fa
Feedback
Sof tib

Sof tib

رفتن به کانال در Telegram

Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat

نمایش بیشتر
433
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
​​#ҳадислар Беморликнинг фазли ва унга сабр қилиш ҳақида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга қай бир мусибат - хорғинликни, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикан киришими - етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар». Икки шайх ривоят қилганлар. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Биласизми? Парҳез - давонинг бошидир! Уламоларнинг таъкидлашича, давонинг асли икки нарсададир. Булар, парҳез ва соғлиқни сақлашдир. Парҳез бузилса, соғлиқ бузилади. Соғлиқ кетса, бадандаги ортиқча нарсани чиқариб ташлаш учун парҳезга эҳтиёж сезилади. Парҳез икки ҳил бўлади: 1. Хасталикка сабаб бўладиган нарсалардан парҳез қилиш; 2. Хасталикнинг зиёда бўлишига сабаб бўладиган нарсалардан қилинадиган парҳездир. Тепадагиларнинг биринчиси, соғлом инсонлар учун бўлса, иккинчиси беморлар қиладиган парҳездир. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

ЗИЛЗИЛА ВАҚТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО Зилзила бўлганда дуо қилиш ҳамда Залзала сурасини ўқиш керак ёки калимаи тоййиба, калимаи шаҳодат ва истиғфорларни кўп айтиш керак. Зилзила бўлганда айтиладиган дуо: اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها وخير ما أرسلت به ، وأعوذ بك من شرها وشر ما فيها وشر ما أرسلت به. «Аллоҳим мен сендан бунинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни ҳамда сен юборган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан ҳамда сен юборган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман». @sof_tibb

Ибн Абу Шайба ўзининг “Мусаннаф”ида заиф мурсал санад билан Шаҳр ибн Ҳувшабдан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Мадинада зилзила бўлди. Шунда у зот: “Албатта Роббингиз сизлардан қийинчилигингизни енгиллатишни истайди, шундай экан Унга ибодат қилиб қийинчиликларни кетказишини сўранглар!” дедилар. Бу ривоятдаги Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, дейилган сўзни айни ўзини Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтгани ҳам ривоят қилинган. У зот Кўфада эканларида ер қимирлади, шунда: “Албатта Роббингиз сизлардан қийинчилигингизни енгиллатишни истайди, шундай экан Унга ибодат қилиб қийинчиликларни кетказишини сўранглар!” дейдилар. Ушбу ривоятда ҳам санад узулганлиги иллати бор.

⚡️⚡️ Ўзбекистонда 3 балли зилзила қайд этилди. Эпицентр — Афғонистон ҳудуди. 6,4 балл. Фарғона водийсида ҳам, мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ҳам зилзила кучини сезишган.

​​⚡️ Хуснбузар энди сизни безовта қилмайди - дафнали совун Кўплаб мижозларимизнинг талаб-истакларидан келиб чиқиб, бугун сизга «Соф Тиб» жамоаси дафнали совун тавсия қилади. Дафна ҳақида уй бекаларимиз етарлича маълумотга эга бўлсалар керак. Шундай бўлса ҳам, баъзи қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашамиз. Дафна япроғи (лавровый лист – рус.) –  дафна дарахтининг қуритилган барги, хушбўй ҳидли зиравор. Таркибида 3% гача эфир мойи бор. Пазандачиликда ишлатиладиган дафна япроғи тўқ яшил, оч яшил рангда, калта бандли, мазаси тахирроқ. Кўпроқ лавр сўзи билан номланадиган бу барг инсониятга қадимдан маълум. Дарвоқе, лавр япроқли шохчалари гулдастаси билан мусобақа ғолибларини тақдирлашгани сабабидан, “лауреат” (!!!) сўзи келиб чиққан. Бу сўзнинг маъноси лаврларга бурканган деганидир. Хўш? Дафнали совун нималарга фойдали ва қандай қўлланилади? Таркиби: Дафна(лавр барги) экстракти Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашиб ажинлар йўқолади, шундай қилсангиз юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Фойдали хусусиятлари: - Юзни оқартиради; - Ёғларни олади; - Сўлғинликни кетказади; - Доғларни йўқотади; - Тошмаларга қарши фойдали. Ёдингизда сақланг: Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади, натижада ҳар хил бактерияга қарши кураша олмай қизариш, майда тошмалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. @sof_tibb

