cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ОТИНОЙИЛАР

Барча отин ойилар маърузалари жамланган @XattBot @Noza03 реклама учун https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg ХАМКОР КАНАЛ: @QAYNONALAR_MASLAXATI @Oilamtarbiyam @islom_shifosi @allabola

نمایش بیشتر
Advertising posts
34 497مشترکین
+19224 ساعت
-1007 روز
-1 47630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Иккинчи дарс: Пасткаш инсон билан унинг услубида урушишинг у билан тенглашишингдир. Ҳеч кимга сени ўзининг даражасига туширишига йўл қўйма. Бу урушга киришишдан ўзга чора колмаса, куролингни ўзинг танла. Ғоялар воситаларни оқламайди. Буюк ғоялар учун пасткаш воситалар билан ҳаракат қилсак, ғоялардаги буюклик қолмайди. Ғалаба тоза бўлиши учун қурол тоза бўлиши лозим. Ифлос ғалабани биз канчалик тоза кўрсатишга ҳаракат килмайлик, у мағлубият булиб қолаверади. Учинчи дарс: Тинчлик пайтида ақлли инсонни билиб бўлмайди. Ақлли инсонлар хусуматларда билинади. Инсонлар агар бировга муҳаббат қўйса, юмшаб қолишади. Агар уларга бирор нарса берилса, рози бўлишади. Агар биров билан хусуматлашганингда у аклидан воз кечмаса, тезлик билан у билан орангни тузат. У топилмас матодир. Давоми бор
نمایش همه...
👍 3🥰 1👏 1
👍 3
МАСОФА САНЪАТИ Абу Жаъфар Мансур айтади: «Менга етиб келишича, бир шер чўчқага йўлиқибди. Чўчқа ундан сўрабди: - Мен билан жанг қил. Шер дебди: - Сен чўчқасан. Менинг тенгим эмассан. Агар гапингга кириб, сен билан жанг килиб, сени ўлдирсам «шер чўчқани ўлдирибди» дейишади. Бу мен учун фахр эмас. Агар сендан менга бирор зарар етса, бу мен учун ҳақорат ҳисобланади! Чўчқа дебди: - Агар мен билан жангга чиқмасанг, бошка ҳайвонларга мен билан жанг қилишдан қўрққанлигингни айтаман! Шер деди: -Айтавер. Мен учун сенинг қонинг билан муйлабимни булғашдан кўра, сенинг ёлғонингга сабр қилиш осонрок! Биринчи дарс: Юқори бўл! Инсон дўстлари билан танилганидек, душманлари билан ҳам танилади. Баъзилар ҳатто душман тутишингга ҳам арзишмайди. Улар шунчалик арзимас бўлишадики, ҳатто уларнинг устидан ғалаба қилиб ҳам ҳаловат топа олмайсан. Агар улар ғалаба қозонишса, мағлубият алами анча оғир бўлади. Ғалаба қанчалар буюк бўлмасин, гоҳида у мағлубият бўлиб қолаверади. Бу жангдаги рақибнинг тавозусига қараб шуни айтиш мумкинки, қиличнинг ёғоч асодан ғолиб бўлиши ғалаба эмас. Оқсоқ кишидан югуришда ўзиб кетиш ғалаба эмас. Шундай жанглар борки, унда тизгинни қўлга олишнинг ягона йўли бошидан унга киришмасликдир. Ғалаба кийимини кийиб олган мағлубиятда қанақанги ғалаба бўлиши мумкин?! Давоми бор
نمایش همه...
👍 9
👍 3
#видео_намоз ▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁ ПЕШИН НАМОЗИ БУЛДИ ▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН (Ҳанафий мазҳабида) Расуллулох САВ: "Кимки намозни кутар экан, у намозда турган ҳисобланади!» дедилар Бухорий ва Муслим ривояти
نمایش همه...
🥰 2
ИСЛОМДАГИ САККИЗ АМАЛ Амал нима? - Амал бу банданинг ҳаётда қилган ишларидир. Исломда ҳаммаси бўлиб банданинг амали саккиз қисмга бўлинади: Биринчиси – фарз. Иккинчиси – вожиб. Учинчиси – суннат. Тўртинчиси – мустаҳаб. Бешинчиси – мубоҳ. Олтинчиси – ҳаром. Еттинчиси – макруҳ. Саккизинчиси – мустакраҳ. Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий. - Фарз қандай амал? - Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади. Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади? - Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш. - Вожиб қандай амал? - Вожиб Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амалдир. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади. Қандай амаллар вожиб амалга киради? - Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар. - Суннат қандай амал? - Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди. Суннат амали нималарда кўринади? - Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир. - Мустаҳаб қандай амал? - Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди. Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради? - Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар. - Мубоҳ қандай амал? - Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир. Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади? - Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш. - Ҳаром қандай амалдир? - Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади. Қандай ишлар ҳаром қилинган? - Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар. - Макруҳ қандай амал? - Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади. Макруҳ амали нималарда кўринади? - Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир. - Мустакраҳ қандай амал? - Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин. Мустакраҳга қандай амаллар киради? - Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар. • ''Ибодати исломия'' китобидан "Эслатгин! Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур". Аз-Зарият сураси, 55-оят.
نمایش همه...
👍 7 1👏 1
—O'rto berilib nimani o'qiyapsan? 🤔 —Bir kanal bor shunaqayam zooooo'r, bir kirsen postlarini o'qib chiqqin kemedi 😍 —Voy pismig'e, so'ramasam aytginam kemediya, qani tezda linkini berchi 🤨 —Xammadan qizg'ongan saxifamdaa u😌, mayli senga beraman mana buni ustiga bos🤩👇 ╔═🌸══════╗ ☘️   KIRISH ☘️ ╚══════🌸═╝ Tezroq bo'l fikrimdan qaytib qolishim mumkin 👆😅
نمایش همه...
👍 1
ҚИЗИҚАРЛИ ХИКОЯЛАР
КЕРАКЛИ ТАВСИЯЛАР
ТЕЗРОҚ ОБУНА БЎЛИНГ
4🥰 2👏 1
Зинога яқинлашиш қандай бўлади? Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир (Исро сураси, 32-оят) - Хилватда қолиш (номаҳрам билан ёлғиз қолиш) зинога яқинлашишдир. - Уятсиз кишилар билан суҳбатлашиш зинога яқинлашишдир. - Кўзни тиймаслик  зинога яқинлашишдир. - Бир йигитдан номақбул, ахлоқсиз воқеа эшитиш (аслида, бундан узоқ бўлиш шарт)  зинога яқинлашишдир. - Уятсиз журналларни титкилаш  зинога яқинлашишдир. - Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган интернет саҳифаларига кириш  зинога яқинлашишдир. - Ахлоқсиз ҳикоя ўқиш  зинога яқинлашишдир. - Кўча-кўйда бемақсад (кераксиз) юриш зинога яқинлашишдир. Исо алайҳиссалом айтадилар: «Шарафли инсон  маъсиятга элтувчи сабаблардан қочган инсондир.» (Доктор Муҳаммад Ратиб Набулсий) Араб тилидан Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
نمایش همه...
👍 5 3👏 1
Фарзанд тарбиясидаги 7 та ЗАҲАР “Қариганда болаларим менга нисбатан меҳрибон, эшитадиган ва гўзал аҳлоқли бўлиши ҳоҳлайман“ десангиз БУ ВИДEО СИЗ УЧУН!
نمایش همه...
👍 2