fa
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

رفتن به کانال در Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

نمایش بیشتر
5 624
مشترکین
-1124 ساعت
-867 روز
-36030 روز
آرشیو پست ها
Нима учун баҳорда витаминлар ёрдам бермайди: иммунитетни табиий ошириш сирлари
Нима учун баҳорда витаминлар ёрдам бермайди: иммунитетни табиий ошириш сирлари

Нима учун баҳорда витаминлар ёрдам бермайди: иммунитетни табиий ошириш сирлари
Нима учун баҳорда витаминлар ёрдам бермайди: иммунитетни табиий ошириш сирлари

Ҳомиладорлар неча марта скрининг текширувларидан ўтиши зарур? Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи — ҳам она, ҳам туғилажак фарз
Ҳомиладорлар неча марта скрининг текширувларидан ўтиши зарур? Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи — ҳам она, ҳам туғилажак фарзанд саломатлиги учун ўта масъулиятли давр. Шу сабабли ушбу муддатда аёлларнинг тегишли тиббий текширувлардан ўз вақтида ўтиши ғоятда муҳим. Бу орқали ҳомилада туғма ва ирсий касалликлар ривожланишининг олди олинади. Хўш, ҳомиладор аёллар қандай скрининг текширувларидан ўтиши зарур? ССВ Матбуот хизмати шу ҳақда маълумот берди. — Пренатал, яъни туғуруққача скрининг ёрдамида ҳомиланинг соғлигини баҳолаш ва генетик касалликлар ривожланиш хавфини аниқлаш мумкин, — дейди мутахассис Зарина Эгамова. — Бундан кўзланган асосий мақсад чақалоқларнинг туғма нуқсонлар ва ирсий (хромосом) хасталиклар билан туғилишининг олдини олишдан иборат. Ҳомиладор аёллар икки босқичдан иборат бўлган пренатал скрининг текширувларидан ўтказилади. Биринчи босқичда бўлажак оналар оммавий ультратовуш текшируви билан қамраб олинади. Шу аснода ҳомиласида туғма нуқсонлар аниқланганлар “хавф гуруҳи”га киритилади. Бундай текширувлар уч марта туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларининг пренатал скрининг хонасида амалга оширилади. Илк текширув ҳомиладорликнинг 10-14 ҳафтасида, иккинчи марта 16-20 ҳафтасида, учинчи марта эса 28-32 ҳафтасида туғма нуқсонларни аниқлаш ва ҳомиланинг функционал ҳолатини баҳолаш учун ўтказилади. Биринчи босқич текшируви хулосасига кўра “хавф гуруҳи”га кирган аёллар қандай йўл тутади? Улар ҳомиладорликнинг 16-20 ҳафтасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Она ва бола скрининг бўлими ҳудудий филиалларида иккинчи босқичдаги пренатал текширувлардан ўтказилади. Бунда аёл ушбу муассасага поликлиникадан йўлланма ҳамда аввалги пренатал ультратовуш текширувлари натижалари акс этган тиббий картасидан кўчирмани олиб боради. Бу ерда ультратовуш, биокимёвий скрининг текшируви ва унинг натижасига мувофиқ ҳомиланинг хромосом синдромлар билан туғилиш хавфи юқори бўлганда, инвазив текширув (хорионбиопсия, плацентоцентез, кордоцентез) усуллари, кейинчалик эса ҳомила ҳужайраларининг генетик таҳлили ҳамда бошқа кўриклар ўтказилади. Иккинчи босқичдаги пренатал скрининг натижасида бўлажак онага тиббий-генетик хулоса берилади. Ҳомилада туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлар мавжуд бўлганда, аёл тиббий-генетик хулоса билан тегишли поликлиникага юборилади. Ушбу хулоса кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг Тиббий-маслаҳат комиссиясига тақдим этилади. Комиссия ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошларига пренатал скрининг текширувлари натижалари, аниқланган туғма ривожланиш нуқсонлари ва бунинг келгусидаги оқибатлари, даволаш усуллари ҳамда бу билан боғлиқ хавф-хатарлар даражаси, қўллаш мумкин бўлган тиббий муолажалар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида тўлиқ ахборот беради. Шундан кейингина ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошлари ўзларига маъқул қарорни қабул қилади. Шу маънода, бўлажак оналар ҳомиладорлик даврида ҳар бир текширувдан ўз вақтида ўтишга жиддий аҳамият қаратиши лозим. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Организмнинг табиий қалқони: Қандай одатлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради? ✅ Иммунитет – организмнинг инфекция ва
❓Организмнинг табиий қалқони: Қандай одатлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради?
