cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ЖАҲОНГИР НОМОЗОВ ИЖОДИ

Ёш ижодкорларнинг анъанавий Зомин семинари иштирокчиси, "Дунё талантлари" халқаро уюшмаси аъзоси, "Абай" медали, "Халқаро Амир Темур Хайрия Жамоат Фонди " эсдалик нишони соҳиби, Жаҳонгир Номозовнинг, ижодий канали. Мурожаат: @Jahongir_Nomozov24

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 508
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-37 روز
+9430 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
#САККИЗ_ЙИЛ_ОЛДИН_БУГУН *** Дўлларнинг охири кўринар, Селларнинг охири кўринар, Елларнинг охири кўринар, Чўлларнинг охири кўринар, Йилларнинг охири кўринар, Йўлларнинг охири кўринмас! Қаламнинг охири кўринар, Аламнинг охири кўринар, Оламнинг охири кўринар, Йўлларнинг охири кўринмас! Косаси тўлади сабрнинг, Нафаси бўғилар абрнинг, Эй воҳки, билмадим... Қабрнинг- Йўлларнинг охири кўринмас! Чегара билмайди ер-осмон, Энг гўзал ташбеҳдир,шеър-осмон, Охирининг ўйлагин эй , инсон, Йўлларнинг охири кўринмас! 2016-йил Жаҳонгир НОМОЗОВ
230Loading...
02
ХОТИРА Ҳаётингизда қандай инсон бўлмасин, уни ёмон кўриб, у билан танишганингизга афсусланманг! Чунки, яхши инсонлар сизга "бахт-саодат" берса, ёмонлари "тажриба" беради. Уларнинг энг ёмонлари сизга "дарс" бўлса, энг яхшилари эса "хотира" бўлади. https://t.me/Adhamjon_domla_pop
300Loading...
03
Media files
484Loading...
04
#Эски_дафтардаги_тугалланмаганлар_туркумидан *** Ҳар қадамда ёлғон ўйинлар, Ҳар қадамда иғво-ю фитна. Ва буларни ҳазм этмоқликка, Қалб дош бермас, ожиздир фитрат... Қўлида гул тутган касларнинг, Қўйни тўла, отмоқликка тош. Йиқилиб, қоқилган вақтларинг, Бор ҳақиқат фош бўлади, фош... *** Қалам бормас ёзишга, Қўлларим бормас ишга. На баҳорга кўнаман— Кўнаман, на ёз, қишга? Қаергача бораман— Билмадим бу кетишда? Кўнглимнинг майли дея Руҳимнинг сайли дея, Ботинда норизоман — Зоҳирда майли дея, Кўз юмдим ҳаммасига, Йўлимиз айри дея... Ўзидан ўзгасига, Муштоқ ҳам бўлганим йўқ. Ишқидан бошқасига, Муҳтож ҳам бўлганим йўқ. Қалб тирик, руҳим уйғоқ, Мудроқ ҳам бўлганим йўқ! *** Атиргул-у лола, гул сотилади, Сирларни фош этган тил сотилади, Эркидан айрилган қул сотилади, Қалб сотилмайди! Куйлар-у, оҳанглар тор сотилади, Олтин-у кумушлар зар сотилади, Ҳатто қиш қўйнида қор сотилади, Қалб сотилмайди. 2015 йил Жаҳонгир НОМОЗОВ
340Loading...
05
Тухумнинг фойдаси: Нонуштага тухум еган бўлсангиз хозир кўзларингиз сизга раҳмат айтмоқда.  Тухум таркибида лутеин ва зеаксантин антиоксидантлар бўлиб, булар кўзларни зарарли қуёш нурларидан химоя қилади. Тухум таркибидаги моддалар катаракта ва бошқа кўз патологиялари хавфини сезиларли даражада камайтиради. Америкалик олимлар томонидан тадқиқотлар олиб борилганда тухум кўзларга фойдали таъсир кўрсатгани аниқланган. @Yassaviyya
481Loading...
06
20 йилдан буён чет элларга гоҳ адабиёт фестивали, гоҳ ижодий резиденция ва саёҳатларга чиқиб юрган бўлсам, ҳар сафар "Ўзбекистонда ҳам шунақа халқаро фестиваль ва дастурлар борми?" деб сўрашади. Шунча йил "йўқ" деркан, роса хижолат бўлардим, энди эса баралла "Ҳа!" дея оламан. Чунки 2018 йилда илк бор мустақил дастур тузиб, ҳозиргача бир нечта катта-кичик фестиваль/резиденция ўтказолдим. Давлат бюджетидан бир сўм пул олмадик. 50 дан ортиқ хорижлик шоир, ёзувчи, рассом дўстларим Ўзбекистонга келиб кетди, таассуротларини ўз мамлакатларида бўлишди, кўргазмалар қилди, мақолалар, антологиялар чиқарди, ҳатто алоҳида бағишлов китоб ёзди. Ҳар гал учрашувлар, зиёратлар ташкил этишда оилам, дўстларим, волонтёрларнинг беғараз ёрдамига суяндим, ишончимни сўзсиз оқлашган улар, барака топишсин! Ўтган йил ва шу йил чет элларга борганимда, шоир ва ёзувчи дўстларим "Пандемиядан аввал Ўзбекистонда зўр фестиваллар қилиб юрган эдинг. Яна ўшандай халқаро ижодий дастурлар қилиш имкони борми?" деб сўрашди. Мен эса, баралла "Ҳа!" деб юборибман! 😃 Эндиям сенга суянчим деб қарасам бўладими, бағрикенг ва меҳмондўст халқим? Эндиям сизларга ишонсам, ёрдамингизга суянсам бўладими, қоракўз дўстларим? Шу йил октябрь охирларида Ўзбекистонга чет эллик машҳур шоир ва ёзувчиларнинг катта гуруҳи келмоқда! Айримлари учоқ билетларини ҳам олиб бўлди! Болгария, Австралия, Япония, Филиппин, Франция, Ҳиндистон, Туркия, Кения, Португалия, Ҳонгконг ва ҳоказо мамлакатлардан - дунёнинг ҳар қитъасидан бор! Хўш, яна биргаликда, мустақил равишда, шаффоф тизим асосида бу меҳмонларни муносиб кутиб ола биламизми? Бизга Тошкент, Фарғона водийси, Самарқандда яшовчи мезбон шоир ва ёзувчилар, таржимонлар ва талабалар, энг яхши нарсаларни бошқалардан ўрганиш ва бўлишишни истовчи волонтёрлар керак! Бизга ўз мактаб, университет, кутубхона, хусусий ўқув маркази, уй-музейларида учрашувлар, мушоира ва маҳорат дарслари ўтказишни чин дилдан истовчи жиддий ҳамкорлар керак! Бизга антология ва таржима китоб чиқариш учун нашриёт керак! Бизга дизайнер ва видеографлар керак! Бизга бу уникал ижодий ташаббусларнинг ўта муҳимлигини халқимизга тушунтириб бера оладиган, хабар ва мақолалар, видеодастур ва постлар, очиқ интервьюлар қилиб тарқатадиган жасур журналист ва блогерлар керак! Хўш, ким биз билан? Тафсилотларни шу каналимда кузатиб боринг! Аъзам Обид https://t.me/mittikoprik
381Loading...
07
Агар ҳаётингни ўзгартирадиган инсонни излаётган бўлсанг, кўзгуга боқ. Роман Прике Таржима: Жаҳонгир НОМОЗОВ
330Loading...
08
УМИДИНГНИ УЗМА... Биламан, равонмас бу ҳаёт йўли, Аросат йўлларда кезма, юрагим. Бир кун очилади, орзулар гули, Умидингни сира, узма юрагим. Гоҳ йиғлаб, гоҳида кулар қувончинг, Кўзингдан томчилаб қулар қувончинг, Умидларинг сўнса, ўлар қувончинг, Умидингни сира, узма юрагим. Аввало тилингни зикрга боғла, Эзгу амал, эзгу фикрга боғла. Дилингни, истиғфор шукрга боғла, Умидингни сира, узма юрагим. Ҳар елган шамолга тўкилаверма, Оҳ чекиб, осмонга тикилаверма. Ҳар дардга эзилиб ўкинаверма, Умидингни сира, узма юрагим. Ортингдан тошларни отса хоинлар, Сени икки пулга сотса хоинлар, Ихлосингга ҳамма қолсин қойиллар, Умидингни сира, узма юрагим. Руҳинг синиб, агар бағри қон бўлсанг, Ҳатто, хатолардан пушаймон бўлсанг, Агарки чин асл мусулмон бўлсанг, Умидингни сира, узма юрагим. Тилингни дилингни тийгин гуноҳдан, Етар керагича куйдинг гуноҳдан, Фақат мағфиратлар тилаб Аллоҳдан, Умидингни сира узма, юрагим. 2021 Жаҳонгир НОМОЗОВ @JahongirNomozov
400Loading...
