Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 840 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 754,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 988 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 840 名订阅者。
根据 08 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -61,过去 24 小时变化为 -20,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.39%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.49% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 014 次浏览,首日通常累积 9 550 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 09 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 840
订阅者
-2024 小时
-757 天
-6130 天
帖子存档
70 840
70 840
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan
VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Sinab koʻrish
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
70 840
❗️Тиббиёт муассасаси раҳбари ва бош шифокор лавозимлари бир-биридан ажратилади
Туман ва вилоят бош шифокорлари республика марказлари билан тўғридан-тўғри ишлайдиган, интеграциялашган тизим жорий қилинади.
Улар ҳудудидаги касалликларнинг тури ва динамикасига қараб, марказларга буюртма беради. Бунда нафақат даволаш усуллари, балки касалликларнинг олдини олиш, шифокорларнинг малакасини ошириш каби аниқ масалаларни қўяди.
Янги йилдан аниқ мезонларни белгилаб, 26 та марказ директорлари, вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари, оилавий поликлиника мудирларини лавозимга қўйишда янги тартиб жорий қилинади.
Бунда барча тиббиёт муассасаларида раҳбар ва бош шифокор лавозимлари бир-биридан ажратилади. Уларга раҳбарлар менежерликка ўқиган, яхши натижалар кўрсатган тадбиркорлар орасидан тайинланади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Тиббиёт ходимлари учун бир қатор янги имкониятлар эълон қилиниши кутилмоқда
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат тиббиёт университетига ташриф буюради.
Давлат раҳбари университет фаолияти билан танишиб, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимларига давлат мукофотларини топширади ҳамда улар билан тизимдаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларни муҳокама қилади.
Маълумотларга кўра, тиббиёт ходимлари учун кўплаб имкониятлар эълон қилиниши кутилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 60 млрд долларга яқинлашди
2025 йил 1 ноябрь ҳолатига, Ўзбекистоннинг захира активлари 59,3 млрд долларни ташкил этди. Бу – тарихий рекорд кўрсаткичдир.
Захиралар қиймати ўтган ойга нисбатан 4,3 млрд долларга кўп. Октябрь ойи давомида захираларнинг валюта қисми 731 млн долларга ошган бўлса, олтин қисмининг қиймати 3,6 млрд долларга ошиб 47,8 млрд долларгача кўпайган.
Захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми ҳам 11,6 млн троя унциядан 11,9 млн троя унцияга ошган (+9,3 тонна).
Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Қуёш панеллари ўрнатганларга 153 млрд сўмдан зиёд субсидия берилган
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 35 мингдан зиёд жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 153,6 млрд сўм давлат буджетидан субсидия олди.
Субсидиянинг энг катта қисми Хоразм вилояти (42,6 млрд сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (22,4 млрд сўм) ва Бухоро вилоятига (15,3 млрд сўм) тўғри келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан хонадонига қуёш панелларини ўрнатганларга ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт·соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Toshkentdan Bokuga parvoz — 1.5 mln so'mdan!
❤️ Asriy tarix zamonaviy arxitektura va iliq Kaspiy shabadasi bilan uyg‘unlashgan kontrastlar shahri - Bokuni o‘zingiz uchun kashf eting. Bokuga qulay muntazam reyslar dam olish, romantik dam olish yoki ish safari uchun ideal tanlovdir.
Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda.
✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda.
Bugunoq Bokuga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang.
💰 Chipta narxlari — 1.5 mln so‘mdan.
Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling!
Bandlash
#reklama
booking.centrum-air.com
70 840
❗️Уй олмоқчи бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун яхши янгилик
Ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилади — Президент қарори.
Ушбу янгилик 2026 йил 1 январдан бошлаб Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга киритилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Президент қарори:
➖ 2026 йилдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилсин.
➖ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилсин.
➖ 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қуйидаги қўшимча имтиёзлар берилсин:
▪️давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба бепул юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
▪️давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда тиббиёт муассасасининг маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба республика ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма бериш;
▪️барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини икки баробар камайтириш.
Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Toshkentdan Dehliga parvoz — 2.3 mln so'mdan!
❤️ Zamonaviy chiroqlar bilan uyg‘unlashgan qadimiy Dehli shahrining go‘zalligi va madaniyatini kashf eting.
Bu yerga o‘qish, ishlash, yaqinlar bilan uchrashish va madaniyatdan ilhom olish uchun kelishadi.
Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda.
✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda.
Bugunoq Dehliga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang.
💰 Chipta narxlari — 2,3 mln so‘mdan.
Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 840
❗️Қонунчиликда тиббиёт ходимларига берилган айрим имтиёзлар:
🔹 Тиббиёт ходимлари учун иш вақтининг ҳафтасига 36 соатдан ортиқ бўлмаган қисқартирилган давомийлиги белгиланган;
🔹 Юқори малакали тиббиёт ходимларига лавозим маошининг 100 фоизигача устамалар тўланади;
🔹 Салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача устамалар тўланади;
🔹 Илмий даражага эга даволаш-профилактика муассасалари ходимларига лавозим маошининг 60 фоизигача ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади;
🔹 Қорақалпоғистоннинг айрим туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига 200 фоизгача қўшимча ҳар ойлик устама тўланади;
🔹 Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1,6 mln so'm
❤️ Dubay sizni kutmoqda!
💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,6mln so'mdan boshlab!
Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling!
👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1,6 mln so'm — buni o'tkazib yubormang!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 840
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди.
OncoDaily халқаро платформаси саратон касаллигига қарши кураш бўйича жаҳон кун тартибини белгиловчи етакчиларни ўз ичига олган "Онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл" рейтингини эълон қилди.
Улар орасида Ўзбекистон Биринчи хоними, «Zamin» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам бор. Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ташаббусларини илгари суриш, болалар онкологияси соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, оғир касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича глобал ҳаракатни қўллаб-қувватлашдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлаган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Наркожиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилади
1. Йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланадиган наркожиноятлар:
➖наркожиноий уюшма ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини уюшган гуруҳ томонидан трансчегаравий усулларда ёки интернет тармоғидан фойдаланиб ўтказиш;
➖гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний муомалага киритишга ҳокимият (мансаб) ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик (раҳнамолик) қилиш ёки бундай жиноятлар фош бўлишининг олдини олиш мақсадида хабар бериш;
➖ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;
2. Гиёҳвандлик воситаларини жамоат жойларида истеъмол қилганлик учун ўн беш суткагача маъмурий қамоқ жазосини қўллашни назарда тутувчи маъмурий жавобгарлик киритилади;
3. Жиноий жавобгарлик чораларини икки бараваргача оғирлаштириладиган наркожиноятлар:
➖гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп миқдорда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек, уларни ноқонуний равишда кўп миқдорда ҳар қандай усулда ўтказиш;
➖кучли таъсир қилувчи моддаларни таълим ташкилотларида, озодликдан маҳрум қилиш жойларида, интернет тармоғидан фойдаланиб, хавфли ёки ўта хавфли рецидивист томонидан муомалага киритиш, шунингдек, уларни кўп миқдорда контрабанда қилиш;
➖алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласини (ўтказиш мақсадисиз) кўп миқдорда ва такроран содир этиш;
➖гиёҳвандлик воситаларини ҳар қандай шаклда истеъмол қилишга жалб этиш одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлганда;
4. Вояга етмаганларни ва ёшларни наркожиноятлардан ҳимоя қилиш мақсадида:
➖ҳар қандай наркожиноятни вояга етмаган шахсларга нисбатан ёки уларни жалб қилган ҳолда содир этишни жиноий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолати сифатида қайд этилади;
➖вояга етмаган шахсни кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб қилганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланади;
➖таълим ташкилотлари, талабалар ётоқхоналари, болалар оромгоҳларида ёки таълим ташкилотларига туташ ҳудудларда кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари икки бараваргача оғирлаштирилади;
➖вояга етмаган шахсларни кучли таъсир қилувчи моддаларни айнан таълим ташкилотлари, талабалар ётоқхоналари, болалар оромгоҳларида ёки уларга туташ ҳудудларда истеъмол қилишга жалб қилганлик учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутувчи жиноий жавобгарлик киритилади.
5. Айрим наркожиноятларни содир этган шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинмайди.
Президент фармони
Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади
Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади.
➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади.
➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади.
➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин.
➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади
Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов Эквадор билан бозорга кириш доирасидаги икки томонлама музокаралар бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
“Эквадор томонига конструктив мулоқот ва қўллаб-қувватлаш учун самимий миннатдорлик билдираман. Биз бу жараёнга тўлиқ ишонамиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан фахрланамиз. Ишлар давом этмоқда — олдинда ЖСТнинг яна иккита аъзоси турибди”, - деб ёзди Урунов.Бундан бир кун олдин, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Канада ва Панама билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлагани маълум бўлганди. Шундай қилиб, яна икки давлат қолди. Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
Қонун (ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.Қонунга кўра, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади. Telegram | Instagram | Facebook
70 840
+4
Давлат бошқарувида аёлларнинг ролини мустаҳкамлашга бағишланган конференция бўлиб ўтди
Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Давлат бошқарувида аёлларнинг роли: Ўзбекистон келажагини шакллантираётган ислоҳотлар овози” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда фаол раҳбар аёллар иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини янада кенгайтириш, раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш тизимини кучайтириш, жойларда ҳам аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлаш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.Хусусан, хотин-қизларни қарорлар қабул қилиш жараёнларига фаол жалб этиш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш, иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш, рақамли иқтисодиёт ва илм-фанда иштирокини кенгайтиришга қаратилган ишларни изчил давом эттириш зарурлигига эътибор қаратилди. Telegram | Instagram | Facebook
70 840
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar
Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin.
Sinab koʻrish
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
70 840
АҚШ Президенти Доналд Трамп “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни ёзиб қолдирди:
“Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман. Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиация, автомобил бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади.
Мен Ўзбекистоннинг юксак ҳурматли Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман. Мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ муддатли ва самарали муносабатларни интизорлик билан кутамиз!”
Telegram | Instagram | Facebook
