cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Юрист МАЛИКОВ Ш.К.

Янги конунлар билан танишиб борамиз!

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
481
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
-930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

02:25
Video unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
🟥🟥🟥 🟥🟥🟥 Mehnat yarmarkasiga marhamat! Joriy yilning 16-avgust kuni soat 09:00 dan Kitob tumani Maktabgacha va maktab ta`limi bo‘limida "Bo‘sh ish o‘rinlari mehnat yarmarkasi" boshlanadi. ➖Umumta'lim maktablarida ishlash istagida bo‘lgan oliy pedagog ma'lumotli fuqarolarimizni mazkur yarmarkaga taklif etamiz. 🔍Quyidagi havolani bosing va Kitob tumani hokimligi telegram kanaliga qo'shiling👇👇👇 https://t.me/joinchat/WIzE6dryhMqccL7h 💬Facebook | 📸Instagram | 🌍Web saytTelegram | Twitter | 📹YouTube
نمایش همه...
ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ СИНФ РАҲБАРЛИК ҚИЛИШИ МУМКИНМИ? 📍ЖАВОБ: Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофиқ синф раҳбарлари ўқитувчилар орасидан мактаб директори томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилиши белгиланган. Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Низомга мувофиқ синф рахбарлари тажрибали ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси маъмурияти томонидан танлаб олинган ҳолда тайинланади. Низомда синф раҳбарликка асосан тажрибали ва маҳоратли, жамоани бошқара олиш қобилиятига эга ходимлардан тайинланиши белгиланган. Мазкур низомга мувофиқ директор ўринбосари, психолог, ёшлар етакчиси синф раҳбари бўлиши мумкин эмаслиги келтирилган. Юқоридаги асосларга кўра директор ўринбосарларининг синф рахбари бўлиш имкони йўқ.
نمایش همه...
Ўқитувчилар учун тиббий кўрик бепуллигининг ҳуқуқий асослари 1 "Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан: ▫️Иш берувчи ҳудудий давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 декабригача ташкилотдаги тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим бўйича контингентини аниқлаши ва бу ҳақда далолатнома тузиши лозим. 2 Меҳнат кодекси 292-моддасига асосан Ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан у дастлабки (ишга қабул қилиш чоғида) ёки даврий (иш жараёнида) хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, ўтиши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш иш берувчининг ҳисобидан амалга оширилади. Мазкур кодекснинг 360-моддасига асосан иш берувчи умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шартлиги, Ходимлар мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши муносабати билан чиқимдор бўлмаслиги белгиланган. 3. ❗️ “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига кўра тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар. Юқорида келтирилган асосларга кўра, тибий кўрик учун тўловлар иш берувчи томонидан тўланади. Ходим томонидан эмас.
نمایش همه...
YURIST MASLAHATI

Ўқитувчилар учун тиббий кўрик бепуллигининг ҳуқуқий асослари 1 "Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан: ▫️Иш берувчи ҳудудий давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 декабригача ташкилотдаги тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим бўйича контингентини аниқлаши ва бу ҳақда далолатнома тузиши лозим. 2 Меҳнат кодекси 292-моддасига асосан Ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан у дастлабки (ишга қабул қилиш чоғида) ёки даврий (иш жараёнида) хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, ўтиши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш иш берувчининг ҳисобидан амалга оширилади. Мазкур кодекснинг 360-моддасига асосан иш берувчи умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шартлиги…

Агар эр ҳеч қаерда ишламаса, алимент тўлаш қандай тартибда бўлади? 📌 ЖАВОБ: Оила кодексининг 140-моддасига аосан Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Статистика агентлигининг маълумотига кўра ўртача ойлик иш ҳақи 3 892 000 сўмни ташкил қилади.
نمایش همه...
Yuridik shaxs maqomiga ega bo‘lgan korxona va tashkilotlarda ishlovchi xodimlarning o‘rtacha oylik nominal hisoblangan ish haqi (2022 yil yanvar-dekabr)

custom description for seo

"больничный" тўлаш тартиби қанадй Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 8 майдаги №1136 сонли буйруғининг 28-бандига асосан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади: 👉 умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида; 👉 умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида. Мисол учун, 6 йиллик иш стажига эга бўлган ҳодим 26 иш кунлик ойда 4 кун вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлди. Ҳодимнинг оклади - 2 100 000 сўм дейлик. Ҳодим йил давомида премия ва иш ҳақига қўшимчалар олмаган бўлсин. 4 кунлик "больничный" ҳисоблаш учун бир кунлик иш ҳақи ҳисобланади. Бизнинг мисолда у 80 769.23 сўмга тенг (2 100 000/26). 4 кун учун 323 076.92 сўм бўлади. Иш стажи 8 йилдан кам бўлгани учун ушбу миқдорнинг 60%и олинади. 323 076.92 сўм х 60% = 193 846.15 сўм. Демак, ҳодимнинг ушбу ой учун иш ҳақи миқдори 1 970 769.23 сўм (22 х 80 769.23 + 4 х 80 769.23 х 60%). Буйруқда 100% тўланиши керак бўлган ходимлар тоифаси ҳам мавжуд. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа бўйича имтиёзга эга ҳодимлар тўғрисида буйруқнинг 26 ва 27 бандларида танишиб чиқишингиз мумкин. Бундан ташқари корхона ўз жамоат шартномасида ёки ички норматив ҳужжатларида больничный учун оширилган миқдорларни белгилаши мумкин. Ёки барча ҳодимлар учун, иш стажи ёки имтиёзларидан қатъий назар 100% миқдорда тўлаши ҳам мумкин.
نمایش همه...
Repost from YURIST MASLAHATI
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ 1 авгусдан иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори оширилади 2023 йил 1 августдан: Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм; Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 568 000 сўм; Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм; Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўм этиб белгиланади; Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
Repost from YURIST MASLAHATI
#Кадровик ❗️ҚИСҚАРТИРИШГА ТУШГАН ХОДИМЛАР УЧУН МУҲИМ ЭСЛАТМА Меҳнат кодексига асосан, иш жойингиздан бериладиган 2 ойлик компенсацияга қўшимча бир ойлик компенсация пули ҳам олишингиз мумкин. Бунинг учун, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ўттиз календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтишингиз керак. Асос: Меҳнат кодексининг 100-моддаси Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИККА ЎҚИЁТГАН ТАЛАБАГА ДАРС БЕРИШИ МУМКИНМИ? 📌 ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг 3-4 курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Бундан кўриниб турибдики, тугалланмаган олий маълумот билан фақат 3-4-курс талаблари ишлаши мумкин. Умумтаълим мактабларида дарс соатларини тақсимлаш Педагогик кенгашларнинг ваколатига киради. Улар ходимлар ўртасида дарсларни 30.06.2020 куни Адлия вазирлиги томонидан № 3271 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом асосида тақсимлаши лозим. Низомнинг 15-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентабрга қадар тақсимланади. Бунда ўқитувчиларнинг шахсий ютуқлари, маълумоти, малака тоифаси каби омиллар ҳисобга олинади.
نمایش همه...
Repost from YURIST MASLAHATI
#Кадровик Бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловасигага асосан, «Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.» деган банд қўшилган. Яъни бу ўқув йилидан бошлаб, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига 1,5 ставкагача ажратилган дарс соатлари вакант дарс соат сифатида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бериладиган ҳар ойлик ҳисоботларга киритилмайди. Шу сабабли 1.5 ставка дарс олган ўқитувчилар “энди дарсимни олиб қўйишади” деган хадикда бўлмаса ҳам бўлади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...