fa
Feedback
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов

رفتن به کانال در Telegram

Асакабанк Бошқарув раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Анвархонов Азизхон 📞 Мурожаат учун: 1152 ёки (71)-200-55-22 Instagram: instagram.com/asakabank_pressa YouTube: https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5

نمایش بیشتر
1 885
مشترکین
+124 ساعت
-57 روز
-4730 روز

در حال بارگیری داده...

ابر برچسب‌ها
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
سپتامبر '26
سپتامبر '26
+4
در 1 کانال‌ها
اوت '26
+24
در 15 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '26
+56
در 16 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '26
+80
در 28 کانال‌ها
Get PRO
مه '26
+232
در 43 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '26
+49
در 12 کانال‌ها
Get PRO
مارس '26
+127
در 84 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '26
+135
در 32 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '26
+58
در 15 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '25
+63
در 30 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '25
+70
در 32 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '25
+154
در 1 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '25
+112
در 20 کانال‌ها
Get PRO
اوت '25
+87
در 7 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '25
+69
در 15 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '25
+55
در 16 کانال‌ها
Get PRO
مه '25
+33
در 20 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '25
+51
در 10 کانال‌ها
Get PRO
مارس '25
+37
در 16 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '25
+72
در 13 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '25
+3 913
در 9 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '24
+37
در 15 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '24
+70
در 14 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '24
+1 642
در 9 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '24
+37
در 5 کانال‌ها
Get PRO
اوت '24
+34
در 3 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '24
+1 586
در 5 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '24
+42
در 10 کانال‌ها
Get PRO
مه '24
+55
در 13 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '24
+110
در 16 کانال‌ها
Get PRO
مارس '24
+2 712
در 16 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '24
+144
در 14 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '24
+47
در 10 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '23
+33
در 8 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '23
+27
در 4 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '23
+29
در 1 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '23
+179
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '23
+34
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '23
+263
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '23
+598
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '23
+2 083
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '23
+4
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '23
+3
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '23
+1
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '23
+3
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '22
+18
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '22
+15
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '22
+11
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '22
+5
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '22
+8
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '22
+425
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '22
+19
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '22
+17
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '22
+216
در 0 کانال‌ها
تاریخ
رشد مشترکین
اشارات
کانال‌ها
03 سپتامبر+3
02 سپتامبر+1
01 سپتامبر0
پست‌های کانال
⚡️Имтиёзли кредитларни бериш тартиби ўзгаради, маҳалла банкирлари фаолияти кучайтирилади, 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит ажра
⚡️Имтиёзли кредитларни бериш тартиби ўзгаради, маҳалла банкирлари фаолияти кучайтирилади, 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит ажратилади ва кредит тарихида кечикиши бор аҳолига ҳам имконият берилади Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда банк-молия тизимига алоқадор бир қатор муҳим янгиликлар белгиланди. ☑️ Биринчи янгилик — имтиёзли кредитларни бошқариш туманларга берилади. Энди оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги учун ажратилган кредит ресурсларини туман штаблари бошқаради. Улар маҳаллий шароит ва бизнеснинг хусусиятига қараб, кимга қанча кредит бериш, кредит муддати қанча бўлиши ва тўловлар қай тартибда амалга оширилишини белгилай олади. Ҳозир оилавий тадбиркорлик учун 1 трлн 370 млрд сўм, ёшлар тадбиркорлиги учун 450 млрд сўм ресурс мавжуд. ☑️ Иккинчи янгилик — ҳар бир бизнесга бир хил кредит шарти қўлланмайди. Масалан, деҳқончиликдан даромад олиш учун вақт керак, савдо ёки хизмат кўрсатишда эса пул айланмаси тезроқ бўлиши мумкин. Шунинг учун кредит муддати ва тўлов графиги бизнеснинг даромад келтира бошлаш вақтига мослаштирилади. ☑️ Учинчи янгилик — тадбиркорга фақат кредит таклиф қилиш амалиётидан воз кечилади. Лойиҳага қараб кредит билан бирга лизинг, факторинг, кафолат, суғурта, айланма маблағни молиялаштириш ва бошқа молиявий воситалардан фойдаланилади. ☑️ Тўртинчи янгилик — кооперация қилган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит бериш имконияти яратилади. Агар лидер тадбиркор 10 та оилани ўз бизнесига жалб қилиб, улар билан кооперация ташкил қилса, 500 млн сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин. Агар 100 та оила билан ҳамкорлик қилса, гаровсиз кредит миқдори 5 млрд сўмгача етади. ☑️ Бешинчи янгилик — кредит тарихида кечикиши бор эҳтиёжманд фуқароларга ҳам имконият берилади. Яъни олдинги кредити бўйича кечикишга йўл қўйгани учун фуқаронинг янги ташаббуси автоматик равишда рад этилмайди. Унинг ҳолати ва бизнес лойиҳаси индивидуал баҳоланади. Лойиҳа истиқболли деб топилса, имтиёзли молиялаштириш имконияти яратилади. ☑️ Олтинчи янгилик — туманлар ихтиёрига жами 3,2 трлн сўм ресурс берилади. Бу маблағлар оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги кредитлари, Камбағаллик жамғармасидаги 240 млрд сўм, Бандлик жамғармасидаги 100 млрд сўм, учта “дафтар”даги 760 млрд сўм ва бошқа ресурслар ҳисобидан шаклланади. Туман штаблари ушбу маблағларни ҳудуддаги аниқ лойиҳалар ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб йўналтиради. ☑️ Еттинчи янгилик — энди қанча кредит берилгани эмас, кредит қандай натижа бергани муҳим бўлади. Яъни банк ёки ҳудуднинг иши “шунча миллиард сўм кредит ажратилди” деган кўрсаткич билан чекланмайди. Ажратилган маблағ ҳисобига қанча доимий иш ўрни яратилгани ва қанча оила барқарор даромад манбаига эга бўлгани асосий мезон бўлади. ▪️Бунинг сабаби ҳам айтилди. Сўнгги уч йилда маҳаллалардаги тадбиркорлик лойиҳалари учун 314 трлн сўм ресурс ажратилган, аммо бир хил миқдорда маблағ олган ҳудудларда натижалар кескин фарқ қилган. Шунингдек, банкдан кредит олиб, бизнесини кутилган даражада йўлга қўя олмаган 62 минг нафар фуқаро кредитини қайтаришда қийналаётгани қайд этилди. ☑️ Саккизинчи янгилик — маҳалла банкирларининг вазифаси фақат кредит масаласи билан чекланмайди. Улар тадбиркор билан бизнес ғоясидан бошлаб, лойиҳа тайёрлаш, молиялаштиришнинг тўғри турини танлаш ва бизнесни ишга туширишгача бўлган жараёнда ишлаши керак бўлади. ☑️ Тўққизинчи янгилик — маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари махсус ўқитилади. Икки ой ичида махсус ўқув маркази очилиб, улар бизнес лойиҳа тайёрлаш, бизнес-моделни ҳисоблаш, кредит, лизинг, факторинг каби молиявий воситаларни тўғри танлаш бўйича ўқитилади. Энг яхши натижа кўрсатган мутахассисларни Хитой, Япония ва Туркияда малака оширишга юбориш режалаштирилган. ☑️ Ўнинчи янгилик — ишлайдиган оналарга нафақа тўланади, эҳтиёжманд оилаларнинг боғча, ўқув маркази, йўлкира ва ётоқхона харажатлари ваучер орқали қопланади. Ижтимоий реестрдаги ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube

2
🇺🇿 Барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз! 35 йил — бу халқимизнинг ўз кучига
🇺🇿 Барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз! 35 йил — бу халқимизнинг ўз кучига, ўз салоҳиятига ва буюк келажагига бўлган ишончи янада мустаҳкамланган тарихий йўлдир. Бугунги тинч ва фаровон ҳаётимиз, янги имкониятлар ва катта мақсадларимиз замирида Мустақиллигимизнинг беқиёс қадри мужассам. 🏦 Асакабанк жамоаси барча юртдошларимизни Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин дилдан табриклайди! Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод, ҳар бир эзгу мақсадимиз Ватанимиз равнақи билан ҳамоҳанг бўлсин. Мустақиллигимиз абадий, Ўзбекистонимизнинг келажаги янада порлоқ бўлсин! Байрам муборак! 🇺🇿 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
532
3
🇺🇿 2030 йилгача ЯИМни 300 миллиард долларга етказиб, келгуси ўн йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилишни р
🇺🇿 2030 йилгача ЯИМни 300 миллиард долларга етказиб, келгуси ўн йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда мамлакат иқтисодиёти, инвестициялар ва келгуси молиявий тараққиётга оид қатор муҳим кўрсаткичларни маълум қилди. Сўнгги йилларда валюта, солиқ, божхона ва инвестиция сиёсатида туб ўзгаришлар амалга оширилгани қайд этилди. Натижада Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни 80 поғонага яхшиланиб, мамлакат иқтисодиёти мўътадил эркин давлатлар қаторига кирган. Илгари Ўзбекистон иқтисодиётига йилига 2–3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинган бўлса, бугун ушбу кўрсаткич 40–50 миллиард долларга етган. Президент таъкидлашича, инвестициялар билан бирга мамлакатга янги технологиялар, замонавий билим ва янги иқтисодий имкониятлар ҳам кириб келмоқда. Уч йил аввал Ўзбекистон ЯИМини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган эди. Давлат раҳбари ушбу марра 2026 йилнинг ўзида ортиғи билан бажарилиши ва Ўзбекистон даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришини билдирди. Келгуси босқич учун эса янада катта мақсад белгиланди. Учинчи миллий дастур доирасида иқтисодиётни юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказиш, келгуси ўн йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, 2030 йилгача ЯИМ ҳажмини 300 миллиард долларга етказиш, саноатда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратиш ҳамда келгуси ўн йилда аҳоли жон бошига ЯИМни 10 минг доллардан ошириш мақсад қилинган. Президент кичик бизнеснинг ўрта бизнесга, ўрта корхоналарнинг эса йирик компания ва корпорацияларга айланиши учун яхлит экотизим яратилишини ҳам маълум қилди. Стартаплар, венчур молиялаштириш ва сунъий интеллект ёшлар салоҳиятини иқтисодиётга олиб киришнинг устувор йўналишларидан бирига айланади. Бундан ташқари, ташқи сиёсатда иқтисодий дипломатия устувор йўналишлардан бири бўлиб қолиши таъкидланди. Бу эса халқаро инвестициялар, молия институтлари ва хорижий бизнес билан ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришни англатади. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
615
4
🇺🇿🏦 Асакабанкда Мустақиллик байрами куни таваллуд топган ходимларга алоҳида эътибор кўрсатилди Ўзбекистон Республикаси Дав+6
🇺🇿🏦 Асакабанкда Мустақиллик байрами куни таваллуд топган ходимларга алоҳида эътибор кўрсатилди Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Асакабанк жамоасида фаолият юритаётган, 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни таваллуд топган 10 нафарга яқин ходим алоҳида эътироф этилди. Бу сана улар учун нафақат юртимизнинг энг улуғ байрами, балки шахсий ҳаётларидаги қутлуғ кун сифатида ҳам икки карра аҳамиятли. Шу муносабат билан Асакабанк раҳбарияти томонидан ҳамкасбларимизга эсдалик совғалари топширилиб, самимий тилаклар билдирилди. Асакабанкда ходимларга эътибор, уларнинг меҳнатини қадрлаш ва жамоадаги ўрнини муносиб эътироф этиш муҳим корпоратив қадриятлардан бири ҳисобланади. Чунки банкнинг ҳар бир ютуғи ортида ўз ишига масъулият, садоқат ва ташаббус билан ёндашадиган кучли жамоа турибди. Асакабанк учун жамоа — фақат ходимлар эмас, балки умумий мақсадлар, ишонч ва қадриятлар атрофида бирлашган катта оиладир. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
612
5
🏦 18 сентябрь куни “Асакабанк” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади Йиғилишда банкнинг 2026 йил
🏦 18 сентябрь куни “Асакабанк” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади Йиғилишда банкнинг 2026 йил учун қайта кўриб чиқилган бизнес-режасини тасдиқлаш, Бошқарув тўғрисидаги низом ва Уставга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш, шунингдек, Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш масалалари кўриб чиқилади. Йиғилиш 18 сентябрь куни соат 15:00 да AsakaTower’даги Асакабанк бош офисида бўлиб ўтади. 📞Қўшимча маълумот олиш учун (78) 147-65-65 рақами орқали 1151 ёки 1131 ички рақамларга қўнғироқ қилиб, Корпоратив муносабатлар хизматига мурожаат қилиш мумкин. ————— 🏦 18 сентября состоится внеочередное Общее собрание акционеров АО «Асакабанк» На собрании будут рассмотрены вопросы утверждения пересмотренного Бизнес-плана Банка на 2026 год, внесения изменений и дополнений в Положение о Правлении и Устав Банка, а также избрания членов Совета Банка. Собрание состоится 18 сентября в 15:00 в головном офисе Асакабанка, расположенном в здании AsakaTower. 📞 Для получения дополнительной информации можно обратиться в Службу корпоративных отношений по телефону (78) 147-65-65, внутренние номера 1151 или 1131. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
555
6
🏦 Асакабанкда ёшлар ташаббуслари ва устозлар тажрибасини бирлаштирган учрашув ўтказилди Асакабанкда раҳбарият, ёш ходимлар в
🏦 Асакабанкда ёшлар ташаббуслари ва устозлар тажрибасини бирлаштирган учрашув ўтказилди Асакабанкда раҳбарият, ёш ходимлар ва банк тизимида кўп йиллик тажрибага эга фахрийлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда ёш ходимларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларнинг касбий ривожланиши, малакасини ошириш, замонавий банк тизимида яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар хусусида фикр алмашилди. Айни пайтда, банк фахрийларининг кўп йиллик меҳнат фаолияти, бой ҳаётий ва касбий тажрибаси ёш авлод учун муҳим мактаб экани алоҳида таъкидланди. Устозлар тажрибаси ва ёшларнинг янгича қарашларини уйғунлаштириш банкнинг келгуси ривожи учун муҳим аҳамият касб этади. Учрашув доирасида яна бир қувончли воқеа бўлди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети юқори курс талабаси Мирсаидов Мақсудбек Мирзоҳид ўғли 2026–2027 ўқув йили учун «Ёш математик» стипендияси соҳиби сифатида тақдирланди. Сертификат унинг математика фанига қизиқиши, билим ва интеллектуал салоҳияти ҳамда эришган юқори натижалари эътирофи сифатида топширилди. Асакабанк учун ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга тажрибали устозлар билан мулоқот қилиш ва ўз салоҳиятини намоён этиш учун имконият яратиш муҳим. Бугунги ёшларнинг билими, ташаббуси ва устозлар тажрибаси эртанги тараққиёт учун мустаҳкам замин бўлади. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
628
7
🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 558 НАФАР ЮРТДОШИМИЗ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ Бугун Кўксарой қар
🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 558 НАФАР ЮРТДОШИМИЗ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбари йиғилганларни Мустақиллик байрами билан табриклар экан, 35 йил тарих учун қисқа давр бўлса-да, ўтган йиллар кўлами, ютуқ ва натижалари билан асрга татигулик давр бўлганини таъкидлади. Бу ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифи эса меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз экани қайд этилди. Президент мустақилликнинг куч-қудрати фермер ва деҳқонлар, устоз ва шифокорлар, олимлар, тадбиркорлар, саноатчилар, қурувчилар, давлат хизматчилари, маҳалла фаоллари, ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот ходимларининг меҳнатида намоён бўлаётганини таъкидлади. «Янги Ўзбекистоннинг энг катта натижаси, бу ўзгарган инсон, ўз кучига ишонган фуқаро, эртанги кунга дахлдорлигини ҳис қилаётган жамиятдир!» деди Президент. Маросимда сўнгги ўн йилдаги иқтисодий ва ижтимоий натижалар ҳам келтирилди. Шу даврда мамлакатимизга 160 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция киритилиб, иқтисодиёт ҳажми 2,5 баробардан зиёд ошди. Жорий йил якунида ЯИМ 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Шунингдек, саноат, сервис ва қишлоқ хўжалигида 5,7 миллион доимий иш ўрни яратилди, 650 минг оила янги замонавий уй-жойга эга бўлди. 83 минг километр ички йўл қурилди ва таъмирланди, миллионлаб аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Энг муҳими, Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси билан яшаб, сидқидилдан меҳнат қилаётган 558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, илм-фан, маданият ва бошқа соҳаларда кўп йиллик меҳнати билан юрт тараққиётига ҳисса қўшаётган ватандошларимиз, шунингдек, Ўзбекистонга сармоя ва замонавий технологиялар олиб келаётган хорижлик ҳамкорлар ҳам бор. Президент Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди ва уларнинг меҳнати ёшлар учун ибрат бўлишини таъкидлади. «Кўксингизга ярашиб турган юксак унвон, орден ва медалларга одамлар ҳавас билан қарайди, ёшларимиз сизларга ўхшашга интилади. Бу сизларга келгуси ишларингизда янги куч-ғайрат ва илҳом беради деб ишонаман», деди давлат раҳбари. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
632
8
🏦 Асакабанкда Мустақилликнинг 35 йиллиги ходимлар ва уларнинг оилаларига алоҳида эътибор билан нишонланмоқда 🇺🇿 Мустақилли
🏦 Асакабанкда Мустақилликнинг 35 йиллиги ходимлар ва уларнинг оилаларига алоҳида эътибор билан нишонланмоқда 🇺🇿 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги Асакабанк жамоаси учун нафақат катта байрам, балки ходимларимиз ва уларнинг оилаларига эътибор ва қувонч улашиш учун яна бир гўзал имконият бўлди. 🤗 Бугун банкда «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» бош ғояси остида байрам тадбири ўтказилди. Унда бу йил фарзанди 1-синфга қадам қўяётган 200 нафар ходимимизга мактаб сумкалари ва янги ўқув йили учун зарур ўқув қуроллари жамланмалари топширилди. 🤩 Шунингдек, Мустақиллигимиз билан тенгдош ходимларимизга эсдалик совғалари тантанали равишда тақдим этилди. Бу ҳам байрам шукуҳини жамоамизнинг ҳар бир аъзоси билан биргаликда ҳис этишга қаратилган самимий ташаббусларимиздан бири бўлди. ❤️ Биз учун Асакабанк — фақат иш жойи эмас. Бу ерда инсоннинг меҳнати қадрланади, унинг оиласи ва фарзандлари келажагига эътибор қаратилади, ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берилади. Зеро, жамоага бўлган эътибор ва ғамхўрлик Асакабанк корпоратив маданиятининг муҳим қадриятларидан биридир. Биз бир жамоа бўлиб нафақат катта мақсадлар сари интиламиз, балки ҳар бир ходимимиз ва унинг оиласига бўлган эътиборни ҳам қадрият даражасига кўтарамиз. 🏦 Бу — Асакабанк жамоаси🤝 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
843
9
“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентда
“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентда Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида нутқ сўзлади. “Бугун ахборот чегара билмайди. Бир воқеа ҳақидаги хабар саноқли сонияларда миллионлаб одамларга етиб боради. Бироқ ахборот билан бирга ёлғон, манипуляция, фейк хабарлар ва ахборот хуружлари ҳам тез тарқалмоқда. Шунинг учун бугун журналистика олдидаги энг муҳим вазифалардан бири — ишончли ахборотни таъминлашдир”, — деди у. Шерзод Асадов сунъий интеллектнинг журналистикага жадал кириб келаётганига ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект журналистнинг ўрнини босмайди, аксинча, унинг имкониятларини кенгайтиради. “Технологиялар қанчалик ривожланмасин, журналистиканинг асосий мезонлари — ҳақиқат, холислик, виждон ва инсон манфаатига хизмат қилиш тамойиллари ўзгармаслиги керак”, — деди Президент матбуот котиби. У, шунингдек, замонавий журналистиканинг бугунги глобал муаммолардан бири сифатида ҳақиқий сўз эркинлиги инқирози масаласини кўтарди. Айрим ҳолларда сўз эркинлигининг сиёсий босим воситасига айланиши журналистиканинг холислиги ва ишончлилигига путур етказаётганини қайд этди. Ш.Асадовга кўра, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш дунёдан ёпилиш дегани эмас. Аксинча, бу — фактларга таяниш, воқеаларни холис таҳлил қилиш ва жамият билан очиқ мулоқот ўрнатишдир. Президент матбуот котиби журналистнинг вазифаси фақат ахборот етказиш билан чекланмаслигини ҳам таъкидлади. Журналист одамларнинг дарду ташвишини эшитади, муаммоларини кўтаради ва жамоатчилик овозининг давлат идораларига етиб боришини таъминлайди. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
673
10
بدون متن...
