cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🎓 𝐁𝐢𝐥𝐢𝐦𝐥𝐢 𝐲𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢

25.08.2018 da tashkil etilgan Aloqa uchun: @Baxmal_ziyolilaribot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
657
مشترکین
-224 ساعت
-67 روز
-2430 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
2024 йил солиғини бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4556-савол: Ассалому алайкум хурматли юрист. Мен туман мактабида ўқитувчи булиб ишлайман мактаб директори ва  района бошлиги мени 2024 йил учун солигимни хаммасини тулашга мажбурлаяпти ши тугрими. Солигни ойма ой тулаб боряпман лекин Бу кам дейишди шу тугрими жавоб учун олдиндан рахмат. ЮРИСТ ЖАВОБИ: 🙅‍♂️ Умумий қоида бўйича ходимнинг иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиш мумкин эмас. ❗️Бироқ бунга истесноли ҳолатлар ҳам мавжуд. Хусусан Меҳнат кодексининг 269-моддасига мувофиқ ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар солиқлар ва йиғимларни ундириш учун унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинлиги белгиланган. 💁‍♂️ Соддароқ айтганда, иш берувчи ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан солиқларни ёки бмтларни ушлаб қолиши Солиқ кодексининг 386-моддасига асосланган ҳолда солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва буджетга ўтказишни амалга оширади. ❓Мана шу жойда савол туғилади. Иш берувчи солиқ агенти сифатида ходимдан ҳар қандай солиқни ушлаб қолиши мумкинми? ❌ Йўқ ундай эмас, Солиқ кодексининг 386- 387-моддалари мазмунига мувофиқ солиқ агенти (иш берувчи) фақат солиқ тўловчи бўлган ходимдан солиқларни ушлаб қолишга ваколати саналади. ☝️Эътибор беринг! Фақат “солиқ тўловчи”дан ушлаб қолади. Ана энди масалани янада аниқлаштирамиз. Ходим солиқ тўловчи мақомига қачон эга бўлади. 1️⃣ Биринчидан, ходим Солиқ кодексининг 364-моддасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчиси саналади. Шунга асосан иш берувчи ходимдан СК 387-моддасини асос қилиб тўланган иш ҳақидан даромад солиғини ушлаб қолишга ваколатлидир. ❗️Шунга кўра иш берувчи солиқ агенти сифатида ходимга тўлаган иш ҳақи миқдоридан даромад солиғи суммасини ушлаб қолиши лозим. 2️⃣ Иккинчидан, ходимнинг номида мол-мулк ва ер бўладиган бўлса, унда ҳам юқоридаги тартибда солиқларни ушлаб қолиши ёки ходимдан солиқларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиши мумкин. Мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати йилига 2 марта 1 апрель ҳамда 15 октабрь этиб белгиланган. ❌ Шунга кўра сиздан солиқни бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилиш мумкин эмас. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
3174Loading...
02
Интизомий жазо буйруғи 3 кун ичида таништирилмаса, бу буйруқ бекор бўладими? Меҳнат кодексининг 313-моддаси 5-қисмида мана бундай қоида мавжуд: ➖иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади. Демак, иш берувчи ходимга интизомий жазо қўллаш ҳақида буйруқ чиқардими, бу буйруқни 3 иш куни ичида ходимга эълон қилиб, унинг имзосини қўйдириб таништириши шарт. Энди қаранг, МК 313-моддасининг 6-қисмида мана бунақа қоида бор: ➖ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади. Айримлар, мана шу икки қоидани нотўғри тушуниб, “агар интизомий жазо буйруғи 3 иш куни ичида ходимга таништирилмаса, бу буйруқ ноқонуний деб топилиб, бекор қилиниши керак” деб ўйлаяпти. Аслида ундай эмас. МК 313-моддаси 5-қисмидаги қоида иш берувчига буйруқни ходимга 3 иш куни ичида таништириш мажбуриятини юклайди, яъни бу қоида буйруқни таништириш муддатига доир талабларни белгилайди. МК 313-моддасининг 6-қисмида эса интизомий жазо буйруғи билан таништирилмаган ходим интизомий жазо олмаган деб ҳисобланиши таъкидланган ва бу қоидада эътибор беринг, “3 иш куни ичида” жумласи мавжуд эмас. Ундаги мазмун шуки, қачонки интизомий жазо буйруғи ходимга таништирилса, ўшандагина унга интизомий жазо қўллаш мумкин бўлади. Таништирмадизми, демак интизомий жазо бўлмаган ҳисобланади ва ўз-ўзидан жазони ҳам ижро қилолмайсиз. Аосий фикр, 6-қисмда “3 иш куни ичида” жумлалари бўлмаганлиги сабабли, “3 иш куни ичида таништирилмаса, буйруқ бекор бўлади” деган фикрлар ноўриндир. Айтиб ўтганимиздек, “3 иш куни ичида” деган муддат 313-модданинг 5-қисмидаги қоидаларга тегишли. Албатта, бу муддатга риоя қилмаслик иш берувчи учун муайян ҳуқуқий оқибат туғдиради. Қандай дейсизми? Буйруқни ўз вақтида таништирмаганлик МЖтКнинг 49-моддасида кўрсатилган меҳнат соҳасидаги қонунчилик ҳужжати бузилиши ҳисобланади. Шу сабабли, таништириш мажбуриятини бажармаган раҳбарга МЖтКнинг 49-моддасига мувофиқ маъмурий жарима қўлланилиши мумкин. Бироқ, яна қайтарамиз, 3 кун ичида таништирмаганлик интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқни ноқонуний деб топилишига ва бу буйруқни бекор бўлишига олиб келмайди. Биласизми, бу худдики, мана бунга ўхшайди: МК 171-моддасига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ ходимга шу кунинг ўзида берилиши шарт, тўғрими? Лекин меҳнат шартномасини бекор қилиш буйруғи шу кунинг ўзида эмас, кечиктириб дейлик, 5 кундан кейин берилса, бу ҳолат бутун бошли буйруқнинг ноқонуний деб топилишига ва уни бекор қилинишига олиб келмайдику. Шунга ўхшаш. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
2482Loading...
