cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ОТИНОЙИЛАР

Барча отин ойилар маърузалари жамланган @XattBot @Noza03 реклама учун https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg ХАМКОР КАНАЛ: @QAYNONALAR_MASLAXATI @Oilamtarbiyam @islom_shifosi @allabola

نمایش بیشتر
Advertising posts
34 373مشترکین
-7924 ساعت
-1827 روز
-1 47230 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید هابه اشتراک گذاشته شدهديناميک بازديد ها
01
Media files
5764Loading...
02
#видео_намоз ▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁ ПЕШИН НАМОЗИ БУЛДИ ▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН (Ҳанафий мазҳабида) Расуллулох САВ: "Кимки намозни кутар экан, у намозда турган ҳисобланади!» дедилар Бухорий ва Муслим ривояти
7881Loading...
03
#Ajrim Собиқ эр-хотинларнинг ажрашганларидан кейин қариндош-уруғлар, ёру биродарлар, таниш-нотанишлар, ҳамкасблари олдида бир-бирларини шармандасини чиқариб, сирларини фош қилиб, керак бўлса туҳматлар ҳам ёғдириб, обрўсизлантиришга уринишларидан қанақа лаззат тотишларини тушунолмасдан ўтиб кетсам керак бу дунёдан. Эр ёки хотин қачондир ажрашди, деган гап бир умрлик душманларга айланди дегани эмас. Ажримлар шунчаки муносабатлар тўхтаганини билдиради холос. Ўзаро ёмон гаплар тугул, яхши гапларга ҳам ўрин қолмаганлигини англатади. Тамом. Эр ёки хотиннинг обрўсини тўкишдан бирортасига бир тийинлик фойда бўлса кошки... Хоп, бугун бегона, ёхуд душманга айланган инсоннинг ҳурмати қолмаган бўлса, ўртадаги фарзандларнинг ҳурмати бордир. Ёки узоқ йиллик турмушнинг ҳурмати бордир. Жилла қурса озгина яшаб ажрашган бўлса ҳам, шу озгина биргаликдаги яшаган ҳаётининг ҳурмати бордир... Шу ҳурмат етмайдими ёмонликдан тийилишга?! Ахир ризқ, қадар Аллоҳданку. Ажрашган бўлса кетар чоғи албатта душманлик қилиб кетиш шартмикин?! Ёки бошқача кетишнинг имкони йўқмикин?! Бир пайтлар ёниб - куйиб севганишларнинг бир кунда ашаддий душманларга айланиб, қўлидан келганича ёмонлик қилишга уринишлари қизиқ... Ажралиш фожеа эмас. Сабаблар кўп. Ҳар ким ўзича ҳақ. Лекин оддийгина ҳақиқатни ҳеч биримиз тан олишни истамаймиз, ёки тан олишга қийналамиз. Эр-хотиннинг биргаликдаги ҳаётидаги ризқи тугаган. Вассалом. Қадарга иймон келтирганлар бундай вазиятларда душманлик қилиб ўтирмайди. Аллоҳдан кўради ва Роббиси учун тақдирига рози бўлади. Қалбларни Аллоҳ билгувчи. Кимдир кимгадир ёмонлик ёки яхшилик қилдими бу фақатгина ҳар инсоннинг Ўзи учун. Вақти билан қилмишига ярашасини олаверади. Ҳеч бир ҳисоб бошқа бировда қолиб кетмайди. Яхшилик қил, сувга сол, балиқ билар. Билмаса Холиқ... ©️Muzdalifa
1 11912Loading...
04
❗️Эрингизни сиздан узоқлашишига 3 сабаб!
1 38830Loading...
05
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 632-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар. 4 та исмлари  албатта билишимиз керак 1-Муҳаммад 2-Мустафо 3-Маҳмуд 4-Aҳмад. Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган. Расулуллоҳ аёлларининг исмлари: 1-Хадича бинти Ҳувайлит 2-Савдо бинти Зама 3-Оиша бинти Абу Бакр 4-Ҳафса бинти Умар 5-Зайнаб бинти Ҳузайма 6-Умму Салама бинти Абу Умайя 7-Зайнаб бинти Жахш 8-Жувайриа бинти Ҳорис 9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён 10-Сафия бинти Ҳуяй 11-Маймуна бинти Ҳорис 12-(чўри)Мориа Қибтия 13-(чўри)Райҳона Пайғамбаримизнинг  оталарининг исми Aбдуллоҳ.  Оналарининг исми Омина.  Боболарининг исми Aбдулмутталиб (Шайба ) 9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари: 1-Aбу толиб (мушрик бўлган) 2-Ҳамза (мўмин бўлган) 3-Aббос (мўмин бўлган) 4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган). 6 та аммалари бўлган: 1- София 2- Умму Ҳаким 3- Aрво 4- Баррa 5- Отика 6- Умайма Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми: 1- Умму кулсум 2- Руқайя 3- Зайнаб 4- Фотима Ўғилларининг исми: 1-Қосим 2-Aбдуллоҳ 3-Иброҳим фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар. Таҳхминан 33 минг саҳобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар: 1-Aбу Бакр Сиддиқ 2-Умар ибн Ҳаттоб 3-Усмон ибн Аффон 4-Aли ибн абу Толиб 5-Aбдураҳмон ибн Авф 6-Зубайр ибн Аввом 7-Талҳатул Убайдуллоҳ 8-Саад ибн аби Ваққос 9-Aбу убайда ибн Жарроҳ 10-Саид ибн Зайд.
