Abdunabi Hamro ijodi
前往频道在 Telegram
Абдунаби Ҳамронинг ижодий каналига хуш келибсиз! Ушбу каналга муаллифнинг ижодий ишлари мунтазам жойлаштириб борилади. Мурожаат учун тел: +998991357435
显示更多414
订阅者
-224 小时
-17 天
-330 天
帖子存档
Қошғарийдан қатрача
“ЎЧАКИШМА, СУЯНМА, БАҚИРМА!”
Бугун ўйлаб, чоғиштириб кўрсам, Қошғарий замонида истеъмолда бўлган айрим сўзлар бадиий тилимизда эмас, айнан ўзим вояга етган юрт шеваларида тиниқроқ сақланган экан. Камина бу билан мақтанаётганим йўқ, шунчаки фактларни айтяпман, холос. Даъвойим қуруқ бўлмасин, уч-тўртта мисол келтираман.
Олотнинг айрим қишлоқларида “ўжашмоқ” деган сўз ишлатилади. Бу –бировга тирғалиш, қитмирлик қилиш, суйканиш, пайига тушиш каби маъноларни беради. ”Девони луғатит-турк”да бу сўз “ўчашмак” шаклида мавжуд бўлиб, “ўчакишмоқ, талашмоқ, баҳслашмоқ” каби мазмунларни ифодалар экан.
Бизнинг ҳудудда “игашмоқ” сўзи ҳамон қўлланилади, Қошғарий даврида ҳам айни шаклда иштилган бу сўз “суянмоқ, эргашмоқ” маъноларини беради.
Совуқ жонидан ўтган киши “совқотдим” дейди, бу адабий тилимизга хос сўз. Бухоронинг тожик тилли аҳолиси ўзбекча гапирганда бу жумлани “совуқ едим” тарзида қўллайди. Олотда эса “совуқ ушадим” дейилади. “Девон”да у “ўшутмак” шаклида келтирилган.
Қадимда буғдой ё бошқа донни тегирмондан ўтказишни “ўгитмак” дейилган, бизнинг шевада “майдаламоқ, туймоқ” маъносидаги “угамоқ” сўзи ҳозир ҳам ишлатилади.
Қошғарийнинг асарида “ўғратмак” сўзини учратдим, аввалиги буни бизда “ушатмоқ, бўлакламоқ” маъносида ишлатиладиган сўз деб хаёл қилдим. “Ноннинг ушоғини ерга ташлама!” маъносини “Нонни ўғратма!” жумласи билан ифодалашади. Йўқ, маъноси бошқа экан. Қошғарий бобомиз буни “йўлламоқ, юбормоқ” деб изоҳлаган. Бирдан ўзимиздаги “уғур” сўзи ёдимга тушди. “Мана шу йўналишда, ана шу томонда” жумласини бизда азалдан “ шу уғурда” тарзида ишлатишган. Қиладиган ишини аниқ билмайдиган, гарангсираган одам ҳақида ҳам “уғри йўқ” дейишади. Демак, муайян тарафга йўллаш маъносини берувчи “ўғратмак” сўзи билан “уғур” анча яқин қариндош экан.
Боболаримиз тилида “орлашмак” сўзи бор экан. Диққат қилсам, бунинг “орият, номус талашиш”га алоқаси йўқ кўринди. Мазмуни “бақирмоқ, қичқирмоқ” эканини ўқидиму, рус тилидаги “орь” сўзи хаёлимга келди. “Орать” – айнан бақиришни билдиради. “Бақирма” демоқчи бўлса, руслар ҳозир ҳам “Не кричи!” билан бирга “Не ори!” жумласини ишлатишади. Бундан чиқди, бу сўз ҳеч ўзгармай, шундоққина рус тилига ўтиб қўя қолибди.
Абдунаби Ҳамро
ФИКР ЧАҚМОҒИ
* * *
Мўъжиза ҳар қадамда учрайди, фақат уни кўра оладиган кўз керак.
* * *
“Душманларимни йўқот!” деб Худога илтижо қилдим, негадир бирдан дўстларим камая бошлади...
* * *
Қулдорлик тузуми тарихда қолиб кетди, аммо, сўзларни қулдай эзиб, бемақсад ишлатиш давом этмоқда.
* * *
Уйинг ёнса, қайтадан янгисини қурасан. Вақтинг ёнса –иложинг йўқ.
* * *
Мақтаб туриб, ҳатто имо-ишора билан ҳам ғийбат қилиш мумкин.
* * *
Сочинг тўкилганига қайғурасан, аммо кунда юз бор юрагинг тўкилганига парвойинг йўқ.
* * *
Ошқозон юракдан катта, шу учун одамлар доим уни тўлдириш учун жон чекишади. Кўнгилни тўйдириш учун биргина сўз, ҳатто бир самимий нигоҳ кифоя.
* * *
Ҳақиқат барча нарсадан устун, аммо адолат ҳақиқатдан кўра ҳам юксакроқдир.
