fa
Feedback
UzA | Расмий канал

UzA | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали. •https://t.me/addlist/AuNWGj8TeEk4MzMy •facebook.com/uzauz •instagram.com/uza.uz •twitter.com/uzauz •https://www.youtube.com/c/UzAuzb @uzareklama

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام UzA | Расмий канал

کانال UzA | Расмий канал (@uza_uz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 319 129 مشترک است و جایگاه 435 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 80 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 319 129 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 23 سپتامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 2 047 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -698 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید شده (به صورت رسمی توسط تلگرام)
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 0.93% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 0.81% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 2 954 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 2 578 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали. •https://t.me/addlist/AuNWGj8TeEk4MzMy •facebook.com/uzauz •instagram.com/uza.uz •twitter.com/uzauz •https://www.youtube.com/c/UzAuzb @uzareklama”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 24 سپتامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

319 129
مشترکین
-69824 ساعت
+2 3967 روز
+2 04730 روز
آرشیو پست ها
Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон-1 аёллар жамоаси Нидерландияни мағлуб этди Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ўтаётг
Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон-1 аёллар жамоаси Нидерландияни мағлуб этди Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг ортда қолган 8-тури Ўзбекистон жамоалари учун ҳар жиҳатдан мураккаб кечди. Абдусатторов етакчилигидаги йигитларимиз илк бор рақибига очко тақдим этган вазиятда Афруза Ҳамдамова сардорлигидаги қизларимиз рақибларини доғда қолдирди. Батафсил: https://uza.uz/posts/913337 Телеграм каналларимиз

Давлат ташкилотларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити қандай ташкил этилади? Президентимизнинг "Меҳнат соҳасида хавф
Давлат ташкилотларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити қандай ташкил этилади? Президентимизнинг "Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари (HR) ходимларига мўлжалланган вебинар ўтказилди. Батафсил: https://uza.uz/posts/913341 Телеграм каналларимиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалаба қозонди Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Эрон терм
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалаба қозонди Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. Батафсил: https://uza.uz/posts/913344 Телеграм каналларимиз

Андижондаги устувор вазифалар, МИБ рейдлари, БМТдаги нутқ, ГЭС-1 музокаралари, Осиё ўйинлари ва Миллатлар лигаси – Қисқа хаба
Андижондаги устувор вазифалар, МИБ рейдлари, БМТдаги нутқ, ГЭС-1 музокаралари, Осиё ўйинлари ва Миллатлар лигаси – Қисқа хабарлар Бугунги дастуримизда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва машинасозликда ўз технологияларини яратиш бўйича белгиланган муҳим вазифалар, шунингдек, МИБнинг Қорақалпоғистондаги рейдларида қарздорлиги бор 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилгани ҳақида сўз юритамиз. 🎥 https://youtu.be/NmXu3oqtHpA Батафсил: https://uza.uz/posts/913321 Телеграм каналларимиз

Каспий денгизида машғулот ўтказаётган 9 нафар қозоғистонлик ҳарбий ҳалок бўлди 24 сентябрь куни Каспий денгизи соҳилида ўқув-
Каспий денгизида машғулот ўтказаётган 9 нафар қозоғистонлик ҳарбий ҳалок бўлди 24 сентябрь куни Каспий денгизи соҳилида ўқув-жанговар топшириқни бажараётган қозоғистонлик ҳарбийлар билан нохуш ҳодиса юз берди. Қардош мамлакат Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, бахтсизликка об-ҳаво тўсатдан ёмонлашиши ва кучли шамол туриши сабаб бўлган. Батафсил: https://uza.uz/posts/913312 Телеграм каналларимиз

Хакерлар ФҚБ базасидан минглаб ходим маълумотини ўғирлади “Shiny Hunters” номи билан танилган хакерлар гуруҳи томонидан Федер
Хакерлар ФҚБ базасидан минглаб ходим маълумотини ўғирлади “Shiny Hunters” номи билан танилган хакерлар гуруҳи томонидан Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) маълумот базаси бузилиб, минглаб ходим маълумоти ўғирлангани даъво қилинди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатди. Батафсил: https://uza.uz/posts/913284 Телеграм каналларимиз

🌐🌐🌐🌐🌐 Суд Трамп маъмуриятига журналистлар аккредитациясини тиклашни буюрди (+видео) АҚШ федерал суди Дональд Трамп маъму
🌐🌐🌐🌐🌐 Суд Трамп маъмуриятига журналистлар аккредитациясини тиклашни буюрди (+видео) АҚШ федерал суди Дональд Трамп маъмуриятини бир неча ОАВ журналистлари учун Оқ уйга кириш ҳуқуқини тиклашга мажбур қилади. Уларнинг аккредитацияси Президент қарори билан бекор қилинган эди. Судья Тимоти Келли бу тақиқ тегишли ҳуқуқий жараён кафолатини бузган, деган хулосага келди. Бу ҳақда “Euronews” хабар тарқатди. 🎥 https://youtu.be/vKD_BOgo_sU Батафсил: https://uza.uz/posts/913268 Телеграм каналларимиз

🌐🌐🌐🌐🌐 Эрон ва Арманистон транзит келишувини тезлаштирмоқда БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессияси доирасида Эрон Президенти Мас
🌐🌐🌐🌐🌐 Эрон ва Арманистон транзит келишувини тезлаштирмоқда БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессияси доирасида Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Батафсил: https://uza.uz/posts/913257 Телеграм каналларимиз

⚽️⚽️ Шарифа Давронова иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпионига айланди Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган XX ёзг
⚽️⚽️ Шарифа Давронова иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпионига айланди Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган XX ёзги Осиё ўйинларида делегациямиз 6 та олтин, 12 та кумуш ва 8 та бронза жами 26 медаль билан умумжамоа ҳисобида бешинчи поғонага кўтарилди. Гап шундаки, XX ёзги Осиё ўйинларининг енгил атлетика бўйича уч ҳатлаб сакраш дастурида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Шарифа Давронова 14,35 метр натижа қайд этиб, барча рақибларини ортда қолдирди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Шу тариқа, Шарифа Давронова ўз фаолиятида иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпионига айланди Аниқроғи, атлетимиз 2023 йилда Ханчжоуда ўтказилган XIX Осиё ўйинларида ҳам уч ҳатлаб сакрашда олтин медалга сазовор бўлганди. Батафсил: https://uza.uz/posts/913242 Телеграм каналларимиз

Иқтисодиётга аёллар ҳиссаси: тенглик борми?(+видео) Таълим олган, замонавий касбни эгаллаган ва даромад топаётган аёл оиласини фаровон қилади, иқтисодиётни ривожлантиради ва жамият келажагини мустаҳкамлайди, аммо бугун жамиятимизда бунинг аҳамиятини тушунмайдиганлар ҳам топилмоқда. Аёлларнинг жамиятдаги ўрни, иқтисодиётга қўшаётган ҳиссаси ва меҳнат бозоридаги тенглик масалалари муҳим аҳамиятга эга. 🎥 https://youtu.be/8hHj-sf8AmQ Батафсил: https://uza.uz/posts/913137 Телеграм каналларимиз

Президент Фармони: Давлат активларини 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти яратилди Фармонга мувофи
Президент Фармони: Давлат активларини 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти яратилди Фармонга мувофиқ 1 мингга яқин давлатга тегишли кўчмас мулк ва улушлар "E-auksion" платформасига жойлаштирилди. ➡️Қорақалпоғистон Республикасидан 108 та ➡️Андижон вилоятидан 34 та ➡️Бухоро вилоятидан 67 та ➡️Жиззах вилоятидан 86 та ➡️Қашқадарё вилоятидан 84 та ➡️Навоий вилоятидан 71 та ➡️Наманган вилоятидан 49 та ➡️Самарқанд вилоятидан 51 та ➡️Сурхондарё вилоятидан 69 та ➡️Сирдарё вилоятидан 40 та ➡️Тошкент шаҳридан 143 та ➡️Тошкент вилоятидан 89 та ➡️Фарғона вилоятидан 33 та ➡️Хоразм вилоятидан 64 та Барча лотларни кўриш Изоҳ: Давлат активларини сотиб олиш фақат e-auksion.uz портали орқали амалга оширилади. Бўлиб тўлаш шартлари ҳақида батафсил маълумотни +998712022111 рақами орқали олишингиз мумкин. Телеграм каналларимиз

⚽️⚽️ Ўткирбек Жўраев — Осиё ўйинлари ғолиби! Япония мезбонлик қилаётган ХХ ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг ме
⚽️⚽️ Ўткирбек Жўраев — Осиё ўйинлари ғолиби! Япония мезбонлик қилаётган ХХ ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 5 та олтин, 12 та кумуш, 8 та бронза жами 24 тага етди. Делегациямизга навбатдаги олтин медаль Осиё ўйинларининг спорт гимнастикаси баҳсларида Ўткирбек Жўраев томонидан тақдим этилди. Спортчимиз дастакли от машқида 14,733 балл жамғариб, барча рақибларини ортда қолдирди. Батафсил: https://uza.uz/posts/913191 Телеграм каналларимиз

Президентимиз Андижон вилояти тараққиётига хизмат қиладиган янги чоралар ва ташаббусларни эълон қилди. Телеграм каналларимиз

🌐🌐🌐🌐🌐 Макрон Ғазо секторидаги сулҳни “шармандали томоша” деб атади – Баъзилар сохта тинчлик билан мақтанмоқда, аммо бу ж
🌐🌐🌐🌐🌐 Макрон Ғазо секторидаги сулҳни “шармандали томоша” деб атади – Баъзилар сохта тинчлик билан мақтанмоқда, аммо бу жараён гуманитар йўлакни бир сонияга ҳам очгани йўқ, – деди Франция Президенти Эммануэль Макрон БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида. – Барчамиз учун шармандали мазкур томошани суст ҳолатда томоша қилишимиз керакми? Албатта йўқ. Батафсил: https://uza.uz/posts/913128 Телеграм каналларимиз

Андижонда маҳаллаларни ривожлантириш ва аҳоли билан мулоқотни мустаҳкамлаш чоралари белгиланди Давлатимиз раҳбари маҳаллалар
Андижонда маҳаллаларни ривожлантириш ва аҳоли билан мулоқотни мустаҳкамлаш чоралари белгиланди Давлатимиз раҳбари маҳаллалар ободлиги ҳар бир инсоннинг меҳнати ва дахлдорлиги билан яратилишини таъкидлади. Маҳалла фаоллари ва нуронийлар кўчаларни обод қилиш, ариқларни тозалаш, хонадонлар атрофига дарахт ва гуллар экишда бош-қош бўлиши муҳимлиги қайд этилди. Бу ёшларда ҳам ўз маҳалласи, кўчаси ва юртига меҳр ҳамда масъулиятни кучайтиради. Келгуси йил Андижонда 100 та маҳаллага «Янги Ўзбекистон қиёфаси»ни олиб кириш режасини тайёрлаш топширилди. Батафсил: https://uza.uz/posts/913110 Телеграм каналларимиз

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд жараёнларини соддалаштириш вазифаси қўйилди Тадбиркорларнинг масалаларини судда к
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд жараёнларини соддалаштириш вазифаси қўйилди Тадбиркорларнинг масалаларини судда кўришни тез ва самарали ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди. Улар кредит, олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, коммунал ва солиқ қарздорлигига оид низоларни кўриб чиқиш чўзилаётганини айтмоқда. Далиллар етарли бўлган ишлар бўйича жараёнларни соддалаштириш ва муддатларни қисқартириш мумкинлиги қайд этилди. Олий суд, Бизнес-омбудсман ва Адлия вазирлиги Андижонда тадбиркорларнинг мурожаатларини эшитиб, масалаларига ечим топиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Батафсил: https://uza.uz/posts/913093 Телеграм каналларимиз

Жамоат хавфсизлигини таъминлашда рақамли техноогиялар имкониятларидан кенг фойдаланилади Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ки
Жамоат хавфсизлигини таъминлашда рақамли техноогиялар имкониятларидан кенг фойдаланилади Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва кибержиноятларнинг олдини олишда рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Андижон шаҳри, Шаҳрихон ва Андижон туманлари ички ишлар раҳбарларига рақамлаштириш ҳамда кибержиноятларга қарши курашиш бўйича ўринбосар лавозимлари жорий этилади. Улар кўчалардаги камералар маълумотларини сунъий интеллект орқали таҳлил қилиб, безорилик, ўғрилик ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ечимлар ишлаб чиқади. Батафсил: https://uza.uz/posts/913089 Телеграм каналларимиз

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун алоҳида молиявий ва ташкилий имкониятлар яратилади Андижонда ишлаш истаги бўлган 3 мин
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун алоҳида молиявий ва ташкилий имкониятлар яратилади Андижонда ишлаш истаги бўлган 3 минг аёл бола парвариши билан банд. Фарзандларини боғчага жойлаштириш уларнинг меҳнат бозорига қайтишига шароит яратиши таъкидланди. Вилоятда мактабгача таълим қамрови 86 фоизга етган. Тадбиркорлар яна 134 та оилавий боғча очишга тайёрлигини билдирган. Батафсил: https://uza.uz/posts/913083 Телеграм каналларимиз

Андижон вилоятида ичимлик суви ва канализация хизматларини яхшилаш ишлари давом эттирилади Сўнгги йилларда бу йўналишга 1,5 т
Андижон вилоятида ичимлик суви ва канализация хизматларини яхшилаш ишлари давом эттирилади Сўнгги йилларда бу йўналишга 1,5 триллион сўм ажратилиб, ичимлик суви қамрови 93 фоизга етди. Бу пойтахтдан кейинги энг юқори кўрсаткичдир. Бир миллион аҳолининг сув таъминотини яхшилаш учун келгуси йилдан Хонобод – Андижон магистрал қувурининг иккинчи тармоғининг қурилиши бошланади. Андижон шаҳрида канализация тармоғининг 9 километри реконструкция қилинмоқда. Қолган 15 километрини янгилаш учун ҳам маблағ ажратилади. Батафсил: https://uza.uz/posts/913077 Телеграм каналларимиз