EFFECT.UZ|LIVE
رفتن به کانال در Telegram
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали Мурожаат учун 👉 @effectuzbot O'zbekcha 👉 @effectuzofficial Ўзбекча 👉 @effectuz_live Sport 👉 @effectuzsport Сайт: www.effect.uz Реклама 👉 @uzoqdaman +998 97 966 32 32
نمایش بیشتر771
مشترکین
-124 ساعت
-97 روز
-2930 روز
آرشیو پست ها
+2
Ормуз бўғозида Таиланд байроғи остидаги кема ҳужумга учради
Ормуз бўғози орқали ўтаётган Таиланд байроғи остидаги “Mayuree Naree” балкерида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Таиланд Денгиз транспорти департаменти маълум қилди.
Маълум қилинишича, портлашдан сўнг кеманинг машина бўлимида ёнғин бошланган.
Вазиятни инобатга олган ҳолда, кема капитани экипажни қутқарув қайиқларига ўтказиб, суднони тарк этишга қарор қилган.
Хабарга кўра, 20 нафар экипаж аъзоси Омон соҳилларига эвакуация қилинган. Уч нафар денгизчи бедарак йўқолган.
“Precious Flowers Co., Ltd” компаниясига тегишли мазкур балкер кеманинг орқа қисми шикастланган.
Кема Бирлашган Араб Амирликларидан йўлга чиққан эди.
CBS: Эрон АҚШнинг 11 та қимматбаҳо MQ-9 дронини уриб туширган
CBS телеканали икки нафар америкалик амалдорга таяниб хабар беришича, уруш бошланганидан буён Эрон АҚШга тегишли 11 та илғор MQ-9 дронини уриб туширган.
Манбаларга кўра, йўқ қилинган дронларнинг умумий қиймати 330 миллион доллардан ортиқ деб баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, мазкур дронлар асосан разведка, кузатув ва аниқ зарба операциялари учун қўлланилади.
Шу билан бирга, Эрон қуролли кучлари тарқатган 22-сонли баёнотда армия ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) ҳаво мудофаа тизимлари турли хил 102 та илғор душман дронларини уриб туширгани айтилган.
Уларнинг америкалик ва “сионистик” келиб чиқишга эга экани таъкидланган.
Эрон Олий раҳнамосининг яралангани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Эрон президенти маслаҳатчиси ва ўғли Юсуф Пезешкиён Олий раҳнамо Мужтабо Хоманаий яралангани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар қилди.
Унинг айтишича, Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида шахсан ўзи аниқлик киритган.
“Мужтабо Хоманаийнинг яралангани ҳақида хабарни эшитдим. Дўстларим билан боғланиб, бу ҳақда сўрадим. Алҳамдулиллоҳ, у соғ-саломат, ҳеч қандай муаммо йўқ», — деди Юсуф Пезешкиён.
амазон ҳайити ва Наврўз умумхалқ байрами арафасида 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади — Ҳукумат фармойиши
10 март ҳолатига хорижий валюталар курслари
Марказий банк маълумотларига кўра:
1 АҚШ доллари – 12 191.25 сўм (+15.72)
1 евро – 14 111.37 сўм (−40.25)
1 Россия рубли – 154.20 сўм (−0.88)
1 фунт стерлинг – 16 243.62 сўм (−16.80)
1 юань – 1 765.65 сўм (−0.94)
1 Қозоғистон тенгеси – 24.69 сўм (−0.06)
———————
💵 Бугун қайси банкларда доллар айирбошлаш қулайроқ?
🏦 Долларни энг қиммат сотиб олаётган банклар (TOP-10):
Asakabank – 12 170 сўм
BRB – 12 150 сўм
Garant bank – 12 150 сўм
Asia Alliance Bank – 12 145 сўм
Aloqabank – 12 140 сўм
Ziraat Bank – 12 140 сўм
Trastbank – 12 140 сўм
Agrobank – 12 140 сўм
Anorbank – 12 140 сўм
Orient Finans Bank – 12 140 сўм
🏦 Долларни энг арзон сотаётган банклар (TOP-10):
Anorbank – 12 195 сўм
Hayot Bank – 12 200 сўм
Octobank – 12 200 сўм
MKBank – 12 200 сўм
Turon bank – 12 200 сўм
Aloqabank – 12 200 сўм
Kapitalbank – 12 205 сўм
Ipoteka bank – 12 215 сўм
Asia Alliance Bank – 12 215 сўм
O‘zsanoatqurilishbank – 12 220 сўм
Манба
🌷 Азиз ва қадрли хотин-қизлар!
Сизни баҳорнинг энг гўзал байрами билан чин дилдан табриклаймиз!
Сиз — меҳр, гўзаллик ва илҳом манбаисиз. Сизнинг табассумингиз дунёга нур, қалбингиз эса атрофингиздагиларга бахт улашади.
Ҳаётингиз доимо қувонч ва бахтга тўла бўлсин. Орзуларингиз рўёбга чиқсин, қалбингиздаги меҳр ва нур ҳеч қачон сўнмасин.
Сизларга соғлиқ, бахт, муҳаббат ва омад тилаймиз! 💐
Effect.uz жамоаси барча аёлларни байрам билан табриклайди!
Тошкентда бекатлардаги дўконлар бузиб ташланяпти. Тадбиркорлар тақдири нима бўлади?
Тошкент шаҳрида баҳор келиши билан буза-буз ишлари авжига чиқди. Эндиликда навбат пойтахтдаги бекатларда жойлашган дўконларни бузишга келди.
Ижтимоий тармоқларда “111 маркет” дўкони ҳеч қандай суд қарорларисиз бузиб юборилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Видеода бекат бузилиб, тадбиркор ҳисобидан сотиб олиниб, бекатга ўрнатилган метал конструкцияларни метал йиғувчи тадбиркор рухсатсиз машинасига ортиб тургани акс этган.
“Қўлларида дўконни бузиш тўғрисида суд қарори бўлмай туриб, шахсий мулкимизни бузиб ташлашяпти. Дўкон ичидаги маҳсулотларни қарзга олганмиз, бу маҳсулотларни энди нима қиламиз? Ишлаб турган тадбиркорларни ранжитиш нима кераги бор?”, - деди дўкон эгаси.Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир неча муддат олдин пойтахтдаги бекатлар бузулиши тўғрисида сигнал берганди.
“Шаҳар маъмуриятининг тегишли қарорига асосан барча бекатлар янгиланади. Рухсат берувчи ҳужжатларга эга тадбиркорларга савдо нуқталарини ўрнатиш учун бошқа жой ажратиш орқали компенсация тўлаш механизми кўзда тутилган”, - дейилган эди ҳокимлик хабарида.
Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) Теҳронда эронлик юқори лавозимли қўмондон офисига зарба берилганини маълум қилди.
«Исроил армияси Теҳронда Эрон режимига мансуб юқори лавозимли қўмондон биносига зарба берди», — дейилади армиянинг Telegram-каналида эълон қилинган баёнотда.
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида яна бир портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳозирча воқеа тафсилотлари келтирилмаган.
Исроил қирувчилари Теҳрондаги ерости бункерига 100 та бомба ташлади — ОАВ
Оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Исроил қирувчи самолётлари Теҳронда жойлашган Эрон раҳбариятига тегишли ерости бункерига 100 та бомба ташлаган.
Маълум қилинишича, тахминан 50 та самолёт Али Хоманаий учун уруш вақтида ҳарбий операцияларни бошқариш мақсадида қурилган ҳукумат мажмуаси остидаги объектга зарба берган.
Эрон Баҳрейндаги осмонўпар бинога зарба берганини маълум қилди
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) маълум қилишича, Баҳрейнда жойлашган осмонўпар бинога зарба берилган.
КСИР иддаосига кўра, зарба берилган меҳмонхона биносида АҚШ Денгиз кучларининг Бешинчи флоти базаси офицерлари бўлган.
Давлат меҳнат инспекцияси Telegram канали "delete" номига ўзгартирилди.
Бу техник хатоми ёки қасддан ўзгартирилдими?
+9
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми фотолавҳаларда
Шероз шаҳридаги Зибошаҳр аҳоли пунктида жойлашган турар жой биноларига берилган зарба оқибатлари акс этган кадрлар тарқалди.
Маълумотларга кўра, ҳужум натижасида фуқаролар яшайдиган уйлар зарар кўрган.
Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совуб кетиши мумкин
Жорий йилнинг 9-12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
“Узгидромет”га кўра, 9-11 мартда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик баъзи жойларда қорга айланади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
10-12 март кунлари ҳаво ҳарорати: республика шимолида кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача, қолган ҳудудларда 11-12 мартда: кечалари 0-3 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража илиққача пасаяди.
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
