cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Jaloliddin Rumiy

Asl ishq kanali! Mavlono Jaloliddin Rumiy va boshqa ishq ahlidan hikmatlar. Ishq tarannumlarini his eting... Reklama xizmati va Murojaat: @Yahyobek_I_H

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 311
مشترکین
-124 ساعت
-27 روز
-3030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

УЙДАГИЛАРИМ НАМОЗ ЎҚИШИМНИ ТЎХТАТИШДИ #намоз ❓CАВОЛ: Намоз ўқиб келаётгандим уйдагиларим ўқишни тўхтатишди. Тушунтиришларимга қарамай барибир тўхтатишди. Уларга намозни бандага қанчалик муҳим эканлигини тушунтиришларимга қарамай фойдаси бўлмади. Яна бошлаш учун нима қилишим керак? Aллоҳ рози бўлсин сиздан илтимос менга маслаҳат беринг, ҳатто қазо қилиб ўқишгаям рухсат беришмаяпди. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло уларга инсоф берсин. Намоз динимизда нақадар улуғ ибодат эканини уларнинг қалбларига солсин. Намоз динимизнинг асосий устунларидан бири ҳисобланади. Қуръони каримнинг бир неча ўрнида намозни адо этишга, қоим қилишга буюрилган. Фиқҳий китобларимизда намоз катта қисмни эгаллайди. Буларнинг намознинг нақадар муҳим эканига далолат қилади. Фарз ибодатлар қатъий далиллар билан собит бўлган ва уларни бажаришда ўзгадан изн олинмайди. Чунки Аллоҳ таоло фарз қилганини бекор қилувчи йўқ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари давомида намозга катта аҳамият берганлар, ҳатто умрларининг сўнгги дақиқаларида ҳам намозга мустаҳкам бўлишни қайта-қайта тайинлаганлар. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдин касал бўлганларида: “Намозни (маҳкам ушланглар), қўл остингиздагилар (риоясини қилинглар)”, дедилар, тиллари ҳаракатланмай қолгунича шу сўзларни қайтаравердилар (✍️ Ибн Можа, Аҳмад, Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Агар улар кўнмаса, улар кўрмайдиган қилиб намоз вақтларига риоя қилган ҳолда турли вақтларда адо қилиб юринг. Кўчага чиқиб масжидларда ҳам адо этинг. Шундай қилиб адо этиб юрсангиз, ўзингиз учун ҳам, улар учун ҳам яхшилик қилган бўласиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати(Fatvo uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 5
🧕 ҚИЗЛАРНИ ЎПИШИБ КЎРИШИШИ #жамият ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бу саволни сўрашга хижолатман. Мен ўзим қиз боламан. Мен дугонам билан лабдан ўпишаман. Бу исломга хилофми? Мен ўйлардимки фақат эркак киши билан бўладиган нарсалар харом деб. Бу нарсалар қизлар ўртасида бўлсачи? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас, айниқса ҳозирга вақтда мутлақо бу ишни қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/176397) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 1
🧕 💅 ТИРНОҚҚА ЛАК СУРТИШ #таҳорат ❓CАВОЛ: Мен намоз ўқийман. Лекин тирноғимга лак суртаман. Кўпчилик тирноққа лак суртилса, таҳорат қабул бўлмайди, дейишади. Баъзи диндорлардан сўрасам турмушга чиқмаган қизларга мумкин дейишди. Шу ростми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Лак суртиш сабабли тирноққа сув ўтмайди ва таҳорат мукаммал бўлмайди. Таҳорат мукаммал бўлмаса, намоз ўқилган ҳисобланмайди. Сиз айтган диндорлар билмаган нарсаларига фатво бермаганлари ўзлари учун яхши. Намоз, Таҳорат масалаларида турмушга чиққанларга алоҳида чиқмаганларга алоҳида ҳукм берилмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати(Fatvo uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ушбу расмдаги китоблар қандай китоблар эканлигини биласизми? Тўрт оятнида тўғри ўқий олмайдиган яна устига - бизга ҳадис керак эмас - дейдиган бесуннатларнинг тил узатгани ва узатаётгани китоб «САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ» га ёзилган шарҳлардир. Эй мусулмонлар, ҳимматни баланд қилинг!!! •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
نمایش همه...
👍 8
💰ТЕЛЕГРАМДАН ПУЛ ИШЛАШ #жамият ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда бир танишим телеграм орқали бир ссилка ташлади ва "стартни босиб юборинг" деб ёзди. Бу телеграм боти бўлиб унда пул ишлаш мумкин экан. Бу бот орқали кимгадур тавсия қилса, бирон бир группага қўшилса, яна бир нимадур қилса пул берар экан. Шаръий томондан беҳаё тарафини ёки харом тарафини кўрмадим. Аммо шундай бўлганда ҳам шунақа йўл билан пул ишласак шариат бунга нима дейди? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ва ахлоқсизликка тарғиб қилувчи нарсалар бўлмаса, уни холис тарғиб қилишга монелик йўқ. Гувоҳлик деган нарса бор. Шариатимизда кимгадир гувоҳлик бериш ўта оғир масъулиятни тақозо қилади. Сиз арзимас бир тугмачани босиб қўйиш деб айтган иш, ўша кимса ёки нарсага гувоҳлик бериш ҳисобланади. Ўзингиз билмасдан туриб пул учун гувоҳлик бериш тўғри эмас. Сизга бир мисол келтирсак, ҳаётда баъзилар “Шу қиз ҳам эрли бўлсин” деб куёв томондан суриштириб келганларга “яхши” деган баҳони беришади. Ниятлари ҳам яхши бўлади. Аслида эса бир инсонни тақдири ҳал қилинган бўлади. Куёв томон ўша бир гувоҳлик туфайли бир умр азоб чекишига тўғри келади. Бу эса ёлғон гувоҳлик бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғон гуволик тўғрисида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти ҳалок қилувчи нарсадан четда бўлингиз!» дедилар. «Ё Аллоҳнинг Расули, улар недир?» дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдириш, рибохўрлик қилиш, етимнинг молини ейиш, уруш куни ортга қараб қочиш, мўмина, ғофила, афийфа аёлларга бўҳтон тоши отиш», дедилар». ✍️ Бешовлари ривоят қилганлар. Термизийнинг ривоятида: «Кабиралар – Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш, ёлғон гапиришдир», дейилган. Бошқа бир ривоятда: «Ёлғон қасам» ҳам зиёда қилинган. 📜 Шарҳ: Шаръий истилоҳда катта гуноҳлар «кабира» дейилади. Ана шу кабира гуноҳлар қайси гуноҳлар эканлиги ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар бор. Бу ҳадислар турли муносабатларда келганлиги учун, мақомига қараб айтилган. Ушбу масалада уламоларимиз ҳам анчагина баҳслар юритишган. Улардан баъзилари «Гуноҳи кабира – уни қилган одамга Қуръон ёки ҳадисда дўзахга кириш тайин қилинган гуноҳлардир», дейдилар. Иккинчилари «Шариатда ҳадни жорий этишни тақазо қилган гуноҳлар гуноҳи кабирадир», дейдилар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). (https://savollar.islom.uz/s/115561) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
03:48
Video unavailableShow in Telegram
🧕 МАЖБУРЛАБ ТУРМУШГА УЗАТИШНИНГ ҲУКМИ? #никоҳ Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси,
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
03:42
Video unavailableShow in Telegram
#Missionerlik #Prozelitizm #Videorolik ❓Missionerlik nima? ❓Prozelitizm haqida nimalarni bilamiz? ❓Missionerlik va prozelitizm bilan shug‘ullanishning huquqiy oqibatlari qanday? ❓Mazkur faoliyat bilan shug‘ullanish jamiyatda qanday noxush holatlarga sabab bo‘lmoqda?
✅ Javob: Batafsil videorolikda
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
نمایش همه...
👍 1
❗️🎓 ИМТИҲОНЛАРНИ АЛДОВ ЙЎЛИ БИЛАН ТОПШИРИШ #ҳалол_ҳаром ❓CАВОЛ: Университетда ўқийман. Сессия имтиҳонлари яқинлашгани сари курсдошлар ичида мени имтиҳон саволларимни ишлаб бер, топшириқларимни бажариб бер дейдиганлар кўпаяди. Йўқ десак ёрдам сўраганимда ёрдам бермадинг деб хафа бўлиб ҳам қўйишади. Шундай пайтларда қандай йўл тутиш керак? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ишлар алдов, илмга, бутун бошли халқга хиёнат ва гуноҳ ҳисобланади. Алдов орқали топилган мол ҳалол эмас. Чунки ишнинг эгаси бошқа, бажарган бошқа. Бир соҳада ўқиб, ана шу соҳани битирган талабага шу соҳанинг мутахассиси деган диплом берилади ва унга ўз соҳаси бўйича бирор иш топширилади. Имтиҳонларни алдов йўли билан топшириб диплом олган талаба, соҳасининг мутахассиси бўлмагани учун унга топширилган соҳани орқага тортади, жамиятга, инсонларга фойдадан кўра зарар етказади. Сиз ҳақиқатда курсдошларингизни имтихондан муваффақиятли ўтиб олиш ғамини қилаётган бўлсангиз, имтиҳонларгача уларга ёрдам беринг, тушинмаётган мавзуларини тушинтиринг, уларни ҳам етук мутахассис бўлиб чиқишида ўз ёрдамингизни аяманг. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати(Fatvo.uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 3
🧕 МАКТАБДА РЎМОЛНИ ОРҚАДАН ЎРАЛСА #аврат ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хозир мактабда рўмолни орқадан бироз бўйинни очиб ўрашга рухсат бериляпти. Шундай ўраса (фақат мактаб биносида) бўладими? Чунки бўйин билан ўрашга рухсат йўқ дейишяпти. 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам фаросатли ва зийрак бўлиши керак. Шунисига шукур қилиб, томоқни тўла тўсиб турадиган ёқа тикиб берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/187234) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати 🔸🔸🔸 ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мактабда рўмолни ўқитувчиларга орқадан ўратиляпти. Сочимни, бўйнимни беркитиб орқадан ўрасам бўладими? Бир устоз фитна чиқмаслиги учун мактабда мумкин дебдилар. 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида шундай дейилган: “Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно”. Шунга биноан томоқ қисми ҳам беркилиши керак. Ҳижоб деб қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги, иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/187007) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 6
#Ҳадис_795 ИМКОНИ БЎЛА ТУРИБ ОИЛА ҚУРМАСЛИК عَنْ أنَسَ بْنَ مَالِكٍ رضى الله عنهقَال: قَال رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِى فَلَيْسَ مِنِّى رواه البخاري Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас». ✍️ Имом Бухорий ривояти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари имкони бўла туриб оила қурмаслик, никоҳланмаслик мусулмон кишининг иши эмаслигини англатмоқда. •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
نمایش همه...
👍 1