fa
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

رفتن به کانال در Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

کانال 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 20 971 مشترک است و جایگاه 3 784 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 3 848 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 20 971 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 26 ژوئن, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -546 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -24 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 12.40% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 8.82% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 2 605 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 1 852 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 20 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 27 ژوئن, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

20 971
مشترکین
-2424 ساعت
-1727 روز
-54630 روز
آرشیو پست ها
Бировга турмушга чиқибди.,Аввалги ясан-тусанлар йўқ, шалвираган қаримсиқ бўлиб қолибди. Ҳафиза унинг олдида ёшгина келинчакка ўхшайди. -Яхши қилибсан.Қизим эндигина Ҳафизага эна деяпти. Унинг хаёлини бузмасин. Бу гаплардан Ҳафизанинг, Меҳрибоннинг хабари йўқ. Умиджон бу гапни айтиш нияти йўқ. Ҳаётидан жуда қийинчилик билан чиқарган хиёнаткор инсонни қайтадан ўз ҳаётига киритиш нияти йўқ. Аллоҳ ҳар кимга ўз ниятига яраша неъмат ато қилармиш. Нияти яхши бўлган инсонлар Аллоҳнинг неъматидан бенасиб қолишмас экан. Уларга бу неъмат омад, даромад, бахт шаклида ёғилаверар экан. Умиджон Ҳафиза билан жуда бахтли ҳаёт кечиришяпти. Яқинда яна битта ўғилли бўлишди. Яхши ниятли кишиларнинг барчасига омадларини ва бахтини берсин Аллоҳим. Раъно Умарқулова.

#ШОВШУВ (-7кг, -12кг, -18кг, -25 кг ) Сиз неча кг озимикчисиз ? 🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱 Ортиқча вазндан а
#ШОВШУВ (-7кг, -12кг, -18кг, -25 кг ) Сиз неча кг озимикчисиз ? 🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱 Ортиқча вазндан азият чекаётганлар учун Россиядаги биринчи рақамли диетологдан текин маслаҳатлар
🔽БАТАФСИЛ: 👇
https://dexpress-uz.shop/f-9/2 https://dexpress-uz.shop/f-9/2
Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олин‼️

☀️Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин. Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

✨ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНИМ 🌙 Олдинга - умид билан, орқага миннатдорчилик билан, тепага эътиқод билан, атрофга эса меҳр - муҳабба
ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНИМ 🌙 Олдинга - умид билан, орқага миннатдорчилик билан, тепага эътиқод билан, атрофга эса меҳр - муҳаббат билан қаранг. 🍃💓Бахтингиздан бахт топар юрак, 💓🍃Сиз бор дилдан йироқлар ғамлар. 🍃💓Кулиб туринг ҳар доим ҳар вақт 💓🍃Мен ёқтирган яхши одамлар! 🌙🌹 ХАЙРЛИ ТУН ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ !

Янгги келинчак бўлиб тушган хонадонимда тез-тез жанжал бўлар эрим ва қайнисинглим ит-мушук эди... Қайнисинглим жуда ҳам бетка
Янгги келинчак бўлиб тушган хонадонимда тез-тез жанжал бўлар эрим ва қайнисинглим ит-мушук эди... Қайнисинглим жуда ҳам беткачопар... Соатлаб хонасида телефонда аллакимлар биландир ёзишар кечаси ҳам хонасидан телефон ёруғлиги кетмасди... Бир куни уйда ҳеч ким ёқ пайти ўзига ўхшаш бир дугонасини олиб келди. Иккиси хонада нималарнидир сухбатлашар, қизиқиш устунлик қилиб эшикка қулоқ тутдим-у, рангим оқариб кетди... — Фақат секинроқ қил... Кеча оғриди... Улар икки қиз...

Ўгай бўлса ҳам онангиз, дадангизнинг ҳақи ҳурмати у аёлга очиқ чеҳра билан боқинг… Ойжамолнинг тўнғич қизи узатилиш арафасида ўгай онаси қайнонасининг ёнида туриб кўрпа-кўрпачаларини қавишди, худди онаси васият қилиб кетганидек “мен ният қилганман” дея, келинчак бўладиган қизга сарполар, тилла тақинчоқлардан сеп қилди. - Сизлар атйганмидиларингиз?- деб сўради Ойжамол опаларидан, ўгай онаси қилган сеп-сидирғага ишора қилиб.- Онам раҳматли “тўнғич қизинг узатилганида ҳамма сеп-сарпосини ўзим қиламан” дердилар... - Йўқ, мен айтмаганман,- деди Ойдиной опаси елка қисиб. - Мен ҳам айтмадим, уларнинг қизингга сеп қилаётганидан ҳам хабарим йўқ эди.- Иқболой опаси лабини ҳайрат билан қимтиди. - Демак, дадам айтган бўлсалар керак, “онаси шундай ният қилганди” деб,- Ойжамол айбдорона ерга тикилди. - Шундайдир...- Тасдиқлади опалари. - Менимча, ўзларининг ҳам нияти бўлгандир,- деди Ойдиной сингилларига бир-бир қараб.- Бечора фарзанд кўрмаган, тўй- томошага орзуманд бўлганда. Шунинг учун ҳам сенинг қизингга сеплар йиққан. Яна ким билади. Қандай сабаб бўлмасин, яхши ниятда қилганлар. Хайрли бўлсин, денглару, бундан буёғига онамизни иззат қилинглар. Кексайганида дадамизнинг корига яраб тургани ўзи катта гап. Биз энди ёш қизча бўлмаймиз... ... – Онажон... Сиздан миннатдорман, онажон...- Ойжамол ўгай онасини бағрига босиб, кўз ёшларини елкасига яширишга уринди.- Тўйда онам раҳматлининг ўринларини билдирмадингиз. Яхшиям бор экансиз, онажон... Аёл ҳўнграб юборди ва Ойжамолни маҳкамроқ бағрига босди: Она деган тилларингиздан онангиз айлансин, қизим. Ўксик кўнглим сизлар билан тўлди. Худо ярим қилган кўнглимни дадангиз, сизлар, набираларим- фарзандларингиз бут қилдингиз. Мен бир умр “эрта ўлсам, тобутим устида онам деб йиғлайдиган ортимда қолгувчим йўқ” деб ўксиниб яшадим, қизим. Илоё, ҳеч кимни тирноққа зор қилмасин... Умрингиз узоқ бўлсин, онажон, сиз ҳеч ўксинманг, сиз бефарзанд эмассиз, бизга, дадамизга берган меҳрингиз изсиз кетмаган, онажон. Ҳеч қачон кўнглингизни ярим қилманг, биз сизнинг фарзандларингизмиз...- Ойжамол зўрға гапирар, хижолатликками, пушаймонликками ўхшаган ҳисдан овози шикаста чиқаётганди. Ўгай она Ойжамолни қаттиқроқ бағрига босди ва шивирлади: Аллоҳим, Ўзингга беҳисоб шукр! Марҳаматингни дариғ тутмаганинг, меҳримни бесамар қилмаганингга шукр... Умида АДИЗОВА. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Янглар мулзам бўлиб, «дадам ҳадеб кўрпа-ёстиқларининг жилдини алмаштиргани рухсат бермайдилар, ўзлари унамасалар биз нима қила о лардик?» дейишди. Шунда ҳам Ойжамол тинчимади. - Қўявер, қизим,- деди Абдухолиқ ота хижолат чекиб.- Келин бировнинг фарзанди, одам истиҳола қилади-да. Шундоғам иссиқ-совуғимдан хабардор бўлиб туришибди, уларга ортиқ юк бўлиш ҳам зулм билан тенг… *** … Дадасини уйлантиришган куни Ойжамол ота уйига бормади. Ҳеч кимга қулоқ осмай, куни билан боласини бағрига босиб уйдан чиқмай йиғлади. Раҳматли онаси қандоқ аёл эди-я. Ойжамол аёл киши учун зийнат ҳисобланган ҳамма ишни онасидан ўрганди. Тўнғичи қиз туғилганида онаси ҳаммадан кўп қувонганди. «Худо хоҳласа, эсон-оомн улғайиб, вояга етса, келинлик сепини игнасидан тортиб, гиламигача ҳаммасини ўзим қиламан» дея ният қилганди. Онаси раҳматли жуда андишали эди, Ойжамолникига ҳам бошқа қизлариникига ҳам меҳмонга борса бир неча соатга борарди. «Дадангиз ёлғиз қолсалар кўнглим хотиржам бўлмайди» дея тезгина ортига қайтарди. Бир куни онаси меҳмонга келганида Ойжамол: - Аяжон, бир-икки кун турсангиз-чи? Мен ҳам яйраб-яшнаб ширин овқатлар қилсам, сизга деб мазали ширинликлар тайёрлаб берсам,- деганди, раҳматли онаси бош чайқаб: - Йўқ, она қизим, қайнона дегани куёвникида узоқ қолиб кетиши яхши эмас. Одам ҳурматини билиши керак-да, болам. Худо хоҳласа, Гулрухсор қизинг улғайиб, узатиладиган бўлсин, фотиҳасидан кейин келиб кўрпа-кўрпачаларини қайнонанг билан бирга тикиб-қавиймиз. Ўшанда бир-икки ҳафта ёнингда юраман,- деган эди. Бандаси хоҳлагани ҳамиша ҳам бўлавермас экан… Икки ойча Ойжамол ота уйига бормай юрди. Бир куни дадаси эшикдан кириб келди. Ойжамол соғинчдан кўзига ёш олиб дадаси билан кўришганди, Абдухолиқ ота айбдор кишидек қизининг кўзига қарашга ботинолмади. - Соғинтириб юбординг-ку, жон қизим,- деди Абдухолиқ ота ҳол сўраш ва фотиҳадан сўнг Ойжамолга айбдорона тикилиб.- Набираларимни жуда соғиндим… Ойжамол хижолат чекди. Гап тополмай каловланиб, қайта сўрашишга тушди. Дадаси келиб-кетгач ҳафта ўтиб Ойжамол ҳам болаларини етаклаб ота уйига борди. Дарвозадан кириб ҳовлини кузатаркан, атрофда ўзига хос ўзгаришни сезгандек бўлди. Ҳовли-жой раҳматли онаси тириклик давридагидек, ораста, файзиёб эди. Ичкари уйдан ўша Ойжамол хушламаган, онасининг ўрнига тушган аёл югуриб пешвоз чиқди: - Вой, ўзим айланиб кетай, бўйларингиздан айланай, хуш келибсизлар. Эрталабдан бери ўнг қовоғим учгани- учган эди, сизларнинг келишингизга экан-да… Ойжамол истамайгина аёл билан кўришди. Дадаси билан кўришиб бўлиб, раҳматли онасининг хонасига кирди. Тўрда сурати осиғлиқ, кийганида ярашиб турадиган ҳаворанг кўйлаги кийим илгичда турибди, худи онаси ўлмагандек. Ойжамол онасининг кўйлаги, рўмолини обдон ҳидлаб йиғлади, сўнг хонани кўздан кечирди. Гард қўнмаган. Ҳар куни хонага супуриб-сидириш учун одам кириши кўриниб турарди. Барибир Ойжамол мамнунлигини сиртига чиқармади. «Уни онам ўрнида юришини ҳеч қачон қабул қилмайман!» деб опаларига кескин эътироз билдирарди ҳар гал ота уйига йиғилишганларида. Вақт ҳар нарсага даво дейдилар. Йиллар шамоли Ойжамолнинг қалбидаги алам ҳовурини ҳам пасайтирди. Инсон ёши улғайгани сари оқ-қорани ажратиб, ҳаётнинг асл ҳақиқатларини англай боради. Ойжамол ҳам ўгай онасининг отасини меҳр билан парваришлаётгани, қизлик хонадонига файз қўшиб турганини англардию, тушуниксиз сабаб туфайли ўша аёл билан очилиб гаплашолмасди. - Балки бошида уларни хушламаганим учун уяларман, ойижон?- дерди қайнонаси билан шу мавзуда суҳбатлашиб қолишса.- Ёки дадамга биздан орттириб, худди раҳматли онажонимдек ғамхўрлик қилаётганиларидан қизғончиқлигим қўзғаладими?.. - Ҳалиям ёш жувонга ўхшайсиз, қизим, - дея танбеҳ берди қайнона.- Қиз узатиш, насиб қилса қайнона, буви бўлиш арафасида турибсизу, фикрларингиз ғўр. Ундай хаёлларга борманг. Тақдирни ҳеч ким таъбирлаёлмайди. Ўша аёл ҳам қисматини шундай бўлишини, тирноққа зор бўлиб, отаси тенги одамга турмушга чиқишни хоҳламаганди-ку! Пешонада борини кўришга мажбур одам боласи. Энди кап-катта, ақли тўлишган, ёшларга ибрат бўладиган аёлсиз, қизим. Ёшликдаги хатоингизни тўғриланг. Давоми 19:00 да

СИЗ ЎГАЙ ЭМАССИЗ, ОНАЖОН... - Энди-и-и, сенга тушунтиришнинг ҳожат йўқ, Ойжамол, акамга жуфт топишимиз керак. Бу ёшда маҳрамсиз қолиш эркак кишига оғир. Акамни уйлантиришимиз керак. Ака-опаларингга маслаҳат солдик. Сениям олдингдан ўтайлик, дегандик…- Ойжамол аммаларининг тасодифий ташрифидан ҳайрон бўлганди, «гап буёқда экан-да» деб чимирилди. Унинг авзойидаги ўзгаришни сезган Сулувой аммаси ранжиганнамо давом этди: - Бизни эшитяпсанми, Ойжамол? Боядан бери чойни ўн марта қайтардингов, совуб ҳам кетгандир. Биз сендан рухсат сўраб келмадик. Раҳматли янгамнинг юз-хотири бир оғиз маслаҳат солишни маъқул кўрдик. Балки сен ҳам буни ўйлаётгандирсан? Ахир даданг бир йилдан бери ёлғизликда қийналиб кетдилар. Қиз фарзанд, келинларнинг ўрни, хизмати ўз йўлига, эркак киши кексайганида ёлғиз қолиши қийин бўлади… Ойжамол ичидан зил кетди: «Мен дадамни уйлантиришни ўйлабманми? Онамнинг ўрнига бегона аёл келишини мўлжаллабманми? Аммам ҳам ғалати-да. Онам кириб - чиқиб, саранжом-саришта қилиб юрган ҳовлига бегона хотин эга чиқишини қайси кўз билан кўраман?!» Ҳўнграб юборди. Узоқ йиғлади ва секингина «ўзларинг биласизлар» деб қўйди. Шу бўйи суҳбат мавзуи аммалар томонидан мажбурият юзасидан ўзгартирилди ва ош сузилиб, дастурхонга фотиҳа ўқилгунича Абдухолик отанинг уйланиши ҳақида гап очилмади. Меҳмонлар қайтишга чоғланиб, хайрлашиш палласида катта амма Солиҳа опа ерга тикилган куйи: - Қўшни маҳаллалик Шодивой отанинг ката қизи эри билан ўн йил яшаб, фарзанд кўрмагани учун турмуши бузилган экан. Саккиз йилдан бери ота уйида экан, «турмуш қилмайман, фарзанд кўрмасам менга эрнинг нима кераги бор» деб тарки дунё қилган экан, бояқиш. Ўртага одам қўйиб юрмай тўғри ўзим бориб гаплашдим. Бефарзанд аёл бор меҳрини акамга беради, деб ўшандан бошқага кўнглим чопмади. Хуллас, кўндирдим. Кейинги чоршанба кичкина йиғин қилиб, ўша аёлни олиб келамиз. Сен ҳам бор. Ақл билан иш тут, қиз, Худо раҳмат қилгур янгамни ҳаммамиз яхши кўрардик, аммо Аллоҳнинг иродаси шу экан, қўлимиздан нима ҳам келарди? Энди охиратлари обод бўлсин, акамнинг қийналиб юрганларини кўриб янгамнинг ҳам руҳлари нотинч бўлади, Худо асрасин… Ойжамол «ишни пишитиб, ҳаммасини ҳал қилиб кейин менга маслаҳат солибсизларда?! Йиғинларингни ҳам менсиз ўтказаверинглар» деб аммасини узиб олиш учун энди оғиз жуфтлаганди, қайнонаси «жим» дегандек ишора қилди ва гапни улаб кетди: - Яхши қилибсизлар, айланай, эгачи. Қудамнинг ёлғиз ўзларини ташлаб қўйиш Худога ҳам хуш келмайди-да. Ҳар кимнинг ўз ўрни бор. Мана Худога шукр, келинларим бирам ақлли, меҳрибон, бобоси иккимизнинг иссиқ-совуғимиздан доим бохабар. Лекин остона ҳатлаб бир зумга кўчага чиқсам бобоси мени излаб қоладилар. Шунақа, кексайганда одам фақат жуфтига боғланиб қоларкан, айланай… Ойжамол дастурхонни йиғиштираётиб ўзига нимадир дейишга чоғланаётган қайнонасига қаради: - Ойижон, менга ҳам осон эмас-да, ахир. Кенжа фарзандман, раҳматли онамга қанчалик боғланиб қолганимни ўзингиз яхши биласиз. Янги келинлик пайтларим эсингиздами, «сиз кенжасиз, меҳрингиз, ўрнингиз бошқача, тез-тез бориб туришингиз керак, онангиз соғиниб қоладилар» деб жума оқшоми жўнатиб юборардингиз, якшанба куни тушдан сўнг ўғлингиз бориб олиб қайтардилар. Мен онамнинг ўринларида бегона аёлни… - Қўйинг, келинпошша, энди бу масалага нуқта қўяйлик!- Ойжамолнинг гапини бўлди қайнонаси.- Эшитдингиз, ҳаммаси ҳал бўлган экан. Сизга тушунтиришди, гапга тушунмайдиган ғалча, бефаросат эмассиз, Худога шукр. Ҳамма нарсага тушуниб турибсиз, дадангиз онангиздан ажрашиб бошқага уйланмаяптилар. Айтилди сизга, Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси, энди оғирроқ бўлинг, келин… Ойжамол дардини ичга ютди. Тўғри, онаси раҳматли тириклигида дадасининг уст-боши топ-тоза, ойдай юрарди. Онаси вафот этганидан бери Ойжамол ҳар гал дадасидан хабар олгани борганида янгаларидан оғриниб қайтади. Бир сафар дадаси ёнбошлаб ётган ёстиқ жилди сал доғ теккан экан, Ойжамол янгаларига жаҳл қилди: - Дадамга қараяпсизларми, янга? Бу нима аҳвол? Кўрпа-ёстиқларига қараб бўлмайди-ку! Давоми 18:15 га

«Кўчада холаваччам Салимни учратиб қолдим. Ҳол-аҳвол сўрашгач, у иккиланиб: — Бир гап айтаман. Аввал ўзингни қўлга олишга сўз бер, — деди. — Тинчликми, оғайни? — Буни айтишга тилим ҳам бормаяпти. Айтм асам, кўриб-билиб, сени иснодга ҳам қўйгим келмайди. — Гапни бошладингми, охиригача айтда энди!.. —Қандай айтсам экан... Хотининг сенга хиёнат қиляпти, — деди Салим гапининг охирини ичига ютиб. Умуман ишонмадим. Дунё кўзимга қоронғи кўринди. Салимнинг ёқасидан бўғиб: «Сени ўлдираман! Сен хотинимга туҳмат қиляпсан!» — деб жаҳл отига миндим. У қўлимни силтаб ташлаб, ўшқирди: — Мен сени ўйлаб, шундай дедим. Ишониш-ишонмаслик сенинг ишинг. Хотин сеники. Сен эса эркак кишисан. Хотинингнинг хурмача қилиқларини бутун маҳалла билади. Бор, ишонмасанг, ўша севикли хотинчангдан сўра. Балки, ҳаммаси ёлғон дер, бўҳтон дер. Аммо ҳеч ким сенга жасорат қилиб айтолмайди бу гапни. Ҳали менга раҳмат айтасан, кўзингни очганим учун! Сен яна мамнун кузатдинг. Қандай қилиб сезмаслигим мумкин? Буни ақлимга сиғдиролмасдим. Аслида, бу ҳийла эди. Сенга ишга кетдим, деб, обдан кузатмоқчи эдим. Қоронғи тушгач, уйимиз олдига келиб яшириниб кутдим. Не кўз билан кўрайки, ўша Салим айтган, мен танишга улгурган синфдошинг домимизга кириб кетди. «Бизнинг уйга эмасдир, балки мен адашаётгандирман», деб қалт-қалт титрардим. Сал вақт ўтиб уйга кирдим ва сени ўша собиқ муҳаббатингнинг оғушида кўрдим. Буни душманимга ҳам раво кўрмайман. Сенга ўхшаган аёл ҳеч кимга учрамасин! Кўзим қонга тўлиб, ўзимни бошқаролмай қолдим. Жазманингни ўлгудай қилиб дўппосладим. У бир амаллаб қочиб чиқди. Ишонган одамингнинг ҳолини кўрдингми? Сен учун нималарга қодирлигини билиб олдингми? Шунча йил яшаб, сенга овозимни кўтариб гапирмагандим. Сени жонимдан ҳам ортиқ кўрганман. Ўша куни «Мени кечиринг!», — дея оёғимга йиқилиб, ёлворганингга қарамай ўзимни ушлаб туролмадим. Бувим: «Жон болам, бировнинг боласини ўлдириб қўясан», — деб қўлларимга ёпишди. Сўнг ота-онамни чақирдим. — Мен ажрашаман. Бу аёл билан яшамайман. Менга хиёнат қилди, — дедим. Уялмасдан уларнинг ҳам оёғига йиқилдинг. «Ойижон, дадажон мени кечиринг. Айбдорман. Пушаймонман, хато қилдим кечиринглар», — дея тилёғламачилик қилдинг. Фақат менинг эмас, бутун оиламизнинг шаънига доғ туширдинг. Менику одам ўрнида кўрмас экансан, ўзинг дунёга келтирган боламизни ўйламадингми ҳеч бўлмаса? Энди унинг эртаси нима бўлади? Ҳамма уни қўли билан кўрсатади. У эса сенинг гуноҳингни кўтариб яшайдими?» «Ҳа, иккинчи оилам билан яшолмаяпман. Лекин сен билан ҳам яшамайман, тушуняпсанми? Асл юзингни энди кўряпман, афсус. Сен билан ўтказган умримга, вақтимга, туйғуларимга, бегуноҳ фарзандимга ачинаман. Сенга ишонганим, ғафлатда қолганим учун ҳеч қачон ўзимни кечирмайман. Уйдан ҳам, кечиришимдан ҳам умидингни уз! Қанчалик тез узоқлашсанг, шунча ўзингга яхши бўлади…»... ШАҲНОЗА РАҲМОНОВА.

ХОТИНИМНИ ХИЁНАТ УСТИДА УШЛАБ ОЛДИМ... {Бир аканинг илтимосига биноан ушбу реал воқеа ҳикоя талқинида каналга жойланди} «— Сиз ноҳақлик қиляпсиз… Бу катта англашилмовчилик. Нега гапларимга ишонмайсиз? Ахир узр сўрадимку?! Онангиз кечирдику. Нега сиз бешафқатсиз? Сизни деб кўчада қолдим… Ота-онам «Бизни шарманда қилдинг», — деб уйга қўйишмади. Ҳозир опамникидаман. Поччам ҳам ҳар куни опам билан уриш қиляпти. Опам эса мени қандай кеткизишни билмаяпти. Хуллас, у ердан ҳам чиқиб кетишим керак. Бола билан қаерга ҳам сиғаман? Қўлимда ҳунарим бўлмаса, дипломим бўлмаса, қандай катта қиламан уни? Қанақа отасиз ўзи? Бир ой ўтмай синфдошингизга уйланиб олибсиз. Аммо биламан, унда кўнглингиз йўқ. У билан ўзингизни бахтли ҳис қилолмайсиз. Кечирсангиз нима бўлибди, ахир қизимиз борку?! Кечирмаган тақдирингизда ҳам бизни уй-жойсиз қолдиришга ҳақингиз йўқ! Унинг ўгай отанинг қўлида азобланишини хоҳлаяпсизми?» «— Сени кўришга кўзим йўқ. Ҳатто ўтган кунларни ўйласам ҳам, кўзим қонга тўлади. Кўзимга кўринма, йўқса, сени нимадир қилиб қўйишим аниқ. Мени тинч қўй!.. Кўчада қолишинггаям, хору-зор бўлишинггаям ўзинг айбдорсан! Ўзинг пиширган ош. Сенга, аслида, булар ҳам кам. Сен ўзингникидан ташқари, менинг ва қизимизнинг ҳам бахтини увол қилдинг. Юзимизга оёқ қўйдинг, иснод тамғасини босдинг. Мендан кўнглинг тўлмаётган бўлса, ёқмаётган бўлсам, нега тинчгина ажрашмадинг, ҳаром йўлга кирдинг? Энг ачинарлиси, биз севишиб турмуш қургандикку?! Унаштирилганимизда худди осмонда парвоз қилаётгандай ҳис қилардим ўзимни. Тўйдан кейинку, бу дунёда мендан бахтлироқ инсон йўқ эди. Сени жуда қаттиқ севардим. Оилам учун, сен учун жонимни ҳам беришга тайёр эдим. Бунинг устига сен жуда ширинсўз эдинг. Ҳар томонлама сендан кўнглим тўларди. Сени учратгани учун, менга шундай аёл насиб қилгани учун Яратганга шукроналар қилардим. Уй ишларини чаққонлик билан елиб-югуриб, онамнинг кўнглидагидай бажарардинг. Ота-онамнинг ҳам тезда кўнглини топдинг. Сени лаҳза сайин соғиниб қолардим ва ишим тугашини сабрсизлик билан кутардим. Оёғимни қўлимга олиб уйга югурардим. Ҳар доим кулиб қарши олардинг. Тасаввур қиляпсанми, мен қанчалар бахтиёр эдим?.. Ота-онам ҳам кимга бўлса мақтаниб, «Келиндан ёлчидик», дейишарди. «Илоҳим, фарзандларимизнинг бахтига кўз тегмасин», деб дуо қилишарди. Бу орада сен ҳомиладор бўлдинг. Сени еру кўкка ишонмасдим. Бу хушхабардан ҳамма хурсанд. Фақат мен эмас, яқинларим ҳам сени авайларди. Онам оғир иш қилдирмас, «Сиз ўзингизни авайланг, иш қочмас», дерди. Вақти-соати келиб қизли бўлдик. Исмини онам Нигора, деб қўйди. Эл-юртга дастурхон ёзиб, ош бердик, бешик тўй қилдик. Ўғил кўрмадим, деб ўкинмадим ҳам. Негаки қиз фарзанд ҳам бошқача бўларкан. Ота-онам укамни уйлантиришмоқчи бўлди. Бизга эса алоҳида уй олиб бериб, рўзғоримизни алоҳида қилиб қўйишди. Ота-онам оиламизга аралашмасди ҳам. Чунки бизнинг турмушимиздан кўнгли хотиржам эди. Шундай кунларнинг бирида ишхонамдан қўшни вилоятдаги филиалга вақтинча ишлашга юборадиган бўлишди. Ўн беш кун ишда, ўн беш уйда бўлар эканман. Шунинг учун ҳам сизларнинг тинчингизни бузгим келмади. Ўз уйингда яшаганингга нима етсин. Бунинг устига ойнинг ярмини уйда ўтказсам?.. Бу қароримни уйдагиларга айтдим. Ҳаммалари маслаҳатлашиб, уйда қизимиз билан ёлғиз қолиб кетмаслигинг учун бувимни кўчириб келишди. Янги ишхонамга бориб, ишлай бошладим. Ҳар ой ўн беш ўтгач, келиб-кетиб турдим. Ўша йили ишимдан яхши даромад кўрдим. Шу алфозда кунлар ўтаверди. Ҳар келганимда Нигоранинг улғаяётганини ҳис қилардим. У катта бўлгани сайин сизларнинг олдингизда масъулиятим ортиб боратгандай сезардим. Кўпроқ ишлашга, пул топишга ҳаракат қилардим. Бу сафар ҳам одатдагидай уйга қайтдим. Сен очиқ юз билан кулиб: — Хуш келдингиз, дадаси! Қизимиз билан сизни соғиндик, — деб кутиб олдинг. — Хуш вақт бўлинг, онаси. Мен ҳам сизларни соғинганимдан келдимда, — деб юзингдан ўпиб қўйдим. Эртаси куни баъзи ишларимни тугаллаш учун кўчага чиқдим.»

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга �
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга 💥катта ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ 💥ФАСОНЛАР 💥 https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy 💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥 https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy

СЎЗ ЎЙИНИ Дастурхон ноз-неъматлар билан тўла, турли юртларда донғи кетган шоир-у олимлар даврасида гурунг қизигандан қизир, ғазаллар ўқилар, ҳажв борасида ҳам бир-бирларига гал бермай маҳоратларини намоён этишарди. Навоий эса камтаринлик билан меҳмонлардан қуйироққа жойлашган, унинг шундоққина ўнг биқинида Камолиддин Биноий ўтирар, беўхшов ўралган салласи остидан қувлик билан боқаётган ботиқ кўзларидан бир қарашда ҳеч қандай маъно ўқиб бўлмасди. Аммо ниҳоятда мулоҳазали, шу билан бирга ўжар ва баҳс-мунозарага ўч кишилиги барчага аён эди. У негадир ҳазрат Алишерни унчалик хушламас, қачон фурсат туғилса сўз бирла мот қилмоққа ошиқарди. Ҳозир ҳам барча мақтовлар ёнида турган инсон томон ўтиб кетаётганидан ғижиниб, нималарнидир ўйлаб турди-да, оёғини ёзиш учун узатганида ногаҳон Навоийнинг орқасига тегиб кетди. – Ҳиротда қаёққа оёқ узатсанг, албатта бир шоирнинг кетига тегади-я! – деди шўхлиги тутиб. – Тўғри айтдингиз Камолиддин, оёқни йиғиб олсангиз ҳам шундай бўлади, – деди ҳозиржавоблик билан Навоий. ©Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ

#ДИҚҚАТ 👩‍🍼 Кимки бу дуони ўз фарзандларига умри давомида бир марта бўлса ҳам ўқиса, фарзанди ёмон ахлоқдан ҳимояланади, ёмон дўстликдан ҳимояланади, ёвуз инсонларнинг ёвузлигидан ҳимояланади, бало ва мусибатдан ҳимояланади. Тез кириб сиз ҳам ўрганинг 🤗 Дуо бу ерда, 👇👇👇 https://t.me/+V_7ajXYmY3s0YWVi https://t.me/+V_7ajXYmY3s0YWVi

Ака ва сингил (Бўлган воқеа) Мен у пайтлари ёш эдим. Синглим атиги 15 ёш эди. У мактабда 8-синфда ўқир эди. Мен номард эса.... Ўша куни ўқишдан эртароқ келдим. Уйимиз 8-қават эди. Лифтда чиқар эканман негадир ҳаяжонланиб ўзимни тер босарди. Ҳуддики, нимадир содир бўладигандай... Уйга кирдим. Уйда ҳеч ким йўқ эди. Синглимнинг қўшиқ ҳиргойи қилаётгани қулоғимга чалинди. У менинг хонамда қайсидир қўшиқни айтиб нимадир қиларди. Эшикдан мўраладим. Синглим ойна олдида ойнага нималардир ёзар эди. Мен жаҳлим чиқиб, ўзимни бошқара олмай - Нима қиляпсан? - деб бақирганим ёдимда. синглим бир қалқиб тушдида, ўзини бошқара олмай пастга қулади... 4-кун. Бугун синглимнинг сўнгги манзилига кузатгач илк бор ўз хонамга кирдим. Синглим тушиб кетган деразадан пастга қарадим. Сўнг ойнага қарадим. Ойнада синглим менинг туғилган кунимга атаб расм чизишни бошлаганини кўрдиму устимдан муздай сув қуйгандай вазиятда қолдим. Фаришта синглим менинг туғилган куним учун ойнага расм чизаётган экан. Афсус, мен номарднинг туғилган кунимга синглимнинг расми охирги совғаси бўлди. Азизлар, кимгадир нимадир дейишдан олдин албатта, аввал ўйлаб кўриб. кейин муомалада бўлинг! Зеро, сизга яхшилик қилмоқчи бўлганларга билиб-билмай ёмонликни раво кўриб қўйманг...

🌿💐Ассалому Алайкум ва рахматуллоху ва баракатуҳ 🪷 🌿🌸💐ХАЙРЛИ ТОНГ💐🌸🌿 🌹Аллохнинг чорловига лаббай дея  уйғонган азизларим ... 🍃Якшанба тонги барчангизга муборак бўлсин! 🌷Куннинг аввалида бомдод намозини ўкишга қодир қилган зот,  қолган қисмини хам манфаатли ўтказишга қодирдир. 🌸Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

ЙҲХББ ва ППХ ходимлари ҳайдовчиларнинг жума куни қоида бузишига кўз юммасдан вазифасини бажарсин ёки жума куни давлатдан ойлик олмасин. Бугун, йўлни тўғри кеган жойида мошинасини кўндаланг қуйиб, Аллоҳга ибодатини исботлайдиган кун Янаям тўғрироғи, ЖУМАга 2-3 минут қолганда намоз ўгиси қистайдиганларни куни. Минг марта, миллион марта айтилмасин, гапирилмасин барибир масжид олди йўллар тирбанд бўлади. Бундай пайтларда масжидга туташ йўллардан на тез тиббий ёрдам ўта олади на ёнғинга қарши кураш машинаси. Маълумот учун ҳар жума кунги талатўп ва пробкалар туфайли Республикамиз буйлаб юзлаб бахтсиз ва кўнгилсиз воқеалар юз беради. Масалан, ўтган ҳафта Фарҳод бозори атрофидаги масжидлардан бирининг атрофида яшовчи қария Тез ёрдам машинаси вақтида кириб кела олмагани учун вафот этган. Бодомзор масжиди атрофи намозхонларнинг автомашинаси билан роса тирбанд этилганлиги сабабли, бир ҳовлида содир бўлган ёнғин жуда кечикиб ўчирилган. Эй мусулмонлар, йўллар сизнинг онангизни маҳрига тушмаган, намозингизни адо этишингиз бошқаларни чекига тушмасин. Масжидга пиёда ва вақтлироқ келинг, кўпроқ савобга эга бўласиз. https://t.me/daydi2021

🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda! Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_33 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Шунчалик вахшийлик бўладими? Қорнидаги болани хам нобут қилибди, ярамас. Ичкаридан чиққан доктор, Марямга жахл билан гапирди. —Нима? Қорнидаги бола.. Марямни кўзидан ёш сизиб чиқди. —Ха, эндигина уч хафталик бўлган экан, ичида нобут бўлган. Қаттиқ зарба еган, қовурғасида хам, суяк ёрилиши бўлган. —Кўрсам бўладими? Марям, бехол гапирди. —Йўқ, хали ўзига келмади. Биз ички ишларга хабар беришимиз керак. —Беринг, жазосини олсин ўша қўлинг сингур ит. Марям кўзда ёш билан гапирди. 💫💫💫💫 —Бу ерда нима қиляпсиз тинчликми? Муслим, каридорда ўтирган Марямни кўриб таниди. —Сиз кимсиз? Марям бошини деворга суянганча гапирди. —Мен, Мунирани акасиман. Танимадингизми? —Акасимисиз? Сиз ўзингизни акаман деб юрибсизми? Марям ўрнидан турди. —Нима демоқчисиз? Муслим қочини чимирди —Синглингиз ичкарида жон талашиб ётибди, хали дунёни кўришга улгурмаган жиянингиз, бу дунёни тарк этди. Сиз хали хам, ўзингизни акаман деяпсизми? Марям нафрат билан Муслимга қаради —Нима бўлди Мунирага? —Бойвочча поччангиз уриб, чалажон қилиб қўйди. Ёшгина қизни увол қилдингиз. —Қани Ботир.. Муслим ғазаб билан гапирди. —Билмайман. Қандай топиб Мунирани берган бўлсангиз, ўшандай топинг Марям, тескари қараб кетди. 💫💫💫💫 —Биз билан маҳкамага боришингиз керак. Милиция ходимлари, Ботирни ўфисига киришди. —Нечук мени йўқлаб келибсизлар? Қандай айб иш қилибмиз, биз ғариблар. Ботир столида ёйилиб ўтириб кулди. —Аёлингизни дўппослаб, шикаст етказгансиз, энг ачинарлиси қорнидаги болани нобут қилгансиз. —Нима? Қорнида боласи бор эканми? Ботир ўрнидан турди —Афсуски ха. —Ким олиб борди, шифохонага? —Бунисини билмаймиз. Биз билан юринг. —Хўп. Фақат ўзимни машинамда бораман. Ботир, уларни олдига тушиб машинасига ўтирди.

#У‌ткинчи_дунё #No_32 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Дадажон, сизга нима бўлди? Ерга онтарилиб тушган Содиқни қучди. —Ойи, ойи... Муниса бақирди. —Нима бўлди? Латофат хонага югуриб кирди. —Вой шўрим дадаси.. Латофат югуриб олдига келди. 💫💫💫💫 —Бу иккинчи хуруж ва ораси жуда тез. Биз қўлимиздан келган хамма ишни қилдик, энди буёғи худодан. Доктор ичкаридан чиқиб, бошидагисини ечди. —Нима демоқчисиз? Муслим, тутоқиб гапирди —Инсултни бошдан кечиряпти. Хеч жойи ишламаяпти, фақат кўра олади. —Йўқ... Муниса ўтириб йиғлашни бошлади —Дадажон, мени кечиринг мени деб бўлди. —Бас қил. Хаммани ўзингга қаратма. Латофат, ерда ўтириб йиғлаётган Мунисани жеркиди. —Сиз билан ўғлингиз сабабчисиз. Сизлар бизни тамом қиласизлар, ўзи сиз бизни хақиқий онамизмисиз, ёки ўгаймисиз. Муниса алам билан қаради. —Мен, сенларни онанг бўлмаганимда, сенларга жон куюктирармидим. Ўлиб кет деб, ўтирган бўлардим. Латофат, Мунисани билагидан ушлаб тургизди. —Ойи, буларга парво қилманг. Яхшиликни билмайди булар. Муслимни жахли чиқди. —Сизлар биласизлар яхшиликни. Опамни сотиб бой бўлиб юрибсизлар. Ойимчи ишдан хам чиқиб кетди, пулдан ғам чекмай қўйди. Нимага? Чунки опамни устидан пулни еб ётибсизлар. Мунисани гапи тугамай, юзига тушган тарсакидан гангиб қолди. —Йўқот буни.. Латофат Муслимга қаради. —Уйга қамаб кел, оч қолса ақли киради. Муслим, Мунисани еталаб олиб чиқиб кетди 💫💫💫💫 —Ёрдам беринглар... Марям, Мунирани хонасига киргач бақириб юборди —Нима бўлди? Камола хонага сузилиб кирди —Тез ёрдам чақиринглар... Марям, Мунирани қучоқлаб йиғлаб юборди. —Бунча, кундошингизга шунчалик куйикмасангиз? Камола шошилмай телефонини қўлига олди. —Тезлашинг, ўлиб қолмасин.. Марям бақириб гапирди

#У‌ткинчи_дунё #No_31 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ўйнашларингни қумсаб қолдингми? Ботир, хонага зарб билан кириб, Мунирани юзига тарсаки тушурди —Мен нима қилдим? Мунира ловвуллаётган юзини ушлаб Ботирга қаради —Нима қилдим? Мана нима қилдинг... Ботирни кўзи қонга тўлиб бақирди. —Бу, бу халиги.. Мунирани гапи тугамай яна бир, тарсаки билан сийланди. —Дадамни кўриб келаман деб, ўйнашиб келдингми? Мунира Азиз билан турган расмни, Ботир Мунирани юзига ёпиштириб бақирди. —Бу мени ўйнашим эмас. Шунчаки.. —Нима шунчаки? Ботир, бор кучи билан оёғига тепди. Мунира оғриқдан инграб юборди. —Соғиниб қолган экансанда, айтганингда ўзим қондириб қўярдим. Ерда инграб ётган, Мунирани яна бир мушт билан сийлади. Мунира сўз дея оламай, йиғлаб ётарди. Ётган жойида, Ботир аламидан тўғри келган жойига тепиб урарди. Мадори кетган Мунира хушини йўқотди. —Ўзингча қилма. Айёр тулки, кўрсатиб қўяман уйга деб учрашиб юришни. Ботир, хушсиз ётган Мунирага бақириб хонадан чиқиб кетди. 💫💫💫💫 —Бугун опам келди. Кечги овқатдан сўнг, Муниса Содиқни олдига кирди. —Нега келибди? Содиқ тушуниб бўлмас, хис билан гапирди —Опамни ахволи яхши эмасди, сизни кўришга келган экан. —Ўзи пиширган ош. Айланиб хам ўргилиб хам ичаверади. —Ахир дада, сиз тушунишни хохламаяпсизку. Акам билан ойим қўйишмади опамни Муниса Мунирани ахволини эслаб йиғлаб юборди —Бахона бу. —Дада, опамни юзлари кўкариб ётибди. Келиб ота бўлиб суриштирдингизми? Опамни ота бўлиб эшитдингизми? Ойим билан акам нима деса шунга ишондингиз. У ерда қизингиз, ўзингиз тенгини қўлида хор, уни устига кундошлик балоси хам бошида. —Нима? Кундошлик... Содиқ, Мунисага қаради. —Ха, бир эмас, икки эмас нақд тўртта...