cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Otabek

🔥 Otabek Baxtiyor oʻgʻli Bakirov 📌 Toshkent viloyati Angren shahri 💼 "YOSHLAR KUNDALIGI" jurnali Bosh muharriri 🇺🇿 Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti talabasi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
289
مشترکین
+524 ساعت
+167 روز
+2930 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
• Шерзодхон Қудратхўжа 50 ёшда “МЕНИНГ КИМЛИГИМНИ ЭЛ БИЛСА БЎЛДИ...” Ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжа устоз эртага 50 ёшга қадам қўяди. Ярим аср кошонасига ҳавас қилгулик ютуқлар билан кириб келди. Ўзи ва яқинларига маълум қийинчиликлар ҳам бўлган, албатта. Аммо биз уни билолмаймиз, кўролмаймиз. Қуёшнинг нурини кўриб, иссиғини ҳис қилган чоғда лов-лов ёниб турганини доим ҳам эсламаймиз-ку. Устоз. Ректоримиз фақат касб ва илм нуқтаи назаридан эмас, том маънода бу шарафли рутбага муносиб одам. Юриш-туриши, долзарб чиқишлари, фаолияти юзлаб, минглаб ёшларни руҳлантиради, уларга сабоқ бўлади. Зеро, Ҳалима Худойбердиева Зулфияхонимга эҳтиром ила шундай сатр битганди: СИЗ ЮКСАКСИЗ, СИЗГА ҚАРАБ ҚОМАТИМНИ РОСТЛАЙМАН... Бу мақола эмас, лекин дил сўзларим анчайин кўп экан. Қизиққанлар бўлса тўлиғи бу ерда👇👇👇 https://telegra.ph/MENING-KIMLIGIMNI-EHL-BILSA-BЎLDI-05-25 @OtabekBaxtiyor
812Loading...
02
#Сўнгги_қўнғироқ 🔔 Бу овоз кўп нарсани ёдга солади. Орамизда "Сўнгги қўнғироқ" чалган аълочилар борми? 🎞 Видеода: Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби @OtabekBaxtiyor
1 26214Loading...
03
🎉 Табриклашингиз мумкин: менга ташаккурнома, Онамга гулдаста Ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжа устоз тақдирлаш чоғи "Онангиз ҳам келган эди-ку. Чақиринг", деди. Очиғи, шунча меҳмон ичида онам билан келганимни назардан қочирмаганига қойил қолдим. Одамийлик шеваси, десалар керак буни. Онамнинг ҳолини тасвирлаб беролмайман, ўзим ҳам ҳаяжонда эдим. Эсимда қолгани, ректоримиз Онамга гул берар экан бир қанча гаплар айтди. Аммо мусиқа садолари остида эшитолмадим. Ҳар ҳолда яхши гап бўлса керакки, уйга қайтаётганда онажоним пешонамдан ўпиб, "Катта раҳмат, болам" деди. Бу олий таълим жараёнидаги биринчи ютуғим. Аллоҳ хайрли қилсин! #uzjoku6yoshda @OtabekBaxtiyor
2612Loading...
04
"YANGI OʻZBEKISTON JURNALISTIKASI BUNYODKORI BOʻLASIZ, AGAR..." 🎉 O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibi Sherzod Asadov Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti jamoasi va talabalarini 6 yillik bayram bilan tabrikladi. #uzjoku6yoshda
2704Loading...
05
Media files
1240Loading...
06
ЗАРИФ МЕҲМОНЛАР, ШАРИФ МЕҲМОНЛАР ЎзЖОКУнинг 6 йиллик тўйи кўтаринки маршлар садоси остида бошланмоқда. Олийгоҳ бағри зариф меҳмонлар, шариф меҳмонларга тўлмоқда. Ректорлар, элчилар, олимлар, арбоблар ва бошқалар шулар жумласидан. Видеода ректор Sherzod Kudratkhodjaev ни Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Sadullaev Alisher самимий қутламоқда. #uzjoku6yoshda
2657Loading...
07
Media files
2592Loading...
08
Media files
1220Loading...
09
#университет_кундалиги #uzjoku6yoshda ЎН ТЎРТИНЧИ КУН: "БУ БИНОЛАР ҚАЙДАН БИНО БЎЛДИ ЭКАН?" Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилганига эртага 6 йил тўлади. Шу вақтнинг 6 ойи ҳаётим билан чамбарчас боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, баъзи мулоҳазаларимни ёзмоқчиман. Яшнаб турган боққа янги боғбон қўйилса аввалига бироз қийналади. Балки бир-иккита дарахтни қуритиб қўяр, аммо амаллайди. Энди тақир ерда боғ яратиш заҳмати чекига тушган боғбонни олайлик. У ҳали боғбонлик рутбасига эришиши учун тош ташувчи, ер ковловчи, қурувчи, супурувчи, ташувчи ва бошқа ҳунарларда ўзини синаши керак. Бусиз бўлмайди. Ҳамма нарса минг машаққат билан тахт қилинганидан кейин энди ниҳолларни саралаб олиш, уларни парваришлаш жараёни бошланади. "Пасти сендан, тепаси мендан", дер экан Яратган Эгам. Яъни, боғнинг меҳнатини сен қилсанг, тепадаги ҳосилини Ўзим бераман. Шу жойида бир неча йиллик меҳнатининг илк меваларини тотиб кўраётган, улардан бутун эл баҳраманд бўлаётган боғбонни кўз олдингизга келтиринг. Сиз кимни кўрдингиз? Мен ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжа устозни тасаввур қилдим. Президентимизнинг янги университет ташкил қилиш ҳақидаги қарори ижросини таъминлашда ректор нафақат, намунали ижрочи бўлган, балки, чинакам фидойига айланган. Бу гаплар шоирона алқов эмас. Марҳамат, қуйида ЎзЖОКУнинг олдинги ва ҳозирги ҳолини кўрсатувчи фотосуратлар турибди. Эҳтимол, бошқа одам бўлганида (бу тасаввурга оғирлик қилади) давлат ажратган пулдан борича фойдаланиб, "қолганига Худо пошшо" деб ўтирарди. Аммо ректор ундай қилмаганига бугун ўзаро келишиб олиши мумкин бўлмаган юзлаб одамлар гувоҳлик беради. Университетнинг ҳар бир бўлаги ўз тарихига эга. Ректорнинг ўзи бот-бот такрорлаганидай бу ерга кўпчиликнинг ҳиссаси қўшилган. Зеро, тарихий аҳамиятга эга илм даргоҳига қўшилган ҳисса то у мавжуд бўлиб, ундан толиби илмлар баҳраманд бўлар экан эгасига олқиш ва ажрлар етказиб туради. Бу борада Сирожиддин Саййид нима дейди: Сув келтирган элда азиз, Боғ яратган бахтиёр. Инсон умри кўприклардир, Йиллар, йўллардир қатор. Бу томони — Ҳиротгача, Қашқардир нарёғлари, Навоийнинг боғларидир, Навоийнинг боғлари. Дарвоқе, гапни боғлардан бошлагандик. Бугун ЎзЖОКУнинг ҳамма қаватларини ҳисоблаганда 25 қават бўлар экан. Ҳар бир қавати бир боғ аслида. Худди, Семирамида осма боғлари мисоли. Фақат бу илм боғи, маърифат боғи. Бугун бу боғнинг узилган, етилиб турган меваларини кўрган одамлар ҳаяжон ва ҳайратини ифодалаш учун беихтиёр Тўра Сулаймоннинг қўшиққа айланган сатрини хиргойи қилиб юборади: Ўсган боғига алқов, ўстирган боғбонига... Мен ушбу университет талабаси эканлигимдан фахрланаман. Тақдиримни ушбу даргоҳ ва унинг фидойилари билан боғлагани учун Аллоҳга шукурлар айтаман. Олийгоҳимиз истиқболига имкониятлар уфқи оша назар ташласам юз йил нарида ҳам бўйлари кўриниб тургандай. Ахир, Зулфияхоним ёзганди-ку, Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали. @OtabekBaxtiyor
1171Loading...