617
11
🏦♟️ Асакабанк ходими шахмат бўйича очиқ чемпионатда 2-ўринни эгаллади 22 август куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ташкил
🏦♟️ Асакабанк ходими шахмат бўйича очиқ чемпионатда 2-ўринни эгаллади 22 август куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ташкил этилган “Chess Board Open Championship of Uzbekhydroenergo JSC” очиқ чемпионати доирасида вазирлик ва ташкилотларнинг марказий аппарат ходимлари ўртасида шахмат турнири бўлиб ўтди. Мусобақада Асакабанк шарафини ҳимоя қилган Чакана бизнес департаменти менежери Сулайманов Даврон муносиб иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритди. 🥈 Юқори натижа учун ҳамкасбимиз 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди. Даврон Сулаймановни ушбу муваффақият билан самимий табриклаймиз! Асакабанк жамоаси нафақат банк соҳасида, балки интеллектуал спорт майдонларида ҳам муносиб натижаларни қайд этаётганидан фахрланамиз. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
645
12
🏦 Асакабанк Янгиариқда “таянч маҳалла” лойиҳаларини тадбиркорлар билан бирга амалга оширишга киришди Хоразм вилояти Янгиариқ
🏦 Асакабанк Янгиариқда “таянч маҳалла” лойиҳаларини тадбиркорлар билан бирга амалга оширишга киришди Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги Шихбоғи маҳалласи “таянч маҳалла” сифатида танлаб олинган бўлиб, унинг имкониятларидан келиб чиқиб қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Асакабанк Бошқаруви Раиси ўринбосари С.Талибджанов бошчилигидаги банк вакиллари туман ҳокимлиги билан биргаликда маҳаллада тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот ўтказилиб, тадбиркорларга уларда иштирок этиш имкониятлари тушунтирилди. Хусусан, микросаноат маркази, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари, интенсив мевали боғ ҳамда бошқа тадбиркорлик лойиҳаларини маҳаллий бизнес вакилларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу ташаббуслар натижасида 155 та янги иш ўрни яратиш, 20 та микролойиҳани амалга ошириш ва 415 нафар аҳолининг даромадини ошириш кўзда тутилган. 🏦 Асакабанк тадбиркорлар билан ҳамкорликда Шихбоғини иқтисодий фаол, янги иш ўринлари ва даромад манбаларига эга “таянч маҳалла”га айлантиришга кўмаклашади. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
903
13
🏦 Асакабанкда раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди Асакабанкда раҳбарият иштирокида ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказил
🏦 Асакабанкда раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди Асакабанкда раҳбарият иштирокида ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари, касбий ривожланиши, малакасини ошириш, замонавий банк тизимидаги имкониятлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ёшларнинг банк фаолиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва янги ғояларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, уларни амалга ошириш бўйича тегишли вазифалар белгиланди. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
718
14
МАТОНАТ, МЕҲНАТ ВА ИШОНЧ БИР ИНСОННИНГ ҲАЁТИНИ ЭМАС, АТРОФИДАГИЛАРНИНГ ҲАМ ҲАЁТИНИ ЎЗГАРТИРИШИ МУМКИН Самарқанд шаҳри Боғибал
МАТОНАТ, МЕҲНАТ ВА ИШОНЧ БИР ИНСОННИНГ ҲАЁТИНИ ЭМАС, АТРОФИДАГИЛАРНИНГ ҲАМ ҲАЁТИНИ ЎЗГАРТИРИШИ МУМКИН Самарқанд шаҳри Боғибаланд маҳалласида яшовчи Сурайё опа 36 йилдан буён тикувчилик билан шуғулланади. II гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, у ҳаётий қийинчиликлар олдида тўхтаб қолмади. Аксинча, уйидаги битта тикув машинасидан бошланган меҳнатини бугун ўз цехига айлантира олди. 20 йил аввал Сурайё опа уй шароитида бир дона тикув машинаси билан ишлаётган эди. Кейинчалик Асакабанкдан кредит олиб, қўшимча тикув машиналари харид қилди ва биринчи ишчиларини ишга олди. Меҳнат ва ҳаракат ўз натижасини берди. Даромади ошиб, олинган кредитни белгиланган уч йилни кутмасдан, бир йилга етмай тўлиқ қайтарди. Шундан кейин ишини янада кенгайтириш мақсадида Асакабанк молиявий кўмагидан яна фойдаланди. Янги ускуналар харид қилинди, цех кенгайди ва янги иш ўринлари яратилди. Бугун Сурайё опанинг цехида 4 нафар ходим меҳнат қилмоқда, ҳар бир уста эса иккитадан шогирд тайёрламоқда. Энг муҳими, у 36 йиллик фаолияти давомида 40–50 нафарга яқин шогирд етиштирди. Уларнинг кўпчилиги бугун мустақил цех очиб, ўз навбатида бошқа инсонларни иш билан таъминламоқда. Сурайё опа тайёрлаётган маҳсулотлар Самарқанд бозорларида сотилиши билан чекланиб қолмаган. АҚШ ва Россиядан ҳам махсус буюртмалар қабул қилиниб, тайёр кийимлар хориждаги мижозларга етказиб берилмоқда. Бугун ушбу кичик цехнинг ойлик даромади 40–50 млн сўмга, соф фойдаси эса 15–20 млн сўмга етган. Сурайё опанинг ҳаёт йўли бир ҳақиқатни кўрсатади. Имконият чекланган бўлиши мумкин, аммо инсоннинг интилиши, меҳнати ва орзуларига чегара йўқ. 