cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
90 291
مشترکین
+72224 ساعت
+8 6947 روز
+30 20030 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ! Омонат дунёда  омонмисиз?! Алҳамдулиллаҳ етказганига шукур! Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади,   Хурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.. Ўша тоғнинг чўққисида оппоқ қор бор дейишади, Кўнглингиз шу қордек, оппоқ бўлсин. Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади, Бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин. Янада пастга тушсангиз тоза   булоқ бор дейишади, Қалбингиз шу булоқдек тоза бўлсин. Ўша булоқ ёқасида узун йўл бор дейишади, Умрингиз шу йулдек узун ва хайрли бўлсин.! - Аллоҳ дуомизни даргоҳида қабул қилсин. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🤲 Жума муборак Ўқинг...Фақат йиғламанг!
7 584523Loading...
02
Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан билет олишибди, ўзбеклар бўлса тўрталаси битта билет олибди. Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "булар нима қилар экан, - деб кузатиб турса. Проводник билетларни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта туалетга кириб олибди. Проводник туалетда битта одам бор, деб туалет эшигини тақиллатиб билет сўрабди. Эшик қия очилиб, битта билетни кўрсатишибди, проводник ўтиб кетибди. Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта билет олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам билет олмабди. Проводник текширишни бошлабди. Яхудийлар югуриб туалетга кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди... 👉ДАВОМИ👇
5 6363Loading...
03
ХАЙРЛИ ТУН! АЗИЗЛАРИМ Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Билингки дунё эмас, биз ўткинчимиз ! Мурувватли бўлайлик.Уйқуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг. Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг ! Юрагингизга яқин олманг! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
14 235224Loading...
04
Умр Танишдилар… Севишдилар… Турмуш қурдилар… Фарзанд кўрдилар… Тўнғичи нимжонроқ эди. Касал бўлиб, кўп куйдирди… Ўртанчаси ўйинқароқ эди… Қамалиб чиқди… Кенжаси қиз эди… Эркароқ ўсди. Турмуши бузилди… Бир куни эркак кечаси уйғониб кетди. Узоқ ўй ўйлаб ётди. Қараса, аёли ҳам уйғоқ экан. ㅡ Онаси,- деди. ㅡ Дунёга келиб нима кўрдик ўзи? ㅡ Билмасам, - деди аёли хўрсиниб… Боботоққа борганимда қуриб қолган иккита дарахтни кўргандим. Иккаласи бир-бирига суяни-и-иб турарди... Ўткир Ҳошимов “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асаридан Ўқинг... Фақат йиғламанг!
14 57643Loading...
05
❗️Дори ичишга шошилманг! Ошқозон аптека бўлиб кетмасин! ✅Ота-боболаримиз бақувват ва соғлом бўлишган. Нега дейсизми, чунки улар ҳа деганда дори ичаверишмаган! 📚Халқимиз табобатида касалликларни олдини олиш ва уй шароитида даволаш учун етарлича самарали ва исботланган усуллар мавжуд. 😊Ушбу маълумотларни эса TABOBATLARUZ каналидан топасиз. Обуна бўлишни унутманг👇
11 8198Loading...
06
Ўрнак Ўғил кексайиб қолган отасини меҳмон қилиш истагида шаҳарнинг осойишта тамаддихоналаридан бирига олиб келди. "Буюк оталар ҳайрат тўла нигоҳини юлдузлардан уза олмаётган жажжи фарзандларини елкаларига ўтқизадилар-да, уларни юлдузлар сари яқинроқ олиб чиқадилар". У ҳар гал қаршисидаги падарига қараганида мана шу фикр хаёлидан ўтади. Овқатланиш маҳали беихтиёр қўллари қалтираётган отанинг қошиғидаги овқати тўкилиб, кийимларига сачрар, хижолатдан қизариб кетган отахон ўғлига юмшоқ нигоҳларини тикар, ўғил эса хотиржам жилмаяр, сачраган таом доғларини зудлик билан артиб қўяр эди. Уларга ёнма-ён ўтирган столдагилар, жумладан, 3 нафар ўсмир йигитлар қуршовида овқатланаётган киши ва унинг оиласи бу манзарани зимдан кузатиб туришарди. Ота-ўғил овқатланиб бўлишгач, ўғил отанинг қўлларидан тутиб ювиниш хонасига бошлади, отасининг кийимини нон ҳамда овқат қолдиғи, доғлардан тозалаб, қўлларини ювишга ёрдамлашди, дадасининг сочларини тараб, бош кийимини тўғирлаб қўйди. Ювиниш хонасидан чиқишганида барчанинг эътибори уларда эди. Ота-ўғил емакхонани тарк этаётганларида қўшни столда фарзандлари билан ўтирган киши ортларидан етиб келди. "Сиз бу ерда нима қолдириб кетаётганингизни биласизми?" сўради у ўғилдан. "Йўқ, ҳеч нарсамиз қолиб кетаётгани йўқ", столга кўз югуртирганича жавоб қайтарди ўғил. "Қолдириб кетяпсиз, жуда қиммат нарса қолдириб кетяпсиз. Сиз ҳар бир отага умид, ҳар бир фарзандга ўрнак қолдириб кетяпсиз, дўстим! Отангизга минг раҳмат!", у киши ўғилнинг қўлидан маҳкам сиққанича миннатдор нигоҳда боқди. Бу сўзлар янграётганида хўрандалар ейишдан бир фурсатга тўхташган, ота-ўғил таассуротли сукут оғушида тамаддихонани тарк этишаётган эди. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
13 96586Loading...
07
ХАЙИТЛИК 7️⃣0️⃣🔣 ЛИ СКИДКА БУГУН ШОШИЛИНГ❤️ ❤️ ХАММА НАРСА ЕБ ОЗАМИЗ 🎓Олий малумотли, Олий тоифали Профессионал Диетолог_Нутрисиолог Дилноза_Шахриёровна бн биргаликда озасиз 🔥 ➕ Асосийси дориларсиз ва хеч кандай диеталарсиз, yйингиздаги бор масалликлардан меню тузилади, xатто эмизикли аёллар хам оза олади. ✅Назорат ва 1 ойда  8 килограмдан 12 килограмгача озишга кафолат берамиз. 3-4ойда 30 килограмгача вазн ташисиз! ✈️Гурухимизга киринг👇 https://t.me/+IB7x5UZGRpU5NTMy https://t.me/+IB7x5UZGRpU5NTMy
11 9937Loading...
08
​​Умрбоқий аланга... Ўғлим, дадангдан кейин уйнинг каттаси сенсан. Кўриб турибсан, уканг қаттиқ шамоллаган. Иситмаси тушмаяпти. Марказдан шифокор келгунича уканг...– Нилуфарнинг нафаси ичига тушиб кетди. Ўғлида ваҳима уйғотмаслик учун дарров ўзини қўлга олиб гапида давом этди. — Мен дарров бориб нариги овулдан Мастура аянгни чақириб келаман. Сенг укангга қараб тур, чироқни кўп баландлатма, охирги пилтани қўйганман-а, болам, тонггача етказишимиз керак. Хайр болам, сенга ишонаман. Уйнинг каттаси сенсан...— Нилуфар 12 ёшли ўғли Асқаржоннинг белбоғини маҳкам тортиб, печонасидан ўпди. — Мана буни ўраб ол, музлаб қолибсан-ку, арслоним.– Она бошидаги рўмолини ечиб, ўғлининг боши ва елкаларини ўради. — Аяжон, ахир ўзингизчи, кўча совуқ бўлса... — Менга ҳеч нарса қилмайди, болам. Оналар ўлмайдилар. Ўзимнингнинг меҳрибон боламдан ўргилай...— У ўғли билан апил-тапил хайрлашиб, йўлга тушди. Декабрнинг аччиқ совуғи-да уни музлатолмас, овга чиққан оч бўриларнинг увиллаши-да унинг қалбида таҳлика уйғотолмасди. У қанчалик узоқлашмасин, бутун вужуди уйида, болаларида эди... Нилуфар манзилига етиб, Мастура аяни олиб қайтди... — Шунчалар ҳам узун тун бўладими? Тезроқ тонг ота қолсайди? Ё раббим, болажонимнинг мурғаккина вужуди қийналмасин. Мана мен ўша оташ алангада қоврилай...- Нилуфар ҳарорат ўлчагични олиб, хира ёниб турган лампага тутди. — 36,8°. Хайрият, болажонимнинг иситмаси тушибди... Мижжа қоқмай кутилган тонг. Асқаржон тўшаклари тепасида табассум билан тикилиб турган онасини кўриб қучоқлаб олди. — Ия, аяжон. Бунча иссиқсиз. Тобингиз бўлмаяптими? Мастура аямни чақириб келайми? — Вой менинг арслоним-эй. Йўқ, болам, яхшиман. Ахир айтдимку, оналар ўлмайдилар...— Нилуфарнинг олов бўлиб ёнаётган вужуди-да яна бир аланга ловилларди. Бу оналик меҳрининг абадий алангаси эди... Аржумандбегим Ўқинг... Фақат йиғламанг!
15 78721Loading...
09
Минглаб китобларни варақлашга эриняпсизми? Унда буюк жумлаларни улашувчи каналга обуна бўлинг: • Фикрлар • Таҳлиллар • Иқтибослар • Мулоҳазалар • Диний юксакликка элтувчи ҳикоялар Аъзо бўлинг ва ривожланинг👉 @konspektor
12 9746Loading...
10
​​КЕЛИНЧАКЛИК ХОТИРАЛАРИМ. Бугунги хикоямиз ҳам бугунги кунда йўқолиб бораётган қадриятларимиз ва оқибатларимиз ҳақидадир. Мен келинчаклик давримни сиз билан бўлишмоқчиман. Овсинларнинг бир-бирига меҳри ва оқибати хакидаги бу хикоям манзур бўлади деган умиддаман. Мен келин бўлгунимга қадар кайнона ва кайнотам касаллик туфайли вафот этишган бўлган (Аллох рахмат қилсин). Мени овсинларим ураб чирмаб олган десам адашмайман. Рахматли катта қайниакам Алимжон додамиз (ада деб чақирардим) жудаям олийжаноб химматли қўллари очиқ инсон эдилар. Оғзиларидаги луқмани ҳам укаларига илинардилар, Бебаҳо инсон эдилар афсуски дард ўларни бағримиздан бевақт юлиб кетди Овсиним рахматли Мухтабар опажоним оқила жудаям сабрли аел эдилар. Бу оддий мактовлар эмас албатта. Мисол учун улар ҳаммамиз билан ўз рўзғорларини егуликларини билан биргаликда баҳам кўрардилар. Мен эса кетма кет фарзандли булганлигим эрталаб саҳарда вақтли уйғона олмаган пайтларим раҳматли Мухтарам опа хўжайинимми чақириб чой ичириб, жунатар эдилар. Доимо самоварларида чой қайнаб турардилар. Хўжайиним хижолат бўлиб турсалар: - Вой ҳеч хижолат бўманг, ҳали синглим туни билан чақалоқлар хизматида булганлар, йигласа овутиш учун уйкудан кечганлар, ҳали кувватга қирмадилар - дерканлар, оҳ опажоним-а... 5 та фарзанд билан шунча қайни-овсинларга болаларимизга чой ичириб чарчамаган опам-ааа.. Сиздаям қувват йўқ эдику-я.... Ҳеч ҳам зарда қилмасдилар, чироғимиз кечроқ учса ҳам, ёнсаям эшигимиз вақтли ёки кеч очилсаям хабардор эдилар. Ҳаммамиз 5 та овсин бўлак турардик, лекин кечки овқатда битта йиғилардик. Адамиз рахматлик ҳаммамиз билан шу кечки овқатларини бирга еб ҳол аҳвол сўрардила, шу одатни хуш кўрардила. Кимда нима муаммо борлигини, кайфиятимиздан юзимиздан ўтириб туришимиздан билар эканлар. Қайси биримиз овқатни қанақа ейишимизни кўриб соғлигимиз ҳақида биларканлар. Овсиним рахматли энди эсласам ҳеч бир ўзлари учун вақт ҳам, алоҳида егуликлари ҳам йўқ экан. Ўша пайтлар ҳамма нарсалари бизлар учун экан. Аразласак эркалик қилсак ҳам кўтарар эканлар оҳ опажоним гўрларингиз нурга тўлсин. Менга доим кетма-кет фарзандли бўлганим учун қоним жудаям кам учун гушт ажратишарди. Адам шунга эътиборли бўлгин деб уқтирарканлар, овсиним ҳам ўзларини ўйламай менга берарканлар. Жудаям катта оилани қўрғонни бошкаришган. Улар куни қўшничиликни ҳам жуда чиройли қилишар эди. Кушнининг келинларига ҳам узум пишиғида челакда узумлар чиқаришарди. Янги ховли кўришни бошлаган янги қўшниларгаям ўз уйларидан ётоқхона ва егуликлар ажратардилар Фарзандларини ўз фарзандидек кўриб ажратмай боқишарди. Ҳар биримизни болаларимизни туғилган кунларини билишарди. Хозир-чи???? Хозир кўпчилик туғилган кунларга тоқати йўқ. Бизни адамиз ва овсинимизнинг шунака багри кенг, олийҳиммат мехридаре, жигаржон, ҳамма авлодимизни устуни эдилар. Уларни ёзавериб адо қилолмайман. Хозирчи? Ака-ука оқибатсизлиги.. рақобатчилиги, келинлар ўртасидаги ким ўзарлик, бойлик йигишга ружу қўйишлик ўрнашиб қолган назаримда... Қани уша окибат? Қани ўша тарбия? қани ўша меҳр? "Ҳамма меҳрга зорман, ўз қадримга йиғлайман" деб шеърлар езади Бу нималарни окибати ахир? Одамларнинг қалби шунчалик мол дунё йиғишга, ким ўзарликка тўлдими? Нега шунчаликка бордик? Хозирги кунда келинчаклар бир ишни сал кўпроқ қилишса миннатга боради.. Бир огиз миннат эшитмапман эҳ опажоним... Истардим, раҳматли овсинимдек ака-укаларни бир бирига бойлаб яхшисини ошириб ёмонини беркитиб, бош бўлиб "Она" макомини олгувчи келинжонларимиз кўпайишса. Аллоҳ раҳмат қилсин... Биздан Рози бўлиб кетган бўлинг Мухтарамхон опажоним... Нафасимиз нафасимизга тегиб шунча йил яшадик. Авлодимиз устуни эдингиз! Алимжон додажон Сизларни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаймиз. Ибрат бўлдингиз ва Аллоҳим жаннатларнинг энг чиройли касрларидан насиб қилсин илоҳим! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
16 53269Loading...
