fa
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

رفتن به کانال در Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

نمایش بیشتر
5 524
مشترکین
-1824 ساعت
-967 روز
-37230 روز
آرشیو پست ها
2-АПРЕЛЬ, РЎЗАНИНГ 1-КУНИ. Сахарлик (оғиз ёпиш) Наманган вақти 04:37 билан. Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси: Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар. Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangant

⚡️2022 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори Ўзбекистон Мусулмонлари идораси фатво ҳайъати Обуна бўлинг 👉 t.me/nam
⚡️2022 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори Ўзбекистон Мусулмонлари идораси фатво ҳайъати Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

☀️Эртага Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Нега инсон оч қолганда бош оғриғи кузатилади? ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🟣 Бир неча соат оч қолганимизда танамизда қ
Нега инсон оч қолганда бош оғриғи кузатилади? ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🟣 Бир неча соат оч қолганимизда танамизда қанд миқдори камайиб кетади. Бу эса бош оғриғи ҳамда мигреннинг асосий сабаби ҳисобланади. 🔵 Глюкоза мия учун асосий озуқа ҳисобланади. Очлик натижасида мияда глюкоза танқислиги туфайли энергия етишмовчилиги кузатилади. 🟢 Оч қолганда бош оғриғининг яна бир сабаби миямизда жойлашган очлик ва тўқлик маркази - гипоталамуснинг зўриқиб ишлашидир. 🔴 Ушбу ҳолатлар кузатилмаслиги учун кунига 5-6 маҳал оз-оздан таомланишга ҳаракат қилинг. Манба:«Соғлом ҳаёт»

СИЛАИ РАҲМ ВА ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ Наманган шаҳридаги «Имом Бухорий» жомеъ масжиди имом-хатиби Камолхон Сулейманов ўзгаларга раҳм-шафқатли бўлиш, меҳр кўрсатиш мўмин учун энг улуғ фазилатлар экани ҳақида сўзлаб берди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

🌙 Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади 📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғри
🌙 Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади 📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди. 🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Магнит бўрони кузатилганда қандай йўл тутиш лозим? Кейинги пайтларда сайёрамизда магнит бўрони тез-тез кузатилаётгани сир эмас. Хусусан, бугун ва эртага ҳам шундай табиат ҳодисаси бўлиши кутилмоқда. Хўш, ана шундай вазиятда шифокорлар қандай йўл тутишни тавсия этишади? Магнит бўрони инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидова. — Бундан айниқса, артериал гипертония хасталигига чалинган беморлар кўпроқ азият чекади. Яъни қон босимининг фавқулодда ошиб ёки пасайиб кетиши уларнинг саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин. Бу ҳолат организмда ташқи стрессларга чидамлиликни таъминлайдиган мелатонин моддаси ишлаб чиқарилиши камайиши билан изоҳланади. Қолаверса, магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши кузатилган. Шундай экан, бундай вазиятда, аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кўпроқ ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган банан ва бошқа цитрус неъматлардан истеъмол қилиш зарур. Шифокорнинг қайд этишича, магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш ҳамда ёғли ва аччиқ таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Тинчлантирувчи хусусиятга эга чойлардан ичиш, уйқудан олдин тоза ҳавода сайр қилиш ҳам мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида, мутахассислар магнит бўрони пайтида ортиқча зўриқтирувчи ишлар ва машғулотлар билан вақтинча шуғулланмасликни маслаҳат беришади. Сурункали касалликларга чалинганлар эса ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим. Кун давомида бир марта душ қабул қилиш ҳам катта фойда беради. Қон босимидан шикояти бор беморлар кўпроқ сув ичиб, шўр таомларни камроқ истеъмол қилганлари маъқул. Чунки туз қон босими ошишига сабаб бўлади. Манба 👨‍⚕️Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Ўлган нерв ҳужайралари қайта тикланадими? ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔶 Янги тадқиқотлар ўлган нерв ҳу
Ўлган нерв ҳужайралари қайта тикланадими? ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔶 Янги тадқиқотлар ўлган нерв ҳужайралари қайта тикланишини исботлаган, ушбу жараённи изоҳловчи механизмлар ҳам аниқланган. Аммо нерв ҳужайралари қайта тикланиши махсус шароит ва узоқ вақт талаб қилади. 🔷 Стресс, асабийлашиш ёки спиртли ичимликлар таъсири остида кунига юз минглаб нерв ҳужайралари нобуд бўлади, натижада инсоннинг ёш улғайиши билан ақлий қобилиятлари ҳам сезиларли даражада камаяди. 🔸 Нерв ҳужайралари соғлом бўлиши учун энг зарур омил ҳаёт тарзининг сифатли ва тартибли бўлишидир. Ақлий қобилиятларнинг кескин, аниқ ва тўсатдан ўзгариши невролог ёки психиатр кўрувини талаб қилади. Манба:«Соғлом ҳаёт» 👨‍⚕️Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими? Тўлиқ ва батафсил видеода билиб олинг ва бошқаларга ҳам улашинг

Намангандан Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди Олмаотага биринчи парвоз бугун, 30 март куни соа
Намангандан Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди Олмаотага биринчи парвоз бугун, 30 март куни соат 19:56 да 160 нафар йўловчи билан амалга оширилган. Намангандан учган самолёт бугун 23:45 да Наманганга қайтиб қўнади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

💢 Саратоннинг олдини олиш учун қайси меваларни кўпроқ истеъмол қилиш керак? ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: ♨️ С витамини (ас
💢 Саратоннинг олдини олиш учун қайси меваларни кўпроқ истеъмол қилиш керак? ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: ♨️ С витамини (аскорбин кислотаси)га бой овқатлар антиоксидант, яллиғланишга, саратонга қарши ва иммунитетни мустаҳкамловчи хусусиятларга эга бўлгани учун соғлик учун фойда келтиради. Буларга соғлом бўлишга ёрдам берувчи мустаҳкам иммунитет тизими, бириктирувчи тўқима, қон босимини пасайтириш ва юрак-қон томир тизимини яхшилаш киради. 🔴 С витаминининг асосий манбалари: 🍊 апельсин, 🍋 лимон, 🥬 яшил қалампир 🌶 қизил қалампир 🍓 қулупнай 🥝 киви меваси 🍅 помидор шарбати 🥔 картошка 🥦 қизил карам 🥬 исмалоқ Манба:ъ«Соғлом ҳаёт»

❓Болаларда гижжа касалликларини уй шароитида қандай аниқлаш мумкин? ✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева: ✅ Гижжа касалликлари боғча ва
Болаларда гижжа касалликларини уй шароитида қандай аниқлаш мумкин? ✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева: ✅ Гижжа касалликлари боғча ва мактаб ёшидаги болаларда кўп кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан ушбу ҳолат янада кўпаяди. Бунда болаларда: ✔️ Ўта асабийлик (агрессия) ✔️ Иштаҳа пасайиши ✔️ Озиш ✔️ Анал тешиги атрофи ва жинсий органларда қичишиш (қичишишнинг асосан тунда бўлиши) ✔️ Уйқуда тишларни ғичирлатиш ✔️ Терида оқ доғлар ✔️ Уйқу бузилиши (қичишиш туфайли) ✔️ Қоринда оғриқ (киндик атрофида) 🔸Бу белгилар умумий бўлиб, айнан қайси микроорганизм мавжудлигига кўра яна турли белгилар ҳам кузатилади. Юқоридаги белгилар кузатилганда ёки ҳеч қандай шикоятлар бўлмаганда ҳам шифокор кўригига олиб бориш, текширтириб туриш лозим. Манба:«Соғлом ҳаёт» 👨‍⚕️Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓ Бош оғриғи нима сабабдан келиб чиқади? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: 🔴 Бу ҳолат қуйидаги ҳолатларда содир бўлади: ✔️Энса
Бош оғриғи нима сабабдан келиб чиқади? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: 🔴 Бу ҳолат қуйидаги ҳолатларда содир бўлади: ✔️Энса соҳада оғриқ — юқори қон босимда ёки энса нервлари невралгиясида. ✔️Пешона соҳасидаги оғриқ — бурун бўшлиғи ёки кўз касаллигида. ✔️Бутун бошда оғриқ — қон томир касалликларида. ✔️Эрталабки бош оғриқ — бош мия ички босимининг ортишида — юқори чарчоқдан бўлиши мумкин. 💉 Бош оғриғида ёрдам кўрсатиш 🛌 Тўйиб ухлаб олишга ҳаракат қилинг; 🗣Тоза ҳавода чуқур-чуқур нафас олинг, нафас машқларини қилинг; 🚶Камида 30 дақиқа пиёда юринг; 📈Қон босимини ўлчанг, агар кўтарилган бўлса, уни туширинг. 🙆 Бошни массаж қилинг. 🏥Юқорида келтирилган муолажалар фойда бермаса, албатта шифокорга мурожаат қилинг! 📌Бурун бўшлиғида яллиғланиш жараёни бўлса — ЛОРга, кўзда муаммо бўлса — окулистга, қон айланиши бузилиши билан боғлиқ бўлса — неврологга учрашинг. Манба:«Соғлом ҳаёт» 👨‍⚕️Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Апрель ойида: 🔎 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади; 🛏 ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарлар ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади; 🏗 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади. Умуман, йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади. 🏥 Шунингдек, видеоселектор йиғилишида Президент апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиши вазифасини қўйди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡️Бир ҳафта муддатда анестезиолог ва реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама бериш бўйича қарор лойиҳасини ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡️Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 9 та бригада ташкил этилгани кўрсатиб ўтилди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡️Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади — Президент. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡️Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday