fa
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

رفتن به کانال در Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

کانال 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 20 512 مشترک است و جایگاه 3 858 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 3 915 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 20 512 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 13 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -776 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -34 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 11.35% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 8.49% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 2 331 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 1 743 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 20 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 14 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

20 512
مشترکین
-3424 ساعت
-1617 روز
-77630 روز
آرشیو پست ها
Ҳаётимизнинг шундай кунлари борки, биз уларда қайта ва қайта яшашни истайверамиз...❤️‍🔥 Аммо... У кунлар сира қайтмайди...!
Ҳаётимизнинг шундай кунлари борки, биз уларда қайта ва қайта яшашни истайверамиз...❤️‍🔥 Аммо... У кунлар сира қайтмайди...! Умрингиз шундай унутилмас кунларга бой бўлсин Қадрдоним!

❄️Ассалому алайкум!❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ❄️ Биз учун қадрли бўлган қадрдонлар! Тонгингиз муборак бўлсин.   ❄️Қаранг борлиқни жуда тоза ва беғубор Тонг🤗   ❄️Биласизми, шу борлиқ каби чиройли тилакларимни сизга туҳфа қиламан.         ❄️Доимо, АЛЛОҲ паноҳида бўлинг, умрингиз узоқ, ризқингиз улуғ бўлсин!        Бошлаган Сешанба кунингиз хайрли бўлсин !

✨ 🌙Хайрли тун қадрдонларим!🌙✨ ✨🌙✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин! ✨🌙✨ Тунингиз сокин бўлсин! ✨🌙✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Repost from N/a
😱 VOOOYDOD NIMA BALO DOLLAR TUSHDIMI NIMAGA ARZON AAAAA 1) 4 TASI BIRDA PARASHOKLARI SIZGA 🌌🌌🌌 🌌🌌🌌 ⚡️⚡️⚡️ 2) QOZONMISA
+3
😱 VOOOYDOD NIMA BALO DOLLAR TUSHDIMI NIMAGA ARZON AAAAA 1) 4 TASI BIRDA PARASHOKLARI SIZGA 🌌🌌🌌  🌌🌌🌌  ⚡️⚡️⚡️ 2) QOZONMISAN QOZON DEGANI SIZGA 🌌🌌🌌  🌌🌌🌌  ⚡️⚡️⚡️ 3) QISHKI ICHI JUNLI OYOQ KIYIM SIZGA 🌌🌌  🌌🌌🌌  ⚡️⚡️⚡️ 4) HAMMA NARSA SIG'ADIGON IDISH SIZGA 🌌🌌  🌌🌌🌌  ⚡️⚡️⚡️ 🫣 ENG QIZIG'I YETKAZISH MUTLAQO BEPUL ( OLDINDAN TO'LOV HAM YO'Q ) MAZZAMI🤪 👨‍💻 BUYURTMA UCHUN: @Yandexda_admin ❗️ FAQAT SAVOL VA TAKLIFLAR UCHUN +998992153311 ( BUYURTMA UCHUN EMAS ) JUDA KO'P MAHSULOTLARNI KO'RISH UCHUN PASDAGI KANALGA KIRING👇 https://t.me/+5TEjtAYOuig0MTNi https://t.me/+5TEjtAYOuig0MTNi

ТУБАНЛИК БОТҚОҒИДА. Ёшим 28-да. Оила қуришим керак. Шароитим тўғри келмагани сабабли, дўстимнинг хорижга бориб, даромад топиш тўғрисидаги такли­фига рози бўлдим. Уйдагилар билан келишган ҳолда чет давлатга йўл олдим. У ерга бориш ҳам осон бўлмади. Молиявий шароитим туфайли йўл­кирани, тез орада қайтариш шарти билан, қариндошларимдан олишга тўғри келди. Аҳрор билан Москва шаҳрига учиб келдик. У ерда Сойиб ака деган ўзбек йигити билан танишиб, ундан иш топиб беришни сўрадик. У киши бизларни шаҳар­дан ташқарида жойлашган ўрмон хўжалигига дарахт кесиш учун олиб борди. У ерда Аҳрор билан вагонча­ларда яшаб, уч ой ишладик, даро­мадимиз қониқарлилиги туфайли уйга пул ҳам жўнатиб турдик. Қиш ҳам туша бошлади. Бир куни иситмам кўтарилиб, соғлигим ёмон­лашди. Дори ичсам, иситмам тушиш ўрнига, аксинча яна кўтариларди. Бир аёл ёлланма ишчиларга овқат тайёрлаш учун тайинланган эди. Менинг аҳволим­ни кўриб, у: Бетоб бўлсанг мен билан юр, сени даво­лайман, соғайсанг ишга қайтиб келасан, деди. У билан кетдим. Аёл менга яхши қаради. Иссиқ кийим берди, ҳар куни иссиқ овқат тайёр­ларди. Секин-аста кўнгилхушликка берилганимни ҳам билмай қолибман. Орадан икки йил ўтди. Уйга ҳам пул юборишга имконим бўлмади. Ишга қайтдим. Кунлар ортидан кунлар ўтиб, мен ўзимни ёмон ҳис эта бошладим. Яшаш жойимиз яқинидаги тиббиёт муассасасига мурожаат қилишга мажбур бўл­дим. Шикоятимни тинглаган шифокор ОИВ инфекцияси тек­ширувига қон намунаси топши­ришимни сўради ва бу касаллик тўғрисида маълумот берди. Қон топширдим. Натижаси уч кундан кейин чиқаркан. Шу уч кунда нима хаёллар бошимдан ўтмади, дейсиз! Учинчи кун ҳам келди. Шифокор ҳузурига бордим. У таҳлил нати­жаси мусбат эканини, қонимда инфекция борлигини айтди. Унинг қистови билан бошимдан ўтказганларимни айтиб бердим. Билсам, аёл бир неча йилдан бери назоратда турар экан. Бу бедаво касаллик эканини тушун­гандек бўлиб, аҳволим келажакда қандай кечишини тасаввур қилга­нимда ичимдан нималар кечгани фақат ўзимга ва Яратганга аён. Хорижда ишлаб, бойлик тўплайман, деб келиб, топганим шу касалликни даволаш учун ишлаб йиққан пулим урвоқ ҳам бўлмаслигини англаб, яқинларим олдида ким бўлганиму келажакдаги ҳаётимни ўйлаб, қўрқиб кетганимдан ўтирган жо­йим­дан тура олмай қолдим. Ватанимга қайтиш-қайтмасликни билмайман. Бормасам, ота-онам кўзлари тўрт бўлиб кутишмоқда, борсам, уларнинг орзусини рўёбга чиқариш учун гулдек бир қизнинг бахтига зомин бўлишга тўғри келиши мумкин... Ўйламай босган биргина қадамим қанчалар тубан­ликка олиб келганини тасаввуримга сиғдира олмаяпман. Нима қилишга бошим қотган, маслаҳат берадиган яқинларим ҳам ёнимда йўқ. Бу кечинмаларни ёзишдан мақ­садим, ҳар бир инсон навбатдаги қадамини ўйлаб қўйсин. Шунда келажакда менинг ҳолимга тушмас­лиги аниқ. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Икки хил қалб. Бир хил юрак касаллиги билан тақдирлари туташган икки кекса битта палатага жойлашдилар. Биргина фарқ , улардан биттаси дераза олдида, иккинчиси эса девор томонда ётар эди.Ўринларидан туриш қатъийян ман қилингани учун дераза яқинидаги қария ҳар куни ташқарига қараб, шеригига кўриб турганларидан гапириб берар экан:  " Бугун денгиз осуда, шунга қарамай енгил шабада бордай назаримда. Чунки узоқдаги қайиқнинг елкани шамолда ҳилпирамоқда.Хиёбон ҳам бу тонг сокин, Иккита ўриндиқ банд. Биттасида икки киши суҳбатлашиб ўтирибди.Бирида эса бир киши газета ўқиб ўтирибди.Қолган ўриндиқлар бўш.Ҳов нарида кечаги севишганлар яна келишди....Яна ўша жойга ўтириб , гапга тушиб кетишди. Юз кўзларидан акс этиб турган бахтиёрлик ифодаларидан, келажак ҳақида нималарнидир режалаштираётганликлари кўриниб турибди.Боғдаги ўрик дарахти қийғос очилган , ям яшил майсалар гилам мисоли ҳар тарафга тўшалган.Денгиз устида учиб юрган қушлар эса мўлжаллаб туриб сувга ўзларини урмоқдалар.Нақадар чиройли манзара! Кишининг баҳри дили очилади..." -деди. То у юрак хуружи билан жон таслим қилгунга қадар мана шундай бир биридан қизиқарли ҳикояларни гапириб беришдан чарчамас эди.Ўша мудҳиш кечада бирдан юраги қаттиқ ушлаб қолди. Хонадоши махсус ёрдам тугмасини босиб ҳамшираларни огоҳ қилиш кераклигини билсада, ҳеч нарсадан бехабардек ётаверди.Қалбига ин қурган шайтони лаъин уни йўлдан урди, васваса қилди : " Қачонгача унинг ҳикояларини эшитиб ётаверасан?! Қўявер уни, у тинчиса, ўрнига сени ётқизишади. Ташқи оламни ўз кўзинг билан кўришга нима етсин? " .  Қария виждон фарёдига ҳам қулоқ солмай, ўзини билмаганга солиб ётаверди. Ҳамхонаси унга умидвор қараганича жон таслим қилди... Эртаси куни ҳамширалар вафот этган шеригининг ўрнига уни ётқизишди.Ниҳоят узоқ интиқлик билан кутилган онлар яқинлашган эди. Ва ниҳоят у ҳам ташқи оламни ўз кўзи билан кўриш имкониятига эга бўлди.У қандайдир ички бир ҳаяжон билан бошини кўтариб деразадан ташқарига қаради. Ҳайҳот ! У ерда оппоқ девордан бошқа ҳеч нарса йўқ эди...Вафот этган қариянинг шафқат дарёси нақадар тошқин ва нақадар сероб !!! Ўз биродарига нисбатан қанчалар меҳрибон!

✨Бахт бу йўл, тақдир эмас. “Университетга кирсам — бахтли бўламан” “Ўзимни топсам…” “Оила қурсам…” “Фарзандим бўлса…” “У вояга етса…” “У уйланса…” …ва шундай қилиб бутун умрни кутамиз. Аслида эса бахт — бугун. Мана шу лаҳза. Бир чой, бир суҳбат, бир соғлик — шуларнинг ўзи бахт. Ҳозир бахтли бўлинг. Ҳозир яшанг.     📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ДИККАТ КОШНИ КЕТМАЙДИГАН КИЛИБ БУЯСА (РАСТУШОВКА) ТАХОРАТ УТАДИМИ? 🤔 🗣 Азиз аёллар имкон кадар улашинг. 😱 Сиз хам тез кир
#ДИККАТ КОШНИ КЕТМАЙДИГАН КИЛИБ БУЯСА (РАСТУШОВКА) ТАХОРАТ УТАДИМИ? 🤔 🗣 Азиз аёллар имкон кадар улашинг. 😱 Сиз хам тез кириб видеони охиригача куриб гунохми йукми билиб олинг. Хавола пастда тез киринг👇👇👇 https://t.me/+B57ZPi_h_StkODEy https://t.me/+B57ZPi_h_StkODEy

Ҳ А Ё Т И Й   В О Қ Е А. Кечки соат 23:00 кўчада эдим.  Автобус бекатига яқинлашар эканман, аввалига ҳеч нарсани тушунмадим кейин билсам чамаси 18 ёшдеги қизча қўлида таблетка, ўзи эса бехуш ётарди. Кўзим тушдию югириб бордим олдида эса телефони тинмай жиринглаганча жавобсиз турарди. Телефонга жавоб бермадим қизни дарҳол шифоҳонага олиб бордим. телефондан топган биринчи рақам эгаси қизчанинг Азиза исмли дугонасига  қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирдим. У дарҳол қизнинг ота онаси билан шифоҳонага етиб келди. Ўша куни уйга кетишга қандайдир кўнглим бўлмади. Қизнинг дугонасини четга олиб қиз ҳақида сўрадим нега бу аҳволда экан? Кўринишидан ёш келинчакга ўҳшади нима бўлганди деган саволларга кўмиб ташладим. Аста секин ҳўрсиниб Азиза гап бошлади Дугонам жуда яхши қиз у бундай иш қилади деб ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Ҳаммасига тўй ва уни эрта турмушга беришгани сабаб бўлди. Ота онаси жуда пулдор ҳам эмас, лекин ортиқча орзу ҳафасли инсонлар эди. Дугонам 18 ёшга тўлар тўлмас турмушга беришмоқчи бўлишди бадавлат оиладан совчи келган экан, қуда бўлсак бундан ортиғини тополмаймиз кел шуларга қуда бўлайлик деб бойликга ҳавас қилиб ота онаси қизини бир бойнинг бетайин фарзандига беришди. Ҳаммаси ҳам майлику қизларини бериш учун бойларга тенглашамиз деб тўй учун анчагина қарз олишди. Мани дадам мебел сотадилар Қизимни тўйига деб мебел сотиб олишини ва уни пулини тўйдан кейин беришини айтишганди. Адажоним бошида мебелни қарзга беришга рози бўлибди кейин ўйланиб қолибди негаки тўй учун қарзга 3000 $ лик мебел ҳарид қилибди. Бир тўйни мебелини ўзи ўунча пул бўлса тўй қанчага тушган деб ўйлайсиз? Ҳуллас катта қарзлар эвазига қилинаётган тўй жуда катта дабдаба билан якун топди. Дугонам уларни оиласида 1 ҳафта яшади ва ўш кундан кёвни асл қиёфаси очила бошлади. Куёв бола гиёҳванд ва қизларга жуда ўч бетайин  бола экан, аста секин уйга кеч келадиган кейинчалик уйда тунамайдиган ҳолатга етибди келса ҳам дугонам билан жанжал қиларкан. Буларни охири дугонам уйига ҳайдалиши билан якун топди. Дадасининг бўйнида катта қарзи бор тўйни чиқимини тўлаши керак қизи эса уйига қайтиб келди турмуши бўлмади. Сотсак озроқ бўлса ҳам пул бўлар қарзларимизга ёрдам бўлар деб қуда томондан дугонамни юкларини олгани боришганди, улар мутаҳамлик қилиб қизингизни оламиз деб биз тўй учун ҳаражат қилганмиз бу олиб келган буюмларингиз бизни ҳаражатларимиз эвазига қолади дейишибди. Бу воқеа кеча бўлганди мана кўриб турганиздек дугонам бўлиб ўтган ишларни кўтара олмагани аниқ ва мана бугун дори ичибди. Бу гапларни, бўлиб ўтган воқеани эшитарканман чуқур ҳаёллар ичида қолдим. Бирдан қизнинг онаси додлаб йиғлагани овози эшитилди чопиб бордик, тушуниб етикки докторлар қизни асраб қолиша олмабди. Ээҳҳҳ инсон боласи! Нафсинг, орзу ҳавасинг,  ўзинга душман эканлигини қачон тушуниб етасан! Буларни тушунишинг учун кимдир қурбон бўлаверса, ҳаётнинг қизиғи мазмуни қолармиди?! Тезроқ ақли ҳушингни йиғиб ол! Ўзингни ва яқинларингни баҳтиқаро қилма!

​​​​МЕН ХАМ БОШҚА АЁЛЛАР СИНГАРИ ТУРМУШГА ЧИҚИБ, ОИЛА ҚУРИШНИ ИСТАЙМАН!!! Тижоратчилар ҳар хил юртдан келиб, бир шаҳарда йиғилишар экан. Бир куни мажлис ўтказиб туришса, бир аёл қўлини кўтариб, тижоратчиларга ишора қилибди. Тижоратчилардан бири ўрнидан туриб, аёлга яқинлашиб дебди: - Ин шаа Аллоҳ яхшилик бўлсин. Аёл дебди: - Бир ҳизмат бор. Агар шуни мен учун бажарсангиз, сизга йигирма динор бераман. - Бу қандай ҳизмат экан? - Менинг хожам сафарга кетганига ўн йилдан ошди. Ҳали ҳануз ундан дарак йўқ. Тижоратчи: - Аллоҳ эсонликда ва омонликда қайтаргай ин шаа Аллоҳ. Аёл дебди: - Менинг мақсадим, бир эркак одам қозининг олдига бориб «мен бу аёлнинг эри бўламан» дейишини ва мени талоқ этишини хоҳлардим. Мен ҳам бошқа аёллар сингари турмушга чиқиб, оила қуришни истайман. Тижоратчи: - Мен сиз билан бирга бораман, дебди ва қозининг олдига борибдилар. Шунда аёл қозига шундай дебди: - Эй қози жаноблари, бу киши ўн йил аввал ғойиб бўлган умр йўлдошим бўлади. Энди келиб, менинг талоғимни бераяптилар. Қози дебди: - Сиз шу аёлнинг умр йўлдоши бўласизми? Тижоратчи одам: - Ҳа, шундай. Қози: - Унинг талоғини бермоқчимисиз? Тижоратчи: - Ҳа. Қози аёлдан сўрабди: - Сиз талоқга розимисиз? Аёл: - Ҳа, қози жаноблари. Қози тижоратчига дебди: - Ундай бўлса аёлнинг талоғини беринг. Тижоратчи: - У талоқ, дебди. Аёл дебди: - Эй қози жаноблари, бу киши мени ўн йилга ташлаб кетган. Мендан на хабар олган ва на нафақа берган. Қози тижоратчидан сўрабди: - Нима учун бу аёлни ташлаб кетиб, нафақасини бермагансиз? Тижоратчи ўзига-ўзи дебди: - «Бу аёл мени муаммоларга кўмиб ташлайди шекилли»... сўнгра қозига деди: - Мен машғул эдим, қози жаноблари. Шунинг учун унинг олдига кела олмадим. Қози дебди: - Ҳозироқ унга минг динор нафақа тўлайсиз. Тижоратчи ўзига-ўзи дебди: - «агар ҳозир инкор этсам мени қамчи билан калтаклаб, кейин қамаб қўядилар. Бошқа чорам ҳам йўқ, дебди)... Хўп, тўлайман қози жаноблари, деб пулни берибди. Аёл минг динорни олиб, тижоратчига келишгандек йигирма динорни қайтариб берибди. Тижоратчи эса ёлғон гапиргани учун, ошкор этиб бўлмайдиган муаммога дучор бўлганига пушаймон бўлиб қолибди. Ошкор этаман деса, қамчиланади ва қолган тижоратчилар орасида шон-шарафини йўқотиб, мартабасидан айрилади. Тижоратчи ҳам жим туролмай ахийри бир ҳийла ўйлаб топибди. Мол-давлати билан машҳур бўлган тижоратчи дўсти билан келишиб, аёлнинг уйига совчиликка юборибди. Дўсти бориб аёлга уйланмоқчи эканини айтади. Аёл ҳам унинг бойлигига учиб, таклифини қабул қилибди. Сўнгра қалбаки совчи аёлга айтибди; - Мен ҳозир оғир аҳволдаман. Бу муаммони ҳал этишим учун менга икки минг динор керак. Шомдан бир талай дурадгорларим келаяпти. Улар туфайли мен минглаб динорлар фойдасини кўраман. Агар ҳозир менга ёрдам берсангиз, икки минг динорни сизга беш минг динор қилиб қайтариб бераман, дебди. Аёл ҳам келган совчининг гапига ишониб, пулларни берибди. Қалбаки совчи пулларни дарров олиб, аёлга дебди: - Сиз чув тушириб кетган собиқ эрингиздан сизга алангали салом, деб жўнаб қолибди. Ва пулларни тижоратчи дўстига қайтариб берибди. Аёл эса алданганини билгач, сочларини телбаларча юлиб, додлаб, бармоқларини тишлаб қолибди.

Ёшликда берган кўнгил. Автобусни кутиб бекатда узоқ туриб колдим. Кечки пайт бўлгани сабабли, автобуслар қатнови сийраклашиб қолганди. Бекатда совуқдан жунжикиб турарканман, эллик ёшлар атрофидаги бир аёл келиб, бекатдаги ўриндиқлардан бирига ўтирди. Шу пайт бекатга яна бир аёл келди. Иккаласи таниш экан, сўрашиб кетишди. — Кечга қолиб, қаердан келаяпсиз? Биринчи аёлнинг кайфияти жуда яхши эди, кулганча жавоб берди: — Асти сўраманг, қаердан келаётганимни айтсам, ҳайрон қоласиз. Синфдошларимнинг тўйидан, — деди совуққонлик билан. Иккинчи аёл ростакамига ҳайрон булди. — Ие, сизнинг ёшингизда ҳам синфдошларнинг тўйи бўладими? — Ҳа, бўларкан. Икки синфдош ўртоғим оила қуришди. Сизга айтсам, улар ниҳоят ўз севгиларига эришишди. Уларни муҳаббатларининг тарихи жуда узун. Ёшликда берган кўнгил айрилмас бўлади, дейишади-ку. Бу гапнинг ҳақиқатлигига энди ишондим. Роҳила исмли қизимиз Равшан деган синфдошимиз билан дўстлашиб юрарди. Мактабни тугатганимизча уларнинг дустлиги севгига айланди. Ҳамманинг уларга ҳаваси келарди. Сабаби, улар узукка кўз қўйгандек бир-бирларига мос эди-да. Мактабни тугатиб, олийгоҳга ҳам бирга киришди, бир гуруҳда ўқий бошлашди. Талабалик йиллари Роҳилани бошқа бир курсдоши ҳам қаттиқ севиб қолди. Гарчи Роҳила Равшанни севса-да, уни Равшандан кам севмайдиган Санжар исмли курсдош йигитидан ҳам қутила олмай қолди. Беш йиллик ўқишлари давомида унга эришиш учун нимани қилиш керак бўлса, барини қилди йигит. Охири Равшандан уни тортиб олиб уйланди ва ўз юрти – Фарғонага олиб кетди.Аламдан эзилган Равшан ҳам бошқа қизга уйланишга мажбур бўлди. Кейинчалик хотини билан Киевга кўчиб кетди. Хуллас, иккаласининг ҳам бошидан яхши-ёмон кунлар ўтиб, фарзандларини уйлантиришди. Бундан уч йил олдин Роҳиланинг эри вафот этиб, ёлғиз қолди. Бу орада Равшан ҳам хотини билан ажрашиб, ёлғиз ўзи яшаб юрган экан. Равшан ёлғиз қолганидан сўнг уч йил давомида Тошкентдаги дўстларига хат ёзиб, Роҳилани излабди. Лекин тополмабди. Оллоҳ истаса, ҳамма нарсанинг иложини қилади, дейишгани рост экан. Тасодифни каранг, Равшан иш билан Москвага борган экан. Борган куни негадир туни билан Роҳилани ўйлаб чиқибди. Иккинчи куни кўчага айланишга чиққанда хам уни ўйлашни канда қилмабди. Бир пайт қараса, қаршисидан хаёл суриб Роҳила келаётган эмиш. Буни карангки, 25 йилдан кўп вақт давомида кўришмаган бўлишса-да, бир-бировларини узоқдан танишибди. Маълум булишича, Роҳиланинг бир қизи Москвада яшаркан. Роҳила қизиникига меҳмонга келган экан. Равшан билан учрашган кунлари у ҳам туни билан олис муҳаббатини ўйлаб, ухлай олмай чиққан экан. Кундузи юраги сиқилиб, кўчани айланиб келиш учун чиқибди ва Равшанни учратиб қолибди. Улар бир-бирларидан ҳол-аҳвол сўрашиб, куни билан бирга бўлишибди. Ўзларини учраштирган Оллоҳга шукроналар билдиришибди. Сўнг бир дақиқага ҳам ажралмасликка аҳд қилишибди. Маслаҳатни бир жойга қўйиб, Тошкентга қайтишибди. Сабаби, Роҳила эрининг маъракаларини ўтказиб, йилини берганидан сунг Фарғонадаги уй-жойини ўғли ва келинига қолдириб, ўзи қариндошларига яқинроқ бўлиш мақсадида Тошкентга кўчиб келган экан. Хуллас, улар Тошкентга етиб, қариндош-уруғларини уйларига чақириб, ўз ниятларини билдиришибди. Ҳаммалари уларнинг қарорини маъқуллашибди.Бугун уларнинг тўйлари муносабати билан уюштирилган зиёфатга борган эдим. Роҳила билан яқин дугонаман. Йиллар давомида дўстлигимиз бузилмаган. Шунинг учун бу гаплардан биринчи бўлиб, мен хабар топдим ва елиб-югуриб тўйларига бош-қош бўлдим. Ана шунака гаплар, — дея ўз ҳикоясини тугатди биринчи аёл. — Жуда ажойиб воқеа, — деди ҳайратланиб, иккинчи аёл. Шу пайт улар кутган автобус келдию, ҳар иккаласи автобусга ўтириб кетиб қолишди. Яна ёлғиз колдим. Аслида мен кутган автобус бундан неча дақиқа олдин келиб-кетганди. Мен аёлнинг ҳикоясини охиригача эшитиш мақсадида унга чиқмагандим. Ниҳоят, мен кутган автобус келди. Уйимга кетарканман, совуқни ҳам унутгандим. Қалбимни ажиб бир илиқлик эгаллаганди.

Д Е К А Б Р Ь ойида туғилган инсонлар ҳақида. Шу ойда туғилганларга жўнатиб қўйинг!

Repost from N/a
🎄🌲ЯНГИ ЙИЛГА ЭНГ ЧИРОЙЛТ БЕЗАЛГАН ДАСТУРХОН СИЗНИКИ БЎЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ⁉️😱😱😱 БИЗДА ЭНГ НОЗИК СИРЛАР ЎРГАТИЛАДИ. ШОШОЛИН
🎄🌲ЯНГИ ЙИЛГА ЭНГ ЧИРОЙЛТ БЕЗАЛГАН ДАСТУРХОН СИЗНИКИ БЎЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ⁉️😱😱😱 БИЗДА ЭНГ НОЗИК СИРЛАР ЎРГАТИЛАДИ. ШОШОЛИНГ ВАҚТ ОЗ ҚОЛДИ👇👇👇 🎊🎉

Оддий оиладан чиққан қиз эдим. Ҳаммаси катта шаҳарга ўқишга келганимдан бошланди. Шаҳарни энг бой ва келишган йигитларидан би
Оддий оиладан чиққан қиз эдим. Ҳаммаси катта шаҳарга ўқишга келганимдан бошланди. Шаҳарни энг бой ва келишган йигитларидан бирини эътиборига тушдим. Кун ора шаҳар айланишлар, кутилмаган совғалар. —Унга ишонма, ота-онанг сени ўқияпти деб юрибди. Дугонамни гапи ёқмасди. Ҳудди менга ҳасад қилаётгандек туйиларди. Аммо... Бир кун йигитим учрашувга чиқирган жойга бордим. У таклиф қилган хонага кирдим. Не кўз билан кўрайки... Дахшат😭. У ерда бир нечта.😨😨

#motivatsiya Bir kitobda shunday bitiklar bor edi... " Siz ongli mavjudot sifatida baxtli bo'lishni istamas ekansiz, sizni o'
#motivatsiya Bir kitobda shunday bitiklar bor edi... " Siz ongli mavjudot sifatida baxtli bo'lishni istamas ekansiz, sizni o'zingizdan boshqa hech kim baxtli qila olmaydi. Siz dunyoga baxtli bo'lish uchun kelgansiz, baxt uchun masofalar, manzillar, imkoniyatlar cheksiz"... ❤️Aslida his qila olsangiz har bir kuningiz va daqiqangiz MO'JIZA. " Bugun men uchun xaqiqiy mo'jizaga boy kun bo'ladi" - deya o'zingizni ishontiring va xaqiqiy mo'jizalarni kutib olavering 💥💥💥💥

Хотининг топиб келган нонни тишлашга синмаган тишинг, унинг хиёнатига гувох бўлганингда ғижирламасин! Мажбурлик бу бошқа нарса, соғлиги тўғри келмай аёлига мухтож бўлиш-бу умуман бошқа нарса! Девдай кучи бўла туриб, уйда пишқириб ётиш- умуман бошқа нарса! Яқиндагина икки махалла наридаги қўшнимнинг аёли Россиядан келиб, Туркияга ишга кетаяпти экан.Сабабига қизиқдим. “ Туркияда аёлларга яхши ойлик берар экан,”- деди тиржайиб. Жамият қонунлари кутарсада сулоқмонни тиржайиб турган башарасини ёриб ташласанг! Ўз номусини хисоя қилиб оиласи бола чақаси учун талашиб тирмашиб чет элда хаққини ажратиб олиб , халол мехнат қилб юрган аёллар сон мингта! Уларга хайкал қўйсанг арзийди. Эрини ёнига кириб, рузғори учун теппа тенг меҳнат қилаётган аёллар минглаб топилади.Уларга Офарин! Аммо, пешонасига “Бургут” эмас, “чумчуқ” ёзилган шўрпешона аёлларимиз хам афсуски, кўпгина уларга нима дейишни ҳам билмайсан киши...Ҳақиқатдан ҳам бобомга ўхшашан эркаклар, аёллар учун ёқимли, ширин хотирага айланган! Китобларда, киноларда образи қолган қахрамон...Қисқа қилиб айтганда НОСТАЛЬГИЯ..................... 2018.10.09.

Остонада ўтирган тоғам томон ялт этиб боққан бобомнинг қуюқ қошлари чимирилди. -Сиз оғринманг бувижониси,бориб келиндан хабар олинг, юмушларингизга қаранг. Никоҳидаги аёлини авайлашни билмаган, бу падари қусур, ҳайвон билан ўзим гаплашаман. Бобомнинг овозидаги оғир босиқликдан юрагим орқамга тортиб кетди. Бувимнинг эса рангит қув учди. Чунки, бобом ўта даражада дарғазаб бўлсагина оғир босиқ бўлиши билан бирга, доимий одатини бузиб, ён атрофдагиларига сизлаб мурожат қилишини хаммамиз яхши билар эдик. - Ота мени кечиринг!- бувим хонани тарк этмай туриб тоғамнинг ёлворувчи овози эшитилди.- Отажон кечиринг. Мен чидай олмадим. Саид ошнам қассоб биласиз, мен узоқда эмас эдим. Акамнинг ерида эдим. Қассобга югурмай ,менга борса йўли эди. Бу қассобга борган.Мен Саиддан эшитдим. “-Ошна қачон жанозанг бўлди, хотининг гушт кутариб юрибди,”- деб устимдан кулди. Жахл билан келиб , қассобга бордингми деб сўрагандим.Тилини тиймади.Рустам хақидаям бир нарслар деб гапириб ташлаганди.Ўзимни боса олмадим. Ота падари қусур деманг отажон қайтиб олинг гапингизни.Шу гапни айтгунча мени ўлдиринг отааа! Бобом закий инсон эди. Асл воқеани тоғамнинг биргина “ Рустам хақидаям бир нарслар деди,”- деганидан англаган бобом, тоғамларга қўл силтаб рухсат ишорасини берди. -Сен қол!- менга имлади. Қурқувдан томоғим қақраб кетди.Индамай турган жойимда қотдим. -Хўш отам ,нима гап бўлди қани менга ўзингиз гапириб берингчи?! Тутила тутила бор гапни гапириб бердим. Янгамни” шўртумшуқ, асранди” деганини хам. Гапира туриб кўзимдан ёш сизди. -Бери келингчи отам!- Мен томон қўл узатган бобом қўлимдан тутиб қучоғига олди.-Гапларимни диққат билан эшитинг . Янгангиз ҳақиқатдан туғри айтганлар, сиз менинг асранди, ва арзандамсиз, буни бошқа бировга гапираётгани сизнинг қолоғингизга эриш эшитилган халос. Сиз туғулгач, кўзим тушиши билан сизни яхши кўриб қолганман ва хеч кимга бермай ўзим билан олиб келганман. Шундан бери сиз менинг асранди ,суюкли ўғлимсиз.Елкамга қоқди. -Унда нега шўртумшуқ дейди тунғилладим. -Мана шунақа қилиб, катталар айтганини қилмасангиз, эридан бечорага калтак сотиб олиб берсангиз, шўртумшуқ дейдида отажоним. Бу ишингиз жуда ёмон иш!- норози бош чайқади.- Жудаям ёмон! Кўзларини бир нуқтага тикиб узоқ вақт хаёл суриб қолди. -Гапларимни хеч қачон унутманг отам,- секин сўз бошлади.-Эркак киши, оилада худди, бургутдек бўлиши керак. Бургутдек қанотларини кенг ёйиб, ўз химоясида бўлган махрам аёлларини, қаноти остига олиб, асраши авайлаши лозим. Отам раҳматли , сизнинг катта бобонгиз айтар эдилар: “Қайсики, оилада аёл киши рузғор ғамида елиб югурса, бу нарса шу оила эркаги учун дузах дердилар. Тушунмаган эканман отамнинг гапларини энди англаяпман. “Даюсга жаннат харом “-деган гапни оддий тилда тушунтирган эканларда.Ҳали ёшсиз, мени гапларимни тушунишга бир озгина эрта сизга, аммо эслаб қолсангиз, вақти келганда англаб тушуниб олаверасиз. Бизнинг оилада, мен оилани бош эркаги хисобланаман, мен йўғимда Фаёзхон тоғангиз, Фаёзхон йўқ вақтида Муродхон тоғангиз. Биз уччаламиз хам йўқ вақтимизда эса, оиланинг бош эркаги сиз хисобланасиз. Сиз бош бўлган вақтингизда оиламиздан қайсидир аёл нимагадир эхтиёжманд бўлиб кўчага чиқдими, бу нарса сиз учун орсизлик , номуссизлик хисобланади. Тушундингиза синчков боқди. -Ҳм бош ирғадим................. Уша вақтларда мен 11 ёшли бола эдим. Хеч нарсани тушунмаганман. Даюслик, орсизлик, номуссизлик нима эканлигини тушунмаганман,аммо ўта ёмон нарса эканлигини англаганман. Шундан кейин, янгамлар нимагадир эхтиёжманд бўлсалар, дарров гузарга ёки магазинга отланар эдим. Йиллар ўтиб англаганим шу бўлдики, аёлни фақатгина бегона кўзлардан эмас, ўзи лойиқ бўлмаган ишлардан хам асраш бизнинг, бурчимиз экан.Аёли чет элда, Умида янгага ўхшаб мехнат қлиб юрганлар, оз эмас. Кимдир Умида янгани гапларини эшитса, уни хиёнатда айблайди, лекин танганинг икки томони бор.

Ишим осон ва кунглимдагидек битгани билан негадир дилим ғаш тортиб йўлга чиқдим. Эҳтимол бу Умида янгамнинг аччиқ қисмати билан боғлиқдир. Эҳтимол, эслагим келмайдиган нурсиз кунларим ёдимга тушгани билан боғлиқдир. Хўрсиндим. Донолар Ҳаётни кузатарлар жим пичирладим -Нима? машина бошқариб кетаётган дўстим ортига бурилди. -Сенга тегишли эмас.Олдинга қара дўстим. Мени эсон омон уйимга етказиб қўй. Мана бу сенга тегишли кулдим............. Кафтимни иягимга тираб, ўйга берилдим. Умида янга хақ, ҳақиқатдан ҳам уша даврлар Ностальгияга айланиб кетган. Бир биз учун эмас, кўпчилик учун... Бобом оиламиздаги аёл кишиларни тўй ҳашамга демаса, қолган вақтида кўчага чиқишларига изн бермас эдилар. Қай маънода изн бермасдилар, аёл киши рузғорда тугаб қолган гугурт ёки туз ёки бошқа мана шундай майда чуйдалар учун, гузардаги бозорчага ёки кўчамиз бошида жойлашган дуконга югурмас эдилар. Рўзғор учун керакли нарсаларни эркаклар: бобом, бобом уйда бўлмасалар, бувим билан маслахатлашиб тоғамлар бозорга чиқиб олиб келишар халигидек тусатдан тугаб қоладиган майда чуйдаларга эса оиладаги энг оёғи чаққон, итоаткор ўғил бола югуртириларди. Мен ўта арзанда ,эркатой бўлганим учун янгамлар менга иш буюришга чучишар эди.Чунки , адашиб иш буюрган янгамларни , бувим орқали росманасига “таъзири”ни бериб қуяр эдим-да! Кунлардан бир куни уйимизга кенжа тоғамнинг хотини томондан қариндошлари тусатдан меҳмон бўлиб келишди. Қиш. Кун улгудек совуқ, мактабдан энди келиб, ўрнимга ўраниб ётишни мулжаллаб турган ҳам эдимки, янгам эшикдан бош суқди. -Дадаш (бобом ва бувим, исмимни айтмай, отам, отажоним.Аям эса дадажоним деб чақирганлари учун ,янгамлар дадаш деб чақирар эдилар.) илтимос, шундай гузарга чиқиб ,гушт олиб келиб беринг. Уйдаги гуштни ҳаммасини қайнатмага ишлатиб юборибман. Бувижониз ош қилинглар деяптилар, илтимос чиқиб келинг,- қўлимга пул тутқазди. -Уфф!- қовоғимни солдим.- Беҳруз борсин! Мен томон узатилган қўлини итариб ташлаб каровотимга чузилдим. -Беҳрузжон мактабдан келмадида. Ўлай сизга йўқ деманг... -Бор-маай-маан!-ётган ўрнимдан турмай янгамга чақчайдим.- Ўзингиз боринг! -Воой дадаш, унақа деманг, бора қолинг... -Бормайман дедим! Тескари угрилиб олдим. Янгам ноиложликдан тепамда туриб туриб чиқиб кетди. - Касофат!-орқасидан тунғилладим. -Ишинг тушар экан-ку! Гап шундаки, бундан икки хафталар олдин, айнан шу янгам қўшни келинга “ҳасрат дафтари”ни очаётиб менинг номимни ишлатганин ўз қулоғим билан эшитгандим. “-Янга, шундай жонимга теккан бу асранди,- деганди янгам куйиб ёниб,- ўз болаларимдан кўра, шу шуртумшуққа эътибор қаратишга мажбурман. Укангиз ҳам гапимни эшитгиси келмайдилар. Буни бўлса, муштдек бўлсаям тили бир қарич!- Кўзи менга тушган янгам тили кесилгандек гапини йўқотиб қўйганди. Мен эса, бу гапни эшитиб бувим йиғламасинлар деган ўйда ичимга ютдим. -Энди бўлса , қариндошларига мени хизматкор қилмоқчи бориб бўлибман Касофат!-дедим тунғиллаб . Уйқуга кетибман. Уйқудан турсам,шомдан ўтиб кетибди. Сожида янгамга уйқудан уйғотмагани учун жахл қилгандим: -Тез пастки уйга тушинг, сизни кутишаяпти,- деб имо қилди. Демак, бобом сафардан қайтибдилар.Шоша пиша ювиниб, бобомнинг уйига югурдим. Борсам , икки тоғам ва тоғамнинг мендан бир ёш кичик ўғли Беҳруз уй остонасига яқин жойда ўтирибди. Бувим эса бобом қаршисида бош эгибгина ўтирибди. Уй ичида совуқ сукунат. -Ассалому алайкум,- қурқа писа салом бердим. -Воалайкум ассалом,келинг отам!- бобом ёнбошлаб ётган жойидан қаддини тиклади. Уй ичидагиларни четлаб ўтиб бобомнинг ёнбошидан жой олдим. -Қани бувижониси эшитаман, мана, хамма жамбул жам нима шикоятингиз бор? Бувим нимадандир норози бўлса, масала бобомга шикоят билдирадиган даражагача етса, хеч қачон айбдор иштирокисиз гап гапирмас эди.Сабаби бувимда ғийбатга йўл бераман деган андиша кучли эди. -Бугун уйга шошилинч меҳмон келиб, уйда ҳеч қандай эркак киши бўлмагани учун Шарофат югуриб гузарга чиқиб бир кило гушт олиб келганди.Меҳмонлар кетгач ўғлингиз,- остонада бош эгиб ўтирган тоғам томон имо қилди. Келинни росса калтаклади. Ажрата олмадим. -Кўзидан оққан ёшни румоли учига артиб олди.

Ностальгия Эртасига яна бордим..эътибор қилсам уй эгаси жуда озода киши бб бир марта ишлатган нарсасини кайта ишлатмас экан. Уч кунда унинг характерини урганиб олдим. Тўртинчи кундан ўзим мустақил адашмасдан харакатлана бошладим шу кунгача менга бир оғиз гапирмаган одам, тўртинчи куни ўзинг хам овкатландингми?- деб суради. Ха дегандим эртадан бутунлай кучиб кел шу ерда қоласан мен бу ерда саккиз ой бўламан.Унгача шу ерда яшайсан деди. Шундай қилиб ишга жойлашдим. Кунларим ўта бошлади уй эгаси коп қора хунук эркак бўлгани билан яхши одам эди... Мехрибон эътиборли эртадан кечгача ишда буларди хеч ким халакит бермас безовта қилмас уйда худди уй бекасидай эркин яшаб юрдим. У хар замонда... -Қисқа қилиб уни севиб қолдим денг! гапини бўлиб шартта савол бердим -Унақамас...Журъатсизгина эътироз билдирди. Мен эса рухий босимми оширдим. -Нима сиз мени халиям ёш бола деб уйлаяпсизми? Ўзингиз айтгандек тилингиз бошка, кўзингиз бошка гапираяптику? - Йўқ сиз уйлаган нарсамас у мехрибон эди, уртамизда хеч гап йўқ сиз нотуғри тушунаяпсиз! - Сиз саккиз ой у билан бир уйда яшадиз туғрими? Шууннчаа вақт сизга кўз кириниям ташламаган булсаааа, демак у эркак эмас эканда! Шундай дея сурбетларча юзига тикилдим. - Нималар деяпсиз сиз!? Умида янга чимирилди.-У эркак эди! Мен ўзимга керакли бўлган жавобни эшитиб мамнун илжайиб юзига боқдим.Умида янга нима деб қўйганини тушуниб етганда эса, анча кеч бўлганди.Аёл киши рухан заиф бўлади..Айникса яхши кўрган инсонни хақоратлаб турсангиз икки баравар заифлашиб кетади. Ҳа, туғри мен уни севиб қолдим..келинг икир чикиригача гаплашмайли хуллас у юртига кетгунча мен билан яшади уялганидан тескари қараб тан олди. - Демак эрингизга хиёнат қилибсизда? - Нима? Канака хиёнат канака эр? Сиз нега бунақа гаплар билан юрагимга сўз ханжаризни ботираяпсиз!?- Мен хам аёлман мени хам севилгим, кимгадир суюкли бўлгим келади. Ёки бунга мени хаққим йўқми? Хиёнат дейсизми? Меники хиёнат экан буникичи? Бунга ухшаган эркакларникичи? Қайси аёл уйи жойи бус бутун булса хавасга ўзга юртда нон излаб юришни истайди? Эр ётса уйда, болалари оч! Кучада ўртоқларининг қўлидаги оддий чупа чупсга ҳавас билан караса! Биттагина ялай деб ёлвориб турса! Хуш бу эркакни оиласига қилган хиёнатимасми? Мактабга борай деса оёк кийими йўқ! Бола, эски таги йиртик калишни кийиб борса, дўстлари давраларига қўшмай ажратиб қўйса, бу эркакни оиласига хиёнатимасми? Мен ўзим хакимда гапирмаяпман.Болам хакида оч нахор болам хакида гапираяпман! Менга ухшаган аёллар юзлаб, минглаб керак булса! Квартира пулини тулайдиган энг жирканчли эркакни тагида хотинлик вазифасини бажариб патентини тулайдиган эркак ўзидан 15 ёш кичкина булсаям, шунга уйнаш бўлиб юрибди. Бу ишларни нима учун қилаяпти? Ўрисни орқасини тозалаб топадиган пулини...Уйда ётиб семираётган эрига юбориш учун! Яхшилаб ишлаб купрок пул юбор дейдиган хамиятсиз эркак учун қилади бу ишни! Оч нахор боласини тенгдошидан кам қилмаслик учун! Мен ўзимни оқламоқчимасман! Лекин хамма нарсанинг хам сабаби бўладику. Хамирга хамиртуруш солмасангиз, хамир купмайди укажон! Сиз огзингизни тўлдириб хиёнат дейсизми кани хиёнат? Умида янгани бу хакли саволларига менда жавоб йўқ эди. -Зино нима бўлган тақдирда ҳам зино! Эри бор аёл учун...Кўзимга тик боқиб турган нигоҳлардан назаримни олиб қочдим. -Ҳаёт мураккаб янга бир нарса дея олмайман.Лабимни қимтидим. -Барибир ўртада никох....Ким бўлган тақдирда хам эрингиз бор. Эҳтимол ажрашсангиз. Уни никохига кирсангиз...Билмадим! Узоқ уйланиб қолдим. -Шунинг учун хам, уша ёшлик даврларимни Ностальгия дейманда укажон. Эркак киши зардали бўлса, аёл киши пардали бўлади деган нақл бекорга эмас экан-да! Мен уша даврларни жуда соғинаман. Пок бўлган даврларим. Хўрсинди. -Хўп ишга қайтсак.Агар дуконни сотиб оламан десангиз сотаман. Нарх масаласида бироз тортишдик.Охирида Умида янга айтган нархга факат пулни иккига бўлиб бериш шарти билан масалани хал қилдик....

Ажойиб хотираларни ёдга солувчи қўшиқ. Алсу, "Зима" таронаси билан...