fa
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

رفتن به کانال در Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Segment.uz

کانال Segment.uz (@segmentuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 70 840 مشترک است و جایگاه 3 754 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 988 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 70 840 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 08 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -61 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -20 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.39% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 13.49% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 13 014 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 9 550 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 09 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

70 840
مشترکین
-2024 ساعت
-757 روز
-6130 روز
آرشیو پست ها
❗️Олий маълумотга эга, шифокор билан ёнма-ён турадиган ҳамшираларнинг меҳнати муносиб рағбатлантирилади. Келгуси йилдан олий маълумотли ҳамшираларнинг маошига 100 фоиз устама берилади Президент Telegram | Instagram | Facebook

Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️Тиббиёт муассасаси раҳбари ва бош шифокор лавозимлари бир-биридан ажратилади Туман ва вилоят бош шифокорлари республика марказлари билан тўғридан-тўғри ишлайдиган, интеграциялашган тизим жорий қилинади. Улар ҳудудидаги касалликларнинг тури ва динамикасига қараб, марказларга буюртма беради. Бунда нафақат даволаш усуллари, балки касалликларнинг олдини олиш, шифокорларнинг малакасини ошириш каби аниқ масалаларни қўяди. Янги йилдан аниқ мезонларни белгилаб, 26 та марказ директорлари, вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари, оилавий поликлиника мудирларини лавозимга қўйишда янги тартиб жорий қилинади. Бунда барча тиббиёт муассасаларида раҳбар ва бош шифокор лавозимлари бир-биридан ажратилади. Уларга раҳбарлар менежерликка ўқиган, яхши натижалар кўрсатган тадбиркорлар орасидан тайинланади. Telegram | Instagram | Facebook

Тиббиёт ходимлари учун бир қатор янги имкониятлар эълон қилиниши кутилмоқда Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат тиббиёт университетига ташриф буюради. Давлат раҳбари университет фаолияти билан танишиб, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимларига давлат мукофотларини топширади ҳамда улар билан тизимдаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларни муҳокама қилади. Маълумотларга кўра, тиббиёт ходимлари учун кўплаб имкониятлар эълон қилиниши кутилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 60 млрд долларга яқинлашди 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига, Ўзбекистоннинг захира активлари 59,3
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 60 млрд долларга яқинлашди 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига, Ўзбекистоннинг захира активлари 59,3 млрд долларни ташкил этди. Бу – тарихий рекорд кўрсаткичдир. Захиралар қиймати ўтган ойга нисбатан 4,3 млрд долларга кўп. Октябрь ойи давомида захираларнинг валюта қисми 731 млн долларга ошган бўлса, олтин қисмининг қиймати 3,6 млрд долларга ошиб 47,8 млрд долларгача кўпайган. Захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми ҳам 11,6 млн троя унциядан 11,9 млн троя унцияга ошган (+9,3 тонна). Telegram | Instagram | Facebook

Қуёш панеллари ўрнатганларга 153 млрд сўмдан зиёд субсидия берилган Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 35 мингдан зиёд жи
Қуёш панеллари ўрнатганларга 153 млрд сўмдан зиёд субсидия берилган Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 35 мингдан зиёд жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 153,6 млрд сўм давлат буджетидан субсидия олди. Субсидиянинг энг катта қисми Хоразм вилояти (42,6 млрд сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (22,4 млрд сўм) ва Бухоро вилоятига (15,3 млрд сўм) тўғри келмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан хонадонига қуёш панелларини ўрнатганларга ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт·соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Bokuga parvoz — 1.5 mln so'mdan! ❤️ Asriy tarix zamonaviy arxitektura va iliq Kaspiy shabadasi bilan uyg‘unlashga
Toshkentdan Bokuga parvoz — 1.5 mln so'mdan! ❤️ Asriy tarix zamonaviy arxitektura va iliq Kaspiy shabadasi bilan uyg‘unlashgan kontrastlar shahri - Bokuni o‘zingiz uchun kashf eting. Bokuga qulay muntazam reyslar dam olish, romantik dam olish yoki ish safari uchun ideal tanlovdir. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Bokuga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 1.5 mln so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

❗️Уй олмоқчи бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун яхши янгилик Ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб бериладиПрезидент қарори. Ушбу янгилик 2026 йил 1 январдан бошлаб Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга киритилади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент қарори: ➖ 2026 йилдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилсин. ➖ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилсин. ➖ 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қуйидаги қўшимча имтиёзлар берилсин: ▪️давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба бепул юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш; ▪️давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда тиббиёт муассасасининг маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба республика ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма бериш; ▪️барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини икки баробар камайтириш. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Dehliga parvoz — 2.3 mln so'mdan! ❤️ Zamonaviy chiroqlar bilan uyg‘unlashgan qadimiy Dehli shahrining go‘zalligi va madaniyatini kashf eting. Bu yerga o‘qish, ishlash, yaqinlar bilan uchrashish va madaniyatdan ilhom olish uchun kelishadi. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Dehliga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 2,3 mln so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

❗️Қонунчиликда тиббиёт ходимларига берилган айрим имтиёзлар: 🔹 Тиббиёт ходимлари учун иш вақтининг ҳафтасига 36 соатдан ортиқ бўлмаган қисқартирилган давомийлиги белгиланган; 🔹 Юқори малакали тиббиёт ходимларига лавозим маошининг 100 фоизигача устамалар тўланади; 🔹 Салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача устамалар тўланади; 🔹 Илмий даражага эга даволаш-профилактика муассасалари ходимларига лавозим маошининг 60 фоизигача ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади; 🔹 Қорақалпоғистоннинг айрим туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига 200 фоизгача қўшимча ҳар ойлик устама тўланади; 🔹 Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1,6 mln so'm ❤️ Dubay sizni kutmoqda! 💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,6mln so'mdan boshlab! Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling! 👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1,6 mln so'm — buni o'tkazib yubormang! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Биринчи хоним Зироат Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди. OncoDaily халқаро платформ
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди. OncoDaily халқаро платформаси саратон касаллигига қарши кураш бўйича жаҳон кун тартибини белгиловчи етакчиларни ўз ичига олган "Онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл" рейтингини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон Биринчи хоними, «Zamin» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам бор. Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ташаббусларини илгари суриш, болалар онкологияси соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, оғир касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича глобал ҳаракатни қўллаб-қувватлашдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлаган. Telegram | Instagram | Facebook

Наркожиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилади 1. Йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланадиган наркожиноятлар: ➖наркожиноий уюшма ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини уюшган гуруҳ томонидан трансчегаравий усулларда ёки интернет тармоғидан фойдаланиб ўтказиш; ➖гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний муомалага киритишга ҳокимият (мансаб) ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик (раҳнамолик) қилиш ёки бундай жиноятлар фош бўлишининг олдини олиш мақсадида хабар бериш; ➖ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш; 2. Гиёҳвандлик воситаларини жамоат жойларида истеъмол қилганлик учун ўн беш суткагача маъмурий қамоқ жазосини қўллашни назарда тутувчи маъмурий жавобгарлик киритилади; 3. Жиноий жавобгарлик чораларини икки бараваргача оғирлаштириладиган наркожиноятлар: ➖гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп миқдорда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек, уларни ноқонуний равишда кўп миқдорда ҳар қандай усулда ўтказиш; ➖кучли таъсир қилувчи моддаларни таълим ташкилотларида, озодликдан маҳрум қилиш жойларида, интернет тармоғидан фойдаланиб, хавфли ёки ўта хавфли рецидивист томонидан муомалага киритиш, шунингдек, уларни кўп миқдорда контрабанда қилиш; ➖алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласини (ўтказиш мақсадисиз) кўп миқдорда ва такроран содир этиш; ➖гиёҳвандлик воситаларини ҳар қандай шаклда истеъмол қилишга жалб этиш одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлганда; 4. Вояга етмаганларни ва ёшларни наркожиноятлардан ҳимоя қилиш мақсадида: ➖ҳар қандай наркожиноятни вояга етмаган шахсларга нисбатан ёки уларни жалб қилган ҳолда содир этишни жиноий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолати сифатида қайд этилади; ➖вояга етмаган шахсни кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб қилганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланади; ➖таълим ташкилотлари, талабалар ётоқхоналари, болалар оромгоҳларида ёки таълим ташкилотларига туташ ҳудудларда кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари икки бараваргача оғирлаштирилади; ➖вояга етмаган шахсларни кучли таъсир қилувчи моддаларни айнан таълим ташкилотлари, талабалар ётоқхоналари, болалар оромгоҳларида ёки уларга туташ ҳудудларда истеъмол қилишга жалб қилганлик учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутувчи жиноий жавобгарлик киритилади. 5. Айрим наркожиноятларни содир этган шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинмайди. Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook

Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши м
Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади. ➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади. ➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади. ➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин. ➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов Эквадор билан бозорга кириш доирасидаги икки томонлама музокаралар бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
“Эквадор томонига конструктив мулоқот ва қўллаб-қувватлаш учун самимий миннатдорлик билдираман. Биз бу жараёнга тўлиқ ишонамиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан фахрланамиз. Ишлар давом этмоқда — олдинда ЖСТнинг яна иккита аъзоси турибди”, - деб ёзди Урунов.
Бундан бир кун олдин, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Канада ва Панама билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлагани маълум бўлганди. Шундай қилиб, яна икки давлат қолди. Telegram | Instagram | Facebook

Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
Қонун (ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонунга кўра, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади. Telegram | Instagram | Facebook

Давлат бошқарувида аёлларнинг ролини мустаҳкамлашга бағишланган конференция бўлиб ўтди Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “
+4
Давлат бошқарувида аёлларнинг ролини мустаҳкамлашга бағишланган конференция бўлиб ўтди Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Давлат бошқарувида аёлларнинг роли: Ўзбекистон келажагини шакллантираётган ислоҳотлар овози” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда фаол раҳбар аёллар иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини янада кенгайтириш, раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш тизимини кучайтириш, жойларда ҳам аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлаш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Хусусан, хотин-қизларни қарорлар қабул қилиш жараёнларига фаол жалб этиш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш, иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш, рақамли иқтисодиёт ва илм-фанда иштирокини кенгайтиришга қаратилган ишларни изчил давом эттириш зарурлигига эътибор қаратилди. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

АҚШ Президенти Доналд Трамп “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни ёзиб қолдирди: “Америка Қўшма Штат
АҚШ Президенти Доналд Трамп “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни ёзиб қолдирди: “Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман. Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиация, автомобил бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади. Мен Ўзбекистоннинг юксак ҳурматли Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман. Мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ муддатли ва самарали муносабатларни интизорлик билан кутамиз!” Telegram | Instagram | Facebook