11
​​буйурдим.Шунча аёлни ичида узим сотиб олишга уялиб турибман дедим.Кулига куп пул бердим.Купрок сотиб ол.Опаларимиз бор.Укаларимни аёллари бор. Келинлар.Гуёки шу йул билан Ферузга ёрдам килмокчи булдим."Хуп" дея аёлим кучага отилди.Лекин бир зум утмай курук кайтиб кирди."Ха" десам: - Бир иккита ёш болаларни кийими колибди колганлари сотилиб булибди - деди. Бугун байрам булгани учунми уларни хам омади келиб нарсалари сотилиб булган экан.Аёлимга Феруз хакида гапириб утирмадим.Бошка хаёлларга бормасин дедим.Шу-шу Ферузни кайтиб курмадим.Унга менга берган мехри учун рахмат айтишлик унинг мехрини кадрига етганлигимни айтишлик менга армон булиб колди.Шу армон бу хикояни ёзилишига сабаб булди.Буни Феруз билмаса хам хеч булмаса сизлар билинглар дедим.У хозир хам уша Киргизистонда яшайди.Биласизлар хозир чегаралар ёпилиб у екдагилар бу томонларга деярлий утмай куйишган.Лекин якинда шу Москвада юриб кутилмаганда Ферузни кушниси билан танишиб колдим.Ундан синифдошим тугрисида сураганимда 5та кизи борлигини катта кизини чикариб хатто набирали булганини айтди.Таърифлашича кизлари хам онасига ухшаб хаммаси чиройли экан. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
16 65626Loading...
12
келиш осон иш эмасди.Факат давлат транспортларида бориларди.Бориб икки соатча заводни айландик, ургандик.Экскурсия тугагач укитувчилар бизни тугри мактабга боришимиз кераклигини тайинлашди сабаби мактабда хали дарслар тугамаган эди.Хуп дея ортга кайтдик.Лекин ярим йулда синифдош дустларимни фикри узгарди улар уйга кетишни хохлашди.Мен эса узимча акиллий бола булиб мактабга келдим.Келсам залга кираверишда скамекада Феруз дугонаси билан утирибди.Мени куриб хурсанд булиб кетиб суради: - Гайрат яхши бориб келдингларми - деди. ~ Ха. деб жавоб бердим секин. - Бизга нима олиб келдингиз деди. Нима дейишимни билмай котиб колдим.Шу ерда миямга урди кераклигича пулни олиб пул берган кишига хатто арзимас бир шокаладми звачками олиб келмабман.Уялиб секин ичкарига кириб кетдим.Биламан у берган пулини миннат килиб гапирмади.У вактда яхши шокалад еки звачкалар хам факат шахарда булар эди.У бу билан мени окибатга ургатарди лекин минг афсус мен буни тушинмасдим.Туккизинчи синфни якунлай деганимизда синифдош ва тенгдош дустлар билан мактаб томонидан Шохимардонга уйнагани бордиган булдик.Иккита ЛАЗ автобусларга утириб сахарда йулга тушдик.Борсак Шохимардон катта сайлгох экан автобусдан тушибла узимизни хар каекка ура бошладик.Мен бир дустим билан атракцион паркга кирдик.Хар хил уйинларга чикиб уйнаб туриб иккита бегона кизларни бизга караб турганини сезиб колдим.Аста шеригимга айтиб уларга якин бордик лекин гапиришга журат этолмадик.Кизлар хам нозланиб биз билан куз уриштира бошлашди.Биз томом булдик.Тушликкгача шулар билан бига юрдик.Тушликка келсам хамма йигилган экан кафега кириб тушлик килдик.Феруз ва унинг дугоналари билан бир столда утирдик.Овкатланиб булгач ташкарига чикдик.Шу пайт Феруз олдимга келиб: - Каерда юрибсиз? - деди. - Уйнаб юрибман дедим. - Юринг бирга суратга тушайлик деди. - Албатта тушамиз лекин хозир эмас кейирок дедиму яна уйинга берилдим.Чаммаси икки соатлардан кейин Феруз мени яна излаб топди. - Гайрат юринг суратга тушайлик деди  - Феруз кейин, кейин деб яна сузини кайтардим.Кечга якин йигилиб автобусларга утириб ортга кайтдик.Йулда келаетиб Феруз тушган расмларин курсатди.Шу ерда жуда катта хатога йул куйганимни тушиниб етдим лекин энди кеч эди.Кейинчалик бу нарса менга бир умирлик армон булиб колди.Шу зайлда йил утиб мактабни тамомладик.Битрув кечасида Феруз Отабек билан узок галашиб утиришди.Утиришдан кейин Отабек билан Феруз ва унинг дугонасин уйига кузатиб куйдик.Шундан сунг хамма хар каекка укишга кириш учун кетди.Мен бир кариндош дустим билан Фаргонага педагогика инстутига йул олдим.Сухбатдан утиб хужжатларимни топширдим ва уша ерда ётиб имтихонларга таёрлана бошладим.Эсимда бир куни уйга борсам махаллада туй булаетган экан туйга чикдим.Чиксам кизларимиз хам туй куриш учун келишган экан сурашиб бирга туй томоша килдик.Мен гуёки укишга кириб куйган одамдек узимни баланд тутиб олганман.Бекор килган эканман биринчи имтихондан йикилиб юзим шувт булиб ортга кайтдим.Орадан бир оз вакт утгач бир синифдош кизимиз унаштирилиб туйи буладиган булиб колди.Туйга бордик.Катор булиб синифдош дустлар столга утириб олдик.Туй бошланди.Бир пайт келин куёв даврага таклиф килинди.У вактларда келин куёвни тепасига бир калин мато тутиб туриларди.Келин куёвни дустлари икки ёшни шундай даврага олиб чикишар эди.Не куз билан курайки биринчи планда матони бир чеккасини ушлаб Феруз кириб келарди.Жуда хам етилиб тулишган чиройли эди.  Туй давомида кизларимиз бирин кетин даврага чикишиб келин куёвни табриклаб куёв журалар билан уйинга тушишди.Бу холатларни четдан кузатиб туриб бизни росса кузимиз куйди.Негаки кизларимиз бизлар билан эмас балки биздан катта булган акаларимиз билан биргаликда уйинга тушишар эди.Кизларимиз шу кадар чиройли булишиб кетгандики биз уларни танимай колгандек эдик.Улар гуёки бирлашиб якин уртогини катта хаётга кузатишар эди.Нима хам кила олар эдик бу уларнинг даври эди.Феруз билан охирги куршувимиз шу булди.Мен харбий хизматга жунаб кетдим.Феруз билан хайрлаша олмадим.Кетишдан олдин уйиштирлган вечиринкага Феруз келмади сабаби узок кариндошиникига кетган экан.Мен охирги учрашувга каттик тайёрланиб турган.........
13 62124Loading...
13
эдим.Ферузга айтадиган гапларим куп эди.Менга уни кадри шу кадар утган эдики буни у билиши керак эди.Улгирмадим.Хизматга жунаб кетдим.Хизмат давомида хаммаси эсдан чикди.У ерда узим билан узим булиб колдим.Армия хаёти бутинлай бошка хаёт эди.Мен факат бир нарсани хизматни тезрок тугашини яна асли хаётимга кайтишни хохлар эдим.Дустларимни синифдошларимни жуда согинган эдим.Аксига олиб дустларим умуман хат ёзишмасди.Лекин мен хаммаси авалгидек хаммаси жойида деб уйлар эдим.Факат хизматни тугатишга икки ой колгандагина якин дустимдан хат олдим.Хатда ёзилишича хамма кизларимиз турмишга чикиб кетишибди.Отабек Ферузга уйланмабди.У бошка одамга турмишга чикишга мажбур булибди.Хатни укиб карахт булиб колдим.Куз олдимга келин булиб зор йиглаб кетаётган Феруз келди.Бир пайт болалар каердандир бир аудо кассета топишиб келиб магнитафон куйишди.Жалолдин Усмоновнинг ;Ферузахон келин булди; деган кушиги янграй бошлади.Кулимда халиги хат.Шунаканги йигладимки.Куз олдимдан Феруз кетмасди.Ичим хам ташим хам йиглар эди.Эх Феруз узи хам йиглаб бизни хам йиглатиб кетди. Хизматни тугатиб юртимга кайтдим.Бирин кетин дустларим уйлана бошлади.Хеч эсимдан чикмайди кушни кишлокда яшайдиган бир дустим туйга айтиб кетган экан болалар билан туйга бордик.Борсак туй бошланганига анча булган экан.Яхши кутиб олишди.Даврада сузга чикиб келин куёвни табриклаб "чужой" кизлар билан росса уйинга тушдик.Бир пайт мени куёв болани олдига чакиришди.Куёв бола партадош дустим булгани учун якин эдик.Уша ерга утказишиб мехмон килишди.Бир оздан кейин туй тугаганлиги маълум килиниб келин куёвга рухсат берилди.Каердандир яна уша матони олиб келишди бир учини менга беришиб келин куёв тепасида баланд кутариб туришимни тайинлашди.Шу холатда икки ёшни ёр ёр садоси остида ичкарига олиб кира бошладик.Кетяпману Ферузни эслаяпман.Худди уша туй факат бу ерда биринчи планда мен турар эдим.Бу энди бизнинг давримиз эди. Туй тугаб уйга кайтдик.Орадан бир йилча утиб бир кун иш билан шахарга бормокчи булиб автобусга чикдим.Ясаниб чиройли кийиниб олганман.Буйдоклик даврим.Бир пайт автобус бир бекатга тухтаб эшигини очиши билан автобусга кулида иккита катта катта канистир кутариб олган бир аёл чикиб келдида оркага караб: - Ферузахон булинг - деди. Уни оркасидан худди уша холатда Феруз чикиб келар эди.Кузларимга ишонмасдим.Котиб колдим.Факат Ферузни юзига тикилар эдим.Автобусда одам куп булганлиги учун у мени курмас эди.Нима килишни билмас эдим.Ёнига бора олмасдим.Яна учта шундай аёллар хам автобусга кисилишди.Улар кулидаги канистирларни Асака шахрида жойлашган Ёг заводи атрофида хонадонлардан пахта ёгига тулдириб Киргизистонни Уш шахрига обориб сотадиган Киргизистонлик аёллар эди.Феруз айнан Киргизистонга келин булиб тушган эди.Ёмон ачиндим.Катта хаёт уни уз домига тортиб кетган лекин узи хамон чиройли эди.Улар йулда тушиб колишди.Феруз мени курмади.Очиги уни шу холатида унга курингим келмади.Йиллар утиб мен хам уйландим фарзандлий булдим.Алохида яшаш учун янги уй кура бошладим.Уй битгач куз ойларида янги уйга кучиб чикдим.Киш утиб бахор келди.Эсимда 8 март куни кучадан уйга келаётсам шундокина уйимни ёнгинасида куп аёллар тупланиб туришибди.Хаммаси кушни аёллар.Нима булди экан десам иккита аёл хар хил кийим -кечак сотиб келган экан.Аёллар ураб олишган.Якинрок келиб аёллардан бири Феруз эканлигини билиб колдим.Кузларимга ишонмасдим.Орадан 15 йилларча утиб Феруз эшигим тагида утирар эди.Мени куриб таниб уялибгина: - Яхшимисиз? деди.Мен хам: - Яхшимисиз? дедим.Кушни аёллар шовкин килишиб мол талашишар эди.Мен нима килишимни билмасдим.На унга якин бора олардим.На уйга таклиф кила олар эдим.У вактлар чегаралар очик булгани учунми Феруз узин укасини аёли билан Киргизистонни Корасув шахридан хар хил мол олиб келиб кучама куча сотишиб юришган экан.Хайрон булманг у вактлар тирикчилик килиш шунака кийин эди.Уйга кирдиму хеч каёкка сигмаяпман.У ёгдан буёкка юра бошладим.Нима килсам экан.Шунча шовкин булишига карамай аёлим хали кучага чикиб улгирмаган эди.Шу вакт хаёлимга бир фикр келди.Аёлимни чакириб кучага бозорчи аёллар келганини бугун 8 март оналаримизга бирор совга сотиб олишни.........
15 19723Loading...
