EFFECT.UZ|LIVE
رفتن به کانال در Telegram
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали Мурожаат учун 👉 @effectuzbot O'zbekcha 👉 @effectuzofficial Ўзбекча 👉 @effectuz_live Sport 👉 @effectuzsport Сайт: www.effect.uz Реклама 👉 @uzoqdaman +998 97 966 32 32
نمایش بیشتر764
مشترکین
-124 ساعت
-57 روز
-2730 روز
آرشیو پست ها
Бугун "метан заправкалар" [фақат] ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади — Энергетика вазирлиги
АҚШ ва Исроил томонидан Эрон жанубидаги Шероз шаҳри атрофида амалга оширилган ҳужум оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 30 нафар эса жароҳат олди. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди.
Эрон Кувайтдаги АҚШ ҳарбий авиабазасига зарба берди
Эрон Кувайтда жойлашган АҚШнинг “Али ал-Салем” ҳарбий авиабазасига зарба берди.
Хабарларга кўра, зарбалар тушган ҳудудларда йирик ёнғинлар келиб чиққан. Ёнғинлар ёқилғи омборлари, авиация ангарлари ҳамда ҳарбий омборлар атрофида кузатилган.
Кувайт мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 67 нафар ҳарбий жароҳат олган.
Бугун метан “заправкалар” 16:00 гача ишлайди — Энергетика вазирлиги
Бугун, 5 март куни, Фарғона водийсидаги “метан заправка”лар соат 16:00 гача фаолият юритади.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, газ босими пасайган вақтларда биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспорти ва ижтимоий соҳадаги объектларни табиий газ билан таъминлаш устувор ҳисобланади.
Шу сабаб, газ босими ва истеъмол ҳажмидан келиб чиқиб, “метан заправка”ларнинг иш вақти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланмоқда.
Бу чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилоятида «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кескин чоралар кўрилмоқда
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, соҳага технологиялар трансферини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
Эрон Форс кўрфазидаги АҚШ танкерига ҳужум қилди
Эрон ҳарбийлари Форс кўрфазидаги америкалик танкерга зарба берди. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) хабар қилди.
IRIB давлат телерадиокомпанияси келтирган маълумотга кўра, танкер бугун эрталаб Форс кўрфазининг шимолий қисмида КСИРнинг ҳарбий-денгиз кучлари томонидан нишонга олинган.
Қайд этиш лозим, АҚШ ва Исроилнинг операцияси бошланганидан бери Эрон армияси уларнинг денгиздаги объектларига мунтазам ҳужумлар уюштирмоқда.
Кеча КСИР ҳарбий-денгиз кучлари Ҳинд океанида америкалик эсминецга зарба берганини ҳам маълум қилган.
Эрон расмийлари Ормуз бўғози улар назорати остида эканини таъкидлаб, АҚШ, Исроил ва Европа давлатларига тегишли савдо кемаларига бу ердан ўтишга рухсат берилмаслигини билдирган.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳарбий-денгиз кучлари танкерларни қўриқлаб бора бошлашини маълум қилди.
Шунингдек, у Форс кўрфазидаги барча денгиз савдосини суғурталаш бўйича топшириқ берган.
Эроннинг собиқ президенти тирик — RT
Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинежод тирик экани тасдиқланди. Бу ҳақда унинг яқин ёрдамчиларидан бири маълум қилгани ҳақида манбалар хабар бермоқда.
Аввалроқ айрим оммавий ахборот воситаларида Ахмадинежод АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган бомбардимонлар вақтида ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ унинг атрофидаги яқин манбалар бу маълумотларни рад этиб, собиқ президент тирик эканини билдирган.
Ҳозирча расмий манбалар томонидан ушбу хабар юзасидан қўшимча изоҳ берилгани йўқ.
Эрон Озарбайжон ҳудудига дрон билан ҳужум қилди
Эрон ҳудудидан учирилган дрон Озарбайжоннинг Нахичеван автоном республикасидаги аэропорт ҳудудига қулади. Бу ҳақда Озарбайжоннинг APA ахборот агентлиги хабар берди.
Нахичеван шаҳридаги маҳаллий телеканаллар эса учувчисиз аппарат мактабга яқин ҳудудга қулаганини хабар қилди. Ҳодиса оқибатида икки нафар киши жароҳат олган.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан Эрон элчисини чақирган.
Расмий Боку мазкур воқеани кескин
қоралаб, фуқаролик инфратузилмасига қилинган эҳтимолий ҳужумга нисбатан жавоб чоралари кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирган.
Яқин вақтларда расмий идоралар томонидан ушбу ҳодиса бўйича қўшимча баёнот берилиши кутилмоқда.
Марҳум кичик сержант Хосилбек Эшназаров «Жасорат» медали билан мукофотлансин – Президент фармони
Ўзбекистон БАА ва Саудия Арабистонига парвозларни тўхтатди
Ўзбекистон Эрон, Исроил, Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва Қувайт билан ҳаво қатновини вақтинча тўхтатмоқда. Қарор минтақадаги ҳарбий можаро ва беқарорлик фонида қабул қилинган.
Йўловчиларга авиакомпаниялардан парвоз ҳолатини текшириш ва расмий эълонларга амал қилиш тавсия этилади.
«Қодир Аллоҳдан марҳумларнинг руҳини ўз раҳматига олишини сўраб қоламиз» – Ўзбекистон Эронга ҳамдардлик билдирди
Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг рафиқаси қуролли зарбалар оқибатида вафот этди, деб хабар бермоқда Эроннинг Ал Алам телеканали.
Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинежод Теҳронда АҚШ-Исроил ҳужумида ҳалок бўлди, деб хабар беради Эроннинг ILNA ахборот агентлиги
Ички ишлар вазири сайёр қабул ўтказмоқда
Бугун, 1 март куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов аҳолининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказмоқда.
Вазир қабули, Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун соат 10.00 дан 16.00 гача ўтказилади.
Жойлардан иштирок этиш ниятидаги фуқаролар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар -ИИБларининг биноларида жойлашган студияларидан қатнашишлари мумкин.
📍Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Қумовул МФЙ, Янги ҳаёт кўчаси.
Эркатойлик нархи — инсон ҳаёти! Сенсацион якун атрофидаги оғриқли воқеалар...
Фарзандлар отасиз қолди,
Бир оиланинг таянчи кетди.
Ота фарзанд доғида куйди,
Ватан мард ўғлонидан айрилди.
25 февраль куни Тошкент кўчаларида тунги хизмат пайтида ЙПХ инспектори, кичик сержант Хосилбек Эшназаров хизмат вазифасини бажараётган вақтда “BMW” русумли автомашина томонидан уриб юборилди. Рулда — 10-синф ўқувчиси бўлган.
Инспектор оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, уч кун давомида жонлантириш бўлимида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашган. Аммо тиббий ёрдамга қарамасдан, у вафот этган.
Хосилбек Эшназаров 1993 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилган.
Унинг ортидан қария ота-онаси, турмуш ўртоғи, икки нафар ўғил ва бир нафар қиз фарзанди қолди. 28 февраль куни у ўзи — Ғузор туманида сўнгги манзилга кузатилди. Маросимда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва сафдошлари иштирок этди.
EFFECT.UZ марҳумнинг оила-аъзолари ва Ички ишлар вазирлигига чуқур ҳамдардлик билдиради.
👉 https://youtu.be/64wBHMl3y-s
Инсайдерларга кўра, Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокурорининг ёрдамчиси 15 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирча ҳолат бўйича расмий ахборот берилгани йўқ.
