fa
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

رفتن به کانال در Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

نمایش بیشتر
5 546
مشترکین
-1224 ساعت
-917 روز
-35930 روز
آرشیو پست ها
❗️Наманганда 23 август куни ҳарорат кечаси 12 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

🍉Тарвуздан заҳарланиш: ундан қандай ҳимояланиш мумкин? ✍️Шифокор Нозима Ўринова: ✅ Табиий пишган тарвуз чертиб кўрилганда жа
🍉Тарвуздан заҳарланиш: ундан қандай ҳимояланиш мумкин? ✍️Шифокор Нозима Ўринова: ✅ Табиий пишган тарвуз чертиб кўрилганда жарангдор овоз чиқиб, унинг пўстини осонгина тирнаш мумкин. Агар маҳсулотнинг банди қуриган бўлса, бу унинг яхши пишганидан далолат. ✅Қизил қисмидаги томирлар ранги сариқ ёки бинафша тусда бўлса, бундай маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у тўлиқ пишмаган ёки нитратнинг таъсири бўлиши мумкин. ✅Тарвуз устидаги чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши керак. Хиралашган чизиқлар унинг нитрат билан тўйинганидан далолат. ✅Табиий пишган тарвуз сувга солинганда унинг устига қалқиб чиқади. Азотли ўғит билан тўйингани эса аксинча сув остига чўкади. Агар бўлакланганда қийшиқ эмас, тўғри кесилса, бу ҳолат ҳам унинг кимёвий моддаларга тўйинганлигининг белгисидир. ✅Таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилинганда, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️ Ўзбекистонда айни дамда 5 балли магнит бўрони кузатилмоқда — Uzb_Meteo. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

22 август куни Наманганда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Детоксикация- организмни токсинлардан тозалаш ✍️Шифокор Нозима Ўринова: ✅Заҳардан тозаланиш учун одатда бир қатор холатларга
Детоксикация- организмни токсинлардан тозалаш ✍️Шифокор Нозима Ўринова: ✅Заҳардан тозаланиш учун одатда бир қатор холатларга эътибор бериш талаб қилинади. ✅Парҳез Озиш ва заҳардан тозаланиш учун парҳезларни ўзаро фарқи бор. Бунга эътибор қилинг. Заҳарларни чиқариб юбориш учун қуйидаги бир неча қадам етарли бўлиши керак. 1. Кунига камида 3 л суюқлик ичиш керак. Компот, оддий сув, чой, ҳатто овқатдаги суюқлик ҳам ҳисобланади. 2. Хом мева сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилиш керак. Кўкатлар, дуккаклилар хам шулар қатори. 3. Туз истеъмолини камайтиринг. Сув йиғади ва метаболизмга халақит қилади. 4. Турли ёрмалар истеъмол қилиш керак. Макаронли маҳсулотларни чеклаш керак. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

🌞Эрта тонгдан қилиш керак бўлган ажойиб одатлар ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🪥Тиш ва тилни тозаланг. Чунки унда жуда кўп ми
🌞Эрта тонгдан қилиш керак бўлган ажойиб одатлар ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: 🪥Тиш ва тилни тозаланг. Чунки унда жуда кўп микроблар жойлашади. Бу эса оғиз ҳидланиши ва бошқа касалликларга сабаб бўлади. 🥛1 стакан сув ичинг. Бир бўлак лимон қўшилса янаям яхши. Бу жигарни тозалайди ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди. 🍯Нонуштадан олдин 1 чой қошиқ асал истеъмол қилинг. Бу организмни қувватлантиради ва иммунитетни мустаҳкамлайди. 🚶‍♂️Пиёда юриш ва тонгги машғулотлар кайфиятни кўтариб иш қобилиятини оширади. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон делегацияси дуо ва саловатлар айтиб, Сафо ва Марва тепаликларида саъй амалини бажаришмоқда. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни тавоф қилиб, Мақоми Иброҳим ортида 2 раъкат намоз ўқиганларидан сўнг, саъй амалини бажаришга киришди. Бунда Сафо тепалигидан Марва тепалиги томон эзгу ният ва дуолар қилиб, 7 мартта юриб бориб келинади. Юқорида яшил чироқ ёниб турган жойдан бироз югуриб ўтилади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Шавкат Мирзиёев Муқаддас Каъбатуллоҳни тавоф қилди. Унгача Президентимиз Каъбатуллоҳ ичига кириб, тўртала томонга қараб 2 ракатдан намоз ўқидилар, Ватанимиз, халқимиз фаровонлигини сўраб, йиғлаб дуо қилдилар. Каъбатуллоҳ деворларини артиб, тозаладилар. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️ Бугун магнит бўронининг G4 даражага эга 6 баллик ўта фаол босқичи кузатилади. Ушбу табиат ҳодисаси инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бош оғриғи, ҳолсизлик, қолаверса, турли аллергик реакциялар кузатилиши эҳтимоли мавжуд. Шу боис: ➖ жисмоний фаоллик, жумладан зўриқтирувчи ишлар ва машғулотларни чеклаш мақсадга мувофиқ; овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим; ➖ шўр таомлар истеъмолини чеклаш керак. Чунки туз организмда сув миқдорини камайтириб, қон босими ошишига сабаб бўлади; ➖ спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш шарт; ➖ юрак хуружи ва инсультни бошдан кечирганлар маълум муддат машина ҳайдамаганлари маъқул; ➖ саёҳат қилишни кечиктириб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

📍Кунига бир бўлак пишлоқ истеъмол қилиш инсульт хавфини камайтиришга ёрдам беради ✍️Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботч
📍Кунига бир бўлак пишлоқ истеъмол қилиш инсульт хавфини камайтиришга ёрдам беради ✍️Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси: ✅ Ҳар куни кичик бир бўлак пишлоқ истеъмол қилиш инсульт ва юрак касалликлари хавфини сезиларли даражада камайтиради. Ёғ миқдори юқори бўлишига қарамай, бу маҳсулот юрак ва қон томирларининг ҳолатига фойдали таъсир кўрсатади. ✅ Хусусан, ҳар куни (тахминан гугурт қутиси катталигида) бир бўлак пишлоқ истеъмол қилган одамларда юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли 14 фоизга, инсультга чалиниш эҳтимоли эса 10 фоизга камлиги аниқланди. ✅ Хитойлик тадқиқотчилар пишлоқнинг соғлом суткалик миқдори тахминан 40 грамм эканини маълум қилди. Уларнинг фикрига кўра, пишлоқ фойдали холестерин миқдорини оширади ва ёмон холестерин даражасини пасайтиради. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Шавкат Мирзиёев мусулмон оламининг энг муқаддас масжидларидан бири Масжид-ул-Набавий ҳудудидаги Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) дафн этилган Равзаи Муборакни зиёрат қилди. Президентимиз энг олий мартабали меҳмонларгагина киришга рухсат бериладиган Оиша (р.а.) онамизнинг Ҳужраи-Саодатларига кириб, Ўзбекистон халқи номидан Пайғамбаримизга (с.а.в.) саломларни етказдилар. Шунингдек, ушбу муборак масканда дафн этилган халифалар Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) ҳамда Умар ибн Хаттоб (р.а.) ҳаққига дуо қилдилар. Яратгандан Ватанимиз, халқимиз фаровонлигини сўраб кўпдан кўп дуо қилдилар. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡️Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Асалли чой — шамоллашга қарши энг яхши воситами ? ✍️Шифокор Нозима Ўринова: 🔻 Афсуски, ундай эмас. Биз одатда устидан қайноқ
Асалли чой — шамоллашга қарши энг яхши воситами ? ✍️Шифокор Нозима Ўринова: 🔻 Афсуски, ундай эмас. Биз одатда устидан қайноқ сув қуядиган асал юқори ҳароратда ўзининг фойдали хусусиятларидан маҳрум бўлади. 🔖 Чунки асал таркибидаги витамин, фермент ва бошқа биологик фаол моддалар 50-60 даражали ҳароратда заифлашади. Бундан ташқари, чойга солинган асал кўпинча, қийинчилик билан ўзлаштирилади (газ ҳосил этиб, қоринда оғриқ пайдо қилади ёки аллергияни қўзғаши мумкин). ➥ Асални табиий кўринишда истеъмол қилинсагина, томоқ, бурун ҳалқум ва бодомсимон безлардаги микробларга қарши таъсир кўрсатади. ✅Даволаниш мақсадида бир чой қошиқ асалдан оғизга солиб, уни сўриб, сўнг чой ёки қайнатилган сув ичишингиз айни муддао. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт»

❗️ Ўзбекистонга 18-20 август кунлари Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❗️ Ўзбекистонга 18-20 август кунлари Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

📍Булғор қалампири - миокард инфарктининг олдини олишда жудаям самарали ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 🫑 Булғор қалампири та
📍Булғор қалампири - миокард инфарктининг олдини олишда жудаям самарали ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 🫑 Булғор қалампири таркибида C витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради. ◽️ В 6 витамини қоннинг етарли даражада ҳосил бўлиши учун жуда муҳимдир. ◽️ В 9 витамини ҳомиладорлик пайтида ҳомила тўқимасини шакллантиришда жуда фойдали. ◽️ Хотирани яхшилайди. ◽️ Булғор қалампири соч, тери ва тишларнинг ҳолатини яхшилайди. ◽️ Қонни суюқлаштириб, тромблар пайдо бўлишининг олдини олади. ◽️ Булғор қалампири организмни шлаклардан, токсинлар ва зарарли холестериндан тозалайди. 🔳 Булғор қалампири таркибидаги капсаицин қондаги ёмон холестерин миқдорини камайтиради, шунингдек, ҳужайралар яллиғланишининг олдини олади. 🔳 Натижада атерасклероз ва унга боғлиқ касалликлар: юрак, қон томирлари касаллиги, миокард инфарктининг олдини олади. 🔳 Булғор қалампири таркибидаги калий қон босимини пасайтиради ва юрак уришини нормаллаштиради. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт» @salomatliksaboqlari

📍Булғор қалампири - миокард инфарктининг олдини олишда жудаям самарали ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 🫑 Булғор қалампири та
📍Булғор қалампири - миокард инфарктининг олдини олишда жудаям самарали ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: 🫑 Булғор қалампири таркибида C витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради. ◽️ В 6 витамини қоннинг етарли даражада ҳосил бўлиши учун жуда муҳимдир. ◽️ В 9 витамини ҳомиладорлик пайтида ҳомила тўқимасини шакллантиришда жуда фойдали. ◽️ Хотирани яхшилайди. ◽️ Булғор қалампири соч, тери ва тишларнинг ҳолатини яхшилайди. ◽️ Қонни суюқлаштириб, тромблар пайдо бўлишининг олдини олади. ◽️ Булғор қалампири организмни шлаклардан, токсинлар ва зарарли холестериндан тозалайди. 🔳 Булғор қалампири таркибидаги капсаицин қондаги ёмон холестерин миқдорини камайтиради, шунингдек, ҳужайралар яллиғланишининг олдини олади. 🔳 Натижада атерасклероз ва унга боғлиқ касалликлар: юрак, қон томирлари касаллиги, миокард инфарктининг олдини олади. 🔳 Булғор қалампири таркибидаги калий қон босимини пасайтиради ва юрак уришини нормаллаштиради. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️13 август куни Наманганда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️12 август куни Наманганда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Уйқудан уйғонганда бутун баданда оғриқ бўлса нима қилиш керак? ✍️Шифокор Шерали Суннатуллаев: ✅Уйғонгандан бошлаб фаоллашиш.
Уйқудан уйғонганда бутун баданда оғриқ бўлса нима қилиш керак? ✍️Шифокор Шерали Суннатуллаев: ✅Уйғонгандан бошлаб фаоллашиш. Эрталаб уйғонгандан кейин ювиниш ва кун давомида тетик юришга ёрдам берадиган машқларни бажариш муҳимдир. Жисмоний машқлар кайфият учун масъул бўлган бахт гормони — эндорфинларни чиқаради.Қолаверса, жисмоний машқлар иштаҳани яхшилайди, шунинг учун машғулотдан сўнг дарҳол нонушта тайёрлаш керак. ✅Эрталабки нонуштага бўтқа, ёғсиз гўшт, кам ёғли сут маҳсулотлари, қайнатилган тухум ёки омлет, ёнғоқ ёки резаворлар, мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш мумкин. ✅Кўпроқ ҳаракат қилиш. Эрталаб камида 20-30 дақиқа юриш керак. Масалан, ишхонагача бироз пиёда юриш мумкин. Бу маслаҳат, айниқса, офисда ишлайдиган ва ўтирган ҳолатда кўп вақт сарфлаши керак бўлганлар учун жуда муҳимдир. Одам қанча кам ҳаракат қилса, бутун организм тизимлари шунчалик ёмон ишлайди. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»