fa
Feedback
Najmiddin Turon

Najmiddin Turon

رفتن به کانال در Telegram

Dilda darding bo‘lmasa, Dardisarimni kovlama. Mashrab

نمایش بیشتر
4 684
مشترکین
-524 ساعت
-297 روز
-8030 روز
آرشیو پست ها
дерлар: баҳорни соғинган уруғ, кута-кута гуллаб кетади, ўзи айланади баҳорга. дерлар: ёмғирни соғинган дарё, кута-кута парлан
дерлар: баҳорни соғинган уруғ, кута-кута гуллаб кетади, ўзи айланади баҳорга. дерлар: ёмғирни соғинган дарё, кута-кута парланиб кетар, ўзи эврилади ёмғирга. билмам: сени соғинётган мен, кута-кута яшасам, не бўлади охири?.. ©Нажмиддин Эрматов ноябрь, 2018

* * * Бўйинбоғга бандилар келиб, Ёзишсин, дедилар, барча баробар. Ёза бошладилар деворга ўйиб, Кишанлари ила махбуслар. Сўнгра термулдилар ўшал ёзиққа, Тамшаниб, энтикиб, бўлганича шод. Барча банди эди у юртда, фақат ’'Озодлик’’ ёзилган деворлар озод. Тўрт томонни ҳайқириқ босди, Юрак унутганди юраклигини. Ҳеч ким тушунмасди деворга эмас, Озодлик одамга кераклигини. © Нажмиддин Эрматов

*** Қон ва Сиёҳ Қон: —пақ этди, отилди ўқ. ҳақ, деган ул ўғлоннинг тешилган кўкрагидан бўй чўздим гул мисоли. Сиёҳ: —пақ этди, отилди ўқ. зирхланган қўналғада қондан қўрққан қўлни ва кўрдим қоғоз висолин. Қон: —авлодим, эгилмагин, бошингни тик тут, дея жондан кечган ўғлоннинг исён тўла кўксидан Ватан дея тўкилдим. Сиёҳ: —келажакка солдим изимни: “Бош эгмади исёнчи, Хоин эди, отилди”. Йиллар ўтиб авлодинг Бошин эгиб ўқийди. Қон: —Ватан дея тўкилдим. Сиёҳ: —хоин дея ўқилгай. ©Нажмиддин Эрматов @Najmiddin_Ermatov

Бахтли бўлмоқликка тўсиқ кўп менда: йўл тўсиқ, дил тўсиқ, кўз ёш ҳамда ғам, икки ўрим сочини юлиб, сийрак қилган ушбу ватан ҳ
Бахтли бўлмоқликка тўсиқ кўп менда: йўл тўсиқ, дил тўсиқ, кўз ёш ҳамда ғам, икки ўрим сочини юлиб, сийрак қилган ушбу ватан ҳам. Яшамоққа тўсиқ кўп менда: қўлида тутганча фироқнинг тиғин- ҳаётим тўсиқдир яшашга ҳатто. Ўлимгачи? Биргина Худо. ©Нажмиддин Эрматов mart, 2019

* * * Зардоли, шохингга илмагин маёқ, Саргашта нигоҳим йўлсиз кун сайин. Ахир томоғини гўшанга қилмай, Қалдирғочлар қайтди қо
* * * Зардоли, шохингга илмагин маёқ, Саргашта нигоҳим йўлсиз кун сайин. Ахир томоғини гўшанга қилмай, Қалдирғочлар қайтди қора хатдайин. Қаҳратонга бўйин эгмаган исён — Бойчечак—баҳорнинг қўлидаги чўғ. Пешонамга туғён омочин тортди, Ҳануз бирор гиёҳ унолгани йўқ. Эй қамар, кўзимга урмагин ханжар, Руҳидан мосуво қаршингдаги тан. У бир қувғиндидир, удир бир банди, Ғарибин ҳур этмас пешона—ватан. Камалак, эгилгин, қилгин тиловат, Ахир келмайдими ҳижрон адоғи. Айрилиққа нуқта, висолга махзан, Очунда бормикин Сарандип тоғи?.. Севгилим, умримнинг поёни битди, Қалдирғоч қатлимга олиб келди ўқ. Ўқисам ўларман, борлигинг билдир, Ҳали қора хатни ўқиганим йўқ. ©Нажмиддин Эрматов март, 2019

Халққа ва Холиққа терс бурсам йўлим, Шайтон нағмасига тебранса қўлим, Заррача бедорлик сезмаса кўнглим, Демакки, мудроқман, м
Халққа ва Холиққа терс бурсам йўлим, Шайтон нағмасига тебранса қўлим, Заррача бедорлик сезмаса кўнглим, Демакки, мудроқман, мудроқлик-ўлим, Уйғотинг мени. Шамолга мосланиб тебрансам агар, Тағин ашъор битсам кундан кун баттар, Демaкки, кўзим кўр, қулоқларим кар, Тош қотган кўксимга уринг-да ханжар, Йиғлатинг мени. Юриб кетаяпман йўллар ортимда, Эсиз кетаяпти диллар ортимда, Кўксимда тош ўйнар диллар ортимда, Мен хато йўлдаман, сизлар ҳам жим-да, Тўхтатинг мени. Савил кетаяпти бир умр шундоқ, Қўлимда хилпирар бир фоний байроқ, Бу умр ўткинчи, хотира узоқ, Жавобим не бўлар Ҳақ сўраган чоғ, Буткул енгмасидан мени бу тузоқ, Уйғотинг мени, Йиғлатинг мени, Тўхтатинг мени. ©Нажмиддин Эрматов @Najmiddin_Ermatov

* * * Qanoti siniqku, ucholmas bulbul, Tillari kesilgan, tumshug‘ida zang. Sendan kattalarning hadigi sabab, Sening zamoningd
* * * Qanoti siniqku, ucholmas bulbul, Tillari kesilgan, tumshug‘ida zang. Sendan kattalarning hadigi sabab, Sening zamoningdan quvilgan ohang. Dilginang hapqirar hayajon yutib, Sezasan nimadir chekishin nola. Tinmay entikasan mo‘jiza kutib, Qafasning sayrashin kutyotgan bola. © Najmiddin Ermatov 2018 yil, oktyabr

ДАРАХТ ЎКИНЧИ Шохларимдан тортди, оҳ, совуқ шамол, Номаҳрам қўлдайин сийпади таним. Кофир нигоҳ ила тикилди ҳилол, Ногоҳ англ
ДАРАХТ ЎКИНЧИ Шохларимдан тортди, оҳ, совуқ шамол, Номаҳрам қўлдайин сийпади таним. Кофир нигоҳ ила тикилди ҳилол, Ногоҳ англаб қолдим ялонғочлигим. Жуда яқин қолди оқ сочли ёғий, Мен унга бегона, у ҳирсга ташна. О, замин, паноҳ бер, яширгин мени, Ялонғоч ҳолимда унга кўрсатма. Оқ бадан, ёт қучоқ, увада танам... Илдизимдан ўрлар реза-реза тер. Битта ожизангни асрай олмадинг, Ўзимни осайин, қўйиб юбор ер. © Нажмиддин Эрматов Декабрь, 2018

* * * ўлув тун гувоҳ. ой пичоқ. азроил мирзо илвироқ нигоҳга бир тукин қўйиб, сўнгги нафасида, сўнгсиз умид-ла кўзига хат ёзиб қўйди. очиқ хат. боққувчи қаҳат. увишар кўнгил. ахир бўладими бу хатни ўқиб... ҳеч ким қаролмасдан, аста мактубнинг хатжилтини ёпиб қўйди. © Нажмиддин Эрматов

* * * Бир қиз келди хаёлдан чиқиб, Тўрт томоним мисли кўк эди. Осмонларга кетдим йиқилиб, Турмоғимга имкон йўқ эди. Бир ҳис келди дилга тўкилиб, Кема янглиғ чайқалди таним, Гўё шу дам кетдим тирилиб, Рўё экан яшаётганим. Бир сўз келди келмагандайин, У қиз кутди, мен ичга ютдим. Фақат ишқни ўйладим, ё Раб, Ул сулувни буткул унутдим. Бир куз келди баридан кейин, Кетмоғи душвордир, кетмоғи қийин. Шу қиз дея яшаб умрбод, Шу куз ила ўтмоғим тайин. © Нажмиддин Эрматов

Шоирлар каптардир - мактуб ташувчи, Манглайига Тангри хат битган. Минг йилларки, бўзлабон, илҳақ Ўқирманни кутгани, кутган. К
Шоирлар каптардир - мактуб ташувчи, Манглайига Тангри хат битган. Минг йилларки, бўзлабон, илҳақ Ўқирманни кутгани, кутган. Кечикиш ваҳмидан, э воҳ, букланиб, Ғижим бўлаверар у келтирган хат. Нетайлик, мактубни ўқишни қўйиб, Каптарни овласа саросар миллат. ©Нажмиддин Эрматов 2019, феврал

* * * Деразадан термилар титраб, Ёмғирлардан шалаббо кеча. Жавдираб қарайди хонага, аммо Киролмайди чироқдан чўчиб. Мен-чи етолмайман уйқуга томон, Ҳар кеча минг азоб кечиб бораман. Соғинч бу тугундир, мутолаа — ечим, Ҳар кеча минг тугун ечиб бораман. На китоб ёпилар, на ёмғир тинар, Кеча тентирайди, уст-боши ивиб. Сахар яқин, сўнги варқада киприкларим борар илиниб. Ва ниҳоят чироғим ўчди, Соғинч кўчар тушга ўксиниб. Кеча кирар хонамга аста, Тонг келгунча олар исиниб. © Нажмиддин Эрматов

*** Эртамни ушоқдек сочдим ҳавога, Бир кун кабутарлар териб ер ахир. Кечам танга каби тушиб қолибди , Сичқонлар инига судраб
*** Эртамни ушоқдек сочдим ҳавога, Бир кун кабутарлар териб ер ахир. Кечам танга каби тушиб қолибди , Сичқонлар инига судраб кетгандир. Бугунга сиғдирдим ишқни ва сени, Айрилиқ ҳам сиғди, ҳижрон ҳам бунда. Фақат ўзимга жой қолмади, ахир, Айт, энди яшайин қайси бир кунда. ©Нажмиддин Эрматов @Najmiddin_Ermatov

Мен қайтиб кетяпман, совқотдирди қиш, Нидолар ёғдириб ердан фалакка. Биргина йўлтўрвам шу кўнглим халос, Ва унга солинган дар
Мен қайтиб кетяпман, совқотдирди қиш, Нидолар ёғдириб ердан фалакка. Биргина йўлтўрвам шу кўнглим халос, Ва унга солинган дарди ҳарина. Мен қайтиб кетяпман, бойчечак унмай, Ҳали эсмасидан хафиф шаббода. Ўтган кун хулёдир, келар кун абас, Шу хулё илинждир энди дунёда. Мен қайтиб кетяпман, нам нигоҳ ила, Қонли қилич каби ҳавони тилиб. Энди йўқлигимни (сезишинг учун) Куртаклар бўғзига қўйганча илиб. Мен қайтиб кетяпман, Дунёнинг ўша, Битмай қолган бир кам чизиғи сари. Ахир келувчилар йўлни кесишган, Менга қолган йўллар—кетишдир бари. Мен қайтиб кетяпман, қолмоқ илинжи, Мағлуб байроғидай кетди сўтилиб. Танам—хум, руҳим-чи, шу синиқ хумдан Тўкилиб боряпти, фақат тўкилиб. Мен қайтиб кетяпман, фақат бир қўрқув, Интим умидимга тўқийди кафан. Қайтмоқлик ёнингдан кетмолик эмас, Сени кутмоқлигин сезармикинсан? ©Нажмиддин Эрматов 2019 йил, феврал

* * * Зардоли, шохингга илмагин маёқ, Саргашта нигоҳим йўлсиз кун сайин. Ахир томоғини гўшанга қилмай, Қалдирғочлар қайтди қо
* * * Зардоли, шохингга илмагин маёқ, Саргашта нигоҳим йўлсиз кун сайин. Ахир томоғини гўшанга қилмай, Қалдирғочлар қайтди қора хатдайин. Қаҳратонга бўйин эгмаган исён — Бойчечак—баҳорнинг қўлидаги чўғ. Пешонамга туғён омочин тортди, Ҳануз бирор гиёҳ унолгани йўқ. Эй қамар, кўзимга урмагин ханжар, Руҳидан мосуво қаршингдаги тан. У бир қувғиндидир, удир бир банди, Ғарибин ҳур этмас пешона—ватан. Камалак, эгилгин, қилгин тиловат, Ахир келмайдими ҳижрон адоғи. Айрилиққа нуқта, висолга махзан, Очунда бормикин Сарандип тоғи?.. Севгилим, умримнинг поёни битди, Қалдирғоч қатлимга олиб келди ўқ. Ўқисам ўларман, борлигинг билдир, Ҳали қора хатни ўқиганим йўқ. ©Нажмиддин Эрматов март, 2019

*** Ҳис қилдим... изтиробимга ҳам, ҳаётимга ҳам, қувончимга ҳам ул ҳилқат—аёл сабаб. Одам яралганидан бугунга қадар, туғилганидан сўнгги манзилгача то аёлга талпинади, хоҳ у она бўлсин, хоҳ севикли ёр... Усиз юқоридаги барча чизгилар, туйғулар сароб. Очунни Усиз тасаввур қилиб бўлармиди? Йўқ, ҳатто ҳис қилиб ҳам бўлмайди.

Бундан тўрт-беш йил бурун, талабалик йилларида аёлларга атаб, байрам тухфаси ўрнида бир нимарса ёзган эканман. Кеча ғаладонни титкилаётсам, кўзим тушиб қолди... Хуллас, байрам муборак! Сарандип тоғи. Вақт ҳали қийматга эга эмас. Йиллар оқими лаҳзалардан қадрсиз. Бир зот йиғлаб ўтирибди, балки йилдир, асрдир... унинг тўккан ёшидан юз йиғочлик масофа дарахтзорга бурканди. Булоқлар кўз очди... жудолик, айрилиқ ёшидан яшил водий яралди... Бу ривоятни эшитганимга анча бўлган, ҳиссиётларим ақл чегарасидан ўтиб-ўтмай юрган дамлар эди. Шунинг учундир, билибгина қўяверганман. Аммо йиллар ўтди, ривоятдагидан фарқли ўлароқ, қадри, қиймати тенгсиз вақт ўз таъсирини кўрсатди. Кўз ёшидан боғ ундирган ўшал зот билан қайта тўқнашдим. Бу сафар унинг нима учун йиғлаётганини фақатгина билмадим, ҳис ҳам қилдим. Ана шунда кўз олдимда воқелик жонланди. Туйғулар олдида вақт ҳам, масофа ҳам ўз қийматини йўқотди... мен ҳам йиғлаябман, бирга йиғлаяпмиз... жаннатдан қувилганмиз, Ҳавводан йироқдамиз. Айрилиқ азоби кундан кунга эзиб боради.. йиғлайверасан, йиғлайверасан, охири чидолмайсан, йиғингга фарёд аралашади... Ниҳоят фалакдан овоз келди, у зот йўлга тушди. Манзил Макка, мақсад бир уй тикламоқ. Гуноҳ кечирилди, висол фурсати етди. Арофат тоғи. Бир ёнда кўнглида муҳаббат жўш урган Одам, бир ёнда ҳусннинг тўқсон тўққиз қисмига эга Ҳавво. —менга яқинроқ келсанг-чи,—деди Одам Ато. —мени хоҳласанг, ўзинг кел!—деди Момо Ҳавво унга жавобан. Агар бироз фурсат сабр қилганда Ҳаввонинг ўзи келарди, аммо бу гўзаллик, бу ҳилқат олдида ўзни тутиб турмоққа куч қайда, матонат қайда?! Асрларни айрилиқда ўтказган Ато аёл олдида лаҳзаларга енгилди. Кўнгилда мавжланган муҳаббат висол ихтиёр этди. * * * Баланд тоғлар. Яшил водий. Бир парча қишлоқ. Мавжланиб оқаётган сувнинг шовури шамол оҳанггига тушаётган барглар шитирига қўшилиб хаёлингни қитиқлайди. Бир гўдак йиғлаяптилойсувоқ уй, тол бешик ичида. Арофатда мавжланган туйғулар қайтади,ўша уйга ошиқади... таниш йиғи, олдин ҳам эшитгандайман... Сарандип тоғидаги йиғига, қандайдир, ўхшашалик бор. Яқинликни, уйғунликни ҳис қиласан. Ҳиссиётларинг у гўдак билан бир бутунга айланади. Мен ҳам йиғлаяпман, бирга йиғлаяпмиз... кимгадир интиқмиз, кимгадир талпиняпмиз. Қоронғу хонада илиқ ҳаракат сезилди. Бешик ёпинчиғи очилди, кўзимиз юмуқ. Биз уни кўрмаяпмиз, кимлигини ҳам билмаймиз, аммо сезяпмиз.Биз талпинган, биз соғинган, биз кутган ҳилқат келди. У бизга ҳаёт тутди,ўзни тутиб турмоққа куч қайда, матонат қайда?! Ҳаётга, меҳрга ташналик қонмоқ ихтиёр этди. * * * Дарахтзор. Ўриндиқ. Бир йигит кутяпти, кимнидир интизор кутияпти. Атрофда аёлникидан тўқсон тўққиз бора кам ҳуснга эга баҳор кезиб юрибди. Йигитнинг қўлида бир даста наргис. Гулга қарайди, йўлга қарайди, энтикади... Йўқ, гул гўзал эмас, муҳаббат аксланган кўзлар билан гулга термилмоқ гўзал.Бундайин кўз билан қаралмаса, баҳор-да кўримсиздир... “Билган билиб қўявериши мумкин, лекин ҳис қилган ҳис қилиб қўявермайди”. Билган киши наздида у йигит бир ошиқ, балки телбадир, аммо ҳис қилган инсон наздидачи?.. Буни ифодалаб бўлмайди, чунки сўзлар туйғуни тарифлашга ҳамиша ожиз. Фақат ва фақат ҳис қилмоқ керак... Ақлга айтинг, тизгинни қўйиб юборсин. Хаёлларга эрк беринг, кўнгилни қийнанг, қийнайверинг туйғу азобидан лаззат туймагунча...Йигитнинг оҳига қулоқ тутинг, нигоҳи-ла атрофга боқинг. Таниш туйғу, таниш манзара... дарахтлар таниш, мен уларнинг кўз ёшга суғорилиб бўй чўзаётганини ҳам кўргандим. Шамол таниш, унда олис дарё шовури, барглар шитири, лойсувоқ тому, тол бешик ҳиди мужассам... Ҳис қиляпман—соғинч ҳисси, айрилиқ ҳисси—бу изтиробга олдин ҳам Сарандип тоғида дуч келганман, кўнглимни ўртаган шу туйғуга Арофат тоғида ўзни топширган эдим.Барчаси таниш, барчаси ўхшаш... бутун бошли тарихни бир мен босиб ўтгандай, жамики туйғулар менинг кўнглимда уйғонган, менинг кўнглимда жўш ургандай гўё... Мен кутяпам у келади.

*** Тилкалаб, тилкалаб тонглар дон сочди, Пешонангга қўнди қисмат қушлари. Яна бегонадай томоша қилдинг, Ёстиғингга оққан шаф
*** Тилкалаб, тилкалаб тонглар дон сочди, Пешонангга қўнди қисмат қушлари. Яна бегонадай томоша қилдинг, Ёстиғингга оққан шаффоф тушларни. Эшилиб, эшилиб ингранди арқон, Дордаги ёстиғинг оқ нурлар қучди. Яна бегонадай томоша қилдинг, Парланиб, парланиб тушларинг учди. Қоралаб, қоралаб чўкди-я оқшом, Бошинг-а яна шу болишга етди. Суйилиб, суйилиб оққан тушлардан, Ёстиқдаги гуллар очилиб кетди. Куйиниб, куйиниб яна кўз очдинг, Ёстиқда гул унган, уза олмайсан. Туш ўша, гул ўша - танийсан менман, Менга бегонадай термилолмайсан. ©Нажмиддин Эрматов ноябрь, 2018

* * * Ёмғирни кузатмоқ керак: айвон четидаги устунга илиб, мато ёпиб қўйилган қафас ичидаги бедана бўлиб. Кенгликларга кўз ти
* * * Ёмғирни кузатмоқ керак: айвон четидаги устунга илиб, мато ёпиб қўйилган қафас ичидаги бедана бўлиб. Кенгликларга кўз тикмоқ керак, кетишни исташ керак ундан-да нари: овчи қопқонида сўнги нафасини олаётган бўри сингари. Баҳорни соғинмоқ керак: жонидан ўтканча қаҳратон қаҳри охирги кучини сарф этганича дон излаётган мусича каби. Севмоқ керак ўша сулувни— дардсизликдан даволаниб ўлиминг каби худди рад этилишинг бўйнингга олиб. ©Нажмиддин Эрматов

* * * Кўзларидан ўт сачраб, Кулохин берди Машраб, Кишанларни парчалаб, Сен томон кетаяпман. Кўксимдан пастда осмон, Замин тор, замин ҳайрон, Огоҳ бўл, озорафшон, Сен томон кетаяпман. Дулдул билан қувлашиб, Гоҳ етиб, гоҳ адашиб, Юрагимда ишқ ташиб, Сен томон кетаяпман. Чархифалак чархи жим, Айтолмайди менман ким, Ахир мен ўздан кечдим, Сен томон кетаяпман. Кетмоқ йўлидир мушкул, Мушкулда асли ҳузур, Сенга айланиб буткул, Сен томон кетаяпман. Ду дунёни бир қилиб, Бир оҳимда чўктириб, Ишқдан қайта ўстириб, Сен томон кетаяпман. Огоҳ бўл, озорафшон, Висолга берма имкон, Ҳижрон бер менга ҳижрон, Сен томон кетаяпман. Кетиш бордир, бориш йўқ, Рухсорингни кўриш йўқ, Ўтинаман, борга чоғ, Манзилингда бўлгин йўқ, Сен томон кетаяпман. ©Нажмиддин Эрматов @Najmiddin_Ermatov