cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

QORAKO‘L.UZ | Расмий канал

Telegram : @Qorakoluzofficial Facebook:https://www.fb.com/qorakoltuman.hokimligi Мурожаат учун: https: @qorakolmurojaatbot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
7 759
مشترکین
-124 ساعت
+47 روز
-2530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

نمایش همه...
Қоракўл: бу йил “кумуш тола” хирмони икки йил бурунгисидан 86 тоннага кўпроқ

Аввало, туман ижтимоий ҳаётига доир диққатга молик баъзи маълумотларни келтирсак, чекка туман Қоракўлдаги 50 та маҳалла фуқаролар йиғинида бугунга келиб 33 мингдан ошиқ хонадон, қарийб 46 мингта оила умргузаронлик қилаётган бўлиб,  унда истиқомат қилаётган аҳоли сони 172 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Туманда жорий йилнинг дастлабки чораги мобайнида жами 2 минг 389 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, амалда бу кўрсаткич изчил чора-тадбирлар натижасида ошиғи билан уддаланмоқда.   Маҳаллаларда олиб…

👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
📢 "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" учун овоз беринг Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан эълон қилинган танлов юзасидан жорий йилнинг биринчи чорагида ОАВ ходимлари ва муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) тақдим этган 435 та мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар tanlovmedia.uz платформасига жойлаширилди. Сиз 2024 йил 20 майдан 30 майга қадар (10 кун мобайнида) оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материалларни аниқлаш учун мазкур платформа орқали овоз беришингиз мумкин. 📌 Ғолиблар қуйидаги йўналишларда аниқланади: ⚫️газета ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар; ⚫️телеканалларда эфирга узатилган материаллар; ⚫️радиоканалларда эфирга узатилган материаллар; ⚫️веб-сайтларда эълон қилинган материаллар. Ғолиб ва совриндорлар сизнинг овозингиз ҳамда экспертларнинг очиқ ва шаффоф усулдаги муҳокамаси асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади ва улар ташкилотчиларнинг расмий веб-саҳифаларида эълон қилинади. Бефарқ бўлманг, овоз беринг! Сиз учун севимли журналист, бошловчи, мухбир, фотографни биргаликда тақдирлаймиз! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
👍 2
02:35
Video unavailableShow in Telegram
Gazni tejash — cho‘ntakka foyda Facebook | Telegram | YouTube | Instagram | hududgaz.uz
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Барча футбол ишқибозлари диққатига!!! Маҳалла ёшлари орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсадида ўтказилаётган футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) кубоги мусобақаларининг туман босқичи ўйинлари ҳал қилувчи паллага келди. Мазкур мусобақанинг туман босқичи ҳал қилувчи финал ўйинлари бугун, 21 май куни соат 16:00 дан бошлаб Сайёд маҳалласидаги 5-мактаб спорт майдонида ўтказилади. Энг муносиб қуйидаги жамоалар бугунги финал босқичи мусобақаларида ўзаро баҳслашади. 3-ўрин учун Зарафшон & Қозон 1-ўрин учун Сайёд & Қулончи Барча футбол ишқибозларини бугунги муросасиз баҳсларга чорлаб қоламиз!@Qorakoluzofficial👈
نمایش همه...
👍 8
Photo unavailableShow in Telegram
Барча футбол ишқибозлари диққатига!!! Маҳалла ёшлари орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсадида ўтказилаётган футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) кубоги мусобақаларининг туман босқичи ўйинлари ҳал қилувчи паллага келди. Мазкур мусобақанинг туман босқичи ҳал қилувчи финал ўйинлари бугун, 21 май куни соат 16:00 дан бошлаб Сайёд маҳалласидаги 5-мактаб спорт майдонида ўтказилади. Энг муносиб қуйидаги жамоалар бугунги финал босқичи мусобақаларида ўзаро баҳслашади. 3-ўрин учун Зарафшон & Қозон 1-ўрин учун Сайёд & Қулончи Барча футбол ишқибозларини бугунги муросасиз баҳсларга чорлаб қоламиз! ✅@Qorakoluzofficial👈
نمایش همه...
Қоракўллик мақомчилар жамоаси ғолиблар сафидан жой олди Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. Шу боисдан ҳам бир неча йиллардан бери вилоятимизда "Бухоро гавҳари" деб номланган мақом фестивали ўтказиб келинмоқда. Мазкур мақом фестивалининг низом талабларидан келиб чиқиб Қоракўл тумани маданият бўлими ҳузурида ташкил этилган “Пойкент наволари” мақом халқ ансамбли жамоаси фестивалнинг вилоят босқичида Дугоҳ мақомидан "Сараҳбори Дугоҳ", "Бузрук" мақомидан "Тасниф-гардун бузрук" каби ижро дастурлари билан муносиб иштирок этиб, якунда фахрли учинчи ўринни қўлга киритди. Шу муносабат билан “Пойкент наволари” мақом халқ ансамбли жамоасини ушбу натижа билан самимий муборакбод этиб, келгусида бундан-да катта натижаларни тилаб қоламиз. ✅@Qorakoluzofficial👈
نمایش همه...
👍 7👏 3🔥 1
Қоракўллик ўқувчилар STEM фанлари бўйича олимпиаданинг Агентлик босқичи ғолибларига айланишди Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ўртасида STEM (математика, физика, кимё, биология, science ҳамда информатика ва ахборот технологиялари) фанлари бўйича олимпиаданинг натижалари эълон қилинди. Қувонарлиси, мазкур олимпиада беллашувларида Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ўқувчилари Заҳриддин Фаттоҳев физика фанидан 1-ўринни, шунингдек, Шамсиддин Мардонов математика фанидан 2-ўринни эгаллашди. Шу муносабат билан Қоракўл тумани ҳокимлиги ва кенг жамоатчилиги номидан билимдон ёшларимизни шунингдек, уларнинг оила аъзолари ҳамда Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг жонкуяр устозларини бугунги хушхабар билан самимий қутлаб, эришган ғалабалари бардавом бўлишини тилаб қоламиз! ✅@Qorakoluzofficial👈
نمایش همه...
👍 6👏 2
Қоракўллик спортчилар "Беш ташаббус паралимпиадаси" мусобақаларининг вилоят босқичи ғолиблари бўлишди Кеча Бухоро шаҳрида "Беш ташаббус паралимпиадаси" мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақада вилоятимизнинг шаҳар ва туман босқичида иштирок этган 200 га яқин иштирокчи спортнинг "Пара шашка", "Пара шахмат" , "Пара стол тенниси", "Пара енгил атлетика" турлари бўйича ўзаро беллашишди. Қувонарлиси, мусобоқанинг “Пара енгил атлетика” тури (ядро улоқтириш йўналиши) бўйича ўтказилган беллашувларда бир йўла иккита тумандошими第- ўғил болалар ўртасида Ҳикмат Шоназаров, шунингдек, қиз болалар ўртасида Ҳафиза Ҳамдамова 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмаларни қўлга киритишди. Шу муносабат билан Қоракўл тумани ҳокимлиги ва кенг жамоатчилиги номидан умидли спортчиларимизни, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ҳамда мураббийларини бугунги хушхабар билан самимий қутлаб, эришган ғалабалари бардавом бўлишини тилаб қоламиз! ✅@Qorakoluzofficial👈 👉 @Qorakoluzofficial
نمایش همه...
👍 5🕊 1
Қоракўл туман прокурори Дилмурод Диниев “Сайёд” маҳалласида яшовчи аҳоли муаммоларини ўрганди 🔰 Хусусан, туман прокурори “Сайёд” маҳалласида яшовчи аҳолини сайёр қабул қилиб, фуқароларнинг муаммоларини тинглади. 🔰 Шунинингек, туман прокурори ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишсизликни камайтириш, жиноятчиликни олдини олиш бўйича маҳалла еттилиги масъулиятини янада ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.
نمایش همه...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
📌 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН: Туманимизнинг Зарафшон, Пахтакор, Эски Қалъа ва Чекирчи маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи, кесими 159 ммли юқори босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида бугун, 21 май соат 8:00 дан 17:00 гача ҳудуд истеъмолчиларигатабиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. ❗️ “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. ✅@Qorakoluzofficial
نمایش همه...
👏 4👍 3