Najmiddin Turon
رفتن به کانال در Telegram
4 694
مشترکین
-524 ساعت
-267 روز
-7730 روز
آرشیو پست ها
4 693
Бу дунё ўзгарар деган гап ёлғон,
Эски қилиғини қўймас у ташлаб.
Ҳар қандай замонда ош ошаб нодон,
Ҳар қандай замонда осилар Машраб.
Дор ўша - ўзгариб туради арқон,
Кор ўша - ўзгариб туради аркон.
Исроил СУБҲОНИЙ
4 693
Товатош мисоли қизимоқда ер,
Соя жон сақлайди дарахт пинжида.
Қуриган майсани топтаганча ел
Саросар кезмоқда гул илинжида.
Ховучимда сув йўқ тутайин десам...
Кўнгил куяверар кунга қастма-қаст,
Кўкка ўрлаб борар куйинди ҳиди.
Кутган мен эдиму келган у эмас,
Аввал ҳам шунчалар суюклимиди?..
Белги ҳам бермабди борайин десам...
Замин манглайимдек ўлчовли ҳудуд,
Эрким бўйнимдаги арқонимга тенг.
Куйган тулуп каби сиққанда вужуд,
Қузғун мисол ҳижрон юрагимни ер.
Ўзга бир манзил йўқ кетайин десам...
Кечам—саҳифаси нам бўлган китоб,
Бугун—дўконига ўт кетган тужжор.
Эртам—мавжудлигин этолмай ҳитоб
Молининг қийматин билмаган даллол.
Бисотим ҳам бўм-бўш олайин десам...
Қуриган сойларда тарс ёрилар ер,
Соянинг оқшомдан бордир умиди.
Гулнинг сўлганидан хабар берар ел,
Аввал ҳам шунчалар суюклимиди?
Дунё йўл бермади ўтайин десам...
Н.Э.
Июль, 2022
4 693
ҲАЁТ ҲАҚИДА ЎЙЛАР
Туғилиш — ўлимга қўйилган биринчи қадам.
(И.В.ГЁТЕ)
Туғилдинг, бу ҳаёт остонасида,
Сени қарши олди, бир ёғоч бешик.
Улғайиб, яшаб сўнг кўзинг юмганда,
Қабринга кузатди, тебранмас бешик.
Бу ҳаёт — шу икки бешик ораси...
Туғилдинг, ўрашиб оппоқ йўргакка,
Эркалаб, эъзозлаб, севиб-суюшди.
Руҳ оҳир танангни тарк этган куни,
Яна оқ йўргакка ўраб қўйишди.
Бу ҳаёт — шу икки йўргак ораси…
Кўз очиб, ҳаётни кўрганинг заҳот,
Одамлар йиғингга жим қулоқ осди.
Бандаликни бажо келтирган кунинг,
Дунёни ўзгалар кўз ёши босди.
Бу ҳаёт — шу икки йиғи ораси...
Шу қисқа ҳаётда энг муҳим юмуш,
Яхши ном қолдириб, яшамоқ экан.
Англадим, туғилиш аслида дўстим,
Ўлимга илк қадам ташламоқ экан.
Ҳаёт — туғилиш ва ўлим ораси...
Дилмурод ДЎСТ
Telegram | Facebook | You tube | Instagram
4 693
Сўров
Ҳайронман, ким кимга отаяпти ўқ,
На ўқни тўхтатдим, на бўлдим қалқон.
Кеча oкопидан чиқмаган аскар,
Бугун тирикман деб бўлса қаҳрамон...
Ҳайронман, не учун Ҳақ демас тилим,
Ёки ўчирдимми дилдаги чўғни?
Нега кўнаяпман ҳақсизликка жим,
Менга бир қаранглар, ўлганим йўқми?
https://t.me/Najmiddin_Ermatov
4 693
* * *
Қонялоқ тусига киради уфқ,
Тоғларнинг қуёшга санчган тиғидан.
Дарахт панасида мизғиган соя,
Ҳуркиб туриб кетар ўрнидан.