14
СИНФДОШ ҚИЗИМ ЁКИ ҚАДИРЛАНМАГАН МЕХР. 1988 йил эди. Саккизинчи синфни тамомлаб туккизга кучганимзда синфимизга янги киз келиб кушилди. Узи ок сарикдан келган буйлари узун жуда хам чиройли эди. Синфдаги йигитлар дарров янги кизни этъиборини тортиш учун унинг атрофида уралаша бшладик Киз хам анча синчков экан ким яхши-ю ким ёмон эканлигиги дарров аниклаб олиб шунга караб муомила кила бошлади. Тез орада бу кизга биз жуда урганиб колдик. Исми Феруза экан саккизинчи синифни Киргизистонда тамомлаб у ерда ун йиллик мактаб йуклиги учун бизни мактабга утган экан. Феруза билан биз жуда якин булиб кетдик. Биз деганим мен ва менинг икки дустим. Биз уни хатто Феруз деб чакира бошладик. Феруз фанлардан жуда яхши укир аълочи эди.Мен эса аник фанлардан жуда емон укир эдим.Уйга берилган вазифаларни кунгилдагидек бажара олмай бузариб турганимда Феруз секин олдимга келиб дафтарини кулимга бериб кучириб олишни таклиф киларди.Негадир жуда уялиб кетардим.Кучирмасдим. - Гайрат олинг кучириб езиб олинг - дея кайта кайта илтимос киларди лекин бундай килишга мени гурурим йул куймасди.Базан корнимиз очиб кетса бирон егулик сотиб олиш учун Феруздан пул олардик.Сабаби узимизни пулимиз сигарет олишдан ошмасди.Уни кизил дона дона ок маржони бор хамени буларди ичи тула пул буларди.Феруз бизга пулни бераетиб узига ва дугоналарига хам бирор егулик олиб келишимизни тайинлаб куп пул беради.Энди уйласам уша пайтда кизларга бирор нарса олиб бериш бизни хаелимизга хам келмаган экан.Феруз бу иши билан бизни шу ишни килишга ундар эди.Афсус биз буни тушунмасдик.Кейинчалик биз Феруз ва бошка уч туртта киз ва йигитлар хар хил кичкина утиришлар (вечиринка) кила бошладик.Бу утиришларда биз билан бирга яна бир дустимиз саккизни тамомлаб Андижон шахрига укишга кетган Отабек (исми узгартирилган)деган синифдошимиз хам катнашарди.У Ферузни куриб уни ектириб колди.Феруз хам уни курганда сал кизарадиган булиб колди.У пайтлар мен кушни синифдаги бир тенгдошимни ектирар эдим.У киз Ферузнинг энг якин дугонаси эди.Улар битта махаллада туришарди.Аста секин Феруз ва Отабек бир бирига якинлашиб гаплаша бошлашди.Утиришлар давомида биз уларни елгиз куйиб гаплашиб олишига имкон яратар эдик. Лекин уша холатда хам яни йигити билан гаплашиб турганда хам мени ёнидан кетмаслигимни тайинларди."Келинг ёнимда утиринг" дерди.Негадир у жуда хаежонланарди чунки у йигитни жуда севарди.Уша пайтларда "вафодор" деган уйин булар эди.Биз утиришларда шу уйинни уйнар эдиик.Уйинни шарти куйдагича эди.Иштирокчилар жуфт жуфт булиб кулларини ушлаб утиришар яна бир иштрокчи эса кулига сочикни ушлаб олиб уни учини тугиб даврада айланиб юрар эди.Кимки шеригини алмаштирмокчи булса уртакашга мурожат килар масалан манга фолончи керак дер эди.Уртакаш эса суралган одамни шеригидан жуфтингизни сотасизми деб сурайди.Ха сотаман деса икки жуфт шерикларини алмаштирар эди.Йук сотмайман деса сотмагани учун ун дарра урилсин дейди.Жуфтини сотмаган иштрокчи кафтини ёзиб кулини олдинга чузиб туради.Уртакаш эса унинг кулига сочик билан ун марта уради.Учи тугилганлиги учунми сочик кулга каттик тегар эди.Биз угил болалар бу уйинни жуда яхши курар эдик сабаби кизларни кулини ушлаш ёкимлий эди-да.Отабек Ферузни хеч кимга сотмасди лекин Феруз пайтини пойлаб мени сотиб олар эдида кейин хеч кимга бермасди.Сотиб олувчилар ун ёки йигирма дарра урилсин деса хам огрикларга чидар эди.Кизларни узлари хохлаган одами учун хар кандай азобларга тайёрлигини ушанда билганман.Бошка кизлар билан кулимни сал тортиниброк ушласам Феруз билан аксинча бемалол махкам кул ушлашиб утирар эдик.Худди унинг куллари мен учун бегона эмасдек туйилар эди.  Бир куни эрталаб мактабга борсак укитувчилар хамма угил болларни бир ерга йигяпди.Бошка синифни угил боллалари хам бор.Тенгдошларимиз.Нима булди экан десак Асака шахрига АРЗ га экскурсияга боришлигимизни айтишди.Автомобилний ремонтний завод.Бу завод уш вактда жуда машхур эди.Бу ерда юк машиналари ремонт килинарди.Бир кун бурун огхлантирмаганлигимиз учун бориш учун йул кирамиз хам йук эди.Дарров ахтариб Ферузни топдик.Ундан кераклий пуларни олиб йулга тушдик.У вактда шахарга бориб........
16 14533Loading...
15
​​​Оқила она... Эрта тонг турмуш ўртоғимни ишга кузатгач, тез-тез нарсаларимни йиғдиму уч ёшли ўғлимни олиб, онамникига жўнадим. Онажоним ва адажоним мени очиқ юз билан кутиб олдилар. Аммо мен уйга кирдиму, онамни қучиб йиғлай бошладим. Бу ҳолатни кўрган адажоним қўлимдан набираларини олдилару, бошқа хонага набирасини олиб ўтдилар.. "Онажон, мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман куёвингиз билан. Жонимдан тўйиб кетдим онажон" - деб, махкам қучиб йиғлай бошладим. Онажоним: "Хўп қизим, хўп қизалоғим, сен нима десанг биз розимиз. Адажонинг билан мен доимо сени қўллаб қувватлаймиз. Ўзингни бос кизалоғим, доим ёнингдамиз" - деб мени овутдиларда ошхонага олиб ўтдилар. "Ўтир қизим, чой ичамиз, ўзингни бос кизалоғим" - деб онам мени жонимга оро кирдилар. Мени юпатдилар. Бирга ўтириб чой ичдик. Мен аста ўзимни қўлга олиб, онажоним билан суҳбатлаша бошладим. Онажоним нима гаплигини сўрадилар. Мен айтдим: "Куёвингизни қилиқлари жонимга тегди. Ишдан кеч қайтадилар, доим баҳонаси тайёр, гоҳида мендан араз қиладилар, мен билан тузу-қуруқ дилдан гаплашмайдилар, мени ёмон кўрадилар. Мен бундай ҳаётда яшай олмайман. Гоҳида менга жахл қилиб бақирадилар, тўйиб кетдим онажон." Онажоним сукут билан бир оғиз гап қўшмай тингладилар. Сўнгра бир оз вақт жим ўтирдиларда бир оқ коғоз ва қалам олиб, коғозга ўртасидан вертикал қилиб чизиқ чизиб менга узатдилар ва дедилар: "Ушбу чизиқни чап томонига куёвимни айбларини бирма-бир ёзиб чиқ." Мен "Нега онажон" - деб сўрашимга эътибор ҳам бермасдан. -"Ёз, ёз сен ёзавер" - дедилар. Мен ҳам бир оз ўйланиб ўтириб, иштиёқ билан коғозга ёза бошладим. ”Ишдан кеч қайтади. Менга жахл қилади. Мен билан гаплашмайди. Менга бақиради” каби феълларини қоғозга ёзар эканман ўйладим "Онажоним яхши дейдиган куёвларини аҳволини бир кўриб қўйсинлар, бир боплаб ёзай, коғозлар тўлиб кетсин". Ёзиб тугатдимда онажонимга коғозни узатдим. Онажоним ёзганларимни ўқиб ҳам кўрмадиларда, коғозни ўзимга қайтариб, дедилар: "Энди ҳар бир ёзган куёвимни ёмон феълини рўбарасига, чизиқни ўнг томонига уларни ўша феълига сени ўзингни, қиладиган жавобингни ёзиб чиқ" - десалар бўладими? "Ёз, ёза қол" - мен жавоб ёзмай хеч қаёққа кетолмаслигимни англагач амаллаб ёза бошладим. "Ишдан кеч қайтадилар" ни рўбарисига – “Кеч келгани учун қовоқ уйиб кутиб оламан. "Менга жахл қиладилар" ни рўбарисига - ”Мен кейин хафа бўламан, овқат тайёрламайман. каби ўзимни ҳам уларга жавоб ҳисларимни амаллаб коғозга туширдим. Онажонимга узатар эканман "Куёвизда, хаммасини бошлайдиган" дедим. Онам қўлимдан коғозни олдиларда, қайчи билан ўрта чизикдан тенг иккига бўлиб қирқдилар. Куёвларини ёмон феъллари ёзилган бўлагини, ғижимлаб ахлат челагига ташладилар. Мени қўштирноқ ичидаги феълларим туширилган коғозни ўзимга узатдиларда: "Кизалоғим, ҳаёт ўйинчоқ эмас, қўлингда ўз қўлларинг билан ёзилган феълларинг турибди. Хозир кийинасан, набирам биз билан қолади. Қўлингдаги коғоз билан уйингга борасан. Ўз уйингда ўз феълларингни ўқиб, хазм қиласан. Куёвим сени қандай феълларингга чидаётганини ўйлайсан. Аклингни йиғ. Ўшандан кейин хам "йўқ мен хақман" десанг биз рози." - дедиларда мени қўлимга коғозни тутқазиб кўчага чиқариб қўйдилар. Мен нима бўлганини англаб, англамей уйга кириб келдим. Ошхона курсисига омонатгина ўтирдимда, ўз қўлларим билан ёзган чиройли феълларимни уқий бошладим. Ўқир эканман "Наҳот мен шунчалар аёл бўлсам, наҳот мени турмуш ўртоғим шунчалар феълимга чидаб яшаётган бўлсалар" - дедим. Мен ўзимни шайтонга қулоқ тутган нафсимни деб, бир ўғлимни тирик етим қилишга, ўзимни эса бебахт қилишга бир қадам қолганлигини сездим. Ҳушёр торттимда, турмуш уртоғим ишдан келишларига тансиқ овқат тайёрладим. Уйларни гўзаллаштирдим. Турмуш ўртоғим ишдан қайтдилар. Мени юзимда табассум, очиқ чеҳра билан уларни кутиб олдим. Ҳурматларини жойига қўйиб, аёллик мулозаматини қуюқлаштирдим. Хўжейним ҳайрон, хурсанд эдилар. Ва ниҳоят "бугун кун бошқачами?" дедилар. Мен дедим:"Сизни менга такдир қилиб берган Аллоҳимга хамдлар бўлсин.Энди хаёт бошқача". Ўқинг... Фақат йиғламанг!
26 520551Loading...
16
​​ҚАДРСИЗГИНАМ. Холида бу ҳовлига келин бўлиб тушдики, қўли косов, сочи супурги келин бўлди. Аслида ўзи болалигидан қийналиб ўсмаганми, у сира меҳнат қилишдан қочмайди. Бироқ унинг кўнглини хира қилган нарса бу эмас, эрининг унга этиборсизлиги, қўрс муомаласи, ҳатто баъзида одам ўрнида кўрмаслигидир. Эри Даврон уни «ҳей, Аломат», «аҳмоқ хотин», «тасқара» деб чақираркан, бирор марта ширин сўз эшитмаган дили оғринади. Эрини сел бўлиб армонли муҳаббат ҳақида қўшиқларни тинглаб ўтиришини кўрганда эса ич-ичидан кўнгилсиз турмушига қараб хўрлиги келади, баъзан пана-паст¬қамда йиғлаб ҳам олади. Ахир бир пайтлар эри ўша сулув қиз Санамга қанчалар ошиқ бўлганини бутун қишлоқ биларди-ку. Лекин тақдир унинг ҳаётини Холида билан боғлаб қўйди. Аксига олиб худо уларни фарзанддан ҳам қисди. Ишнинг бошидан охири кўринмайдиган турмуш ташвишлари Холидани ютиб юборгандек эди. Дам сигирга, дам товуққа, дам далага, дам бозорга чопади, орада тандирга нон ёпади... Ниҳоят у бугун эрини бошқача интиқлик билан кутди. Сочни турмаклаб, юзига упа чаплаган бўлди. Ташқарида эрининг йўталгани эшитилди, эри кўриб устидан кулишидан чўчидими, рўмолча билан лаб бўёғини артди. Эри ҳафсаласиз эшикка яқинлашди, Холиданинг янги кийган атлас кўйлагини пайқамади ҳам. - Нега шам ёқиб ўтирибсан, светни тежашни ўрганибсанми? - деди совуққонларча хонтахтага яқинлашиб. Бироздан сўнг Холида меҳр билан пиширган мантини паққос тушираркан деразага тикилиб қолди. Аёл ҳануз яхши сўз илинжида умид билан ундан кўз узмай қаради. - Ҳавонинг авзойи бузуқ, ёмғир ёғадиган. Пичанни томга ташиш керак эди. Бугун ўзи нима иш қилдинг? Холида нима дейишни билмай қолди. Секин бўшаган идишни олгандек бўлиб, ташқарига отилди. Ичида қаттиқ исён кўтарилди. «Наҳот шунчалар бепарво бўлса?! У мени ҳеч қачон севмайди». Бироздан сўнг дераза орқасида эрининг хуррак отгани эшитилди, аёлнинг қизиб турган юзига битта совуқ ёмғир томчиси урилгандек бўлди. У шартта ўрнидан туриб, пичан уюмига яқинлашди. Жони бўғзига тиқилганча, пичанга ёпишиб таший бошлади, бир, икки, уч, тўрт... Нимагадир кўз олди қоронғилашиб кетди... Кўзини очганда шифохонада ётган экан, хонада тонггача мижжа қоқмай чиққан эрига кўзи тушди. Тўсатдан дераза пардасини шамолда ҳилпиради, аёл ташқарида шаррос ёмғир ёғаётганини пайқаб қолди. - Пичан, - деди қуруқшаган лаблари билан пичирлаб. Эри кутилмаганда аёлнинг қадоқ қўлларидан маҳкам ушлади. - Кечир, кечир мени, қадрсизгинам! - унинг иссиқ кўз ёшлари аёлнинг кўз ёшларига қўшилиб кетди. Эшик ёнида хушхабар айтишга чоғланган ҳамшира, уларга халақит бергиси келмай кутиб турарди. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
21 24145Loading...
17
Бўғим оғриқларидан тез кунларда ҳалос бўлинг! Агар сизга: 🟢Артрит 🟢Полеартрит 🟢Тизза оғриғи 🟢Бел оғриғи азоб бераётган бўлса, бу дардлардан қисқа муддатда ҳалос бўлинг! Кафолатланган бу усул орқали минглаб юртдошларимиз соғлом ҳаётга қайтмоқда Оғриқлардан ҳалос бўлмасангиз пулингиз қайтариб берилади! ➡️➡️https://bit.ly/соғлoм_ҳаёт ➡️➡️https://bit.ly/соғлoм_ҳаёт ➡️➡️https://bit.ly/соғлoм_ҳаёт (Ҳозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул совғага эга бўлинг)
20 2754Loading...
18
​​​​Шунинг учун, мен қишни ёмон кўраман! Мана, менинг ҳаётим!.. Мен бундан ҳеч қачон уялмайман! Ўзимда йўқ нарсани бор қилиб ҳам кўрсатмайман. Майли устимдан кулишсин, лекин бирор кишига бўлса ҳам нафим тегса, мени изтиробли ҳаётимдан бир киши бўлса ҳам хулоса чиқариб, нимагадир эришса, мингларни устимдан кулганлари, масхара бўлганим мен учун умуман аҳамиятсиз! Ҳар байрамда оналар ҳақида гапириб, тўлқинланар эканман, Бўзнинг Маъруфобод қишлоғини, одми, содда аёлларини, аям раҳматликнинг этагига яшириниб катта бўлган кунларимни эслайман. Мунис хола, Раҳима хола, Зайнаб хола, Тўхтахон эна... Қишлоқнинг содда аёллари, бўйи ўсмай қолмасин деб оғир юкларни болаларини елкасига қўймаган, ипак қурти боқиб бир қулоч қилиб боғланган тутнинг новдаларини ўзларининг нозик елкасида ташиган оналарга таъзим. Мирзоҳид БОТИРОВ Ўқинг... Фақат йиғламанг!
19 84431Loading...
19
Менинг аям ҳаммадан яхши! Аям раҳматлик билан бўлган қуйидаги воқеани минг азоб билан эслайман! Ёшлигимда, 5 ёшимда тақдирнинг тақозоси билан онам ортидан ўзга хонадонга эргашиб бордим.... Кунларнинг бирида янги отамнинг барча қариндошлари болалари билан Ўш шаҳрига, Сулаймон тоғига зиёратга бордик. Кунимиз завқли ўтди, болалар билан роса қувлашиб, тоғларга чиқиб мириқиб ўйнадик. Ҳамма болаларига ширинликлар, овунчоқлар, музқаймоқлар олиб бериб сийлар эди. Мен эса, қимтинибгина ўтирган, хали тўлиқ янги қариндошларига кўникиб улгурмаган, қамсуқум аяжонимнинг пинжига кириб, катталар учун ёзилган дастурхондаги нон ва чой билан сийландим холос, чунки уйда аямнинг чўнтагида умуман пули йўқлиги ҳақида огоҳлантирилгандим, буни устига ўгайлигимни жудаям яхши ҳис қилардим, янги отамнинг эса ҳали меҳрини қозонолмадим ёки хаёлидан кўтарилдим чоғи, лекин барибир хурсанд эдим... Уйга қайтдик, яратганнинг қудратиданми ярим кечаси уйғониб кетсам, аямнинг яратганга нолиб, раббим боламни мартабасини улуғ, ризқини баланд қил, сабрли-садоқатли қил деб, йиғлаётганини гувоҳи бўлдим... Ўрнимдан шошиб туриб, вазиятга тушунар-тушинмас, Аяжоним, меҳрибоним, нега йиғлаяпсиз? - деб, юз-кўзидан ўпиб, аяжонимга суйкаландим, раҳматлигим, аяжоним мени бағрига маҳкам босар экан, болам сен хафа бўлмагин хўп, мен тақдиримдан, қисматимдан йиғлаяпман, Сулаймон тоғида мўлтираб турган кўзларингни кўриб сенга атигиУ бир донагина ширинлик ёки ўйинчоқ олиб беролмаганим учун йиғлаяпман болам, дедилар! Хўрлигим келиб, аламларим ёдимга тушиб, тўлиб-тўлиб йиғладим. Шу туни она-бола ухламадик, осмон бизга қўшилиб йиғлагандек шу кеча, эрталабгача бир биримизни бағримизга босиб, биримиз биримизни юпатиб чиқдик... Бир-биримизни суйгувчи ҳам, эркалагувчи ҳам фақат иккимиз эдик! Койисак ҳам, фақатгина бир биримизники ўтмас эди, холос! Меҳримиз фақат меҳримиздан сув ичарди! Ҳуркак кийикдек ўтган бўлса ҳам, аям билан биргаликда ўтган ўша кунларимни жуда соғинаман! Шу куни ўзимга ўзим, келажакда ўқиб олим бўламан, қўлимдан келган эзгуликни инсонларга улашаман, зийрак ва андишали бўламан, ҳар бир мўминни кўнглини олиш бахти ва қудратига сазовор бўламан, фарзандларимга ҳар қандай шароитда ўзим оталик қиламан, курашаман ва мақсадларимга албатта эришаман, онажонимни бахтли қиламан деб ваъда бердим! Ўша тун болалигимни, эркалигимни раҳматлигимни пойига кўмганман... Бу кунни раҳматли аям, Очилдин ҳожи қизи Ҳимоятхон ўтган кундан кейинги, энг мудҳиш кун сифатида, шунингдек, ҳаётда эришган барча муваффақиятларимга пойдевор қўйилган кун сифатида хотирлайман, қадрлайман! Ўша пайтларда колхоз идораларини олдида кечки маҳал қишлоқ меҳнаткашлари учун маданий дам олиш концертлари бўларди. 7 ёшли боламан. Мен кўпроқ раққоса қизларга ҳавас билан қарардим. Чунки хаёлан раҳматлик аям билан ўша назокатли ва гўзал раққоса аёлларни солиштирардим. Ҳар қанча уринмай Аямнинг қадоқ қўллари, юзларидаги ажинлари, оҳори тўкилган чит кўйлаги, қатиқ ёки зардоб ҳиди анқиб турадиган силлиқ сочлари, айвондаги катта ва кичик кетмонлари ва ранги билинар-билинмас йиртилиб кетай деб турган этиги кўз олдимдан кетмас эди. Биласизми, ўша ёшда, ўша кун туни билан нималарни орзу хаёли билан ётардим? Катта бўлсам, албатта, аямга раққосаники каби ялтироқ кўйлак, ироқи дўппи, узун тошли исирға, ковушдеккина оёқ кийим олиб бераман, дея ўзимга ўзим ваъда берардим. Аямни хаёлларимда ўша раққосалардек ясанган ҳолатда тасаввур қилиб, жудаям бахтиёр, ўзимдан мамнун бўлиб, ширин хўрсиниб қўярдим. Вақти келиб болалик хаёлларим рўёбга ҳам чиқди, лекин у кўриниш мени мазлум аямга асло ярашмади ва бахтиёр кунларим узоққа чўзилмай, раҳматлигим, онкологик касаллик билан бу дунёни тарк этди... У пайтларда декабрда ҳам пахта териларди. Раҳматлик аямни қишли қировли кунларда қўли ёрилиб, қор остида қолган ғўзапояларни ўроқда ўриб келиб, тандирда пиширган нонларини емасдан йиғлаганман. 6- синф боласиман, ёрдам берай мен ҳам деб далага орқасидан борганимда, уришиб ҳайдаганлари, касал бўлиб қолсанг, нима қиламан деб йиғлаганлари ҳали-ҳали эсимдан чиқмайди. Мени деб, ўзини қурбон қилган онам!.......
21 22144Loading...
20
Ассалому алайкум ва рохматуллох ва барокатуҳ Энг яхши кун гуноҳсиз ўтган кунингдир! Энг яхши совға ўзинг билмаган ҳолингда сенинг ҳаққинга дуо учун кўтарилган қўлдир! Энг яхши қалб ростгўйлик аримайдиган қалбдир! Энг яхши одам сени ҳаргиз унутмайдиган одамдир, чунки у сени Аллоҳ учун яхши кўради. Хайрли тонг,қалбингиз гул,қадрингиз баланд,сабрингиз метин,соғлигингиз шафоф бўлсин,қадрлигим. Унутмангки яқинлар қалби ҳам гул. Меҳрла суғориб туринг ҳаргиз сўлмасин. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
30 275514Loading...
21
ХАЙРЛИ ТУН... Бизни ким уйғотади..... Ҳозир ухлаймиз, лекин бизни ким уйғотишини билмаймиз.... Яқинлар уйғотадими ёки савол сўрайдиган икки фаришта... Эй, Меҳрибон Роббимиз, эрта тонгда уйғонишдек, Раҳматингдан бизни айирма.. Бизга имкон бер! Бизни тарк этма! Бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйма.......! Аллоҳим, хотимамизни гўзал қил,!!!!🤲 Тунингиз осуда ўтсин! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
28 212293Loading...
22
​​-- Мен духтирман. Сизларни даволаш учун келдим бу ерга. -- Лекин сизга бизни касаллигимиз хакида ким айтди, манзилимизни кимдан олдингиз? Мени хеч кимим йукку сизга айтгани,ким бизни уйлаб гамимизни еяпти?- суради ажабланиб уша аёл. -- Ким хам айтарди....сизни кизингиз айтди. У мени хонамга борганди. Эгнида хаво рангли гуллари бор куйлак кийиб олганди. Шунда уша аёлнинг кузлари катта катта булиб ажабланган холда духтирга караб турарди. Духтир эса сузларида давом этарди: -- Сизни кизингиз сизларни жуда яхши курар экан. Мени куярга куймай шу ерга келишимга кундирди. Мен асосан беморларимни факат касалхонада даволайман. Уйма уй юриб хеч качон даволамагандим. Кизчангиз сизларни манзилингизни мана шу когозчага ёзиб колдирганди. -- Духтир.....хонанинг бурчагидаги пардани очиб карангчи ким ётибди. Мени сиз айтган кизчам уша ерда ётибди. Икки кун булди уни жони узилганига.- деди уша аёл кузида ёш билан. Духтир пардани очдию , шу жойида котди. Чунки утиргичда уша кизча яъни хонасида гаплашган кизча кузчалари юмук холда ётарди. Худди уша хаво рангли гуллари бор куйлагида булиб, сочига такилган ,ранглари саргайиб кетган лентачаси осилиб полга тегиб турарди. Бу вокеа жуда куп шахар касал хоналарида гапирилди ва тахлил килинди. Лекин нима булганда хам уша кизчани рухими ёки Аллохнинг каромати сабаблими Она ва укачасига биринчи ёрдам курсатилиб уларнинг хаётлари саклаб колинди. Ха азизларим, Аллох саклайман деса албатта бир нарсани ёки инсонни сабаб килиб унинг хаётини саклаб колар экан. Барчамизни Аллох уз панохида асрасин Ўқинг... Фақат йиғламанг!
25 033107Loading...
23
Мехр абадий.. Навбатчилик пайтида касаллик варакаларини бирма бир вараклаб утирган иктидорли врач уз хонасида утирарди. Хар бир касал билан якиндан танишиш учун касаллик варакаларини бирма бир диккат билан укишда давом этарди. Стол устида чойнакда кук чой дамланган булиб, битта пиёлага солиб хар замон бир бир хуплаб куярди. Кутилмаганда хонасида ундан унчалик узок булмаган жойда ун ёшлар атрофидаги кизчага кузи тушди. У кизча ночорлар каби кийиниб олган булиб, куйлаклагида хаво рангли гуллари бор булиб лекин куп жойлари йиртик эди. Кизча жуда гамгин ва хавотирли кайфиятда эди. Сочидаги такилган лентасининг ранглари учиб саргайиб кетган эди. Шу пайт кизча асабий холда тез ва шошилиб гап бошлади: -- Духтир,илтимос ...тезрок мени Онамга ёрдам беринг. Онамни иссиги баланд! Балки Онам улаётгандир.... кулидаги укачамни хам ахволи жуда огир. Хотирасини йукотган,ётибди уни хам иссиги баланд. Боринг биз томонга уларни даволанг куткаринг илтимоссс.... -- Хой кизча ,бу ерга кандай келиб колдинг узи? - жавобан савол билан кизчага мурожаат килди. -- Ахир эшик олдида мени навбатчи духтирчаларим туришибдику,мен уларга хеч кимни ёнимга киргизмасликни тайинлагандимку. Каерликсан, мен беморларни уйма уй юриб даволамийман, мени хузуримга узлари келишади,вактим йук. -- Илтимос духтиржон....тезрок бориб Онам билан укачамни куткаринг.... Шундан сунг кизча стол устидаги ручка ва ок когозни олдида катта харфлар билан уй манзилини ва исм Шарифини ёзди. Духтир олдига куйилган когозни олиб манзилни укишга чогланди ва яна бошини кутариб кизчага савол бермокчи булганида , хонада кизча йук эди. -- Хой кизча....канисан ,каерга бекиниб олдинг?? Деганча стол остиларига разм сола бошлади. Лекин кизча хеч каерда йук эди. Эшик эса уша ёпиклигича турарди. Шу пайт духтир эшикни очдида, навбатчи духтирни ёнига чакирди ва деди: -- Сен уша кизча мендан суроксиз киритиб юбордингми? Уша кизча энди хеч каерда йук- жахлланиб унда суради духтир. -- Йук духтир,мен хеч кимни киргизганим йук. Худди сиз айтгандай хеч кимга рухсат бермадим олдингизга киришга. Сизни кузингизша курингандир балким. -- Кандай куринади.... тушунмадим, сен мени жиннига чикараяпсанми? Ахир мен у билан гаплашдимку . У менга узини манзилини ёзиб тутказдику . -- Духтир мен хам тушунмадим унда....сиз кайси кизча хакида гапиряпсиз билмадим . Мен эшикни ёнидан кимирлаганим йук. Духтир навбатчини хонасини текшириб куздан кечириб чикишни буюрди. Лекин хакикатдан хам хонада хеч ким йук эди. -- Куп ишлайвериб чарчагансиз духтир , таътил олиб бир неча кун дам олинг. -- Балки чарчагандирман лекин у кизчани куриб мен сухбатлашдимку....когозда уша кизча ёзиб колдирган манзилчи унда?- деди духтир. -- Буни бошка бирор киши кеча ёзгандир. Сиз ким биландир адаштиряпсиз духтир. Бироз дам олинг духтир. -- Тез ёрдамни чакир ,мен машина билан уша манзилга бораман... Орадан хеч канча вакт утмасдан тез ёрдам машинаси етиб келди. Унга медицинада биринчи тиббий ёрдам курсатиш асбоб аслахалари солинган бир сумка билан машинага чикди. Йулда кетиб борар экан кулида уша кизча ёзиб берган когозчадаги манзилни укиб кидириб борарди. Мана уша манзил уша куча лекин бошка ракамдаги уй эди каршисидаги. Машинани тухтатдида , духтир машинадан тушиб , кучадан утиб бораётган бир кари аёлдан , манзилни курсатишини илтимос килди. -- Ха улармииии.....улар подвалда,- жавоб берди уша кари аёл. -- Лекин купдан бери улар куринмай колишди . Балки улар бошка жойга кетишгандир. Шунда духтир рахмат айтиб, нам ва сирпанчик зинадан подвалга тушди. У ерда ярим очик холдаги эшикка кузи тушди. Эшик ичкарисига кадам босар экан, коронгу ва нам хонада эски чойшаб ёпиниб ётган ранглари окариб ва жуда озиб кетган аёлга кузи тушди. Унинг ёнида эса уч ёшлар атрофида бир болача хам ётар эди бир ахволда. Узини билмаган ва хушсиз холда ётарди. ​​Сизга ким керак? - деб суради уша аёл жонсиз,ажабланган ва жуда паст овозда. -- Бу ерга кандай келиб колдингиз узи?.......
