fa
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

رفتن به کانال در Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

کانال 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 20 505 مشترک است و جایگاه 3 866 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 3 914 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 20 505 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 14 ژوئیه, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -763 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -20 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 11.20% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 8.49% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 2 297 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 1 741 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 20 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 15 ژوئیه, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

20 505
مشترکین
-2024 ساعت
-1537 روز
-76330 روز
آرشیو پست ها
Икки кун қандай ўтганини билмадим. Иккинчи куни дадам келинидан хабар олишга келади деб ўйламаган эдим. Аслида бу гаплардан ҳеч кимни хабардор қилиш истагим ҳам йўқ эди. Менга атрофмдаги инсонларнинг таъна дашномлари ортиқчалик қилиб, асабим бузила бошлаганини билиб турганим учун ҳам дадамга ҳеч нарса айтмаган эдим. Висолани уйда йўқлигини кўрган дадам мен қош чимириб боқди. Индамай туравердим. Болалар хонасига кириб кетган дадам катта катта қадамлар билан тепамга келдида. Худди саволимга жавоб бер дегандик жим тикилиб тураверди. -Мен..Мен ундан ўзим сўрадим. Биз ажралишимиз керак дедим... -Сенг тентакмисан ўғлим? Сен ақлдан озаяпсанми а? Нега тинчгина ҳаётингга ўзинг заҳар солаяпсан? Индамай бош эгиб турганимни кўриб захарли гапларини ичига ютган дадам қаршимга ўтирди. -Нима гап ўтди? Бекорга бу қарорга келмагандурсан? Айт ўғлим нима бўлди? Келинни нима айби бор?Балким мен аралашиб.. -Дада керакмас -Нима керак сенга а? Нима керак? Рустам ўғлим сен бекорга бу қарорга келмагансан. Гапир болам. Жим турмагин -Мени тушуна олмайсиз... Хўрсинди. -Балким, юрагингдаги гапларингни гапирсанг...Тушунишга уруниб кўрармидим...Рустаам -Дада барибир мени тушунмайсиз... Тикилиб қолди. -Ахх боламааа, бош чайқади. Ахх боламааа....Хўрсинди. Келин қаерда? -Билмайман -У ҳомиладор -Биламан. Дада, мени бу мавзуда гаплашгим йўқ. -Энди нима қилмоқчисан? -Ҳеч нарса...Тунд жавоб қайтардим. -Ишга бор. Уйда сиқилиб ўтирма...Бир гап бўлар... -Дадда балким аралашиш фикрингиздан қайтарсиз -Мен отаман, ҳали ўғлинг сенга ёқмайдиган ишлар қилганида мени тушунасан. Бир неварам қўлида, иккинчиси қорнида. Келинни ташлаб қўя олмайман. Ҳеч йўқ ота сифатида аҳвол сўрайман. Майли, сен айтгандек бўлсин. Аралашмайман. Иккиларинг ораларинга тушиб нима бўлди яраш у бу демайман. Лекин келинни шундайгина ташлаб қўймайман. Ота онасиникига кетганми? -У ерга бормайди у тўнғилладим. -Мен унда болаларга айтиб бозор учар қилиб келиндан аҳвол сўрайчи. Кўриб турибман сени ахволинг яхши. Ундан бир ахвол сўрай. Орадан икки соат ўтар ўтмас , очиқ қолган эшик шарақлаб очилиб Шахноза кўринди. Обббооо бошланди.Дадам ари инига чуп суқибди. Қизига дарди ҳол қилган кўринади. -Яхшимисиз ака? Янгам қани? Суйкалиб келиб пешонамга лаб босди. -Онасиникида! Юз бурдим. -Ҳии Шаҳзодахонни сеҳр жодулари таъсир қилдими? Пичинг отди. -Ўчирда! -Ўчирмайман! Янгам қани? - Айтимку онасиникида деб! Бақириб бердим. -Янгисини олгиз келдими? -Ўчир овозингни! Бор йўқол! Ўрнимдан сакраб туриб билагидан ушлаб эшик томон судрадим. Бор уйингга болаларинга қара! -Эйй қуйворингда. Қўйинг дедим. Янгамни нима айби бор? -Менда айб! Айтганингдек бошқасини олгим келди -Эяя тентааак! Анграйиб қолди. – Сиз тентак бўлиб қолибсиз! -Ҳмм шунақаман! -Акааа -Шахноз борда уйингга борда. Бир нарса деб юбораман кейин йиғлаб юрасан. -Псих! Шарт эшикни очиб чиқиб кетди. Уффф! Жонимга тегди! Монитор пастига кўз югуртирдим. Бугун число етти. Кетганига икки кун тўлик бўлди. Бу дегани қирқ саккиз соат.Овқатландимикан? Аҳволи қандай экан? Телеграмга кирдим. Аҳволинг яхшими? Овқатланингми? Очиб ўқиди. Жавоб қайтармади. Уффф бошимни чанглаб ўрнимдан туриб нари кетдим. Керакмас эди ёзиш. Узиладиган муносабат узилиши керак . Чала ўлдириш керак эмас.... -Нон оламизми? Ойбекнинг овозидан хаёлларимни йиғиштириб олдим. Нон олайлик. Акам яхши кўради. -Бўпти. Самарқанд нон бозорига тушиб атрофга кўз ташладим. Шу юртга аллақандай меҳрим тушган. Эҳтимол, Висола мен у ерда сизни кашф этганман. Мен Самарқандда вақтимизда сизни севиб қолганимни тушунганман. Мен Самарқандни яхши кўраман деб кўп айтгани учунмикан? Машин рулини Ойбекка топшириб ўзим орқа ўриндиққа ўтиб ўтирдим. Мен ухламаганман. Бир оз ухлаб олай. -Билиб қўй сени тоғанг жахл билан кутиб ўтирибди. -Сен қаердан биласан? -Мен ҳаммасини биламан ошна.Кўзгу орқали менга кўзташлади. Даданг хабар топгандан сунг мен блан гаплашди. Мени хабарим йўқ эди. Кейин тоғанг билан узоқ гаплашди. Эртаси куни келинни юборди. Иброҳимни хабари йўқ. Уни сукиб юрма. У бечора айтилган ишни қилди. Мен билардим. Келин , даданг ва тоғанг.