1 557115Loading...
06
Бола сиздан қўрққани учун ўша заҳотиёқ айтганингизни қилади. Aммо бола қўрққани учун буларни чин дилдан қилмайди, ўзини доимий одатига айлантиролмайди. Келажакда шу қўрқув шиддатга айланиб, ўзингизга қайтади. Сиз ҳозир фарзандингиздан кучлироқсиз. Сиз қўрқув воситасида унга айтганингизни қилдирсангиз, бақириб, уришиб эзсангиз, болангиз бир куни сиздан кучлироқ бўлганида сизни эзишни бошлайди, сизга тазйиқ ўтказади. БАҚИРМАЙДИГАН ОНА БЎЛАЙЛИК Хадича Кубро Тонгар Батафсил видеода👆 Таржимонлар: Солиҳа Маҳмуд, Мадина Шоҳакимова
2 08749Loading...
07
#ҲАДИСЛАР_ГУЛШАНИ 🖊  5 ҚИСМ Мухаббатхон хожи она БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИИМ ☀️ 53 ҳадис ☀️ Агар бир ёмонлик қилсанг, кетиданоқ яхшилик қил. ☀ 54 ҳадис ☀ Уйқудан уйғонсангиз, қўлингизни уч марта ювмасдан идишдаги сувга тиқманг, чунки билмайсизки қўлингиз каерларда тунаган. ☀️ 55 ҳадис ☀️ Агар икки мусулмон қилич яланғочлаб, бир бири билан уришса ва бир бирини ўлдирса, ўлган ҳам, ўлдирган ҳам дўзахга тушади. ☀️ 56 ҳадис ☀️ Агар икки мусулмон бир бирига йўлиқиб қўл беришиб кўришса ва Аллоҳга ҳамду истиғфор айтишса, икковини ҳам гуноҳлари кечирилади. ☀️ 57 ҳадис ☀️ Кимки одамларга имом бўлса, намозни енгил ўқисин, чунки одамлар ичида ёши катталар, касаллар, кучсизлар ва хожатлилар бордир. Агар ёлғиз ўзи ўқиса хоҳлаганича чўзаверсин. ☀️ 58 ҳадис ☀️ Агар арзон олиб қиммат сотиш пайида бўлсаларинг, Аллоҳ устиларингга бир хорлик солади, то динларингга қайтмагунларинггача олиб ташламайди. ☀ 59 ҳадис ☀️ Агар гуноҳ махфий қилинса, фақат гуноҳкорни ўзи зарарланади. Аммо ошкор қилинсаю, у одамлар томонидан тўхтатилмаса зарари ҳаммага бўлади. ☀ 60 ҳадис ☀️ Агар киши бир гапни гапириб, у ёқ бу ёққа қараб қўйса, билгинки бу гап сенга омонатдир. ☀️ 61 ҳадис ☀️ Агар яхшиларингиз ҳоким бўлиб, бойларингиз сахий очиққўл бўлиб, ишларингиз ўртада маслаҳат билан ҳал қилинаётган бўлса, сизларга ернинг остидан усти яхшироқдир. Агар ёмонлар ҳоким бўлиб, бойлар бахил бўлиб, ишларингиз хотинлар қўлида бўлса, ерни устидан ости сизларга яхшироқдир. ☀️ 62 ҳадис ☀️ Кимки хотини иккита бўлиб, уларга тенг қарамаса, қиёмат куни ярми йўқ ҳолда тирилтирилади. Давоми бор... 📖"Ахлоқ ва одобга оид ҳадис намуналари" китобидан кўчирилди Абдулазиз Мансур Ҳамидулла Ҳикматуллаев 🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0
1 89016Loading...