21 60485Loading...
24
​​..... Эрим муҳандис. Унинг хотиржам, мулойим табиатини севганим учун у билан турмуш қургандим. Бу хушфеъл эркакнинг кўксига бош қўйиб қалбим оташда ёнарди. Неажабки, икки йиллик ошиқ-маъшуқлик ва беш йиллик турмушдан кейин эримнинг мулойим феъли менга ёқмай қолса денг! Эримнинг – бир пайтлари мен қаттиқ яхши кўрган- бу хусусияти энди ғашимга тегаётганди. Жуда эҳтиросли, ҳиссиётга берилувчан, романтикага ўч аёлман. Шу сабабли ҳам эримнинг “ичимдагини топ” феъли, севгисини изҳор қилмаслиги ва турмушимизда романтиканинг йўқлиги мени муҳаббатдан узоқлаштириб, эримдан кўнглим совуб кетди. Охири унга қароримни очиқладим: мен узил-кесил ажрашишга аҳд қилгандим. Эримнинг ҳайратдан кўзлари хонасидан чиқиб кетди: -Нега?!- деб сўради. -Бундоқ олганда аниқ бир сабаб йўқ,- дедим ўзимни бепарво тутиб.- Шунчаки бу ишқсиз турмушдан чарчадим. Тун бўйи бир сўз демади. Ўйлаётганди. Бу ҳоли ҳам тушкунлигимни ортиради. Ҳис-туйғусини, ғам-ташвишларини билинтиришни ожизлик деб тушунадиган одам билан яшардим. Шу пайтгача бирор марта ҳис-туйғусини очиқ ифодаламаган одамдан нима ҳам кутардим-ки!? Ниҳоят тилга кирди: -Фикрингдан қайтишинг учун нима қилишим керак? Ҳа, инсоннинг феъли ҳеч қачон ўзгармайди, деганлари рост экан. Сўнги илинж-истакларим ҳам сўниб бораётганди. Саволингизнинг жавобини ўзингиз топиб, кўнглимни ишонтиролсангиз қароримдан воз кечаман. Биласизми, севгингизни исботлаш учун нима қилишингизни истайман? Тоғдаги жарлик тубида бир гўзал гул ўсади. Ҳаётингизни хавфга қўйиб бўлса-да ўша гулни мен учун узиб олиб кела оласизми? Юзимга диққат билан тикилди ва: -Бунинг жавобини сенга эртага айтаман,- деди. Охирги жумлалари сўнги йилтиллаб турган умидларимни-да ўлдирди. Эртаси куни тонгда уйғонганимда, эрим уйда йўқ экан. Сутдан бўшаган шиша идишни ошхонадаги овқатланиш столига қўйиб, олдига бир хат қолдирибди. “ Севгилим- дея бошланарди нома,- Сен хоҳлаган гулни сен учун узиб келардим, аммо юрагим бунга йўл қўймади. Чунки ҳар доимгидек компьютерни остин-устун қилиб, бузиб қўйганингдан кейин монитор олдида йиғлаб ўтирганингда уни тузатиб бериш учун қўлларим керак бўлади. Калитларни уйда унутиб қолдирганингни билиб, кўчада кутиб қолишингдан хавотир олиб сендан аввал уйга келиш учун оёқларим керак бўлади. Машина ҳайдашни яхши кўрасан, аммо нуқул шаҳарда йўлдан адашиб юрасан. Сенга йўлларни кўрсатишим учун кўзларимга эҳтиёжим бор. Уйда ўтиришни яхши кўрасан. Зерикмаслигинг, бекорчи нарсаларга ўралашиб қолмаслигинг учун ҳикоялар айтиб беришим керак. Бунинг учун эса оғзим керак бўлади. Эртадан кечгача компьютерга қарайверганингдан кўзларинг чарчаса, нури хиралашса кексайганимизда тирноқларингни олишим, сочларингдаги кўринишини истамаганим оқ толаларни бўяшим, тепадан пастган тушаётганингда қўлларингда тута олишим, гулларнинг рангини ёшлигингда сенинг юзинг рангидек эканини айта олишим учун кўзларимга эҳтиёжим бор. Аммо сени мендан ортиқ севадиган одам бўлса, ўша сен айтган жарликдаги гулни сен учун узиб келаман, ягонам... - Мактубни ўқир эканман кўз ёшларимни тўхтатолмасдим. Ўқишда давом этдим. - Буларни ўқиганингдан сўнг, кўнглинг менга ишонса, илтимос, эшикни оч, жоним. Сен яхши кўрадиган кунжутли нон ва янги соғилган сут билан эшик ортида кутяпман...” Ҳаяжон билан эшикни очдим. Эрим хавотир ва хижолатли алпозда кунжутли нон ва сут солинган халтани маҳкам тутганча эшик ортида турганди. Энди ишончим комил эди: мени эримдан бошқа ҳеч ким бу қадар кучли муҳаббат ва ҳаяжон билан севмасди. Жарлик тубидаги танҳо гулни ўз жойида қолдиришга қарор қилдим. У севгисини исботлашга уринган бошқа ошиқларга керак бўлар. Мен эса чин муҳаббат шаробидан масту масъудман... "Сени жаннатда кутаман" китобидан. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
19 525129Loading...
25
99% Аёллар вазелинни қаерга суришни билмайди! 2 минг сўм турадиган вазелинни ишлатиш секретини билганимга 1 ой бўлди. Натижа 20 млн сўм тежадим. Овсинжонлар энди гўзаллик салонларига боришни ва ёшаришни ўйлаб сиқилишни ҳожати йўқ! Чунки энди 2 минг турадиган вазелинни ишлатиш сирини биласиз. Қўллаш секретини ёзиб олинг: • 350 мл вазелинга... Батафсил ўқиш👇
19 9505Loading...
26
​​.... Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди: — Дўстим, мен ошиқ бўлдим... — Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг? — Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим. — Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз. Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди. — Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай “Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ” дейсан. Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили “Аллоҳ” деса-да, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: “Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!” Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди. Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар: — Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди. — Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан? — Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди. — Вазирликни берсам-чи? — Уни ҳам қабул этмайди. — Унда нимани маслаҳат берсасизлар? — Каримангизни унга никоҳлаб беринг. — Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф. Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди: — Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман. — Кераги йўқ. — Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик. — Йўқ. — Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмаса-да, уни никоҳингизга олсангиз. — Йўқ. Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибди-да, сўрабди: — Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдинг-ку. Энди нега ундан воз кечяпсан? Дўсти табассум қилди-да, шундай жавоб берди: — Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун “Аллоҳ” деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун “Аллоҳ” деганимда эди нелар бӯлган бўларди... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
24 575216Loading...
27
Ўзбек блогосферасида фикрлашга ундовчи энг катта платформалардан бири бўлган "Нишондаги гаплар" ва "Ибратдир дунё" лойиҳаларига асос солган шоир Вафо Мўминнинг шахсий саҳифасига обуна бўлишни тавсия этамиз. Бу ерда сиз ижодкор шахснинг ҳеч ким билмаган қалб қирралари билан танишиб боришингиз мумкин бўлади. Қани, ҳаммамиз кетдик... Ҳавола: @VafoMumin
19 1498Loading...
28
​​​Йиғламасдан ўқий олмайсиз... Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик. Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди. Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда: — Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар. — Хўп бўлади, дада. Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда: — Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар. Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб: — Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар. Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон! P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади... Иқбол Юсуф. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
27 815299Loading...
29
​​Тақдир бурилиши Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган Умид шиддат билан баланд иморат олдига борар экан, кўзи бир четда йўлдан ўтолмай турган қизга тушди. Қизнинг қўлида ҳасса, кўзи ожизлигини шундан пайқади. -Э менга нима- деди ўзига ўзи. Бироқ, фикридан қайтиб, қизни йўлнинг нариги томонига ўтқазиш учун ёнига борди. -Кечирасиз, ёрдамим керак эмасми-сўради у. Қиз индамади.-юринг йўлдан ўтқазиб қўяман- деди йигит. Қиз-қўлимдан тутманг, ёнимда юриб мошиналардан ўтқазиб қўйсангиз бўлди-деди қиз. Йигит шундай қилди. Йўлнинг нариги томонига ўтгач қиз минатдорчилигини билдирди. -рахмат, хар бир ишингиз ўнгидан келсин, ниманики орзу қилсангиз ижобат бўлсин. -энди буни хожати йўқ, барибир менга -нега ундай дейсиз тинчликми?-деди қиз. Йигит қизга қаради қиз қора мағздан келган жуда ҳам гўзал эди саволига жавоб бермади индамай ортга бурилди. Буни сезган қиз, -яҳшиликни оҳиргача қиладилар йигит-деди-дўконга кетаётгандим нонга уйда бир ўзим қолгандим қарасам тушликка нон қолмабди, иложи бўлса сизни шу ерда кутиб турсам нон олиб келсангиз. Йигит дўконга бориб нонни олиб келдида қизни яна йўлдан ўтқазиб қўйди. -қаерда яшайсиз? сўради йигит. Рўпарадаги уйда жавоб берди қиз ва сўради-хали саволимга жввоб бермаган эдингиз нега ундай деганингизни. -сиз сўраманг мен айтмай-дедида индамай кета бошлади. Бир пайт қизнинг оғриқли инграганини эшитди. Ортга қаради. Қиз ерга йиқилган эди бориб уни кўтарди. Қиз оёғида туролмас, нуқул оёғим дер эди. Йигит уни даст кўтардида уй томон кета бошлади -қайси қавтда турасиз-дея сўради. -иккинчи подезднинг бринчи қаватида деди қиз инграб. Йигит қизни уйга яқинлашган эдиямки ортидан кимдир бақирди. ХОЙ кимсан нега қизимни кўтариб олгансан қўй уни ерга беномус. Йигит ортга қаради қизнинг отаси эканлигини англади. Бўлган воқеани айтиб қизни отага топширди. Ота миннатдорчилигини айтиб уйга таклиф қилди, йигит унамади. Хайрлашиб ортга кетди. Юз қадам юрмай яна чақириқ овозини эшитди. Ортидан қизнинг дадаси келаётган эди, олдига борди. -кечирасиз, ўғлим сал вақтнингизни оламан уйимда бир нимани нариги хонага олиб ўтишга кўмаклашиб юборсангиз-дея илтимос қилди қизнинг отаси. Йигит розилигини билдирди. Уйга бринчи бўлиб киргизган ота йигитни ортидан чунонам урдики, Умид хушдан кетди. Хушига келганда оёқ қўли боғланган ҳолда ётарди. Қизнинг отаси ёнида ўтирарди. -исминг нима? -умид -қаерда яшайсан манзилингни айт? Йигит айтмай нега бундай қилаётганини сўради. Қизнинг отаси унга тарсаки тушириб юбордида жавоб беришини сўради. Манзилини оиласини сўраб билдида, Умидни шу аҳволда қолдириб чиқиб кетди. Орадан чамаси икки соат вақт ўтиб йигит олдига келди. -Гап бундай, сен қўлингни қизимга теккиздинг энди хунини тўлайсан? Умид оёқ қўллари боғлиқ ётгани учун ҳолдан тойган эди-розиман деди бу машмашадан қутилиш учун. -унга уйланасан.-деди қизнинг отаси. -жин урсин бу нимаси айбим ёрдам берганимми? Қизнинг отаси йигитни буғиб рози бўлишини сўради анча қийноқлардан сўнг рози бўлди. Воқеа бундай бўлганди: йигитнинг қўлидан қизини олган ота қизидан бир нохушликни сезганини йигит ўзини ғалати тутганини, қиз атайлаб ўзини йиқилганга солганини эштгач, йигитнинг ортидан бориб баҳона билан уйига олиб келиб боғлаб, манзилини билгач, манзилга боради. Йигитнинг уйидагилари билан гаплашади. Йигит бизнеси ўхшамай банкрот бўлгани, одамлар пул ини сўраб келаётганиги ва шунга ўхшаш сабабларни билгач, уйига қайтади. Қизидан шу йигитга турмушга бермоқчилигини айтади. Қиз индамайди. Ота яна йигитнинг уйига бориб уйдагиларни бошлаб келади. Қизнинг отаси йигит олдига келиб, қўл оёқларини бўшатиб қўйдида,-йигит қасам ичмайди йигитнинг сўзи қасам деди. Бу орада эшик очилиб Умиднинг уйчилари кириб келишди. Орадан бир ой ўтиб қиздан бўлган воқеани эшитди. Эртасига Умиднинг ҳовлисига ёр ёр садолари ила келинчак кириб келди. Ўксик қалб. Акмал Примов Ўқинг... Фақат йиғламанг!
