SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
رفتن به کانال در Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
نمایش بیشتر5 607
مشترکین
-1624 ساعت
-847 روز
-36130 روز
آرشیو پست ها
❓Ёз фаслида кўзларни қандай ҳимоя қилиш керак?
Ёзда кўз нурининг хиралашишига таъсир қилувчи омиллар кўп. Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов қайноқ фаслда уларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича бир неча тавсиялар билан ўртоқлашди.
😎 Қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнаклар:👀 Ультрабинафша нурларидан ҳимояловчи кўзойнаклар танланг. Бу кўзларингизни қуёшнинг зарарли нурларидан асрайди. Кенг шляпа ёхуд бош кийимлар ҳам уларни зарарли таъсирлардан сақлайди.
👁 Кўзларнинг дам олишини таъминлаш:☀️ Узоқ вақт қуёш ёки ёруғ муҳитда бўлганда, кўзларни дам олдириш учун мунтазам танаффус қилинг. 📱 Доимий равишда экранлар (компьютер, телефон, гаджет) олдида ўтиришдан сақланинг. Халқаро амалиётда экранларнинг зарарли таъсиридан фойдаланишда "20-20-20" қоидаси тавсия қилинади: ҳар 20 дақиқада 20 сония давомида 20 фут (6 метр) узоқликка қаранг.
📌 Гигиена ва кўз парвариши:🧼 Қўлларни мунтазам ювиш ва юзга тегмасликка ҳаракат қилиш орқали кўзларни инфекциялардан ҳимоя қилинг. Шунингдек, уларни тез-тез намлантириб туринг.
🥗 Соғлом овқатланиш:🐠 Кўзлар соғлиғи учун фойдали витамин ва антиоксидантлар, масалан, А, C, Е витамини, ёғ кислоталарини ўз ичига олган озиқ-овқатлар истеъмол қилинг. Сабзи, исмалоқ, балиқ ва цитрус мевалар яхши манба ҳисобланади.
🍹 Етарли даражада суюқлик ичинг:🫗 Ёз фаслида кўпроқ сув ичиш кўзларни қуриб қолишдан асрайди.
🌞 Қуёшнинг энг кучли таъсирларидан сақланиш:🕰 Қуёш нури энг кучли бўлган 10:00 дан 16:00 гача бўлган вақтда очиқ ҳавода кўп вақт ўтказмасликка ҳаракат қилинг. ✅ Бу чоралар кўзларингизни ёз фаслида хавфсиз ва соғлом сақлашга ёрдам беради. Агар уларда бирор ноқулайлик ёки хиралашишни сезсангиз, офтальмологга мурожаат қилинг. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
☀️Ёзда қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш керак?
Тадқиқотларга кўра, қизил, кулранг ва сариқ рангли кийимлар иссиқликни, ялтироқ ва шойи матолар эса ультрабинафша нурларини яхши қайтаради.
Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқмаган маъқул.
Кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик (оддий сув) ичиш зарур.
Шунингдек, жазирама кунларда:
🔸қаҳва;
🔸ширин ва газланган ичимликлар;
🔸спиртли ичимликлардан тийилиш керак.
©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#ТАВСИЯ
Булғор қалампирининг фойдалари
Булғор қалампири витамин ва фойдали моддаларга бой маҳсулот ҳисобланади. Уни хомлигича ишлатилса, максимал таъсирга эришилади. Чунки, пиширилганда таркибидаги фойдали моддаларнинг 70 фоизи йўқолиб кетади.
Булғор қалампири кўз саломатлиги, анемиянинг олдини олиш, вазн ташлаш, қонни суюлтириш, иммунитетни мустаҳкамлаш, уйқу ва кайфиятни яхшилашда самарали натижа беради.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NamDU «Press klub»
Олий таълимга қабул жараёнларидаги ўзгаришлардан хабардормисиз?
⌛ Namangan davlat universiteti
«Press klub»
➡️Kanalga obuna bo‘ling
😀 https://t.me/namdupressklub
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
СИЗ ШИФОКОР БЎЛМОҚЧИМИСИЗ?
У ҳолда Наманган давлат университетини танланг!
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
🦠🤒ССВ: Ўткир диареядан эҳтиёт бўлинг!
Ёз келиши билан диареяга чалинувчилар кўпаяди. Бу касалликнинг 2 та тури бор. Булар инфекцион ва ноинфекцион турлари ҳисобланади.
Хасталик келиб чиқишига кўпинча:
🔸гигиена қоидаларига риоя қилмаслик;
🔸иссиқ кунларда очиқ ҳавода қолган егуликлар, истеъмол қилиш;
🔸айрим дорилар ва сут маҳсулотларидаги лактоза;
🔸табиий мева, асалдаги ва айрим ичимликларга қўшиладиган фруктоза углеводлари сабаб бўлади.
Бўш, сувли ич келиши, унда қон бўлиши, қорин ғуриллаши, оғриғи, дам бўлиши, юқори тана ҳарорати, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади.
©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
❗️«112» ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади:
🔹2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида;
🔹2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;
🔹2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
❗️Ўзбекистонда “112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади
Бу тўғрисида Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.
“112” ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Бу йилги ёз қандай бошланади?
Бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.
Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 33-38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
❗️Мутахассис: Абдоминал семизлик инфаркт ва инсульт каби жиддий хасталиклар хавфини оширади
📌 Ёш ўтган сари кўпчилик эркакларда қорин қўйиш, яъни абдоминал семизлик кузатилади. Бу эса нафақат ташқи кўриниш, балки саломатликка ҳам жиддий зарар етказади. Шу боис ундан имкон қадар тезроқ қутилиш лозим.
❓Хўш, бунинг учун нима қилиш керак?
👩🏻⚕️ Ушбу саволга Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова батафсил жавоб берди.
🖇 — Қорин соҳасининг катталиги, яъни абдоминал семизлик – аёлларда бел айланасининг 80 см.дан, эркакларда 94 см.дан катта бўлиши, — дейди мутахассис. — Бу ҳолат ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Гормонал ўзгаришлар, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, ёшга доир ўзгаришлар ва ирсият каби омиллар бунга сабаб бўлиши мумкин.
🥙 Айниқса, абдоминал семизлик ривожланишининг асосий сабаби – истеъмол қилинган овқатдаги калориянинг сарф қилинадиган қувватдан кўп бўлишидир.
🌮 Маълумки, инсон ўзининг фаолияти учун овқат орқали қувват олади. Агар у етарлича сарфланмаса, истеъмол қилинган таом ортиқча ёғ тўқимаси кўринишида, аввало, қорин соҳасида йиғилади. Яъни, бу дегани, кўп овқат тановул қилиб, кам ҳаракат қилиш абдоминал семизликка олиб келади.
🏃🏻 Шу боис инсон қанчалик кўп калорияли овқат истеъмол қилса, шунчалик кўп жисмоний фаол бўлиши ва бу калорияни сарфлаши лозим.
Акс ҳолда қорин қўйган эркакларда жисмоний фаоллик сусайиб, уйқу маромининг бузилиши, нафас қисиши каби муаммолар кузатилади. Бу эса юрак фаолияти билан боғлиқ ўзгаришларнинг бошланаётганидан дарак.
🔴 Қолаверса, бундай инсонларда:
✅ қандли диабет 2-тури;
✅ қонда липидлар ва холестерин миқдорининг ортиши;
✅ томирлар атеросклерози;
✅ бўлмачалар фибрилляцияси;
✅ қон томирларда тромблар ҳосил бўлиши;
✅ инфаркт ёки инсульт;
✅ артериал гипертензия (қон босимини ошиши);
✅ репродуктив функциянинг бузилиши (фарзандсизлик);
✅ саратон каби касалликлар хавфи юқори бўлади.
🏥 Шу боис улар, аввало, вазн ортиши сабабларини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиши лозим. Агар даволовчи мутахассис муолажа тартибини белгилаб, маълум турдаги препаратларни буюрса, кўрсатмаларга амал қилиш шарт.
‼️ Шунингдек, таомлар калориясини чеклаш, эрталабки бадантарбия машқларини бажариш, кунига 30-40 дақиқа пиёда юриш, ярим тайёр егуликлар, ёғли, қовурилган таомлар, ширинлик, спиртли ва газли ичимликлардан воз кечиш, кўпроқ тоза сув ичиш ҳамда мева-сабзавотлар истеъмол қилиш ҳам қориндаги ортиқча ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Туя сути кучли стресс ва чарчоқдан халос қилади!
У сигир сутига нисбатан анча фойдали маҳсулот ҳисобланади ва озуқавий моддаларга жуда бой.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
❗️Суяк шўрва табиий коллаген ҳисобланади.
➖Ҳурматли аёллар, терингиз таранг ва гўзал бўлишида ҳар куни ичилган суяк шўрванинг ўрни беқиёс.
➖Бунда биринчи илиқ сув, сувдан кейин 1 ст иссиқ суяк шўрва ичиш 2 карра фойдали, бунда суяк шўрва ҳам қувват беради ва ошқозонни кейинги овқатларга тайёр қилади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
⚡️⚡️Коронавируснинг “FLiRT” номли янги варианти тарқалмоқда
“FLiRT” омикрон оиласига тегишли бўлиб, бутун дунёда доминантга айланиши мумкин, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
“FLiRT”нинг белгилари:
🔸иситма;
🔸йўтал;
🔸томоқ, бош ва мушак оғриқлари;
🔸ҳолсизлик, таъм ёки ҳид билмаслик.
Вазирлик қўлларни тез-тез ювиш, биноларни шамоллатиш, иш жойлари ва анжомларни дезинфекция қилиш, касаллик белгилари бўлган одамлар билан мулоқот қилмасликка чақирмоқда.
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Нон емасангиз, сочингиз тўкилиб кетиши мумкин
Кўпчилик бугун ортиқча вазндан қутулиш учун нон емасликка ҳаракат қилади. Бироқ бунинг саломатликка салбий таъсирлари бор.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Буни билишингиз керак!
🔹 Ишемик инсульт бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам катта ёшдаги аҳоли орасида кенг тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади.
📎 Яна бир оғир ва аломатсиз кечувчи хасталик — аневризма эса, афсуски, шифохонага ётқизилгунга қадар беморларнинг 50 фоизини ҳаётдан олиб кетади.
❓Хўш, бу — қандай касалликлар? Улар қай усуллар ёрдамида даволанади? Беморларда қандай жарроҳлик амалиётлари ўтказилади?
👨⚕️ Бу ҳақда Миллий тиббиёт маркази нейрожарроҳи Шоҳрух Зиёвуддинов батафсил маълумот берди.
©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
АЙНИ ҲАҚИҚАТ ...
ОЗОРГА АЙЛАНГАН ЯХШИЛИК
ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ...
📝 Namangantoday
➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
❗️Вақтида пешоб қилмасликнинг буйракларга энг ёмон зарарлари ҳақида эшитинг!
© Доктор Исчанов
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe
Буни билишингиз керак!
📌 Ўткир аппендицит жарроҳлик йўли билан даволашни талаб қиладиган энг кенг тарқалган қорин бўшлиғи касалликларидан биридир.
📎 Ушбу хасталикнинг долзарблиги шундаки, замонавий жарроҳликдаги ҳолатларнинг сезиларли улушини ташкил қилади, яъни жарроҳлик бўлимларида беморларнинг 40-50 фоизи, қорин бўшлиғи аъзоларида шошилинч операцияларнинг 30 фоизигача бўлган қисми ўткир аппендицит ҳолатларига тўғри келади.
🧑🏻⚕️ Бу хасталик ҳақида Миллий тиббиёт маркази Эндовизуал хирургия бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Ўринбой Абдуллаев батафсил маълумот беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Ухлашдан олдин писта истеъмол қилинг!
НИМА УЧУН?
Сабаби, писта таркибида витамин В6, магний, оқсиллар ва фойдали элементлар жуда кўп. Писта таркибидаги микроэлементлар тез ва мароқли ухлашга ёрдам беради.
✔️ Агар пистани мунтазам истеъмол қилсангиз:
➖стресс нима эканлигини унутасиз;
➖хотирангиз яхшиланади;
➖уйқу яхшиланади;
➖асабларингиз пўлатдек бўлади.
Тинчлантирувчи дори ичиш ўрнига писта сотиб олиб енг, ҳам соғлом бўласиз, ҳам қорин тўяди.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Тузланган карамнинг организм учун қандай фойдалари бор?
✔️ Овқат ҳазм қилиш учун яхши
✔️Тузланган карам ичаклар учун фойдалидир ва унинг микрофлорасининг умумий ҳолатини яхшилайди.
✔️ Темирнинг яхши манбаи
Бизнинг танамиз учун муҳим элемент. Бу қон ишлаб чиқариш ва метаболизм учун зарурдир.
✔️ Асаб тизимини ҳимоя қилади ва кайфиятни яхшилайди
Мия ва асаб тизимининг ишига таъсир қилади, кайфиятни яхшилайди ва депрессия белгиларини даволашга ёрдам беради.
✔️Суякларни мустаҳкам сақлашга ёрдам беради
Тузланган карам таркибидаги витаминлар ва минералларнинг комбинацияси уни суяк соғлиғини сақлаш учун идеал озиқ-овқатга айлантиради.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️ Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
