SHARIATUZ
رفتن به کانال در Telegram
Тошкент шаҳридаги «Сирож солиҳ» жомe масжиди имом хатиби Ҳасан Қодировнинг расмий диний-маърифий канали Facebook.com/shariatuz Youtube.com/shariatuz Instagram.com/shariatuz @Shariatuz_maruza_bot Саволга: @Shariatuzga_murojaat_bot
نمایش بیشتر5 346
مشترکین
-124 ساعت
+67 روز
-1630 روز
آرشیو پست ها
5 348
+4
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Ҳафтанинг файзли ва султон куни — Жума айёмингиз муборак бўлсин, азизлар!
Бугунги муборак кунда Аллоҳ таоло хонадонингизга тинчлик, ризқингизга барака, қалбингизга хотиржамлик берсин. Барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин! 🤲
Кунингиз хайрли ўтсин!
яқинларингизга улашинг
•┈•┈•❁ @Shariatuz ❁•┈•┈•┈•
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
5 348
Устоз бу ким?
* Устоз — бу ҳаёт йўлимизни ёритувчи нур, қалбимизга илм улашувчи буюк зот.
* Устоз — ҳидоятни кўрсатувчи машъал.
* Устоз — илм улашувчи булоқ.
* Устоз — қоронғу кечаларда ойдек йўл ёритувчи.
* Устоз — инсониятни саводхонлик сари етакловчи йўлбошчи.
* Устоз — қалб кўзини очгувчи мураббий.
* Устоз — одоб ва ахлоқ мактабининг асосчиси.
* Устоз — жоҳиллик зулматидан илм нурига олиб чиқувчи.
* Устоз — ота каби меҳрибон, улуғ зот.
* Устоз — ҳаёт синовларида тўғри маслаҳат берувчи маслаҳгўй.
* Устоз — ҳар бир ҳарфимизга сабабчи бўлган буюк инсон.
* Устоз — келажагимиз пойдеворини қўювчи меъмор.
* Устоз — эзгулик уруғини қалбимизга экиб этувчи деҳқон.
* Устоз — ҳақиқатни кўрсатувчи кўзгу.
* Устоз — тафаккуримизни кенгайтирувчи мутафаккир.
* Устоз — шогирдининг ютуғидан ўзидан кўра кўпроқ қувонувчи зот.
* Устоз — сабр ва матонат тимсоли.
* Устоз — хатоларимизни кечириб, тўғри йўлга бошловчи ғамхўр.
* Устоз — ўз илмини ҳеч қачон аямайдиган саҳоватпеша.
* Устоз — ҳаёт дарёсидан омон ўтишимиз учун кўприк.
* Устоз — фикрлашни ўргатувчи зиёли.
* Устоз — маънавиятимизни бойитувчи хазина.
* Устоз — илм денгизидан гавҳар излаб топувчи ғаввос.
* Устоз — ҳар бир юракда абадий ҳурмат қозонган шахс.
* Устоз — ўчмас чироқ, сўнмас зиё.
* Устоз — инсонни инсон қилувчи тарбия манбаи.
* Устоз — ёш ниҳолларни тўғри ўстирувчи боғбон.
* Устоз — жамиятнинг энг фаол ва фидойи аъзоси.
* Устоз — илм ва амални бирлаштирган намуна.
* Устоз — ҳар бир қадамимизни тўғри қўйишимизни назорат қилувчи посбон.
* Устоз — қалбларни покловчи маънавий табиб.
* Устоз — ноумидликка тушганда умр йўлини кўрсатувчи нажоткор.
* Устоз — энг қимматли вақтини бизга бағишловчи сахий.
* Устоз — шогирдлари учун доимо дувода бўлувчи раҳмдил.
* Устоз — тафаккур осмонидаги порлоқ юлдуз.
* Устоз — миллатнинг келажагини яратувчи устун.
* Устоз — ҳар бир сўзи ҳикматга тўла донишманд.
* Устоз — ёмонликдан қайтариб, яхшиликка ундовчи дўст.
* Устоз — илм оламидаги энг ишончли раҳнамо.
* Устоз — ўз илмини мерос қилиб қолдирувчи буюк мураббий.
* Устоз — шогирдининг камолини кўриб улғайувчи қалб эгаси.
* Устоз — тушунарсиз йўлларни равон қилувчи муҳандис.
* Устоз — ботир ва билимли авлодни етиштирувчи тарбиячи.
* Устоз — инсоний фазилатларни энг гўзал тарзда намоён этувчи зот.
* Устоз — ҳаёт йўлида адашганда компас вазифасини бажарувчи йўриқчи.
* Устоз — шогирдининг исмини улуғловчи фидойи қалб.
* Устоз — ҳар бир муваффақиятимизнинг соясидаги буюк куч.
* Устоз — маърифат улашиб, оламни нурга тўлдирувчи қуёш.
* Устоз — дунёни ўзгартириш қуроли бўлган билимни берувчи уста.
* Устоз — авлодлар ўртасидаги олтин кўприк.
* Устоз — ҳурмати ота-она каби муқаддас бўлган олийжаноб инсон.
Энг яқинларингизга жўнатиб қўйинг 👇👇👇
👉 @ShariatUZ 🍀🌸🍀
5 348
1-октябрь
Устоз ва мураббийлар
куни
Барча устоз ва
мураббийларимизга соғлик,
бахт ва улуғ ишларида
омад тилаймиз!
Ҳасан домла Қодиров
•┈•┈•❁ @Shariatuz ❁•┈•┈•┈•
5 348
1-ОКТЯБР
🌿 УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ 🌿
🌸 Азиз устоз ва мураббийлар!
Сизларни Устоз ва мураббийлар куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
✅ Сизнинг берган илмингиз, кўрсатган йўлингиз ва берган тарбиянгиз — келажак авлод учун бебаҳо меросдир.
Меҳнатингиз, меҳрингиз ва сабрингиз учун ташаккур!
Аллоҳ таоло барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, илм ва ҳаётингизга барака ато этсин. 🤲
✅ Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар! 👉@SharoatUZ
5 348
#01_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан олдин: Ангрен–3, Наманган–10, Фарғона–10, Андижон–12.
Тошкентдан кейин: Бухоро–20, Қоракўл–25, Гулистон–2, Жиззах–6, Навоий–16, Учқудуқ–23, Нукус–38, Самарқанд–10, Термиз–10, Қарши–15, Урганч–35.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
5 348
+3
Бугун, 30-сентябрь куни, хуфтон намозидан сўнг жамоатимиз билан «Риёзус солиҳийн» китоби асосида навбатдаги маърифий суҳбат бўлиб ўтди.
Ҳасан домла Қодиров «Ҳақиқий мискиннинг сифатлари ҳақида» таъсирли ва долзарб насиҳат қилдилар.
Қалбларга ҳузур улашган бундай гўзал суҳбатлар бардавом бўлсин!
👉👉 @ShariatUZ ✅
5 348
ҚУРЪОННИ ТАҲОРАТСИЗ ТАКРОР ҚИЛИБ ЮРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Инсон таҳоратсиз ҳам Қуръонни дилида зикр қилиб, такрор қилиб юрса бўладими? Телефонда эшитсачи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусҳафни ушламасдан Қуръонни такрор қилиш ёки эшитиш жоиз. Агар таҳоратли ҳолда бўлса, янада яхши бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: ShariatUZ
5 348
+4
Сирож Солиҳ жоме масжидида Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан устозлар шаънига илиқ тилаклар йўлланди.
Унда таниқли уламолар шайх Абдулазим Мансур ва Ҳусан қори Ҳамидов устозлар эъзозланиб, маърифий хизматлари эътироф этилди.
Ҳасан домла ҳамда масжид аъзолари азиз устозларни байрам билан самимий муборакбод этиб, уларга ҳурмат кўрсатишди ва махсус совғалар топширишди. Аллоҳ барча устозларимизнинг умрига барака берсин!
👉 @ShariatUZ ✅
5 348
Nabiy sollallohu alayhi vasallam: «Eʼtiborli har bir ish … bilan boshlanmasa, u kesikdir» dedilar. Nuqtalar o'rnida qanday so'z berkingan?
"Ijtimoiy odoblar" kitobidan
5 348
Ассалому алайкум, қадрли дўстлар!
✅ Кун давомида тилимиздан "Астағфируллоҳ" зикрини туширмайлик. Истиғфор — ғамларни кетказувчи, ризқни кенгайтирувчи ва қалбни покловчи буюк ибодатдир.
✅ Ҳар бир дақиқамизни хайрли амаллар ила безаб, хатоларимиз учун тавба қилайлик.
🤲 Aллоҳ барчамизнинг ишларимизни ўнглаб, йўлларимизни ҳамиша нурафшон қилиб қўйсин, азизлар.
👉 @ShariatUZ 🍀
5 348
#30_сентябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан олдин: Ангрен–3, Наманган–10, Фарғона–10, Андижон–12.
Тошкентдан кейин: Бухоро–20, Қоракўл–25, Гулистон–2, Жиззах–6, Навоий–16, Учқудуқ–23, Нукус–38, Самарқанд–10, Термиз–10, Қарши–15, Урганч–35.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
5 348
+3
Бугун, 29-сентябрь куни, хуфтон намозидан сўнг жамоатимиз билан «Риёзус солиҳийн» китоби асосида навбатдаги маърифий суҳбат бўлиб ўтди.
Ҳасан домла Қодиров «Ноўрин тиланчилик қилиш мумкин эмаслиги ҳақида» таъсирли ва долзарб насиҳат қилдилар.
Қалбларга ҳузур улашган бундай гўзал суҳбатлар бардавом бўлсин!
👉👉 @ShariatUZ ✅
5 348
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчи қори мукаррам элчи фаришталар билан бир мақомдадир. Тили қийналиб тиловат қилувчига икки баробар кўп ажр бўлади”, деганлар
(Имом Бухорий ривояти).
Ибрат учун яқинларингизга улашинг
•┈•┈•❁ @Shariatuz ❁•┈•┈•┈•
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
5 348
АҚИҚАГА СЎЙИЛГАН ЖОНЛИҚНИНГ ГЎШТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини қанча қисмини тарқатиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сўйилган қўйнинг гўшти уч қисмга тақсимланиб, бир қисмини муҳтож кишиларга садақа тарзида тарқатилади, иккинчи қисмини таом қилиб, пишириб берилади, учинчи қисмини уйда оила учун олиб қолинади. Бу мустаҳаб иш, вожиб эмас. Зарурат бўлиб қолса, бошқача йўл тутиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @ShariatUZ
5 348
Hadisni toʻldiring: «Kim Allohga va oxirat kuniga iymon keltirgan boʻlsa, ...»
"Ijtimoiy odoblar" kitobidan
5 348
#29_сентябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан олдин: Ангрен–3, Наманган–10, Фарғона–10, Андижон–12.
Тошкентдан кейин: Бухоро–20, Қоракўл–25, Гулистон–2, Жиззах–6, Навоий–16, Учқудуқ–23, Нукус–38, Самарқанд–10, Термиз–10, Қарши–15, Урганч–35.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
