Segment.uz
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Segment.uz
کانال Segment.uz (@segmentuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 70 819 مشترک است و جایگاه 3 704 را در دسته اخبار و رسانهها و رتبه 987 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 70 819 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 28 ژوئن, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -80 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -4 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 18.25% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 13.35% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 12 910 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 9 447 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 29 ژوئن, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانهها تبدیل کردهاند.
Бу бўйича Ҳукумат қарори (177-сон, 16.04.2026 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан “Янги Ўзбекистон” университетида давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодларни тайёрлаш бўйича “Ректорлар мактаби” дастури йўлга қўйилади. Дастур давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодлар захирасини шакллантириш мақсадида ташкил этилади. Дастур доирасида қуйидаги мезонларга мос келувчи шахслар очиқ танлов асосида ўқишга қабул қилинади: ▫️ 30 ёшга тўлган; ▫️ камида магистр академик даражасига эга; ▫️ олий таълим соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга, шу жумладан, 2 йил раҳбарлик лавозимларида ишлаган . Дастур тингловчиларида қуйидаги йўналишларда билим ва кўникмалар ривожлантирилади: ▪️ академик, молиявий, илмий ва инновацион бошқарув; ▪️ сунъий интеллект ва рақамлаштириш; ▪️ стратегик бошқарув ва трансформация . Дастурнинг ўқув жараёнлари масофавий (онлайн) ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (оффлайн) 6 ойгача бўлган муддатда ташкил этилади. Дастурга ҳар йили 80 нафар тингловчи қабул қилинади. Дастур якунлари бўйича энг яхши натижа кўрсатган 40 нафаргача тингловчи Гарвард университети (АҚШ) ва (ёки) бошқа хорижий нуфузли олий таълим ташкилотларига малака оширишга юборилади. Telegram | Instagram | Facebook
Қонун (ЎРҚ–1134-сон, 20.04.2026 й.) билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.Киритилган ўзгартиришларга кўра, ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидагиларни ундиришга нисбатан ҳам татбиқ этилиши белгиланди: ▫️ почта ва (ёки) видеоконференцалоқа харажатлари; ▫️ коммунал хизматлар тўлови юзасидан қарздорлик; ▫️ кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари бўйича қарздорлик; ▫️ БҲМнинг 5 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш. Қонунда давлат ижрочиси соддалаштирилган тартибда ижро этишда қуйидаги мажбурий ижро этиш чораларини қўллаши белгиланган: 1) ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш; 2) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақига, стипендиясига, пенсиясига ва бошқа турлардаги даромадларига қаратиш. Бироқ, киритилган қўшимчаларга кўра, юқорида келтирилган мажбурий ижро этиш чоралари қуйидагиларга оид ижро ҳужжатларига нисбатан қўлланилмаслиги белгиланди: ▪️ видеоконференцалоқа харажатлари; ▪️ коммунал хизматлар тўлови юзасидан қарздорлик; ▪️ кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари бўйича қарздорлик. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook
Қонун (ЎРҚ–1131-сон, 17.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни анча миқдорда содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса, ➖ БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди. Илгари, мазкур жиноят учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиш белгиланган эди. Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, Тадбиркорлик субъектининг жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этадиган вакили тушунчаси киритилди. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки Савдо-саноат палатаси томонидан тайинланган вакил тадбиркорнинг фаолияти билан боғлиқ жиноят ишида суриштирув, дастлабки тергов ёки суд жараёнида тадбиркорлик талабига кўра жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, Солиқ кодексига суд қарор чиқаргунига қадар терговда қўшимча ҳисобланиб ундирилган солиқ ва йиғимлар бўйича пеня ҳисобланмаслигини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook
Қонун (ЎРҚ–1133-сон, 17.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра: совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий, спорт фаолияти ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда, жамоат жойларида очиқ ҳолда олиб юриш, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилган бўлса, – ➖ БҲМ нинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. “Қурол тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, болаларга нисбатан зўравонлик содир этганларга фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқи ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чекланганда, қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб қўйиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши белгиланди. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