​​#саломатликнинг_олтин_қоидалари Соғлом турмуш тарзи: нимадан бошлаш керак “Соғлом турмуш тарзи” – шу уч дона сўз ҳаётингизнинг ажралмас бўлагига айланиши учун нима қилиш керак? Келинглар биргаликда жавоб излаймиз. Сизга бу нима учун керак аниқлаштириб олинг Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш сиз ўйлаганчалик осон иш эмас. Чунки соғломлик бу кўп нарсаларга боғлиқ: генетика, кун тартиби, овқатланиш тартиби, атроф-муҳит. Бизлар генетикадан ташқари қолганларига ўз таъсиримизни ўтказишга қодирмиз. Нима учун озмоқчисиз аввал ойдинлаштириб олинг. Хоҳлаган кийимларингиз ярашмаяптими ёки ўзингизга бўлган ишончсизликдан чарчадингизми? Семизликдан нафас олишга ҳам қийналияпсизми? Ойнага қарашдан уяласиз ва бунга барҳам бермоқчимисиз? Қуйидаги 4 та саволга жавоб бериб кўринг: - Бунга амал қилмасам нима бўлади? - Буни қилмасам нимани йўқотаман? - Буни қилмасам нимага эга бўламан? - Буни қилмасам, нимани йўқотаман? Бу саволларнинг ҳар бирига бир нечтадан жавоб топишингиз аниқ. Шуни эслаб қолинг: бирон ишни бошлаш учун ҳеч қачон кеч эмас. Ўзингизни синаб кўринг Соғлом турмуш тарзига амал қилишни бошлаш учун авваламбор шифокор кўригидан ўтинг. Биз аминмизки, ҳар бир шифокор бу хоҳишингизни қўллаб қувватлайди. Соғлом турмуш тарзининг асосида бахтли ва узоқ умрли ҳаёт ётади. Шу сабаб ҳам ўзингизга четдан туриб баҳо беринҳ, кузатинг, хоҳиш ва эҳтиёжларингизни ёзиб боринг. Сизда ўзингиз билан яқиндан танишишга, унинг нималарга эҳтиёжлигига ва нафс туйғусидан сал бўлсада ҳоли бўлиш имкони туғилади. Ўзингизни шунга тўғри тайёрланг Сиғлом турмуш тарзига ўтишни бошлар экансиз, бу бир умрлик эканлигини, ярим йўлда ташлаб қўйиш мумкин эмаслигини англашингиз керак. Бундай турмуш тарзига ўтганингиздан сўнг илк натижаларни дарров кутманг. Бир ҳафтадан сўнг дарров бунга эришмайсиз. Бунинг учун бундай янги одатлар сиз учун мунтазам одатга айлансин. Ўзингизга ёқадиган спорт тури билан шуғулланинг: кроссфит, фитнес, ёга, рақс, югуриш, бассейн ва ҳоказо. Уларнинг сони шу даражада кўпки, сизга тўғри келмайдиганини топмасликнинг иложи йўқ. Тоза ичимлик сувидан истеъмол қилинг Сув организмдаги барча жараёнларнинг асосидир. Сувнинг фойдали хусусиятлари ҳақида биз бу ердабатафсил маълумот бериб ўтганмиз. Ўқиш, ўрганиш ва яна ўрганиш Соғлом турмуш тарзи сизнинг душманингизга айланмаслиги, ҳаёт йўлингизда энг яқинҳамроҳингизга айланиши учун керакли билимларга эга бўлишингиз керак. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамни кўргани кирдилар ва: «Ҳечқиси йўқ, иншааллоҳ, покликдир», дедилар. «Йўқ! Балки қари чолнинг устида қайнаб турган, уни қабрга элтадиган иситмадир», деди у. Шунда у зот: «Ундай бўлса, хўп!», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#Биласизми? Табиий ўсимликлардан табиий йўллар билан олинган ва “эссенциал ёғ” ёки “ҳавога тарқалувчи ёғ” номли ҳидли ёғлар юз йиллардан бери қўрқув, андиша, стресс, депрессия каби руҳий муаммоларни, бош оғриғи, ҳузурсизлик ва тери касалликлари каби жуда кўп муаммоларни даволашда қўлланиб келинмоқда. Масалан: 1. Гул ёғининг ҳиди туғиш жараёнида туғишнинг осон кечишини таъминлайди; 2. Атлас кедри, тафарик, ясминнинг атир тарқатувчи ёғлари руҳий муаммоларни кетказувчи, асаб таранглигига барҳам берувчи, тинчлантирувчи, мувозанатни сақловчи ва кучли антидепссанлардандир; 3. Ясмин ёғи ҳиди руҳий толиқиш, жинсий хоҳишсизликни кетказади, сезувчанликни орттиради ва аёллик кучини орттиради. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон банда ажали етмаган беморни кўргани бўлса, «Ас-алуллоҳал азийма Роббал ъаршил азийми ан яшфияка (Улуғ Аллоҳдан, улуғ Аршнинг Роббисидан сенга шифо беришини сўрайман)», (бемор) албатта офиятланур», дедилар». Имом Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Ибн Сино айтади: «Ёввойи зайтун ёғи кўп жиҳатдан гул ёғидекдир. Мўйни сақлайди, ҳар куни ишлатилса, мўйнинг тез оқаришини тўхтатади». Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бемор бўлдим. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келиб, қўлларини икки кўкрагим орасига қўйдилар. Унинг совуғини қалбимда ҳис этдим. Сўнгра у зот: «Сен юраги хаста одам экансан. Сақифлик Ҳорис ибн Калданинг олдига бор. У табиблик билан шуғулланадиган киши. Бас, у Мадинанинг ажвасидан етти дона хурмо олиб, данаги билан тўйсин. Сўнгра, сенга ичирсин», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​Сутли-шоколадли совун (қуруқ терилар учун) Юзингизда тўпланиб қолган суюқликлар ғашингизга тегяптими? Юзингиз тиниқ бўлишини хоҳлайсиз аммо нимадан бошлашни билмаяпсизми? Биз сизга табиий, соф косметика тавсия қиламиз. Сутли-шоколадли совун сизга ёрдам беради. Фойдали хусусиятлари: - терини намлантиради; - юзни ёшартиради ва юмшатади; - витаминлар билан озиқлантиради; - терининг эрта қаришининг олдини олади; - тери рангини тиниқлаштиради. Таркиби: Табиий сут ва шоколад. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқа қолдиринг ва илиқ сув билан ювиб юборинг. Сўнг, юзингизни юмшоқ сочик билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб, қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. @sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Сут ва унинг фойдалари Ибн Сино дейди: «Сут ўзининг ювиш, тозалаш ва ёпиштириш хоссалари сабабли ички яраларга мос келади. Сут кўзнинг хираланишини ва шапкўрликни келтириб чиқаради. Агар кўзга соғилса, кўз оғриғига ва кўзга тушадиган иссиқ моддаларнинг зарарига қарши фойда қилади. Қовоқ ғадир — будурлигига ҳам фойда қилади. Яна сутни тухум оқи ва хом атиргул ёғи билан қўйилса ҳам шундай таъсир беради. Қўзга соғилган сут кўздаги қизил нуқталарни кетказади. Сут ўпка яраси ва силга қарши ишлатиладиган дорилардандир. Сут бош ёки меъдадан кўра кўкрак учун фойдалироқдир. Туя сути истисқо учун жуда фойдалидир, айниқса уни урғочи араб туясининг сийдиги билан қўшиб ичилса, иштаҳани оширади ва чанқатади. Туя сути ҳайз қонини ҳайдайди, сигир сутининг айрони эса жинсий алоқа зарарларини кетказади ва шаҳвоний қувватни оширади» Абу Бакр Розийнинг шогирди айтади: «Бир ёш хотиннинг бир кўзи қизил эди. Миясига бир хил модда оқиб тушиб, у модда ўша кўзига ўтган эди. Бу ҳол болалигидан бери бор эди, дедилар. Устоз бош томирининг касаллик томонидан қон олдириб, ҳалила қайнатмасини берди ва бу қайнатмани анча вақтгача ичишни унутма деб танбеҳлади. Шундан кейин бошига гул ёғи ва сирка суртишни, кўзига сут соғдиришни буюрди» «Касалликлар тарихи» китобидан @sof_tibb