03
Ўқитувчилар мактаблардаги бўш синфхоналарда пуллик репититор курслари ташкил этиши мумкинми? @Yurist_Xizmati 4554-савол: Ассалому алайкум ! Мактабда тарих-география фанларидан дарс бераман. Укитувчи укув йили давомида дарсдан ташкари вактларда укувчиларни мактабнинг буш синфхоналаридан фойдаланган холда пулли репетиторлик курсини ташкил этишга хаклими ? Шу масалани тартиб, коида, карорлар билан асослаб берсангиз. ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❌ Йўқ, ўқитувчилари синфларда ўзлари мустақил репитирорлик қила олишмайди. ✅ Бу вазиятда сиз 2 хил йўл тутишингиз мумкин. Ё репититор сифатида шартнома имзолайсиз ёки шу курсни мактаб ташкил этадиган усулни танлайсиз. 1️⃣ Биринчи ҳолатда 3 томонлама ижара шартномасини имзолайсиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 8-апрелдаги 102-сон қарорига иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 17-бандига кўра Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади. 🔹Бунда ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари; 🔹Ижарга олувчи – репититор яъни сиз. 🔹Балансда сақловчи – мактаб ҳисобланади. Мактаб ўзига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бинодан фақат белгиланган мақсадлардагина фойдаланишга ҳақли. Агар у бинони ёки унинг бир қисмини ижарага берса, унда албатта ҳудудий ижара марказлари билан 3 томонлама шартнома имзолаши шарт. ✅ Биринчи усулда фаолият юритиш учун ЯТТ очишингиз ёки ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин. 2️⃣ Иккинчи усул. Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 343-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади. Шунингдек, низомнинг 8-бандига кўра буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
3845Loading...
04
Prezident maktablariga va agentlik maktablariga kirish uchun testlar to‘plami. 👉 PM testlari (1-bosqich) 👉Hududiy maktab testlari 👉Al horazmiy testlari 👉Mirzo Ulug‘bek testlari 👉PM testlari (2-bosqich) Murojaat uchun: Tuman xalq ta‘limi bo‘limi yonidagi do‘konda. +99890 499 40 03
10Loading...
05
#Akademik_litsey #Qabul_2024 ⚡️Bugundan akademik litseylarga qabul boshlandi Bugun, 10-iyundan 2024/2025 oʻquv yili uchun akademik litseylarga umumtaʼlim maktablarining joriy yil 9-sinf bitiruvchilaridan hujjatlarni my.edu.uz portali orqali onlayn qabul qilish boshlandi. 🪪 Abituriyentlar roʻyxatdan oʻtish jarayonida tizimga ID karta yoki tug‘ilganlik haqida guvohnoma ma’lumotlarini kiritish bilan birga quyidagi hujjatlarni elektron shaklda (PDF, JPEG) yuklashlari lozim: 🖼 3,5x4,5 sm oʻlchamdagi 1 ta rangli fotosurat; O‘qishga imtiyozli kirish huquqini beruvchi hujjatlar — fan olimpiadasi gʻolibi ekanligini tasdiqlovchi diplom, chet tili va umumtaʼlim fanlarni bilish darajasi toʻgʻrisidagi milliy yoki xalqaro sertifikat (mavjud boʻlsa). Abituriyentlar roʻyxatdan oʻtishda: 👉 oʻzlari tanlagan uchtagacha akademik litseyning bittadan mos yoʻnalishini tanlashi (bunda taʼlim tili bir xil boʻlishi kerak); 👉 va qaysi chet tilidan kirish test sinovini topshirishini belgilaydi. 📍Abituriyent oʻzi tanlagan hududda tashkil etiladigan kirish test sinovlarida ishtirok etadi. 📥 Qabul jarayonlari 10-iyulga (shu kuni ham) qadar davom etadi. ☎️ Qabul jarayonlari bilan bogʻliq qoʻshimcha maʼlumotlarni akademik litseylarda tashkil etilgan “Call-center” raqamlari orqali olishingiz mumkin. Maʼlumot uchun, Toshkent davlat yuridik universiteti qoshidagi akademik litseylari uchun hujjatlar https://litsey.uzbmb.uz sayti orqali qabul qilinadi. ✅Ta’lim nazorati rasmiy kanali
10Loading...
06
Media files
2542Loading...
07
Media files
2753Loading...
08
Мактабларга 1-синфга қабул 20 июндан бошланади Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади. Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди. Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади: 1-босқич - 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида, 2-босқич - 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида. 1-синфга қабул жараёнлари қатор туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда, ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топшириши мумкин. Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади. «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
3897Loading...
09
📸📸 Устама, дафтар текшириш, синф раҳбарлик ва бошқа қўшимча тўловлар таътил пулини ҳисоблашда инобатга олинади Яқин кунларда педагог ходимлар меҳнат таътилига чиқадилар. Таътил пулини ҳисоблашда эса айрим бухгалтерлар томонидан қўшимча тўловларни ҳисобга олмаслик ҳоллари кузатилади. Натижада эса ўқитувчининг таътил пули кам чиқади. Биз ўтган йили айнан меҳнат таътили мавзусида соҳа мутахассислари билан суҳбатлашгандик. Суҳбат давомида юқоридаги саволга аниқ жавоб берилган. 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
68719Loading...