Абдунаби Ҳамро
КИНОЯ
Одам ўзи ёзган китобни ўзи ўқий олмаса... Бундан ортиқ азоб бормикан? Лотин ёзувини барибир ўрганишга тўғри келади...😂😂😂😂
САЛЛАМНО
Эй, бизни йўқдан бор айлаган қудрат,
Қалбларни шуълавор айлаган ҳикмат,
Еру самоларга сиғмаган ҳиммат,
Бугун қабул этгин шукронамизни,
Мудом ёруғ қилгин пешонамизни.
Равшандир кўзимиз – бахт шу эмасми,
Равондир сўзимиз – шахд шу эмасми,
Озод, ҳур ўзимиз – тахт шу эмасми,
Бугун қабул этгин шукронамизни,
Олтин қил ҳар битта остонамизни.
Ердан ризқимизни ундирган Зотсан,
Кўкдан оби раҳмат индирган Зотсан,
Бошимизга Ҳумо қўндирган Зотсан,
Бугун қабул этгин шукронамизни,
Муножот деб билгин таронамизни.
Ибратли умр бер ҳар бир бандангга,
Маҳшар куни қўйма оҳу аттангга,
Фарзандларни етказ оқ-оппоқ тонгга,
Бугун қабул этгин шукронамизни,
Бевақт тўлдирмагин паймонамизни.
Минг шукур, кўз-қулоқ, оёқ-қўл бердинг,
Минг шукур, зикрга бийрон тил бердинг,
Минг шукур, меҳрингдан тўймас дил бердинг,
Бугун қабул этгин шукронамизни,
Нурга тўлдир ҳар уй, ҳар хонамизни.
Салламнолар сенга, ҳазор салламно,
Ҳамду сано сенга, такрор салламно,
Сен –Ғолиб, сен Бирсан, сен – Бор, салламно,
Бугун қабул этгин шукронамизни,
Осойишта, тинч қил замонамизни...
Абдунаби Ҳамро
САЛЛАМНО
Эй, бизни йўқдан бор айлаган қудрат,
Қалбларни шуълавор айлаган ҳикмат,
Еру самоларга сиғмаган ҳиммат,
Бугун қабул этгин шукронамизни,
Мудом ёруғ қилгин пешонамизни.
Равшандир кўзимиз – бахт шу эмасми,
Равондир сўзимиз – шахд шу эмасми,
Озод, ҳур ўзимиз – тахт шу эмасми,
Бугун қабул этгин шукронамизни,
Олтин қил ҳар битта остонамизни.
Ердан ризқимизни ундирган Зотсан,
Кўкдан оби раҳмат индирган Зотсан,
Бошимизга Ҳумо қўндирган Зотсан,
Бугун қабул этгин шукронамизни,
Муножот деб билгин таронамизни.
Ибратли умр бер ҳар бир бандангга,
Маҳшар куни қўйма оҳу аттангга,
Фарзандларни етказ оқ-оппоқ тонгга,
Бугун қабул этгин шукронамизни,
Бевақт тўлдирмагин паймонамизни.
Минг шукур, кўз-қулоқ, оёқ-қўл бердинг,
Минг шукур, зикрга бийрон тил бердинг,
Минг шукур, меҳрингдан тўймас дил бердинг,
Бугун қабул этгин шукронамизни,
Нурга тўлдир ҳар уй, ҳар хонамизни.
Салламнолар сенга, ҳазор салламно,
Ҳамду сано сенга, такрор салламно,
Сен –Ғолиб, сен Б
Қарангки, бу сафар ҳам шеърларим расмим билан босилиб чиқди! Кейинроқ билсам, Шодмон ака Икром Отамурод, Аҳмаджон Мелибоев, Аҳмад Тошхўжаев, Шарифа Салимова каби таниқли ижодкорлар билан курсдош бўлган экан.
2015 йилда онам 78 ёшда оламдан ўтдилар. Телефонимга Тошкентда яшайдиган ижодкор дўстларимдан SMS хабарлари, овозли қўнғироқлар бўлиб турибди. Уч кундан сўнг номаълум бир рақамдан телефон бўлди. Олсам, Икром ака! Яна ўша ўзигагина хос бўлган салмоқли товушда таъзия билдириб, кўнглимни кўтарди...
Бугун Иброҳим Азимов, Омон Матжон, Шодмон Нурматов сингари устозлар барчаси орамизда йўқ. Куни кеча эса Икром ака ҳам бандаликни бажо келтирибди. Барчаларини Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Менга қанот бўлган, беғараз кўмаклашган устозларимни ҳеч қачон унутмайман...
Абдунаби Ҳамро
13. 07. 2026.
