ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 819 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 704,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 987

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 819 名订阅者。

根据 28 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -80,过去 24 小时变化为 -4,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.25%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.35% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 910 次浏览,首日通常累积 9 447 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 29 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 819
订阅者
-424 小时
-107
-8030
帖子存档
“Ректорлар мактаби” дастури йўлга қўйилади
Бу бўйича Ҳукумат қарори (177-сон, 16.04.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан “Янги Ўзбекистон” университетида давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодларни тайёрлаш бўйича “Ректорлар мактаби” дастури йўлга қўйилади. Дастур давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодлар захирасини шакллантириш мақсадида ташкил этилади. Дастур доирасида қуйидаги мезонларга мос келувчи шахслар очиқ танлов асосида ўқишга қабул қилинади: ▫️ 30 ёшга тўлган; ▫️ камида магистр академик даражасига эга; ▫️ олий таълим соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга, шу жумладан, 2 йил раҳбарлик лавозимларида ишлаган . Дастур тингловчиларида қуйидаги йўналишларда билим ва кўникмалар ривожлантирилади: ▪️ академик, молиявий, илмий ва инновацион бошқарув; ▪️ сунъий интеллект ва рақамлаштириш; ▪️ стратегик бошқарув ва трансформация . Дастурнинг ўқув жараёнлари масофавий (онлайн) ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (оффлайн) 6 ойгача бўлган муддатда ташкил этилади. Дастурга ҳар йили 80 нафар тингловчи қабул қилинади. Дастур якунлари бўйича энг яхши натижа кўрсатган 40 нафаргача тингловчи Гарвард университети (АҚШ) ва (ёки) бошқа хорижий нуфузли олий таълим ташкилотларига малака оширишга юборилади. Telegram | Instagram | Facebook

Линекс болалар учун - қабзият ва коликка қарши Қабзият ва коликда ичак микрофлорасини меъёрлаштиришга ҳамда ошқозон-ичак фаолиятидаги бузилишларни тузатишга ёрдам беради Saytga kirish Nojoʻya taʼsirlari mavjud. Shifokor bilan maslahatlashing. #reklama 16+ apteka.uz

Ходимлар махфий ҳужжатларни Telegram ва Google орқали юбормоқда. Бизнес назоратни қандай сақлаб қолиши мумкин? Бепул мессенже
Ходимлар махфий ҳужжатларни Telegram ва Google орқали юбормоқда. Бизнес назоратни қандай сақлаб қолиши мумкин? Бепул мессенжерлар ва хорижий платформалар тежамкорлик иллюзиясини яратади. Амалда эса компания жиддий хавфларга дуч келади: ишдан кетган ходимлар файлларга кириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, маълумотларни хорижда сақлаш ЎРҚ-547 талабларига доим ҳам мос келавермайди, турли хил обуналар сабабли бюджет ҳавога учади. UzCloud Hub тарқоқ сервисларни ягона рақамли ҳудудга алмаштиради. Сиз битта обуна нархига булутли диск, веб-офис, корпоратив мессенжер, видеоалоқа, почта ва AI-ассистентни оласиз. Нима учун йирик бизнес UzCloud Hub'ни танлайди: 1.Маълумотлар локализацияси. Платформани ҳимояланган булутимизда ёки тўғридан-тўғри сизнинг серверларингизда кўтариб берамиз. ЎзР қонунчилигига тўлиқ мос келади. 2.Қонунийлик. Шартномаларни тизимнинг ўзида E-IMZO орқали имзолайсиз. 3.Кириш ҳуқуқлари назорати. Сиз битта тугма ёрдамида ҳуқуқларни берасиз, ўзгартирасиз ва бекор қиласиз. 4.Тўлиқ хавфсизлик. Файл ва аккаунтларни кўчиришга ёрдам берамиз. Барча техник бош оғриқни ўз зиммамизга оламиз. Жамоангиз учун тўлиқ функцияли демо-рухсатни очиб берамиз: https://uzcloud.uz/uz/app/saas?utm_source=telegram&utm_medium=channel&utm_campaign=yurist_maslahati_promo&utm_content=security_pain_uz

