fa
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

رفتن به کانال در Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

نمایش بیشتر
5 601
مشترکین
-1624 ساعت
-897 روز
-36530 روز
آرشیو پست ها
❗️Нега оч қоринга ётиш зарарли Ётишдан олдин озиқ-овқат истеъмолини чеклаш бўйича маслаҳатга қарамай, оч ётиш ҳам тавсия этил
❗️Нега оч қоринга ётиш зарарли Ётишдан олдин озиқ-овқат истеъмолини чеклаш бўйича маслаҳатга қарамай, оч ётиш ҳам тавсия этилмайди. Очлик ҳисси ва паст глюкоза даражаси ухлаб қолишни қийинлаштириши ва уйқу сифатини пасайтириши мумкин. 📌 Ётишдан олдин оғир ва ёғли овқатлардан сақланинг. Бунинг ўрнига, ётишдан бир неча соат олдин сут маҳсулотлари, янги сабзавотлар, мевалар, дон ва арпалий нон каби калций ва магнийга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилинг. 📌Ушбу маҳсулотлар уйқуни янада қулайроқ қилади, эрта уйғонишдан қочишга ва умумий дам олиш сифатини яхшилашга ёрдам беради. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Тамаки таъсири ўсмирлар организмида қайтариб бўлмас асоратлар қолдиради 💯 Тамакининг инсон саломатлигига зарари хусусида кўп гапирилади. У тўла-тўкис шаклланган организмга шунчалик салбий таъсир этадики, ҳали ривожланаётган ўсмирлар танаси ушбу зарарли одат сабабли ундан-да кўп азият чекади. 🚭 —  Тамаки тутунида 7000 дан ортиқ кимёвий моддалар бўлиб, уларнинг аксарияти соғлиқ учун хавфли, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — Тамаки ва унинг тутуни ҳар қандай кўринишда инсоннинг барча органларига зарарли таъсир кўрсатади. 💨 Унинг организмга хавфи таркибидаги кучли наркотик таъсирга эга бўлган ва ўзига қарамликни келтириб чиқарадиган никотин билан боғлиқ. 🤷🏻‍♂️ Айниқса, ўсмирларда никотинга жисмоний ва руҳий қарамлик жадал ривожланади. 🚧 Унинг оз миқдори ҳам бўшашиш ва яхши кайфият ҳиссини туғдиради, кўп миқдори эса юрак ва марказий асаб тизимига тез таъсир қилувчи заҳар ҳисобланади. ♨️ Тамаки маҳсулотлари таъмни ширин қилувчи, хушбўй ҳид таратувчи консервантлар ва бошқа қўшимчалар қўшилган ҳолда тайёрланади ва бу маҳсулотнинг жозибадорлигини оширади. 📈 Ўсмирлик — мия ривожланишида критик давр бўлиб, бу пайтда никотин ўқувчиларнинг, аввало, миясига зарарли таъсир кўрсатади. 📉 Натижада хотира ва билим олиш қобилиятининг пасайишига, кучли қарамлик ва таҳликали неврозларга олиб келади. 🫁 Тамаки чекувчи ўқувчиларда нафас йўллари ва қулоқ инфекциялари юқиш эҳтимоли ортади, уларда йўтал, бронхит, пневмония, астма ва нафас етишмовчилиги кузатилади. 🗣 Бундан ташқари, тамаки чекиш милк, суяк тўқимаси, тиш боғламаларининг бузилишига, тишларнинг барвақт тўкилиши каби саратонолди ҳолатларга олиб келади. Кейинчалик эса чекувчиларда оғиз бўшлиғи, тил, лаб, милк, ҳиқилдоқ, қизилўнгач, ошқозон ва ошқозоности бези саратони ривожланиш эҳтимоли кескин ошади. 📌 Бундай ҳолат юртимизда тамаки чекишга қарши олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада кучайтириш ва кескин чоралар кўришни тақозо этади. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

«Google»да иш жойи учун уйқу подлари мавжуд. Агар сиз чарчаган бўлсангиз, исталган вақтда дам олишингиз мумкин. 🖥 Яқинларинг
«Google»да иш жойи учун уйқу подлари мавжуд. Агар сиз чарчаган бўлсангиз, исталган вақтда дам олишингиз мумкин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ҳар йили сиз 98% янги одамга айланасиз - 12 ой ичида танангиздаги қанча атомлар янгиланади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️
Ҳар йили сиз 98% янги одамга айланасиз - 12 ой ичида танангиздаги қанча атомлар янгиланади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Чой ишлаб чиқарувчилари уни совуқ ҳолда ичишни тавсия этмайди. Музли чой ичакларни безовта қилади. Японлар ҳаттоки:«Кечаги чо
Чой ишлаб чиқарувчилари уни совуқ ҳолда ичишни тавсия этмайди. Музли чой ичакларни безовта қилади. Японлар ҳаттоки:«Кечаги чой илондан ҳам баттар чаққан» деган нақл бор, хитойликлар эса кечаги чойни заҳар деб билишади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Ривожланган мамлакатларда ўпка саратони ҳолатларининг қарийб 90 фоизи чекиш туфайли юзага келади.