09
💘UMIDINGNI UZMA..💘 ✍️Jahongir NOMOZOV 🍁🤲🌼🍁🌼🤲🍁🌼🤲 🎤Xosiyat MUHAMMADIYEVA 🤲☀🤲☀🤲☀🤲☀🤲 @JahongirNomozov
360Loading...
10
✏️Жаҳонгир НОМОЗОВ 🌿💫🌿💫🌿💫🌿💫 "Умидингни узма юрагим" 🌿💫🌿💫🌿💫🌿 🎤Нодира @JahongirNomozov
330Loading...
11
*** Сизлар хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Аллоҳга қасамки, илмга амал қилмагунингизча Аллоҳ сизларга бунинг учун ажр-мукофот бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир. Ҳасан Басрий @Marvaridfikrlar
360Loading...
12
Ҳеч бир учрашув тасодиф эмас. Қаршимиздан чиққан ҳар инсоннинг бир сабаби бор. Шамс Табризий @Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸
570Loading...
13
Media files
450Loading...
14
Дуонинг кучини енгил санаманг. Чунки Ер юзида дуоингиздан кўра қувватлироқ нарса йўқдир. Ҳатто ижобати кечикканини кўрсангиз ҳам дуода маҳкам бўлаверинг, ишонинг, содиқ қалбдан чиққан дуо ҳаёт тарозуларини ҳам ўзгартириб, айлантириб юборажак.   Доим ёдингизда тутинг, Нуҳ алайҳиссаломнинг: “Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер”, дуолари сабабидан дунёни сув босди.   Сулаймон алайҳиссалом: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч ким етиша олмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин...”, дуоси ила ер юзининг мулки эгаси подшоҳи бўлган. Сўровинг қанча улкан бўлсада, Аллоҳнинг қудрати нақадар улканлигини унутма. @Suralar_Duolar 👈🏻 ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 📚«НАМОЗНИ ЎРГАНИШ»  каналига уланиш учун линкни босинг👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFEignU4HsTza6rH2A
811Loading...
15
Ушбу шеъримга соҳир овозлари билан янада жон киргизган, Шаҳло Хон опамга чексиз меҳр миннатдорчилик билдираман! *** Ҳижронлар олдида жуда ожизман, Муҳаббат бобида жуда ҳимматли. Айрилиқ онлари ёмон бахтсизман, Дийдор арафаси жудаям бахтли... Ҳеч тугамас экан дунё ғамлари, Қайғулар дилимни тиғлатар экан. Мени бу дунёда фақат қувончдан- Ширин хотиралар йиғлатар экан... 20.05.2023 Жаҳонгир НОМОЗОВ @JahongirNomozov
390Loading...
16
*** Қорсиз ўтди, қиш яна бир бор, Ёмғир билан бошланди баҳор. Ёз менга, қуёшли мактубларни ёз, Ёлғиз сендан умидларим бор. Юракда шодликлар ини бузилган, Баҳор асролмади бағрида гулни. Ёз сенга ишониб топшираяпман, Бағрингда асраб тур, нозик кўнгилни. 03.30.2022 Жаҳонгир НОМОЗОВ @JahongirNomozov
380Loading...
17
Менимча, нима қилинса ҳам икки инсоннинг ҳаққини адо этиб бўлмайди. Булар: Устоз ва онадир. Виктор Гюго Таржима: Жаҳонгир НОМОЗОВ
490Loading...
18
Media files
600Loading...
19
Шоир ва таржимон укам Жаҳонгир билан чет элдаги кўп сонли адабий мукофотларнинг ташкиллаштирилиши биздагидан мутлақо фарқланиши (шаффофлик, жюри, ариза топшириш ва ҳ), адабиёт ва санъат мустақиллиги ва эркинлигининг фойдалари, давлат бюджетидан бир сўм ҳам олмай, волонтёрлар кўмагида катта ижодий тадбирлар қилиш мумкинлиги ҳақида гаплашдик. Шу кузда, Худо хоҳласа, Попда ҳам POP (Poets of the Planet) халқаро шеърият ҳаракати делегацияси билан зўр ижодий учрашувлар қилишни режалаштирдик.
450Loading...