10
⚡️O‘QITUVCHILARGA USTAMA TAYINLASHNI DIREKTOR HAL QILADIMI? MAKTAB kanaliga shu kunlarda ustozlardan savol kelyapti, savol mazmuni shuki, “Ustamani direktor beradimi?”, direktor o‘qituvchilar ishini baholab, ustama berishni u hal qiladimi?” degan mazmunda. Savolga Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-sentabrdagi 823-sonli qarori bo‘yicha javob berishga harakat qilamiz. Pedagog, psixolog va kutubxona xodimlari, metodbirlashma rahbarlarining bazaviy ta’rif stavkasiga har oylik ustama belgilash, xodimlarni mukofotlash va ularga moddiy yordam berish maktabda tuzilgan ishchi guruh tomonidan amalga oshiriladi. Demak, ustama tayinlashda maktab pedagogik kengash qarori bilan kamida 7 kishidan iborat ishchi guruh tuziladi. Ishchi guruh tarkibi quyidagicha bo‘ladi: Maktab direktori— ishchi guruhi rahbari; O‘IBDO‘—ishchi guruh mas’ul kotibi; Ishchi guruh a’zolari; MMIBDO‘, kasaba uyushmasi raisi, pedagog xodimlar orasidan bir nafar, kuzatuv kengashi vakilidan bir nafar va ota-onalaridan bir nafar vakil. Ishchi guruh faoliyatida shaffoflikni ta’minlash maqsadida har o‘quv yili boshlangunga qadar pedagogik kengash tomonidan ishchi guruh tarkibi qayta ko‘rib chiqiladi. Bunda ishchi guruh tarkibidagi bir nafar pedagog xodim va kuzatuv kengashi vakili, ota-onalar vakili har yili o‘zgartirib borilishi shart. Ishchi guruh qarori ishchi guruh a’zolarining oddiy ko‘pchilik ovoz berishi yo‘li bilan qabul qilinadi. Ishchi guruh rahbari barcha a‘zolardan so‘ng ovoz beradi. Ovozlar soni teng bo‘lib qolganda, ishchi guruh rahbarining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi. Ishchi guruh a’zosining ba’zaviy ta’rif stavkasiga har oylik ustama belgilash, uni mukofotlash yoki unga moddiy yordam belgilash to‘g‘risidagi masala ko‘rib chiqilayotgan bo‘lsa, ishchi guruhning mazkur a’zosi masalani ko‘rib chiqish jarayonida ishtirok etmaydi hamda bu haqida ishchi guruh majlisi bayonnomasida qayd etiladi. Shuningdek, viloyat xalq ta’limi boshqarmalari, tuman (shahar) xalq ta’limi bo‘limlari ishchi guruhining faoliyatiga hamda ular qabul qiladigan qarorlarga aralashishga yo‘l qo‘yilmaydi. Yuqoridagilardan kelib chiqib, pedagoglarga ustama tayinlash maktabda tuzilgan ishchi guruhning ishidir. Ishchi guruh yig‘ilishida uning a’zolari ishtirok etib xodimlar faoliyatini to‘g‘ri baholashi va qabul qilinadigan qarorlarga e’tiroz bildirishi mumkin. Maktab direktori ishchi guruh rahbari bo‘lib, u ham bitta ovoz berish huquqiga ega. Faqatgina ovozlar soni teng kelgan taqdirda direktorning ovozi hal qilivchi hisoblanadi. Shunday ekan, xodimlarga ustama tayinlashda direktor o‘zi qaror chiqara olmaydi, ishchi guruh qarori bo‘yicha ustama, mukofot, moddiy yordam tayinlanadi. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
4477Loading...
11
❓Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олинади? Ҳозирча Қурбон ҳайити куни, яъни ҳижрий тақвим бўйича зулҳижжа ойининг ўнинчи санаси, жорий йилда 16 июнь ёки 17 июнга тўғри келиши кутилмоқда. Агар шундай бўлса, унда Ўзбекистонда олти кунликлар 3 кун, беш кунликлар 4 кун дам олишади. Қайси кунга тўғри келишининг аҳамияти йўқ. Ҳайит 16 июнга тўғри келса, дам олиш кунлари қуйидагича бўлади: 15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни; 16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити; 17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади); 18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан). 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
3754Loading...
12
⚡️Ertaga, 8-iyun kuni abituriyent xotin-qizlar uchun tavsiyanoma olishga arizalar qabuli yakunlanadi Arizalar xotin-qizlar.uz platformasi orqali elektron shaklda 8-iyunga qadar qabul qilinadi. ✅ Tavsiyanoma olgan xotin-qizlar orasidan 2 ming kishi qo’shimcha kvotaga talabalikka qabul qilinadi. Tavsiyanoma berish shartlari va mezonlari: 👉 https://t.me/uztdi/6770 Ushbu tavsiyanoma qanday imtiyoz berishi haqida batafsil bu yerda: 👉 https://t.me/uztdi/6792 ❗️Tavsiyonoma berildi degani, o’qishga kirdi, degani emas. Tavsiyanoma olganlar orasida yuqoriroq ball olish ham talab etiladi. ⏳❓Tavsiyanoma muddati qancha? 5 yil stajga ega xotin-qizlar uchun 500 ta kvotaga tavsiyanoma 3 yilga, ehtiyojmand xotin-qizlar uchun 2 mingta kvotaga tavsiyanoma esa 1 yilga beriladi. ‼️ESLATMA: o’tgan yili ehtiyojmand xotin-qiz sifatida tavsiyanoma olganlar yana qayta ariza yuborishlari kerak. Ularning tavsiyanomasi 1 yillik bo’lgani uchun joriy yilda o’tmaydi. ℹ️ Ma’lumot uchun: bir kishi ikkala tavsiyanomani olishi ham mumkin, shartlariga to’g’ri kelsa bo’ldi. ✔️ @mandat_javobbot orqali qaysi oliygohda qanday yoʻnalishlar borligi va har birining oʻtish ballari bilan tanishish mumkin. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
1 07510Loading...
13
❗️Абитуриентлар диққатига! 2024-2025 ўқув йили учун my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: ➖ абитуриентлар 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади. Бунда абитуриентлар фақат тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди холос; ➖ агар кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда айнан ўзи кирмоқчи бўлган ОТМда ижодий имтиҳон топшириш шарт эмас. Масалан, кимдир Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университетига кирмоқчи бўлса, унда ижодий имтиҳонни исталган ҳудудда, айтайлик Бухоро ёки Андижонда топширса ҳам бўлади; ➖ тест топшириш ҳудуди қисмида Сўх ва Денов тумани ҳам бор. Яъни Сўх туманидагилар Фарғона шаҳрига, Денов ҳамда унинг атрофидаги туманлар Термиз шаҳрига келиши шарт эмас; ➖ аввалги йилларда битирганлар тестга кириш учун 170 минг сўм миқдорида тўлов қилиши лозим. Тўловни 25 июнгача бўлиб тўлаш ҳам мумкин, ундан кечикса, тестга киритилмайди; ➖ фикри ўзгариб қолган абитуриент 25 июнгача қайта ариза топширса ҳам бўлади. 25 июндан кейин аризани ўзгартиришга рухсат берилмайди; Имтиҳонлар июль–август ойларида ўтказилади. ❗️ОТМларда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтиш баллари билан @mandat_javobbot орқали танишиш мумкин. 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
42512Loading...
14
Хусусий ташкилотлар “больничный” суммасини ниманинг ҳисобидан тўлайди? Ҳар бир ташкилот, у давлатники бўладими, ёки ҳусусий бўладими, ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда, тақдим этилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан ходимга нафақа тўлаши шарт. ❗️Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўламаган раҳбарларга БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача маъмурий жарима қўлланилиши мумкин (МЖтКнинг 49-3-моддаси). Эътибор берсангиз, аксарият ҳусусий ёки нодавлат ташкилотлар “больничный” тўловларини тўлаш учун маблағни қаердан оламиз деб норози бўлишади. Бюджет ташкилотларида муамамо йўқ, улар бу тўловларни меҳнат ҳақи жамғармасига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан тўлайди. Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, хусусий ташкилотлар эса “больничный” тўловлари фойда солиғини ҳисоблашда мазкур харажатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширади. Бу Адлия вазирлигидан 1136-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
3511Loading...
15
⚡️ Янги ўқув йилдан бошлаб “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 20% эмас, балки 50% устама тўланади Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Президент “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади. Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади. Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.
67310Loading...
16
❌ Чучвара отмен! Энди 75.6 баллдан кам тўплаганлар ўқишга киролмайди! 📈 Жорий йилда барча йўналишлар учун минимал ўтиш бали оширилади, энди аввалгидек 56,7 балл билан ўқишга кириш имкони бўлмайди. Кейин йилда эса, ўтиш бали янада оширилади. Жорий йилги, яъни 2024-2025- ўқув йили учун ўтиш баллари: 👉 соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл; 👉 бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл этиб белгиланади. Келаси йили, яъни 2025-2026- ўқув йили учун ўтиш баллари: 👉 соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл; 👉 бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
1 29210Loading...
17
❗️Eҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди Хужжатлар қачонгача қаерга юборилиши керак? Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатлари 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилади. Аризаларни xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда юборишингиз мумкин. Хотин қизлар тавсиянома олиш учун қайси меъзонларга тушиши керак? 👉 кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади; 👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар; 👉 турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар; 👉 ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар; 👉 икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари; 👉 ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар. Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади. Тавсияномалар фуқароларга қачон берилади? Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди»; Тавсиянома талабгарга неча бал қўшиб беради? Тавсиянома бал қўшиб бермайди. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар алоҳида қўшимча квота бўйича қабул қилинади. Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади. Асос: Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом❗️Eҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди Хужжатлар қачонгача қаерга юборилиши керак? Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатлари 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилади. Аризаларни xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда юборишингиз мумкин. Хотин қизлар тавсиянома олиш учун қайси меъзонларга тушиши керак? 👉 кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади; 👉 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар; 👉 турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар; 👉 ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар; 👉 икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари; 👉 ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар. Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади. Тавсияномалар фуқароларга қачон берилади? Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди»;
4151Loading...
18
Тавсиянома талабгарга неча бал қўшиб беради? Тавсиянома бал қўшиб бермайди. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар алоҳида қўшимча квота бўйича қабул қилинади. Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади. Асос: Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом **🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂**
4932Loading...
19
⚡️Расман: Хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди ✅ 30 майдан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган тавсияномалар бериш учун аризалар қабули бошланди. Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади. Талабгорларнинг аризалари 8 июнга қадар қабул қилинади. Аризалар 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Тавсиянома электрон шаклида 15 июнга қадар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади. ⚡️Расман: Хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабул қилиш бошланди ✅ 30 майдан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган тавсияномалар бериш учун аризалар қабули бошланди. Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади. Талабгорларнинг аризалари 8 июнга қадар қабул қилинади. Аризалар 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Тавсиянома электрон шаклида 15 июнга қадар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади. 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
6466Loading...
20
#Диққат ❗️Фирибгар харомхўрлар янги усулга ўтишди, улар МИБдан қарзсиз деб хатто исм фамилиянгиз билан аниқ-тиниқ ёзиб хабар юборишяпти😨 Агар иловага кирсангиз, пластик картангиз ва телеграм аккоунтингизни ўғирлашади Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз. 👉🏻 @HokimBuva - Расмий канал!
5206Loading...
21
Олий таълим муассасаларига кришда 20 та тоифа абитуриентлари учун имтиёзлар бор (1-10) 10. Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари Президентнинг 2020 йил 21 апрелдаги [ПҚ-4688-сон] қарорига асосан бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолибларига олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёз берилади. 11. «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги [468-сон] қарори билан «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолибларига давлат олий таълим муассасаларига ўқишга имтиҳонсиз киришда имтиёз берилади. 12. «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги [393-сон] қарорига кўра, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинади. 13. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар Президентнинг 2021 йил 9 августдаги [ПҚ-5216-сон] қарори асосида олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (йигирма беш ёшга тўлмаган) чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади. 14. Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги [393-сон] қарори билан Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовлари фанлар мажмуасига чет тили фани киритилган йўналишларда мос чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди. 15. Халқаро имтиҳон тизимлари сертификатларига эга абитуриентлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги [468-сон] қарорига кўра, илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга ўқишга киришда мазкур фан доирасида тестдан озод этилади ва максимал балл берилади. 16. Коллеж ёки техникумдаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар Вазирлар Маҳкамасининг 9 июндаги [322-сонли] қарорига мувофиқ, коллеж ёки техникум дипломидаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар контракт асосида ОТМга қабул қилинади. Бунда тавсияномага эга абитуриентлар орасида алоҳида тест ўтказилади, улар орасидан юқори балл тўплаган 500 нафаригина ОТМга кира олади. 17. Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун тавсиянома Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги [402-сон] қарори билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун ОТМга киришда қўшимча 4 фоизли грант ажратилади. 18. Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга абитуриентлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 ноябрдаги [675-сон] қарори билан камида 5 йил иш стажига эга фуқароларга суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берилади. 19. Профилактика инспекторлари Президентнинг 2021 йил 30 ноябрдаги [ПҚ-23-сон] қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган, касбига фидойи, ташаббускор профилактика (катта) инспекторлари қуйидаги ОТМга кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинади. 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
4854Loading...
22
⚡️ Янги ўқув йилидан давомат инсон омилисиз юритилади ⚡️ 2025 йил 1 сентябрга қадар барча мактабларга назорат камералари ўрнатилиб, биометрик идентификация тизими жорий қилинади Умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар давоматини доимий равишда мониторинг қилиш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизими жорий қилинади. Бу ҳақда «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да назарда тутилган. Дастлаб умумий ўрта таълим муассасаларига «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида назорат камералари ва биометрик идентификация тизимларини ўрнатиш билан боғлиқ молиялаштириш манбалари аниқланади. 2024 йил 1 январга қадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси камида 130 та умумий ўрта таълим муассасасида жорий этилади. 2025 йил 1 сентябрга қадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси босқичма-босқич барча умумий ўрта таълим муассасаларида жорий этилади. 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
1 1476Loading...
23
#TAVSIYA 🗣 DIQQAT!!! DIQQAT!!! DIQQAT!!! 🎤 Hurmatli ota-onalar EDU HILOL o'qituvchilar jamoasi 2-sinf o'quvchilar uchun ONLINE darslar tashkil qildi. 💥 Respublikamiz bo'yicha barcha 2-sinflarni ushbu BEPUL ONLINE kanalimizga taklif qilamiz. P.s. EDU HILOL o’quv markazi Jizzax shahridagi Prezident maktabiga 2023-yil 18 ta o’quvchi kiritgan o’quv markaz. 👉 @PMTONLINE 👈
1141Loading...
24
⚡️Расман: Энди абитуриентлар аввал тест топширади, кейин ОТМ'ни танлайди! ✅ Қабул 5 июндан бошланади! Президент Фармонига асосан 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилиши белгиланди. Бунда: а) абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади; б) давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги икки босқичда амалга оширилади: 1⃣ биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ягона касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари тегишли вазирликлар (идоралар) томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади; 📝 ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади; 2⃣ иккинчи босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди; @mandat_javobbot орқали қайси олийгоҳда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтиш баллари билан танишиш мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
1952Loading...
25
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга табрик — Поздравление выпускникам школ нашей страны Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
6280Loading...
26
Хайр мактабим... Бугун, 25 май - Сўнгги қўнғироқ! Равшан Собиров ва Сетора гуруҳи ижросидаги ушбу қўшиқни эшитган ҳар бир инсоннинг ҳаёлидан мактаб даврлари ўтади. Барчамиз соғинган мактаб даври фақатгина ширин хотиралар билан эсланади! 👉🏻 @HokimBuva - Расмий канал!
1 00411Loading...
27
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга табрик ! Азиз ўғил-қизларим! Сизлар жонажон Ватанимиз шонли тарихининг бир қисми, ўз маданияти ва анъаналарини асрлар давомида асраб-авайлаб келаётган буюк халқнинг дилбандлари, Янги Ўзбекистоннинг умиди ва таянчи ҳисобланасиз. Яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман, давлатимизнинг эртанги тақдири, унинг равнақи ва тараққиёти сизларнинг қўлингизда. Ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг, катта мақсадлар йўлида имкониятларингизни синаб кўришдан, бу йўлда хато қилиш ва улардан сабоқ олишдан қўрқманг. Чунки халқимиз сизларга катта умид ва ишонч билан қарамоқда. Сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, иштиёқингиз ва кучингиз нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз олдингизга қўйган эзгу мақсадингиздан ортга чекинманг. Ҳар бирингиз устозларингиз ва ота-онангиз қалбингизга сингдирган қадриятларга ҳамиша содиқ бўлиб, халқимизнинг бебаҳо меросини янада бойитишга, юртимизнинг ёруғ келажагига ҳисса қўшишга интилинг. Биз жаҳонга илм-маърифат, маънавий бойлик етказиб берган не-не улуғ зотларнинг авлодимиз. Уларга хос бўлган ноёб хусусиятлар, улар яратган анъаналар бугун ҳар биримизнинг қалбимизда, онгимизда ва ҳаётимизда яшамоқда. Эндиликда биз ана шу буюк аждодларимизнинг чинакам давомчилари бўлган қалби қайноқ ёшларимизнинг юксак маънавий ва интеллектуал салоҳияти, уларнинг дунёни лол қолдирувчи ютуқлари билан ҳам фахрланишга ҳақлимиз. Ҳеч шубҳасиз, ҳаётда юксак натижаларга эришиш учун тинимсиз ҳаракат, шижоат ва жасорат талаб этилади. Сизларнинг чуқур билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш орқали Ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб етишишингиз ва унинг тақдири учун масъулиятни зиммангизга олишингизга ишонаман. Бу шарафли йўлда барчангизга бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилайман.   Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
94928Loading...
28
Шахматдаги пиёда Шахматда бир қоида бор. Агар пиёда рақиб катакларининг биринчи қаторига етиб борса шохдан ташқари ҳоҳлаган фигурасига айланиши мумкин. Лекин, от ёки фил бундай бўла олмайди. Шунинг учун пиёда бўлиб туғилганингизга хафа бўлманг. Меҳнатингиз билан маррага етиб боринг ва ҳоҳлаган фигурага айланинг. Бунинг маззаси ўзгача бўлади. 𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
6545Loading...
29
⚡️«Сўнгги қўнғироқ» байрам тадбирининг тантанали қисми учун намунавий сценарий Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирининг тантанали қисмини ўтказиш учун намунавий сценарий ишлаб чиқилди
5382Loading...
30
Ота оналарга эслатма! Ҳурматли ота оналар. Фарзандларингиз таътилда яхши дам олишлари учун мактабдаги каби қулай шароит яратиб беринг. Масалан, фарзандингиз оёқ кийими изларини деворларга тушира олсин, хонтахта ёки жавонларга меҳмон кутадиган столларингизга ўйиб севгани ёки ёмон кўрган одамининг исмини ёза олсин. Кирган уйларида чироқларни бемалол ёниқ қолдирсин. Еган ва ичган нарсасининг қолдиғи қоғозларини истаган ерига ташласин, бор овози билан истаган гапини гапирсин. Энг муҳими сиз овозингизни чиқариб ёки қўл билан жазоламанг. Aкс ҳолда бу бола психологиясига таъсир қилиши мумкин. Токи уч ой ичида болаларимиз мактабда қиладиган ишларини эсдан чиқариб қўймасинлар. Сизга иккитагина ёки нари борса тўрттагина боламизни уч ойгинага омонат қолдиряпмиз. Кейин 1400 та боламизни ўзимиз 9 ой эплаб оламиз сизларни аралаштирмасдан! 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
2 47128Loading...