Хотира уйғонса гўзалдир
ИКРОМ ОТАНИНГ “ОТАЛИГИ”
1987 йил эди, Тошкент Маданият институтида сиртдан ўқирдим. “Ёшлик” журналининг 7-сонида бирданига иккита ҳикоям чиқибди. Институтга келсам, филология кафедраси олдида деворга осилган кўргазма тахтасига журналнинг ҳикояларим чиққан бетини (унда сочим саватдай бўлиб тушган расмим ҳам бор!) очиб, илиб қўйишибди. Бир кунда машҳур бўлиб кетдим. Мен режиссёрликда ўқисам ҳам, умумий поток дарслари методист-ташкилотчи бўлими билан қўшиб ўтиларди. Дарсга кирдим: улкан аудитория, юзлаб талабалар, ҳаммаси пичир-пичир қилиб, бир-бирига мени кўрсатади. Адабиёт домламиз, раҳматлик Иброҳим Азимов бир пайт:
-Абдунаби Ҳамроев шу ердами?-деб қолди. Ўрнимдан турдим. –Табриклайман, ука. Ҳикояларингиз чиқибди. Омон акаям кеча телевизорда сизни роса мақтадилар. Кўрдингизми ўзи?
-Домла, ижарада тураман, телевизор йўқ... –дедим ерга қараб. У киши кулимсираб:
-Майли, ишқилиб, Омон ака “Журналимиз бу йил кўплаб ёш ижодкорларни, жумладан Абдунаби Ҳамроев деган истеъдодли ёш ёзувчини кашф этди. Келажаги порлоқ йигит у!” дедилар...
Талабалар қарсак чалиб юборишди, қизариб кетганим ҳамон ёдимда. Домла дарсдан сўнг қолишимни тайинлаб, лекцияни бошлади.
Дарсдан сўнг олдларига бордим.
-Шеър ҳам ёзсангиз керак, албатта. Шеърларни “Шарқ юлдузи”га, Икром Отамуродга олиб боринг. Мана бу қоғозчани бериб, мендан салом айтинг. –домла шундай деб “записка”ни қўлимга тутқаздилар. Раҳмат айтиб,чиқиб кетдим.
Эртасига “Шарқ юлдузи” таҳририятига бордим. Икром акани орқаворотдан танирдим. “Тўрғайли манзиллар”, “Жануб қушлари” сингари юпқагина шеърий китобларини ўқиган, “кўнгил” сўзини “кангул” тарзида ишлатганига ҳайрон қолиб юрардим. (Кейинроқ билсам, ҳазрат Навоийда бор экан “кангул”).
Кўришдик, танишдик, хатчани бердим. Икром ака жилмайди:
-Яхши одам домлангиз. Агар у тавсия берган бўлса, демак, сиздан бир нарса чиқади...
Шеърларни қолдириб кетдим. Икки-уч марта бордим, ака ҳар сафар “анови шеърингиз ундоқ экан, мана буниси бундоқ экан” деявергач, бироз жаҳлим чиқди:
-Ака, мен бир туркман боламан, майда гапни ёқтирмайман. Бўладиган бўлса- бўларини айтинг, бўлмаса – олинг бу ёққа шеърларни!
Олотда ўша пайтлари туркманлар кўп эди, умуман, Чоржўй билан борди-келди, қуда-андачилик яхши йўлга қўйилганди. Мен гарчи туркман бўлмасам-да, феълим сал чарсроқ эди. Ёшлик экан-да.
Икром ака кула-кула елкамга қоқиб, овутиб, чиқариб юборди. Кўп ўтмай иккита шеърим (суратим билан!) “Шарқ юлдузи”да чоп этилди...
Ўша йилими, кейинги йилмиди, ишқилиб, Дўрмонда Республика ёш ижодкорларнинг семинари бўлди. Бухоро вилоятидан беш нафар ёш ижодкор қатнашдик. Раҳматлик Омон Матжон поэзия секцияси раҳбари эди. У кишининг маърузаларини тинглаётувдик, бирдан Икром ака келиб қолди.
-Омон ака, ўзим танийдиган бирон ёш шоир билан суҳбатлашсам бўладими? –деб сўради у.
-Булардан кимни танийсиз? –деди Омон ака.
-Жаҳли бурнининг учида турадиган бир туркман бола бор, Абдунаби Ҳамроев деган, ўша билан танишмиз, -деди ака кулимсираб. Омон ака раҳматлик:
-Абдунаби, “Шарқ юлдузи” сизга эга чиқмоқчи шекилли? Лекин, унутманг: сиз “Ёшлик”никисиз! Боринг, акангиз билан бир айланиб келинг, -дедилар жилмайиб. Қуллуқ қилиб, Икром акага эргашдим. Бирон соат Дўрмон боғларини айландик, адабиётдан суҳбатлашдик. Икром ака ўзига хос йўғонроқ овозда, сира шошилмай гапирарди. “Наҳотки юраги сиқилиб кетмаса, фикрини шартта-шартта тушунтирмайдими?” деб ҳайрон бўлардим...
1992 йилда қўшни Қоракўл тумани газетаси муҳаррири, раҳматлик Шодмон Нурматов бир учрашганимизда:
-Шоир, шеърларни дасталанг, “Шарқ юлдузи”га жўнатамиз,-деб қолди.
-Ака, у ерда Икром ака бор, жуда инжиқ, барибир чиқармайди,-дедим беҳафсала.
-Сиз шеърларни менга олиб келинг, бу ёғини қўяверинг!
Эртасига машинкаланган (у пайтлар компьютер йўқ эди) олтита шеърни олиб бордим. Шодмон ака кўз олдимда қуйидагича хатча битди:
“Ҳурматли Икром Ота! Олотлик шоир Абдунаби Ҳамроевнинг шеърларини юборяпман. Умид қиламанки, ғаладонларда қолиб кетмайди!”
"Кангул шоири" устоз Икром Отамурод вафот этибди. Аллоҳ раҳматига олсин, кўп яхши одам эдилар...
Учинчи, яъни улағ сўзининг маъноси анча қизиқ. “Девон”да келтирилишича, ўша пайтлари ҳам узоқ масофаларга хат-хабар олиб борадиган пўчтачилар бўлишган. Йўлларда ёмхоналар бўлиб, у ерда тайёр, совутилган отлар сақланган. Хабарчи шу ерга етиб келганда ҳориган отини янги отга алмаштириб, йўлида давом этган. Ана шу алмаштирилувчи отлар улағ дейилган. Кейинроқ бу тоифа хабаркашлар “ёмчи” дейилган. Рус тилидаги “ямщик” сўзи айнан шундан келиб чиққан. Ҳозир ҳам Олотда одамларнинг “Фалон жойга бормоқчи эдим, улоқ топилмади” деганини эшитиш мумкин. Ёшлигимда ҳам “улоқ”нинг эчки боласи эканлигини билардим, лекин бунинг транспорт воситасига нима алоқаси борлигини тушунмасдим. Демак, одамлар “улоқ” деганда эчкичани эмас, айнан “улағ”ни назарда тутишган экан. Бугунги кунда “улағ” адабий тилимизга “улов” шаклида сингиб кетган.
Рус тилида ҳозир ҳам “обрив” сўзи бор, мазмуни – бирон қоя ёки деворнинг ўпирилган, узилган жойи. Қадимги турк тилида “обри” сўзи бўлган, маъноси –ўйилган, чуқур жой. Хулосани ўзингиз чиқараверинг.
Болалигимда катталардан “Фалончи гирви” деган сўзни кўп эшитардим. Ўзи кичкина бўлса ҳам гапи катта, маҳмадона кишиларга нисбатан қўлланиларди бу сўз. Қошғарийда “ирви” сўзни учратдим, у ингичка, узун қулоқ дегани экан.
Қарангки, порахўрлик жуда кўҳна иллат бўлиб, ўша замонларда ҳам бўлган экан. Аждодларимиз порани “урунч” деган сўз билан ифодалашган.Балки “сотиб олишга уриниш” маъносидадир?
Тимсоҳни ҳамма билади, рус ва бошқа славян тилларида у “крокодил, аллигатор” дейилади. Қошғарий яшаган даврда у “алаван” дейилган экан.
“Алпағут” деб баҳодир, паҳлавон кишиларга айтилган. Алп, алплар ҳақида “Алпомиш”да ҳам, бошқа манбаларда ҳам етарлича маълумотлар бор.
Қадимги турк тилида қўл “эл” дейилган, мен туғилган қишлоқда ҳозир ҳам бу сўз ишлатилади. Айрим ҳудудларда у “ал” шаклида мавжуд. Юқорида Фузулийдан келтирилган мисолда ҳам кўрдик буни. Қадимда қўлқопни “эликлик” дейилган экан. Яъни, эл (қўл)га кийиладиган жома.
Бугунги адабий тилимизда “увалади, ушатди” маъноларини берувчи “ўвди” сўзи қадимда қўлланилган. Бунда “ў” билан “о” оралиғидаги бир товуш ишлатилади. Биз тарафларда ҳозир ҳам “ўвди” ишлатилади, у эндиликда “уқалади” маъносини беради.
Хуллас, тил салтанатига саёҳат қилсангиз, жуда қизиқарли манзараларга дуч келасиз. Бу ҳам туркий тилимизнинг қадимийлиги, яшовчанлиги ва гўзаллигидан бир нишонадир.
УПА-ЭЛИК, ОВЛОҚДАГИ ТИМСОҲ ВА ПЎЧТАЧИНИНГ ОТИ
Тил тарихи шундай бир сеҳрли мавзу эканки, ўқиганинг сари тағин ўзига тортаверади. Қошғарийнинг китобини варақлайман, кўз олдимда болалик йилларим, қишлоқдаги ҳовлимиз гавдаланади, раҳматлик бувимнинг баъзи гаплари қулоқларим остида жаранглагандай бўлаверади.
