fa
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

رفتن به کانال در Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

نمایش بیشتر
5 569
مشترکین
-724 ساعت
-917 روز
-35730 روز
آرشیو پست ها
🍲Рўзада тўғри овқатланишнинг олтин қоидалари Санитария-эпидемиологик хизмати Рамазонда соғлом овқатланиш учун қатор тавсияла
🍲Рўзада тўғри овқатланишнинг олтин қоидалари Санитария-эпидемиологик хизмати Рамазонда соғлом овқатланиш учун қатор тавсиялар берди. 1. Таомланишни хурмодан бошланг. 2. Кўп миқдорда сув ичинг 3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг 4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг 5. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг 6. Соғлом овқатларни танланг. Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак. 7. Ширинликлардан сақланинг 8. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг 9. Ифторлик ва саҳарлик орасида енгил тамадди қилиб олиш Яқинларингизга улашинг!

📌 Суякларни перловка билан мустаҳкамлаймиз! ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🍽 Арпа ёрмаси (перловка). Кунни фойдали нонуштадан
📌 Суякларни перловка билан мустаҳкамлаймиз! ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🍽 Арпа ёрмаси (перловка). Кунни фойдали нонуштадан бошланг. 🍵 Арпа ёрмасидан тайёрланган бўтқада D витамин бисёр. Бўтқани сувда пишириб, илиқ бўтқага озгина сариёғ солинг. Шунда уни кальцийга янада бойитасиз. ✅ Бу бўтқа суякларни мустаҳкамлаш, соч ва тирноқлар саломатлигида жуда ҳам фойдали бўлади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

🕌 Араб хурмоси билан инсультни даволаймиз! ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🔸Рамазон ойида араб хурмоси билан оғизни очиш одат
🕌 Араб хурмоси билан инсультни даволаймиз! ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🔸Рамазон ойида араб хурмоси билан оғизни очиш одат бўлиб қолган. Араб хурмосини доимий равишда кунига 3-4 та ейиш танангизни ёшартиради. 🔹Бу мева овқат ҳазм қилишни яхшилайди, юракда қон айланишини меъёрга келтиради. Холестеринни камайтиради. 🔸Оқ шакар ўрнини босади, озишда ёрдам беради. У темирга бой. Хурмо инсульт хавфини 40 фоизга камайтиради. 🔹Бу мева ич қотишида дори бўлади. Бунда тунги уйқу олдидан бир пиёла қайнаган сув билан 2-3 та мева ейилади. У юқори қон босимини туширади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

5 балли магнит бўронлари кутилмоқда Бугун ва эртага куннинг биринчи ярмида G3 даражали 5 балли магнит бўронлари бўлиши кутилм
5 балли магнит бўронлари кутилмоқда Бугун ва эртага куннинг биринчи ярмида G3 даражали 5 балли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтигача кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади. Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди. Магнит бўрони ҳодисаси ҳақида бу ерда тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

📍Сил касаллигига чалинганликни қандай билиш мумкин? ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: ✅ Касалликнинг илк белгилари қуйидагилардан и
📍Сил касаллигига чалинганликни қандай билиш мумкин? ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: ✅ Касалликнинг илк белгилари қуйидагилардан иборат: 1. Тана ҳароратининг 37-37.5 га кўтарилиши; 2. Ҳолсизлик, тез чарчаш, терлаш; 3. Вазн йўқотиш. Иштаҳасизлик; 4. Кўкрак соҳасида оғриқ; 5. Ҳафталаб кетмайдиган йўтал. Касаллик авж олганда балғамда қон ажралади. ✅ Касалликка шубҳа қилинганда болаларда манту синамаси ўтказилади, катталарда флюрография текширувидан фойдаланилади. ✅Сил касаллигига қарши эмлаш касалликнинг оғир шакллари билан оғримаслик ва салбий асоратларни четлаб ўтишга ёрдам беради. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

🌿Жағ-жағ - энг фойдали ўсимликлардан бири ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🍀Организмга керакли бўлган биологик фаол моддаларни
🌿Жағ-жағ - энг фойдали ўсимликлардан бири ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🍀Организмга керакли бўлган биологик фаол моддаларни эрта баҳорда ўсиб чиққан ўсимликларнинг ёш баргларидан, шу жумладан, жағ-жағ баргидан олиш мумкин. 🌱Жағ-жағ иштаҳа очади, меъда шираси ажралишини яхшилайди ва ўт ҳайдаш таъсирига эга. ☘️Ич яхши юришмаган маҳалларда 10 грамм жағ-жағ баргини бир стакан сувда қайнатиб ичилса, ичаклар иши анча равонлашиб, қорин дамлиги камаяди. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди. Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

ҚАТИҚДА ИВИТИЛГАН ГРЕЧКА ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ДАВОЛАЙДИ Анча йиллардан бери қанд касаллиги билан оғриб келаман. Қонимда қанд миқдо
ҚАТИҚДА ИВИТИЛГАН ГРЕЧКА ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ДАВОЛАЙДИ Анча йиллардан бери қанд касаллиги билан оғриб келаман. Қонимда қанд миқдори кўпайганда шифокорлар буюрган укол-дориларни олиб юрардим. Лекин мунтазам дорилар ошқозонимга ножўя таъсир кўрсата бошлади. Касалхонада бир бемор оддий, уй шароитида бажариб юрадиган тавсияни ўргатди. Маслаҳатига амал қилгандим, анча фойдаси сезилди. Қанд миқдорини меъёрида ушлаб туришга эришдим. Бир пиёла қатиққа бир ош қошиқ хом гречкани солиб, кечққурунга ивитиб қўйилади. Уни эрталаб оч қоринга, нонуштадан аввал ичилади. Қанд миқдори бор беморларга ушбу муолажани эринмай, қунт билан қўллаб кўришларини тавсия этаман. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

⚡️10 март куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат +5...+10 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Ҳар куни шўрва ичиш кимлар учун муҳим? ✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🍛 Албатта, шўрванинг кунлик истеъмоли
Ҳар куни шўрва ичиш кимлар учун муҳим? ✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🍛 Албатта, шўрванинг кунлик истеъмоли танага фойда келтиради, аммо ошқозон-ичак тракти иши билан боғлиқ муаммолар бўлмаса, ҳар куни шўрваларни истеъмол қилишнинг ҳожати йўқ. Соғлом одам учун шўрвалар ҳафтада 2-3 марта рационда бўлиши кифоя. 🥘 Агар сиз гастрит ёки ошқозон-ичак трактининг бошқа касалликларидан азият чексангиз, суюқ илиқ овқат яллиғланган ичакларни тинчитади, меъда ширасининг ишлаб чиқарилишини яхшилайди ва ижобий таъсир кўрсатади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

🍳Куйган овқат еганда организмда нима содир бўлади? Кўп куйган овқат ейиш саратонга чалиниш хавфини оширади ва тез қаришга ол
🍳Куйган овқат еганда организмда нима содир бўлади? Кўп куйган овқат ейиш саратонга чалиниш хавфини оширади ва тез қаришга олиб келади, дейди парҳезшунос Елена Соломатина. Қовуриш пайтида углеводлар оқсил билан бирлашади ва метаболизм жараёнида юзага келадиган зарарли боғланишларни ҳосил қилади. Бу ажинлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. 💬“Бу ажинлар нафақат юзда, балки ички аъзолар, томирларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Яъни, бу билан организмнинг қариш жараёни бошланади”, дейди мутахассис.

❗️Муҳим: кунига 11 дақиқа пиёда юриш эрта ўлим хавфини 10 %га камайтиради Олимлар ўтказган 196 та тадқиқот натижаларига кўра:
❗️Муҳим: кунига 11 дақиқа пиёда юриш эрта ўлим хавфини 10 %га камайтиради Олимлар ўтказган 196 та тадқиқот натижаларига кўра: 🔸ҳафтасига 75 дақиқа пиёда юриш ўлим хавфини 10 %га, 🔸юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимолини 5 %га пасайтириши; 🔸саратон хасталигига чалиниш хавфидан 3 % кўпроқ ҳимоя қилиши маълум бўлди. Ишхона, мактаб, коллеж ва университетларга пиёда ёки велосипедда боришни одат қилиш лозим. Қолаверса, кундалик ҳаёт тарзига ўзимизга ёқадиган жисмоний машғулотларни киритиш катта самара беради.

Ошқозонингиз саломатлиги учун фойдали маслаҳатлар ✔️ Кунига 5-6 марта овқатланишга ўтишга арзийди, бунинг учун кечки пайт овқ
Ошқозонингиз саломатлиги учун фойдали маслаҳатлар ✔️ Кунига 5-6 марта овқатланишга ўтишга арзийди, бунинг учун кечки пайт овқатланишни режалаштириш яхшидир - тана ортиқча юкланмайди ва ёг ъзахиралари қимматга тушади. ✔️ Кечки овқатни ётишдан 2-3 соат олдин эйишга ҳаракат қилинг, лекин кейинроқ сув ичишингиз мумкин. ✔️ Соғлом чой ва қаҳва ичишга одатланинг - шакарсиз (пирожное, хамир овқатлар, ширинликлар, асал). ✔️ Картошкани ҳафтасига кўпи билан 3 марта истеъмол қилиш мумкин. У қайнатилган ёки пиширилган бўлиши керак. ✔️ Барча мевалар ҳам озишга ёрдам бермайди. Банан ва узум - бу парҳез пайтида сиз тақиқлашингиз ёки оз миқдорда истеъмол қилишингиз керак бўлган мевалардир. ✔️ Агар сиз рўза кунларини яхши кўрсангиз, ҳафтада бир марта бундай кунни ўтказишингиз мумкинлигини билишингиз керак.

❓Оқсилли парҳез ёрдамида вазн йўқотиш кимларга мумкин эмас? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰Ортиқча вазндан қутулиш учун оқсилли
Оқсилли парҳез ёрдамида вазн йўқотиш кимларга мумкин эмас? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰Ортиқча вазндан қутулиш учун оқсилли парҳез протеинли парҳезнинг бир қисми сифатида яхши натижа беради. Бу озиқ-овқат компонентларини тўғри тақсимлашни ўз ичига олади (25 фоиз оқсил, 30 фоиз ёғ, 45 фоиз углеводлар). ⚠️ Бундай парҳезни эътиборли томони шундаки, оқсиллар жуда кўп азотни ўз ичига олади, улар танадан чиқиб кетиши керак. Метаболизм бузилиши (азот алмашинуви) билан боғлиқ муаммоси бўлган одамларга бундай парҳез мос келмайди. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️Шоколадни қандай истеъмол қилиш керак? ✍️ Шифокор Алишер Файзиев: 🍫Биз биламизки, шакарли ширин маҳсулотлар организмимиз у
❗️Шоколадни қандай истеъмол қилиш керак? ✍️ Шифокор Алишер Файзиев: 🍫Биз биламизки, шакарли ширин маҳсулотлар организмимиз учун зарарли; 🍫Лекин организм шоколад талаб қилади, аммо ҳамма нарсанинг ҳам меъёри бор; 🍫Ширинликни иссиқ ичимлик билан ейиш тавсия этилмайди, тезда эриб кетади ва янаям кўпроғини талаб қилади; 🍫Кам миқдордаги шоколадни узоқ вақт давомида шимиб туриш мияда ширага бўлган қониқиш ҳиссини пайдо қилади. ❗️Бу билан кўп ширинлик ейишга чек қўйилади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

НАМАНГАНДАГИ ОКЕАН СУВ СПОРТИ САРОЙИ: СОҒЛИГИНГИЗНИ У БИЛАН АСРАНГ! «Океан» сув спорти саройи эшиклари барча учун бирдек очиқ! Келинг, сув спорти билан мунтазам шуғулланинг ва соғлиғингизни тикланг! 👉 Каналга аъзо бўлиш👇 ✅https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