▪️▫️▪️▪️▫️ ▪️▫️▫️▫️▪️▪️▫️ ✅ MARAFONDA OCH QOLMAY OZISHADI.❤️ 🫵 Siz ham ozishiz kerakmidi? HA OZISHIM KERAK OZISH UCHUN O'ZIN
▪️▫️▪️▪️▫️ ▪️▫️▫️▫️▪️▪️▫️ ✅ MARAFONDA OCH QOLMAY OZISHADI.❤️ 🫵 Siz ham ozishiz kerakmidi? HA OZISHIM KERAK OZISH UCHUN O'ZINGIZ HARAKAT QILIB ORGANIZMIZNI QIYNAB VAQT O'TKAZMANG. ▪️OY ▪️▫️MING ▫️OY ▪️▫️▫️MING ▪️OY ▪️▪️▫️MING 💯💯💯💯💯💯💯💯💯💯💯 NAZORAT VA VAQT SIZGA YORDAM BERADI. OZISH MARAFONIGA MARHAMAT OZISH MARAFONIGA MARHAMAT ☕️☕️☕️☕️☕️☕️☕️☕️☕️ ▪️▫️▫️▫️▪️▪️▫️▫️▫️ https//t.me/soglom_ozish123 https//t.me/soglom_ozish123 https//t.me/soglom_ozish123 GURUHGA KIRING 🌸🌸🌸🌸

Опа уйга келса😅 Яна кимни опаси шундай?    

Сени илк кўрган кунимда,  гапларимга қарши улароқ далда бериб сўзлаган сўзларингни унутдим... Лекин  кўзларингни унута олмадим. Уша сени учратган кунимда, менда биринчи узгариш бўлган. Мен уша куни, ўта чарчасам, бир икки соат дам олишим учун банд қилган меҳмонхона номерига эмас, офисимга кетдим. Офисимда ишлаб ўтирганман ва  охирги олти ой мабойнида илк марта соатга қараб тунги уч бўлганини кўрганман...Чунки, мен учун уша пайтларда вақт тушунчаси йўқолган эди. Узоқ ўйладим. Хотиржам равишда қарор қабул қилдим. Ҳаёт йўлимда шу  вақтгача учраган аёллардан нимаси билан фарқ қилади? Унга нисбатан нима ҳис қилаяпман? Ҳисларимни тафтиш қилиб олиб сени никоҳимга олдим. Ўтган вақт мобайнида сени ургана бориб, юрагимда аллақандай туйғу пайдо бўлди. Сени ҳимоя қилиш,  асраш, ҳафа қилмаслик, йиғлатмаслик олий мақсадимга айланди. Юзингда озгина хафагарчилик аломатини кўрсам ўзимни қўйишга жой топа олмай  қолиш  ҳисси пайдо бўлди. Сен онаси бўлган ўғлимга айрича меҳр қўйдим. Аллоҳимнинг ҳадяси бўлган иккинчи фарзандимизга ҳомиладорлигингни билиб хурсандлигимдан ўзимни йўқотаёздим. Назаримда бизнинг бу ширин бахтимизга менинг ўтмишим. Биринчи аёлимдан бошқа раҳна соладиган куч йўқдек эди... Индамай бош эгиб сукутга кетдим. -Нима бўлди? Нега бу гапларни гапираяпсиз? Сочимга қўл чўзганди бошимни нари тортдим. Рустааам?Кўзларини катта катта очиб боқди.-Тинчликми? -Мен янглиш ўйлабман, бизнинг орамизда яна бир куч бор экан. -Қандай куч? Нималар деяпсиз? Мен умуман тушунмаяпман! Юзимга тикилиб турган суюклимга қараб жилмайишга ўзимда куч топдим. - Бу Мен.  Куксимга бармоқ нуқдим.-Мени ўйларим. Мен уша куни Сени йўқотиб қўйишдан шунчалик қўрқиб кетдимки, ҳозир ҳаттоки, сенга қўл тиккизсам нимадир рўй берадигандек... -Бу табий ҳолат.