#соф_ҳикмат «Уч нарсанинг қадрига етинг - соғлигингиз, бўш вақтингиз ва яқин одамларингизни». © Навал Равикант Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​Сода ва унинг фойдалари 1. Қуруқ йўтал ва балғам кўчишида истеьмол содаси ёрдам беради. Бунинг учун бир стакан сутга 1 чой қошиқ сода, асал солиб аралаштириб ичиш балғамни тез ва осон кўчиради. 2. Истеьмол содасининг антисептик жихати томоқда йиринг ривожланишини олдини олади. Томоқларингиз қичишиб ачиша бошласа 1 стакан сувга 1 чой қошиқ сода қўшиб томоғингизни чайинг. Бу муолажани кунига 5 маротаба такрорласангиз, томоқ оғриғини олдини олган бўласиз. 3. Сода билан ингаляция қилиш ҳам яхши самара беради. 1 литр қайнаган суга 1 ош қошиқ сода, эфир ва эвкалипт мойи қўшиб ингаляция қилиш мумкин. 4. истеьмол содаси организмдан сув чиқиб кетишига ёрдам бергани сабабли гиппертонияда ҳам уни қўллаш мумкин. ярим чой қошиқ сода билан одатий қон босими дорисига қўшиб ичсангиз яхши самара беради ва бунда дори дозасини ошириш ҳам шарт эмас. 5. Кислотадан куйган жойни истеьмол содасини сувга аралаштириб ювиш билан билан тезда нейтраллаштириш мумкин. 6. Қуёшда тобланиб куйганда ҳам содали ванна терига ёрдам беради. 7. Терлаш ва теридан ёмон хид келишида сода энг зарарсиз ёрдам берувчи восита хисобланади. Душ қабул қилгандан сўнг истеьмол содаси кукуни билан қўлтиқ ва оёқларни сода билан артиб ташлаш лозим. Оёқ ёмон терласа унга содадан озгине сепиб қўйиш ҳам мумкин. 8.Оёқдаги бармоқларда йирингли шамолаш бўлса, содали ванна орқали тузатиш мумкин. 9. Оммавий бассейнларда чўмилгач оёқларда грибок ривожланиши ва юқишини олдини олиш учун содали ваннадан фойдааниш мумкин. 10. Истеьмол содаси сувга аралаштириб чивин ва бошқа хашоратлар чаққан жойга суртилса яхши самара беради. 11. Истеьмол содасининг ўрни косметалогияда ҳам беқиёсдир. Совун кўпиги ёки қуюқ совунга сода аралаштириб юз учун тозаловчи скраб тайёрлаш мумкин. Бу восита юзни оқартириб, юмшатади. Шунингдек, шамоллаш ва хуснбузарлаш чиқишининг олдини олади. Манба: @ZaytunMedTib Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, айтинг-чи, солдирадиган дамимиз, даволанадиган давоимиз ва сақланадиган нарсамиз Аллоҳнинг қадаридан бирор нарсани қайтарадими?», деб сўралди. У зот: «ўшалар Аллоҳнинг қадаридандир», дедилар». Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Бодом ва асаб тизими Бодом инсон учун ўта фойдали. Шу қаторда асаблар учун ҳам. Бодом фикрни тиниқлигина оширади ва мияга қувват беради. Яна бодом хам асабни мустаҳкамлайди ҳам тинчлантиради. Шунинг учун бодомни мунтазам тарзда истеъмол қилишни маслахат қиламиз. Бунинг учун бодом мағзини янчиб олинг, асалга аралаштириб олинг. Шу аралашмадан 1-2 чой қошиқдан мунтазам истеъмол қилиб туриш кифоя. © Абдулхаев Файзулло Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#саломатликнинг_олтин_қоидалари Ейиш ва ичишда тартибга риоя этмаслик Гўшт, тухум, пишлоқ каби протеинли таомлар ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўладиган озуқалардир. Ширинлик ва мевалар ошқозонда кўп қолмасдан ичакларга ўтиб, биринчи ҳазмини шу ерда тамомлайди. Сув эса ошқозонда вужуд иссиқлиги даражасига етганидан кейин, тўғридан тўғри ичакларга ўтади. Демак, аввал сув, кейин бирга емаслик шарти билан мева ёки ширинлик, кейин салат ва таом ейиш керак. Икки турли таом ейилаётган бўлса, енгил ва сувлисини аввал, оғир ва қуруғини кейин ейиш керак бўлади. Таомдан кейин мева ёки ширинлик ейилса, мева-ширинлик ҳазмини тамомлаши учун ичакларга ўтмасдан, ейилган емакка тақалиб, туриб қолади, чирийди ва газ чиқаради. Қуръони Каримда мазкур тартибга риоя этиш буюрилган: “...ўзлари танлаган меваларни ва иштахалари тортган қуш гўштларини айлантиришади.” (“Воқеа” сураси, 20,21). Кўриб турганингиздек, бу оятларда мева гўштдан олдин саналган. Яна бир оятда “Ва сизга ширинлик ва беданалар нозил қилдик” (“Бақара”, 57) дейилади. Бу ерда ҳам ҳолва, (яъни карбонгидрат-ширинлик), беданадан, (яъни протеиндан) аввал келаяпти. Ибн Сино эрталаб нон еганларга гўштни кечқурун ейишни тавсия қиларди. Нон ва гўшт орасидаги вақт шунчалик узун бўлиши керак. Гўшт билан нонни бирга ейиш зарур бўлса, аввал нонни гўшт сувига ботириб, ейиш ва шундан сўнггина гўшт ейиш лозим. Таомдан кейин сув ичилса, сув ичакларга ўта олмайди, ошқозоннинг кенгайишига, ошқозон кислотасининг тарқалиб, заифлашишига, ҳазмнинг чўзилишига, ошқозоннинг қийналиши ва бузилишига сабаб бўлади. Таом орасида сув ичиш тўғри эмас, чунки овқат еб сув ичган, таомни яхши чайнамайди. Етарлича чайналмаган таом ошқозонга, ичакларга ва талоққа зарар беради. Таомдан 1,5-3 соат кейин сув ичиш тўғри бўлади. Зотан 1,5-3 соат кейин ошқозоннинг ҳазми тугаётган пайт, тананинг сув талаб қилиши нормал ҳолат бўлиб, бу сув ичишнинг айни вақти ҳисобланади. (“Аъроф” сураси 31-чи оятда “... енглар, ичинглар фақат исроф қилманглар…”, дейилган. Бу оятда ҳам “ичинг” буйруғи “енг” амридан кейин келган). Таом қуруқ бўлса, чайнаб ютилган ҳар луқмадан сўнг бир ютум сув ичишнинг зарари йўқ. Хоҳлаганлар таомдан кейин бир қултум сув ичишлари мумкин. © Доктор Ойдин Солиҳ Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

ШИФОБАХШ СОФ-ТАБИИЙ СОВУНЛАР #BookMarket сизга ва оилангизга 💯 қўл меҳнати билан ишлаб чиқарилган #ШифобахшСовунлар тақдим этади. Совунларнинг барчаси таркибида табиий маҳсулотлар бўлиб, ҳеч қандай қўшимча моддалар қўшилмаган. ❗️Фойдалари: - Ёғли терилар учун; - Қуруқ терилар учун; - Терини намлантирувчи; - Терини оқартирувчи; - Ажинларни йўқотувчи; - Доғларни йўқотувчи; - Сочларни қорайтирувчи; - Сочларни тўкилишдан асровчи; - Сочни майин қилувчи; - Соч толасини бақувват қилувчи; - Тошмаларга қарши; Совунлар таркиби турлича бўлиб, ҳар бири алоҳида хусусиятга эга. Ҳозирда 25 хил совунлар бўлиб, таркибида зайтун ёғи, заъфарон, какос, дафна, шоколад, сут, асал, бодринг, кашнич, исириқ, ялпиз каби табиий маҳсулотлар қўшилган. ✿┈┈┈•✶✾✶•┈┈┈✿ 📚 #BookMarket дўкони манзили: ✉️ Тошкент ш., Ҳазрати Имом мажмуаси, 🕌 "Қаффол Шоший" мақбараси ёнида. 📱 +998-95-195-9-195 📱 +998-99-872-8-772 🌀 Каналга обуна бўлинг⤵️ 📮 https://t.me/joinchat/AAAAAEcF1P3hHe8Lgpr-pQ