🤩 Бир пайтлар битта тикув машинаси билан бошланган меҳнат бугун нафақат бир оиланинг даромад манбаи, балки ўнлаб шогирдларнинг касб эгаллаши, янги тадбиркорлар ва иш ўринлари пайдо бўлишига сабаб бўлган катта ҳаракатга айланди. ❤️ Асакабанк инсоннинг ўз кучига бўлган ишончи молиявий имконият билан қўллаб-қувватланса, кичик қадамлар ҳам катта натижаларга айланишига ишонади. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
796
15
Prezidentning tadbirkorlar bilan ochiq muloqoti: birinchi qadamdan boshlab katta biznesga aylangunga qadar qo‘llab-quvvatlash
Prezidentning tadbirkorlar bilan ochiq muloqoti: birinchi qadamdan boshlab katta biznesga aylangunga qadar qo‘llab-quvvatlashga qaratilgan ulkan imkoniyatlar yaratilmoqda. — Открытый диалог Президента с предпринимателями: создаются огромные возможности для всесторонней поддержки – от первых шагов до становления крупного бизнеса. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
482
16
🏦🏢 Асакабанк ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кўмагида Ургутда янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 60 дан ортиқ иш
🏦🏢 Асакабанк ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кўмагида Ургутда янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 60 дан ортиқ иш ўрни яратилди Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият юритаётган «INNOVATION TRADE INVEST» МЧЖ гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Илгари корхона ўз маҳсулотлари учун зарур қадоқларни четдан ёки бошқа ҳамкорлардан харид қилар эди. Кейин тадбиркор қадоқларни ҳам ўз корхонасида ишлаб чиқаришни мақсад қилиб, янги лойиҳани амалга оширишга киришди. Бу режани амалга оширишда Асакабанк молиявий кўмак кўрсатди, гаров таъминоти масаласида эса Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кафиллик тақдим этди. Натижада Хитойдан замонавий технология асосида ишлайдиган қадоқлаш ускунаси олиб келиниб, сўнгги 3–4 ойдан буён корхонанинг ўзида қадоқ ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни шу ернинг ўзида қадоқлаш йўлга қўйилди. Янги ишлаб чиқариш билан бирга 60 дан ортиқ иш ўрни ҳам яратилди. Энг аҳамиятлиси, корхонада бир маҳалланинг ўзида яшайдиган 40 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Корхона автобуси уларни ҳар куни уйлари олдидан ишга олиб келади. Аёллар иш излаб узоққа бормайди, ўз ҳудудида меҳнат қилиб, оиласига даромад олиб киради. Айнан шу натижа Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда билдирган фикри билан ҳамоҳанг. Давлатимиз раҳбари сўнгги беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берилиб, бунинг учун 84 та қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинганини таъкидлар экан, бу саъй-ҳаракатларнинг замирида тадбиркорларга шароит яратиш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш ва одамларни узоққа бормасдан, ўз маҳалласининг ўзида даромадли қилиш мақсади турганини қайд этди. Ургутдаги ушбу лойиҳада бу мақсаднинг натижаси аниқ кўриниб турибди — тадбиркорнинг ишлаб чиқариши кенгайди, янги иш ўринлари очилди ва бир маҳалланинг 40 нафар хотин-қизи ўз ҳудудида меҳнат қилиб, даромад топиш имконига эга бўлди. Лойиҳа ёшлар учун ҳам янги имконият очди. Корхонада бош мутахассис бўлиб ишлаётган ёшлардан бири аввал иш излаб Туркия ёки Россияга кетишни режалаштирган эди. Ургут эркин иқтисодий зонасида ёшлар учун иш ўринлари очилганидан хабар топгач, хорижга кетиш ўрнига шу корхонада ишлашни танлади. Шу тариқа Асакабанк ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кўмаги бир тадбиркорнинг янги лойиҳасини амалга ошириш билан чекланмади. У янги ишлаб чиқариш, 60 дан ортиқ иш ўрни, бир маҳалланинг 40 нафар хотин-қизи учун даромад манбаи ва ёшлар учун ўз юртида меҳнат қилиш имкониятига айланди. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
622
17
⚡️Тадбиркорларга 5 млрд сўмгача кредит онлайн берилади, 200 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади, 10 млрд сўмлик кредитда г+8
⚡️Тадбиркорларга 5 млрд сўмгача кредит онлайн берилади, 200 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади, 10 млрд сўмлик кредитда гаров юки камаяди ва банклар балансидаги 9 трлн сўмлик мулклар имтиёзли сотилади Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида банклар, кредитлаш ва бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашга оид бир қатор муҳим янгиликлар маълум қилинди. ☑️ Аввало, сўнгги беш йилда бизнес учун ажратилган кредит портфели қарийб 3 баравар ошиб, 450 трлн сўмга етгани қайд этилди. Банклар кредит портфелида кичик бизнеснинг улуши эса 45 фоиздан 63 фоизга ошган. Жорий йилнинг биринчи ярмида кичик ва ўрта бизнесга 76,5 трлн сўм ресурс ажратилган. ☑️ Шу билан бирга, тадбиркорлар ўз лойиҳалари учун хорижий банклардан мустақил равишда 1 млрд доллар маблағ жалб қилган. ☑️ Энди тадбиркорларни кредитлашда янги рақамли механизм кенг қўлланади. Яқинда ишга туширилган “Кредит хизматлари ягона рақамли портали” орқали тадбиркор битта ариза қолдиради, банклар эса уни мижоз сифатида жалб қилиш учун ўзаро рақобат қилади. Энг муҳими, бизнесни энди бошлаётган тадбиркорлар 5 млрд сўмгача кредитни онлайн расмийлаштириши мумкин бўлади. ☑️ Бизнеснинг ривожланиш босқичига қараб алоҳида молиявий қўллаб-қувватлаш тизими ҳам жорий қилинади. Янги тадбиркорлар учун “Бизнес старт”, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун “Бизнес лифт”, янги ўсиш босқичига ўтаётган корхоналар учун эса “Бизнес юксалиш” дастурлари ишлайди. “Бизнес старт” доирасида тадбиркорларга сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа, кредит ҳужжатлари ва ҳисоботларни тайёрлаш ўргатилади. Бу мақсадга 100 млрд сўм ажратилади, тайёр бизнес-режа тақдим этилади ва 200 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш имконияти яратилади. ☑️ Тадбиркорлар учун энг катта муаммолардан бири бўлган гаров масаласида ҳам янги “контр-кафолат” тизими жорий этилади. Унга кўра, 10 млрд сўмгача кредит олишда гаровнинг 30 фоизини давлат, 30 фоизини Бизнесни кафолатлаш компанияси ва 15 фоизини банклар ўз зиммасига олади. Натижада тадбиркорнинг ўзига кредит учун 25 фоиз гаров таъминотини топиш кифоя қилади. ☑️ Банклар балансида турган активлар бўйича ҳам катта ўзгариш бўлади. Қиймати 9 трлн сўм бўлган 2,5 мингта банк мулкини чегирмали нархда, бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади. Бундай мулкни сотиб олган тадбиркор бир йил давомида ер ва мол-мулк солиғини тўламайди. ☑️ Экспортчилар учун банк ҳисобварақлари билан боғлиқ тартиб ҳам енгиллаштирилади. Агар экспорт бўйича муддати ўтган қарзни қоплаш учун йил якунига қадар банк ҳисобварағига валюта қўйилса, ушбу маблағ экспорт тушуми сифатида қабул қилинади. Бундан ташқари, товар учун тўлов ҳали келмаган бўлса ҳам экспортга қўйилган чеклов бекор қилинади, инвойсда 50 фоиз олдиндан тушум бўлиши талаби олиб ташланади. Савдо уйлари ва дистрибьюторлар орқали экспортда валюта тушумини таъминлаш муддати эса 180 кундан 365 кунга узайтирилади. ☑️ Туризм соҳасида ҳам банклар орқали янги молиялаштириш механизми йўлга қўйилади. Меҳмонхона қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун 50 млн доллар ресурс ажратилиб, тадбиркорларга миллий валютада 10 йил муддатга йиллик 16 фоизли кредитлар берилади. Шунингдек, 50 тадан кўп жойлаштирув ўрнига эга меҳмонхоналарга нақд хорижий валютани қабул қиладиган банкоматларни банкларнинг ўзи ўрнатиб беради. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
1 003
18
🏦 Асакабанк раҳбарияти томонидан Фарғона вилояти Тошлоқ туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди Асакабанк раҳбарияти т+3
🏦 Асакабанк раҳбарияти томонидан Фарғона вилояти Тошлоқ туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди Асакабанк раҳбарияти томонидан Фарғона вилояти Тошлоқ туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ учрашув ташкил этилди. Унда тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Мулоқот давомида тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келаётган масалалар, таклиф ва мурожаатларини банк раҳбариятига бевосита билдирдилар. Кўтарилган айрим масалалар юзасидан жойида тушунтириш ва тавсиялар берилиб, қўшимча ўрганишни талаб қилган мурожаатлар тегишли масъулларга йўналтирилди. Шунингдек, бизнесни кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишларини ривожлантириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш учун банк томонидан тақдим этилаётган молиявий имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Учрашув якунида тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мурожаатларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича масъуллар томонидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
816
19