Чингиз лашкаридай ёғилар оқшом,
Таслимман - аммо йўқ менда оқ байроқ.
Кўнглим ўғирланган, таланган руҳим,
Эгасиз кулбадай туришимга боқ.
Осмонга қадагач оппоқ туғини,
Зулматга юлдузлар ёғдиради шон.
Кўзлари кўр бўлган умид ва ҳамда
Фонуслар кўтарар кучсиз бир исён.
Барча кишанларни ечади кеча,
Барча кишангарга эшикбон уйқу.
Кунли қувончларни бўғизлаб бунда,
Оч қолган қашқирдай изғийди қайғу.
Одамлик сиёҳи ўтирмас танга,
Одамлик қолипи бу лаҳза жимдай.
Вахший жондор каби ўкираман ва
Мунис оҳу янглиғ йиғлайман тинмай.
©Нажмиддин Эрматов
4 693
Шоирлар каптардир - мактуб ташувчи,
Манглайига Тангри хат битган.
Минг йилларки, бўзлабон, илҳақ
Ўқирманни кутгани, кутган.
Кечикиш ваҳмидан, э воҳ, букланиб,
Ғижим бўлаверар у келтирган хат.
Нетайлик, мактубни ўқишни қўйиб,
Каптарни овласа саросар миллат.
©Нажмиддин Эрматов
2019, феврал
4 693
Ўзангижўлдош жўрам Ислом Қўчқоровдан одамийлик томонидан туриб айтилган шеър!
....Тўкилар миллатмас, одамзот қони,
Шу зайл яшасанг, заволинг тайин.
Эй тутқун дунёнинг озод инсони,
Мен ҳам украинман, сен ҳам украин.
Шеърнинг тўлиқ матни мазкур саҳифада👇👇👇
https://t.me/islomjon_ijodi/10
4 693
* * *
қарсак бу -
олқиш эмасдир балки
балки у исёндир етганча мажол
минбардан учган сўзларни
қўймасдан қўнишига
ҳуркитишга урунишдир эҳтимол
© Нажмиддин Эрматов
4 693
Эй, мусаввир, битта йўл чизгин,
Мени олиб кетсин майхоналардан.
Қиличи қинида қирқта алп ўлди,
Дунё заҳар тутди мастоналардай...
Қоражон қўлида сичқон еган ип,
Сурхайл кавшади ғознинг гўштини.
Жандамни тутатдим дуди чиқмади,
Кимдир ёпиб қўйди зиндон устини.
Ҳамон чиқолмайман тубсиз бу чоҳдан,
Руҳимни шол қилиб ташлади оғу.
Барчинни чизиб бер, етти йил нима?
Етмиш йил ўтса ҳам кутган бўлсин у.
Миллатнинг кўзини очиқ тасвирла,
Басир синчиларнинг башорати талх.
Яғринида панжа кўринмаса ҳам,
Ўзининг алпларин таний олсин халқ.
Кимдир шон талашди жонидан кечиб,
(тусланди бу тарих, қолдирмади из).
Улар чақа эмас, тушиб қолмасин,
Ватаннинг чўнтагин бутун қилиб чиз.
Бу чиркин сиёсат осмоннинг яна,
Юзига паранжи тутган паллада.
Сен шундай тасвирла,
Бурғу чалгандай,
Шоирлар ҳайқириб чиқсин даҳмадан.
Кейин нима бўлар?
Кейин...
билмадим.
Билмадим, бир четда қолса ҳамки тахт,
Яна уч-тўрт зина тепага чиқиб,
Суратни мадҳ этиб яшамасин халқ.
Эй, мусаввир...
Н. Э.
апрель, 2020
4 693
Ҳали кечилмаган кечувдай мубҳам,
Ҳали шўнғилмаган уммондай сирли,
Ҳали ёзилмаган шеърдайин бекам,
Бир йўлга тушардим яралар битса.