10
@Kuynavobot orqali yuklab olindi
1291Loading...
11
Олтин қанот қушлар учсин...
1440Loading...
12
#Биласизми Зангори осмон бўйлаб 100 йил — "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 100 ёшга кирди 💯Бундан юз йил олдин, 1924 йилнинг май ойида Ўзбекистон авиация тарихида муҳим саҳифа – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ташкил топди. Ўшандан бери компания ривожланишда узоқ йўлни босиб ўтди ва минтақада сифатли авиация хизматларининг рамзига айланиб боряпти. 🛫“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўзининг мунтазам ва чартер рейслари орқали Ўзбекистонни дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан боғлаб, йўловчилар учун қулай ва хавфсиз парвозларни таъминлаб келиш билан бир қаторда, доимий равишда йўналишлар тармоғини кенгайтирмоқда ҳам. 🌎 Ўтган юз йил ичида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” нафақат минтақанинг муҳим иқтисодий иштирокчисига айланди, балки Ўзбекистон ва дунё ўртасидаги туризм, маданий алмашинув ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшди. ✔️Ўзининг юз йиллигини нишонлаётган компания ўз ютуқлари билан фахрланади ва авиация соҳасида янги чўққиларни забт этишда давом этади деб ўйлаймиз. 🟢“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг 100 йиллик юбилейи нафақат нишонлаш учун сабаб, балки янги имкониятлар ва вазифаларга тўла келажакка назар ташлаш лаҳзаси ҳисобланади. Yoshlar kundaligi
1292Loading...
13
Media files
1550Loading...
14
#университет_кундалиги ЎН ИККИНЧИ КУН: "БАРИБИР БУ ДУНЁГА КЕЛГАНИМ ЯХШИ БЎЛДИ" Тонгни қайноқ табриклар қабул қилишдан бошладим. Қўнғироқ бўлади, хабар келади, ижтимоий тармоқлар қизиб кетди хабарлар оқимидан... Шу кайфиятда ўқишга йўл олдим. Фақат аввал бир учрашув бор эди. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, устоз Сайёра Рихсиева, дўстим Отабек Исроилов биргаликда мен учун шоҳона тамадди ташкил қилишган экан. Ва ажойиб совғалар. Шодликка тўлиб, ўқишга келсам ҳамкасб-университетдошларим Малоҳат Йўлчиева ва Анора Абдурашидовани учратиб қолдим. Гарчи шанба куни ҳамкасбларим билан байрам қилган бўлсак-да, самимий табриклар билан сийландим. Университет ҳовлисига киришим билан деканимиз Нуриддин Жабиев, ёрдамчиси Саидмурод Холбеков домлага дуч келдим. Устозлар ҳам табриклади. Очиғи, шунча талаба ичида эслаб, қутлагани алоҳида мотивация бағишлади. Шу ҳолда то 3-пара тугагунча олқиш ва табриклардан бўшамадим. Батафсил айтсам мақтаниш бўлиб қолади. Лекин 2023 йилнинг 59-, 60-, 61-гуруҳ йигит-қизлари қувончимга астойдил шерик бўлди. Устозларни айтмайсизми. Зилола Юнусова опа бир айбимдан ўтдилар, Маъмура Эркиновна ҳам оналарга хос меҳрибонлик билан табриклади. Дарсдан кейин вақти бемалол курсдошларим билан "Самарқанд зиғир оши"да туғилган кунимни кўтаринки руҳда нишонладик. Табриклар, шеърлар, куй-қўшиқлар бўлди. Ажойиб совғалар дегандай. Энди уйга қайтаяпман. Асосий тантана у ерда, албатта. Тошкентдаги, университетдаги биринчи туғилган куним аъло даражада ўтдти. Аллоҳга шукур! @OtabekBaxtiyor
1300Loading...
15
Қалами ўткир ва ўзи болалардек беғубор укам Отабек! Сизни бугунги шукрона кунингиз билан чин юракдан табриклайман. Аввало, сизга Оллоҳдан мазмунли умр, бахтга тўла меҳрли ҳаёт, ижоддаги муваффақиятларидан мамнунлик ва кўнгил хотиржамлигини тилайман. Ҳаётингиз учун қилган барча эзгу мақсадларингиз рўёбга чиқсин. Мартабангиз бунданда улуғ бўлсин. Яқинларингиз бахтига ҳамиша соғ-саломат бўлинг. Табассум юзингизни ҳеч қачон тарк этмасин, ҳар бир янги кунингиз қувонч ва бахт билан бошлансин. Ҳаётингизни ҳар бир жабҳасида хозиргидек кучли ва мақсаддан қайтмас инсон бўлинг! Туғилган кунингиз муборак бўлсин!!! Ҳурмат билан Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани 23-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби "Илҳом" болалар театр студияси ижодкорлари.
1162Loading...
16
Ukajon, tug’ilgan kuningiz bilan tabriklayman! Alloh umringizni, ilmingizni ziyoda qilsin. Juda tarbiyali, bilimli, fe’li nekbin yigitsiz. Bir yigitga kerak hamma go’zal xislatlar mujjasam. Ota-onangiz shu xislatlaringiz ortidan faqat yaxshi gaplar, ko’p rahmatlar eshitsin. O’ylagan yaxshi niyatlaringiz ortig’i bilan ijobat bo’lsin. Yaxshi umr yo’ldosh, shirindan-shakar farzandlar, bitmas-tuganmas baxtlar nasib etsin. Ixtiyorjon Siddiqov
1000Loading...
17
Отабек Бакиров таваллуд айёмингиз муборак бўлсин. Миллийликни акс эттирувчи дўппингиз сингари ўзингиз ҳам ўзлигимизни ижодингиз билан бутун дунёга кўрсатинг. Футболчининг бошидаги дўппи аукционга қўйилиб сотилди. Сизники эса “Ўша машҳур Бакировнинг дўпписи" бўлиб, Парижнинг Лувр музейидан жой олсин (ана бўлмаса😃). Китобхонлигингизга ҳамиша ҳавас қилганман. Ва бу билан кўпчиликка ўрнак бўла олдингиз. Ўша сиз излаётган китобдаги қизлар ҳаётда ҳам учрашига умид қиламан. Энг муҳими БАХТИНГИЗни топишингизни тилайман. Ота-онангиз омон бўлишсин. Сизнинг роҳатингизни кўрсин. Яна бир бор табриклайман... Малоҳат Йўлчиева
1130Loading...
18
Uning o'z dunyosi bor! O'z so'zi va kuchli shaxsiyati bor! Men Otabek Bakirovdan nafaqat adabiyot balki, shaxsiyatga doir ham ko'p narsalarni o'rganganman... Sizni birgina ijodkor emas, inson, shaxs sifatida hurmat qilaman. Yaqinlaringiz baxtiga sog'-omon bo'ling, ijodiy barkamollik va ulkan muvaffaqiyatlar tilayman. Shukrona kuningiz muborak bo'lsin, inim! (Aytgancha, yaxshi joydan imonli, insofli va yana "KİM BİLAN YASHAYOTGANİNİ HAM AQLAN, HAM QALBAN HİS QİLA OLADİGAN" yor nasib qilsin😉) Hulkar Sherzodova
1190Loading...
19
Бугун, 21 май — Янги Ўзбекистонимизнинг энг бахтли, келажаги порлоқ, умидли ёшларидан бири, вилоятимизнинг энг фаол ёш журналисти, оташқалб ижодкори, "Ёшлар кундалиги" журналининг бош муҳаррири Отабек Бакировнинг шукрона куни, 23-баҳори! Уни ортиқча таърифлашга хожат йўқ. Ўз танлаган соҳасини чуқур эгаллашга интилаётган, ҳозиржавоб, жонкуяр, сермаҳсул, ҳамиша уйғоқ қалбли журналистимизнинг устозларию мухлислари, холис ниятли дўстлари кўп. Доимо одамлардан яхшилик излаб, эзгуликка интилиб яшайди, фақат ёшларга хос жўшқинлиги, шошқинлиги бор. Унинг беғараз, самимий мулоҳазаларида шу жиҳатлар яққол кўзга ташланиб туради. Энг муҳими, юриш-туришида, тутган ишида Ватанига, миллатига бўлган бетакрор муҳаббат, садоқати уфуриб туради. Бугунги ёшларимизга ниҳоятда зарур бўлган шу фазилатини ҳурмат қиламан. Қайга борса бошида дўпписи, кўксида ўзбекона ғурури, орияти бўлган ўзигаю сўзига бек, мард ўғлонларимиз сафи кенгаяверсин. Отабек, туғилган кунинг муборак. Барча эзгу орзу-ниятларинг рўёбини кўриб юр, энг аввал сен учун азизу мукаррам бўлган ота-онангнинг бахтига соғ-омон бўл! Касбу корингга барака, омадинг ёр, эзгу тилаклар, инсоний фазилатлар доимий ҳамроҳинг бўлсин 🙏🤲💐 Сайёра Рихсиева
1271Loading...
20
#Қутлов! Ангренлик Отабек Бакиров ўзидан бир икки ёш катта Ўрта Чирчиқлик қаламкаш дўсти Отабек Исроилов апрелда 25 ёшга тўлган пайти "Бу ёшда Беруний "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" китобини ёза бошлаган. Навоий Самарқандда замонасининг энг илғор билимларини эгаллаётган эди. Бобур ҳазратлари Самарқандни икки марта қўлдан бериб, тақдир изми билан Кобулда ўз ҳокимиятини ўрнатган. Берироқдан келсак, Жоанна Роулинг "Гарри Поттер" ғоясини ўйлаб топган. Стив Жобс, Марк Цукерберг эса илк миллионларини санаётган эди" дея ўта хайрихоҳлик билан ҳазил аралаш чиройли табрик хати битган эди. Бугун Отабекнинг туғилган куни. Уни Ўрта Чирчиқлик Отабекдан бўй, ўй жиҳатидан қисган эмас. Аммо ёш, "стажли" бош бўйича дўстига етишишнинг ҳеч иложи йўқ. Бу тарих ҳукми! Бироқ ўзи ёзганидек, Берунийга ўхшаб "Ҳозирги замон халқларидан қоладиган энг янги ёдгорликлар" битса, ёки Мирзо Бобурни тескари такрорлаганча "Ёшлар кундалиги"ни иккинчи марта қўлдан бериб, "Улуғ йўл"га қайтиб келса ва бу ерда завол билмас "ҳомият"ини ўрнатса бўлади. Бинобарин, Гарри Поттерникидан ҳам қудратлироқ ғояларни ўйлаб топиши мумкин. Билишимизча, ўйлаб топиб ҳам қўйган эди. Амалга оширса борми, Стив Жобс, Марк Цукенберларга ҳам бемалол ҳомийлик қилаверади. Бунга шубҳа йўқ! Отабек мактабдан тўғри "Улуғ йўл"га "тайёр мухбир" бўлиб келган келган ва бош муҳаррирликка кўтарилган. Кейин яна "юқори"га кўтарилиб кетди. Ўзи кўтариляпти. Ҳеч ким кўтариб юбормаяпти, орадан... Чунки ўқиган китоблари бўйидан баланд. Шундан қалами қилич, ўзи дадил, сўзи адл! Ҳамиша шундай бўлсин. Отабек, туғилган кунинг билан табриклаймиз, жонинг соғ бўлиб, ижодинг равнақ топаверсин! "Улуғ йўл"чилар https://t.me/Ulug_yul_online
1270Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
• Шерзодхон Қудратхўжа 50 ёшда “МЕНИНГ КИМЛИГИМНИ ЭЛ БИЛСА БЎЛДИ...” Ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжа устоз эртага 50 ёшга қадам қўяди. Ярим аср кошонасига ҳавас қилгулик ютуқлар билан кириб келди. Ўзи ва яқинларига маълум қийинчиликлар ҳам бўлган, албатта. Аммо биз уни билолмаймиз, кўролмаймиз. Қуёшнинг нурини кўриб, иссиғини ҳис қилган чоғда лов-лов ёниб турганини доим ҳам эсламаймиз-ку. Устоз. Ректоримиз фақат касб ва илм нуқтаи назаридан эмас, том маънода бу шарафли рутбага муносиб одам. Юриш-туриши, долзарб чиқишлари, фаолияти юзлаб, минглаб ёшларни руҳлантиради, уларга сабоқ бўлади. Зеро, Ҳалима Худойбердиева Зулфияхонимга эҳтиром ила шундай сатр битганди: СИЗ ЮКСАКСИЗ, СИЗГА ҚАРАБ ҚОМАТИМНИ РОСТЛАЙМАН... Бу мақола эмас, лекин дил сўзларим анчайин кўп экан. Қизиққанлар бўлса тўлиғи бу ерда👇👇👇 https://telegra.ph/MENING-KIMLIGIMNI-EHL-BILSA-BЎLDI-05-25 @OtabekBaxtiyor
نمایش همه...
👍 6👎 1👏 1
00:17
Video unavailableShow in Telegram
#Сўнгги_қўнғироқ 🔔 Бу овоз кўп нарсани ёдга солади. Орамизда "Сўнгги қўнғироқ" чалган аълочилар борми? 🎞 Видеода: Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби @OtabekBaxtiyor
نمایش همه...
👍 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🎉 Табриклашингиз мумкин: менга ташаккурнома, Онамга гулдаста Ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжа устоз тақдирлаш чоғи "Онангиз ҳам келган эди-ку. Чақиринг", деди. Очиғи, шунча меҳмон ичида онам билан келганимни назардан қочирмаганига қойил қолдим. Одамийлик шеваси, десалар керак буни. Онамнинг ҳолини тасвирлаб беролмайман, ўзим ҳам ҳаяжонда эдим. Эсимда қолгани, ректоримиз Онамга гул берар экан бир қанча гаплар айтди. Аммо мусиқа садолари остида эшитолмадим. Ҳар ҳолда яхши гап бўлса керакки, уйга қайтаётганда онажоним пешонамдан ўпиб, "Катта раҳмат, болам" деди. Бу олий таълим жараёнидаги биринчи ютуғим. Аллоҳ хайрли қилсин! #uzjoku6yoshda @OtabekBaxtiyor
نمایش همه...
👍 22 1👏 1🎉 1🏆 1
03:05
Video unavailableShow in Telegram
"YANGI OʻZBEKISTON JURNALISTIKASI BUNYODKORI BOʻLASIZ, AGAR..." 🎉 O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibi Sherzod Asadov Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti jamoasi va talabalarini 6 yillik bayram bilan tabrikladi. #uzjoku6yoshda
نمایش همه...
👍 2❤‍🔥 1👏 1
00:36
Video unavailableShow in Telegram
👍 5❤‍🔥 1👏 1🏆 1
ЗАРИФ МЕҲМОНЛАР, ШАРИФ МЕҲМОНЛАР ЎзЖОКУнинг 6 йиллик тўйи кўтаринки маршлар садоси остида бошланмоқда. Олийгоҳ бағри зариф меҳмонлар, шариф меҳмонларга тўлмоқда. Ректорлар, элчилар, олимлар, арбоблар ва бошқалар шулар жумласидан. Видеода ректор Sherzod Kudratkhodjaev ни Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Sadullaev Alisher самимий қутламоқда. #uzjoku6yoshda
نمایش همه...
👍 1 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 14 3 1👏 1😁 1
👍 5👏 1
#университет_кундалиги #uzjoku6yoshda ЎН ТЎРТИНЧИ КУН: "БУ БИНОЛАР ҚАЙДАН БИНО БЎЛДИ ЭКАН?" Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилганига эртага 6 йил тўлади. Шу вақтнинг 6 ойи ҳаётим билан чамбарчас боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, баъзи мулоҳазаларимни ёзмоқчиман. Яшнаб турган боққа янги боғбон қўйилса аввалига бироз қийналади. Балки бир-иккита дарахтни қуритиб қўяр, аммо амаллайди. Энди тақир ерда боғ яратиш заҳмати чекига тушган боғбонни олайлик. У ҳали боғбонлик рутбасига эришиши учун тош ташувчи, ер ковловчи, қурувчи, супурувчи, ташувчи ва бошқа ҳунарларда ўзини синаши керак. Бусиз бўлмайди. Ҳамма нарса минг машаққат билан тахт қилинганидан кейин энди ниҳолларни саралаб олиш, уларни парваришлаш жараёни бошланади. "Пасти сендан, тепаси мендан", дер экан Яратган Эгам. Яъни, боғнинг меҳнатини сен қилсанг, тепадаги ҳосилини Ўзим бераман. Шу жойида бир неча йиллик меҳнатининг илк меваларини тотиб кўраётган, улардан бутун эл баҳраманд бўлаётган боғбонни кўз олдингизга келтиринг. Сиз кимни кўрдингиз? Мен ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжа устозни тасаввур қилдим. Президентимизнинг янги университет ташкил қилиш ҳақидаги қарори ижросини таъминлашда ректор нафақат, намунали ижрочи бўлган, балки, чинакам фидойига айланган. Бу гаплар шоирона алқов эмас. Марҳамат, қуйида ЎзЖОКУнинг олдинги ва ҳозирги ҳолини кўрсатувчи фотосуратлар турибди. Эҳтимол, бошқа одам бўлганида (бу тасаввурга оғирлик қилади) давлат ажратган пулдан борича фойдаланиб, "қолганига Худо пошшо" деб ўтирарди. Аммо ректор ундай қилмаганига бугун ўзаро келишиб олиши мумкин бўлмаган юзлаб одамлар гувоҳлик беради. Университетнинг ҳар бир бўлаги ўз тарихига эга. Ректорнинг ўзи бот-бот такрорлаганидай бу ерга кўпчиликнинг ҳиссаси қўшилган. Зеро, тарихий аҳамиятга эга илм даргоҳига қўшилган ҳисса то у мавжуд бўлиб, ундан толиби илмлар баҳраманд бўлар экан эгасига олқиш ва ажрлар етказиб туради. Бу борада Сирожиддин Саййид нима дейди: Сув келтирган элда азиз, Боғ яратган бахтиёр. Инсон умри кўприклардир, Йиллар, йўллардир қатор. Бу томони — Ҳиротгача, Қашқардир нарёғлари, Навоийнинг боғларидир, Навоийнинг боғлари. Дарвоқе, гапни боғлардан бошлагандик. Бугун ЎзЖОКУнинг ҳамма қаватларини ҳисоблаганда 25 қават бўлар экан. Ҳар бир қавати бир боғ аслида. Худди, Семирамида осма боғлари мисоли. Фақат бу илм боғи, маърифат боғи. Бугун бу боғнинг узилган, етилиб турган меваларини кўрган одамлар ҳаяжон ва ҳайратини ифодалаш учун беихтиёр Тўра Сулаймоннинг қўшиққа айланган сатрини хиргойи қилиб юборади: Ўсган боғига алқов, ўстирган боғбонига... Мен ушбу университет талабаси эканлигимдан фахрланаман. Тақдиримни ушбу даргоҳ ва унинг фидойилари билан боғлагани учун Аллоҳга шукурлар айтаман. Олийгоҳимиз истиқболига имкониятлар уфқи оша назар ташласам юз йил нарида ҳам бўйлари кўриниб тургандай. Ахир, Зулфияхоним ёзганди-ку, Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали. @OtabekBaxtiyor
نمایش همه...
3👍 2👏 1
00:59
Video unavailableShow in Telegram
@Kuynavobot orqali yuklab olindi
نمایش همه...
👍 4 2👏 1