Prezident Shavkat Mirziyoyev tomonidan “O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi to‘g‘risida”gi Konstitutsiyaviy
Prezident Shavkat Mirziyoyev tomonidan “O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi to‘g‘risida”gi Konstitutsiyaviy qonun imzolandi. Administratsiya Prezident faoliyati va Konstitutsiyaviy vakolatlarini tashkiliy, huquqiy va tahliliy jihatdan ta’minlovchi yagona konstitutsiyaviy institut hisoblansa-da, davlat organlari bilan munosabatlarda uning faoliyatini qonun bilan tartibga solish bo‘yicha huquqiy bo‘shliq mavjud edi. Endilikda yangi qonun bilan ushbu masalalar tartibga solindi. Prezidentning farmon, qaror, farmoyish va topshiriqlari ijrosini tashkil etishda Administratsiyaning amaldagi vakolatlari doirasidagi faoliyati qonun bilan tartibga solinishi Prezidentlik institutining huquqiy asoslarini kuchaytiradi. Xalqaro amaliyotda Prezident faoliyatini ta’minlovchi institutning huquqiy maqomi qonun darajasida belgilanishi Prezidentlik boshqaruvining institutsional standarti hisoblanadi. Qonun 4 ta bob va 34 ta moddadan iborat bo‘lib, Administratsiyaning amaldagi vakolatlari doirasida Prezident faoliyatini ta’minlashning konstitutsiyaviy mexanizmlari qonunda huquqiy jihatdan rasmiylashtirildi. Xususan: – Administratsiya O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining vakolatlari amalga oshirilishini tashkiliy, huquqiy, tahliliy jihatdan ta’minlaydigan davlat organi sifatida belgilandi; – Administratsiyani Prezident shakllantiradi, Prezident belgilagan asosiy yo‘nalishlarda faoliyat yuritadi, Prezidentga bo‘ysunadi va hisobdor bo‘ladi. Administratsiyaning asosiy vazifalari belgilandi: – O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining konstitutsiyaviy vakolatlarini amalga oshirilishini tashkiliy, huquqiy va tahliliy ta’minlash; – Prezidentning farmon, qaror va farmoyishlari loyihalarini hamda topshiriqlarini tayyorlash, ularning ijrosini tashkil etish, nazoratini olib borish hamda ularni amalga oshirishga ko‘maklashish; – Prezidentning mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy va ijtimoiy-siyosiy rivojlantirishga oid yangi tashabbuslarini ishlab chiqish; – aholi va tadbirkorlar bilan ochiq va to‘g‘ridan to‘g‘ri muloqotlarni tashkil etish va ularni qiynayotgan masalalarga yechimlarni ishlab chiqish; – qonunlarni imzoga yoki qaytarishga tayyorlash; – Prezidentning Oliy Majlisga murojaatnomasini tashkil etish; – Prezidentga bevosita bo‘ysunuvchi (hisobdor) davlat organlari va tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va boshqalar. Shuningdek, qonunda Administratsiya rahbarining huquqiy maqomi va vazifalari, Administratsiyaning mansabdor va boshqaruv shaxslarini lavozimga tayinlash hamda ozod etishga oid normalar belgilangan, Prezident huzuridagi Xavfsizlik kengashi faoliyatini tashkil etishning qonuniy asoslari yaratilgan. Administratsiya Prezident faoliyatini tashkil etish doirasida parlament, Hukumat, vazirlik va idoralar, mahalliy hokimliklar, sud hokimiyati va sudyalar hamjamiyati organlari bilan hamkorlik qiladi. Administratsiya Prezidentga bevosita bo‘ysunuvchi davlat organlari faoliyatini muvofiqlashtiradi, ularni takomillashtirish bo‘yicha takliflar tayyorlaydi va Prezidentga kiritadi. Administratsiya xodimlari uchun ularga yuklatilgan vazifalarni bajarishda ijtimoiy, iqtisodiy va huquqiy himoya choralari nazarda tutilmoqda. Prezident Administratsiyasi to‘g‘risida Konstitutsiyaviy qonunning qabul qilinishi Yangi O‘zbekistonda inson qadrini ulug‘lash, xalqimiz farovonligini yuksaltirish, davlat organlarini xalqqa xizmat qiladigan, ochiq va hisobdor tizimga aylantirish, mamlakatimizning xalqaro maydondagi nufuzini mustahkamlash borasida amalga oshirilayotgan islohotlarni yangi bosqichga ko‘tarishga xizmat qiladi. Facebook|Instagram|X
516
20
Таълимга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида Тадбиркорликни ривожланти
Таълимга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ва Асакабанк ҳамкорлигида қўллаб-қувватланган хусусий мактаб ҳақидаги лавҳа «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилди. Лавҳада тадбиркорлик лойиҳаси орқали замонавий таълим шароитлари яратилгани, ўқувчиларнинг халқаро олимпиадаларда эришаётган натижалари ҳамда ҳудудда педагоглар учун янги иш ўринлари яратилгани ҳақида сўз боради. 🎥 «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган лавҳани томоша қилинг. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
736