fa
Feedback
Sof tib

Sof tib

رفتن به کانال در Telegram

Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat

نمایش بیشتر
433
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
Юқоридаги мактуб муаллифининг бизга юборган видеоси. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#мухлислар_фикри Сизлардан келган мактубларни яна ўзингизга туҳфа этиш учун бошлаган хайрли лойиҳамиз давом этади. Бугунги хат муаллифи наманганлик бир акамиз бўлиб, бу киши бизнинг совунлардан шифо топганларини маълум қилибдилар ва бундан бошқалар ҳам хабардор бўлишини хоҳлаб, бизга ёзиб қолдилар. Биз эса, доимгидек, ўз анъаналаримизга содиқ ҳолда мактубни ўзгартиришларсиз тақдим этамиз (мактуб таҳрир қилинмади - таҳр.): «Ассаламу алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух! Ман қисқа қилиб айтадиган бўлсам, оёғимга инфекция тушибми қичишадиган яра тошиб кўп безовта бўлиб юргандим. Кўп мазь кремлардан фойдаландим,апи терапия яъни ари чақтириб хам даволандим.Натижа билинмади. Кейин шу Соф Тиб шифо совунидан фойдаланишлик хаёлимга келиб, таваккул қилиб фойдаланиб кўрдим. Алхамдулиллах фойдаси 10-15 кунда билинди. Қичишиш сувланиш йўқ бўлиб тузалди алхамдулиллах. Албатта бу Аллохнинг изни билан шу шифо совуни сабаб бўлди. Сизларни хам яралар, тошмалар безовта қилаётган бўлса сизларга хам тасия қиламан. ТОШКЕНТ. Муҳаммад». П.С.: Сиз ҳам ўз фикр, мулоҳаза ва таклифларингизни қуйидаги бот орқали жўнатишингиз мумкин, мухлислар фикри биз учун муҳим: @SofTibAloqaBot Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон банда ажали етмаган беморни кўргани бўлса, «Ас-алуллоҳал азийма Роббал ъаршил азийми ан яшфияка (Улуғ Аллоҳдан, улуғ Аршнинг Роббисидан сенга шифо беришини сўрайман)», (бемор) албатта офиятланур», дедилар». Имом Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Биласизми? Олимларнинг таъкидлашича, чой, қахва ва шоколад организмга қаримасликка яъни қаришни секинлаштиришга ёрдам қилар экан. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#саломатликнинг_олтин_қоидалари Уйқу Кечқурун тез ухлаб қолиш учун юзингизни юқорига узала тушиб қаратиб ётинг. Танангизни бўш қўйинг. Кўзингизни юминг ва юмуқ кўзлар холатида кўзингизни (яъни кўз қорачиғингизни) бироз юқорига қаратинг. Бу уйқудаги нормал ва одатий холат. Бундай холда ётган инсон тез ва осон ухлаб қолади, уйқуси чуқур бўлади. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, у зотнинг саҳобалари худди бошларига қуш учиб юргандек ўтиришган экан. Салом бериб, ўтирдим. У ёқдан - бу ёқдан аъробийлар келишди ва «Эй Аллоҳнинг расули, даволанайликми?», дейишди. «Даволанинглар, чунки Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам берган. Фақат бир дард - қариликдан бошқасини», дедилар». «Сунан» эгалари саҳиҳ санад ила ривоят қилишган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

Мижозлар билан янада тезроқ ишлаш ва бевосита суҳбатлашиш учун @Softib_softabobat номли гуруҳ очдик.