08
🔵 Фарзандига эътиборда муккасидан кетган ота-оналарни кутаётган хавфлар Албатта, фарзанд улуғ неъмат. Ҳар қандай ота-она учун аввало фарзандининг бахти, унинг етук инсон бўлиб камолотга етиши муҳим саналади. Бироқ баъзи ҳолатда ота-оналарнинг ўз фарзандига бўлган эътибори меъёрдан ошиб кетса, унинг айрим салбий оқибатлари ҳам келиб чиқиши мумкин. 1️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-она боласи қилиши керак бўлган нарсани ўзи қилавергани учун уни ҳаётга етарли даражада тайёрлай олмайди. 2️⃣ Бола қаттиқ меҳрдан безовта бўлши ва бу ҳолатни суиистеъмол қилиши мумкин. 3️⃣ Бундай ота оналар фарзандларини уйлантирганларидан кейин ҳам келиннинг ўғилларини ўзларидан тортиб олади деган хавотир билан яшайдилар. Унинг ҳаётига ҳаддан ташқари ортиқча аралашадилар. 4️⃣ Яна бундай ота-оналар фарзандларининг ўз хоҳиш истакларига кўра касб танлашларини истайдилар. Болаларнинг истак, имконият ва қобилиятларини инобатга олмайдилар 5️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-оналарнинг фарзандлари вояга етгандан сўнг ҳам бирор иш учун қадам ташлашда иккиланадилар, Бу ҳолат эса ҳам ота-она, ҳам бола учун ёқимсиз ташвиш пайдо қилади. Шу ўринда айтиш керакки, ота-онанинг бундай хатти-ҳаракатлари фақат болага эмас, балки ўзларига ҳам турли қийинчилик туғдиради. Масалан, фарзандлари билан боғлиқ нохуш ҳодисаларда ўзларини йўқотиб қўядилар, сабр қилолмайдилар. Бундай ҳолатларда эса улар жиддий руҳий стресс ҳолатларига тушиб қолишлари мумкин.
1 81815Loading...
09
Media files
2 31539Loading...
10
Қадимда Кавказ тарафларда узоқ йиллар бирга яшашган бўлсалар-да, бирон бир жанжал нималигини билмайдиган чол-кампир ўтган эдилар. Жуда ахил бўлган бу оилага одамлар хавас билан қарашар эди. Бир куни шунча йил хеч бир низо жанжалсиз кечирилган турмушнинг сирини сўрашди. Момо хикоя қиладилар: - Қизлигимда мени сўраб қўшни қишлоқдан совчилар келишди. Ота-онам рози бўлишди. Тўй бўлди. Куёв мени от-аравада ўз қишлоғига олиб кетди. Йўлда кетар эканмиз, от бир марта тепинди. Эрим: - “Бир”, деди. Яна бир оз йўл юрганимиздан сўнг от яна тепинди. Эрим ғазабланиб: - “Икки”, деди. Йўлда давом этдик. Манзилга етай деган эдик. От учинчи марта тепинди. Эрим: - “Уч” деб, дархол аравани тўхтатди. Жахл билан милтиғини олиб отни отиб ташлади. Мен эримнинг бу жохиллигидан хайратда қолдим. Унга бақирдим: - Сен қандай шафқатсиз инсонсан? Шу иш учун жониворни ўлдириш шартмиди? Эрим менга қараб: - “БИР”, деди. - ... Бу сўз менга бир умрга етарли бўлди. Шундан сўнг орамизда хеч низо чиқмади.
2 51037Loading...
11
Media files
2 62222Loading...
12
Бўғимларни доимий даволагандан кўра 1 марта даволаган осонроқ❗️ Уйдан чиқмаган холда билиб олинг. SHAMAK OIL- Сиздаги барча огриклар ва Грыжани тез фурсат ичида асоратсиз даволовчи 🇮🇳Хиндистон медицинаси ва Табобат оламида тан олинган,табиий гиёхлардан таёрланган Индия Давлатида машхур булган хозирги кунда бизнинг Давлатимизда хам 1 чилардан орин олишга улгурган- SHAMАK OIL !!! Натижа деярли дархол сезилади Ку‌рсатмалари; - Ревматизм - Артрит - Артроз - Подогра - Бу‌гим огриклари - Суяк емирилиши - Бу‌гимларда суюклик етишмаслиги - Суяк синиши - Оперяция дан су‌нг тез тикланиш - Умуртка погонасидаги огриклар - Грыжани асоратсиз тез фурсат ичида даволаш Сиз огриклардан азият чекябсизми ундай бýлса SHAMAK OIL🔥махсулотидан фойдаланиб кýринг, ва бу дардан бутунлай халос бýлинг! Акция нархи 1+1=3👇 139.000 минг 📞 +998992779095 📞 +998992779095 📬 @Onlineyozish Махсулртларни ку́риш учун Канал https://t.me/joinchat/y51kzWM99Bs1ZjVi
2 8609Loading...
13
Куёвларга 10 ўгит: 1. Уйдан чиқаётганингизда хотинингиз билан хайрлашинг. Унинг кўнглини кўтарадиган гаплар гапиринг. 2. Хотинингизнинг кўзини тўрт қилиб куттирмай, вақтида ишдан қайтинг. 3. Хотинингизнинг камчиликларини бошқаларга айтманг, унинг яхши томонларини айтинг. 4. Ишингиздаги муаммоларни уйга кўтариб келманг. Уйда хурсандчилик ҳукм сурсин. 5. Инсофли бўлинг. Кучи етмайдиган ишларни бажаришни хотинингиздан қилманг. Зарур бўлса, унга кўмаклашинг. 6. Кутилмаган совғалар бериб, кўнглини олишни билинг. 7. Уйга салом бериб, табассум билан киринг. Оила аъзоларингиз келганингиздан севинсин. 8. Оилангизни пулсиз қолдирманг, уларни бировларга мухтож қилманг. 9. Ташқарида еб-ичганингиздан уйингизга хам олиб келинг. 10. Уйланиш дунёга мккасидан кетиш эмас. Дин, Ватан, халқ ва инсонийлик йўлида мехнат қилишни унутманг.
3 25098Loading...
14
ОТИНОЙИЛАР
3 437104Loading...
15
🔴ҒАЗАБ ОРГАНИЗМИНГИЗГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ? Аччиқланиш бизни нафақат атрофдаги одамларга ўдағайлашга мажбур қилади, балки бизнинг ички, жисмоний ҳолатимизда ҳам ўз аксини топади. Салбий ҳиссиётлар жўш урганда қайси аъзолар азият чекади? 📌Мия Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида бизнинг қонимиз қайнаш ўрнига ивир экан. Гарварддаги соғлиқни сақлаш мактабида ўтказилган текширишларга кўра, томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазаб алангасидан бир неча соатдан кейин уч мартага ошар экан. 📌Юрак Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган ўз салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширар экан. Шунингдек, кўпроқ келишмовчилик ҳолатига ғазабли муносабат билдирувчи кишилар юқори қон босими, кўкрак қафасидаги оғриқ ва бошқа юрак-томир тизими муаммолари билан боғлиқ касалликларга дучор бўлишар экан. 📌Тери Юзнинг жаҳлдан қизариши тери ҳолатига зарар етказади. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ҳолат терини атопик дерматит хуружигача олиб келар экан. 📌Ўпка Юқори “қайнаш даражаси” ва ғазабни бошидан кечирган одамлар ўпкаси заиф ҳолатда бўлар экан. Мутахассисларнинг фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келар экан. Хулоса — ҳар қандай, ҳатто энг қалтис вазиятларда ҳам ақл билан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг ва жаҳлнинг шахсий ҳаётингизга ва соғлиғингизга зиён етказишига йўл қўйманг.
3 48778Loading...
16
Media files
3 42591Loading...
17
ИСРОФГАРЧИЛИК БЎЛМАЙДИМИ? Ассалому алайкум! Овқатланаётганда қорин тўйгандан сўнг таомнинг ортиқчаси қолиб кетса, исроф бўлмаслиги учун ўзини мажбурлаб бўлса ҳам тугатиб қўйиш керакми ёки қолганини тўкиб юборса ҳам бўладими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Иккисини ҳам қилмаслик керак. Ошган таомни бирор бир ҳайвонга едириш керак. Оилада эса қушлар еб кетадиган бирор жой тайин қилиб ўша ерга қўйиб қўйиш керак. Азалдан уламоларимиз омма халқни дастурхон қоқишда ҳам шариатга амал қилишга буюришган. Нон увоқларини алоҳида, суяк шу кабиларни алоҳида ажратишган. Пўчоқларни ҳам. Сабзавотдан ортгани деб ташлаб юбориш ҳам исроф. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
3 4826Loading...
18
ОТИНОЙИЛАР
3 84455Loading...
19
АЁЛ Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кўндинг, Айт қачон кўксингга тегибди шамол?! Бола - чақа дединг, рўзғор, иш дединг, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Сен- эрнинг айбини ёпгувчи қалқон, Оила кўркига берарсан сайқал. Майлига ҳар кунмас, лекин ҳар замон, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Шаффоф кўзгуларни қўлингга олиб, Олтин қўғирчоқдек ясангин хушҳол. Юзингга упа сурт, яхши кийиниб, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Гоҳида дард бирла тилинса бағринг, Гўё тўлишмайин қолгандай ҳилол. Қадрингни бунчалар арзон қилмайин, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл! Кунларни ўтказдинг елиб, югуриб, Қўй энди кўнглингни ёзгин келақол. Ўзингни авайлаб, ўзингни севиб, Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
4 567124Loading...
20
Media files
3 955107Loading...
