UzA | Расмий канал
前往频道在 Telegram
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали. •https://t.me/addlist/AuNWGj8TeEk4MzMy •facebook.com/uzauz •instagram.com/uza.uz •twitter.com/uzauz •https://www.youtube.com/c/UzAuzb @uzareklama
显示更多📈 Telegram 频道 UzA | Расмий канал 的分析概览
频道 UzA | Расмий канал (@uza_uz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 318 425 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 434,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 78 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 318 425 名订阅者。
根据 18 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -3 518,过去 24 小时变化为 -410,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 已认证(Telegram 官方确认)
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 1.01%。内容发布后 24 小时内通常能获得 0.88% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 3 215 次浏览,首日通常累积 2 806 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
•https://t.me/addlist/AuNWGj8TeEk4MzMy
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•https://www.youtube.com/c/UzAuzb
@uzareklama”
凭借高频更新(最新数据采集于 19 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
318 425
订阅者
-41024 小时
-517 天
-3 51830 天
帖子存档
318 405
Жадидларнинг авлодлари бир даврада жамланди
Миллат тарихида шундай сиймолар борки, уларнинг ғоялари ва орзу-интилишлари ўз даври доирасидан чиқиб, кейинги авлодлар тафаккурида ҳам яшайверади. Жадид боболаримиз ана шундай буюк маърифатпарварлар эди. Улар халқнинг эртанги кунини илмда, замонавий таълимда, миллий ўзликни англашда ва тафаккур эркинлигида кўрдилар. Бугун уларнинг ҳаёти ва меросини ўрганиш, авлодлар хотирасида сақланиб келаётган маълумотларни тўплаш ва илмий асосда тадқиқ этиш миллий тарихимизни янада теран англашга хизмат қилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/924321
Телеграм каналларимиз
318 405
Самарқандда Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ишонч кўприги янада мустаҳкамланмоқда
Дунё тажрибасига кўра, катта муваффақиятлар ҳамда халқаро ташаббуслар самарали мулоқотлардан бошланган. Бир стол атрофида ўтириб келишиб олиш ана шундай кучга эга.
Кичик бизнесда ҳамкорлик ишонч ва очиқ мулоқотга таянгани каби, бутун бошли минтақалар истиқболи ҳам дипломатик кўприклар орқали мустаҳкамланади. Бугун ана шундай улкан ҳамкорлик ва ишонч ришталари қадимий ҳамда ҳамиша навқирон Самарқанд заминида яна бир бор туташмоқда.
Самарқанд шаҳрида бугун – 19 октябрь куни Марказий Осиёнинг беш давлати ва Америка Қўшма Штатларини бирлаштирган “C5+1” форматидаги навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/924381
Телеграм каналларимиз
318 405
“C5+1” форматидаги вазирлар учрашувидан қандай натижалар кутилмоқда?
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб, сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик ҳамкорлик янги мазмун билан бойиб бормоқда. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар алоқаларини кенгайтириш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/924304
Телеграм каналларимиз
318 405
Элчи Сержио Гор Бухоронинг тарихий ва маданий мероси билан танишди
АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор Ўзбекистонга ташрифи доирасида қадимий ва навқирон Бухорода бўлди.
Бухоро халқаро аэропортида нуфузли меҳмонни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар кутиб олди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/924295
Телеграм каналларимиз
318 405
Шахмат: 2027 йилги Жаҳон кубогининг илк йўлланмалари сони тасдиқланди
Самарқандда ўтган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси келгуси йилги Жаҳон кубогининг илк йўлланмалари сонига аниқлик киритди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/924221
Телеграм каналларимиз
318 405
Гиёҳвандлик воситасини ноқонуний сақлаган шахс аниқланди
Юртимизда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаш ва унинг айланмасига қарши курашиш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаш билан боғлиқ яна бир ҳолат аниқланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/924191
Телеграм каналларимиз
318 405
Самарқандда янги бунёдкорлик иншоотлари ва маърифат масканлари қудрати уйғунлашмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Анъанага кўра, давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуолар қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/924159
Телеграм каналларимиз
318 405
Ҳафта тафсилоти (+видео)
🔹 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
🔹13 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар фаолиятига “яшил” технологияларни жорий қилиш ва уларнинг экологик хавфсиз фаолият юритишини таъминлаш юзасидан тақдимот билан танишди.
🔹 Жорий йил 15 октябрдан келгуси йил 15 мартга қадар иссиқхоналарда доимий экологик мониторинг олиб борилади. Унда чанг-газ тозалаш ускуналарининг ишлаши, ҳавога чиқарилаётган ташламалар миқдори ва ёқилғ
📹 https://youtu.be/O1esBwPdfu8
Батафсил: https://uza.uz/posts/924167
Телеграм каналларимиз
318 405
Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси машъала эстафетасида қатнашди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳрида бошланган V ёзги Параосиё ўйинлари доирасида машъала эстафетаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти ва Осиё Паралимпия қўмитаси вакиллари қатнашди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/924139
Телеграм каналларимиз
318 405
+1
АҚШ давлат котиби Самарқандга келди
АҚШ давлат котиби Марко Рубиони Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Марко Рубио Самарқандда “Марказий Осиё – АҚШ” (C5+1) форматидаги вазирлар учрашувида минтақадаги ҳамкасблари билан АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиши режалаштирилган.
Шунингдек, эртага Самарқандда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирокида Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши ўтказилади. Мазкур тадбирда қатнашиш учун икки юздан ортиқ америкалик тадбиркорнинг Ўзбекистонга келиши АҚШ бизнес вакилларининг мамлакатимизга қизиқиши ортиб бораётганидан далолат беради.
Телеграм каналларимиз
318 405
Президентимиз Имом Мотуридий мажмуасидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Телеграм каналларимиз
318 405
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/924137
Телеграм каналларимиз
318 405
+6
Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Қорадарё устидан ўтувчи кўприк қурилиши жараёни билан танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/924132
Телеграм каналларимиз
318 405
Давлатимиз раҳбари Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.
Қуръон оятлари тиловат қилиниб, дуо ўқилди.
Телеграм каналларимиз
318 405
Олтин тусдаги табиат
Ҳар бир одамни ҳаттоки ёш болаларни ҳам ёқтирган фасли бор.
Чунки ҳар ким ҳар бир фаслдан ўзгача завқу шавқ, ҳикмат излайди. Энг катта мақсадларини яхши кўрган фаслида амалга оширишни режалаштирадиганлар бор. “Мен баҳорда ўғлимни уйлантираман”, “ Мен ёзда уйимни таъмирдан чиқараман”. “ Мен эса бу йил кузда далаларимдан мўл ҳосил оламан”…
Батафсил: https://uza.uz/posts/924110
Телеграм каналларимиз
318 405
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида транспорт инфратузилмаси ва замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш режалаштирилган.
Эртага, 19-октабр куни, давлатимиз раҳбари Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилишида иштирок этади.
Телеграм каналларимиз
