SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
رفتن به کانال در Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
نمایش بیشتر5 637
مشترکین
-1124 ساعت
-867 روز
-36030 روز
آرشیو پست ها
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Қиш паст ёғингарчилик билан кечиши кутилмоқда
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг қиш мавсуми паст ёғингарчилик ва намлик етишмаслиги билан кечиши кутилмоқда. Олимнинг таъкидлашича, йил жуда қурғоқ келгани сабабли қишлоқ хўжалик ерлари, айниқса, лалми майдонлар намсиз ҳолда қишга кирмоқда.
Октябрь ойидаги ёғингарчилик меъёридан 50–80 фоизга кам бўлиши кутилмоқда. Гидрометеорологик таҳлилларга кўра, Тинч океанидаги «Ла-Ниня» ҳодисаси туфайли қиш ҳам қурғоқ бўлиши мумкин.Феврал–март ойларида иссиқ кунлар ортидан қисқа муддатли совуқ қайтиши эҳтимоли бор. Мутахассиснинг айтишича, бу ҳолат қишлоқ хўжалиги учун синовли давр бўлиб, вегетация жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
🍐 Нок ичак ва ҳазм қилиш тизимининг яхшиланишига ёрдам беради, чунки у толага бой. Шунингдек, у қон шакарининг барқарор даражасини сақлашга ёрдам беради, бу соғлиғига эътибор берадиган одамлар учун айниқса муҳимдир. Нокни рационга киритиш умумий фаровонликни яхшилаш ва турли касалликларнинг олдини олиш учун фойдали қадам бўлиши мумкин.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
👂 Ҳар йили дунёда 300 мингдан ортиқ одам нотўғри пахта таёқчаларини ишлатиш туфайли эшитиш қобилиятини йўқотади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Японияда ёши 100 дан ошган одамлар сони деярли 100 000 кишига етди — мамлакат узоқ умр кўрувчилар сони бўйича кетма-кет 55 йилдан буён рекордни ушлаб келмоқда.
Уларнинг катта қисми (88%) аёллардир. Энг кексаси 114 ёшли Шигеко Кагава, энг кекса эркак эса 111 ёшли Киётака Мизуно.
Бундай узоқ умр кўриш кўп жиҳатдан соғлом овқатланиш билан боғлиқ: японлар қизил гўшт, шакар ва тузни камроқ, балиқ ва сабзавотларни эса кўпроқ истеъмол қилишади, бунинг натижасида мамлакатда юрак-қон томир касалликлари ва саратоннинг кенг тарқалган шакллари хавфини оширадиган семириш даражаси ҳам пастдир.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Уйғонгандан кейин икки соат ичида нонушта қилиш фойдали экани аниқланди
Кеч нонушта қилиш соғлиқнинг ёмонлашиши ва умр кўриш давомийлигининг қисқариши билан боғлиқ. Яқинда олимлар айнан шундай хулосага келди.
Олимлар узоқроқ умр кўриш учун уйғонгандан кейин икки соат давомида нонушта қилиш кераклигини аниқлади.
Янги тадқиқотда Буюк Британиядан 2945 нафар кекса киши иштирок этди. Улардан кечроқ нонушта қилганларида бевақт ўлим хавфи юқори бўлган. Ҳар бир кечиктирилган соат бу хавфни 8-11 фоизга оширди.
Шу билан бирга, эрталабки овқатланиш вақти ва одамларнинг умр кўриш давомийлиги ўртасидаги боғлиқликни тушуниш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш керак.
Овқатланиш бўйича кўплаб мутахассислар, шунга қарамай, эрталаб уйғонгандан кейин бир-икки соат ичида нонушта қилишни маслаҳат беради.
Бу кўпчиликка соғлом овқатланишга ва метаболик мувозанатни яхшилашга ёрдамлашади. Бундай овқатланиш қондаги глюкоза даражасини барқарорлаштиради, метаболизмни фаоллаштиради, овқатланишни циркад ритмга мослаштиришга ёрдам беради.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, эрта нонушта қондаги қанд миқдорини яхшилайди ва овқатдан кейин глюкагонга ўхшаш пептид-1 (ГПП-1) реакциясини кучайтиради.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 🟦🟦🟦
❓Шамоллаш мавсуми: Мутахассис мавсумий респиратор касалликлардан ҳимояланиш бўйича муҳим тавсиялар берди
🍃 Куз — сурункали ва мавсумий касалликлар авж оладиган давр. Айниқса, бу фасл грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тарқалиши учун қулай палла ҳисобланади. Натижада ушбу хасталикларга чалиниш йилнинг бошқа даврларига нисбатан бироз ортади.❓Хўш, ҳозир мамлакатимизда ЎРВИ билан боғлиқ ҳолат қандай? Мазкур касалликлардан ҳимояланиш учун қайси тавсияларга амал қилиш лозим? 📌 Шу каби саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков батафсил жавоб берди. 💬 — Бугунги кунда юртимизда ЎРВИ бўйича эпидемик вазият мунтазам назорат қилиб борилмоқда, — дейди мутахассис. — Ўтказилаётган вирусологик тадқиқотлар давомида Ўзбекистонда ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 36,5 фоизга пастлиги кузатиляпти.
❗️Бу эса мамлакатимизда мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарорлигини англатади.📎 Таъкидлаш лозимки, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўткир респиратор вирусли инфекциялар мавсумий характерга эга бўлиб, кузда ҳаво ҳароратининг пасайиши ЎРВИнинг тарқалиши учун қулай муҳит ҳисобланади. 🏢 Қолаверса, бундай иқлим шароитида хонадонлар ва ёпиқ бино-иншоотларда ҳаво алмашинуви камайиши ҳисобига атмосферада вируслар концентрацияси ошади. 🦠 Биламизки, респиратор хасталикларни келтириб чиқарадиган вирусларнинг турлари жуда кўп. Грипп, парагрипп, реновирус, аденовирус, ҳатто, коронавирус инфекциялари шулар жумласидан.
🤧 Ушбу турдаги касалликлар бир неча клиник белгилар билан намоён бўлади. Дастлаб бурун шиллиқ қаватида қичишиш, кейинчалик ҳид билиш қобилияти қисман пасайиши, аксириш, бурун оқиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи кузатилади.😮💨 Сўнгра томоқда ачишиш, қуриш, оғриқ, овоз бўғилиши ва қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкин. Касалликдан тузалиш босқичида балғам кўчиши, хасталикнинг юмшаши, йўтал чоғида оғриқлар пасайиши сингари ҳолатлар қайд этилади. 🟢Бундай вазиятда, энг аввало, беморлар жамоат жойларига чиқишдан, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар ўзларини чеклашлари, ижтимоий масофа сақлашлари лозим. 😷 Айниқса, вирусга чалинган одамлар ва уларни парваришлаётган шахслар тиббий ниқобда бўлишлари тавсия этилади. Қолаверса, иммунитет мустаҳкамлигини таъминлаш учун мева-сабзавотлар, турли кўкатлар ва қайнатмалар истеъмол қилиши, кўпроқ суюқлик ичиши ҳамда мавсумга мос кийиниши лозим.
💉 Унутмаслик керакки, ЎРВИ – вирусли касаллик. Шу боис, уни антибиотик билан даволаш мумкин эмас. Афсуски, кўп ҳолларда ушбу хасталикка чалинган беморлар ўзбошимчалик билан турли дори-дармонларни шифокор рецептисиз қабул қилади. Бу эса нафақат самара бермайди, балки бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.‼️Шундай экан, ЎРВИ белгилари кузатилган юртдошларимиз фақат шифокор тавсияси асосида даво муолажаларини олишлари лозим. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#ТАВСИЯ
Лавлаги юқори қон босимини меъёрлаштиради
Агар сиз лавлагини ёқтирмасангиз, унинг шарбатини татиб кўринг: у ширин таъмга эга ва қон босимини нормаллаштиришга ёрдам беради.
Олимлар бир стакан лавлаги шарбати қон босимини туширишда дори каби самарали эканлигини аниқлашди.
Агар сиз гипертензиядан азият чексангиз, дори-дармонларни қабул қилишдан олдин ушбу табиий муолажадан фойдаланиб кўринг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Юракка энг кўп нима юклама беради?
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣
❓Жигарингиз соғломми? Буни қандай аниқлаш мумкин?
✅ Жигар — организмнинг “фильтри”. У қонни зарарли моддалардан тозалаб, танада витамин ва минералларни сақлайди. Шунингдек, яллиғланишни назорат қилиб, энергия ишлаб чиқаради.❓Бироқ жигар касалликлари, одатда, яққол белгиларсиз ривожланади. Кўпинча унга кеч босқичда ташхис қўйилишининг боиси шунда. Хўш, замонавий тиббиётда бундай патологияларни аниқлаш учун қандай текширув усулларидан фойдаланилади? ➡️ Вирусология илмий-тадқиқот институти директори, академик Эркин Мусабоев шу ҳақда маълумот берди.
💬 — Жигар билан боғлиқ патологиялар доимий чарчоқ ҳисси, оғизда аччиқ таъм, кўнгил айниши, тери ва кўз оқининг сарғайиши, ўнг қовурға остида оғриқ, пешоб ва ахлат ранги ўзгариши каби аломатлар билан намоён бўлади, — дейди мутахассис. — Бундай ҳолатда қуйидаги ташхис усулларидан фойдаланиш тавсия этилади:1⃣ Дастлаб терапевт кўриги зарур. У шикоятингизни эшитиб, ҳолатингизни баҳолаб, зарурат бўлса, гастроэнтеролог, гепатолог, онколог, инфекционист каби тегишли тор соҳа мутахассисларига йўналтириши мумкин. 2⃣ Лаборатор таҳлиллар талаб этилади. Уларнинг турини шифокор белгилайди. 🔬 Масалан, умумий оқсил кўрсаткичлари — жигарнинг оқсилларни синтез қилиш қобилиятини акс эттиради. Унинг меъёрдан кўпайиши ушбу аъзодаги сувсизланиш, яллиғланишдан дарак берса, камайиши цирроз, гепатит, метастаз, токсик шикастланиш аломатидир. 🧪 Билирубин — қизил қон таначалари парчаланганда жигарда ҳосил бўладиган сариқ пигмент. Юқори билирубин концентрацияси жигар ёки ўт йўллари касалликларини кўрсатиши мумкин. 🔎 АЛТ (аланинаминотрансфераза) — жигар ҳужайралари шикастланганда ажралиб чиқадиган фермент. Унинг ортиши гепатит, токсик заҳарланиш, жигар ёғли гепатозидан далолат беради. 🔎 АСТ (аспартатаминотрансфераза) — нафақат жигар, балки юрак ва мушаклар билан ҳам боғлиқ фермент. Унинг меъёрдан ошиши гепатит ёки цирроз белгиси бўлиши мумкин. 📊 Альбумин меъёрини текшириш ҳам жигар етишмовчилиги ёки циррозни аниқлашда қўл келади. Бундан ташқари, гепатит синамалари, АФП ва бошқа қатор таҳлиллар ҳам шу мақсадда қўлланилади. 3⃣ Бемор инструментал усуллардаги текширувларга йўналтирилади. УТТ, КТ, МРТ, эластометрия каби ташхис турлари шулар жумласидан. 4⃣ Заруратга кўра, оғир ҳолатлар, мисол учун, фиброз, ўсмалар, камёб касалликларда махсус синамалар ҳам олиниши кузатилади. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣
❓Ичак инфекциялари хасталикларидан қандай даволаниш ва сақланиш мумкин?
☀️ Ҳар бир мавсумнинг ўз касалликлари бор, десак хато бўлмайди. Масалан, ёз ойларида ичак инфекциялари боис келиб чиқадиган дизентерия, сальмонеллёз, ротавирус ҳамда офтоб уриши ва тери касалликлари кўпроқ кузатилади.
🔬 Улар орасида энг кўп учрайдиганлари ичак инфекцияларидир. Хўш, бу хасталиклар қайси белгилар орқали намоён бўлади, асосан неча ёшдаги инсонларда кузатилади ва олдини олиш учун нималарга эътибор бериш керак?
💬 — Ичак инфекциялари сабаб келиб чиқадиган дизентерия, сальмонеллёз, ротавирус ошқозон-ичакни зарарлайдиган юқумли касалликлар ҳисобланади,— дейди Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев. — Улартурли микроблар — бактерия ва вируслар таъсирида пайдо бўлади.📌 Бундай касалликлардан болалар, қариялар, иммунитети паст ҳамда гигиена қоидаларига амал қилмайдиган инсонлар кўпроқ азият чекади. 🩺 Кези келганда симптомлар ҳақида кенгроқ тўхталсак, мақсадга мувофиқ бўлади: 1⃣-белги — ич кетиши: 👉 дизентерияда қон ва шилимшиқ аралашган суюқлик кетиши кузатилади; 👉 сальмонеллёзда сувли ич кетиши билан бирга, иситма ва қайт қилиш ҳам бўлиши мумкин; 👉 ротавирусда сувли, кўпикли ич кетиши ва қусиш ҳолатлари кузатилади. 2⃣-белги — қайт қилиш: 👉 кўнгил айнийди; 👉 бемор тез-тез қусади. 3⃣-белги беморларда иситма ва ҳолсизланиш яққол сезилиб туради.
🔎 Бундай касалликлардан даволаниш ва улардан сақланиш йўлларини ҳам билиш ниҳоятда муҳим.🚑 Энг аввало, беморларга тиббий ёрдам кўрсатилиши талаб этилади. Яъни шифокор кўриги зарур. Негаки, болаларда сувсизланиш хавфи анча юқори бўлади. 🫗 Бу ҳолатда кўпроқ суюқлик ичиш тавсия қилинади. Чунки, кўп суюқлик ичиш (сув, чой, махсус регидратация эритмалари) жуда муҳим саналади. 🥙 Парҳезга амал қилиш — осон ҳазм бўладиган овқатларни тановул этиш ҳам фойдали ҳисобланади. 💊 Антибиотикларни эса фақат шифокор тавсияси билан қўллашни умуман эсдан чиқармаслик зарур. 🧴 Бу ҳолатда гигиена қоидаларига амал қилиш — қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, озиқ-овқат маҳсулотларини тоза сақлаш ҳам фойда келтиради. 🫖 Қолаверса, тоза сувдан фойдаланиш ва уни қайнатиб ичиш ҳамда овқатни яхшилаб пишириш ҳам қўл келади.
💉 Ушбу касалликларга қарши эмлашга келадиган бўлсак, фақат ротавирус бўйича шундай амалиёт мавжуд, холос.‼️ Умуман, ичак инфекциялари касалликлари кузатилган ҳолатларда, албатта, шифокорга мурожаат қилиш энг тўғри йўлдир. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 🧠💡📚
🩺 Суякнинг йирингли шамоллаши тиббиётда остеомиелит деб аталади. Бунга йиринг ҳосил қилувчи микроблар, масалан, стафилококк, стрептококк сабаб бўлади.❓Хўш, инфекция суяк тўқимасига қандай тушади? ❓Хасталик қайси белгилар билан намоён бўлади? ❓Бу патология қандай даволанади? 📹 Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Рауфхон Қодиров ушбу саволларга жавоб берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
🔬 Соматотропин гормони етишмаслиги болаларда бўй ўсиши секинлашишига сабаб бўлиши мумкин.⛹️ Мутахассислар муаммонинг ечими сифатида сакраш, турникда осилиш, волейбол ва баскетбол каби машғулотлар билан шуғулланишни тавсия қилишади. ❓ Хўш, бу қанчалик самарали? 📹 Юқоридаги видеороликда шу ҳақда сўз юритилади. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
7 минг қадам юриш етарли
The Lancet илмий журнали ҳар куни 7 минг қадам юриш соғлиқ учун етарли эканлигини қайд этмоқда. Олимлар 160 мингдан ортиқ одамнинг кунлик сайрларининг соғлиққа таъсирини таҳлил қилиб, ҳар куни 7 минг қадам юриш деменция, юрак-қон томир касалликлари, диабет, депрессия ва саратоннинг олдини олишда фойда келтиришини аниқлабди. Шу пайтгача 10 минг қадам юриш керак, деган гап юрарди. Бу қанақадир асосга эга эмас, кўпроқ маркетинг ёндашуви сифатида оммалашганлиги таъкидланмоқда.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🔴 🧠💡📚
❗️Жазирама давом этади: Бундай ҳавода қандай таомланиш керак?
☀️Мамлакатимиз бўйлаб юқори ҳаво ҳарорати сақланиб қолмоқда. Табиийки, бундай жазирама иқлимда тўғри овқатланиш саломатлик учун жуда муҳим.❓Хўш, шундай экан, саратонда қандай таомланиш керак? 📎Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Экологик дипломатия бўлими бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди.
💬 — Жазирама ҳавода, асосан, кексалар, ҳомиладорлар, ёш болалар сувсизланиш, иссиқликдан чарчаш ва иссиқ уриши каби ҳолатларга мойил бўладилар, — дейди мутахассис. — Шу сабабли, энг аввало, уларнинг етарли миқдорда сув ичиши ва енгил таомлар истеъмол қилишига эътибор бериш керак. Қолаверса, ҳаво ўта иссиқ бўлган кунлари организм сувсизланишининг олдини олиш учун кун давомида, ҳатто, чанқоқ ҳис қилинмаса ҳам суюқлик ичиш муҳим.🚰 Умумий тавсияларга кўра, жазирама кунларда кунига ўртача 2,5-3 литр суюқлик ичиш лозим. Бироқ жисмоний фаоллик ва ҳаво ҳароратига қараб бу миқдор ошиши мумкин. Кўчага чиққанда доимо сув олиб юриш керак. 💧Оддий тоза сув энг яхши ичимлик ҳисобланади. Муздек сув ўрнига хона ҳароратидаги ёки бироз салқин сувни ичиш афзалроқ. 36-37 даражали сув организмда метаболизм ва ичак фаолиятини яхшилайди. 🫖Шакарсиз кўк чой чанқоқни бошқа ичимликларга қараганда яхшироқ босади. Шунингдек, гиёҳли чойлар (ялпиз, мойчечак), нордон мевалардан (олча, олма, қорағат, клюква) тайёрланган шакарсиз компотлар (морс), айрон, кефир ва лимон қўшилган сув ҳам фойдалидир. Бу ичимликлар организмни минерал моддалар ва витаминлар билан таъминлайди.
🍉Таркибида сув миқдори юқори бўлган маҳсулотлар, масалан, бодринг, тарвуз, қовун гидратацияга ҳисса қўшади. Сут таркибидаги электролитлар туфайли фойдали бўлиши мумкин.❗️Аммо жазирамада баъзи ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим. Чунки улар нафақат чанқоқни босмайди, балки сувсизланишни кучайтириши ҳам мумкин. 📍Буларга: 🍸таркибида шакар миқдори юқори бўлган, газланган ичимликлар, қадоқланган шарбатлар; 🍺 алкоголь ичимликлар; ☕️ кофеин миқдори юқори бўлган ичимликлар (кофе, баъзи чой турлари, энергетиклар); 🧃 ўта совуқ (муздек) ичимликлар киради.
🫕Бундан ташқари, ўта иссиқ кунларда енгил ҳазм бўладиган таомларни кичикроқ порцияларда ва тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилади. Таркибида сув миқдори юқори бўлган мева ва сабзавотларга (тарвуз, қовун, бодринг, селдерей) кўпроқ эътибор қаратиш лозим.🥗Салатлар, қатиқли овқатлар (масалан, окрошка) ва совуқ шўрва каби салқин таомлар ҳам фойдали. Терлаш орқали йўқотилган тузнинг ўрнини босиш учун бироз тузли таомлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Лекин қайта ишланган ва ўта шўр маҳсулотлардан сақланиш керак. 🍔Овқат ҳазм қилиш жараёнининг ўзи организмда иссиқлик ишлаб чиқаради. Шу сабабли, жазирамада ҳазм бўлиши қийин бўлган оғир таомлардан сақланиш тананинг ички ҳароратини паст ҳолда сақлашга ёрдам беради. 🥩Оғир, ёғли ва оқсилга бой таомлар (айниқса қизил гўшт)ни чеклаш тавсия этилади. Чунки уларни ҳазм қилиш кўпроқ метаболик иссиқлик ишлаб чиқаради. Балиқ ва сабзавотли оқсиллар енгилроқ вариант ҳисобланади. ‼️Ширинликлар ва хамирли овқатлар ҳолсизлик ҳамда чанқоқ ҳиссини кучайтириши мумкин. Шунингдек, жазирамада чанқатадиган маҳсулотлар, масалан, ўта шўр ёки дудланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, консервалар истеъмолини камайтириш мақсадга мувофиқ. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from N/a
ЙИГИРМА ЙИЛЛИК УМИД — ОСОН СЎЗ, ОҒИР САБР
Баъзида ҳаёт бизни сабр синовига қўяди. Йиллар — оғир, кунлар — чўзилган, дақиқалар эса юракни титратадиган даражада бўлиши мумкин. Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган бир воқеа юракларни эзди: саудиялик йигит йигирма йил уйқу (кома) ҳолатида яшади. Афсуски, кутиб-кўз тўккан йиллар сўнгида ёш йигит вафот этди.
Ота эса бир кун бўлса ҳам, фарзандининг кўзини очишини кутди. Кимгадир бу — фақат хабар. Лекин бир отанинг ҳаётий кураши бу — чин дарс.
Тасаввур қилинг, 7300 кун. Ҳар тонг уйғонасиз, умид билан. Ҳар кеча ухлайсиз — кўз ёш ва жимжитликда. Эшик ҳар қачон очилса — «Балки...» деган ички овоз қулоғингизга шивирлаб ўтади. Бу йил эмас — кейинги йил, бу ой эмас — кейинги ой... бу ҳаёт эмас, бу умид деган нарсанинг ҳаёт билан тенглашган ҳолати.
Бу воқеа шунчаки ўтмиш эмас, бу — бугун бизга инсонийлик ҳақида эслатма. Ота фарзандининг ҳаётини осонлик билан топширмади.«Яшашга умид бор экан — кутаман,» деди у юраги билан. Ва шу билан миллионлаб юракларга сабр, меҳр ва садоқатнинг асл маъносини кўрсатди.
Йигирма йил — бу ҳар кимга эмас. Бу, фақат юрагида тоғдек меҳр, умид ва бардош бор инсонларга насиб этадиган синов. Ҳаётда баъзилар оғир сўзга чидай олмайди, баъзилар кичик бир хатоликда таслим бўлади. Аммо бу ота — умидни ҳеч қачон қўймади.
Шундай экан, ким бўлишимиздан қатъи назар, бу воқеа бизга битта ҳақиқатни ўргатади: инсон қалбида умид ўлмаса, у ҳали мағлуб эмас. Ҳаётда ҳар бир оғир кун — сабрни ўргатади. Ҳар бир йўқотиш — қадрлашни. Ҳар бир кутиш — ҳаётнинг энг гўзал неъмат эканини.
Ушбу воқеани эсланг. Ва ҳар сафар тушкунликка тушганингизда, ўзингизга айтинг: «Агар ота йигирма йил умид билан яшаган бўлса — мен ҳам бугунни бардош билан ўтказа оламан».
✍️ Санжарбек Ҳамидов
🕶 Ёзнинг жазирама кунларида қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш муҳим. Бу нафақат кўриш қобилиятини сақлаш, балки турли касалликларнинг олдини олиш имконини беради.☀️ Чунки бу фаслда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси ошиши кузатилади. Бу эса соғлик учун зарарли. 📹 Юқоридаги видеороликда шу ҳақда сўз юритилади. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from N/a
Сиз – кунларсиз…Инсон умр деб аталмиш бебаҳо неъматни кўз олдида эмас, ортида ҳис қилади. Чунки ҳар бир ўтган кун — сиздан кетган бир бўлакдир. Бугун тугаган сониялар, ҳеч қачон қайтмайдиган ҳаётингизнинг парчаларидир. Сиз кунларсиз. Ҳар бир тонг — сизнинг янги саҳифангиз, ҳар бир кеча — ёзилган тарихингиздир. Бир кун ўтса, сиздан бир қисмининг муҳрланганини англатади. Ҳар бир дақиқа – сизни ё йўқотишга, ё ўстиришга хизмат қилаётган воситадир. Демак, вақтни қадрлаш – ўзингни қадрлашдир. Ҳар бир тонгда “бугун қандай яшаяпман?” деган саволни ўзингизга беришни одат қилинг. Чунки сиз юрган йўл – сиз танлаган ҳаётдир. Вақтингиз қандай кетаётган бўлса, ҳаётингиз ҳам шундай кечмоқда. Бир кун ўтади, ва сиз бу кунга гувоҳ эмас, ҳисобдорсиз. Шу боис ҳар бир кунингизни мақсад билан бошланг, сабр ва шукр билан якунланг. Ҳар бир дақиқани маъноли қилмоқ, ўз ҳаётингизни юксалтирмоқдир. Сиз ўзингиздан ясалган ҳайкалсиз — ва ҳар бир кун унга бир чизги, бир из, бир шакл беради. Бугун сиздан нима қолади? Қилган яхшилигингизми, ўрганганингизми, ёки шунчаки йўқотилган бир кунми? Унутманг: сиз кунларсиз. Ҳар бир кун — сизнинг бир умрингиз. ✍️ Санжарбек Ҳамидов
🔴1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
🛌 Нима учун мутахассислар қоронғу хонада ухлашни тавсия қилади? Маълум бўлишича, бу ҳолат организмда етарли даражада мелатонин гормони ишлаб чиқарилишини таъминлайди.❓Хўш, ёруғ муҳитда ухлаш инсон саломатлиги учун қандай салбий таъсир кўрсатиши мумкин? 📹 Юқоридаги видеоролик орқали шу ҳақда кенгроқ маълумотга эга бўласиз. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Жазирама иссиқ учун тавсиялар
Шу кунларда жазирама авжига чиқади. Жумладан, 17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Мутасадди вазирликлар эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда.
“Аввало, куннинг энг иссиқ вақти — соат 12:00 дан 16:00 гача имкон қадар ёпиқ бинолар ёки салқин жойларда бўлиш лозим. Бу вақтда қуёш нурлари энг кучли бўлиб, тананинг қизиб кетиши ва офтоб уриш хавфи юқори бўлади. Агар кўчага чиқиш зарурати туғилса, соя жойларда юриш, соябондан фойдаланиш ва фаолликни куннинг салқинроқ пайтлари — эрталаб ёки кечқурунга режалаштириш мақсадга мувофиқ” деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса деҳқонларни соат 10.00 дан 16.00 гача ташқи муҳитда ишламасликка чақирмоқда.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