-Жилмайди.-Шунчалик кўп нарсани бошидан ўтказган одам учун бу табий, лекин Азизим, мен шу ердаман, соғломман, ёнингиздаман. -Мен гапимни тугатмадим. -Хўп тугатинг. -Биз ажралишимиз керак. Мен  ортиқ бу қурқув билан яшай олмайман. Жим тикилиб қолди. Узоқ тикилиб турди.  Хўрсинди. Кафтини пешонасига тираб ерга тикилиб ўй суриб жим бўлиб қолди. Ўртага таранг, совуқ сукунат чукди. -Мен ҳозир кетсам.. Титраб кетган овоз сукунатни бузгач бош кўтариб юзига боқдим. Мен ҳозир кетсам ва  кунлардан бир куни, сиз ўз қарорингиз хато эканлигини тушуниб қолсангиз, ортимдан борасизми? Кўзларимга тик боқди.-Сиз у вақтида мени ортимдан боришга йўл топа оласизми? Хўрсиндим. -Мен кетаман! Юзидаги азобланиш ифодасидан қийналиб кетдим. -Бу гапларингиздан кейин, мен кетаман. Хозир ҳатто мен хато қилдим қол десангиз ҳам кетаман. Аммо, сиз мен берган саволга жавоб беринг. Қачондир хато қилганингизни, ўзингиз тушунсангиз, ортимдан боришга йўл топа оласизми? -Ҳа! Ўрнидан шарт туриб ётоқхонага кириб кетди. Бир оздан сунг у ердан қўлида сафар чамодани билан чиқди-да, болалар хонасига кириб кетди. Ярим соат вақт ўтди ё ўтмади. Болалар хонасидан   Муҳаммадалини қўлидан кўтариб олган Таня опа чиқиб келиб,  менга савол назари билан боққанча тикилиб қолганини кўриб бош бурдим. Хайрлашмасдан индамай эшикдан чиқиб кетишини жимгина кузатиб ўтирдим. Қарс ёпилган эшик. Совуқ сукунат. Хонамга кириб дераза пардасини кўтармай кузатиб турдим. Машинасига ўтириб жунаб кетди. Ҳаммаси ўзим истагандек. Менга ёқадигандек. Мағрур кетиш. Кўз ёшларсиз индамай тарк этиш. Мен билиб турибман ҳозир уйига етиб олгандан сунг эҳтимол хонасига кириб олиб хунграб ҳолдан тойгунича йиғлар, аммо олдимдан мағрур кетди. Айнан мана шу мағрур кетиши, уни излаб боришим учун етарли бўлишини ҳам билиб турибман. Чунки, бунақа кетган одам ўзидан бир хабар етказишга урунмаслигини ҳам билиб турибман...Мен эса,  ўзим ҳайдаб ўзим йўқлайман... На сен билан яшай оламан, на сенсиз! Уффф!  Ўзимни диванга ташлаб шифтга термулиб ётдим... Қорним оч қолганини идрок қилиб бош кўтардим. Девордаги соатга қарадим. Кечки ўн. Шунча вақт ётдимми? Ўрнимдан туриб кийимларимни алиштирдим... Монитор қаршисида ўтириб термулиб қолдим... Телефонмм жаранг сочди. У!  У чидай олмади. Олиб кетинг дейди. Ўрнимдан туриб телефонимга кўз ташладим. Будильник тонгги 04:30 ни кўрсатиб  жаранг сочибди....

Бошимни эгиб жим ўй суриб қолдим. Акам хақидаги хотиралар мени ўз домига тортиб кетди. Азизим стол устида турган қўлимга урилган иссиқ қўллар тафтидан сесканиб тушиб юзига тикилиб қолдим-да. Сўзларимни давом эттирдим. -Акамдан сунг йўқотганим, бебабаҳо инсоним, бобом бўлди. Бобом кўз ўнгимда қоқилиб тушиб вафот этди. Мен бунга ишонмадим. Назаримда бобом менга ҳазил қилаяпти. Ҳаммаси ҳазил. Ахир, бобом жиддий ҳазил қилишларни ўрнига қўядиган инсон эди!  Тушим эмас экан. Афсуски,  бу сафар бобом ҳазил қилмаган экан. Ҳаётимдаги ранго ранглик бобомга қўшилиб кетди. Назаримда бутун олам оқ ва қора рангдан иборатдек бўлиб ҳаётимдан мазмун кетди. Менда бефарқлик пайдо бўлди.Атрофдаги ходисаларга,атрофимдаги инсонларга...Нимадир бўлса.. Хаётда рўй берадиган кунгилсизликларни бобом ўлими билан қиёслайдиган бўлдим. Эээ қизиқмисан, бобом ўлиб кетди-ку! Бу нима бўпти!? дейдиган одат чиқардим. Арзимас нарсадан вафот этган бобомдан ўз кунглимда ранжидим. Худди бобом атай қилгандек. Бобомни ёлғончиликда айбладим. -Ахир менга доим ёнингда бўламан дерди-ку!- дедим ғам юкига чидай олмаганимда. Қара қандай худбинман! Исёнкорман! Ваҳоланки, менга уша одам Аллоҳга исёнкор бўлма деб тарбия берган эди... Чуқур нафас олиб чиқардим. -Рустам балким тўхтатармиз... -Йўқ бош чайқадим. Давом этамиз.. Ўзимга кела олмай туриб, бувим... Бувимда анча бунча ақлим кириб қолганмикан дуои фотиҳадан бўшамадим... Аллоҳнинг қадарига рози бўлдим. Исён кўтармадим... Ҳали олдимда яна бир улкан   йўқотиш борлигини албатта мен ҳали билмас эдим... Аммо юрагим шу нарсани сезармиди, мен аямни жудаям авайлар эдим. Бир зумгина назаримдан қочирмас, қай вақти, қай истаги бўлса амалга оширишга шай турар эдим. Биласанми мен аямдан умуман хафа бўлмас эканман, ёки аям мени хафа бўлишимга лойиқ иш қилмаганмикан? Мен қора хаёлларда юрадиган одамманми ё йўқотганларим мени шундай хаёлда юришимга мажбур қилармиди....   Аямнинг гузал чеҳрасига тикилиб туриб, кунлардан бир куни, шу гузал аёлни қайта кўра олмаслигим тўғрисида ўйлардим. Бу ўйдан дахшатга тушар ва аямга янада меҳрибон бўлишга интилар эдим... Орадан етти йил ўтиб,  уша мени дахшатга соладиган кун етиб келди. Аямни йўқотишим... Мен ғам кучидан сўзлашни унутдим. Тақдирнинг бу  "совғасидан" донг қотдим. Хаёлимда яккаш бир ўй, эндигина эллик еттига кирган эди-ку! Ёш эди-ку! Мен тан олмас эдим. Ўлим ёш танламаслигини!  Бугун кўрганим эртага йўқ бўлишини! Тан олгим келмас эди! Кимнидир яқини вафот этса, Аллоҳни иродаси дейишни билардим... Лекин бошимга тушгач... Аямга қўшилиб ўзим ҳам йўқолдим. Аямга қўшиб жуда кўп нарсани йўқотдим.... Кўзларимдан оққан ёшдан юзим ювилиб кетаётганини, қаршимда жимгина мени тинглаб ўтирган Висолани кўзларим кўрмаётганин билсам-да кўзёшларимни артиб ташламай сўзларида давом этдим. - Барча ҳақиқатлар тагига етганимдан сунг, энг тўғри йўл уйдан кетиш деган қарорга келдим ва уни амалга оширдим.  Шунчалик ўзимни йўқотдим,  яшашга уйим йўқлигини ўйлаш хаёлимга келмади. Ўлмаслик учун, вахший бир инсонга, қотилга айланмаслик учун, барчасини унутиш учун ишлавердим, ишлайвердим. Дўстим, қиёматлигим Ойбек ёнимда бўлди.Мен ўтирсам ўтирди.Турсам турди.Ишласам бирга қўшилиб ишлади.Аммо ёнимдан кетмади. Менга қўшилиб у ҳам ўзини унутди. Ҳафталаб оиласидан хабар олмасди, лекин мени ёнимдан бир қадам жилмаган. Суткалаб бир нуқтага тикилиб қолишимни кўрган дўстим қаршимда ҳеч бир савол бермай, жимгина кўз тикиб ўтирарди.Унинг сокин, ақлли нигоҳларидан ўзимга далда олдим. Куч олдим. Кун ва Тун фарқини унутдим. Вақт тушунчасини йўқотдим. Мақсадсиз пул топдим... Мен ҳатто бу топилган пуллар нега кераклигини ҳам ўйламас эдим.-Хўрсиниб олдим-Шундай кунларнинг бирида ҳаётимга Сен кириб келдинг. Жимгина, кулимсираб, жилмайиб.... Юзига уятчан табассум югурди. -Мен дастлаб, сени кўрганимда чиройли кўзларингни ёқтирдим. Мана шу  кўзлар, мени сени излашим, такрор учратишимга харакат қилишим  учун ундади. Сени қайта кўргим, уша аллақандай ёғдуси бор кўзларингга тикилгим келгани учун ҳам мен ҳаракат қилдим. Сен ҳақингда ҳеч нарсани билмасам ҳам сен учратишдан умидвор бўлдим.