#ҳадислар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам беморликдан қийналаётган бир кишини кўрдилар ва унга: «Хурсанд бўл! Аллоҳ «Бу менинг оловимдир, уни гуноҳкор бандамга дўзахдаги насибаси бўлиш учун эга қилурман», дейди», дедилар. Имом Термизий ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Меваларинг шифобахш хислатлари ва фойдалари Мевалар истеъмол қилинганда уларнинг шифобахш хислатлари ўта кўп. Уларнинг баъзилари хақида тўхталиб ўтишга жазм қилдик. 🍇 Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали; 🍍 Ананас — артритдан ҳимоя қилади; 🍑 Шафтоли — стресслар енгил ўтишида беминнат. Ичаклар саломатлиги учун зарур клетчаткага бой; 🍏 Олма — организмнинг инфекция ва касалликларга қарши курашувчанлик хусусиятини кучайтиради; 🍒 Черника — юрак ва кўз саломатлиги учун. Кўришни ўткирлаштиради; 🍉 Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади. Буйрак ва қовуқ тузларини эритади; 🍋 Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради. Юрак учун хам анчагина фойдали; 🍈 Киви — суяк тўқималари учун фойдали; 🍌 Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали. Калий моддасига бой; 🍎 Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади. © Абдулхаев Файзулло Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​"СОФ ТИБ" МАҲСУЛОТЛАРИ ҚАЙ ЖИҲАТЛАРИ БИЛАН СИЗГА МАЪҚУЛ? Биз санаб ўтамиз, сиз қабул қилганларингизни ҳисобга оласиз, камчиликлари бўлса, тўлдирасиз: • Аввало, маҳсулотларимизни ҳалол ҳом-ашёлардан ишлаб чиқарамиз ва сизга ҲАЛОЛ ҳолатида етказамиз; • Бирорта маҳсулотимизга ҲАЙВОН ЁҒИ АРАЛАШТИРМАЙМИЗ; • Биз кимёвий воситалардан ДОИМ УЗОҚДАМИЗ; • Маҳсулотларимиз табиий бўлиши учун ҳатто ранг қўшмаймиз, бўлса-борича ТАБИИЙ бўлишига ҳаракат қиламиз; • Маҳсулотларимиз сизга янада манфаатлироқ бўлиши учун ҳеч бирини қаттиқ қиздирмай, ИЛИҚЛИК БИЛАН, авайлаган ҳолда ишлаб чиқарамиз; • Маҳсулотимизни қалбаки зийнатлаш, ёрқин ранг бериш учун ҳатто КИМЁВИЙ ПАРДОЗ ҲАМ БЕРМАЙМИЗ; • Тиббий манфаатлари янада кўпроқ бўлиши учун биз фақат ҚЎЛ МЕҲНАТИдан фойдаланамиз; • Кўнглингиз равшан, димоғингиз чоғ, кайфиятингиз аъло бўлиши учун энг ёқимли ТАБИИЙ ИФОРЛАРдан қўлланамиз; • Биз фақат даромаддан кўра, ундан ИНСОН МАНФААТИ УСТУН деб биламиз. Иккиси бир бўлсагина, дунё ҳам, охират ҳам обод деб умид қиламиз. Бизнинг шиор: "БИЗ СИЗНИ СОФ ТАБОБАТГА ЧАҚИРАМИЗ" Қўлингизни беринг, БИЗ СИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ. Камоли эҳтиром билан, "Соф ТИБ" жамоаси. @sof_tibb

#ҳадислар Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бир беморнинг ҳузурига кирсангиз, ажали ҳақида унинг кўнглини кўтаринг. Албатта, ўша хечнарсани қайтармас, лекин унинг кўнглини равшан қилур», дедилар». Имом Термизий ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#саломатликнинг_олтин_қоидалари Сут ичинг: Фойдали ичимликдан воз кечмаслик учун 7 сабаб Сутчалик кўп баҳсга сабаб бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари кам бўлса керак. Қандай сут ичган маъқул: ёғлими ёки ёзсизлантирилган? Пастеризация қилинганми ёки янги соғилган? Сутнинг зарари йўқми? Хавотир олманг: сигир сути менюда бўлиши шарт. Аксарият олимлар бу маҳсулот истеъмолининг тарафдоридир. Нима учун дейсизми? "Здоровье с Еленой Малышевой" сутнинг фойдали жиҳатларига доир маълумотлар билан бўлишди. 1. Юқори озуқавий қиймат Сигир сути А, Е, К, С, D, В, РР, гуруҳлари витаминлари, минерал моддалар ва аминокислоталарга жуда бой. Сут ёғлари ҳайвон ёғлари орасида энг тўлақонлиси ҳисобланади, сут шакари эса овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Тузлар, кальций ва фосфор суякларни мустаҳкамлайди. Сут айниқса болалар учун фойдали - у болаларнинг тўлақонли ўсиши ва ривожланишига кўмак беради. 2. Юракка фойдали Сутни ҳар куни истеъмол қилиш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди ва юрак хуружи ҳамда инсульт хавфини 37 фоизга камайтиради. 324 дан ортиқ тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилган Буюк Британия олимлари шундай хулосага келишди. Бу қон томирлари эластиклигини қўллаб-қувватлаш учун зарур калийнинг юқори миқдорда эканлиги билан изоҳланади. Сут шунингдек артериал қон босимини пасайтиришга ёрдам беради, шунинг учун у гипертониядан азият чекувчи кишилар учун зарур. 3. Мия ва асаб тизими учун фойдали Сут асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради. Асал қўшилган илиқ сут бекорга уйқусизликка қарши энг машҳур халқ воситаси ҳисобланмайди. 4. Суякларни мустаҳкамлайди Ичимликда кальций ионлари кўп, бироқ уни ўзлаштиришга ёрдам берувчи D витамини камроқ. Бу муаммони ҳал қилиш учун баъзи ишлаб чиқарувчилар D витамини билан махсус бойитилган сутларни сотувга чиқаришади. 5. Иммунитетни ошириб, инфекциялардан ҳимоялайди Сут иммуноглобулинлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, шунинг учун тез-тез шамоллаш ҳолатларида ва вирусли касалликларда сут ичишни тавсия қилишади. Буғда қайнатилган сутда эса табиий микробга қарши воситалар - лаотянин ҳам бор. 6. Ошқозон касалликларида ёрдам берад Сигир сутида мавжуд моддалар ошқозон ва ичак шиллиқ қавати регенерация жараёнларида иштирок этади, шу билан бирга, бу маҳсулот қоплаб олувчи таъсирга эга. Сут шунингдек жиғилдон қайнашидан халос қилади, зеро унинг таркибида туз кислотаси билан осон реакцияга киришувчи ва уни тезда ўчиришга қодир металлар мавжуд. 7. Мушаклар массасини оширишга ёрдам беради Маҳсулот казеин (бошқа ҳайвон ёғларига нисбатан тез ва осон ўзлаштирилувчи оқсил)га бой. Жисмоний машқлардан кейин истеъмол қилинган бир стакан сут мушаклар массасини ошириш учун керакли нутриентлар захирасини тўлдиради ва шу билан бирга, тўқлик ҳиссини беради. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Саломатликнинг_олтин_қоидалари Алкоголизм ҳақида 5 та факт Спиртли ичимликларга ружу қўйганларнинг 85 фоизи бу зарарли одатдан халос бўла олишмайди. «Ичкилик – эркак билан аёлни бирлаштирадиган, аммо эр ва хотинни ажраштирадиган балодир» Константин Мелихан Ичкиликбозлик, бошқача қилиб айтганда алкоголизмга чалинган инсоннинг ҳаёт тарзи соғлом турмуш тарзига амалг қиладиган инсонларникидан тубдан фарқ қилади. Маълумотларга кўра, спиртли ичимликларга ружу қўйганларнинг 85 фоизи бу зарарли одатдан халос бўла олишмайди. 7 фоизи бир неча бор даволаниб, яна ичишни бошлайди, 8 фоизигина даволаниб, бошқалар каби соғлом турмуш тарзига риоя қилар экан. Айтиш керакки, ичкиликбозлик тузалишда ирода, куч, сабр талаб этадиган ва инсонни ўзи билмаган ҳолда жарлик ёқасига олиб келадиган иллатлардан биридир. Эътиборингизга ичкилик ҳақидаги 5 та маълумотни тақдим этамиз. Улар жуда қизиқ, аммо ортидаги ҳақиқат жуда аччиқ. 1. Ичкиликбозлик кишининг дастлаб ўзини ҳеч бир спиртли ичимликдан тия олмаслиги, ҳар қандай вазият ва сабаб билан ҳам ичаверишга интилиш, одатланиш билан бошланади. 2. “Одат” тусига кира бошлаган ҳолат аста-секинлик билан “меъёр”дан оша бошлайди. Ичиш учун сабаблар янада оддийлашади. Маош берилган кун, кўчада дўсти билан учрашиб қолгани, кичик нарсаларга асабийлашгани, уйдаги бирор жиҳознинг бузилиб қолиши, қўшнининг фарзандли бўлгани каби баҳоналар пайдо бўлади. Агар айни жараёнда инсон ўзида куч топиб, ирода билан ўзини тўхтата олмаса, 2-3 йил ичида ичкилик ичиш сурункали тус олади ва инсон сурункали ичкиликбозлик касаллилига чалинади. 3. Сурункали ичкиликбозликнинг I-даражасининг дастлабки белгилари шундан иборатки, инсон ичкиликни доимий равишда ича бошлайди. Эндиликда спиртли ичимликка пиво каби бошқа ичимликлар қўшиб ичиладиган бўлади. Бунинг оқибатида киши ён-атрофидагиларга бироз олдин нима дегани, ўтирган жойига қандай қилиб келиб қолгани, қайси йўлдан келгани кабиларни эслай олмай қолади. Хотира сусаяди. Ичкилик ичганда қайт қилиш рефлекси йўқолади. 4. II-даражали сурункали ичкиликбозликда спиртли ичимлик ичиш вақти қисқаради. Яъни бемор эрталаб, пешинда, кечқурун тўхтовсиз спиртли ичимлик ичади. Иштаҳа йўқолади, овқат ейиш миқдори камаяди. Бу ҳолатда баъзилар пивога спиртли ичимликни аралаштириб, кунига бир неча марта ичишади. II-даражали сурункали ичкиликбозлик 3-6 йилгача тўхтовсиз давом этса, III-даражага ўтади. 5. III-даражали сурункали ичкиликбозликда инсоннинг ҳаётий фаолияти ҳар томонлама сустлашади. Руҳий карахтлик, асабийлик, жисмоний толиқиш, иммунитетнинг пасайиши, турли касалликларнинг юзага чиқиши, ички органлар фолиятидаги салбий ўзгаришлар, тафаккурнинг ёмонлашиши, энцефалопатия (мия ичида ўзгариш содир бўлади ва унинг фаолияти бузилиши), деградация (кишининг шахс сифатида ўзгариши) кабилар кузатилади. @sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Лимон Лимон таркибида иш қобилиятини кўтарувчи ва тонусни оширувчи моддалар бор. Шу сабабли айниқса иссиқ кунлар ва Рамазон вақтида бу организм учун ўта фойдали. Тайёрлаш: 1-2 лимон сувини сиқиб оламиз. Лимон сокига 1 пиёли илиқ сув ва табга мослаб шакар соламиз. Шакар ўрнига асал солиш янада мақсадна мувофиқ бўлади. Занжабил қўшилса тонусни ошириш ва қувват бериш хислати янада кучаяди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар. Муслимнинг лафзида: «Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Қачон даво дардни топса, Аллоҳ азза ва жалланинг изни ила тузаладур», дейилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​⚡️ Тавсия: Седанали совун Бугун сизга тавсия қиладиган маҳсулотимиз седанали совун - микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлиб, кун давомида ҳар хил бактерияларга қарши ҳимоя вазифасини ўтайди. Бундан ташқари бу совун, терини ёшартириш хусусиятига эга бўлиб, тошмаларга малҳам бўлади. Ёғли ва ёғсиз терилар учун бирдай фойдали. Таркиби: қора седана ёғи. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. Эслатма: Совундан фойдаланганингизда меъёрини билинг, кетма-кет ювиб ортиқча қуритиб юборманг, юз терисидаги ёғлар юзда ҳимоя қавати бўлиб, меъёридан ортиқча ёғсизланиб қолса сезувчанлиги ортади. Юзни ўта қурутиб юборувчи хусусияти бўлганлиги сабабли, юздаги намлик йўқолган-да, юз креми ёки сутли совундан ҳам фойдаланиб туриш тавсия этилади. П.С.: Қора седана ёғидан тайёрланган совун фойдаланилганда инсон жисмига ёт бўлган барча микробларни ўлдиради, бир сутка даъвомида саломатликка хавф солиши мумкин бўлган хар қандай микробларга қарши химоя вазифасини ўтайди. Седанали совунидан фойдаланишлик танани тўлиқ микроблардан тозалаш ва ҳимоя қилиш демакдир. Албатта фойдаланиб кўринг! 🙂

​​#ҳадислар Имом Бухорий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизнинг шифоингизни ўзи сизга ҳаром қилган нарсада қилган эмас», деганлар. Ҳадисдан мурод: ушбу ҳадисга биноан, мусулмон инсонга шариатимизда ҳаром саналган нарсани даво сифатида истеъмол қилиш мумкин эмас. Мана шунга ўхшаш нарсалар диндир. Аммо тиб илми мутахассислари тажрибаларига боғлиқ бўлган ишлар, хусусан, дори тайёрлаш, беморликни аниқлаш, даволашни қайси услуб ила олиб бориш, дорини қанча миқдорда ва нима воситасида юбориш каби ишлар дунёдир. Мисол учун, ким «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида игна ила дори юбориш бўлмаган, ким игна билан дори қабул қилса, гуноҳкор бўлади», деса, нотўғри гапирган бўлади. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Ибн Сино жумладан шундай дейди: «Седана осилиб турувчи сўгалларни, холларни, доғни, айниқса песни кетказади. Уни сирка билан қўшиб «сутли чиқиқларга» босилади. У шиллиқли ва қаттиқ ўсмаларни шимдиради. Тумовга фойда қилади, айниқса унинг қовурилганини каноп латтага солиб ишлатилса. Седанани совуқ бош оғриғи билан касалланган кишининг пешонасига суртилса, фойда қилади. Седана ингичка гижжани ва қовоқ уруғига ўхшаш гижжани ўлдиради; бир неча кун давомида киндакка суртиб юрилса, ҳайз қонини юриштиради. Уни асал ва иссиқ сувга қўшиб ичирилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилади ва уларни чиқаради» @sof_tibb

#Биласизми? ​​Сиз буни билармидингиз? Нафақага чиққан биокимёгар Шейн Эллисоннинг тан олган ҳақиқати интернетни ларзага солди. "Ёдда тутинг дори воситалари аҳоли сонини қисқартириш учун ишлаб чиқарилади. Дорилар даволамайди. Улар шунчаки касаллик симптомларини йўқотади холос", - деган эди машҳур кимёгар. Унинг ҳақиқатларини "The Telegraf" нашри чоп этган. Нашрда кимёгарнинг яна қуйидаги сўзлари ҳам келтирилади. “Мен кимёгарман. Дори ишлаб чиқарувчи компанияларда ишлаганимда бизга доим шундай деб уқтиришар эди. Биз ишлаб чиққан дорилар касалликнинг ташқи аломатларини йўқотиши зарур. Даволаши керак эмас. Дори ишлаб чиқаришнинг кейинги даражаси бу – касалликларни ихтиро қилишдир. Агар касаллик аломатлари кўринмай қолса, демак мижозлар йўқ. Энди, касаллик ўйлаб топиш зарур. Айниқса, психиатрик касалликларни минглаб ўйлаб топиш мумкин. Асосан, психиатрик касалликларга асосланган дорилар фойдасиз ёки зарарли бўлади". “Фармагигантлар жуда кучли маркетологларга эга ва улар дори бизнесига узлуксиз талаб ошиб туришини таъминлаш билан шуғулланадилар. Бу шифокорлар ва ташхис қўювчи ускуналар бирлигида тизимга солинган. Дунёда йилига 128 минг киши дори рецептидаги хатолар туфайли оламдан кўз юмади. Лекин, инсоният доридан бутунлай воз кеча олмайди ҳам. Фармацевтика - легаллаштирилган наркотик индустриясидир!!! Таблеткалар хар доим хам сабабларга эмас асоратлар билан курашишга қаратилган. Ҳақиқий сабаб ҳар доим ҳам ё нотўғри турмуш тарзи ёки негатив психоэмоционал ҳолат қаърида яширинган бўлади. Фармацевтик концернларга ёки аптека диллерларига сизнинг касаллик сабабини йўқотганингизни хеч ҳам кераги йўк (Шунинг учун улар доим БФКларга қаршилик қилади). Соғлом инсон - улар учун тўғридан - тўғри инқироздир!!! Аммо ўлик инсон хам худди шундай инқироздир. Шунинг учун хам уларга сизнинг яшаганингиз, айниқса ёмон яшаганингиз, доимо дориларга тобеъ бўлиб яшашингиз жуда мухим!!! Чунки сиз "шифобахш" таблеткалар таъсирида бир озгина енгиллик сезиб, кейин албатта яна таблеткаларга қайтасиз, хар янги хуружда аввалгидан кўпроқ, кучлироқ, узоқроқ таблеткаларга янада мухтож бўлиб албатта бораверасиз. Дориларга тобеълик ва уларга ружуъ қўйиш - бизнинг цивилизациямизнинг характерли қиррасидир, бу эса касалликнинг ўзидан ҳам хавфлирокдир !!! Кўрдингизми, бутун интернет жар соляпти, химфармсаноат чикараётган барча дорилар инсон организми учун ўта зарарли. @sof_tibb

​​❗️Янгилик: Сутли кремли совун Ассалому алайкум, азизлар! «Соф тиб» сизларга янги сутли кремли совун тавсия этади. Сут - юзни энг мулойим муолажа қилувчи табиий, косметик восита ҳисобланади. Қадимда зодагонлар сутда чўмилишгани бекорга эмас. Биз унинг ҳусусиятларини кичиккина органик, табиий совунимизда жамладик. Совун - терини мулойим ва силлиқ қилади, юздаги рангни гўзаллаштиради. Турли кимёвий қўшилмалар, силиконлар ва консервантлардан ҳоли табиий соф совунимиз юз учун крем вазифасини ҳам бажаради. Фойдали хусусиятлари: - Юз терисини ва баданни юмшатади; - Юзни оқартиради; Бу совундан юзи ва бадани қуруқ кишилар, офтобда тобланиб куйган саёҳатчилар фойдаланишса айни муддао бўлади. Таркиби: Табиий сут. Сут таркибидаги протеин қуруқ баданни намлайди. Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг, илиқ сув билан ювиб юборинг. Юзингизни юмшоқ сочиқ билан артинг! Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан тепага қулоқлар томон тортиб қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб, юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада натижасини биласиз. @sof_tibb