Ривожланган мамлакатларда ўпка саратони ҳолатларининг қарийб 90 фоизи чекиш туфайли юзага келади.

➡️ Буни билишингиз керак! 🌸 Баҳор келиши билан кўзларда мавсумий касалликлар қўзғалади. Улар орасида кўз қуриши ва кўзнинг аллергик хасталиклари кенг тарқалган. 👁 Аллергик касалликлар электрон гаджетлардан фойдаланиш, чанг-тўзон натижасида кўзга ёт жисмлар тушиши ва дарахт гулларининг организмга таъсири оқибатида ривожланиши мумкин. 👀 Кўзда қичишиш, ачишиш, ёшланиш, қизариш, кўришнинг хиралашиши кузатилганда аллерголог билан маслаҳатлашган ҳолда офтальмологга мурожаат қилиш лозим. 🩺 Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икрамов маълумот берди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бир ишингизда ҳузурингизга келади, ҳатто таомл
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бир ишингизда ҳузурингизга келади, ҳатто таомланаётганингизда ҳам. Қачон овқатланаётганингизда бирорта ушоқ ёки луқма ерга тушиб кетса, уни олиб тозалаб еб қўйинг, шайтонга қолдирманг. Овқат еб бўлганингиздан сўнг, бармоқларингизни яланг. Чунки, таомингизни қайси жойида барака бор эканлигини билмайсиз» (Имом Муслим ривояти). 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Стресс кўп туз истеъмол қилиш натижасида пайдо бўлиши мумкин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.
Стресс кўп туз истеъмол қилиш натижасида пайдо бўлиши мумкин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Буни билишингиз керак! 🧠 Инсульт мияда қон айланишининг ўткир бузилиши билан кечадиган касаллик ҳисобланади. ⛔️ У хавфлилигига кўра, юрак-қон томир ва онкологик касалликлардан кейинги ўринда туради. 🚸 Инсульт асосан 60 ёшдан кейин кузатилади. ⚠️ Касаллик ўз вақтида даволанмаса, тананинг бир қисмида фалажликка олиб келади. Унинг кутилмаган хуружи ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин. ✅ Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази кардиологи Шаҳзода Самиджанова шу ҳақда маълумот берди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъмурият БИЛДИРИШНОМАСИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 - 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, ижроси бўйича Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси биносида 2024-йил 26-феврал кунидан йил давомида таъмирлаш реконструкция ишлари амалга оширилиши режалаштирилганлиги сабабли поликлиника фаолияти тўхтатилди. ♻️Поликлиника фаолиятини давом эттириш мақсадида қуйидаги жойларга кўчирилди: 🔰Шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъмурияти шаҳар марказий шифохонаси биносига 🔰Травматология пункт бўлими 4-сонли оилавий поликлиникаси биносига. 🔰Врач стоматологлар фаолияти 5-сонли оилавий поликлиникасига. 🔰Врач болалар жарроҳи 1-сонли оилавий поликлиникасига 🔰Врач уролог 2-сонли оилавий поликлиникасига 🔰Врач жарроҳлар фаолияти 2 ва 10-сонли оилавий поликлиникасига. 🔰Поликлиникадаги бошқа бўлимлар ва ходимлар 3-сонли оилавий поликлиникаси биносига кўчирилганлигини маълум қилинади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Буни билишингиз керак! 🫀Миокард инфаркти — юрак ишемик касаллигининг энг хавфли ва кенг тарқалган асоратларидан бири. 📌Касаллик белгиси — тўш суяги остида кучли оғриқнинг пайдо бўлиши. ✅ Оғриқ 15-20 дақиқадан ортиқ давом этиб, елка, бўйин ва ҳатто тишгача таъсир қилиши мумкин. ✅ Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази кардиологи Азиза Холиқова шу ҳақда маълумот берди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

#Биласизми
❗️Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар
🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.  🔹 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди. 🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. 🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди. 🔹 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ҳамда I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақасини тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади. 🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган. 🔹 Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади. 🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга. 🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади. 🔹 Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади. 🔹Хизмат турар жойларида яшаётган  I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади. 🔹Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача (17 млн сўмгача) субсидия ажратилади. 🔹I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинади. 🔹Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан озод этилади. 🔹Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (3 млн 150 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди. ⚠️ Ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган бошқа имкониятлар ҳақида ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин. 📝 Namangantoday Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️Қайси шифокор нимани даволайди? ▪️Соч касалликлари шифокори – Трихолог ▪️Тери касалликлари – Дерматолог ▪️Юрак шифокори – К
❗️Қайси шифокор нимани даволайди? ▪️Соч касалликлари шифокори – Трихолог ▪️Тери касалликлари – Дерматолог ▪️Юрак шифокори – Кардиолог ▪️Кўз шифокори – Офталмолог ▪️Жигар шифокори – Гепатолог ▪️Асаб шифокори – Невролог ▪️Ошқозон шифокори – гастроэнтеролог ▪️Суяк жароҳатлари шифокори – Травматолог ▪️Геморрой шифокори – Проктолог ▪️Бўғим касалликлари – Ревматолог ▪️Ўсма касалликлари шифокори – Онколог ▪️Буйрак шифокори – Нефролог ▪️Томоқ, бурун, қулоқ шифокори – отоларинголог (ЛОР) ▪️Жинсий тизим шифокори – Уролог, Гинеколог ▪️Нафас олиш органлари шифокори – Пульмонолог 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Тумовни даволашда антибактериал терапия қанчалик самарали? 📌 Тумов яхши даволанмаса, ўзидан асорат қолдиради. Шунинг учун бемор тузалишини осонлаштириш учун антибактериал терапия ва комплекс муолажалар қўлланади. Хўш, бу нима дегани? — Антибактериал терапия — касаллик пайтида беморнинг бурун бўшлиғи шиллиқ қаватларини мутахассис кўмагида ювиш ва хасталанган соҳага керакли дориларни юбориш, дейди олий тоифали шифокор Раъно Носирова. Мисол учун, бурун орқали тўпланган йиринг чиқариб ташланса, бемор енгил нафас олади, тана ҳарорати меъёрлашади. 🛡Яъни, хаста инсон инфекцияли ажралмадан халос бўлгач, бурун шиллиқ қаватининг микроб ва бактериялардан ҳимоялаш тизими тикланади. 👨🏻‍⚕️ Бурун ва унга ёндош бўшлиқларни ювиш, албатта, оториноларинголог томонидан амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда тажрибасиз инсон буруннни тозалаётган вақтда инфекцияни ичкарига, қулоқ томонга суриб, муолажани мураккаблаштириб юбориши мумкин. 👃🏻Бурунни тозалаш пайти пахтали чўп, резина нок каби анжомларни ишлатиш тавсия этилмайди. Чунки бурун ички шиллиқ қавати ва тўқималари жуда нозик бўлиб, тезда жароҳатланиши мумкин. 🩺 Шифохона шароитида бурунни махсус ускуналар ёрдамида тозалаш яхши самара беради. Пешона ёки асосий бўшлиқларни зондлаш усулида тозалаш ҳам тумовдан тезроқ соғайишда ёрдамчи восита ҳисобланади. 🧏🏻‍♂️ Бурундаги яллиғланишларнинг кўз косаси ҳолатига салбий таъсир этиши исботланган. Демак, уни ўз вақтида тозалатиб туриш, нафақат тумов тузалашини тезлаштиради, балки кўзларда юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг ҳам олдини олади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Совуқ кунлар қачонгача давом этади? Ўзгидромет бу ҳақда маълумот берди 📝 Namangantoday Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Совуқ ҳавода шамолламаслик учун нима қилиш керак? ❄️ Айни кунларда юртимиз бўйлаб бироз совуқ ҳаво кузатилмоқда. Бундай ҳарорат эса шамоллаш билан боғлиқ касалликларга чалиниш эҳтимолини бирмунча оширади. 👨‍⚕️ Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев қиш кунларида мавсумий хасталиклардан сақланиш бўйича керакли тавсиялари билан ўртоқлашди. 📌 — Инсон организми турли касалликларга қарши курашиши учун унинг иммунитети мустаҳкам бўлиши керак, — дейди мутахассис. — Бироқ қиш фаслида аксарият кишиларда тананинг ҳимоя тизими бироз сусаяди. Натижада шамоллаш билан боғлиқ касалликлар бироз ортади. 🧼 Шу боис, совуқ ҳавода, энг биринчи навбатда, гигиена қоидаларига риоя этиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун кўчадан келганда албатта қўлларни совунлаб ювиш шарт. 🪟 Биламизки, вируслар совуқ ва қуруқ ҳавода фаоллашади. Тўғри, қиш фасли атмосферада намлик нисбатан юқори бўлади. Бироқ хоналар иситилиши сабабли ҳаво қуруқлашади. Шу билан бирга, патогенлар тоза ҳавони ёқтирмайди. Аммо совуқ кунларда эшик ва деразалар зич ёпилиб, хоналар ҳавоси тез-тез алмаштирилмайди. 🚪Одамлар асосий вақтини иссиқ шароитда, бир неча киши ёки кўпчилик бир жойда жамланиб ўтказади. Бу эса инфекцияларнинг авж олиши учун қулай муҳит ҳисобланади. Шу боис биноларни тез-тез шамоллатиш керак. 💊 Шунингдек, Д витамини иммунитет тизимининг меъёрий ишлаши учун муҳим элемент ҳисобланиб, қиш фаслида қуёшли кунлар кам бўлиши боис организм бу моддани мустақил ишлаб чиқариши пасаяди. Натижада тананинг мазкур дармондорига эҳтиёжи ортади. 🥚 Шу сабабли қишда тўғри овқатланиш, айниқса, таркибида С ва Д витамини бор егуликлар (балиқ, жигар гўшти, сут маҳсулотлари, тухум, мандарин, киви, қорағат (смородина), қуритилган анжир, лимон, малина каби мевалар, петрушка, ўсимлик ёғи ва табиий апелсин шарбати)ни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Кунлик таомномага оқсилга бой озиқ-овқатлар (дуккакли маҳсулотлар, ёрмалар, мол ва парранда гўшти)ни киритиш мақсадга мувофиқ. 🥩 Қолаверса, витаминлар шамоллашнинг самарали профилактикаси ҳисобланади. Улар иммунитет тизимини мустаҳкамлаш ва вирусларга қарши туриш учун жуда муҳим. Масалан, Б витаминлари (Б1, Б2, Б6, Б12) лейкоцитлар фаоллигини кучайтиради. Бу ўз навбатида тананинг совуққа чидамлилигини оширади. Шу боис таркибида ушбу витаминлар кўп бўлган гўшт, балиқ, жигар, дуккаклилар, асал ва ёнғоқ каби маҳсулотларни ейиш тавсия этилади. 🧣Бундан ташқари, совуқ пайтда об-ҳавога мос кийиниш керак. Биринчи навбатда, шарф тақишни унутмаслик зарур. Боиси у бўйиндаги қон томирларини иссиқ сақлаб, мияга иссиқлик етиб боришини таъминлайди. Турар-жой ва офислар ҳамда жамоат биноларида эса ҳарорат режимига риоя қилиш лозим. ‼️ Яна бир жиҳат шуки, аксарият инсонлар совуқ пайти камҳаракат бўлиб қолади. Бу эса иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. Аслида қиш пайти жисмоний ҳаракатни кўпайтириш орқали танани чиниқтириш жуда муҳим. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Соматотропин гормони етишмаслиги болаларда бўй ўсиши секинлашишига сабаб бўлиши мумкин Мухлиса Шорихсиева, тиббиёт фанлари номзоди: 📌 — Ўсиш гормони етишмовчилиги асосан болаларда учрайдиган ноёб касаллик бўлиб, бу уларда жисмоний ривожланишнинг секинлашишига олиб келади. 🌀 Ушбу хасталик туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин. Касаллик соматотропин гормони етишмаслиги туфайли келиб чиқади. У нафақат ўсиш, балки организмдаги умумий метаболизм жараёнларида ҳам муҳим роль ўйнайди. Суяклар, мушаклар ва когнитив функцияларга таъсир қилади. 🧬 Соматотропин гормонининг организмда етарли даражада ишлаб чиқарилмаслигининг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Улар орасида – ирсий аномалиялар, турли жароҳатлар, гипофиздаги ўсимталар ва бошқа омиллар бор. 👶 Ўсиш гормонининг туғма етишмовчилиги одатда 6 ойдан 12 ойгача бўлган даврда сезилади. 🧍‍♂️ Болаларда ушбу хасталик, энг аввало, бўй ўсишининг секинлашиши билан намоён бўлади. Шу билан бирга, беморда тиш ўсиши, суякларнинг шаклланишида ҳам оқсаш кузатилиши мумкин. 🩸 Касалликка чалинган болалар, айниқса, чақалоқларда учрайдиган яна бир муҳим аломат қонда қанд миқдорининг жуда пастлиги, яъни гипогликемиядир. 🩻 Беморга аниқ ташхис қўйиш учун бир қанча лаборатория текширувлари, шу жумладан қонда ўсиш гормони миқдорининг таҳлили, суяк тизими ҳолатини баҳолаш учун рентген текшируви, гипофизда ўсимталар бор ёки йўқлигини аниқлаш учун компьютер томографияси тайинланади. 🩺 Текширув натижаларига кўра, шифокор томонидан тегишли даво муолажалари танланади. ✅ Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, касаллик қанчалик эрта аниқланиб, терапия тезроқ бошланса, даволаш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. 👨‍👩‍👧 Шунинг учун ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтказиб туриши, уларнинг тўғри овқатланиши ва жисмоний машқлар билан шуғулланишини назорат қилиши лозим. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Соч нега тез-тез ва кўп тўкилади? 📌 Бугун аксарият инсонлар соч тўкилишидан қийналади. Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда аёлларнинг 75 фоизи, эркакларнинг 50 фоизи айнан шу муаммодан азият чекмоқда. ❓ Хўш, сочлар тез-тез ва кўп тўкилишининг асосий сабаби нима? 👨‍⚕️ Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Аваз Иноятов жавоб берди. 💉 — Соч – инсоннинг ярим ҳусни. Бироқ унинг бирламчи вазифаси чирой улашиш эмас, балки иссиқ ёки совуқ ҳаводан асраш, — дейди мутахассис. — Аммо шунга қарамай, сочларни доим ҳам сақлаб қолишнинг имкони йўқ. Чунки толаларнинг муайян умри бор ва бу муддат тугагач, уларнинг тўкилиши, табиий. 🩺 Мазкур жараён мунтазам давом этиб, тўкилган сочлар ўрнига янгилари ўсиб чиқиши керак. Мисол учун, бир кунда ўртача 80-100 тагача тола тўкилиши меъёрдир. 🔬 Ушбу жараён тезлашиб, янги толалар ўсиб чиқиши камайса, ўз-ўзидан хавотирланишга сабаб бўлади. Толаларни тўкадиган омиллар жуда кўп. Энг аввало, бу ирсият билан боғлиқ. Агар ота-оналардан бирида бундай муаммо бўлса, у фарзандга ҳам ўтиши мумкин. ❇️ Шунингдек, баъзида соч ўчоқли, яъни танга-танга бўлиб тўкилиши ёки умумий сийраклашиши мумкин. Айрим эркакларда эса андроген алопеция (тепакаллик) учрайди. Бундай касаллик гормонлар фаолияти бузилиши ҳамда ирсият билан боғлиқ. 🔶 Тангали соч тўкилиши йўлдош касалликлар ҳисобига юз бериши, гемоглабин камайганда, ҳомиладорликда, наркоз олишда ва асабийлашганда кузатилиши мумкин. 😬 Сурункали инфекциялар, сил, ўсма касалликлари, нурланиш, стресс, касб билан боғлиқ ноқулай шароитлар, нотўғри парвариш, витамин ва бошқа муҳим моддаларнинг етишмаслиги, айрим дориларни қабул қилиш ҳамда ошқозон-ичак трактининг патологиялари ҳам ушбу муаммони юзага чиқаради. ‼️Соч тўкилиши кишида тушкунлик уйғотади, ўзидан қониқмаслик, тортиниш ҳиссини кучайтиради. Шу боис киши ўзида тез-тез соч тўкилаётганини сезса, дерматолог-шифокорга мурожаат қилиши лозим. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg