РЎЗА ОДОБИ .✍
Муҳаммадаминжон бу йил тўртни тўлдириб беш ёшга ўтди .
Биринчи фарзанд , биринчи невара , оилани эркаси .
Бирам серсавол , ҳалиги
,, билмаганини сўраб ўрганган олим ,, деган мақол шу болага нисбатан айтилган .
Бобо бувисини ҳам эртак , ҳикоя айтиб беринг деб ҳоли жонига қўймайди .
Жудаям ерга урса кўкка сапчийдиган шўх бола .
Кечаги кундан бери негадир кайфияти йўқдек .
Шўхлик ҳам қилмайди , овқатини ҳам жимгина ейди . Боғчасига боргунича йўлдаги дўконлардан нарса олдириб тинчимайдиган бола жимгина бориб келаяпти .
Тунов куни шўхлик қилаверганига бобоси олдига чақириб рамазон ойи кириб келаётганини , бу ойда одобли бўлиш , катталарни беҳурмат қилмаслик , рўзадор онаси билан бувисини чарчатмаслигини эртак қилиб айтиб насиҳат қилган эди .
Шундаям Муҳаммадамин жим турмай рамазон нима , рўза нима , унда нима қилинади , рўза тутмаса нима бўлади , овқат еб қўйса нима бўлади деб росса савол беравериб бобосини ҳам чарчатиб ташлаган эди .
--- Бобожон буларни сизга боғча опангиз айтдилами ,
Агар овқат еб қўйсангиз , тўполон қилсангиз боғча опа хафа бўладими , - деди қошини учириб .
--- Йўўқ болажоним буларни Аллоҳ айтган бизга . Агар тўполон қилсанг Аллоҳ хафа бўлади , - деди бобоси соқолини тортқилаб ўйнаётган неварасига қараб ўйчан овозда .
--- Ман ҳам рўза тутаманми , - яна бидирлади бола .
--- Сан хозир овқат еб , сув ичиб , лекин тўполон қилмай , одобли бола бўлиб тутасан . Катта бўлсанг овқат хам емай , дуолар билан рўза тутасан деди бобо .
Неварам бу айтганларимни тушунмайди , гапларим бу қулоғидан кириб , унисидан чиқиб кетдиёв деб ўйлади бобо .
Кечгача Муҳаммадамин росса тўполон ҳам қилди , акаси уришганди йиглаб , ойисига чақиб хам берди .
Эрталаб бобоси билан боғчага жўнади .
Дўкондан нарса олиб беринг деб хархаша ҳам қилмади .
Йўлнинг ўртасига чопиб хам чиқмади .
Қўлини орқасига қилиб тасбех ўгириб кетаетган бобосининг изидан жимгина кетаверди .
Йўл четидаги шийпонли сомсахонага яқинлашганларида тандирдан сомса узаётган сомсапаз қўлини кўксига қўйиб салом берди .
--- Ассалому алайкум Ҳожи бобо , бардаммисиз .
--- Ваалайкум ассалом , - бобо алик олиб бош силкиб қўйди .
--- Ҳа той бола , боғчагами . Муҳамадаминга гап қўшди сомсапаз ,
--- Сомса берайми полвон .
--- Йўқ , - боланинг овози кескин чиққанига бобоси ҳам ялт этиб унга қаради .
--- Уялмайсизми амаки , бугун Рамазон келди , ҳамма рўза тутган бўлса .
Сиз сомса пишириб сотаяпсизку .
Негадир боланинг лаблари бурилиб кетди , йигламоқчи бўлиб .
--- Аллох сиздан хафа бўлади .....
Бола боғчаси томонга югуриб кетди .
---- Муҳаммадамин секинроқ болам , - бобоси шошиб боланинг ортидан юрди .
Сомсапаз жойида қотиб қолди .
Бобоси болани боғча опасига бериб қайтиб келганида , сомсахона йиғиштирилган , тандирнинг усти ёпилган .
Стол стуллар ҳам , саватдаги қип қизил пишган сомсалар ҳам , сомсапазнинг ўзи ҳам кўринмасди ....
Бобо мийиғида жилмайиб уйига қараб йўлга тушди .
У гапларим эсидан чиқиб кетди деб ўйлаган невараси сомсапазга яхшигина сабоқ бериб қўйганини тушунди .
Эртаси куни бозорга борган Ҳожи бобо арава суриб юрган сомсапаз йигитни кўриб дуо қилиб қўйди .
Муборак Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида болажонларга кичгиналигидан тушунтириб борилса гўзал тарбия бўларди .
ШАХЗОДА САТТОРОВА .✍