Хорижий инвесторларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришнинг тартиби ва шартлари қайта кўриб чиқилади Бунда
Хорижий инвесторларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришнинг тартиби ва шартлари қайта кўриб чиқилади Бундан буён уларга фақат вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги дирекциялар орқали, инвестиция миқдори камида 10 млн доллар бўлган лойиҳалар доирасида, яйлов, лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларни айланмага қайтариш шарти билан иккиламчи ижарага бериш тартиби қўлланади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини олиш бўйича аукционда фақат маҳаллий деҳқон ва тадбиркорлар иштирок этишини белгилаш лозимлиги таъкидланди. Мудофаа, чегара, тарихий-маданий ерлар ва ўрмон фонди ерлари фақат мамлакатимиз фуқароларига берилади. Айни пайтда ерларни ижарага бериш муддатини барча турдаги ерлар учун, шу жумладан саноат ва қурилиш лойиҳаларини амалга оширадиган чет эллик инвесторлар учун ҳам 49 йил этиб белгилаш таклиф этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Sibir toqimachilik saloni Ishlab chiqaruvchilar va yetkazib beruvchilarni, dizaynerlar va qo‘lda yasalgan buyumlar ustalarini
+3
Sibir toqimachilik saloni Ishlab chiqaruvchilar va yetkazib beruvchilarni, dizaynerlar va qo‘lda yasalgan buyumlar ustalarini 26-30 avgust kunlari Krasnoyarsk shahrida bo‘lib o‘tadigan «Sibir to‘qimachilik saloni»da ishtirok etishga taklif etamiz. Bu xalqaro savdo yarmarkasi bo'lib, unda ishtirokchilar o'z mahsulotlarini namoyish etish, yangi bozorlarga kirish va mijozlar bazasini sezilarli darajada kengaytirish imkoniyatiga ega bo'ladilar. Batafsil #reklama krasfair124.ru

Энди мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш мумкин Буни my.gov.uz орқали амалга ошириш мумкин. Илгари рақам эгасини ў
Энди мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш мумкин Буни my.gov.uz орқали амалга ошириш мумкин. Илгари рақам эгасини ўзгартириш учун ҳар икки томон алоқа оператори марказига шахсан бориши, навбат кутиши ва ҳужжатлар имзолаши талаб этиларди. Эслатиб ўтамиз, 22 апрелдан мобил иловадан рўйхатдан ўтаётган шахснинг телефон рақами ва ЖШШИР (ПИНФЛ) бир-бирига мос келиши шарт. Агар мос келмаса, иловага карта бириктириб бўлмайди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Остонага жўнаб кетди Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Давлат раҳбари эртага бўлиб ўтадиган Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Саммитлар якунида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

“Асакабанк” АЖни хусусийлаштириш жадаллаштирилади — Президент қарори Барча банк амалиётлари бозор (тижорат) тамойиллари, замонавий банк амалиёти ва хатарларни бошқариш тизими талабларидан келиб чиққан ҳолда банкнинг ички сиёсати асосида амалга оширилади. Банкнинг асосий фаолиятига тааллуқли бўлмаган ва қўшимча юкланган ҳар қандай фаолият тури ва вазифалар бажарилиши тўхтатилади. Активлар сифатини таҳлил қилиш натижаларини инобатга олган ҳолда банк акцияларининг номинал қийматини бозор қийматига мослаштиришда юзага келган тафовут унинг қўшилган капиталига киритилади. Telegram | Instagram | Facebook