Иммунитет – организмнинг инфекция ва бактерияларга қарши табиий мудофааси. Унинг асосий вазифаси танага кирган микроб ва вирусларни аниқлаш ҳамда йўқ қилишдан иборат.
➡️Бу тизимнинг яхши ишлаши, аввало, организмдаги тўғри балансга боғлиқ. Бироқ баъзи ҳолларда иммунитет пасайиб, тана касалликларга қарши курашолмай қолади. Бунинг олдини олиш учун эса бир неча қоидаларга амал қилиш мақсадга мувофиқ. 🫕 Тўғри овқатланиш: ушбу қоида иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, С, D, E каби витаминлар, омега-3 ёғ кислоталари ва турли минерал ҳамда тўқималарга бой егуликлар тананинг курашиш қобилиятини ошириш билан бирга, барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди.
🍱 Бунинг учун овқатланиш рационига саримсоқ пиёз, сабзи, лавлаги, занжабил, броколли, наъматак, кўкатлар, қовоқ, олма, цитруслар, асал, денгиз балиқлари, сут маҳсулотлари, ёғсиз гўшт каби табиий мева-сабзавот ва озуқаларни киритиш мақсадга мувофиқ.
🪀 Жисмоний фаоллик: доимий ҳаракатда бўлиш ва ҳар куни эрталаб бадантарбия қилиш иммунитетни кучайтиради. Айниқса, бунда пиёда юриш, югуриш, велосипед учиш ва сузиш каби спорт машғулотлари жуда фойдали. 🥛Тоза сув ичиш: сув организм учун жуда муҳим. У танадан токсинларни чиқариб, иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, ушбу тизимга тўғридан тўғри фойдали таъсир кўрсатиб, танани заҳарланишдан ҳимоялайди. 🧠 Аксинча кам миқдорда сув ичиш ҳужайра, тўқима ва органлар фаолиятига салбий таъсир этиб, иммун тизимининг заифлашишига олиб келади. Шу сабабли мутахассислар одам бир суткада ҳар бир килограмм вазни учун 40 миллилитр сув истеъмол қилиш лозимлигини таъкидлайди.
🥱 Яхши ухлаш: тиниқиб ухлаш иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, организмнинг тикланишига ёрдам беради. Уйқу давомида иммун ҳужайралари янада самарали ишлайди. Организмнинг тўлиқ дам олиши учун катта ёшдаги инсонлар ҳар куни ўртача 7-8 соат ухлаши керак.
😠 Стрессдан сақланиш: давомий асабийлашиш иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлади. Шунинг учун руҳий барқарорликни сақлаш жуда муҳим. 🧼 Гигиенага риоя қилиш: қўлларни тез-тез ювиш ва бошқа санитария қоидаларини амалга ошириш микроб ҳамда вируслардан ҳимоялайди. ‼️ Шунингдек, касалликларга қарши вакцина олиш, ёмон одатлардан воз кечиш ҳам иммунитетни мустаҳкамлайди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Қандай озиқ-овқатлар кучли аллергияга сабаб бўлади? 🥙 Озиқ-овқат аллергияси — дунёда тобора кенг тарақалаётган патологиялар
Қандай озиқ-овқатлар кучли аллергияга сабаб бўлади?
🥙 Озиқ-овқат аллергияси — дунёда тобора кенг тарақалаётган патологиялар сирасидан. Таҳлилларга кўра, бундан асосан болалар, айниқса, эмизикли гўдаклар кўп азият чекади
➡️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова кучли аллерген ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берди.
💬 — Болаларда бу турдаги касаллик ривожланишига кўп ҳолларда онанинг ҳомиладорлик ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабаб бўлади, — дейди мутахассис.
🍼 — Қолаверса, гўдак сунъий аралашмалар билан озиқлантирилса, чала туғилса ёки ошқозон-ичак, ўт, жигар хасталикларидан азият чекса ҳам, озиқ-овқат аллергияси юзага келиши мумкин. 🍶 Сигир сути — кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот ҳисобланади. Таркибида f2, Bos d 4, Bos d 5, Bos d 6, Bos d 8, Bos d 9, Bos d 10, Bos d 11, Bos d 12 аллергенлари мавжуд. Уларга 5-6 ёшгача бўлган ўғил-қизларда аллергия кузатилади.
🍳 Товуқ тухуми ҳам кенг тарқалган аллергенлар жумласидан. У овальбумин, овомуеоид, овотрансферрин ва овомуцин оқсиллар гуруҳларини ўз ичига олади. Бу моддалар молекуляр даражада ўрганилганда, Gal d1, Gal d2, овомукоид, Gal d3, Gal d4 аллергенлари реакцияларни юзага келтириши маълум бўлди.
🐟 Балиқ — кучли аллерген. Унинг гўштида парваальбумин ва тропомиозин оқсил гуруҳлари мавжуд. Молекуляр даражадаги ўрганишлар унинг таркибида Cyp c1, Gad c 1, Gad m 1 аллергенлари борлигини тасдиқлади.
🔬 Буғдой ва соя ҳам баъзида аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Масалан, соя таркибини молекуляр даражада ўрганиш натижасида унинг таркибида Gly m 1, Gly m 5, Gly m 6 аллергенлари мавжудлиги аниқланди.
🍗 Гўшт маҳсулотлари орасида эса парранда ва от гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ аллерген хусусиятга эга. 🍓 Цитрус мевалар, қулупнай ва ертут ҳам кўпроқ аллергия қўзғайди. Ёнғоққа аллергияси бўлганларнинг аксарияти эса ушбу мева дарахти чангига ҳам таъсирчан бўлади.
🫘 Катталарда аллергия ривожланишига сабаб бўлувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан биринчиси ерёнғоқдир. Бу маҳсулот кўп ҳолларда анафилактик реакцияни келтириб чиқаради.
🍫 Ундан сўнг турли хил ёнғоқлар, кунжут, асал, шафтоли, узум, малина, сабзи, шоколад, кофе ва какао аллергия чиқарувчи маҳсулотлар рўйхатидан жой олган. ‼️ Озиқ-овқат аллергиясидан азият чекадиган ёки бунга мойил кишилар шифокорлар кўригидан ўтиб, уларнинг тавсия ва кўрсатмаларига қатъий амал қилишлари лозим. 💉 Ҳозир марказимизда касалликка аниқ ва тезкор ташхис қўйиш ҳамда уни самарали даволаш учун барча зарур шароитлар яратилган. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БИТТА ЛИМОН ВА ТУЗ ЁРДАМИДА УЙҚУНИ ЯХШИЛАШ МУМКИН? Тинчлантирувчи машқлар, мойчечакли чой, иссиқ ванналар ёки уй
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БИТТА ЛИМОН ВА ТУЗ ЁРДАМИДА УЙҚУНИ ЯХШИЛАШ МУМКИН? Тинчлантирувчи машқлар, мойчечакли чой, иссиқ ванналар ёки уйқудан аввал мобил телефондан фойдаланмаслик — ҳар бир кишини тинчлантиришга ёрдам берадиган ўзига мос ритуали бор. Олимлар уйқу сифати ва давомийлигини ошириш, кундалик дам олиш самарадорлигини яхшилашнинг турли хил усуллари устида изланишлар олиб борган. Шундай усуллардан бири лимон ва озгина туздир: лимонни бўлакларга кесиб, ликопчага солинг ва устидан туз сепинг. Сўнг уйқудан аввал ёстиқнинг ёнига қўйинг. Лимондан тараладиган ҳид худди лаванда исига ўхшаб организмга тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва уйқуни яхшилайди. Шунингдек, у нафас олиш йўлларини тозалашга ёрдам беради, цитрус мевалари эса иммун тизимини мустаҳкамлайди. Лимондаги эфир мойлари асаб тизими, бурун шиллиқ пардаси ва бутун бронхиал тизимга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Лимон ҳиди фақатгина уйқуни яхшилаб қолмай, балки кайфиятни ҳам кўтаради. У серотонин гормони ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ҳамда стресс гормони даражасини камайтиришга ҳисса қўшади. Асосийси, эрталаб уйқудан тургач, тарелкадаги лимонни олиб ташлашни унутмаслик лозим. Унинг ҳиди турли ҳашаротларни жалб қилиши мумкин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Билармидингиз? Ейилган жуфт сонли хурмо инсон организмида шакарга айланади. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хурмони тоқ сонда ейишни тавсия қилганлар. Тоқ сонда ейилган хурмо организмда углеводга айланади. Субҳаналлоҳ! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Умра зиёратчилари менингитга қарши эмланади Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йилда мамла
Умра зиёратчилари менингитга қарши эмланади Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йилда мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан “Умра“ зиёратчилари учун менингитга қарши эмланиш мажбурий этиб белгилангани маълум қилинди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни даврда дунёда менингококк билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кузатилмоқда. Соҳа мутахассислари билдиришича, ушбу инфекция ҳаво орқали юқадиган касаллик бўлиб, унга чалинган шахс аксирса ёки йўталса инфекция бутун атрофга тарқайди. Менингит исталган ёшда учраши мумкин. Шу боис, зиёратчилар одамлар гавжум жойларда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари, шахсий гигиэнага риоя қилишлари ва касалликдан сақланиш эҳтиёт чораларини кўришларини тавсия этамиз. Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий этган тартиб-қоидага кўра, эмланиш подшоҳликка киришдан камида 10 кун олдин амалга оширилган бўлиши лозим. Эмланганлик сертификатининг амал қилиш муддати 3 йилни ташкил этади. Умра сафарини ният қилган фуқароларимиз республикамизнинг барча марказий поликлиникалари ёки вакцинасия марказларида менингитга қарши эмланишлари мумкин, — дейилади хабарда. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday

🔴 🟦🟦🟦🟦 ❓ Ортиқча вазн ва семизлик қандай касалликларни келтириб чиқаради? Айрим юртдошларимиз ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган турли воситалардан фойдаланиб, анча вазн ташлаганлигини айтмоқда. Бунга мутахассис сифатида қандай қарайсиз?Ортиқча вазндан азият чекаётган кишилар биринчи бўлиб кимга мурожаат қилиши керак? ❓ Юртдошларимиз бу муаммога тўқнаш келмасликлари учун нималарга эътибор беришлари зарур?
✅ Бу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази эндокринологи, тиббиёт фанлари номзоди Нозимахон Назарова жавоб беради.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

«ОКЕАН СУВ СПОРТИ САРОЙИ»ДА 2025 ЙИЛГИ МАВСУМ БОШЛАНДИ Сузиш билан шуғилланишнинг 7 фойдаси 1. Юракка қувват Мунтазам равишда сувда сузиш машқлари юрак қон-томир тизими учун яхши фойда беради. Чунки сузишни бошлаганингиз заҳоти артериал қон босими меъёрига келади. Юрак мушаги чиниққанлиги боис унинг эластиклиги ортади. 2. Нафас олиш тизимидаги муаммолардан халос этади Агар бронхит ёки ўпка яллиғланишидан азият чексангиз, шифокор тавсиясига кўра сузиш билан шуғулланишингиз лозим. Чунки бу спорт турида мунтазам нафас машқларини бажаришингизга тўғри келади. Натижада ўпка чиниқади. Бундан ташқари, гипоксия (кислород етишмаслиги)дан халос этади. 3. Асабларни тинчлантиради Сув танани бўшаштириш хусусиятига эга бўлиб, мушакдаги спазмларни кетказади. Мия тин олиб, уйқу ва хотира яхшиланади. Сувга тушгач, барча ташвишларни унутасиз ва руҳий зўриқишлардан халос бўласиз. 4. Остеохондрозни даволайди Ҳовузда сузиш, айниқса, умуртқа поғонасида муаммолари бор беморларнинг севимли машғулотига айланиши лозим. Бу спорт тури умуртқа қийшайишининг одини олади ва бўғимлар билан боғлиқ артрит хасталикларини даволашда яхши самара беради. 5. Оздиради Бир соат сувда сузиш нақд 500 килокалориядан халос этади. Машғулотларга мунтазам қатнаш натижасида моддалар алмашинуви яхшиланиб, ортиқча сантиметрлар ўз-ўзидан йўқола бошлайди. 6. Семиришни истаганлар учун ҳам фойдали Қандай қилиб дейсизми? Сузиш машқлари давомида танангиздаги барча мушаклар ишлайди. Мушаклар ҳаракатлангани сари ўсиб бораверади. Натижада ёғлар ҳисобига эмас, айнан мушаклар ҳисобига чиройли қоматга эга бўласиз. 7. Варикознинг олдини олади Сузиш машғулотидан кейин қон айланиши яхшиланади, бундан ташқари, асосий юклама болдир ва оёқ кафтига тушгани учун веналарда йиғилиб қолган кон тарқала бошлайди. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday

23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўладиЎзгидромет 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Мутахассис: Сурункали уйқусизлик эндокрин ва юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини оширади 🥱 Бугунги тезкор ахбор
❗️Мутахассис: Сурункали уйқусизлик эндокрин ва юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини оширади
🥱 Бугунги тезкор ахборот асрида аксарият инсонлар сурункали уйқусизликдан азият чекмоқда. Доимий стресс, маълумотларнинг ҳаддан ортиқ кўплиги одамларнинг ушбу муаммо билан кўпроқ рўбарў келишига сабаб бўляпти.
Хўш, бу ҳолат саломатлик учун қанчалик хавфли? Ундан халос бўлишда нималарга риоя қилиш керак? 👨‍⚕️Мазкур саволларга Миллий тиббиёт маркази директори ўринбосари Акмал Раҳматуллаев жавоб берди. 🩺 — Уйқу – инсон соғлигида муҳим ўрин тутади, — дейди мутахассис. — Сабаби одам ухлаганда мушаклар тонуси ва артериал қон босими пасайиб, юрак уриши, тўқималарга қон келиши ҳамда танадаги моддалар алмашинуви секинлашади. Натижада нафақат мия, балки барча тана аъзолари “дам” олади. 🟢 Афсуски, бугун кўпчилик билан суҳбатлашсангиз, яхши ухлолмаётганидан, айримлар эса сурункали уйқу келмаслигидан шикоят қилади. 🛏 Бунга эса жуда кўп омиллар сабаб бўлиши мумкин. Жумладан, асаблар зўриқиши, тунда ишлаш, оғир меҳнат шароити, стимулловчи дори препаратларини қабул қилиш, травматик вазиятлар, ноқулай ўрин-ёстиқлар, спиртли ва мунтазам кофеинли ичимликлар ичиш ҳамда тамаки чекиш каби ҳолатлар доимий уйқусизликни келтириб чиқариш хавфи юқори. ☹️ Қолаверса, бу муаммо кучли руҳий ва эмоционал шикастланишлар, невроз, хавотирланиш, бош мия касалликлари (айниқса, мия қон томирлари атеросклерози), ички аъзолар ва эндокрин безлар (буйрак, жигар, қалқонсимон без) хасталиклари билан боғлиқ нерв тизимининг функционал бузилишларида ҳам учрайди. 🫀Сурункали уйқусизлик оқибатида организмда турли эндокрин, юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари ҳамда асаб ва руҳий хасталиклар ривожланиш хавфи ортади. 🔬 Агар мазкур ҳолат мунтазам безовта қилса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш лозим. 🏃 Муаммодан халос бўлиш учун соғлом турмуш-тарзига риоя қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш тавсия этилади. Бироқ уларни ухлаш олдидан бажармаслик керак. ☕️ Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида таркибида кофеин бўлган ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш, ухлашдан аввал қаҳва ёки аччиқ чой ичиш мумкин эмас. Аксинча, ётишдан 5-10 дақиқа олдин тинчлантирувчи машқлар бажариш, сокин мусиқа тинглаш ва илиқ ванна қабул қилиш мақсадга мувофиқ. ‼️ Агар шифокор кўрсатмаси бўлмаса, зинҳор ухлатувчи дориларни қабул қилиш керак эмас. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ухлашдан олдин писта истеъмол қилинг! Нима учун? Сабаби, писта таркибида витамин В6, магний, оқсиллар ва фойдали элементлар ж
Ухлашдан олдин писта истеъмол қилинг! Нима учун? Сабаби, писта таркибида витамин В6, магний, оқсиллар ва фойдали элементлар жуда кўп. Писта таркибидаги микроэлементлар тез ва мароқли ухлашга ёрдам беради. Агар пистани мунтазам истеъмол қилсангиз: ➖стресс нима эканлигини унутасиз; ➖хотирангиз яхшиланади; ➖уйқу яхшиланади; ➖асабларингиз пўлатдек бўлади. Тинчлантирувчи дори ичиш ўрнига писта сотиб олиб енг, ҳам соғлом бўласиз, ҳам қорин тўяди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Нега атир ҳидидан кўнгил айнийди ва бу ниманинг аломати бўлиши мумкин? Ташқи кўринишни мукаммал тарзда тўлдирадиган хушбўй ҳи
Нега атир ҳидидан кўнгил айнийди ва бу ниманинг аломати бўлиши мумкин? Ташқи кўринишни мукаммал тарзда тўлдирадиган хушбўй ҳидни топиш жуда қийин масала. Аммо баъзида севимли атирлар ҳам аввалги ёқимли кайфиятни бермайди. Афсуски, бу ҳам саломатликдаги муаммоларнинг белгиси бўлиши мумкин, деб ёзади «Дарё» нашри. Баъзида фойдаланиб юрилган атир ҳиди ёқмай қолиши мумкин. Бу табиий ҳолат. Аммо узоқ вақт давомида қўлланилган атирнинг ҳиди тўсатдан бошни айлантириши ёки кўнгилни айнитиши бежизга эмас. Хушбўй ҳиднинг ёқмай қолиши саломатлик ҳолати ҳақида огоҳлантириши мумкин бўлган аломатдир. Парфюмерия композицияларининг таркиби камида ўнлаб компонентларни ўз ичига олади. Уларнинг баъзилари ноқулайлик келтириб чиқариши ажабланарли эмас. Баъзан шу сабабли катта келишмовчиликлар ҳам содир бўлади. Масалан, бир неча йил олдин қизлар мода уйининг янги ишлаб чиқарилган атиридан оммавий равишда шикоят қила бошлаган. Янги атирдан фойдаланган кўпчилик кўнгил айнишини бошдан кечирган, ҳатто ноқулайлик йўталгача борган. Маълум бўлишича, бунинг сабаби ирис ва сумбул гулларидан олинган экстрактда бўлган. Кўпинча бўлажак оналар атирларнинг ҳидидан шикоят қилади. Бунинг сабаби токсикоз бўлиши шубҳасиз. Айтганча, индивидуал хушбўй ҳидларни яратадиган мутахассислар доимо ҳомиладор аёллар билан ишлайди ва бу уларга кўнгил айниши ва касалликнинг бошқа белгиларини қўзғатмайдиган маҳсулотларни яратишга ёрдам беради. Қолаверса, ҳомиладор аёллар ўзи учун маъқул келадиган ифор яратиш учун мутахассисларга мурожаат қилиши ҳам мумкин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

‼️Хитойда тарқалган вирус Ўзбекистонга аллақачон кириб келган Бу вирус Ўзбекистонга қачон кириб келган? Вирус қандай аломатларга эга? Бу бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда? Ушбу мавзу юзасидан ССВ мутахассиси yuz.uz га махсус интервью берди. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday

#САЛОМАТЛИК «Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ!» — ССВ Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу ахборотлар қанчалик асосли? Умуман, метапневмовирус ўзи қандай инфекция? У қайси белгилар билан намоён бўлади? Муолажа жараёни қандай кечади? Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг ушбу саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустам Икрамов жавоб берди: — Метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган, — дейди мутахассис. — Касаллик асосан ҳаво-томчи йўли орқали ёки баъзи ҳолатларда ифлосланган юзалар билан алоқа натижасида юқади ҳамда тарқалади. Мазкур вирус билан хасталаниш ҳолатлари дунёнинг барча минтақаларида ҳар йили қайд этилади. Хусусан, қўшни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарларда ҳам айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу жумладан 10 йиллардан буён  мамлакатда метапневмовирус ҳам қайд этилаётгани таъкидланган. Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради. Касалликни даволаш одатда симптоматик бўлиб, асосан уй шароитида беморнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган муолажалар қўлланилади. Оғир ҳолатларда кислородли терапия ёки касалхонага ётқизиш талаб қилиниши мумкин. Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратсиз тузалиб кетади. Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Юртимизда уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келиняпти ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган. «Ўткир респиратор касалликларнинг бундай кўтарилиши даврида аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга  ва одамлар гавжум жойларда, айниқса, касаллик белгилари яққол намоён бўлиб турган фуқаролар билан мулоқотни чеклашга чақирамиз!» — дейилади ССВ хабарида. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот Исландиялик олимлар кунига тўққиз соатдан ортиқ ухлайдиган
Кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот Исландиялик олимлар кунига тўққиз соатдан ортиқ ухлайдиган кишиларда инсулт хавфи 85 фоизгача ошиши мумкинлигини аниқлади. Neurology илмий журналида эълон қилинган тадқиқот Nordic Health Research номли бошқа йирик лойиҳа маълумотларига асосланган. Унда жиддий касалликлари йўқ 32 минг киши қатнашган бўлиб, уларнинг ўртача ёши 62 ни ташкил этган. Олимлар олти йил давомида тадқиқот иштирокчиларини кузатиб, уларнинг уйқу тартиби ва касаллик тарихи ҳақида маълумот тўплади. Натижалар кунига тўққиз соатдан ортиқ ухлайдиган (иштирокчиларнинг 24 фоизи) ёки кундузи 90 дақиқадан кўпроқ дам оладиган (иштирокчиларнинг 8 фоизи) одамларда инсулт хавфи етти-саккиз соат ухлайдиган одамларга нисбатан 85 фоиз юқори эканини кўрсатди. Олимларнинг таъкидлашича, ҳаддан ташқари кўп ухлаш қон-томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади. Тунги уйқу давомийлиги тавсия этилган меъёрдан ошган иштирокчиларда инсулт хавфи 23 фоизга ортган. Узоқ муддатли кундузги уйқу ҳам хавфли бўлиб чиқди: тадқиқотда бир ярим соатдан ортиқ дам олиш қон-томир касалликлари эҳтимолини 25 фоизга оширган. Манба: kun.uz 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg