fa
Feedback
Abdunabi Hamro ijodi

Abdunabi Hamro ijodi

رفتن به کانال در Telegram

Абдунаби Ҳамронинг ижодий каналига хуш келибсиз! Ушбу каналга муаллифнинг ижодий ишлари мунтазам жойлаштириб борилади. Мурожаат учун тел: +998991357435

نمایش بیشتر
422
مشترکین
+124 ساعت
+57 روز
+630 روز
آرشیو پست ها
ЗИЁРАТГОҲДАГИ МЎЪЖИЗА Устоз Барот Исроил шундай ҳикоя қиладилар: “-1998 йил, 21 октябрь куни эди. Республика телерадиосидан Самарқандга хизмат сафарига бордик, бир гуруҳ ижодкорлар. Ҳазрат Имом Исмоил Бухорий мажмуасининг очилиш маросими эди. Ҳозиргидай кўз ўнгимда турибди: Биринчи Президент И.Каримов минбарда нутқ сўзлаяпти, ундан йигирма қадамча узоқликда ерга чиройли гилам тўшалган. Ҳамманинг нигоҳи давлат раҳбарида. Мен режиссёр ва оператор йигитлар билан турибман. Атроф осуда, “қилт” этган шамол йўқ. Бир пайт бояги гилам ўз-ўзидан кўтарила бошлади! “Агар ҳозир нохос шамол кўтарилса, гилам тўппа-тўғри минбар томон учса керак” деган фикр хаёлимдан ўтди, қўрқиб кетдим. Бу ҳолни фақат мен, режиссёр ва оператор пайқадик, холос. Одамларнинг бутун диққати нотиққа қаратилганди. Гилам тобора баландлаб, ердан қарийб бир метрча кўтарилди. Ўз-ўзидан, шамолсиз кунда! Бир текисда, равон кўтариляпти. Кўзларимга ишонмадим. Оператор йигит тасвирга тушириб олди. Шу пайт Президент қўримасидаги икки йигит, улар ҳам бу ҳолни пайқашган шекилли, югуриб келиб гиламнинг устига чиқиб олишди. Гилам яна ерга тушиб, текис ёйилиб тураверди... Энди ўйлайман: бу ҳол балки асрлар бўйи эътибордан қолган улуғ аждодимизнинг ўз авлодларига миннатдорчилиги рамзидир? Ўзимча бу ҳолни Бухорий ҳазратларининг руҳлари шод бўлганига йўйдим. Ўша маросимни тасвирга олган оператор ва режиссёрнинг исмлари хотирамдан кўтарилибди. Агар ўша тасвирлар архивда сақланиб қолган бўлса, бу мўъжизани халққа намойиш этиш имкони туғиларди”. Таассуротлар ҳовури совумасдан, Барот аканинг ҳикоясини қоғозга тушириб олдим. Имом Бухорий мажмуасининг бугунги чиройини кўриб, буюк бобомиз руҳи янада шодланган бўлса ажаб эмас. Абдунаби Ҳамро

ИМОМ БУХОРИЙ МЎЪЖИЗАСИ Устоз Барот Исроил шундай ҳикоя қиладилар: “-1998 йил, 21 октябрь куни эди. Республика телерадиосидан Самарқандга хизмат сафарига бордик, бир гуруҳ ижодкорлар. Ҳазрат Имом Исмоил Бухорий мажмуасининг очилиш маросими эди. Ҳозиргидай кўз ўнгимда турибди: Биринчи Президент И.Каримов минбарда нутқ сўзлаяпти, ундан йигирма қадамча узоқликда ерга чиройли гилам тўшалган. Ҳамманинг нигоҳи давлат раҳбарида. Мен режиссёр ва оператор йигитлар билан турибман. Атроф осуда, “қилт” этган шамол йўқ. Бир пайт бояги гилам ўз-ўзидан кўтарила бошлади! “Агар ҳозир нохос шамол кўтарилса, гилам тўппа-тўғри минбар томон учса керак” деган фикр хаёлимдан ўтди, қўрқиб кетдим. Бу ҳолни фақат мен, режиссёр ва оператор пайқадик, холос. Одамларнинг бутун диққати нотиққа қаратилганди. Гилам тобора баландлаб, ердан қарийб бир метрча кўтарилди. Ўз-ўзидан, шамолсиз кунда! Бир текисда, равон кўтариляпти. Кўзларимга ишонмадим. Оператор йигит тасвирга тушириб олди. Шу пайт Президент қўримасидаги икки йигит, улар ҳам бу ҳо

Бир кам 90 ёшли оқсоқол, ўнлаб шеърлари қўшиққа айланган самимий шоир Барот Исроил билан суҳбатлашдик. Ю.Усмонованинг "Боғимд
Бир кам 90 ёшли оқсоқол, ўнлаб шеърлари қўшиққа айланган самимий шоир Барот Исроил билан суҳбатлашдик. Ю.Усмонованинг "Боғимда настарин бор" деб бошланувчи қўшиғининг матнини ана шу устоз ёзганлар.

Namozxon chumoli haqida rivoyat AbduNabi Hamro she'ri O'zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar Universiteti 2-kurs talabasi Fayzullayeva Shabona ijrosi

* * * Тип-тиниқ осмондай зангори кўйлак, Ҳижрон лашкарининг боши устида, Бир туғдай ҳилпирар... Ишқ бўлак-бўлак, Кетиб бораяп
* * * Тип-тиниқ осмондай зангори кўйлак, Ҳижрон лашкарининг боши устида, Бир туғдай ҳилпирар... Ишқ бўлак-бўлак, Кетиб бораяпсиз бахтнинг қасдида. Мендан нима ўтди? Сизда не гуноҳ, Бевақт ёнган гулхан барвақт сўндими? Айбловчи йўқдир, топилмас гувоҳ, Қораловчи қисмат гунгга дўндими? Дунё эса лоқайд, сўзсиз боқади – Яхшию ёмонга тунд, эътиборсиз, Шундоқ пойимиздан кунлар оқади. Олис бахт қасдида кетиб борасиз. Бир пайтлар булбулдай сайраган тиллар. Биргина “хайр”га айланмадилар, Оҳим каби узун, адоқсиз йўллар. Бориб, бахт шаҳрига бойланмадилар. Сиз жимсиз, мен лолман, ўртада бир ишқ, Етим бола каби мунғаяр ҳамон, Дунё эса ўша: Кун Ойга ошиқ, Зангори кўйлакдай товланар осмон... Абдунаби Ҳамро

Дўрмон ижод уйи. Ижодкорлар давраси
Дўрмон ижод уйи. Ижодкорлар давраси

🇺🇿Prezidentimiz terma jamoamizning ruhini ko‘tardi:
"Futbolchilarimiz juda katta tajribali jamoaga qarshi kuchli xarakterini ko‘rsatdi. Biz uchun birinchi jahon chempionatida birinchi golimiz - bu ham g‘alaba. Biz vatanparvar va fidoyi yoshlarimiz bilan faxrlanamiz, ular hozirgi O‘zbekistonimizning haqiqiy qahramonlari".
🕊Telegram 📱Instagram 📺YouTube 🔹 Linkedin 🌍Veb sayt https://t.me/Olot_tuman_hayoti

Санамгул гуллабди Дўрмонда...👆👆👆

photo content
+1

СТАДИОНДАДИР ХАЁЛИМ МАНИМ, ФУТБОЛНИ КУТГАНЧА ТИТРАР ЖОН-ТАНИМ, МАРДЛАР АВЛОДИСАН, ИСБОТЛА ЭНДИ, ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОН! ОЛҒА, ВАТАНИМ!!! Абдунаби Ҳамро 🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

СТАДИОНДАДИР ХАЁЛИМ МАНИМ, ФУТБОЛНИ КУТГАНЧА ТИТРАР ЖОН-ТАНИМ, МАРДЛАР АВЛОДИСАН, ИСБОТЛА ЭНДИ, ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОН!🏐🏐 ОЛҒА, ВАТАНИМ!!! Абдунаби Ҳамро 🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐🏐

АДАБИЁТ МУАЛЛИМЛАРИ Ҳар бирида- бир шоир яшар, Доим таранг юрак симлари, Худди бедор жангчига ўхшар, Адабиёт муаллимлари. Сўз
АДАБИЁТ  МУАЛЛИМЛАРИ   Ҳар бирида- бир шоир яшар, Доим таранг юрак симлари, Худди бедор жангчига ўхшар, Адабиёт муаллимлари.   Сўз деб куяр, фикр деб ёнар, Сўз топса, олтин деб қувонар, Қалби ҳар тун юз бора қонар, Адабиёт муаллимлари.   Озори тегмайди бировга, Чиқса, фақат чиқар Сўз Овга, Тўлиб борар боши қировга, Адабиёт муаллимлари.   Кимга она, кимга отадир, Сўз таъмини болдек тотадир, Машраб билан йиғлаб ётадир, Адабиёт муаллимлари.   О, миллатнинг чин ҳофизлари, Сўз мулкининг муҳофизлари, Навоийнинг ўғил-қизлари - Адабиёт муаллимлари.   Ёзсангиз ҳам, ёзмасангиз ҳам. Қанот бўлинг шогирдга ҳар дам, СЎЗ билан пок бўлгай бу олам. Адабиёт муаллимлари.   Маҳшар куни айтгайман такрор: "Менмас, шулар шоир, ё Жаббор!" Менинг сиздан битмас қарзим бор, Адабиёт муаллимлари...   Абдунаби Ҳамро

* * * Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра... (Ахборотдан) Бордию ер қимирласа, ва ё тошса бир дарё, Ёки олис бир ўлкада ўрмонлар ёнса нохос, Дарров қий-чув кўтаради мудраган кекса дунё, “Фавқулодда вазият!” деб, солади аюҳаннос. Одатимиз шу: бузилса гар ҳаётнинг мароми, Ва юзага келса ногоҳ қайлардадир зиддият, Бир лаҳзада ўзгаради ўша ҳолатнинг номи, Дарров пайдо бўлиб қолар “фавқулодда вазият”. Бир порахўр ҳакам алдаб, камбағални товласа, Иш берувчи маошингни камайтирса тўрт ҳисса, Ё ҳаромхўр бир амалдор ёш қизларни овласа, Бу – шунчаки воқеадир, бу – “кўнгилсиз ҳодиса”. Аслида бир кўнгил синса ноҳақликнинг жабридан, Бир ёмоннинг зулми боис яхши чекса азият, Оҳ-воҳ, қарғиш ўрлаб турса аждодларнинг қабридан, Аслида шу эмасмикан фавқулодда вазият? Кундан-кунга урчийверса маддоҳ, лаганбардорлар, Чегараси кўринмаса мақтовнинг, хушомаднинг, Тўтиқушдай сайрайверса безбет, сур нишондорлар, “Фавқулодда вазият”дир номи бундай ҳолатнинг. Она тилинг мажруҳ бўлса, жон сақлаб юрса аранг, Ўзга тилда қўшиқ айтса гулзорингда булбулинг, Темурбекни, Навоийни танимаса набиранг. Фавқулодда вазиятда яшайди, демак, элинг. Ўғил – ота, қиз – онани олмаса икки пулга, Ҳеч нарсани кўрмагандек қараб турса жамият, Компьютерлар султон бўлса, инсон айланса қулга, Бундай ҳаёт аталмасми фавқулодда вазият? Агар ўтмиш бир кунгина қайта олса бугунга, Бир мўъжиза сабаб бўлиб, тирилиб келса Сино, Томирини ушлаб кўриб, ташхис қўяр очунга: “Фавқулодда вазиятда яшаётир бу дунё!” Абдунаби Ҳамро

Бугун оиламизнинг тўнғич фарзанди, ўғлимиз Шаҳриёрбек 40 ёшга бўлди. Илоҳим умри узоқ, бахти бутун, тану жони соғ бўлсин!🤲🤲🤲🤲🤲

photo content
+2

ЁРИЛТОШ   Айт, қай куним кўз ёшларга қорилмади, Менга келинмади, сенга борилмади, Ёрилтошнинг қўшиқлари ёлғонмиди, Тош ёрилди, бу тош юрак ёрилмади.   А-й  тош  жоним, уялдингми ёрилгани, Тош қояда бир оқ рўмол – ёр илгани. Рутубатинг музлатдику кўкрагимни, Музлаб ўлдим, мен ўлганим – ёр ўлгани.   Эй тош бошим, эй тош  жоним, эй тошдилим, Айтай десам, куйлай десам, тошдир тилим, Менга отгин  кўкрагингдан юлиб тошни, Сўнг пичирла: тошга ўлим, тошга ўлим!   Ёрилтошим, ёрилдингми ёр ишқидан, Қонлар силқиб турар, тошим, тирқишингдан, Тошим - ёрим, бағрингга ол, беркит мени, Қутулайин бу дунёнинг куз, қишидан.   Тошим, баҳор келса бирга гуллагаймиз, Тошюраклар тўғрисида куйлагаймиз, Тошим, қара, гулюраклар кетар бир-бир, Биз тошмиз-да, ўлмагаймиз, ўлмагаймиз.   Маҳшаргача милён марта ёриламиз, Ахир, тошмиз, йиғламоқни ор биламиз, Майдаланиб-майдаланиб, охир бир кун, Қон – ёш билан тупроқларга қориламиз.   Ёрилтошим, тош йиғлади сабримиздан, Ё тош унар, ё қон сизар қабримиздан...   Абдунаби Ҳамро 1994 йил

ТАҒШОДАНИНГ ОНАСИ (Муҳаммад Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида ёзишича, араблар босиб келганда Бухоро ҳукмдори Тағшода ибн Бунёд ҳали ёш бола бўлиб, юртни унинг онаси -малика бошқарган. Тарихда у Хўтак(айрим манбаларда Кабаж) хотун исми билан қолган, муаррихлар уни Хотун подшо деб аташган)   Гулдурайди зўр чақмоқ, Титрар мағриб тарафлар, Ўйнатганча арғумоқ, Босиб келар араблар.   Шамшир олар малика, Бухоро эрки учун, Эркаклар тиз чўкса ҳам, Бош эгмади бир хотин.   Араблар қичқиришар: "Ла илаҳа иллоллоҳ!" Мардлар қилич уришар, Қонга ботар Бухоро.   Қип-қизариб оғар кун, Қиёмат нишонаси, От устида ухлайди, Тағшоданинг онаси.   Тонг отар, бошланар жанг, Қулар қалин деворлар, Бухоронинг ҳоли танг: Юртни сотди беорлар.   Ў-в замон, золим замон, Арабнинг замонаси, Мағрур туради ҳамон, Тағшоданинг онаси.   Орзу қилар: бир куни  - Ўғли ҳам бўлар подшо, Босқинчи золимлардан, Озод бўлар Бухоро.   Тағшоданинг онаси... Номсиз момо, зўр момо, Эрлар аёл бўлганда, Сен бўлгансан эр, момо.   ... Асрлар карвонида, Етиб келмиш хотирот, Ботир аёл, мағрур эл, Пўлат шамшир, учқур от.   Мангулик бешигида, Тинч ухлайди Бухоро, Номсиз шаҳидларини, Жим йўқлайди Бухоро.   Кўҳна шаҳар ухласа. Ой унинг парвонаси, Бухорони аллалар, Тағшоданинг онаси...   2004 йил Абдунаби Ҳамро

ТАҒШОДАНИНГ ОНАСИ (Муҳаммад Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида ёзишича, араблар босиб келганда Бухоро ҳукмдори Тағшода ибн Бунёд ҳали ёш бола бўлиб, юртни унинг онаси -малика бошқарган. Тарихда у Хўтак(айрим манбаларда Кабаж) хотун исми билан қолган, муаррихлар уни Хотун подшо деб аташган)   Гулдурайди зўр чақмоқ, Титрар мағриб тарафлар, Ўйнатганча арғумоқ, Босиб келар араблар.   Шамшир олар малика, Бухоро эрки учун, Эркаклар тиз чўкса ҳам, Бош эгмади бир хотин.   Араблар қичқиришар: "Ла илаҳа иллоллоҳ!" Мардлар қилич уришар, Қонга ботар Бухоро.   Қип-қизариб оғар кун, Қиёмат нишонаси, От устида ухлайди, Тағшоданинг онаси.   Тонг отар, бошланар жанг, Қулар қалин деворлар, Бухоронинг ҳоли танг: Юртни сотди беорлар.   Ў-в замон, золим замон, Арабнинг замонаси, Мағрур туради ҳамон, Тағшоданинг онаси.   Орзу қилар: бир куни  - Ўғли ҳам бўлар подшо, Босқинчи золимлардан, Озод бўлар Бухоро.   Тағшоданинг онаси... Номсиз момо, зўр момо, Эрлар аёл бўлганда, Сен бўлгансан эр, момо.   ... Асрлар карвонида, Етиб к

ТАҒШОДАНИНГ ОНАСИ (Муҳаммад Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида ёзишича, араблар босиб келганда Бухоро ҳукмдори Тағшода
ТАҒШОДАНИНГ ОНАСИ (Муҳаммад Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида ёзишича, араблар босиб келганда Бухоро ҳукмдори Тағшода ибн Бунёд ҳали ёш бола бўлиб, юртни унинг онаси -малика бошқарган. Тарихда у Хўтак(айрим манбаларда Кабаж) хотун исми билан қолган, муаррихлар уни Хотун подшо деб аташган)   Гулдурайди зўр чақмоқ, Титрар мағриб тарафлар, Ўйнатганча арғумоқ, Босиб келар араблар.   Шамшир олар малика, Бухоро эрки учун, Эркаклар тиз чўкса ҳам, Бош эгмади бир хотин.   Араблар қичқиришар: "Ла илаҳа иллоллоҳ!" Мардлар қилич уришар, Қонга ботар Бухоро.   Қип-қизариб оғар кун, Қиёмат нишонаси, От устида ухлайди, Тағшоданинг онаси.   Тонг отар, бошланар жанг, Қулар қалин деворлар, Бухоронинг ҳоли танг: Юртни сотди беорлар.   Ў-в замон, золим замон, Арабнинг замонаси, Мағрур туради ҳамон, Тағшоданинг онаси.   Орзу қилар: бир куни  - Ўғли ҳам бўлар подшо, Босқинчи золимлардан, Озод бўлар Бухоро.   Тағшоданинг онаси... Номсиз момо, зўр момо, Эрлар аёл бўлганда, Сен бўлгансан эр, момо.   ... Асрлар карвонида, Етиб