20
​Banda tavba qilganida Alloh uning tavbasining rostligini sinash uchun, o‘sha gunohiga borish yo‘llarini oson qilib qo‘yadi. ©️Muhammad Bo‘zdag‘ (Muhabbat anatomiyasi) kitobidan Telegram | Instagram | Audiokitob
440Loading...
21
“İnsan, Hiç bir şeyle gelir, Her şeyin peşine düşer. Sonra her şeyi bırakıp Hiç bir şeyle gider.” "Инсон, ҳеч вақосиз келиб, Ҳамма нарсани қўлга киритишни кетига тушади. Охирида эса ҳамма нарсани қолдириб, ҳеч вақосиз кетади. Таржима: Жаҳонгир Номозов
510Loading...
22
Ҳақиқий дўст қийин вақтларингда, Сенинг ғурур ва иззат-нафсингга тегмасдан, Сенга ёрдам қўлини чўзганлардир. Ҳазрат Али Таржима: Жаҳонгир Номозов
500Loading...
23
Газетамизнинг навбатдаги сонида мутолаа мушоҳадаси рукнида "Ҳар бир ҳикояда улкан бир ҳаёт" номли мақолам эълон қилинди.
590Loading...
24
Журналимизнинг навбатдаги сонида "Ниҳол" давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, доцент, "Муҳаббат" болалар рақс мактаби раҳбари, элимизнинг севимли санъаткори Муҳаббат (Қурбонова) Ғуломова билан суҳбатимиз эълон қилинди. Муҳаббат опанинг камтаринлиги ва самимияти, ўта даражада маъсулиятли эканликлари суҳбатимизнинг яна-да жонли кечишига сабаб бўлди.
560Loading...
25
ИТАЛИЯ ТОМОНЛАРДА Баъзан барча ҳузунлар, дардлар, жавобсиз саволлар биргина сўзга сиғади... Ассалому алайкум азизлар барчангизга жуманинг хайр-у барокотини тилайман! Ҳар бир кунимни хайрли хушхабарлар билан тўлдираётган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин! Италиянинг халқаро "Le Muse" адабиёт журналида ижодим таниқли италиялик шоир(а) ва таржимон, қадрли дўстим Мариа Тереса Лиуззо хоним таржимасида италиян тилида чоп этилди. Ижодимга бўлган эътибор учун италиян дўстлариига алоҳида раҳмат!
471Loading...
26
Bazen tüm hüzünler, dertler, cevapsız sorular ve dûa'lar tek bir kelimeye sığarmış.. "HAYIRLISI" Баъзан барча ҳузунлар, дардлар, жавобсиз саволлар биргина сўзга сииади... "ХАЙРЛИСИ" Таржима: Жаҳонгир НОМОЗОВ
440Loading...
27
Ne kadar seviyorsun dersen; "Nar" kadar derim. Dışımdan bir ben görünürüm, İçimden binlerce sen dökülür Қанчалик севасан дейсан; "Анор" каби дейман. Ташқаридан бир ўзим кўринаман, Ичимдан мингларча сен тўкиласан... Таржима: Жаҳонгир НОМОЗОВ
440Loading...
28
"Онанг йўқ бўлса, ҳеч киминг йўқ." Доған Южеоғлу Таржима: Жаҳонгир НОМОЗОВ
440Loading...
29
Дўстларни тўғри тангланг. Эртага орангиз бузилганда сизни сотиш даражасигача бормайдиган одам бўлсин! Таржима: Жаҳонгир НОМОЗОВ
400Loading...
30
Shunday odamlarni axtaringki, ular bilan suhbat qilmoq yaxshi kitob oʻqimoqqa barobar boʻlsin. Shunday kitoblarni axtaringki, mutolaasi faylasuflar suhbatiga teng boʻlsin. Frensis Bekon 🌾 Hikmatli so‘zlar | @hikmatlar
622Loading...
31
Бундай имкониятларни фақат "Митти кўпик"дан топасиз! :) Каналимиз линкини эртага нима қилишни ўйлаб боши қотган ўзбек ва хорижий филология факультети талабаларига ҳам юбориб қўйинг, шояд ўзлари учун янги эшикларни очишса! Сизлар учун Латвиянинг бетакрор Вентспилс шаҳрида яна бир зўр резиденция топдим! Қизиқувчиар мана бу имейлга хат ёзинг: [email protected] International Writers' and Translators' House https://ventspilshouse.lv/en
420Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
#САККИЗ_ЙИЛ_ОЛДИН_БУГУН *** Дўлларнинг охири кўринар, Селларнинг охири кўринар, Елларнинг охири кўринар, Чўлларнинг охири кўринар, Йилларнинг охири кўринар, Йўлларнинг охири кўринмас! Қаламнинг охири кўринар, Аламнинг охири кўринар, Оламнинг охири кўринар, Йўлларнинг охири кўринмас! Косаси тўлади сабрнинг, Нафаси бўғилар абрнинг, Эй воҳки, билмадим... Қабрнинг- Йўлларнинг охири кўринмас! Чегара билмайди ер-осмон, Энг гўзал ташбеҳдир,шеър-осмон, Охирининг ўйлагин эй , инсон, Йўлларнинг охири кўринмас! 2016-йил Жаҳонгир НОМОЗОВ
نمایش همه...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
ХОТИРА Ҳаётингизда қандай инсон бўлмасин, уни ёмон кўриб, у билан танишганингизга афсусланманг! Чунки, яхши инсонлар сизга "бахт-саодат" берса, ёмонлари "тажриба" беради. Уларнинг энг ёмонлари сизга "дарс" бўлса, энг яхшилари эса "хотира" бўлади. https://t.me/Adhamjon_domla_pop
نمایش همه...
👍 1
👍 3🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Эски_дафтардаги_тугалланмаганлар_туркумидан *** Ҳар қадамда ёлғон ўйинлар, Ҳар қадамда иғво-ю фитна. Ва буларни ҳазм этмоқликка, Қалб дош бермас, ожиздир фитрат... Қўлида гул тутган касларнинг, Қўйни тўла, отмоқликка тош. Йиқилиб, қоқилган вақтларинг, Бор ҳақиқат фош бўлади, фош... *** Қалам бормас ёзишга, Қўлларим бормас ишга. На баҳорга кўнаман— Кўнаман, на ёз, қишга? Қаергача бораман— Билмадим бу кетишда? Кўнглимнинг майли дея Руҳимнинг сайли дея, Ботинда норизоман — Зоҳирда майли дея, Кўз юмдим ҳаммасига, Йўлимиз айри дея... Ўзидан ўзгасига, Муштоқ ҳам бўлганим йўқ. Ишқидан бошқасига, Муҳтож ҳам бўлганим йўқ. Қалб тирик, руҳим уйғоқ, Мудроқ ҳам бўлганим йўқ! *** Атиргул-у лола, гул сотилади, Сирларни фош этган тил сотилади, Эркидан айрилган қул сотилади, Қалб сотилмайди! Куйлар-у, оҳанглар тор сотилади, Олтин-у кумушлар зар сотилади, Ҳатто қиш қўйнида қор сотилади, Қалб сотилмайди. 2015 йил Жаҳонгир НОМОЗОВ
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Тухумнинг фойдаси: Нонуштага тухум еган бўлсангиз хозир кўзларингиз сизга раҳмат айтмоқда.  Тухум таркибида лутеин ва зеаксантин антиоксидантлар бўлиб, булар кўзларни зарарли қуёш нурларидан химоя қилади. Тухум таркибидаги моддалар катаракта ва бошқа кўз патологиялари хавфини сезиларли даражада камайтиради. Америкалик олимлар томонидан тадқиқотлар олиб борилганда тухум кўзларга фойдали таъсир кўрсатгани аниқланган. @Yassaviyya
نمایش همه...
20 йилдан буён чет элларга гоҳ адабиёт фестивали, гоҳ ижодий резиденция ва саёҳатларга чиқиб юрган бўлсам, ҳар сафар "Ўзбекистонда ҳам шунақа халқаро фестиваль ва дастурлар борми?" деб сўрашади. Шунча йил "йўқ" деркан, роса хижолат бўлардим, энди эса баралла "Ҳа!" дея оламан. Чунки 2018 йилда илк бор мустақил дастур тузиб, ҳозиргача бир нечта катта-кичик фестиваль/резиденция ўтказолдим. Давлат бюджетидан бир сўм пул олмадик. 50 дан ортиқ хорижлик шоир, ёзувчи, рассом дўстларим Ўзбекистонга келиб кетди, таассуротларини ўз мамлакатларида бўлишди, кўргазмалар қилди, мақолалар, антологиялар чиқарди, ҳатто алоҳида бағишлов китоб ёзди. Ҳар гал учрашувлар, зиёратлар ташкил этишда оилам, дўстларим, волонтёрларнинг беғараз ёрдамига суяндим, ишончимни сўзсиз оқлашган улар, барака топишсин! Ўтган йил ва шу йил чет элларга борганимда, шоир ва ёзувчи дўстларим "Пандемиядан аввал Ўзбекистонда зўр фестиваллар қилиб юрган эдинг. Яна ўшандай халқаро ижодий дастурлар қилиш имкони борми?" деб сўрашди. Мен эса, баралла "Ҳа!" деб юборибман! 😃 Эндиям сенга суянчим деб қарасам бўладими, бағрикенг ва меҳмондўст халқим? Эндиям сизларга ишонсам, ёрдамингизга суянсам бўладими, қоракўз дўстларим? Шу йил октябрь охирларида Ўзбекистонга чет эллик машҳур шоир ва ёзувчиларнинг катта гуруҳи келмоқда! Айримлари учоқ билетларини ҳам олиб бўлди! Болгария, Австралия, Япония, Филиппин, Франция, Ҳиндистон, Туркия, Кения, Португалия, Ҳонгконг ва ҳоказо мамлакатлардан - дунёнинг ҳар қитъасидан бор! Хўш, яна биргаликда, мустақил равишда, шаффоф тизим асосида бу меҳмонларни муносиб кутиб ола биламизми? Бизга Тошкент, Фарғона водийси, Самарқандда яшовчи мезбон шоир ва ёзувчилар, таржимонлар ва талабалар, энг яхши нарсаларни бошқалардан ўрганиш ва бўлишишни истовчи волонтёрлар керак! Бизга ўз мактаб, университет, кутубхона, хусусий ўқув маркази, уй-музейларида учрашувлар, мушоира ва маҳорат дарслари ўтказишни чин дилдан истовчи жиддий ҳамкорлар керак! Бизга антология ва таржима китоб чиқариш учун нашриёт керак! Бизга дизайнер ва видеографлар керак! Бизга бу уникал ижодий ташаббусларнинг ўта муҳимлигини халқимизга тушунтириб бера оладиган, хабар ва мақолалар, видеодастур ва постлар, очиқ интервьюлар қилиб тарқатадиган жасур журналист ва блогерлар керак! Хўш, ким биз билан? Тафсилотларни шу каналимда кузатиб боринг! Аъзам Обид https://t.me/mittikoprik
نمایش همه...

👍 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
Агар ҳаётингни ўзгартирадиган инсонни излаётган бўлсанг, кўзгуга боқ. Роман Прике Таржима: Жаҳонгир НОМОЗОВ
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
УМИДИНГНИ УЗМА... Биламан, равонмас бу ҳаёт йўли, Аросат йўлларда кезма, юрагим. Бир кун очилади, орзулар гули, Умидингни сира, узма юрагим. Гоҳ йиғлаб, гоҳида кулар қувончинг, Кўзингдан томчилаб қулар қувончинг, Умидларинг сўнса, ўлар қувончинг, Умидингни сира, узма юрагим. Аввало тилингни зикрга боғла, Эзгу амал, эзгу фикрга боғла. Дилингни, истиғфор шукрга боғла, Умидингни сира, узма юрагим. Ҳар елган шамолга тўкилаверма, Оҳ чекиб, осмонга тикилаверма. Ҳар дардга эзилиб ўкинаверма, Умидингни сира, узма юрагим. Ортингдан тошларни отса хоинлар, Сени икки пулга сотса хоинлар, Ихлосингга ҳамма қолсин қойиллар, Умидингни сира, узма юрагим. Руҳинг синиб, агар бағри қон бўлсанг, Ҳатто, хатолардан пушаймон бўлсанг, Агарки чин асл мусулмон бўлсанг, Умидингни сира, узма юрагим. Тилингни дилингни тийгин гуноҳдан, Етар керагича куйдинг гуноҳдан, Фақат мағфиратлар тилаб Аллоҳдан, Умидингни сира узма, юрагим. 2021 Жаҳонгир НОМОЗОВ @JahongirNomozov
نمایش همه...
💘UMIDINGNI UZMA..💘 ✍️Jahongir NOMOZOV 🍁🤲🌼🍁🌼🤲🍁🌼🤲 🎤Xosiyat MUHAMMADIYEVA 🤲☀🤲☀🤲☀🤲☀🤲 @JahongirNomozov
نمایش همه...
01:51
Video unavailableShow in Telegram