31
Телеграмда турли хил кўринишларда вирусли дастур ва сохта ҳаволалар тарқалмоқда! Унутманг! фирибгарларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш орқали контактларингизга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш ва эгаллаб олишдир. Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз. Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг. 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
6341Loading...
32
#Биласизми 🔰Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш: ➖фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. 📁 Мазкур ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса: ➖фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
4531Loading...
33
Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлик учун жавобгарлик бор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, 👉 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача; 👉 мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси). ☝️Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми? Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган. Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди. Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
4845Loading...
34
Бугун, 18 май куни малака (тест) синовларда Мактабгача таълим ташкилотларининг қуйидаги педагоглари: ➖Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, ➖Мактабгача таълим ташкилоти психологи, ➖Тарбиячи-методист, ➖Ўқитувчи-дефектолог, ➖ Ўқитувчи-логопед, ➖Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), ➖Рус тили (миллий) ➖Инглиз тили ➖Немис тили ➖ Француз тили ➖Жисмоний тарбия (Жисмоний тарбия йўриқчилари)фанлари ўқитувчилари иштирок этмоқдалар Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин: https://cams.uzedu.uz/ ©️ Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги
5700Loading...
35
❗️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга қабул июнь ойидан бошланади Президент мактабларига икки синфга 12 нафардан жами 24 нафар ўқувчи, ихтисослаштирилган ва ижод мактабларига белгиланган квота доирасида ўқувчилар қабул қилинади. Агентлик тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари қуйидаги ҳужжатларни ariza.piima.uz веб-сайти орқали топшириши керак: 👉 баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси; 👉 ўқувчининг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати; 👉 ўқувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва ота-онасининг (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари. Ўқувчиларга ҳужжат топшириш жараёнида ихтиёрий равишда ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактабларидан бирини қўшимча танлаш имконияти берилади. Бунда, Президент мактабига кириш имтиҳонининг 2-босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ўқишга кира олмаган ўқувчилар ҳудуддаги ўзи танлаган ихтисослаштирилган мактабига белгиланган квота доирасида, тўплаган баллари кетма-кетлиги бўйича имтиҳонсиз қабул қилинади. Агар квота доирасидан ошиб кетса имтиёз қўлланилмайди. Ойлик ҳисоблаш учун бот Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇 https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
5432Loading...
2024 йил солиғини бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4556-савол: Ассалому алайкум хурматли юрист. Мен туман мактабида ўқитувчи булиб ишлайман мактаб директори ва  района бошлиги мени 2024 йил учун солигимни хаммасини тулашга мажбурлаяпти ши тугрими. Солигни ойма ой тулаб боряпман лекин Бу кам дейишди шу тугрими жавоб учун олдиндан рахмат. ЮРИСТ ЖАВОБИ: 🙅‍♂️ Умумий қоида бўйича ходимнинг иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиш мумкин эмас. ❗️Бироқ бунга истесноли ҳолатлар ҳам мавжуд. Хусусан Меҳнат кодексининг 269-моддасига мувофиқ ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар солиқлар ва йиғимларни ундириш учун унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинлиги белгиланган. 💁‍♂️ Соддароқ айтганда, иш берувчи ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан солиқларни ёки бмтларни ушлаб қолиши Солиқ кодексининг 386-моддасига асосланган ҳолда солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва буджетга ўтказишни амалга оширади. ❓Мана шу жойда савол туғилади. Иш берувчи солиқ агенти сифатида ходимдан ҳар қандай солиқни ушлаб қолиши мумкинми? Йўқ ундай эмас, Солиқ кодексининг 386- 387-моддалари мазмунига мувофиқ солиқ агенти (иш берувчи) фақат солиқ тўловчи бўлган ходимдан солиқларни ушлаб қолишга ваколати саналади. ☝️Эътибор беринг! Фақат “солиқ тўловчи”дан ушлаб қолади. Ана энди масалани янада аниқлаштирамиз. Ходим солиқ тўловчи мақомига қачон эга бўлади. 1️⃣ Биринчидан, ходим Солиқ кодексининг 364-моддасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчиси саналади. Шунга асосан иш берувчи ходимдан СК 387-моддасини асос қилиб тўланган иш ҳақидан даромад солиғини ушлаб қолишга ваколатлидир. ❗️Шунга кўра иш берувчи солиқ агенти сифатида ходимга тўлаган иш ҳақи миқдоридан даромад солиғи суммасини ушлаб қолиши лозим. 2️⃣ Иккинчидан, ходимнинг номида мол-мулк ва ер бўладиган бўлса, унда ҳам юқоридаги тартибда солиқларни ушлаб қолиши ёки ходимдан солиқларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиши мумкин. Мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати йилига 2 марта 1 апрель ҳамда 15 октабрь этиб белгиланган. ❌ Шунга кўра сиздан солиқни бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилиш мумкин эмас. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
نمایش همه...