Ҳамда кўрилётган тушдайин эркин,
Ҳамда сурилётган хаёлдай озод,
Ҳамда айтилмаган сирдайин ичкин,
Шамолга дўнардим
қўйворса ҳаёт.
Бироқ артилмаган мужгондай интиқ,
Бироқ учолмаган қушдайин дилгир,
Бироқ ўлолмаган дардчилдай тирик,
Бандиман,
Тушовим маҳкамлар кимдир...
октябрь, 2021
Н. Э.
4 693
Мен сезаман
Ёққанда ёмғир,
Тарновлардан қуйилганда сув,
Мени мендек эсга олади,
Мени мендек унутган сулув.
Чиқиб келар дилгир ҳаётдан,
Сув юзига қалқигандек хас.
Томчиларга тутиб қўлини
Энтикади бекадар, бесас.
Ва булутлар бир-бир тарқайди,
Шамолларда тўзғийди хотир.
Сўнг ёмғирдек намчил ҳаётга
Сингиб кетар бамайлихотир.
Н. Э.
Июнь, 2022
4 693
Кўнглимни сўрайсан,
Ҳа, кўнглим бордир—
Дунёни сиғдирган,
Сени сиғдирган,
Бошдан оёққача бус-бутун юрак.
Менинг топинганим ўшаку ахир,
Энди бу дунёлар менга не керак.
Ишқимни сўрайсан,
Ҳа, ишқим бордир—
Хув, ўша одамга
жон кирар маҳал
чалинган мусиқадан ажралган наво.
Мен унинг сеҳри-ла яна қайтадан
Яратиб олгайман бошқа бир дунё.
Фақат сўрамайсан,
Сўрай олмайсан.
Менинг яна битта азобим бордир—
Яратган яратган, эй, тенгсиз дилдор,
Ҳижронга эврилган умр йўлимда—
Менинг сен сиғмаган пешонам ҳам бор.
Нажмиддин Эрматов
4 693
Чопиб-чопиб тоғларда
Бориб-бориб адашсам.
Сулув-сулув оҳулар
Орқасидан эргашсам.
Баланд-баланд қоялар,
Чуқур-чуқур зовларда
Таъқиб қилса қашқирлар
Омон чиқсак овлардан.
Зилол-зилол булоқдан
Қониб-қониб сув ичсам.
Куюк кўнгил жисмима
Яхтай ҳовур тирмашса.
Қаттиқ-қаттиқ тошларга
Бериб ётсам кўксимни,
Ҳайрон-ҳайрон какликлар
Учиб ўтса устимдан.
Эзиб-эзиб ҳаққушлар,
Мунглиғ куйин бошласа,
Эзғин-эзғин хаёллар
Келиб кўзим ёшланса.
Ўтлиғ-ўтлиғ туйғулар
Чорлаганда кўнглимни
Қорли-қорли кўчкилар
Ёпиб қўйса йўлимни.
Юксак-юксак чўққилар
Кетай, десам қўймаса,
Бориб-бориб тоғларда
Қолсам! Биров билмаса.
Н.Э.
Сентябрь, 2022
4 693
Жим кетинг.
Тегинманг.
Қараманг, қўйинг,
Кўзига мунг экиб қўйгандир уйқу.
Қулочи кенг-ку деб беҳад севинманг,
Йиғи довушига ўйнаяпти у.
Йиғлаётган ўзи,
Ўйнаган ўзи,
Йиғлатган ҳам асли ўзининг насли.
Ғамбода ҳолига таскин қидириб,
Йиғи-ла куйлайди ҳурликнинг васфин.
Ачинманг ҳам энди,
Бори шу экан,
Йиғи билан ювиб бўлди осмонни.
Ўзи-ку кўникди мазлум ҳолига,
Кўниктирмак истар энди жаҳонни.
Ажаб,
Ғамларига меҳр бойлаган,
Ажиб ҳузурдайин туйилар қайғу.
Ўзи-ку ишониб, ўзгани авраб,
Йиғи довушига ўйнаяпти у.
Лек умид боқийдир,
Ёруғ кунлар бор!
Аммо келганида кутилган фурсат,
Ҳайронман, эркини қандай танийди,
Йиғи довушига ўрганган миллат.
Нажмиддин Эрматов
2019, октябрь
4 693
Бўй қиз тушларидай сирли, сафоли,
Бола ўйларидай сарҳади фузун,
(Бизларни айирган осмон ортида)
Иккимиз бир бўлиб кетмоқлик учун,
Бир макон бўлса.
Ортиғ қийнамаса туфроғлиғ юки,
Гиллар ҳақ сўрмаса сўнгги дам тандан.
Бул қўноқ дахрдан оёқни узсак,
Каҳкашон бир ёни туташса ерга
ва нарвон бўлса.
Бизсизлик ваҳмидан қўзғалса замин,
Чақмоғу бўронлар тўсса гар йўлни.
Кетишга шахдлансак, фақат кетишга,
Бошни йўқотсак-да, йўқотсак ўзни,
Дил омон бўлса.
Кулсалар: Буларнинг йўллари хато,
Десалар: Тақдирга айри бу қилмиш.
Юзини ўгирса дунё саросар,
Фақат Ишқ, фақат Ишқ, фақат Ишқ,
Биз томон бўлса.
Тириклик қиймати буткул ўзгарса,
Исрофил куйласа висолнинг васфин.
Иккимиз кўз ёшдай бирлаши-и-и-и-иб кетсак,
Чақалоқ қабридай жаннатга яқин,
Тинч ором бўлса.
Иккимиз бир бўлиб кетмоқлик учун,
Бир макон бўлса.
Нажмиддин Eрматов
сентябр, 2019
4 693
***
Жонтемирга
Балки яна келгайдир баҳор,
Балки яна гуллар дарахтлар.
Балки яна булбуллар тўккан,
Кўзёшидан унгайдир бахтлар.
Балки яна масъум келинчак,
Сойга бориб айтар тушини.
Бу сафар ҳам сувлар айтмайди,
Тушда юрган ул ёт кишини.
Балки рашкдан увлайди бўри,
Ой қилмишин ошкор этса доғ.
Балки яна кофир хаёллар,
Ҳаётимга тўқийди сиртмоқ.
Балки ўлган оҳу кўзидан,
Сачраб кетар борлиққа чирой.
Балки яна қиздай бокира-
Оғринмасдан оқа бошлар сой.
Балки яна кутган, кутмаган
Ҳар жон учун келгайдир баҳор.
Аммо бунинг баҳордан ҳоли,
Симёғочга нима даҳли бор?..
©Нажмиддин Эрматов
май, 2018.
4 693
Dadaxon Muhammadiy o‘qidi...
***
Келма!
Соғинчни ўлдирар сенинг ташрифинг,
Дийдорга тўйишдан қўрқаман, келма.
Келма!
Ҳижроннинг овчиси бўлган висолга,
Ўлжасин беришдан қўрқаман, келма.
Келма!
Туғилмаган шеърлар туғилсин ҳали,
Уволга қолишдан қўрқаман, келма.
Келма!
Бир олам бахт билан келарсан, келсанг,
Мен бахтли бўлишдан қўрқаман, келма.
Келма!
Мана шу дард билан, гулим, тирикман,
Даводан ўлишдан қўрқаман, келма.
@Najmiddin_Ermatov
4 693
Бийлар ғолиб, ҳар доимгидай,
Халқ сукутга, сукут халққа мос.
Мутелиги агар кам бўлса,
Тилигача кишанингни ос.
Мана бўйним,
сиртмоғингни сол,
Косам тўлиб бўлди сабрга.
Сўнгги ўтинч — фотиҳа ўқий,
Сўз эркининг қабри қаерда?!..
Тириклигин кўрмадик биз-ку,
Авлодлар ҳам сўрайди бир пайт.
Ўшанда: ’'Биз ўлдирдик’’, — дема,
’’Ўзи қариб ўлгандир’’, — деб айт...
Нажмиддин Эрматов
ноябрь, 2019
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