20 00519Loading...
30
​​Шу пайт Аля хола ва қизчани дадаси унинг тириклигига ишониб ишонмасдан уни маҳкам навбатма навбат қучоқлашишарди. Аля холани эса кўзидан ёш шовдираб оқарди... ҳа ҳа бу қувон ёшлари эди. Аза энди тўйга айланиб кетди... ҳамма ҳайрон аммо бу Аллоҳнинг мўъжизасидан хурсанд эдилар. Кейин аниқланигича, қизча қарғаси билан ҳовлида дарахтлар соясида ўйнаб юришиб, кейин дарахт тагида кўм кўк майсалар устига ётган пайт, дарахт тепасидан қандайдир қушнинг тухумчаси тўғри қизчаснинг томоқчасига тушиб тиқиб қоларкан. Шундан қизча летаргик ўлим ҳолатига тушиб қоларкан. Яқиндаги қишлоқ врачлик пункти да фақат кўкрак қисмларига эътибор бериб текширган духтир, қизчанинг томоғига қараш эсига келмаскан. Қарғани қарангга барибир энг яқин инсонига доим ёрдамга тайёрлигини исбот қилиб бўлди. Ҳали бошида ёзгандимку... ер юзида нимаики жонзод бўлса барчасига жон, ақл фаросат ато қилиб яратган. Аслида бу бегуноҳ қизчани ҳаётга қарғани сабаб қилиб Аллоҳ ҳаётга қайтарганини яна бир бор исботи. Дўстларим.... шундай экан ер юзидаги Аллоҳ яратган барча жонзодларга озор етказмайлик... ҳатто чумолига ҳам. Чунки эртага оддий шу гуноҳимиз учун ҳам ҳали жавоби бўлади. Эринмасдан ўқиганларингиз учун ўз миннатдорлинимни билдираман... янги ҳикояларимди учрашгунча деб қоламан.... Крикдуши Шухрат. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
21 69155Loading...
31
Ҳаётнинг маъноси нима: нега одамлар бу саволга асрлар давомида жавоб излайдилар ва уни топиш мумкинми? Ҳаёт давомида ҳар биримизга кўп саволлар берамиз. Аммо инсоният узоқ вақтдан бери курашаётган бир нарса бор. Ҳаётнинг маъноси нима? Тўғри ҳали ҳеч ким бу саволнинг жавобини топа олишмаган. Лекин Ҳаётнинг асл маьносини оз бўлсада тушуниш учун сизларга бир нечта мулоҳазаларни келтирмоқчиман. Уларни ўқиш учун кўк хаволани устига босиш кифоя: 1. Сиз албатта бу хатоларни қилгансиз! 1-Хавола. 2-Хавола. 2. Россиялик олимнинг илмий ишида келтирилган статистик маълумотлар. Хавола. 3. Хақиқий эркак қандай бўлиши керак? Хавола. 4. Бир араб ҳикояси. Хавола. 5. Исломда адолат борми? Хавола. 6. Ўлимдан кейин ҳам савоб олишнинг 6 йўли. Хавола. 7. Эртага бугунгидан яхшироқ бўлишнинг 16 та қоидаси. Хавола. 8. Қайси тоифадаги эркакларни аёллар ёқтирмайди. Хавола. 9. Аёлни ва эркакни қандай бахтли қилиш мумкин? Хавола. 10. Тарих хатоси. Хавола. 11.Суюкли аёл бўлишнинг 12 усули. Хавола. 12. Аёл ким? Хавола. 12. Сиз Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни танийсизми? Хавола. Агар сизга фойдали бўлган бўлса каналимизга обуна бўлинг👉 @konspektor
19 77346Loading...
32
Аксига олгандай худди оёқларим ўзимга бўйсўнмас, гўёки секин юраётгандек бўлардим.Ҳа деганда қизчамни ёнига етавермасдим. Бир томондан дадаси ҳовлиқиб чопқиллаб келарди. Қарғамиз эса ваҳимали қағиллаб баттар даҳшатли тусга кирарди. Гуёки ниманидир бизга айтмоқчидек бўлаётгандек эди. Югуриб бориб қизчамни ётган жойидан қўлимга кўтариб олдим... қарғани эса қўлим билан итариб қизчамдан узоқлаштирдим. Турмуш ўртоғим эса аллақачон тез ёрдамга қўнғироқ қилиб чақирган экан. Тез ёрдам етиб келди. Шаҳардан анча ташқаридамиз.... бизга яқинроқ мед пунктга олиб бориш учун тез ёрдамга чиқдик. Машина ичида духтир йигит қизчамга биринчи ёрдамни кўрсатишга ҳаракат қилар.... лекин бундан ҳечам фойда чиқмасди. Биласизми... ер юзида жонзот борки Аллоҳ яратган. Ҳаммасигаям юрак берган, мия берган ва албатта баъзиларига озроқ бўлсаям ақл фаросат берган. Уни қандай қай тарзда ишлатиш ўша жонзоднинг ўзига боғлиқ. Қарға ҳам улар тез ёрдам машинаси кетгач, машинани изидан учиб жўнади. Машина тез кетаётган бўлса ҳам қарға ҳам ундан қолишмасди. Чунки машинада унинг бу ҳаётидаги энг яқин инсони оғир аҳволда олиб кетилаётганди. Мана дачамизга энг яқин мед пўнктгаям етиб келдик. Қизчамни дадаси қўлига кўтариб тезгина ичкарига олиб кириб кетди. Реанимация хонасига олиб киришиб текшира бошлашди. Биз эса бу ҳолатни фақат кутишимиздан бошқа чорамиз йўқэди. Шунда яна бир нарсага эътибор бердим. Духтирхона деразасидан бизни қарғамиз ўзини келиб дераза шишасига ўзини урар.... ниманидир айтмоқчидек қағиллаб ишора берарди. Бунга ўша пайт эътибор ҳам бермабмиз. Бурилиб икки кўзимиз реанимация хонаси эшигида бўлди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан духтир ёнимизга чиқиб келди. -- Афсус.... қизчангизни ҳаётини сақлаб қололмадик. Машинада келгунича юраги уришидан тўхтаб бўлган экан. Кўкрак нафас йўли ҳавони ўтказолмай шу ҳолат рўй берибди. Таъзиямни қабул қилинг... - дея турмуш ўртоғимни елкасиги бир икки қоқиб ортга бурилиб кетди. Шу паллада худди устимга осмон қулаб тушиб босиб қолгандек юк босди устимдан. Яккаю ёлғиз қизчамдан айрилиб қолганимга ҳечам ишонмасдим. Укириб йиғладим..... қалбим титраб кетди. Таксида уйга қайтяпмизу қизчамни жонсиз танасини кўксимга маҳкам қучиб ўксиб ўксиб йиғлардим. Ахир мен онаманку.... нега бунча ўз боламга беэътибор бўлдим... нега? Худди шу паллада духтирхона деразасидан киришга ҳаракат қилган қарғамизни ҳолати ҳам хаёлимдан бир зум ўтди. Лекин бу мудҳиш ҳолатни олдида дарров унитилди. Ўша куни қизча дафн маросимига кўпчилик йиғилишди. Қўни қўшнилар, қариндош уруғлар.... Тобутда қизча.... бегуноҳ қизча худли тирикдек ётарди. Ҳамма у билан хайрлашиб охирги манзилга кузатиш учун тобут ёнидан ўтишар, баъзилар узоқдан бу маросимни кузатиб туришарди. Шунда бир воқеа юз берди. Бошида одамлар кўплиги учун бироз қўрқиб қабристон ёнида ўсган баланд дарахт шохларига қўниб турган қарға кутилмаганда пастлаб учиб келиб худди қизча ётган тобут устига қўнди. Кейин эса балан овозда ваҳимали қарғай бошлади. У ҳам етмагандек, тобут ичида ётган қизчани елкаларидан.... кейин эса оғзидан енгил чўқий бошлади. Бу ҳолатни кўриб турган Аля холам ва турмуш ўртоғи чидаб туришолмади. -- Бу жудаям ёмон ҳолат бўлиб кўринди. Ён атрофда кузатиб турган оламлар олдидаям ноқулай бўлдим. Кейин секин бориб қарғани қўлиб билан киш кишлаб қизчамни жасади ёнидан қувлай бошладим. -дейди Аля холам. Лекин қарға бундан умуман чўчимас... ҳатто учиб кетмасдан икки оёғида сакраб сакраб тобутни у боши томон кетиб яна қайтиб келарди. Аммо қағиллашини ҳечам тўхтатмасди. Бир пайт мўжизали ҳолат юз берди. Ростдан ҳам Аллоҳнинг мўъжизаси эди бу. -- Ишонасизми қизчам ётган жойидан бошини кўтариб ўтириб олди. Бир қаттиқ юталгандек бўлди. Олдигинасида эса грек ёнғоғи катталигида бир оппоқ тухумча турар.... қизчам эса кўзларини катта катта қилиб ён атрофга ҳайрон тарзда қараб турарди. -дейди Аля холам...(Давоми 11:04 да)
19 89955Loading...
33
ҚАРҒА...... Ёзнинг иссиқ кунлари эди ўшанда.... - дея гапида давом этди холам. Шаҳар чеккасидаги дачамизни ҳовлиси катта бўлиб, маълум бир қисмида баланд баланд манзарали дарахтлар мавжуд эди. Қизим ўша пайтда олти ёшга эндигина тўлганди. Ҳовлида отаси олиб келган қарғаси билан соя салқинда ҳар куни ўйнашар, қарға ҳам худди унинг гапларига тушунгандек ҳаракат қиларди. Бир нарсани олиб кел деса учиб бориб тумшуқларида олиб келар яна кўп иш қилгандек қағиллаб ҳам қўярди мақтанчоқ қарға. Мен ошхонада тушликка бир нарсалар пишириш билан оввора бўлсам, отаси китоб ўқиш билан банд эди. Қизчам доим қарғаси билан бемалол ўйнаб юргани учун, фақат тушлик вақти бўлгандагина уларни овқатланишга чақирардим. Негадир ўша куни бироз ўзимни ноқулай ҳис қилиб юрагим нимадандир хавотир бўлаверарди. Бир пайт қарғанинг баланд овозда қағиллагани эшитилди. Хавотир олиб ошхона деразасидан қарадим. Қизчам ерда яъни кўм кўк газоннинг устида қалтираганча ётарди. Ёнида эса қарға қанотларини қоқиб тинмасдан худди ёрдамга чақиргандек қағилларди. Қўлимда нима бўлса стол устига ташладимда, отасини ҳам чақириб йўл йўлакай қичқириқ албатта .... ўша томонга югурдим. Аля холанинг турмуш ўртоғи асли денгиз қўшинларида шартнома асосида хизмат қиларди. Ҳар кетганида камида бир ойлаб кемада денгизга чиқиб кетишарди. Баъзида икки уч ойлаб ҳам хизмат сафарига кетарди. Отасини қайтишини доим кутган қизчаси жавобан ҳар хил совғалар оларди. Бир қараса чиройли гапирадиган катта қўғирчоқ олиб келса, баъзида эса бошқа ўйинчоқлар олиб келарди қизчасига. Бир сафар отасини хизмат сафаридан келиш вақтини онасидан эшитган қизча, кўча бошига чиқиб отаси доим келадиган йўли томон узоқ узоқларга тикилганча кута бошлади. Ҳадеганда келавермагач ҳам қизчаси умид билан кутиб тураверди. Бир пайт кўчанинг бошидан унинг отаси кўринди. Қизчани қувончини кўрсангиз эди. Ишонасизми қизча ҳатто отасини келишини кутиб ҳам ўтирмасдан у ҳам отаси томон одимлаб юра бошлади. Бу ҳолатни кўрсангиз эдии... бошқача манзара... Отанинг оиладаги фарзандлар ҳаётидаги ролининг катта эканлигини кўрасиз. Тўғри ота кўп фарзандларини эркалашлари учун вақти бўлмаслиги мумкин. Чунки рўзғорниям боқиш маъсулияти асосан отанинг зиммасидада. Ота ва қизчаси учрашишди.... қизчаси отасини соғингани сабаб маҳкам қучиб олиб қўйвормасди. -- Отажон.... бу сафар кўп кетдингизку ишингизга.... менга нима олиб келдингиз?- сўради қизча. Шунда отаси бир қўлида тутиб турган жонли совғани қизчасининг қўлига тутқазди. Қизча секин жажжи қўлчаларига жонли совғани олар экан жудаям эҳтиётларди. Бу ўша қарға эди. -- Қизим... бу совға энди сенга кўп маъсулиятни юклайди. Бунга вақтида овқатини беришинг керак.... вақтида ўйнатишинг керак. - деди отаси. Шундан сўнг қизча доимий равишда қарға болачасини озиқлантириб парвариш қила бошлади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан қарға ҳам анча катта бўлиб, ҳатто энди бемалол парвоз қилишгаям ўрганди. Ҳоҳлаган пайтда осмону фалакга кўтарилиб, ҳатто ҳоҳласа қизчани ёнига қайтмаслиги ҳам мумкин эди. Аммо унга ўрганиб қолганлиги, ундан анча меҳр кўрганлиги... ҳатто гаплашмасаларларда сўзсиз бир бирларини тушуниши кечиб кетиб қолишига тўсқинлик қиларди. Улар доим бирга эдилар. -- Ҳой дадаси..... тез юринг!!! Қизчамизни мазаси қочиб қолди шекилли... эй яратган эгам ўзинг мададкор бўлгин. - дея югурдим.........
22 76747Loading...
34
​​Эшикдан чиқаётиб яна бир бор болаларига овоз берди, бироқ бу гал юзларини юваётган кўз ёшларини яширадиган аҳволда эмасди. Эшикни очиб, ташқарига чиқар экан, қаршисида турган эрини кўриб жойида туриб қолди. Эри хотинининг нам ёноқларига қараб:- Янгиликларни эшитдингми? - дея сўради.  Аёлнинг гапиришга ҳоли йўқ эди. Эркак хотинини бағрига босиб, ёноқларидаги кўз ёшларни артди. Аёл қайғурли оҳангда сўради:- Муҳим тадбирга кеч қолаётгандингиз, нега ортга қайтдингиз? - Автоҳалокат кўз олдимда, шундоқ ёнгинамда содир бўлди. Ўша пайтда тадбирдан-да муҳим бир нарсани унутганимни хотирладим. Агар ўша ҳалокатда вафот этсайдим... Шу пайт болалар ҳам ота-оналарининг ёнига келишди ва отасини яна жаҳли чиққан деган ўйдами, оналарининг ортига паналаб туришарди. Эркак астойдил жилмайиб болаларини ёнига чақирди. Ҳар иккаласини-да кўтариб, юз-кўзларидан ўпди, эркалаб, суйди. - Мен бугун жуда катта хатога йўл қўйдим; уйдан чиқиб кетаётганимда сизларни қанчалик яхши кўришимни айтишни унутдим. Шундай муҳим иш ҳам унутиладими?  Ортга қайтишимга сабаб бўлмайдими бу хатойим?.. Аҳмад Унал ЧАМ Туркчадан Умида АДИЗОВА таржимаси. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
24 164118Loading...
35
Катта хато. Ғазаб билан хотинини чақирди. Отасининг бақир-чақиридан чўчиб уйғонган икки бола уйқули кўзларини ишқалаганча ётоқдан бирин-кетин чиқиб келди. Жаҳлдан гезариб кетган отасини кўриб қўрқувдан овоз чиқармай бир курсига икковлашиб ўтириб олдилар. Болаларидан ташвишланаётган хотинининг хавотирига парво қилмай бақирди: - Сенга бугун йиғилиш бўлишини, мовий кўйлагимни дазмоллаб қўйишингни айтмадимми, айтдим! Сенга гапиряпман, тағин менга “Қаҳваранг кўйлагингизни кийиб кетаверинг” деб ақл ўргатасан. Ахир бугун лойиҳамнинг тақдимот маросими-ку! Қаҳваранг кийим кишига тушкун кайфият беради. Нутқимни тинглаганлар “ўзига ишонмаяпти, лойиҳаси ҳали пухта ишланмаган экан, чоғи” деб ўйласинми? Айт, сен шуни истаяпсанми?! Шоша-пиша эрининг мовий кўйлагига дазмол босган аёл: - Бўлди, хожам, мана, тайёр бўлди кўйлагингиз, - деди. Эркак кўйлагини қаҳр билан ола туриб: - Ҳа, тайёр бўлди, лекин мен кечикканимдан сўнг тайёр бўлди. Сенга шу керак эди, кўнглинг жойига тушгандир, ҳойнаҳой? - деди. Ҳамон ғазабда эди. Хотини қўрқувдан титраб турган болаларининг юзига бир қур кўз ташлаб: - Кеча ҳозиргидан ҳам кеч чиққандингиз. Қайғурманг, вақт бор, етиб оласиз, - деди. - Ууфф, қандай тушунмаган одамсан-а?! - Эркакнинг ғазаби тошди яна.  – Тақдимот маросимини мен бошқараман, деяпман. Ҳаммадан аввал бориб, хос меҳмонларни қарши олишим, “Хуш келдинг, хуш кўрдик” қилишим керак. Э, сенга гап тушунтиргунимча... Эркак яна нималарнидир ғудрана-ғудрана ташқарига чиқди. Жаҳл билан машинасига ўтриб, уйдан узоқлашди.  Рулга жаҳл билан ўтирган эрининг авзоидан хавотирланган аёлнинг кўнглидан “Ишқилиб, бирор кор-ҳол бўлмасин-да. Соғ-саломат эшикдан кириб келсин” деган ўй кечди. Эри кўздан узоқлашгунча унинг ортидан термулиб турди-да, сўнг уйга кириб болаларини бағрига босиб, эркалади: - Модомики эрта уйғонибсиз, ҳозир сизлар учун шоҳона нонушта тайёрлайман.  Айвонга ўтиб, хаёлидаги беҳаловатликни қувиш учун радиоприёмникни ёқиб, мурватни қувноқ мусиқа таралаётган каналга бурди. Газ плитасини ёқиб қайнатишга тухум қўйди, сут қайнатди. Дастурхонга зайтун меваси, пишлоқ ва мураббо қўйишни ҳам унутмади. Нонушта ҳозирлаб болаларини чақирди: - Болалар, қани дастурхонга! Болалар нонуштага ўтираркан, бирдан радиодаги мусиқа тинди. Сухандон сўнгги хабарларни ўқиб эълон қилишини эшиттирганди аёл радио овозини баландлатди. Сухандон бир нечта автомобиллар тўқнашуви сабабли юз берган автоҳалокат хабарини берди. “Ҳозирча ҳалокат тафсилотлари номаълум. Янгиликларнинг кейинги дастурларида ҳалокат хусусида батафсил хабардор қиламиз” дея сухандон навбатни яна мусиқага берди. Ҳалокат юз берган жойни эшитиб аёл ерга ўтириб қолди.  Хабарда кўрсатилган жой- ҳар куни эри қатнайдиган чорраҳа кесишмаси эди. Эрининг чорраҳадаги тирбандликдан шикоят қилиши, ҳар эрталаб машиналар тирбандлиги асаббузарликларга сабаб бўлишини айтиб нолигани эсига тушиб ваҳимага тушди: - Кеч қолдим, деб жаҳл қилганди... Наҳотки, эрим... Хаёлига келган ўй бадтар ичини ёқди. Дарҳол ўрнидан туриб, болаларига тайинлади: - Болалар, газга яқин борманглар. Нонуштангизни қилиб, айвонга ўтинг. Ўйнаб ўтиринг, эшикни ҳеч кимга оча кўрманг, хўпми? Болалари эс-ҳушли, гапга кирадиган бўлса-да ҳатто бир озга уларни ёлғиз қолдиришга тўғри келганида ҳам қайта-қайта тинч ўтиришларини тайинларди.  Эшикка йўналаркан, эрининг автоҳалокатга учраб вафот этганини тахмин қилиб, қўрқиб кетди ва юраги бесаранжом бўлиб, йиғлаб юборди. Болалари кўз ёшларини кўриб қолишидан чўчиб, ошхона эшигини секин бекитди.  Эрининг вафот этганини тахмин қилгани сари, отаси болалар олдида бақирганини ўйлаб эзилди. Балки бугун сўнги куни бўлгани учун ҳам шунчалик ўзини билмас даражада қаҳр-ғазаб қилдимикан? Бўлмаса ҳеч қачон бунчалик жаҳл чиқмаган, болаларнинг олдида хотинига танбеҳ бермаган одам айнан бугун ҳеч қилмаган дағдағаларини бир неча баробарига чиқарадими? “Агар эрим вафот этса, болаларим оталарини сўнгги бор кўрганларидек хотирлайдиларми? Оталари ўғилларимнинг тасаввурида дилозор, жаҳлдор одам сифатида қоладими?” дея ўйлади.......
28 689103Loading...
36
ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин! Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! Аллоҳни паноҳида бўлинг. Чоршанба... кунингиз хайрли ўтсин, азизлар!! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
38 607339Loading...
37
👁 КЎЗЛАР УЧУН ТЕСТ 👀 Расмда қандай ҳайвонни кўряпсиз?
25 35524Loading...
38
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга, Машхарда соя бўлсин бошларингизга. Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг, Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга. ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
30 208320Loading...
39
​​Бечора етимча... Бир қизалоқнинг отаси у дунёга келмасдан олдин дунёни тарк этади. Қизнинг тили "ая" деб чиқади. Кўчадаги болалар сумкани тўлдириб келаётган отасининг ёнига чопиб бориб, "дада" деб эркаланганда унинг ҳам "дада" дегиси келар, лекин кимнинг ёнига чопишини билмасди. Мушфиқ она ота йўқлигини билдирмасликка уриниб, қизига ҳам оналик, ҳам оталик қилди. Ўгай ота барибир ўгайлигига боради, деб қизини ўйлаб, турмушга чиқмади. Она-бола доим бирга. Она қизидан олдин уйқудан уйғониб нонушта тайёрлар: иккита пиёла, иккита ликоб, иккита қошиқ дастурхон устига қўяр, ва нонушта тайёр бўлганда қизни оҳиста уйғотар, қиз эса эркаланиб, онасининг бўйнига осиларди. – Асалим, нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат. – Хўп бўлади, ойижон. Қизалоқ юз-қўлини ювиб келиб онасининг қаршисига эмас, ёнига ўтиради. У эсини танигандан бери шу ҳолат ҳар куни такрорланади. Бир куни нима бўлди-ю қиз онасидан олдинроқ уйғонади. Қараса, онаси ҳамон уйқуда. Етти яшар қизча онани суюнтиришни истаб, ўзи нонушта тайёрлашга тушди. Одатдагидек дастурхонга иккита пиёла, иккита ликоб, икки-та қошиқ қўйиб, онасини уйғотгани ётоқхонага кирди. Қуш уясида кўрганини қилади деганларидек, онасини оҳиста уйғота бошлади. – Нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат. Онаси уйғонмади. – Ойи, нонушта тайёр, дастурхонга марҳамат. Она ҳамон уйқуда. Қиз эса ҳафсала билан эринмай: – Асалим, нонушта тайёр... – деб такрорларди. Она қимирламай осуда ухлар, бола эса йиғламсираб: – Ойижон, туринг, мен ўзим чой дамлаб қўйдим. Ойижон, илтимос, уйғонинг, – деб ялинишга ўтди. Сўнгра зорланиб йиғлашга тушди. Селдек кўз ёшлар она юзини юва бошлади. – Ойижон, кўзингизни очинг. Ялинаман, менга бир қаранг. Агар сизни хафа қилган бўлсам, кечиринг. Энди эркаланмайман, ёмонлик қилмайман, ҳамма айтганингизни сўзсиз бажараман. Қиз жажжи қўли билан онасининг нурли юзини сийпалаб, унинг теппасида узоқ ўтирди. Она эса кўзини юмганча жим ётарди. Қиз ён қўшнисини чақириб чиқди. Катта ёшли жувон ёш қўшнисининг жони узилганини пайқаб, қизни бағрига босди. У қизга нима дейишни, қандай тушинтиришни билмасдан унсиз йиғлай бошлади. "Онанг ўлди, энди уйғонмайди, меҳрибонинг мангу уйқуга кетибди", дегани тили бормади. Эртасига маҳалла эркаклари аёлни тобутга солиб ҳовлидан олиб чиқиб кетишди. Бегона эркакларнинг онаси ётган уйга кираётганини кўрган қиз аввалига ҳайрон бўлди. "У уйда онам бор, кирманглар!" – деб уларнинг йўлини тўсди. Кимдир "сабр қил, қизим", деса, кимдир "бечора етимча", деди... Шундан бери қизни ҳеч ким нонуштага уйғотмай қўйган. Шундан бери қиз "ойижон" дейишни қумсагани қумсаган... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
28 62897Loading...
40
Тасаввур қилинг 1 дона картошка касметологларни ишсиз қолдирмоқда! Японларни сирли ёшартирувчи креми картошкадан уй шароитида тайёрланаркан. Кремни ҳафтасига 2 марта ўзингиз тайёрлаб қўллайсиз ва тамом. Ҳар ҳафта 1 даража оқариб 5 йилга ёшараверасиз 😉 Ретцептни ёзиб олинг: 1 дона картошкани қирғичдан ўтказиб, 2 ош қошиқ... Батафсил ўқинг 👇
24 98155Loading...
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ! Омонат дунёда  омонмисиз?! Алҳамдулиллаҳ етказганига шукур! Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади,   Хурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.. Ўша тоғнинг чўққисида оппоқ қор бор дейишади, Кўнглингиз шу қордек, оппоқ бўлсин. Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади, Бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин. Янада пастга тушсангиз тоза   булоқ бор дейишади, Қалбингиз шу булоқдек тоза бўлсин. Ўша булоқ ёқасида узун йўл бор дейишади, Умрингиз шу йулдек узун ва хайрли бўлсин.! - Аллоҳ дуомизни даргоҳида қабул қилсин. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🤲 Жума муборак Ўқинг...Фақат йиғламанг!
نمایش همه...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 23 6
Repost from SHOHONA KULGU
Photo unavailableShow in Telegram
Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан билет олишибди, ўзбеклар бўлса тўрталаси битта билет олибди. Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "булар нима қилар экан, - деб кузатиб турса. Проводник билетларни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта туалетга кириб олибди. Проводник туалетда битта одам бор, деб туалет эшигини тақиллатиб билет сўрабди. Эшик қия очилиб, битта билетни кўрсатишибди, проводник ўтиб кетибди. Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта билет олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам билет олмабди. Проводник текширишни бошлабди. Яхудийлар югуриб туалетга кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди... 👉ДАВОМИ👇
نمایش همه...
