Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 599
مشترکین
+324 ساعت
-17 روز
+1030 روز
آرشیو پست ها
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
@fitratuz
#Видео #Маъруза
БОЙЛИК ВА ФАҚИРЛИК АЛЛОҲНИНГ СИНОВИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Видео #Маъруза
АЛЛОҲ БЕРГАНИГА ШУКР ҚИЛИНГ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: «Агар тўшагингга келсанг, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат ол, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва важжаҳту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжаъту зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, ла малжаъа ва ла манжа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта», деб айт. Бу нарсаларни ўқиб ётиб ўша кечаси вафот этсанг, Ислом фитратида ўласан. Ётишдан олдин охирги айтадиганинг шу бўлсин», дедилар».
Маъноси: «Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим. Юзимни Сенга қаратдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
#Видео #Маъруза
МАЗАХ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЗИЁРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Яқинда бир танишим умрага борган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун кирмоқчи бўлганда бир одам қайта-қайта салом беришга кирилмайди. Бир марта кириб, салом бериб чиқсангиз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қабримни қайта-қайта зиёрат қилманглар”, деганлар дебди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо хато тушунча. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қабрларини зиёрат қилиш афзал амаллардан ҳисобланади. Чунки бу оддий қабр эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари турган қабрдир. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари тегиб турган ер барча муборак заминлардан ҳам афзал эканида уламоларнинг ижмоси борлигини айтган.
Саволда зикр қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم لا تجعلوا بيوتَكُم قبورًا، ولا تجعلوا قَبري عيدًا، وصلُّوا عليَّ فإنَّ صلاتَكُم تبلغُني حَيثُ كنتُمْ رواه أبو داود
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Мана шу ҳадисдаги ийдгоҳ деб таржима қилинган сўз ҳадисда “-عيدийд” лафзида келган. Мана шу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қайта-қайта зиёрат қилиб бўлмайди, деяётганлар такроран, қайта-қайта деб таржима қилишган ва катта хатога йўл қўйишган.
Чунки уламолар бу сўзни турли маънода келишини айтиб, ийдгоҳ, яъни байрам қиладиган жой қилиб олманглар, чунки инсон байрамда шоду хуррам бўлиб, ибодатдан ғафлатда бўлади, деб тушунтирганлар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари зиёратида ғофиллик эмас, ўта тавозу ва хушу ила турилади.
Юқоридаги шарҳни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айта туриб, “Ийд” сўзи такрор қилишдан қайтариш учун эмас, аксинча кўпроқ зиёрат қилишга тарғиб учун айтилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ийд сўзи ҳайит маъносида бўлиб, бир йилда икки марта бўладиган ҳайитга ўхшаб икки мартагина зиёрат қилманглар, деган маънони ҳам эҳтимоли бор деганлар. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Қолаверса, кўплаб ҳадиси шарифларда Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш фазилатлари айтилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар”.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким савоб умидида мени Мадинада зиёрат қилса, у менинг ёнимда бўлади ва қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман”, дедилар”.
Бошқа ривоятда: “Ўлимимдан кейин ким мени зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади”, дейилган. Учовини Қози Иёз “Шифо”да ривоят қилган.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ташқари уч мазҳаб имомлари Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини кўп-кўп зиёрат қилишни тавсия қилганлар.
Шуни ҳам айтиш мумкинки, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида доимо ёнларида бўлганларига қиёсан У зотни беш вақт намоздан кейин ҳам зиёрат қилиш мумкин. (“Иршодус-сорий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ЖУМА КУНИ ЖУМАГА ЯЁВ КЕЛИШ ҲАМ БИР ИБОДАТ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб иккита «Қул аъузу... »ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Икковларидан қилинган бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар кўрпаларига кирсалар, икки кафтларини жамлаб туриб, унга «Қул ҳуваллоҳу аҳад... », «Қул аъузу бироббил фалақ... », «Қул аъузу бироббиннас... » сураларини ўқиб қўллари етган жойларигача суртар эдилар. У икки кафтларини бошлари, юзлари ва жасадларининг олд томонидан бошлаб уч мартадан бажарардилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
Ё РОББИЙ!
Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!
Ассалому алайкум, яхшилар!
Жума кунингиз муборак бўлсин!!!
@diyonatli
#иқтибос
"Ҳар бир толиби илмга насиҳатим шуки, улар Ислом олимлари ва имомлари олдида одобли шогирд мавқеъсида туришсин. Уламоларга қарши туриб, раддия бериб, уларни айблашмасин. Балки, уларнинг илмларини тушуниш борасида илм ва фаҳм етишмаётгани учун ўзларини айблашсин!".✍️ Аллома Муҳаммад Аввома ўгитларидан @fitratuz
#Видео #Маъруза
СЎКИНАДИГАН, ФАҲШ СЎЗЛАРНИ СЎЗЛАЙДИГАНЛАР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ИМОМ САЛОМ БЕРИШНИ БОШЛАГАН ВАҚТДА ИҚТИДО ҚИЛИШ
CАВОЛ: Муқтадий жамоатга келиб, такбир айтиб қулоқ қоқаётганда имом салом берса, жамоатга қўшилган бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муқтадий такбир айтиб намозга киришганда имом ҳали салом бермаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлади. Лекин такбир айтаётганда имом саломни бошлаган бўлса, ҳатто “ассалому”, деган бўлса ҳам, иқтидоси дуруст бўлмайди.
Бундай вазиятда муқтадий қулоқ қоқиб, иқтидо қилган ҳолатида намозини давом эттириб кетмайди, балки қайтадан ният қилиб, такбир айтиб намозни бошлайди. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидаги иборалар келган:
قال في التجنيس: الامام إذا فرغ من صلاته، فلما قال السلام جاء رجل واقتدى به قبل أن يقول عليكم لا يصير داخلا في صلاته، لان هذا سلام
“Тажнис”да шундай дейилган: “Имом намозини тугатаётиб “Ассалом”, деб, “алайкум”ни айтишидан олдин бир киши келиб, иқтидо қилса, бу намозга қўшилган ҳисобланмайди. Чунки шу сўзнинг ўзи ҳам салом ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).
متي فسد الاقتداء لا یصح شروعه في صلاة نفسه علی المذهب؛ لأنه قصد المشارکة وهي غیر صلاة الانفراد
“Мазҳабдаги гапга кўра иқтидо бузилган вақтда шу намозга киришиш дуруст бўлмайди. Чунки бу намозга киришган муқтадий намозда имом билан шерик бўлишни қасд қилган эди ва бу намоз ёлғиз ўқиладиган намоз эмас эди”. (“Ад-дуррул мунтақо” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Руҳий_тарбия
КЕЧАНИНГ ВИРДЛАРИ (2-қисм 28-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/W0hy4BUQzKE
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг «Бисмика Роббий вазўту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
Маъноси: «Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, яъни ҳаётда бардавом қилсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