21
БОМДОД НАМОЗИ ВАҚТИ БЎЛДИ - АЁЛЛАР УЧУН ( ХАНАФИЙ МАЗХАБИДА ) Уз вактида укишлик фарздир. Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ, сажда қилганда гунохлари дувиллаб тўкилиб боради (Хадис)
3 67916Loading...
22
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! Аллоҳимдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва Сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраймиз! Тонгимиз  яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин. Бу кунда Аллоҳим дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
5 974291Loading...
23
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаё ва иймон бир-бирларига яқиндирлар. Агар уларнинг бири кетса, иккинчиси ҳам кетади» Ҳоким ва Тобароний ривояти (Ибн Умар (р.а)дан) 𝑺𝒐𝒍𝒍𝒐𝒍𝒍𝒐𝒉𝒖 𝒂'𝒍𝒂𝒚𝒌𝒂 𝒚𝒂𝒂 𝑹𝒐𝒔𝒖𝒍𝒖𝒍𝒍𝒐𝒉. 𝐴𝑙ℎ𝑎𝑚𝑑𝑢𝑙𝑖𝑙𝑙𝑎ℎ 🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0
3 63021Loading...
24
☀️ 🌙ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸 Ассалому алайкум! СЕШАНБА тонги муборак бўлсин!💐 Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! 🤲 Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!😊 🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0
7 168382Loading...
25
Намоз вақтлари: 30.04.2024 - СЕШАНБА Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3 88818Loading...
26
ТАХАЖЖУД НАМОЗИНИНГ У́КИЛИШИ ( АЁЛЛАР УЧУН ) Тунги НАФЛ НАМОЗИ вакти Ихтиерий намоз 2 ракатдан 10 ракатгача Хуфтондан кейин бир ухлаб уйгониш шарти бор ⏰ 01:30 - 03:00   Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган. Тахажжуд укидингизми?
1 1043Loading...
27
🚀 TELEGRAM KANAL VA GURUHGA BEPUL JONLI O‘ZBEK OBUNACHI KO‘PAYTIRISH! 🇺🇿 Telegram tarmog‘idagi yagona jonli obunachi ko‘paytiruvchi bot! ➕ Endilikda siz ham kuniga 1000 donadan obunachilarni botdagi shartlarni bajarish orqali bepul qo‘shib olishingiz mumkin! 💳 To‘lov qilish orqali ham hisob to‘ldirishingiz mumkin, buning uchun 20dan ortiq to‘lov turlari mavjud! ⚠️ Botga hoziroq kirib bonusni qo‘lga kiritishingiz mumkin! https://t.me/XObunachiBot
3950Loading...
28
​​Ким гуноҳ ишни кам қилади Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима? Жавоб берди: сукут ва яна сукут... ➖➖➖ Сўради: Хўш бу нени англатади? Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир. ➖➖➖ Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз? Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди... ➖➖➖ Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади? Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали... ➖➖➖ Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин? Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади... ➖➖➖ Сўради: Вафоли ёр ким? Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон. ➖➖➖ Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз? Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади... ➖➖➖ Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар? Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир. “Фарзанднома” китобидан.
5 04830Loading...
29
📹 ҲУФТОН НАМОЗИ ВАҚТИ АЁЛЛАР УЧУН. Аёл кишининг уйининг ичида ўқиган намози уйининг айвонида ўқиган намозидан афзалроқдир. Ўзига махсус тўсиб қўйилган макон ичида ўқиган намози эса уйининг ичида ўқиган намозидан афзалроқдир Абу Довуддан хадис
2 6735Loading...
30
Media files
4 985124Loading...
31
​​Розилик Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди. – Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади. – Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди. – Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар. – Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди. – Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди. – Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди. – Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди. Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга: “Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди. Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! ОТИНОЙИЛАР
5 09137Loading...
32
ОТИНОЙИЛАР
4 77223Loading...
33
#видео_намоз ▁▁▁▁▁▁▁▁ ШОМ НАМОЗИ ВАҚТИ ▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН «Пайгамбар САВ: «Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вакти кирганда, жанозани хозир булганда ва эрсиз аёл тенгини топганда», дедилар
3 0758Loading...
34
Телефондаги азон ҳақиқий азон ўрнига ўтадими? ❓Cавол: Намоз вақтида телефондаги азонни эшитиб намоз ў қиса бўладими ёки намозхонни ўзи азон айтиши керакми? 📩 Жавоб: Телефонда айтилган азон ҳақиқий азоннинг ўрнини босмайди. Албатта, намозхоннинг ўзи азон айтиши сун-натдир. Чунки азон Исломнинг шиорларидан биридир. Азон айтган кишига катта ажр–савоблар ваъда қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан суннат бўлиб келаётган азон айтиш тартибини қиёматгача сақлаб қолиш бурчимиздир. Бу масалада бугунги кундаги нуфузли фатво кенгаши саналмиш «Ислом фиқҳи академияси» бундай фатво берган: “Масжидда, намоз вақти кирганда, аудио ва шунга ўхшаган воситалар ёрдамида (ёзиб олинган) азонни қўйиш етарли бўлмайди ва (мазкур азон билан) ибодатни адо қилиш жоиз эмас. Бу билан шариатимиздаги азон ҳосил бўлмайди. Набийимиз ва Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларидан ҳозиргача давом этиб келаётган ҳар бир намоз учун алоҳида (жонли) азон айтиш мусулмонлар зиммасидаги бурчдир”. Валлоҳу аълам.
4 62917Loading...
35
Media files
4 59044Loading...
36
​​☝️ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА! ✔️1)Калимаи тоййиба.! 👉 Лаа илааҳа иллаллооҳу Муҳаммадур росуу луллооҳ. ✍Тўғри сўз: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир.Муҳаммад (с.а.в) Аллоҳнинг расулидир.! ✔️2) Калимаи шаҳодат. 👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ. ✍Иқрорлик сўзи:. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг банда-си ва расули эканига иқрорман. ✔️3)Калимаи тавҳид.! 👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмиту ва ҳува ҳайюл лаа ямуту, бияди ҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир. ✍Танҳолигига иқрорлик сўзи: Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир! ✔️4) Калимаи раддил куфр . 👉 Аллооҳумма иннии аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам. Ва астағфирука лимаа лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб. ✍Куфрни қайтариш сўзи: Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан. ✔️5) Калимаи истиғфор .! 👉 Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъаалаа мин кулли занбин азнабтуҳуу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъалаанияҳ. Ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб . ✍Гуноҳларни кечишини сўраш сўзи: Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гунохларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайб-ларни билгувчи Зотсан. ✔️6) Калимаи тамжид .! 👉 Субҳааналлооҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил-ъалиййил ъазиийм. Маа шаа Аллооҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун. ✍Улуғлаш сўзи: Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлақ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди. ✔️ИЙМОНИ МУЖМАЛ. 👉 Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳива арканиҳи. ✍Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим. ✔️ИЙМОНИ МУФАССАЛ 👉 Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъал`а вал баъси баъдал мавт. ✍Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.!!
5 277230Loading...
37
Media files
4 67337Loading...
38
АСР НАМОЗИ БУЛДИ ▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН (Ҳанафий мазҳабида) Расулуллоҳ САВ “Ким аср намозини тарк қилса, унинг амали беҳуда кетади”,дедилар. Бухорий ривояти Дўстларингизга ҳам улашинг
3 4318Loading...
39
​​Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади? Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар. Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир. Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар хафта тутиш тарғиб қилинади. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар». Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган. «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
4 94438Loading...
40
Media files
5 689128Loading...
👍 3
#видео_намоз ▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁ ПЕШИН НАМОЗИ БУЛДИ ▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН (Ҳанафий мазҳабида) Расуллулох САВ: "Кимки намозни кутар экан, у намозда турган ҳисобланади!» дедилар Бухорий ва Муслим ривояти
نمایش همه...
#Ajrim Собиқ эр-хотинларнинг ажрашганларидан кейин қариндош-уруғлар, ёру биродарлар, таниш-нотанишлар, ҳамкасблари олдида бир-бирларини шармандасини чиқариб, сирларини фош қилиб, керак бўлса туҳматлар ҳам ёғдириб, обрўсизлантиришга уринишларидан қанақа лаззат тотишларини тушунолмасдан ўтиб кетсам керак бу дунёдан. Эр ёки хотин қачондир ажрашди, деган гап бир умрлик душманларга айланди дегани эмас. Ажримлар шунчаки муносабатлар тўхтаганини билдиради холос. Ўзаро ёмон гаплар тугул, яхши гапларга ҳам ўрин қолмаганлигини англатади. Тамом. Эр ёки хотиннинг обрўсини тўкишдан бирортасига бир тийинлик фойда бўлса кошки... Хоп, бугун бегона, ёхуд душманга айланган инсоннинг ҳурмати қолмаган бўлса, ўртадаги фарзандларнинг ҳурмати бордир. Ёки узоқ йиллик турмушнинг ҳурмати бордир. Жилла қурса озгина яшаб ажрашган бўлса ҳам, шу озгина биргаликдаги яшаган ҳаётининг ҳурмати бордир... Шу ҳурмат етмайдими ёмонликдан тийилишга?! Ахир ризқ, қадар Аллоҳданку. Ажрашган бўлса кетар чоғи албатта душманлик қилиб кетиш шартмикин?! Ёки бошқача кетишнинг имкони йўқмикин?! Бир пайтлар ёниб - куйиб севганишларнинг бир кунда ашаддий душманларга айланиб, қўлидан келганича ёмонлик қилишга уринишлари қизиқ... Ажралиш фожеа эмас. Сабаблар кўп. Ҳар ким ўзича ҳақ. Лекин оддийгина ҳақиқатни ҳеч биримиз тан олишни истамаймиз, ёки тан олишга қийналамиз. Эр-хотиннинг биргаликдаги ҳаётидаги ризқи тугаган. Вассалом. Қадарга иймон келтирганлар бундай вазиятларда душманлик қилиб ўтирмайди. Аллоҳдан кўради ва Роббиси учун тақдирига рози бўлади. Қалбларни Аллоҳ билгувчи. Кимдир кимгадир ёмонлик ёки яхшилик қилдими бу фақатгина ҳар инсоннинг Ўзи учун. Вақти билан қилмишига ярашасини олаверади. Ҳеч бир ҳисоб бошқа бировда қолиб кетмайди. Яхшилик қил, сувга сол, балиқ билар. Билмаса Холиқ... ©️Muzdalifa
نمایش همه...
