cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Jaloliddin Rumiy

Asl ishq kanali! Mavlono Jaloliddin Rumiy va boshqa ishq ahlidan hikmatlar. Ishq tarannumlarini his eting... Reklama xizmati va Murojaat: @Yahyobek_I_H

Більше
Рекламні дописи
1 287
Підписники
-124 години
-77 днів
-2330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

НАФЛ РЎЗАГА УХЛАБ ҚОЛСА #арафа_рўза ❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Агар нафл рўзага ухлаб қолса, уйғонгандан сўнг ният қилиб оғиз ёпса тўғрими? Ўша куни рўза тутаётган деб хисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Еб ичмаган бўлса рўза ҳисобланади. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/61912) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
#Ҳадис_296 #Такрор АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، يَقُولُ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ، كَصِيَامِ أَلْفِ يَوْمٍ 📗 «Расулуллоҳ ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар». *** عَنْ أَبِى قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِىِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: صَوْمُ عَرَفَةَ، كَفَّارَةُ سَنَتَيْنِ: سَنَةٍ قَبْلَهُ، وَسَنَةٍ بَعْدَهُ ... Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...», дедилар». *** عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ، إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ، أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ Яна ўша кишидан ривоят қилинади: 📗 «Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар». 📌 Зулҳижжанинг тўққизинчи куни, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. У сабабли бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойини дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига аъло нур бўлади. ☝️Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир. Манба: https://fiqh.uz/maqola/703 ••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показати все...
👍 2
ТАКБИРИ ТАШРИҚНИ АЙТИШНИ УНУТМАНГ! الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”. Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир, ҳамду сано Аллоҳга хосдир”. Ҳукми: Фарз намозларининг саломидан кейин дарҳол мазкур такбирларни бир марта айтиш вожибдир. Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади: 15-июнь – 5 маҳал; 16-июнь – 5 маҳал; 17-июнь – 5 маҳал; 18-июнь – 5 маҳал; 19-июнь – 3 маҳал. Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 🧕 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 2
КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ? #коин #биткоин #ноткоин ❓CАВОЛ: Динимизда Биткоин, Ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биткоин, Ноткоин каби криптавалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда шариатимиз томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил жавоб берилган эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган "рақамли пул”лар вақт ўтиши билан шариатимизга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олса, шундагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкин. Демак, криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари лозимдир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: إنَّ الحلالَ بيِّنٌ وإنَّ الحرامَ بيِّنٌ وبينهما أمورٌ مُشتبِهاتٌ لا يعلمهنَّ كثيرٌ من الناس فمنِ اتَّقى الشُّبُهاتِ استبرأ لدِينِه وعِرضِه ، ومن وقع في الشُّبهاتِ وقع في الحرامِ... 📗 “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини пок сақлайди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади...” (✍ Имом Бухорий ривояти). Криптавалюталар савдоси ҳозирга қадар Дунё мусулмон улармолари бирлашмаси, Саудия Арабистони кибор уламолари ҳайъати, Миср Араб Республикаси “Дорул ифто” фатво маркази, Иордания фатво идораси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатво маркази, Ливия фатво уйи ва Фаластин фатво маркази каби нуфузли фатво уюшмалар томонидан ҳаром деб эълон қилинган. Криптавалюталардан фойдаланиш ҳукми ва унинг асослари ҳақида қуйида батафсил танишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати(Fatvouz) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Зулҳижжа_ойи Аллоҳ таоло айтади: “Улар ўз манфаатларига шоҳид бўлишлари учун ва маълум кунларда Аллоҳ номини зикр қилишлари учун келурлар” (Ҳаж, 28). Ушбу ояти каримадаги "маълум кунлар"дан мурод – Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигидир. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Билингки, ушбу ўн кунликда бошқа кунларга нисбатан зикрларни кўпайтириш мустаҳабдир. Арафа куни эса ўн кунликка нисбатан янада кўпроқ зикр қилиш мустаҳаб амалдир” ("Ал-Азкор" 175-бет). 📌 Эслатма: Зулҳижжа ойи 7-Июн Шом вақтида (ҳилол кўринишига қараб) кириб келади. Валлоҳу аълам. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 1
#Ҳадис_276 ЗУЛҲИЖЖАНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНЛИГИДА ВА БОШҚА ПАЙТЛАРДА РЎЗА ТУТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ أَيَّامٍ العَمَلُ الصَّالحُ فِيهَا أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنْ هَذِهِ الأَيَّامِ» يعني: أَيَّامَ العَشْرِ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ قَالَ: «وَلاَ الجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ، إِلاَّ رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ، وَمَالِهِ فَلَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيءٍ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 📗 Расулуллоҳ ﷺ: «Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дейишди. «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Магар, бир одам жони ва моли ила чиқсаю ундан бирор нарса қайтмаса, бундан мустасно», дедилар». ✍️ Имом Бухорий ривоятлари. 📌 Фойда: Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни бўлмиш ташриқ кунларда ибодат ва хайрли ишлар қилиш Аллоҳ Таолога энг маҳбуб амалдир. 📜 Шарҳ: Кунлар ичида шундай фазилатли кунлар борки, улардан фойдаланиб қолиш лозим. Улкан савобни қўлга киритадиган энг яхши фурсатлардан бири –Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги экан. Пайғамбаримиз ﷺ ушбу ҳадисларида Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида хайрли амаллар қабул этилиб, банда улкан савобларга эришишига башорат бермоқдалар. Ушбу кунларнинг фазилат шулки, Аллоҳ ушбу кунларда озгина амалга кўпгина ажру савобларни беради. ☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз: 1. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигидаги солиҳ амалларнинг аҳамияти. 2. Ҳар бир фурсатнинг ўзига хос фазилати бор, мусулмон киши улардан унумли фойдаланиши лозим. 3. Ушбу кунда солиҳ амаллар кўпайтирилади. 4. Мусулмон киши ушбу куннинг фазилати ҳақида бошқа мусулмонларга ҳам етказиши тарғиб этиши маҳбуб амалдир. Манба: "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан ••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показати все...
👍 1
🧕 ҲИЖОБГА КИРГАНИМДАН ОТАМ НОРОЗИ #аврат ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Азиз устозлар, яқинда хижобга кирдим, Алҳамдулиллаҳ! Отам эса бундан норозилар. Отам ўзлари намоз ўқимайдилар, ошқозоним оғрийди деб рўза тутмайдилар, хатто хафтада бир марта жума намозига хам, йилда 2 марта ҳайит намозларига хам қатнашмайдилар. Лекин мен Аллоҳнинг фарзларини қўлдан келганича адо этишларини жуда хохлар эдим. Улар хижобга киришимдан аввал “нима қиласан рўмол ўраб, шундай юрганинг хам яхши, ундай қилма” дедилар. Лекин мен Аллоҳнинг амрини бажаришни астойдил ният қилиб қўйганим боис гапларига қулоқ солмай, ўз айтганимни қилдим. Бугун опам билан телефон орқали шу масалада отам сизга индамадиларми деб сўраганимда, улар: "Мен синглингни шунча йил рўмол ўраши, намоз ўқиб ўтириши учун ўқитдимми, жуда хафаман, кўнглимни оғритди" деган гапларни айтибдилар. Мен буларни эшитиб йиғлаб юбордим. Ахир ота рози, Худо рози дейишадику. Бу масалада мен қандай йўл тутай? Отамнинг норозилиги туфайли хижобга кирган бўлсам хам гунохкор хисобланаманми? 💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Сиз заррача ҳам гуноҳкор ҳисобланмайсиз. عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) Ҳасандан ривоят қилинади: 📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. ✍️ Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ) Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Бошқа масалаларда отангизнинг ҳақларига риоя қилинг. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/60148) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 7
УЙДАГИЛАРИМ НАМОЗ ЎҚИШИМНИ ТЎХТАТИШДИ #намоз ❓CАВОЛ: Намоз ўқиб келаётгандим уйдагиларим ўқишни тўхтатишди. Тушунтиришларимга қарамай барибир тўхтатишди. Уларга намозни бандага қанчалик муҳим эканлигини тушунтиришларимга қарамай фойдаси бўлмади. Яна бошлаш учун нима қилишим керак? Aллоҳ рози бўлсин сиздан илтимос менга маслаҳат беринг, ҳатто қазо қилиб ўқишгаям рухсат беришмаяпди. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло уларга инсоф берсин. Намоз динимизда нақадар улуғ ибодат эканини уларнинг қалбларига солсин. Намоз динимизнинг асосий устунларидан бири ҳисобланади. Қуръони каримнинг бир неча ўрнида намозни адо этишга, қоим қилишга буюрилган. Фиқҳий китобларимизда намоз катта қисмни эгаллайди. Буларнинг намознинг нақадар муҳим эканига далолат қилади. Фарз ибодатлар қатъий далиллар билан собит бўлган ва уларни бажаришда ўзгадан изн олинмайди. Чунки Аллоҳ таоло фарз қилганини бекор қилувчи йўқ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлари давомида намозга катта аҳамият берганлар, ҳатто умрларининг сўнгги дақиқаларида ҳам намозга мустаҳкам бўлишни қайта-қайта тайинлаганлар. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдин касал бўлганларида: “Намозни (маҳкам ушланглар), қўл остингиздагилар (риоясини қилинглар)”, дедилар, тиллари ҳаракатланмай қолгунича шу сўзларни қайтаравердилар (✍️ Ибн Можа, Аҳмад, Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Агар улар кўнмаса, улар кўрмайдиган қилиб намоз вақтларига риоя қилган ҳолда турли вақтларда адо қилиб юринг. Кўчага чиқиб масжидларда ҳам адо этинг. Шундай қилиб адо этиб юрсангиз, ўзингиз учун ҳам, улар учун ҳам яхшилик қилган бўласиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати(Fatvo uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 6
🧕 ҚИЗЛАРНИ ЎПИШИБ КЎРИШИШИ #жамият ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бу саволни сўрашга хижолатман. Мен ўзим қиз боламан. Мен дугонам билан лабдан ўпишаман. Бу исломга хилофми? Мен ўйлардимки фақат эркак киши билан бўладиган нарсалар харом деб. Бу нарсалар қизлар ўртасида бўлсачи? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас, айниқса ҳозирга вақтда мутлақо бу ишни қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/176397) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 1
🧕 💅 ТИРНОҚҚА ЛАК СУРТИШ #таҳорат ❓CАВОЛ: Мен намоз ўқийман. Лекин тирноғимга лак суртаман. Кўпчилик тирноққа лак суртилса, таҳорат қабул бўлмайди, дейишади. Баъзи диндорлардан сўрасам турмушга чиқмаган қизларга мумкин дейишди. Шу ростми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Лак суртиш сабабли тирноққа сув ўтмайди ва таҳорат мукаммал бўлмайди. Таҳорат мукаммал бўлмаса, намоз ўқилган ҳисобланмайди. Сиз айтган диндорлар билмаган нарсаларига фатво бермаганлари ўзлари учун яхши. Намоз, Таҳорат масалаларида турмушга чиққанларга алоҳида чиқмаганларга алоҳида ҳукм берилмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати(Fatvo uz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показати все...
👍 3
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.