Биз томонларда бешик бўлмасди, янги туғилган чақалоқни алвонч дейиладиган тебратгичда аллалаб ухлатишарди. Алвончни тасвирлашга уриниб кўраман. Тасаввур қилинг: чўпкори (ёғочдан тикланган) уй, уйнинг икки бурчагидаги ёғоч қаламаларга гулмих қоқилади. Панжакаш (кесак терилган ёғочлар устидан қуюқ лой билан қалин суваш), андава қилинган ва оқланган бўлса ҳам барибир. Икки бурчакдаги гулмихларга каттагина темир ҳалқа кийгизилган. Ундан мустаҳкам арқон икки қават қилиб ўтказилади. Арқоннинг таги полга тегмаслиги шарт. Икки қават арқоннинг ораси очилиб, қалин мато (брезент ёки шол) ўралади. Унинг икки учига таҳминан 60-70 сантиметр келадиган таёқлар ўрнатилади, беланчак тайёр бўлади. Унга кўрпача-ёстиқ қўйилиб, бола унга ётқизилади. Аёллар алвончга узунроқ ип бойлаб, тўрт-беш метр нарироқда ўз иши билан машғул бўлиб, ҳатто ипнинг учини оёғининг бош бармоғига ўтказиб қўйиб ҳам уни тебратаверишарди. Ана шу тебратиш, яъни ипни тортиб, беланчакни қимирлатиш “ургимоқ” дейиларди. “Алвончни урги, бола уйғонмасин!” деб қўйишарди катталар кичикларга. (Кейинроқ ёғочдан ясалган алвончлар пайдо бўлди, худди ҳозирги замонавий “качели”га ўхшаган. Уни “оталвонч” дейишарди. Тўртта оёғи борлиги учун-да).
Қошғарийда “огрўк” деган сўзни учратдим, маъноси “бешикни тебратиш” экан. Юқоридаги хотираларнинг уйғонишига аслида шу сўз сабабчи бўлди. Минг йиллар давомида талаффуз ўзгарган, ҳарфлар ўрни алмашган, “огрўмоқ” сўзи бор-бора “ургимоқ”қа айланган бўлиши мумкин деган фикр хаёлимдан кечди.
“Девони луғатит-турк” тилга ҳавасмандлар учун тайёр хазина, унда жуда кўҳна, шу билан бирга ғоят гўзал, жарангдор сўзлар навбат кутиб ётибди. Масалан, “кенжа ўғил” қадимда “аштал”, ёввойи от ва хонаки байталдан туғилган тойчоқ “арқун” дейилган экан. Бундай отлар вояга етгач жуда чопқир бўлар экан.
Биз “эркин” сўзини “озод, ҳур, мустақил” маъноларида ишлатишга ўрганиб қолганмиз. Аслида "эркин”нинг маъноси “тўпланган, тўплам” экан. Эркин сув дейилганда кўл ёки ҳовуз назарда тутилган. Шу билан бирга, узоқ давом этувчи ёмғир ҳам “эркин сув” дейилган экан.
“Упа-элик” деган қўшма сўзни ҳамма билади. Хўп, упа юзга суртиладиган ёғли кукун бўлса, элик нима унда? “Элик”нинг тўғри шакли “энглик” бўлиб, “энг” деб аёллларнинг яноғи, юзининг лўппи қисмига айтилган. Навоийни эсланг: “энгинг бирла менгинг яхши...” Энглик бора-бора элик шаклига келган, бадиий адабиётда у “ғоза” тарзида ҳам келади. “Сурмадин кўзлар қаро, аллар хинодин лоларанг, Ғозадин юзларда тобу ўсмадин қошлар таранг” (Фузулий).
А. П. Чеховнинг машҳур “Хамелеон” ҳикоясини барча ўқиган. Хамелеон – вазиятга қараб, терисининг рангини ўзгартира оладиган калтакесак тури. Бизда у “буқаламун” деб таржима қилинган. Бироқ, бу ё арабча, ёки форсча сўз. Чунки, Қошғарийда хамелеон “ужланг” деб изоҳланган.
Энди бир-бирига оҳангдош, талаффузи яқин учта сўзга эътибор қаратамиз. Булар –ағлақ, ўғлоқ ва улағ сўзларидир. Ағлақ – ҳозирги “овлоқ” сўзи, у “пана-пастқам, хилват жой” маъносини беради. Ўғлоқ – эчкининг боласи, улоқча. Олот ва Қоракўлда ҳозир ҳам эчки боласи ўғлоқ дейилади. Демак, бу сўзни халқимиз Қошғарий замонидан бери ўзгартирмай сақлаб келибди!
ФИТРАТ. ҚАТЛ ОЛДИДАГИ СУКУТ
Учиб-учиб борар ўқ,
Кўкни қучиб борар ўқ,
Ўқдондан юракларга
Кўчиб-кўчиб борар ўқ.
Бу –азалий йўлдир, ўқ,
Кел, кўксимни тўлдир, ўқ.
Касбинг жон олиш асли,
Ўлдирақол, ўлдир, ўқ.
Бу не бадбахт умр, ўқ,
Қисмат - қаро кўмир, ўқ,
Мен –бир парча эт ва қон
Сен –бир парча темир, ўқ.
Чаппа кетди дунё, ўқ,
Кўриб турар олло, ўқ,
Эрксизликдан минг бора
Ўлим эрур авло, ўқ.
Сен мени танийсан, ўқ,
Карам қил, ғанийсан, ўқ,
Жоним бўғзимга келди -
Келақол, қанисан, ўқ?!
Дунё ҳоли хароб, ўқ,
Умр – улкан азоб, ўқ,
Озодлик деб билганим -
Сароб экан, сароб, ўқ...
Абдунаби Ҳамро
1978 йил эди, 9-синфда ўқирдим. Мактабимизга янги ўқитувчи келди. Тарихчи. Пахтага чиқдик. Тушлик пайти суҳбат орасида у “ЦРУ”(АҚШ Марказий разведка бошқармаси)нинг хоналаридаги СССР харитасида Ўзбекистоннинг атрофи қизил чизиқ билан ўралиб, “СССРнинг мустамлакаси” деб ёзилган...” дея алам билан пичирлади. Биз, ғўр ўсмирлар уни тушунмадик: ҳайрон бўлдик, кулдик. Аммо, у ҳақ бўлиб чиқди...
Домла, эсингиздами: ноябрми, декабр,
Пахтазорда изғирин қашқирдай увлар эди,
Сизнинг нигоҳингизда умид, алам ва сабр,
Менинг сабримни эса очкўз далалар еди.
Тўрт-беш бола туртиниб, яккачигит изларди,
Кошки топилса эди совуқ урган бир кўсак,
Сизнинг юрагингизда миллатим изилларди,
Менинг бебош руҳимда йиғлар эди келажак.
Тамакини тортганча, қўярдингиз хўрсиниб:
“Ҳали ўтиб кетади бу оғир кунлар, ука...”
Ғўзапоя ёқардик, титраганча исиниб,
Бригадир келмасин деб, юраклар така-пука.
Йигирманчи асрнинг етмишинчи йиллари,
Шўронинг мушти қаттиқ, шамшири ҳам яланғоч,
Ҳасратки, боғлиқ эди муаллимнинг тиллари,
Бутун бошли бир миллат пахтазорда изғир оч.
“Доминион, мустамлака Ўзбекистон деган жой,
Ишонма доҳийларнинг ёлғон-яшиқларига!”
Шу сўзларни айтганда юрагингиз, ҳойнаҳой -
Тўлгандир озодликнинг ёвқур қўшиқларига.
Ўшанда англамабман, домла, бунинг маъносин,
Кўриб ҳайрон бўлгандим ёш тўла кўзингизни,
Эрксеварлар тиклагач эркинликнинг биносин,
Баногоҳ эслаб қолдим ҳасратли сўзингизни.
О, муаллим! Авлиё, башоратгўй улуғ зот!
Бунча гўзал безабди тангрим тийнатингизни,
Изғиринли декабр кунида ҳам сиз, ҳайҳот,
Ўйлаган экансизку ғариб миллатингизни!
Бу ҳаёт улоқтирди мени сиздан олисга,
Чиндан ҳам ўтиб кетди ўша кунлар, оғажон,
Агар ўтган бўлсангиз, жаннат жой бўлсин сизга,
Агар ҳаёт бўлсангиз, юз йиллаб бўлинг омон.
Билдимки, қайси бир юрт фарзандларин қул қилса,
Ватани яйдоқ дала, кенг пахтазор бўлади,
Қайси миллат Устозни оддий одам деб билса,
Маҳшаргача хордир у, то абад хор бўлади!
Абдунаби Ҳамро
Келаман дегандинг... Қора кўзларим -
Сарғарди, тўкканча қароғимдан сел,
Келмадингку, эркам... Қара, кузларим –
Қишга айландилар, бир айланиб кел.
Армонга айланди не-не журъатлар,
Кулга айландилар кўҳна суратлар,
Оламда жамийки бор ҳақиқатлар –
Тушга айландилар, бир айланиб кел.
Осмонларда менга ой топилмади,
Юлдузлар қўнгудай жой топилмади,
Бари учиб кетди, вой, топилмади,
Қушга айландилар, бир айланиб кел.
Наҳот оғир бўлса бу дард шунчалик,
Наҳот висол олис ой ва кунчалик,
Соғиниб йиғлашлар энди кундалик –
Ишга айландилар, бир айланиб кел.
Томиримни узиб, пайларим йиртиб,
Бу дардни бурлоқдай* борарман тортиб,
Бир орзу, бир армон кундан-кун ортиб,
Қўшга айландилар, бир айланиб кел.
Жоним! Жонимга жабр этди жафолар,
Ой-юлдузсиз қолиб, йиғлар самолар,
Келмадинг, келмадинг... Икки дунёлар –
Бўшга айландилар... Бир айланиб кел...
(*Бурлоқ – соҳилда туриб сувдаги кемани тортиб борувчи қуллар, бурлаклар)
Абдунаби Ҳамро,
2015 йил.
БЕТОҚАТГА ТАСАЛЛИ
Дод-вой солма: “Токай чидайман,
Ишим доим “кут-кут” бўлади?”
Кун келар, бу юртлар ҳам чаман,
Атроф сокин, сукут бўлади.
Тулпорга йўл бергай йўрғалар,
Ва инсофга келар ўғрилар,
Осмонингдан кетар қарғалар,
Кўк султони бургут бўлади.
Тиканлардан пок бўлар йўлинг,
Қайга чўзсанг, етгайдир қўлинг,
Тетапоя мана шу ўғлинг -
Алпомишдай йигит бўлади.
Боғларингда гуллайди бахтлар,
Чинор каби ўсади шахдлар,
Қуриб битар ўрисдарахтлар,
Олма, анор, шотут бўлади.
Кўпаяди тўю маърака,
Ўзбек деган бўлмагай якка,
Далангга ҳам киргай барака,
Ҳосилдору серқут бўлади.
Яшнайверар Бухоро, Қўқон,
Қорақалпоқ, Жиззах, Намангон,
Жаннат бўлар Тошкан, Андижон,
Бу кунларинг унут бўлади...
2005 йил, май
* * *
Бир инсон яшаган каби яшадим
Адашдим, қоқилдим, йиқилдим, турдим,
Ҳаром изламадим, ҳалол ошадим
Имкон қадар ҳақ сўз ёнида юрдим.
Ўжарлигим бўлди бошимга бало
(Рост сўзни ёқтирмас кўпчилик аксар),
Бошимга тушса ҳам минг битта савдо
Олдга юравердим, мисоли аскар.
Англадим: ўзгадир ҳаёт ва хаёл
Бор экан кимгадир менинг керагим,
Сойнинг суви ювган қайроқтош мисол
Тобора тозариб борди юрагим.
Ва охир руҳимни ёритди бир нур
Билдим, Эгаси бор экан дунёнинг!
Шундан бери қалбим озода ва ҳур
Шундан бери бағри гулдир саҳронинг.
Не-не азизларим ўтиб кетдилар
Тупроқдай соврилди нуқра, зарлари,
Умрим китобидан ўчиб кетдилар
Дунёнинг гул юзли жодугарлари.
Бир оддий инсондай камтар яшадим
Шукурга йўғириб нафасларимни,
Кераксиз матоҳдай четга ташладим
Ишқ даъвосин қилган ҳавасларимни.
Баҳо бериб бўлдим энди барига
Энди ўзгармайди кўнгил матлаби,
Киришим ҳам мумкин ернинг қаърига
Дунёга қўл силккан Яссавий каби.
Севишга арзирлик Зот бор, минг шукур
Фақат Унинг ишқи собит ва маҳкам,
Кунларим тобора файзиёб, пурнур
Тушларим тобора сокин, хотиржам...
Абдунаби Ҳамро
* * *
Балки мавҳумликда бирон сир бордир,
Гарчи кўп қатори оддий аёлсан,
Шу ҳақда ўйладим... Ва топдим охир:
Сен “аниқ” эмассан. Сен – “эҳтимол”сан.
Сен сира шошмайсан, соатлар шошар,
Келишинг ҳам мумкин, келмаслигинг ҳам,
Эҳтимол, ҳур қизлар мангу яшашар,
Ўлишинг ҳам мумкин, ўлмаслигинг ҳам.
Қадимул айёмда кўрилган фолсан,
Бу дунё аниқдир. Сен –эҳтимолсан...
* * *
Румийни ўқидим. Юмдим кўзимни,
Кўзга айланмади ва лекин кўнглим,
Сичқоннинг инига урдим ўзимни,
Барибир йироққа кетмади ўлим.
Остонамдан бир кун ҳатлар у тайин,
Аммо, пок бўлмайин ўла олмадим,
Кўрина олмадим бўлганимдайин,
Кўринганим каби бўла олмадим.
Авлиё эмасман, эмасман набий,
Гуноҳкор бандаман мен... Абдунаби.
* * *
Иста – фарёд қилгин, ҳоҳ оёқ тира,
Енга олмайсан бу ўжар қудратни,
Бир пойингдан ортга тортса хотира,
Бир пойингдан орзу олдга судрайди.
Қанийди бир ерда муқим туролсанг,
Бироқ, тоғ эмассан, ҳатто дарахт ҳам!
Сен инсонсан... Икки томонингда жанг,
Аросатда қолган бечора одам!
Бош устингда эса мангуликдай нақд,
Қаҳ-қаҳ уриб кулар умрбоқий Вақт...
Абдунаби Ҳамро
✍Абдунаби Ҳамро
🎤Аллаёр Ахмедов.
ОШ ЎЛДИРСИН!
(Ярми ҳазил)
Ким ёмондир – уни калтак, тош ўлдирсин,
Ошиқларни қаро кўзу қош ўлдирсин,
Озиб-ёзиб бир келибсиз юртимизга,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Ёз демаймиз, қиш демаймиз, ош қиламиз,
“Қолиб кетар иш” демаймиз, ош қиламиз,
Эринмай, “ташвиш” демаймиз, ош қиламиз,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Ош қиламиз ҳам уйда, ҳам чойхонада,
Ош бўлмаса, тўй бўлмайди тўйхонада,
Керак бўлса оғилдаю қўйхонада,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Эшматбой қирққа етибди, ош қилайлик,
Тошматбой бевақт ўтибди, ош қилайлик,
Умримиз ўтиб кетибди, ош қилайлик,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Ўғилнинг, қизнинг тўйида ош қиламиз,
Дала-даштда, сой бўйида ош қиламиз,
Ўзбекнинг хаёл, ўйида - ош, қиламиз,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Ёт юртларда эзилса ҳам бағиримиз,
Йиртиқ-ямоқ кийса ҳамки сағиримиз,
Ош ҳақида шеър битади шоиримиз,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Фарғонада, Наманганда, Андижонда,
Тошкент, Жиззах, Самарқанду Гулистонда,
Бухорода, Хоразмда ҳам Сурхонда,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Клипларда, киноларда ош ейилар,
Театрдай биноларда ош ейилар,
Гўё икки дунёларда ош ейилар,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Халқнинг “Ватан, миллат” деган бош сўзига –
Жин теккандай “эрк” деган қуёш сўзига,
“Ўзбек” сўзи қофиядай “ош” сўзига,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Ош бўларми, гар ёнида май бўлмаса,
Ўзбекми шу, ош емоққа шай бўлмаса,
Заб келибсиз, мен бир ош қилай бўлмаса,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Мойга теккан бармоқ мўйлов, қошга етар,
Китобга пул етмаса ҳам, ошга етар,
Бу ошхўрлик бир кун келиб, бошга етар,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин!
Абдунаби Ҳамро
ОШ ЎЛДИРСИН!
(Ярми ҳазил)
Ким ёмондир – уни калтак, тош ўлдирсин,
Ошиқларни қаро кўзу қош ўлдирсин,
Озиб-ёзиб бир келибсиз юртимизга,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Ёз демаймиз, қиш демаймиз, ош қиламиз,
“Қолиб кетар иш” демаймиз, ош қиламиз,
Эринмай, “ташвиш” демаймиз, ош қиламиз,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Ош қиламиз ҳам уйда, ҳам чойхонада,
Ош бўлмаса, тўй бўлмайди тўйхонада,
Керак бўлса оғилдаю қўйхонада,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Эшматбой қирққа етибди, ош қилайлик,
Тошматбой бевақт ўтибди, ош қилайлик,
Умримиз ўтиб кетибди, ош қилайлик,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Ўғилнинг, қизнинг тўйида ош қиламиз,
Дала-даштда, сой бўйида ош қиламиз,
Ўзбекнинг хаёл, ўйида - ош, қиламиз,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Ёт юртларда эзилса ҳам бағиримиз,
Йиртиқ-ямоқ кийса ҳамки сағиримиз,
Ош ҳақида шеър битади шоиримиз,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Фарғонада, Наманганда, Андижонда,
Тошкент, Жиззах, Самарқанду Гулистонда,
Бухорода, Хоразмда ҳам Сурхонда,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Клипларда, киноларда ош ейилар,
Театрдай биноларда ош ейилар,
Гўё икки дунёларда ош ейилар,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Халқнинг “Ватан, миллат” деган бош сўзига –
Жин теккандай “эрк” деган қуёш сўзига,
“Ўзбек” сўзи қофиядай “ош” сўзига,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Ош бўларми, гар ёнида май бўлмаса,
Ўзбекми шу, ош емоққа шай бўлмаса,
Заб келибсиз, мен бир ош қилай бўлмаса,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин.
Мойга теккан бармоқ мўйлов, қошга етар,
Китобга пул етмаса ҳам, ошга етар,
Бу ошхўрлик бир кун келиб, бошга етар,
Олинг, тақсир, ўлдирса ҳам, ош ўлдирсин!
Абдунаби Ҳамро
ТЎТИҚУШ ФАЛСАФАСИ
Осмон жуда кенг эди, лочину бургути кўп,
Ҳаво ҳам айниб турар, ёмғиру булути кўп,
Озодлик хавфли экан, сал бўш келсанг – ўласан,
Қафас яхши, текин еб, куч-қувватга тўласан.
Хўжайин нима деса, каминага шу маъқул,
Тўғрими-нотўғрими, ўзи билар, у масъул.
“Туянинг қаноти бор” деса ҳам такрорлайман,
Менга нима, тинч ухлаб, текин овқатни ейман.
Кўтарилиб боряпман ҳар сайлов, ҳар сафар ман,
“Кичикўрмон тўтилар лигаси”га раҳбарман!
Хушомадни дўндириб, ўхшатаман мақтовни,
Мана, энди кутяпман навбатдаги сайловни:
Замон менга боқмаса, мен боқаман замонга,
Кўтарилиб кетарман балки Катта ўрмонга?
Тўти ҳам керак, у ҳам ўзга хос бахшидир,
Хатарли озодликдан хавфсиз қуллик яхшидир!
Абдунаби Ҳамро