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларида рокировкалар юз берди, иккита вилоят божхона хизматини аёл бошқаради, яна иккита вилоят раҳбариятига аёл кадрлар тайинланди полковник Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи; ➖полковник Умаров Қаҳрамон Акбарович Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ; ➖майор Хашимова Наргиса Рустамовна Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи; ➖майор Азимова Дилдора Мукимовна Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи; ➖подполковник Файзуллаев Жасурбек Шавкатович Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи; ➖полковник Салихов Шовкат Санъатович Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи; ➖подполковник Кодиров Умиджон Сухбатжонович Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи; ➖подполковник Агзамходжаев Искандар Ялкинович Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи; ➖майор Мирзахмедова Дилафруз Фархатовна “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи; ➖полковник Турдалиев Зафаржон Тоҳиржонович Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи; ➖подполковник Тўраев Шавкат Шоназарович Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи; ➖майор Халилова Лола Туракуловна Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари; ➖майор Хожибабаева Гулназ Сабарбаевна Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларни соддалаштирилган тартибда ундириш кўлами кенгайтирилади
Қонун (ЎРҚ–1134-сон, 20.04.2026 й.) билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидагиларни ундиришга нисбатан ҳам татбиқ этилиши белгиланди: ▫️ почта ва (ёки) видеоконференцалоқа харажатлари; ▫️ коммунал хизматлар тўлови юзасидан қарздорлик; ▫️ кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари бўйича қарздорлик; ▫️ БҲМнинг 5 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш. Қонунда давлат ижрочиси соддалаштирилган тартибда ижро этишда қуйидаги мажбурий ижро этиш чораларини қўллаши белгиланган: 1) ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш; 2) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақига, стипендиясига, пенсиясига ва бошқа турлардаги даромадларига қаратиш. Бироқ, киритилган қўшимчаларга кўра, юқорида келтирилган мажбурий ижро этиш чоралари қуйидагиларга оид ижро ҳужжатларига нисбатан қўлланилмаслиги белгиланди: ▪️ видеоконференцалоқа харажатлари; ▪️ коммунал хизматлар тўлови юзасидан қарздорлик; ▪️ кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари бўйича қарздорлик. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

Жорий йил 17 августидан эътиборан Etihad Airways томонидан Тошкент – Абу Даби – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни й
Жорий йил 17 августидан эътиборан Etihad Airways томонидан Тошкент – Абу Даби – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилдиТранспорт вазирлиги Telegram | Instagram | Facebook

Urganchdan Toshkentga parvoz — 480,000 so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Urganchdan Toshkentga 480,000 so'mdan boshlang
Urganchdan Toshkentga parvoz — 480,000 so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Urganchdan Toshkentga 480,000 so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, qulay jadval va zamonaviy Airbus samolyotlari. Tezkor onlayn bron qilish va yo‘lovchilarni 24/7 qo‘llab-quvvatlash. Aviachiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling — tez, qulay va xavfsiz. ✨ Yo‘l kam vaqt olsa, sayohat hayotning bir parchasiga aylanadi. Har bir reysda zamonaviy samolyotlar, g‘amxo‘rlik va ishonch. Biz bilan qoling va mamlakat bo‘ylab Centrum Air qanotlarida parvoz qiling. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Қорақалпоғистонда махсус майнинг зонаси ташкил этилади Президент қарори билан «Besqala mining Valley» махсус майнинг зонаси ташкил этилади. Махсус зонанинг ҳудуди Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудуди ҳисобланади. 2035 йил 1 январга қадар резидентларнинг майнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ операцияларидан олинган даромадлари солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади. Батафсил видеода Telegram | Instagram | Facebook