👍 14
ДАВОМИНИ ЎҚИШ 👈
ХАЙРЛИ ТУН! АЗИЗЛАРИМ Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Билингки дунё эмас, биз ўткинчимиз ! Мурувватли бўлайлик.Уйқуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг. Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг ! Юрагингизга яқин олманг! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
نمایش همه...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 50 4👏 1
Умр Танишдилар… Севишдилар… Турмуш қурдилар… Фарзанд кўрдилар… Тўнғичи нимжонроқ эди. Касал бўлиб, кўп куйдирди… Ўртанчаси ўйинқароқ эди… Қамалиб чиқди… Кенжаси қиз эди… Эркароқ ўсди. Турмуши бузилди… Бир куни эркак кечаси уйғониб кетди. Узоқ ўй ўйлаб ётди. Қараса, аёли ҳам уйғоқ экан. ㅡ Онаси,- деди. ㅡ Дунёга келиб нима кўрдик ўзи? ㅡ Билмасам, - деди аёли хўрсиниб… Боботоққа борганимда қуриб қолган иккита дарахтни кўргандим. Иккаласи бир-бирига суяни-и-иб турарди... Ўткир Ҳошимов “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асаридан Ўқинг... Фақат йиғламанг!
نمایش همه...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 51😢 32🤔 3🔥 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Дори ичишга шошилманг! Ошқозон аптека бўлиб кетмасин! ✅Ота-боболаримиз бақувват ва соғлом бўлишган. Нега дейсизми, чунки улар ҳа деганда дори ичаверишмаган! 📚Халқимиз табобатида касалликларни олдини олиш ва уй шароитида даволаш учун етарлича самарали ва исботланган усуллар мавжуд. 😊Ушбу маълумотларни эса TABOBATLARUZ каналидан топасиз. Обуна бўлишни унутманг👇
نمایش همه...
👍 11😢 2
✅Обуна бўлиш✅
Ўрнак Ўғил кексайиб қолган отасини меҳмон қилиш истагида шаҳарнинг осойишта тамаддихоналаридан бирига олиб келди. "Буюк оталар ҳайрат тўла нигоҳини юлдузлардан уза олмаётган жажжи фарзандларини елкаларига ўтқизадилар-да, уларни юлдузлар сари яқинроқ олиб чиқадилар". У ҳар гал қаршисидаги падарига қараганида мана шу фикр хаёлидан ўтади. Овқатланиш маҳали беихтиёр қўллари қалтираётган отанинг қошиғидаги овқати тўкилиб, кийимларига сачрар, хижолатдан қизариб кетган отахон ўғлига юмшоқ нигоҳларини тикар, ўғил эса хотиржам жилмаяр, сачраган таом доғларини зудлик билан артиб қўяр эди. Уларга ёнма-ён ўтирган столдагилар, жумладан, 3 нафар ўсмир йигитлар қуршовида овқатланаётган киши ва унинг оиласи бу манзарани зимдан кузатиб туришарди. Ота-ўғил овқатланиб бўлишгач, ўғил отанинг қўлларидан тутиб ювиниш хонасига бошлади, отасининг кийимини нон ҳамда овқат қолдиғи, доғлардан тозалаб, қўлларини ювишга ёрдамлашди, дадасининг сочларини тараб, бош кийимини тўғирлаб қўйди. Ювиниш хонасидан чиқишганида барчанинг эътибори уларда эди. Ота-ўғил емакхонани тарк этаётганларида қўшни столда фарзандлари билан ўтирган киши ортларидан етиб келди. "Сиз бу ерда нима қолдириб кетаётганингизни биласизми?" сўради у ўғилдан. "Йўқ, ҳеч нарсамиз қолиб кетаётгани йўқ", столга кўз югуртирганича жавоб қайтарди ўғил. "Қолдириб кетяпсиз, жуда қиммат нарса қолдириб кетяпсиз. Сиз ҳар бир отага умид, ҳар бир фарзандга ўрнак қолдириб кетяпсиз, дўстим! Отангизга минг раҳмат!", у киши ўғилнинг қўлидан маҳкам сиққанича миннатдор нигоҳда боқди. Бу сўзлар янграётганида хўрандалар ейишдан бир фурсатга тўхташган, ота-ўғил таассуротли сукут оғушида тамаддихонани тарк этишаётган эди. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
نمایش همه...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 124 6😢 6😁 2🔥 1🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
ХАЙИТЛИК 7️⃣0️⃣🔣 ЛИ СКИДКА БУГУН ШОШИЛИНГ❤️ ❤️ ХАММА НАРСА ЕБ ОЗАМИЗ 🎓Олий малумотли, Олий тоифали Профессионал Диетолог_Нутрисиолог Дилноза_Шахриёровна бн биргаликда озасиз 🔥 ➕ Асосийси дориларсиз ва хеч кандай диеталарсиз, yйингиздаги бор масалликлардан меню тузилади, xатто эмизикли аёллар хам оза олади. ✅Назорат ва 1 ойда  8 килограмдан 12 килограмгача озишга кафолат берамиз. 3-4ойда 30 килограмгача вазн ташисиз! ✈️Гурухимизга киринг👇 https://t.me/+IB7x5UZGRpU5NTMy https://t.me/+IB7x5UZGRpU5NTMy
نمایش همه...
👍 15
​​Умрбоқий аланга... Ўғлим, дадангдан кейин уйнинг каттаси сенсан. Кўриб турибсан, уканг қаттиқ шамоллаган. Иситмаси тушмаяпти. Марказдан шифокор келгунича уканг...– Нилуфарнинг нафаси ичига тушиб кетди. Ўғлида ваҳима уйғотмаслик учун дарров ўзини қўлга олиб гапида давом этди. — Мен дарров бориб нариги овулдан Мастура аянгни чақириб келаман. Сенг укангга қараб тур, чироқни кўп баландлатма, охирги пилтани қўйганман-а, болам, тонггача етказишимиз керак. Хайр болам, сенга ишонаман. Уйнинг каттаси сенсан...— Нилуфар 12 ёшли ўғли Асқаржоннинг белбоғини маҳкам тортиб, печонасидан ўпди. — Мана буни ўраб ол, музлаб қолибсан-ку, арслоним.– Она бошидаги рўмолини ечиб, ўғлининг боши ва елкаларини ўради. — Аяжон, ахир ўзингизчи, кўча совуқ бўлса... — Менга ҳеч нарса қилмайди, болам. Оналар ўлмайдилар. Ўзимнингнинг меҳрибон боламдан ўргилай...— У ўғли билан апил-тапил хайрлашиб, йўлга тушди. Декабрнинг аччиқ совуғи-да уни музлатолмас, овга чиққан оч бўриларнинг увиллаши-да унинг қалбида таҳлика уйғотолмасди. У қанчалик узоқлашмасин, бутун вужуди уйида, болаларида эди... Нилуфар манзилига етиб, Мастура аяни олиб қайтди... — Шунчалар ҳам узун тун бўладими? Тезроқ тонг ота қолсайди? Ё раббим, болажонимнинг мурғаккина вужуди қийналмасин. Мана мен ўша оташ алангада қоврилай...- Нилуфар ҳарорат ўлчагични олиб, хира ёниб турган лампага тутди. — 36,8°. Хайрият, болажонимнинг иситмаси тушибди... Мижжа қоқмай кутилган тонг. Асқаржон тўшаклари тепасида табассум билан тикилиб турган онасини кўриб қучоқлаб олди. — Ия, аяжон. Бунча иссиқсиз. Тобингиз бўлмаяптими? Мастура аямни чақириб келайми? — Вой менинг арслоним-эй. Йўқ, болам, яхшиман. Ахир айтдимку, оналар ўлмайдилар...— Нилуфарнинг олов бўлиб ёнаётган вужуди-да яна бир аланга ловилларди. Бу оналик меҳрининг абадий алангаси эди... Аржумандбегим Ўқинг... Фақат йиғламанг!
نمایش همه...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 109😢 19 3🥰 3👏 2🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
Минглаб китобларни варақлашга эриняпсизми? Унда буюк жумлаларни улашувчи каналга обуна бўлинг: • Фикрлар • Таҳлиллар • Иқтибослар • Мулоҳазалар • Диний юксакликка элтувчи ҳикоялар Аъзо бўлинг ва ривожланинг👉 @konspektor
نمایش همه...
👍 21👏 2
​​КЕЛИНЧАКЛИК ХОТИРАЛАРИМ. Бугунги хикоямиз ҳам бугунги кунда йўқолиб бораётган қадриятларимиз ва оқибатларимиз ҳақидадир. Мен келинчаклик давримни сиз билан бўлишмоқчиман. Овсинларнинг бир-бирига меҳри ва оқибати хакидаги бу хикоям манзур бўлади деган умиддаман. Мен келин бўлгунимга қадар кайнона ва кайнотам касаллик туфайли вафот этишган бўлган (Аллох рахмат қилсин). Мени овсинларим ураб чирмаб олган десам адашмайман. Рахматли катта қайниакам Алимжон додамиз (ада деб чақирардим) жудаям олийжаноб химматли қўллари очиқ инсон эдилар. Оғзиларидаги луқмани ҳам укаларига илинардилар, Бебаҳо инсон эдилар афсуски дард ўларни бағримиздан бевақт юлиб кетди Овсиним рахматли Мухтабар опажоним оқила жудаям сабрли аел эдилар. Бу оддий мактовлар эмас албатта. Мисол учун улар ҳаммамиз билан ўз рўзғорларини егуликларини билан биргаликда баҳам кўрардилар. Мен эса кетма кет фарзандли булганлигим эрталаб саҳарда вақтли уйғона олмаган пайтларим раҳматли Мухтарам опа хўжайинимми чақириб чой ичириб, жунатар эдилар. Доимо самоварларида чой қайнаб турардилар. Хўжайиним хижолат бўлиб турсалар: - Вой ҳеч хижолат бўманг, ҳали синглим туни билан чақалоқлар хизматида булганлар, йигласа овутиш учун уйкудан кечганлар, ҳали кувватга қирмадилар - дерканлар, оҳ опажоним-а... 5 та фарзанд билан шунча қайни-овсинларга болаларимизга чой ичириб чарчамаган опам-ааа.. Сиздаям қувват йўқ эдику-я.... Ҳеч ҳам зарда қилмасдилар, чироғимиз кечроқ учса ҳам, ёнсаям эшигимиз вақтли ёки кеч очилсаям хабардор эдилар. Ҳаммамиз 5 та овсин бўлак турардик, лекин кечки овқатда битта йиғилардик. Адамиз рахматлик ҳаммамиз билан шу кечки овқатларини бирга еб ҳол аҳвол сўрардила, шу одатни хуш кўрардила. Кимда нима муаммо борлигини, кайфиятимиздан юзимиздан ўтириб туришимиздан билар эканлар. Қайси биримиз овқатни қанақа ейишимизни кўриб соғлигимиз ҳақида биларканлар. Овсиним рахматли энди эсласам ҳеч бир ўзлари учун вақт ҳам, алоҳида егуликлари ҳам йўқ экан. Ўша пайтлар ҳамма нарсалари бизлар учун экан. Аразласак эркалик қилсак ҳам кўтарар эканлар оҳ опажоним гўрларингиз нурга тўлсин. Менга доим кетма-кет фарзандли бўлганим учун қоним жудаям кам учун гушт ажратишарди. Адам шунга эътиборли бўлгин деб уқтирарканлар, овсиним ҳам ўзларини ўйламай менга берарканлар. Жудаям катта оилани қўрғонни бошкаришган. Улар куни қўшничиликни ҳам жуда чиройли қилишар эди. Кушнининг келинларига ҳам узум пишиғида челакда узумлар чиқаришарди. Янги ховли кўришни бошлаган янги қўшниларгаям ўз уйларидан ётоқхона ва егуликлар ажратардилар Фарзандларини ўз фарзандидек кўриб ажратмай боқишарди. Ҳар биримизни болаларимизни туғилган кунларини билишарди. Хозир-чи???? Хозир кўпчилик туғилган кунларга тоқати йўқ. Бизни адамиз ва овсинимизнинг шунака багри кенг, олийҳиммат мехридаре, жигаржон, ҳамма авлодимизни устуни эдилар. Уларни ёзавериб адо қилолмайман. Хозирчи? Ака-ука оқибатсизлиги.. рақобатчилиги, келинлар ўртасидаги ким ўзарлик, бойлик йигишга ружу қўйишлик ўрнашиб қолган назаримда... Қани уша окибат? Қани ўша тарбия? қани ўша меҳр? "Ҳамма меҳрга зорман, ўз қадримга йиғлайман" деб шеърлар езади Бу нималарни окибати ахир? Одамларнинг қалби шунчалик мол дунё йиғишга, ким ўзарликка тўлдими? Нега шунчаликка бордик? Хозирги кунда келинчаклар бир ишни сал кўпроқ қилишса миннатга боради.. Бир огиз миннат эшитмапман эҳ опажоним... Истардим, раҳматли овсинимдек ака-укаларни бир бирига бойлаб яхшисини ошириб ёмонини беркитиб, бош бўлиб "Она" макомини олгувчи келинжонларимиз кўпайишса. Аллоҳ раҳмат қилсин... Биздан Рози бўлиб кетган бўлинг Мухтарамхон опажоним... Нафасимиз нафасимизга тегиб шунча йил яшадик. Авлодимиз устуни эдингиз! Алимжон додажон Сизларни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаймиз. Ибрат бўлдингиз ва Аллоҳим жаннатларнинг энг чиройли касрларидан насиб қилсин илоҳим! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
نمایش همه...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 213😢 19 5🥰 3🤩 3