👍 9
❗️Эрингизни сиздан узоқлашишига 3 сабаб!
نمایش همه...
👍 2
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 632-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар. 4 та исмлари  албатта билишимиз керак 1-Муҳаммад 2-Мустафо 3-Маҳмуд 4-Aҳмад. Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган. Расулуллоҳ аёлларининг исмлари: 1-Хадича бинти Ҳувайлит 2-Савдо бинти Зама 3-Оиша бинти Абу Бакр 4-Ҳафса бинти Умар 5-Зайнаб бинти Ҳузайма 6-Умму Салама бинти Абу Умайя 7-Зайнаб бинти Жахш 8-Жувайриа бинти Ҳорис 9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён 10-Сафия бинти Ҳуяй 11-Маймуна бинти Ҳорис 12-(чўри)Мориа Қибтия 13-(чўри)Райҳона Пайғамбаримизнинг  оталарининг исми Aбдуллоҳ.  Оналарининг исми Омина.  Боболарининг исми Aбдулмутталиб (Шайба ) 9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари: 1-Aбу толиб (мушрик бўлган) 2-Ҳамза (мўмин бўлган) 3-Aббос (мўмин бўлган) 4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган). 6 та аммалари бўлган: 1- София 2- Умму Ҳаким 3- Aрво 4- Баррa 5- Отика 6- Умайма Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми: 1- Умму кулсум 2- Руқайя 3- Зайнаб 4- Фотима Ўғилларининг исми: 1-Қосим 2-Aбдуллоҳ 3-Иброҳим фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар. Таҳхминан 33 минг саҳобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар: 1-Aбу Бакр Сиддиқ 2-Умар ибн Ҳаттоб 3-Усмон ибн Аффон 4-Aли ибн абу Толиб 5-Aбдураҳмон ибн Авф 6-Зубайр ибн Аввом 7-Талҳатул Убайдуллоҳ 8-Саад ибн аби Ваққос 9-Aбу убайда ибн Жарроҳ 10-Саид ибн Зайд.
نمایش همه...
👍 23 10
Бола сиздан қўрққани учун ўша заҳотиёқ айтганингизни қилади. Aммо бола қўрққани учун буларни чин дилдан қилмайди, ўзини доимий одатига айлантиролмайди. Келажакда шу қўрқув шиддатга айланиб, ўзингизга қайтади. Сиз ҳозир фарзандингиздан кучлироқсиз. Сиз қўрқув воситасида унга айтганингизни қилдирсангиз, бақириб, уришиб эзсангиз, болангиз бир куни сиздан кучлироқ бўлганида сизни эзишни бошлайди, сизга тазйиқ ўтказади. БАҚИРМАЙДИГАН ОНА БЎЛАЙЛИК Хадича Кубро Тонгар Батафсил видеода👆 Таржимонлар: Солиҳа Маҳмуд, Мадина Шоҳакимова
نمایش همه...
👍 8
#ҲАДИСЛАР_ГУЛШАНИ 🖊  5 ҚИСМ Мухаббатхон хожи она БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИИМ ☀️ 53 ҳадис ☀️ Агар бир ёмонлик қилсанг, кетиданоқ яхшилик қил. ☀ 54 ҳадис ☀ Уйқудан уйғонсангиз, қўлингизни уч марта ювмасдан идишдаги сувга тиқманг, чунки билмайсизки қўлингиз каерларда тунаган. ☀️ 55 ҳадис ☀️ Агар икки мусулмон қилич яланғочлаб, бир бири билан уришса ва бир бирини ўлдирса, ўлган ҳам, ўлдирган ҳам дўзахга тушади. ☀️ 56 ҳадис ☀️ Агар икки мусулмон бир бирига йўлиқиб қўл беришиб кўришса ва Аллоҳга ҳамду истиғфор айтишса, икковини ҳам гуноҳлари кечирилади. ☀️ 57 ҳадис ☀️ Кимки одамларга имом бўлса, намозни енгил ўқисин, чунки одамлар ичида ёши катталар, касаллар, кучсизлар ва хожатлилар бордир. Агар ёлғиз ўзи ўқиса хоҳлаганича чўзаверсин. ☀️ 58 ҳадис ☀️ Агар арзон олиб қиммат сотиш пайида бўлсаларинг, Аллоҳ устиларингга бир хорлик солади, то динларингга қайтмагунларинггача олиб ташламайди. ☀ 59 ҳадис ☀️ Агар гуноҳ махфий қилинса, фақат гуноҳкорни ўзи зарарланади. Аммо ошкор қилинсаю, у одамлар томонидан тўхтатилмаса зарари ҳаммага бўлади. ☀ 60 ҳадис ☀️ Агар киши бир гапни гапириб, у ёқ бу ёққа қараб қўйса, билгинки бу гап сенга омонатдир. ☀️ 61 ҳадис ☀️ Агар яхшиларингиз ҳоким бўлиб, бойларингиз сахий очиққўл бўлиб, ишларингиз ўртада маслаҳат билан ҳал қилинаётган бўлса, сизларга ернинг остидан усти яхшироқдир. Агар ёмонлар ҳоким бўлиб, бойлар бахил бўлиб, ишларингиз хотинлар қўлида бўлса, ерни устидан ости сизларга яхшироқдир. ☀️ 62 ҳадис ☀️ Кимки хотини иккита бўлиб, уларга тенг қарамаса, қиёмат куни ярми йўқ ҳолда тирилтирилади. Давоми бор... 📖"Ахлоқ ва одобга оид ҳадис намуналари" китобидан кўчирилди Абдулазиз Мансур Ҳамидулла Ҳикматуллаев 🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0
نمایش همه...
ОНАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ

💥Бизни канал ёш танламас 💥Барчага БИРДЕК МАНЗУР 💥КУЛИНГ-УМРИНГИЗ УЗАЯДИ 💥ОТАЛАР-сузи АКЛНИНГ КУЗИ 💥ИБРАТ БЕКАТИ УЗ- ЯКИНЛАРИМИЗНИ хам КАНАЛИМИЗГА таклиф этамиз

https://t.me/+PQ8zmc-DwUthMDQ0

https://t.me/gorsohibleri

👍 7 1
🔵 Фарзандига эътиборда муккасидан кетган ота-оналарни кутаётган хавфлар Албатта, фарзанд улуғ неъмат. Ҳар қандай ота-она учун аввало фарзандининг бахти, унинг етук инсон бўлиб камолотга етиши муҳим саналади. Бироқ баъзи ҳолатда ота-оналарнинг ўз фарзандига бўлган эътибори меъёрдан ошиб кетса, унинг айрим салбий оқибатлари ҳам келиб чиқиши мумкин. 1️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-она боласи қилиши керак бўлган нарсани ўзи қилавергани учун уни ҳаётга етарли даражада тайёрлай олмайди. 2️⃣ Бола қаттиқ меҳрдан безовта бўлши ва бу ҳолатни суиистеъмол қилиши мумкин. 3️⃣ Бундай ота оналар фарзандларини уйлантирганларидан кейин ҳам келиннинг ўғилларини ўзларидан тортиб олади деган хавотир билан яшайдилар. Унинг ҳаётига ҳаддан ташқари ортиқча аралашадилар. 4️⃣ Яна бундай ота-оналар фарзандларининг ўз хоҳиш истакларига кўра касб танлашларини истайдилар. Болаларнинг истак, имконият ва қобилиятларини инобатга олмайдилар 5️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-оналарнинг фарзандлари вояга етгандан сўнг ҳам бирор иш учун қадам ташлашда иккиланадилар, Бу ҳолат эса ҳам ота-она, ҳам бола учун ёқимсиз ташвиш пайдо қилади. Шу ўринда айтиш керакки, ота-онанинг бундай хатти-ҳаракатлари фақат болага эмас, балки ўзларига ҳам турли қийинчилик туғдиради. Масалан, фарзандлари билан боғлиқ нохуш ҳодисаларда ўзларини йўқотиб қўядилар, сабр қилолмайдилар. Бундай ҳолатларда эса улар жиддий руҳий стресс ҳолатларига тушиб қолишлари мумкин.
نمایش همه...
👍 9👎 1 1
👍 6🥰 1

👍 21😢 8😁 3😱 2