❗️Нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган мутахассисларга ипотека кредити берилади Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жой сотиб олиш учун БҲМнинг 2 150 бараваригача 10 йил муддатга ҳар ойда қайтариш шарти билан кредит ажратилади. Кредит тижорат банки ҳисобидан йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади. Кредит олувчи ЯИДХП (my.gov.uz) орқали давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Кредит олувчига кредит, у қуйидаги шартларнинг барчасига жавоб берганда ажратилади: ▫️ Ўзбекистон фуқароси бўлганда; ▫️ кредит олиш учун ариза билан мурожаат қилган кунда 35 ёшдан ошмаганда; ▫️ кредит олувчи ушбу халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан эълон қилинган рейтингда юқори 100 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганда; ▫️ кредит олувчининг хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганлиги ҳақидаги дипломи белгиланган тартибда нострификация қилинганда. Бунда кредит сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги лозим. Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Tel-Avivga parvoz — 3.2 mln so'mdan! ❤️Centrum Air aviakompaniyasi Samarqanddan Tel-Avivga 3.2 mln so'mdan boshl
Samarqanddan Tel-Avivga parvoz — 3.2 mln so'mdan! ❤️Centrum Air aviakompaniyasi Samarqanddan Tel-Avivga 3.2 mln so'mdan boshlangan narxlarda reyslarni amalga oshiradi. Yoqimli parvoz, zamonaviy Airbus samolyotlari va qulay onlayn bron qilish. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling. ✨Quyosh, dengiz va ta'til kayfiyati samolyotdayoq boshlansin. Taʼtilga Centrum Air qanotlarida uching. Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Бугун Самарқанд шаҳрида бутун жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб мавзулардан бирига бағишланган “Жамоат саломатлиги ва хавфсиз
+2
Бугун Самарқанд шаҳрида бутун жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб мавзулардан бирига бағишланган “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади. "Форум иштирокчиларига — 50 дан ортиқ давлат вакиллари, 500 дан зиёд халқаро эксперт ва мутахассислар, шунингдек, БМТ, Интерпол, Европа Иттифоқи, МДҲ ва ШҲТ каби етакчи халқаро ташкилотлар делегатларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини етказиш мен учун катта шараф бўлди", — деди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева. Президент мурожаатида айтилишича, сўнгги йилларда наркотикларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш кўрсаткичи 2,5 баробар ошди, мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари 2 баробар, йўқ қилинган синтетик наркотиклар 7 баробар кўпайди. Биргина ўтган йилнинг ўзида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 15 мингдан зиёд наркожиноят фош этилди, қарийб 3,5 тонна гиёҳвандлик воситалари, жумладан, 120 килограмм синтетик наркотиклар йўқ қилинди, 14 та яширин нарколаборатория ва 72 та йирик интернет дўкони фаолиятига чек қўйилди. Telegram | Instagram | Facebook

"Imkoniyatlar Kartasi" kredit kartasi Imkoniyatlar kartasi — istaklaringizni ro'yobga chiqaradigan kredit karta ✅ 50 mln so'm
"Imkoniyatlar Kartasi" kredit kartasi Imkoniyatlar kartasi — istaklaringizni ro'yobga chiqaradigan kredit karta ✅ 50 mln so'mgacha kredit limiti ✅ Xaridlar uchun 55 kungacha foizsiz davr ✅ Har bir xarid uchun 0,5% keshbek O'zbekistonda va 200 dan ortiq mamlakatda ishlaydi Valyuta avtomatik tarzda ayirboshlanadi — hech qanday qo'shimcha harakatsiz 📱Imkoniyatlar kartasini Ipak Yo'li Mobile ilovasida bir necha daqiqada rasmiylashtiring ⚡Diqqat: naqd pul yechish, o'tkazmalar va valyuta ayirboshlash foizsiz davrga kirmaydi Batafsil #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади
Қонун (ЎРҚ–1131-сон, 17.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни анча миқдорда содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса, ➖ БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди. Илгари, мазкур жиноят учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиш белгиланган эди. Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, Тадбиркорлик субъектининг жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этадиган вакили тушунчаси киритилди. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки Савдо-саноат палатаси томонидан тайинланган вакил тадбиркорнинг фаолияти билан боғлиқ жиноят ишида суриштирув, дастлабки тергов ёки суд жараёнида тадбиркорлик талабига кўра жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, Солиқ кодексига суд қарор чиқаргунига қадар терговда қўшимча ҳисобланиб ундирилган солиқ ва йиғимлар бўйича пеня ҳисобланмаслигини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

ALTECO professionalar uchun sifatli asbob, qulay narxda ALTECO asboblari Yevropa sifat standartlariga javob beruvchi, Xitoyning ilg‘or zavodlarida ishlab chiqariladi. Qurilish, ta’mirlash, servis va ishlab chiqarish uchun keng tanlov. ALTECO — har bir asbobda quvvat, ishonchlilik va foyda. Batafsil #reklama toolpro.uz

❗️Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими янада такомиллаштирилади
Қонун (ЎРҚ–1133-сон, 17.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра: совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий, спорт фаолияти ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда, жамоат жойларида очиқ ҳолда олиб юриш, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилган бўлса, – ➖ БҲМ нинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. “Қурол тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, болаларга нисбатан зўравонлик содир этганларга фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқи ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чекланганда, қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб қўйиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши белгиланди. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook