fa
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

رفتن به کانال در Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

نمایش بیشتر
5 555
مشترکین
-1224 ساعت
-917 روز
-35930 روز
آرشیو پست ها
Тиббиёт йўналиши битирувчилари тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин Ҳукумат қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида: 🔹 барча тиббиёт ва ОТМларнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида; 🔹 барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин. "Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради. ССВ шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Кумуш буюмлар ва тақинчоқларнинг организимга фойдаси борми? ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🔖 Кумушнинг фойдалари бизга
📍Кумуш буюмлар ва тақинчоқларнинг организимга фойдаси борми? ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🔖 Кумушнинг фойдалари бизга қадимдан маълум бўлиб келган. Ушбу металлдан ясалган идишлардаги сув бактерия ва микроблардан тозаланади ва ёқимли, юмшоқ таъмга эга бўлади 🔖 Кумуш фойдали хусусиятига кўра, организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлайди. Шунингдек: ✔️ Бош оғриқлари ✔️ Зўриқиш ✔️ Депрессия ✔️ Сурункали шамоллаш ✔️ Асаб қўзғалишларида ✔️ Кўп диққатни талаб қилувчи меҳнат фаолияти билан шуғуллансангиз албатта кумушдан ишланган тақинчоқ таққан маъқул. ⚠️ Кумуш тақинчоқ таққанингиздан сўнг енгил бош оғриғи безовта қилса, тушунарсиз ланжлик ва тақинчоқ тақилган соҳада ноаниқ оғриқ кузатилса, билингки, бу металл организмингизга тўғри келмаган. ❗️Бу металда инсонни феълига кўра ажратиш хусусияти бор. Агар феълингиз оғир, тажанг бўлсангиз, у сизни хушламайди. Шунингдек, гипертония касаллигига чалинганларга ҳам кумушдан ишланган тақинчоқлар тавсия этилмайди. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

4 октябрь куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечас
4 октябрь куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Октябрь ойидаги об-ҳаво ҳақида Бу йил октябрь ойининг биринчи беш кунлиги қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади, кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони 22-25° гача иситади. Кейинчалик ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригача об-ҳаво шароитида кескин ўзгаришлар кутилмайди. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат кечалари 8-13° илиқдан 0-5° илиқгача, кундуз кунлари 18-23° илиқдан 10-15° илиқгача ўзгариб туриши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда 0-1° совуқгача бўлиши мумкин. ❗️ Ҳарорат тартибига кўра, Ўзбекистонда октябрь ойи меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5° га паст, ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда. Иқлимий меъёрларга кўра, Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида ёғингарчилик октябрь ойида 3 кундан 5 кунгача, қолган ҳудудларда эса 5 кундан 7 кунгача бўлиши мумкин. Октябрь ойида ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо кескин совуқ кузатилишида ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши истисно қилинмайди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡Ўзбекистонликлар учун йиллик ҳаж квотаси икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача оширилади Ў
⚡Ўзбекистонликлар учун йиллик ҳаж квотаси икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача оширилади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг , умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

30 сентябрь куни Наманганда ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундиг
30 сентябрь куни Наманганда ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Бир соат пиёда юриб, қанча калорияни ёқиш мумкин? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев ✅ Ҳар бир юришнинг тезлиги ва тури ҳар хил
Бир соат пиёда юриб, қанча калорияни ёқиш мумкин? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев ✅ Ҳар бир юришнинг тезлиги ва тури ҳар хил бўлиши мумкин. Кимдир тепага 5 км/соат, кимдир текисликда 3 км/соат тезликда юради. Ўртача ҳисобда бир соатда 220 ккал ёқиш мумкин. Беш соатда ўртача 1000 ккал ёқилади. Агар бир килограмм соф ёғни йўқотишни истасангиз, пиёда юриш тахминан 35-40 соат давом этиши керак. ✅ Пиёда юриш жисмоний фаолиятда чекловларга эга бўлган инсонларга вазн йўқотишда ёрдам бериши мумкин. Масалан, ортиқча вазнли одамлар, юрак-қон томир тизими касалликлари, мушак-скелет тизимида шикастланиши бўлган инсонларга пиёда юриш тавсия этилади. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

«Coca-Cola» яна Наманганни танлади! Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/coca-cola-yana-namanganni-tanladi Обуна бўлинг
«Coca-Cola» яна Наманганни танлади! Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/coca-cola-yana-namanganni-tanladi Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Намангандан Бухорога парвозлар бошланади Ички туризмни ривожлантириш, зиёрат туризмни оммалаштиришга қаратилган чора-тадбирла
Намангандан Бухорога парвозлар бошланади Ички туризмни ривожлантириш, зиёрат туризмни оммалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида 5 октябрдан бошлаб, Наманган - Бухоро - Наманган йўналишида илк парвозлар бошланади. Мазкур йўналишдаги мунтазам парвозлар “Uzbekistan airways” авиакомпаниясига қарашли ҳаво кемаларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни амалга оширилади. Биринчи рейсдаги самолёт шу куни соат 17:45да Наманган халқаро аэропортидан учиб кетиши кўзда тутилган. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

🛩 Наманган халқаро аэропорти орқали доимий равишда амалга оширилаётган Наманган — Тошкент йўналишидаги маҳаллий авиақатновла
🛩 Наманган халқаро аэропорти орқали доимий равишда амалга оширилаётган Наманган — Тошкент йўналишидаги   маҳаллий авиақатновлар давом этмоқда                                  ✈️Наманган — Тошкент йўналишида авиақатновлар ҳафтанинг Чоршанба, Пайшанба ва Жума кунлари амалга оширилмоқда: Чоршанба куни: 🛫 Намангандан учиш вақти: 21:55 🛬 Тошкентга қўниш вақти: 22:45 Пайшанба куни: 🛫 Намангандан учиш вақти: 09:05 🛬 Тошкентга қўниш вақти: 09:55 Жума куни: 🛫 Намангандан учиш вақти: 22:40 🛬 Тошкентга қўниш вақти: 23:30 Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Ички туризмни ривожлантириш ҳамда аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 28 сентябрдан бошлаб, Самарқанд — Наманган — Сам
Ички туризмни ривожлантириш ҳамда аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 28 сентябрдан бошлаб, Самарқанд — Наманган — Самарқанд йўналишидаги авиқатновлар қайта йўлга қўйилди. Мазкур йўналишдаги доимий парвозлар  «Uzbekistan airways» авиакомпанияси томонидан ҳафтада 2 кун амалга оширилиши кўзда тутилган. Чоршанба куни: Самарқанддан учиш вақти: 21:00 Наманганга қўниш вақти: 22:05 Намангандан учиш вақти: 22:55 Самарқандга қўниш вақти: 00:05 Шанба куни: Самарқанддан учиш вақти: 09:00 Наманганга қўниш вақти: 10:05 Намангандан учиш вақти: 10:55 Самарқандга қўниш вақти: 12:05 Наманган халқаро аэропорти матбуот хизмати Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

💨 Чанг организмга қандай таъсир қилади? ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🫁 Нафас олиш жараёнида 10 микрондан орти
💨 Чанг организмга қандай таъсир қилади? ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🫁 Нафас олиш жараёнида 10 микрондан ортиқ чанг зарралари юқори нафас йўлларида деярли тўлиқ сақланади ва ўпка тўқималарига етиб бормайди. Нисбатан кичик миқдори осонлик билан ўпкага боради ва алвеолаларга тушади. 📍 Алвеолаларда кичик ўлчамдаги токсик бўлмаган чанг зарралари фагоцит ҳужайралари томонидан зарарсизлантирилади, кейинчалик балғам орқали чиқиб кетади. Заҳарли чанг зарралари ўпка тўқималарига зарар етказади ва бутун организм бўйлаб тарқалади. ✅ Агар сиз ҳар куни чангдан нафас олсангиз, нафас тизими касалликлари (бурун бўшлиғи, ҳалқум, бронх, ўпка сурункали касалликлари), аллергик реакциялар, бош оғриғи, кўз шиллиқ қаватини жароҳатлаши мумкин. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

100 дицибеллдан юқори шовқин инсон умрини қисқартиради Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/100-ditsibelldan-yu%D2%9Bori
100 дицибеллдан юқори шовқин инсон умрини қисқартиради Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/100-ditsibelldan-yu%D2%9Bori-shov%D2%9Bin-inson-umrini-%D2%9Bis%D2%9Bartiradi Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

#СИР Қалблар сирдир. Инсон кўкси қулфланган бир сандиқ мисолидир. Баъзи инсонлар ўрнини ҳеч ким тўлдира олмайди. Яъқуб алайҳи
#СИР    Қалблар сирдир. Инсон кўкси қулфланган бир сандиқ мисолидир.    Баъзи инсонлар ўрнини ҳеч ким тўлдира олмайди.    Яъқуб алайҳис саломнинг ўн бир ўғиллари бор эди. Аммо у киши Юсуф алайҳис саломни излаб қолар эдилар.    Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари кўп эди. Аммо Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўринлари бўш қолаверди.    Баъзилар бизнинг ҳаётимизга кириб келади, аммо ҳеч қачон чиқиб кетмайди!    Шунақа инсонингиз бўлса эҳтиётланг! Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️24 сентябр куни Наманганда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️Хотира пастлашининг 8 сабаби ✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова: 📚Хотиранинг вақтинча бўлса ҳам сусайиши деменциядан дарак берма
❗️Хотира пастлашининг 8 сабаби ✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова: 📚Хотиранинг вақтинча бўлса ҳам сусайиши деменциядан дарак бермаслиги мумкин. Бу ҳолат баъзи касалликлар оқибати бўлиши мумкин. ✅ Камқонлик; ✅ Яллиғланиш жараёни; ✅ Қалқонсимон без касалликлари; ✅ Гипертония ва гипотония; ✅ Қандли диабет; ✅ Сувсизланиш; ✅ Герпес; ✅ Токсоплазмоз. 📌 Агар сизда хотира сустлашган ва юқорида кўрсатилган касалликлардан бири кузатилса, албатта биринчи бўлиб асосий касалликни даволаш мақсадга мувофиқ бўлади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️ Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди. Бунда имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади. Мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз 6 ой ичида бегоналаштирилганда, даромадлар солиққа тортилади. ❗️ 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади. Шунингдек, 2021 йилда янги тартиб асосида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

#Бу_қизиқ ☕️ Кофеин нондаги фойдали моддаларнинг сўрилишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун уларни алоҳида истеъмол қилиш керак
#Бу_қизиқ ☕️ Кофеин нондаги фойдали моддаларнинг сўрилишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун уларни алоҳида истеъмол қилиш керак. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (515-сон, 20.09.2022 й.) билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Унга кўра, бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди. Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади. Нафақани тайинлаш ва тўлаш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан 5 иш кунида маълумотлар масъул тиббиёт ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар “Ягона реестр” тизимига юборилади. “Ягона реестр” тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади. Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади. Эслатиб ўтамиз, давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб берилиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

🧠 Фикрни жамлашда ва хотирани мустаҳкамлашда катта ёрдам берадиган маҳсулотлар ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🍌Меваларни кўпр
🧠 Фикрни жамлашда ва хотирани мустаҳкамлашда катта ёрдам берадиган маҳсулотлар ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🍌Меваларни кўпроқ истеъмол қилиш керак, айниқса банан, апельсин, киви, олма, нок. Айнан глюкоза мияни озиқлантирувчи манба ҳисобланади, шунинг учун ҳам хотирани яхшилайди ва фикрлаш жараёнини тезлаштиради. 🦪 Балиқли маҳсулотлар оқсил ва омега-3 ёғ кислотасига бой ҳисобланади. Омега-3 ўз навбатида инсульт ва хотира пастлигининг олдини олади. 🍫Аччиқ шоколад ўзида антиоксидантларни сақлайди, ундан ташқари кофеин фикрни жамлашга ёрдам беради. 🥜 Ёнғоқ ва писта ўз навбатида Витамин-Е нинг асосий манбаси ҳисобланади, у эса ақлий қобилиятни ривожлантиради. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal - آمار و تحلیل کانال تلگرام @salomatliksaboqlari