cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

EFFECT.UZ|LIVE

🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали Мурожаат учун 👉 @effectuzbot O'zbekcha 👉 @effectuzofficial Ўзбекча 👉 @effectuz_live Sport 👉 @effectuzsport Сайт: www.effect.uz Реклама 👉 @uzoqdaman +998 97 966 32 32

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 040
مشترکین
-224 ساعت
-47 روز
-2130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Олис ҳудудларга қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобус йўлга қўйилади Президент фармонига кўра 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба синов тариқасида умумий ўрта таълим муассасаларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар йўлга қўйилади @effectuz
نمایش همه...
👍 1
01:42
Video unavailableShow in Telegram
"Ҳимоясиз болаларни ишониб топширадиган тарбиячиларни етиштиришимиз керак" – Шаҳноза Холмахаматова Ижтимоий тармоқларда боғчаларда тарбиячиларнинг ҳимоясиз болаларга нисбатан қўпол муносабати акс этган, калтаклаган видеолар тарқалмоқда. Бугун нега болаларимиз зўравон тарбиячилар қўлида қолиши керак? Тарбиячини ишдан бўшатиш ечим бўлмаса, унда муаммонинг ечими қаерда? Депутат Шаҳноза Холмахаматова шу каби саволларга жавоб берди. @effectuz
نمایش همه...
1
"Чиптанг чўнтагингда" — ҳоким 10-синф ўқувчисининг Хитой университетларидан бирида ўтадиган конференциядаги иштироки учун сафар харажатлари қоплаб берилишини айтди Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашувида 10-синф ўқувчиси Хитойнинг нуфузли университетларидан бирида ўтадиган конференцияда иштирок этиш учун сафар харажатларини қоплаб беришни илтимос қилди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев уни қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, мактабни тамомлаётган ёшлар билан учрашув сўнгида вилоят ҳокими "Битирувчиларга тилаклар" доскасига ўзининг дил изҳорларини ёзиб қолдирди. @effectuz
نمایش همه...
02:38
Video unavailableShow in Telegram
Тезкор тадбирлар давомида бир нечта амалдорлар қўлга олинди Сирдарёда ҳоким ўринбосари, Тошкент вилоятида “Ҳудудий электр тармоқлари” бўлим бошлиғи, Қашқадарёда ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими ва Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори ДХХ ва прокуратура тадбирлари давомида қўлга олинган. @effectuz
نمایش همه...
02:38
Video unavailableShow in Telegram
Тезкор тадбирлар давомида бир нечта амалдорлар қўлга олинди Сирдарёда ҳоким ўринбосари, Тошкент вилоятида “Ҳудудий электр тармоқлари” бўлим бошлиғи, Қашқадарёда ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими ва Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори ДХХ ва прокуратура тадбирлари давомида қўлга олинган. @effectuz
نمایش همه...
Бухоро ва Навоий вилоятлари Адлия бошқармаларида ҳам тайинловлар амалга оширилди Исаев Миржон Замирович Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Миржон Замирович тайинловга қадар Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди. Абдуллаев Улуғбек Равшанбекович Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Адлия вазирлиги Давлат хизматларини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди. @effectuz
نمایش همه...
👍 1
01:12
Video unavailableShow in Telegram
Андижонда ичида йўловчиси бўлган "Дамас" сувга тушиб кетди Улуғнор туманида 21 май куни ярим кечаси каналга тушиб кетган "Дамас" машинаси сувдан чиқариб олинди. Машина ичида 2 киши бўлган, биттаси сувдан олиб чиқилган, биттаси эса сувда оқиб кетган. Ҳозирда уни қидириш ишлари давом этмоқда. @effectuz
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Наманган вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди Ушбу лавозимга адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Аҳмедов Дилмурод Тохиржонович тайинланди. Аҳмедов Дилмурод 1984 йилда Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йил Наманган давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос. У ўз меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилоят адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган ва ҳозиргача адлия органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. 2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. @effectuz
نمایش همه...
Самарқандда боғча тарбияланувчиси жароҳатланди. У тишлаб ташлангани айтилмоқда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида боғча тарбияланувчиси муассасада худди тишлаб ташлаганга ўхшаш жароҳатлар олди. Ҳолат 20 май куни Саройқўрғон маҳалласидаги “Юлдузча” номли нодавлат боғчада рўй берган. Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган A.Ш.нинг онаси 20 май куни Каттақўрғон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилиб, вояга етмаган A.Ш.га нисбатан етказилган жароҳатларнинг даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди. @effectuz
نمایش همه...
Булунғурда 11 гектар ер йўқолиб қолган, фермер сарсон, ташкилотлар хотиржам… Ёдингизда бўлса, Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги “Шамсиддин нур сайқали” фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдони 2019 йилдаги оптимизация пайтида умуман йўқолиб қолган, аслини олганда эса ер ўша вақтда бошқа фермерлар балансига қўшиб юборилган. Узоқ йиллик можаролардан сўнг, ҳатто судлардаги бирин-кетин ғалабалар ҳам фермернинг ерини қайтариб олишда кор қилмаган. Мазкур масалада суддан эътироз йўқ, ажрим жабрланган фермер хўжалиги манфаатига тўғри қабул қилинган, фақат Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган ҳукмга туман кадастр бўлими ёки ҳокимиятнинг қишлоқ хўжалиги масъуллари жиддий эътибор қаратмаган. Прокуратура эса бу ишнинг назоратини юритмаган. Фермер Effect.uz’га 2023 йилнинг ноябрь ойида мурожаат этган бўлиб, ўша пайтда суд ҳукмининг ижроси таъминланмаётганидан норози бўлган эди. Мурожаат эълон қилингач, Самарқанд вилоят давлат кадастрлар палатаси ходимлари муносабат билдириб, ўз мутахассислари билан бирга вазиятни пухта ўрганиб чиққач, маълум бўлдики, йўқолиб қолган 11 гектар ер аллақачон ўз эгасига қайтарилган бўлиши кераклиги ҳақида хулоса берилди. Аммо, лекин, бироқ… Ишнинг ижроси таъминланмаяпти, суд қарорлари ортиқча муҳокама қилинмоқда. Аслини олганда тегишли мутахассислар истаса, бу масала икки дақиқага ҳам бормас эди. Афсуски, Булунғурда фермер манфаати йўлида икки дақиқа ишлайдиган масъул кўринмаяпти чоғи. Журналистик суриштирув давомида масъуллар фермернинг мурожаатларини назар писанд қилишга жазм этмагани ҳақида кўп бор айтган эдик, бироқ жамоатчилик назорати орқали ўша вақтда амалий ишлар бошланиб, ёддан кўтарилгач, тўхтаб қолган эди. Effect.uz мавзуга жиддий равишда киришди. Неча йиллардан бери сарсон фермер куни-кеча ўз ўрнида вилоят кадастрлар палатаси, туман ҳокимлиги ва туман прокуратурасига қайтадан мурожаат киритган. Ўйлаймизки, фермернинг бу сафарги мурожаатлари фақат қоғозларда қолиб кетмайди. 👉 Видеорепортаж Telegram | Facebook | YouTube | Sport
نمایش همه...