SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
رفتن به کانال در Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
نمایش بیشتر5 607
مشترکین
-1624 ساعت
-847 روز
-36130 روز
آرشیو پست ها
#ТАВСИЯ
Баҳорда жигарни кўпроқ енг
Жигар темир моддаси ва Б12 витаминига бой субмаҳсулот бўлиб, анемиянинг олдини олиш ва даволашда кенг қўлланилади.
Мол гўшти жигари фойдали ёғ кислоталари, жумладан, омега-3 ва омега-6 манбайи ҳисобланади. Улар атеросклероз ва миокард инфаркти ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.
Жигардан тайёрланган таомнинг таъми тахир бўлмаслиги учун уни пиширишдан аввал сув ёки сутга ивитиб қўйиш ва устки қатламини тўлиқ олиб ташлаш лозим.
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Буни билишингиз керак!
🩺 Бугун болаларда қандли диабет тез-тез учраяпти. Бунда улар кўпинча хасталикнинг инсулинга боғлиқ бўлган биринчи тури билан касалланмоқда.
🔬Агар хасталик ўз вақтида аниқланмаса ёки даво чоралари кеч бошланса, ёш организмда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис диабетнинг сабаблари ва белгилари ҳақида маълумотга эга бўлиш жуда муҳим.
👩🏻⚕️ Ота-оналарнинг бу борадаги тиббий саводхонлигини янада ошириш мақсадида Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг бўлим мудири Мухлиса Шарихсиева ўзининг тавсиялари билан ўртоқлашди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQgНАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ СОБИТХОН ТУРҒУНОВНИНГ РАМАЗОН
ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, азиз ҳамкасблар, устозлар, талаба-ёшлар!
Барчангизни мусулмон оламининг энг улуғ айёмларидан бири бўлган Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман. Меҳр-оқибат, эзгулик, сабр-қаноат, мурувват, яхшилик ва саховат айёми хонадонларингизга тинчлик, фаровонлик олиб келсин. Ихлос ва эътиқод билан тутган рўзаларингиз, қилган ибодат ва дуоларингиз қабул бўлсин.
Айни шу лаҳзаларда қалбларимиз ажиб сурурга тўлган. Юртимиздаги тинчлик, ободлик, бунёдкорлик, фаровонлик ҳамда шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Яратганга беадад шукроналар айтмоқдамиз. Чунки яхшилик, сабр-қаноат ва ҳамжиҳатлик каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган Рамазон ойи ва Рамазон ҳайити байрамининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Бу айёмнинг азалий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ва фарзандларимизни комил инсон этиб тарбиялашдаги аҳамияти ниҳоятда катта. Зотан, дунё миқёсида барқарорликка нисбатан таҳдидлар жиддий тус олаётгани бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашга, фарзандларимизни жисмоний ва маънавий баркамол этиб тарбиялашдек ғоят масъулиятли ишга ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамият беришга ундамоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда акс этганидек, халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказдилар.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон янги тараққиёт босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда ўзгаришлар ва янгиланишлар юз бермоқда. Бу жараёнда ҳар биримизнинг Ватанга садоқат, қадриятларга ҳурмат ҳисси билан фаолият юритишимиз ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадларга эришишимиз учун асос бўлиб хизмат қилади.
Қадрли профессор-ўқитувчилар, жамоамиз аъзолари, азиз фарзандларим!
Барчангизни яна бир бор улуғ Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман. Барчангизнинг эзгу орзу-ниятларингиз ижобат бўлсин. Жонажон юртимизда, хонадонларимизда тинчлик ва хотиржамлик, файзу барака бардавом бўлсин. Ўртамиздаги муҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, аҳиллик йўқолмасин. Қалбларингиздаги илмга иштиёқ асло сўнмасин, изланишларингиз, интилишларингиз бесамар кетмасин. Тани-сиҳатлик, бахту омад доим ҳамроҳингизга айлансин.
Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин!
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ СОБИТХОН ТУРҒУНОВНИНГ РАМАЗОН
ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, азиз ҳамкасблар, устозлар, талаба-ёшлар!
Барчангизни мусулмон оламининг энг улуғ айёмларидан бири бўлган Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман. Меҳр-оқибат, эзгулик, сабр-қаноат, мурувват, яхшилик ва саховат айёми хонадонларингизга тинчлик, фаровонлик олиб келсин. Ихлос ва эътиқод билан тутган рўзаларингиз, қилган ибодат ва дуоларингиз қабул бўлсин.
Айни шу лаҳзаларда қалбларимиз ажиб сурурга тўлган. Юртимиздаги тинчлик, ободлик, бунёдкорлик, фаровонлик ҳамда шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Яратганга беадад шукроналар айтмоқдамиз. Чунки яхшилик, сабр-қаноат ва ҳамжиҳатлик каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган Рамазон ойи ва Рамазон ҳайити байрамининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Бу айёмнинг азалий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ва фарзандларимизни комил инсон этиб тарбиялашдаги аҳамияти ниҳоятда катта. Зотан, дунё миқёсида барқарорликка нисбатан таҳдидлар жиддий тус олаётгани бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашга, фарзандларимизни жисмоний ва маънавий баркамол этиб тарбиялашдек ғоят масъулиятли ишга ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамият беришга ундамоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда акс этганидек, халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказдилар. Айниқса, раҳмат ва мағфират нурлари ёғиладиган ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, барча ҳудудларимизда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида эҳсон дастурхонлари ёзилиб, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширмоқда.
Ҳеч шубҳасиз, бундай савобли ва олийжаноб ишлар ер юзидаги барча инсонларни доимо дўст ва биродар бўлиб яшашга даъват этадиган муқаддас ислом динимизнинг эзгу ғояларини чуқур ҳис этган ҳолда, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни, турли миллат ва конфессиялар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлашга, бугунги ёруғ ҳаётимизнинг қадрига етиб, уни янада обод ва фаровон этишга хизмат қилмоқда.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон янги тараққиёт босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда ўзгаришлар ва янгиланишлар юз бермоқда. Бу жараёнда ҳар биримизнинг Ватанга садоқат, қадриятларга ҳурмат ҳисси билан фаолият юритишимиз ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадларга эришишимиз учун асос бўлиб хизмат қилади.
Қадрли профессор-ўқитувчилар, жамоамиз аъзолари, азиз фарзандларим!
Барчангизни яна бир бор улуғ Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман. Барчангизнинг эзгу орзу-ниятларингиз ижобат бўлсин. Жонажон юртимизда, хонадонларимизда тинчлик ва хотиржамлик, файзу барака бардавом бўлсин. Ўртамиздаги муҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, аҳиллик йўқолмасин. Қалбларингиздаги илмга иштиёқ асло сўнмасин, изланишларингиз, интилишларингиз бесамар кетмасин. Тани-сиҳатлик, бахту омад доим ҳамроҳингизга айлансин.
Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин!
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
❗️Наманганда Рамазон ҳайит намози 10 апрель куни соат 06:00 да ўқилади
📝Namangantoday
➡️Обуна бўлинг 👉 https://t.me/namangantoday
❓Юқори хавф гуруҳига мансуб беморларга қандай эслатмалар берилган?
🩺 Хабар берганимиздек, бугун юртимиз бўйлаб аҳоли ўртасида тиббий хатлов ўтказилиб, фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда.
🏥 Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур гуруҳларга кирувчи аҳолига алоҳида эслатмалар тайёрлангани ва 1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар, 2-паст хавф гуруҳига мансуб фуқаролар ҳамда 3-ўрта хавф гуруҳи кирувчи беморлар учун тавсиялар эълон қилинган эди.
🔖 Бу гал 4-юқори хавф гуруҳи учун мўлжалланган эслатмалар билан танишасиз.
🥗 Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг!
🍜 кун давомида ҳар 2 соатда оз-оздан парҳезбоп (буғда, қайнатиб ёки димлаб пиширилган таомлар) истеъмол қилинг;
🥩 ёғли гўшт, таркибида мол ёғи ва транс ёғлар (маргарин) бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини чекланг;
🧂таркибида ош тузи кўп бўлган маҳсулотлар ва тузламаларни камайтиринг;
🍰 ширинликлар, қанд-шакар қўшилган озиқ-овқат маҳсулотларини озайтиринг.
Жисмоний фаоллик!
🧘♂️ 5-10 дақиқалик эрталабки бадантарбияни хона деразасини очган ҳолда бажаринг;
🛏 кун давомида саломатлик ҳолатингизни инобатга олган ҳолда (кроватда ётган, ўтирган ёки турган ҳолатда ) 5-10 дақиқа жисмоний машқларни бажаринг.
🧑🏻Оилавий шифокор томонидан қисқача профилактик индивидуал маслаҳатлар!
🛏 кунлик меъёрий 7-8 соатлик уйқу;
😬 ҳар-хил асабийлашишдан сақланинг, стрессдан ўзингизни асранг;
👨👨👧👧 оила аъзоларингизнинг илиқ муносабатларини қадрланг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
10 апрель – Рамазон ҳайити
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
📝Namangantoday
➡️Обуна бўлинг 👉 https://t.me/namangantoday
ИСРОФ
(Ибратли ҳикоя)
Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
"Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди. Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
"Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".
Aллоҳ таоло марҳамат қилган:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”
(Аъроф, 31).
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
📍Нок - қалқонсимон без саломатлиги учун фойдали
✅ Нок қалқонсимон гормонлар ҳосил бўлишида асосий роль ўйнайди. Бу гормонлар организмдаги ҳаётий жараёнларни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга.
✔️Бундан ташқари, бу мева организмга гемоглобин синтезини яхшилаш учун зарур бўлган темирни яхшироқ қабул қилишга ёрдам беради.
⭕️ Нокни мунтазам истеъмол қилиш қалқонсимон без фаолиятини яхшилашга ёрдам беради ва танани муҳим озиқ моддалар билан таъминлайди.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Наманганда 4 эгизак туғилди
📝Namangantoday
➡️Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
‼️ Буни билишингиз керак!
🤱🏻 Ҳар бир она ўз фарзандининг соғлом, барча меъёрларга мос ҳолда туғилишини ва ривожланишини орзу қилади. Аммо, айрим сабабларга кўра бола кам вазнли бўлиб дунёга келиши мумкин.
❓Хўш, нима сабабдан бундай бўлади, бунинг олдини олиш учун аёл ҳомиладорлик вақтида нималарга эътибор бериши керак? Боланинг вазн меъёри ўзи қандай? Кам вазнли чақалоқни қай тартибда парвариш қилиш лозим?
‼️ Шу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Фотима Абдураҳмонова батафсил жавоб беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg❓Болалар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
📌 Боланинг соғлом улғайиши алоҳида парвариш ва эътиборни талаб қилади. Айниқса, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб камолга етишида тиббиёт мутахассисларининг тавсия ва маслаҳатлари жуда муҳим.
🏥 Шу сабабли жорий йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оила шифокорлари ва патронаж ҳамширалари учун алоҳида қўлланмалар тайёрланиб, тиббиёт муассасаларига етказилди.
👩⚕️ — Мазкур китобчадан ҳар бир ёш тоифасидаги ўғил-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш учун мақсадли тиббий кўрикларни қачон амалга ошириш белгиланган, — дейди Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Севара Хусанова.
👶 — Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти доирасида янги туғилган чақалоқларнинг ҳолати туғуруқхонадан чиққанидан сўнг 3 кун ичида ва 15 ҳамда 30 кунликда оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади.
🖇 Ҳар ойда 1 марта боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси, ВБИ (вазн-бўй индекси) ҳамда психомотор ривожланиши аниқланади. 2 ойликда эса чақалоқ невропатолог ва ортопед каби тор соҳа мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилади.
✅ Шунингдек, гўдак саломатлиги йилда 4 марта, яъни 3, 6, 9 ва 12 ойликда, 2 ёшгача болалар эса йилда 2 марта, яъни 18 ойлик ва 2 ёшда патронаж ҳамшираси томонидан текшириб борилади.
🩺 1–3 ёшли болалар ҳар чоракда бир марта оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Бунда боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) аниқланиб, керакли тавсиялар берилади.
🦷 Бундан ташқари, ҳар чоракда 1 марта уларнинг психомотор ривожланиши баҳолаб борилади ҳамда йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари томонидан мақсадли тиббий кўриклардан ўтказилади.
🧠 3 – 5 ёшли болалар эса ҳар 6 ойда 1 марта тиббий кўрик билан қамраб олинади. Бунда уларнинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси)ни аниқланиб, зарур ҳолларда ота-оналарга тиббий маслаҳатлар берилади.
❇️ Бу ёшдаги болалар саломатлиги, шунингдек 3, 4 ва 5 ёшда йилига 1 марта ҳамда эмлангандан кейин 3 кун ичида 1 марта патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади.
👨⚕️ Қолаверса, ҳар 6 ойда 1 марта боланинг психомотор ривожланиши кузатилиб, йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтади.
🔬 Режага кўра, 6 – 18 ёшли болаларнинг соғлиги йилда 1 марта оила шифокори томонидан текширилиб, саломатлик гуруҳларига таснифланади. Бунда уларнинг ҳам бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) ва психомотор ривожланиши кузатилади.
Шунингдек, уларнинг саломатлиги йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр томонидан текшириб борилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg‼️ Буни билишингиз керак!
🤰🏻❓ Қайси ҳолларда ҳомиладор аёлда кесарча кесиш амалиёти ўтказилишига шифокор кўрсатмаси берилади?
👩🏻⚕️❓ Фарзанднинг дунёга келиши учун шошилинч тарзда кесарча кесиш амалиёти қай ҳолатларда амалга оширилади?
📋 ❓Бундай амалиёт ўтказилишидан олдин шифокор ҳомиладор аёлни қандай кўриклардан ўтказади?
🤱🏻❓Кесарча кесиш амалиётидан сўнг аёл кейинги фарзандларини табиий йўл билан дунёга келтириши мумкинми?
✅ Ушбу саволларга юқоридаги видеолавҳада Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлими мудири Арофат Исаева батафсил жавоб беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Бир-бирларини ёмон кўришади. Ортларидан ғийбат қилишади. Нафратлари шунчалик кучлики, азбаройи отгани ўқи йўқ. Лекин дастурхон уларни бирлаштиради. Дастурхон атрофида гўёки минг йиллик дўстлар каби кўринишади...
P. S: мен эса ҳайронман...
Бир-бирларини ёмон кўришади. Ортларидан ғийбат қилишади. Нафратлари шунчалик кучлики, азбаройи отгани ўқи йўқ. Лекин дастурхон уларни бирлаштиради. Дастурхон атрофида гўёки минг йиллик дўстлар каби кўринишади...
P. S: мен эса ҳайронман...
#ТАВСИЯ
Олма қоқиси организмни токсинлардан тозалайди
Олма қоқиси таркибида В, С ва РР витаминлари, калий, кальций, темир, фосфор минераллари мавжуд.
Унда глюкоза кўп. Қоқи ўзида фойдалилик хислатларини сақлаб қолади ва микроэлементларга бой. Қоқи таркибида пектин бор. Пектин организмни заҳар, токсинлардан тозалайди. Қабзият қийнаётган бўлса, олма қоқиси жуда маъқул келади.
Олма қоқисини ўз ҳолича ёки гўшт қиймалагичдан ўтказинг. Қайнатиб олинг ва шакарни таъбга мослаб солинг. Дамланг. Дамламани асал билан ичиш мумкин. Қабзиятдан халос қилади. Дамлама ҳазм тизими фаолияти учун ҳам фойдали.
Афсуски, ортиқча вазнли, қандли диабети бор инсонларга олма қоқиси тавсия қилинмайди.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🕌 Аллоҳ йўлидаги биродарларни зиёрат қилиш фазли
🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.
Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.
📝Namangantoday
➡️Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Баҳорги аллергия қандай белгилар билан намоён бўлади?
🌱 Юртимизда Наврўзи олам шукуҳи... Табиат уйғониб, ён-атроф яшилликка бурканмоқда. Дов-дарахтлар куртак ёзиб, гулга киряпти. Бироқ кўкламнинг бундай ажойиб паллалари айрим инсонлар учун синов даври.
▶️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова билан мавсумий аллергия, жумладан, поллиноз касаллиги хусусида суҳбатлашдик.
🌳 — Дарахтлар гуллаши, ўсимликлардан ажраладиган чанг зарралари иммун тизими заиф кишиларда аллергияга мойилликни юзага келтириши мумкин, — дейди мутахассис.
🍀 — Мавсумий аллергия асосан 20 микрометрдан 50 микрометргача бўлган ўсимлик чангчалари туфайли пайдо бўлади ва тиббиётда поллиноз деб аталади. У acocaн бурун шиллиқ пaрдaлaри, юқoри нaфac йўллaри ҳамда кўз кoнъюнктивacигa тaъcир кўрcaтaди.
📊 Бу турдаги хасталикни уч даврга бўлиш мумкин.
📌 Илк босқич март ойи бошидан май ойи ўртасигача давом этади. Яъни дарахтлар гуллаган пайтда беморларда хасталик қўзғалади. Иккинчи босқич май ойидан июль охири ва август бошигача кузатилади. Бу мавсумда дала ўтлари гуллайди. Учинчи босқич бошоқли ўсимликлар гулга кириши билан боғлиқ бўлиб, у август ойидан ноябргача бўлган даврни ўз ичига олади.
🌿 Баҳор ойларида чинор, сарв, қайин, эма, қайрағоч, тол, қарағай, қора терак, шумтол каби дарахтларнинг гуллаши баъзи кишиларда аллергик реакцияларни келтириб чиқаради.
🩺 Қолаверса, бу фаслда ҳавода тарқалган гулчанглар, чанг ва моғор миқдори ортиши кузатилади. Оқибатда аксириш, бурун битиши ва қичишиши ёки кўп миқдорда оқиши, кўзларнинг шишиши, ёшланиши ва баъзан йўтал каби аломатлар билан баҳорги аллергия белгилари намоён бўлади.
🔎 Шунингдек, тери кўчиши, қичишиш, қуруқлашиш, қизариш ва ундаги қизғиш тошмалар ҳам хасталикка хос симптомлардир.
👩🏻⚕️ Бундай вазиятда, албатта, аллерголог мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Чунки ўзбошимчалик билан даволаниш аллергияни кучайтириш ёки бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
🧪 Аввало, беморда кузатилаётган симптомлар аллергия белгиси эканлигини махсус қон тaҳлили ёрдaмидa аниқлаш лозим. IgE тecти — шулардан бири.
🔬 Бундай текширув учун ҳозир марказимизда юқoри тeзликкa эгa ва бир вaқтнинг ўзидa 200дан ортиқ турдаги аллергенларни аниқлай оладиган aвтoмaт иммунoфeрмeнт aнaлизaтoри — “Alisei” қурилмасидан фойдаланилмоқда. Таҳлил жавоблари чиққач, натижаларга кўра, муолажалар белгиланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Буни билишингиз керак!
🌸 Баҳорда саломатликка, хусусан овқатланиш рационига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки табиатнинг уйғониши билан кучли витамин етишмаслигини ҳис қила бошлаймиз.
🥗 Бу умумий саломатликка таъсир қилиб, тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатида ўз аксини топади. Мувозанатли овқатланиш ёрдамида эса ўз ҳолатимизни тиклай оламиз.
❓Бунда нималарга аҳамият беришимиз керак? Қандай маҳсулотларни рационимизга киритганимиз яхши?
‼️ Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева батафсил гапириб беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