🎓 𝐁𝐢𝐥𝐢𝐦𝐥𝐢 𝐲𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢

25.08.2018 da tashkil etilgan Aloqa uchun: @Baxmal_ziyolilaribot

👍 1
Интизомий жазо буйруғи 3 кун ичида таништирилмаса, бу буйруқ бекор бўладими? Меҳнат кодексининг 313-моддаси 5-қисмида мана бундай қоида мавжуд: ➖иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади. Демак, иш берувчи ходимга интизомий жазо қўллаш ҳақида буйруқ чиқардими, бу буйруқни 3 иш куни ичида ходимга эълон қилиб, унинг имзосини қўйдириб таништириши шарт. Энди қаранг, МК 313-моддасининг 6-қисмида мана бунақа қоида бор: ➖ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади. Айримлар, мана шу икки қоидани нотўғри тушуниб, “агар интизомий жазо буйруғи 3 иш куни ичида ходимга таништирилмаса, бу буйруқ ноқонуний деб топилиб, бекор қилиниши керак” деб ўйлаяпти. Аслида ундай эмас. МК 313-моддаси 5-қисмидаги қоида иш берувчига буйруқни ходимга 3 иш куни ичида таништириш мажбуриятини юклайди, яъни бу қоида буйруқни таништириш муддатига доир талабларни белгилайди. МК 313-моддасининг 6-қисмида эса интизомий жазо буйруғи билан таништирилмаган ходим интизомий жазо олмаган деб ҳисобланиши таъкидланган ва бу қоидада эътибор беринг, “3 иш куни ичида” жумласи мавжуд эмас. Ундаги мазмун шуки, қачонки интизомий жазо буйруғи ходимга таништирилса, ўшандагина унга интизомий жазо қўллаш мумкин бўлади. Таништирмадизми, демак интизомий жазо бўлмаган ҳисобланади ва ўз-ўзидан жазони ҳам ижро қилолмайсиз. Аосий фикр, 6-қисмда “3 иш куни ичида” жумлалари бўлмаганлиги сабабли, “3 иш куни ичида таништирилмаса, буйруқ бекор бўлади” деган фикрлар ноўриндир. Айтиб ўтганимиздек, “3 иш куни ичида” деган муддат 313-модданинг 5-қисмидаги қоидаларга тегишли. Албатта, бу муддатга риоя қилмаслик иш берувчи учун муайян ҳуқуқий оқибат туғдиради. Қандай дейсизми? Буйруқни ўз вақтида таништирмаганлик МЖтКнинг 49-моддасида кўрсатилган меҳнат соҳасидаги қонунчилик ҳужжати бузилиши ҳисобланади. Шу сабабли, таништириш мажбуриятини бажармаган раҳбарга МЖтКнинг 49-моддасига мувофиқ маъмурий жарима қўлланилиши мумкин. Бироқ, яна қайтарамиз, 3 кун ичида таништирмаганлик интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқни ноқонуний деб топилишига ва бу буйруқни бекор бўлишига олиб келмайди. Биласизми, бу худдики, мана бунга ўхшайди: МК 171-моддасига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ ходимга шу кунинг ўзида берилиши шарт, тўғрими? Лекин меҳнат шартномасини бекор қилиш буйруғи шу кунинг ўзида эмас, кечиктириб дейлик, 5 кундан кейин берилса, бу ҳолат бутун бошли буйруқнинг ноқонуний деб топилишига ва уни бекор қилинишига олиб келмайдику. Шунга ўхшаш. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
نمایش همه...
🎓 𝐁𝐢𝐥𝐢𝐦𝐥𝐢 𝐲𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢

25.08.2018 da tashkil etilgan Aloqa uchun: @Baxmal_ziyolilaribot

Ўқитувчилар мактаблардаги бўш синфхоналарда пуллик репититор курслари ташкил этиши мумкинми? @Yurist_Xizmati 4554-савол: Ассалому алайкум ! Мактабда тарих-география фанларидан дарс бераман. Укитувчи укув йили давомида дарсдан ташкари вактларда укувчиларни мактабнинг буш синфхоналаридан фойдаланган холда пулли репетиторлик курсини ташкил этишга хаклими ? Шу масалани тартиб, коида, карорлар билан асослаб берсангиз. ЮРИСТ ЖАВОБИ:Йўқ, ўқитувчилари синфларда ўзлари мустақил репитирорлик қила олишмайди. ✅ Бу вазиятда сиз 2 хил йўл тутишингиз мумкин. Ё репититор сифатида шартнома имзолайсиз ёки шу курсни мактаб ташкил этадиган усулни танлайсиз. 1️⃣ Биринчи ҳолатда 3 томонлама ижара шартномасини имзолайсиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 8-апрелдаги 102-сон қарорига иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 17-бандига кўра Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади. 🔹Бунда ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари; 🔹Ижарга олувчи – репититор яъни сиз. 🔹Балансда сақловчи – мактаб ҳисобланади. Мактаб ўзига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бинодан фақат белгиланган мақсадлардагина фойдаланишга ҳақли. Агар у бинони ёки унинг бир қисмини ижарага берса, унда албатта ҳудудий ижара марказлари билан 3 томонлама шартнома имзолаши шарт. ✅ Биринчи усулда фаолият юритиш учун ЯТТ очишингиз ёки ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишингиз мумкин. 2️⃣ Иккинчи усул. Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 343-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади. Шунингдек, низомнинг 8-бандига кўра буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
نمایش همه...
🎓 𝐁𝐢𝐥𝐢𝐦𝐥𝐢 𝐲𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢

25.08.2018 da tashkil etilgan Aloqa uchun: @Baxmal_ziyolilaribot

👍 1
Prezident maktablariga va agentlik maktablariga kirish uchun testlar to‘plami. 👉 PM testlari (1-bosqich) 👉Hududiy maktab testlari 👉Al horazmiy testlari 👉Mirzo Ulug‘bek testlari 👉PM testlari (2-bosqich) Murojaat uchun: Tuman xalq ta‘limi bo‘limi yonidagi do‘konda. +99890 499 40 03
نمایش همه...
Repost from Ta'lim nazorati
03:16
Video unavailableShow in Telegram
#Akademik_litsey #Qabul_2024 ⚡️Bugundan akademik litseylarga qabul boshlandi Bugun, 10-iyundan 2024/2025 oʻquv yili uchun akademik litseylarga umumtaʼlim maktablarining joriy yil 9-sinf bitiruvchilaridan hujjatlarni my.edu.uz portali orqali onlayn qabul qilish boshlandi. 🪪 Abituriyentlar roʻyxatdan oʻtish jarayonida tizimga ID karta yoki tug‘ilganlik haqida guvohnoma ma’lumotlarini kiritish bilan birga quyidagi hujjatlarni elektron shaklda (PDF, JPEG) yuklashlari lozim: 🖼 3,5x4,5 sm oʻlchamdagi 1 ta rangli fotosurat; O‘qishga imtiyozli kirish huquqini beruvchi hujjatlar — fan olimpiadasi gʻolibi ekanligini tasdiqlovchi diplom, chet tili va umumtaʼlim fanlarni bilish darajasi toʻgʻrisidagi milliy yoki xalqaro sertifikat (mavjud boʻlsa). Abituriyentlar roʻyxatdan oʻtishda: 👉 oʻzlari tanlagan uchtagacha akademik litseyning bittadan mos yoʻnalishini tanlashi (bunda taʼlim tili bir xil boʻlishi kerak); 👉 va qaysi chet tilidan kirish test sinovini topshirishini belgilaydi. 📍Abituriyent oʻzi tanlagan hududda tashkil etiladigan kirish test sinovlarida ishtirok etadi. 📥 Qabul jarayonlari 10-iyulga (shu kuni ham) qadar davom etadi. ☎️ Qabul jarayonlari bilan bogʻliq qoʻshimcha maʼlumotlarni akademik litseylarda tashkil etilgan “Call-center” raqamlari orqali olishingiz mumkin. Maʼlumot uchun, Toshkent davlat yuridik universiteti qoshidagi akademik litseylari uchun hujjatlar https://litsey.uzbmb.uz sayti orqali qabul qilinadi.Ta’lim nazorati rasmiy kanali
نمایش همه...
0620.mp46.54 MB
Мактабларга 1-синфга қабул 20 июндан бошланади Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади. Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди. Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади: 1-босқич - 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида, 2-босқич - 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида. 1-синфга қабул жараёнлари қатор туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда, ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топшириши мумкин. Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади. «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
نمایش همه...
🎓 𝐁𝐢𝐥𝐢𝐦𝐥𝐢 𝐲𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢

25.08.2018 da tashkil etilgan Aloqa uchun: @Baxmal_ziyolilaribot

👍 1
01:13
Video unavailableShow in Telegram
📸📸 Устама, дафтар текшириш, синф раҳбарлик ва бошқа қўшимча тўловлар таътил пулини ҳисоблашда инобатга олинади Яқин кунларда педагог ходимлар меҳнат таътилига чиқадилар. Таътил пулини ҳисоблашда эса айрим бухгалтерлар томонидан қўшимча тўловларни ҳисобга олмаслик ҳоллари кузатилади. Натижада эса ўқитувчининг таътил пули кам чиқади. Биз ўтган йили айнан меҳнат таътили мавзусида соҳа мутахассислари билан суҳбатлашгандик. Суҳбат давомида юқоридаги саволга аниқ жавоб берилган. 🎓 Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
نمایش همه...
Ta'til puli_encoded.mp43.68 MB
⚡️O‘QITUVCHILARGA USTAMA TAYINLASHNI DIREKTOR HAL QILADIMI? MAKTAB kanaliga shu kunlarda ustozlardan savol kelyapti, savol mazmuni shuki, “Ustamani direktor beradimi?”, direktor o‘qituvchilar ishini baholab, ustama berishni u hal qiladimi?” degan mazmunda. Savolga Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-sentabrdagi 823-sonli qarori bo‘yicha javob berishga harakat qilamiz. Pedagog, psixolog va kutubxona xodimlari, metodbirlashma rahbarlarining bazaviy ta’rif stavkasiga har oylik ustama belgilash, xodimlarni mukofotlash va ularga moddiy yordam berish maktabda tuzilgan ishchi guruh tomonidan amalga oshiriladi. Demak, ustama tayinlashda maktab pedagogik kengash qarori bilan kamida 7 kishidan iborat ishchi guruh tuziladi. Ishchi guruh tarkibi quyidagicha bo‘ladi: Maktab direktori— ishchi guruhi rahbari; O‘IBDO‘—ishchi guruh mas’ul kotibi; Ishchi guruh a’zolari; MMIBDO‘, kasaba uyushmasi raisi, pedagog xodimlar orasidan bir nafar, kuzatuv kengashi vakilidan bir nafar va ota-onalaridan bir nafar vakil. Ishchi guruh faoliyatida shaffoflikni ta’minlash maqsadida har o‘quv yili boshlangunga qadar pedagogik kengash tomonidan ishchi guruh tarkibi qayta ko‘rib chiqiladi. Bunda ishchi guruh tarkibidagi bir nafar pedagog xodim va kuzatuv kengashi vakili, ota-onalar vakili har yili o‘zgartirib borilishi shart. Ishchi guruh qarori ishchi guruh a’zolarining oddiy ko‘pchilik ovoz berishi yo‘li bilan qabul qilinadi. Ishchi guruh rahbari barcha a‘zolardan so‘ng ovoz beradi. Ovozlar soni teng bo‘lib qolganda, ishchi guruh rahbarining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi. Ishchi guruh a’zosining ba’zaviy ta’rif stavkasiga har oylik ustama belgilash, uni mukofotlash yoki unga moddiy yordam belgilash to‘g‘risidagi masala ko‘rib chiqilayotgan bo‘lsa, ishchi guruhning mazkur a’zosi masalani ko‘rib chiqish jarayonida ishtirok etmaydi hamda bu haqida ishchi guruh majlisi bayonnomasida qayd etiladi. Shuningdek, viloyat xalq ta’limi boshqarmalari, tuman (shahar) xalq ta’limi bo‘limlari ishchi guruhining faoliyatiga hamda ular qabul qiladigan qarorlarga aralashishga yo‘l qo‘yilmaydi. Yuqoridagilardan kelib chiqib, pedagoglarga ustama tayinlash maktabda tuzilgan ishchi guruhning ishidir. Ishchi guruh yig‘ilishida uning a’zolari ishtirok etib xodimlar faoliyatini to‘g‘ri baholashi va qabul qilinadigan qarorlarga e’tiroz bildirishi mumkin. Maktab direktori ishchi guruh rahbari bo‘lib, u ham bitta ovoz berish huquqiga ega. Faqatgina ovozlar soni teng kelgan taqdirda direktorning ovozi hal qilivchi hisoblanadi. Shunday ekan, xodimlarga ustama tayinlashda direktor o‘zi qaror chiqara olmaydi, ishchi guruh qarori bo‘yicha ustama, mukofot, moddiy yordam tayinlanadi. 🎓Telegram |𝖡𝗂𝗅𝗂𝗆𝗅𝗂 𝗒𝗈𝗌𝗁𝗅𝖺𝗋 𝗄𝖺𝗇𝖺𝗅𝗂
نمایش همه...
Maktab | Rasmiy kanal

Kanalimizda: Farmonlar, Qarorlar, Buyruqlar, Nizomlar, Barcha fanlardan kundalik com uchun tayyor ish rejalar, Hisobotlar, Metodika, Ko‘rgazma, Bayonnoma Xullas, barcha hujjatlardan na’munalar shu kanalda.