-Биласанку атрофимда доим аёллар... Бу масала мен учун унчалик муаммо эмас... Кафтини оғзига босиб кулди. Бош чайқаб ҳузур билан кулишини кузатиб турдим. -Ишонмайман бош чайқади. Мен бу гапга ишонмайман. Сиз атай жиғимга тегаяпсиз! -Нега ишонмайсан? Мен жиддий айтаяпман Муштини тугиб қўлидаги никоҳ узугини тишлаб кулди. Бош чайқади. -Ишонмайман тамом! И-ШОН-МАЙ-МАН! Тавба лаб бурди. Аёл киши эмиш. Қанақа аёл? Елкасини қисди. -Шу оддий гузал бир аёл. Аёлдақа аёлда! Бу сафар кафтини кўзлари устига бостириб елкасини силкитганча овоз чиқармай кулишга тушганини кўриб ғашим келди. -Нега куласан? Овозимни кўтардим. Кафтини тескарисини лабига уриб кулгусини тўхтатди. -Агар, кўзлари ёлқинланиб кулганча сўзларини давом эттирди. Агар, ўзингга юқори баҳо бердинг десангиз ҳам бир гап айтаман -Хўўш? -Қўлингиздан хиёнат қилиш келса, марҳамат! Жим тикилиб қолдим. -Ҳм,-қош учирди.-Нега жим бўлиб қолдингиз? -Бу доброми? -Ҳа. Жилмайди. Марҳамат! Йўлингиз очиқ! Агар шу ишни қила олсангиз ишонасизми, ҳатто нега деб савол бермайман! Бошқа вақт бўлганда сукиниб кетишим кўз олдида кимгадир смс ёзиб ғашига тегишим мумкинлигини ғамгин хаёлимдан ўтказдим.  Чуқур хўрсиндим. Рустааам, агар, ғашимга тегиш усун бу гапни айтаётган бўлсангиз сиз эпладингиз. Ғашим келди. Балким бу мавзуни тўхтатармиз. Ажралиш сўзи ёмон сўз, кулгу учун, ҳар қандай гапни гапираверманг, илтимос кераги йўқ. Индамай стол устида турган қўлимга тикилдим. -Бу ерда бошқа гап бор.-Синчков тикилди.-Бу ерда бутунлай бошқа гап бор, аммо сиз айта олмаяпсиз. Нима гап айтасизми? -Мени гапларимни яхшилаб эшит. Бир оз ўйланиб тургач  сўз бошладим.- Мен жуда узоқ гапиришим мумкин. Нимани гапирсам ҳам  гапларимни бўлмай эшит. -Хўп. Эшитаман -Менда яқинларини йўқотиш қўрқуви жуда кучли. Имконим қадар хотиржам сўз бошладим. - Бу қўрқув бирданига эмас, йиллар ўтиб пайдо бўлган. Дастлаб, унчалик меҳрим бўлмаса-да, дадамнинг укаси  амаким, Соҳибқироннинг фожеали тарзда автоҳалокатдан вафот этишидан карахт бўлиб қолганман. Амаким билан у даражада яқин эмас эдим. Акам нефть саноати бўйича яхшигина бизнесмен бўлиб, иши кўп инсон эди. Биз кам кўришар эдик. Баланд бўйли, оқ юзига ярашиб тушган қора қош кўзли амаким кўзга яқин бўлгани учунми, атрофида аёллар парвона эди. Кечагидек ёдимда уша фожаели кундан бир кун олдин, биз кўришган ва акам менга узоқ термулиб туриб:  "Сенда бир гапим бор-да."- деганди. Мен эса акамга шошаётганимни эртага вақтим мўлроқ бўлиши ва ўтириб суҳбатлашишимизни айтганман." Балким, эртага кўриша олмасмиз. Дадангга етказиб қўй, болаларимни фақат дадангга ишонаман!"- деган. Шу билан мен ўз ишим билан кетганман. У вақтда мен атиги ўн етти ёшли, бир ерда тура олмай шамолдек елиб юрадиган ўспирин эдим. Эртаси куни тонг саҳарда етиб келган хабардан карахт бўлиб қолганман. Акамнинг барча маросимлари ўтгунича "Балким, биз эртага кўриша  олмасмиз. Дадангга етказиб қўй мен болаларимни фақатгина дадангга ишонаман!"-деган сўзлари қулоғим остида  жаранглаб турган. Мен амакимнинг охирги сўзларини дадамга етказганман... Кафтини пешонасига тираган Висола менга кафти оша назар ташлади. Чуқур хўрсиндим-да сўзларимни давом эттирдим.  - Орадан уч йил ўтиб, меҳр берган инсоним Ҳамзахон акамни йўқотишим... -Ўқиганман.. Секингина бош ирғаб олди. Ўқиганман... -Ўта фожаели бўлган.- Қош чимирдим.-Ўта, ўта фожеали... Ҳозир ўтириб ўйласам, мен акамга ўзгача меҳр берган эканман. Акам ҳақиқий шер йигит бўлган. Бир сўзли, мард, олижаноб. Қадамидан ўт чақнарди. Кўзларингга тикилиб туриб, ичингдаги гапларингни билиб оларди. Бобом акамни ўлимидан кейин акамга шундай таъриф берганди:  "Аллоҳим Ҳамзахондек йигитларни яратиб қўярмишда, сунг ўзиниям ҳаваси келиб, олиб кетиб қолармиш! Астағфируллоҳ! Жойлари жаннатдан бўлсин! Шер йигит эди. " Акамга бундан бошқа муносиб таърифига сўз топа олмайман. Йиллар ўтсада шу инсонни ҳаётимда йўқлигига кўника олмадим... Икки марта бир марта авто авария туфайли, ўлим билан олишган бўлсам, иккинчисида уша ўтказилган операциядан сунг ҳушимга келишим оғир кечган. Иккисида ҳам саҳрода сарсон кезиб юрганимда акам мени у ердан ҳайдаган....

СЎЗ ҚУДРАТИ Ортиқ ишхонамда тура олмаслигимга кўзим етиб уйга қайтдим. Эшикни очишим билан уй ичидан келаётган шовқинга ҳайрон қулоқ тутдим. Одатда бизнинг хонадон доимий сукунат қуршовда бўларди. Ким бунчалик баланд овозда гаплашаётган? Қулоқ солдим. -Қуёшим! Лочиним! Анаконданинг рустилида кимнидир эркалаётган  овозини танидим. У болалар хонасида ўғлимни эркалаяпти. Шарт эшикни очдим. Менга бир қараб олиб неварасини эркалашда давом этди. -Салом дадажон дегин! Паҳловоним, қани лочиним дадажон салом дечи! Ҳайрат билан анқайиб қолдим. Бу аёл ҳам кимнидир эркалашни билар эканми? Ўз ўзимга савол бериб, гангиб эшикни ёпдим. Ётоқхонага кириб шкафдан тоза кийимларимни олаётганимда ич ичимдан ғазабли титроқ келаётганини, ўзимни чалғитмасам бир балони бошлашимни тушуниб, жаҳлимни босиш мақсадида диванга ўтирдим. Мен жаҳлимга эрк бермаслигим, нима бўлган тақдирда ҳам уни индамай кузатиб қўйишим керак! Ахир у шундай қилади. Дадамга доим ширинсўзлик билан илтифот кўрсатади! Титраб турган кафтларим билан юзимни беркитдим. Йўқ! Мени очиқчасига ҳақорат қиладиган одамга уйимда жой йўқ! Шарт ўрнимдан турдим. Кетишини ва қайта бу ерга келмаслигини айтаман! Остонада оёқ кийимини кияётган қайнонам билан рўпару бўлдим. -Мен кетаяпман! Худдики, хайдамасанг ҳам ўзим кетаман дегандек лабини бурди.-Муҳаммадалини кўргим келувди. Дадаси тушумга кирибди. Шунга...Биласиз, дадаси неварасини жуда яхши кўрарди... Ёқтирмагандек юзига боқиб турганимни кўриб юзи жахлданми қизариб буриқиб кетди. -Келишимни иккингиз ҳам истамаслигингизни мен жуда яхши биламан. Сиз мени ушандаги гаплар учун ёқтирмасангиз, Висола менинг ҳақиқатларимни қабул қила олмагани учун бу ерга келишимни истамайди. Лекин неварам эканда, кўргим келди! Қаршилик қилмассиз!? -Бемалол!-Лаб бурдим. Бемалол келиб кўришингиз мумкин! -Рахмат! Эшикни очиб чиқиб кетди. Очиқ эшик оша уни қандай йўлакдан чиққани, машинасига ўтиргани ва жўнаб кетганини кузатиб турдим. “ Мен сенга шу палакатдан ажраш девдим! Унингни турган туриши катастрофа билсанг!”- деган гаплари қулоғим остида жаранглади. Ростдан ҳам менга қандайдир қарғиш теккан бўлса керак. Тундлик билан хаёл сурдим. У бу борада ҳақ бўлса керак. Имиллаб кийиндим. Касалхонага эса умуман боргим келмасаям йўлга чиқдим. -Бугунча қола қол. Кетишга тайёрланаётган рафиқамни тайёргарлигини тўхтатдим. -Бугунча қола қол, эртага олиб кетаман. -Мен яхшиман-ку! -Бугунча... -Сиз ҳам қоласизми? -Йўқ, мени ишларим бор...Эрталаб келаман. Тезгина хайрлашиб чиқдим. Уйга қайтиб келиб, бум буш миям билан шифтга термулиб ётвердим.  “Катастрофа” Шу гап қулоғим остидан кетмай мониторга термулиб ўтиравердим. -Висолаҳон чиқдиларми? Опамнинг смсига хафсаласизлик билан кўз югуртирдим. Индин олиб чиқман -Вой бунча яхши! Ҳайрият! Яхши бўлиб кетсиней, эсон омон қўлига олсин! Хавотирдан юрагим ёрилди. Тузалиб кетсин! Салом денг... -Келинда нима янгилик? дадамнинг хабарига қўл силтадим. Эрталаб уйқудан бутунлай бошқа одам бўлиб кўз очдим... Тушликдан сунг янгангни уйга олиб бор деб Иброҳимни касалхонага юбориб ўзим уйга кетдим. -Ишларингиз кўпайиб кетдими? -Йўқ бош чайқадим -Ааа унда нега касалхона ўзингиз бормадингиз?-Ҳайрон савол берди. Аччиқ ютиниб олдиму, жавоб қайтармадим. -Рустам -Биз гаплашиб олишим керак. Кўзларимни ундан олиб қочдим. -Хўп жилмайди. Биз доим гаплашамиз-ку. Бу сафар нима ҳақида? -Мени Катастрофа эканлигим тўғрисида... Ялт юзимга боқди. -Мен сизни эътбор бермади деб ўйлагандим. Жилмайдим. Рустам бунака жилмайманг. -Қанақа? -Худди кимдир кул деб мажбурлаётгандек. Ахир ойимни биласиз У ўта қупол ва бемаврид ҳазил қилади. Сизнинг таъсирчанлигинизни билиб туриб атай қилади. Рустааам. Тикилиб қолдим. Кўз олдимда қандай девор суянгани келди. -Сен уша куни куни ...Хўрсиндим. Биласанми мени бир гапим бориди -Рустааам норози боқди. Сизнинг кайфиятингиз менга умуман ёқмаяпти! -Мен сен билан ажралишга қарор қилдим... -Иии жинни! Кулиб юборди.-Хўўўп!-Бош ирғади.-Нега энди ажралишга қарор қилдингиз? Сабабини билсам бўладими? -Айтайлик, бир аёлни ёқтириб қолдим.. -Уни қарангааа!- кўзларини қиялатиб ёвқараш қилди.-Қачон улгурдингиз?

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМЛАРНИНГ ЁШЛИГИ🥰
🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМЛАРНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Бахтиёр бўлиш учун: Қўлни - меҳнат; Қалбни – меҳру муҳаббат; Ақлни – мақсад; Хотирани – фойдали илм; Келажакни – умид билан т
Бахтиёр бўлиш учун: Қўлни - меҳнат; Қалбни – меҳру муҳаббат; Ақлни – мақсад; Хотирани – фойдали илм; Келажакни – умид билан тўлдириш лозим. Аллоҳ барчамизга бахтиёрлик неъматини насиб қилсин!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух! ҚАРИНДОШЛАРИМ 🍁 Куз фаслиниг сўнгги жумаси муборак бўлсин! Аллоҳим икки дунё саодатини насиб этсин! Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала али саййидина Муҳаммад! 🕋

🌸🕋ЭРТАГА ЖУМА🕋🌸 ✨ Аллоҳ дуоларимизни ижобат, ✨ Фарзандларимизга салоҳият, ✨ Ибодатларимизга гўзаллик, ✨ Ризқимизга барака берсин! ✨ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Тунингиз сокин ўтсин. Яхши дам олинг. 🌙 Ҳайрли тун қадрдонларим!😴 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

-Йўқ Рустам йўқ! Бу гапни ҳамма айтса ҳам сиз айтманг! Рози бўлманг! Сиз қўл қўймасангиз ҳеч нарса бўлмайди. Рустам қўймайсиза? Икки қўли билан махкам қўлимдан тутди. Мен уни қайт қилавериб кучсизланиб қолган деб ўйлаб адашибман. Махкам тутилган қўлимда оғриқ турди. -Сен кўп қайт қилаяпсан. Шу аҳволда кетаверсанг...Қўлимни чангалидан озод қилишга харакат қилдим. -Мен қайт қилмайман. Мен овқат ейман! Мен ҳаракат қиламан! Қўл қўймайсизаа? Кўзларидаги телбавор ёнган оловдан чучиб чушдим. -Висолаа -Ахир у бизни боламиз, иккимизники қандай кўзингиз қияди.Қандай қилиб рози бўлишингиз мумкин? Рустам,- илтижо билан тикилди.- Йўқ дейсизаа? Мен тузаламан, ёш боладек муштлари билан бурни аралаш кўз ёшларини артиб олди. –Мен қайт қилмайман! Кўзлари жовдираб сўз берди. -Умуман қайт қилмайман. Дориларни ҳаммаси менга яхши таъсир қилаяпти. Кўзимдан сизган ёшни кўрсатмаслик учун кафтларим билан сидириб сочимга масҳ тортдим. -Хўп. Уч кун қараймиз. -Йўқ. Бош чайқади. -Висолаа -Йўўўқ. -Яхши. Ён бердим. - Сен овқат ейишинг қайт қилмаслигинг кўпроқ сув ичишинг керак. -Мен ҳаракат қиламан. Бурнини тортди. Шундан кейинги соатларда уни ҳайрат билан кузатиб турдим. Кунгли айниса, кафтини оғзига қаттиқ босиб чуқур чуқур нафас олиб бостирди. Икки уч марта шундай қилиб бостиргач, дорилар таъсир қилдими, кунгли айнисада қайт қилиш кузатилмади. Қайнонам уч марта Вазира беш марта келиб кетди. Ёнида қолдим. Аниқроғи уша хонадан чиқишимни истамади. Исмоилга уйдан керакли нарсаларни олиб келиб беришини тайинладим. -Муҳаммадали нима бўлди? -Демак, аҳволинг яхши жилмайдим. Ҳавотир олма. Таня опа бор, Аммамга тайинлаганман. Жуда бўлмаса, Шахзода олиб кетади. - Муҳаммадали учун энг ишончи инсон ҳам ўзи Шахзода. Жилмайиб хорғин кўз юмди.- Чарчадим. -Ухла ёнига чукдим. Бир қўлимни махкам қучиб уйқуга кетганидан дастлаб ажабландим. Ўрнимдан турмоқчи бўлганимда чучиб кўз очишидан, у менга ишонмай қўлимдан махкам тутиб уйқуга кетганини тушундим. Хаёлида у уйқуга кетганда мен ўрнимдан тураман ва бориб ҳалиги қоғозларни имзолайман. Хаёлини қарая алам билан лабимни тишладим. То уйқудан кўз очгунича қанча вақт ўтирдим жим тикилиб ўтиравердим. Ҳатто қимирламабман ҳам. Қимирламаганимни у кўз очгандан сунг ўрнимдан тураман деганимда қотиб қолган белимдан билдим. Учинчи кунга бориб иштаҳаси очилди. Иштаҳага қўшилиб кўрсатгичлари ҳам миъёрлашганини кўрган Юлдуз опа бемалол уйга олиб кетаверишим мумкинлигини, қолган даво муолажаларини уйда давом эттирса ҳам бўлишини айтиб рухсат берди. Шундай бўлсада уйга олиб қайтмай эртаси куни ишдан қайтишимда олиб кетишимни тайинлаб ишга кетдим. Ишхонамга боргач эса, шу даражада тушкунликка тушиб қолдимки, кўз олдимдан уни деворни тутиб йиқилганлиги, пешонасини реза реза тер қоплаб, менга танимагандек назар ташлаши кетмай қолди. У касал вақтида, хаёти хавфда вақтида ўзимни ушлаб турганман шекилли, унинг аҳволи ўнгланганлигига ишончим комил бўлгач эса, бўшашиб тушкунлликка берилиб кетаётганимни сездим................ Давоми эртага .

❗️Интернет аҳлини йиғлатган суҳбат Мухбир отахонга савол берди: Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз? Бу саволга қалбларни ларзага солувчи жавоб берилди...

-Йўқ. Кўзларини бир нуқтага тикиб ўйланиб қолган Висола бош чайқади.- Йўқ. У мени жисмонан қийнамаган. Шунчаки, хўрлаб ҳузур қилган. Қўлини кесиб олган етти ёшли қизчани тасаввур қилинг. Жароҳат, оғриқ, қон! Қизча бундан қўрқиб кетади. Йиғлаб онасининг ёнига югуради. Она эса қурқиб кетган боласини овутиш ўрнига уни устидан кулади. Оғряптими баттар бўл дейди. Оқаётган қонни бармоқлари билан юзларига суркаб ташлайди. Бувисининг ёнига бормоқчи бўлса, эшикни ичкаридан махкамлаб олиб мазах қилишда давом этади. Акаси ҳам қўшиларди. Опаси... Бундай мазахлардан кейин қизча ўзининг жароҳатига ўзи малҳам қўйишни урганади. Эҳтимол, шу туфайли ҳам у келажакда врач бўлишни танлагандир... Кўзидан сизган ёшларини артдим. -Бўлди. Эслама қўй. -Аҳа бош ирғаб олиб елкамга бош қўйди. Кунглим айнияпти... эгилиб каровот остига келтириб қўйилган тоғорачани олиб узатдим.... Катта хонада давом этаётган тўртта дўхтирнинг алланималарни пичирлаб гаплашишидан ҳеч нарсани тушунмай бир соатдан бери ҳар бирини юзига термуламан. Нимани бу даражада маслаҳат қилишаяпти? -Исмингиз Рустаммиди? Юлдуз опа деган аёл мен томон угрилиб жилмайди -Ҳа -Рустамжон, Висола иккингизни нечта фарзандларингиз бор? -Битта ўғлимиз бор -Жуда яхши экан! Аёл мамнун жилмайди. -Ҳозирги замонда битта фарзандни оёққа қўйишни ўзи бўлмайди. Энди ўғлим хотингизни ҳамма кўрсаткичларини кўриб чиқдик. Биринчи фарзанди билан ораларида фарқ жуда кам, ҳам аёлингиз деярли кучдан қолибди. Унинг организмида, катта сувсизланиш кетаяпти. Бу бола учун ҳам она учун жуда хавфли. Аёлнинг сўз оҳангидан юрагимга ғулғула тушди. -Ҳали муддати кичкина, шунинг учун биз ўзора маслаҳатлашиб агар розилик берсангиз, бу ҳомиладорликни тухтатиш керак деган қарорга келдик. -Тушунмадим? Ҳайрон боқдим. -Нима дегани у? -Хотинингизни саломатлиги учун, болани олиб ташлаш керак деяпман. Йўқса, иккиси ҳам ҳавф остида қолади. Бизни тўғри тушунасиз деган умиддамиз. -Албатта тушунади. Хона тўрида ўтирган Аноконданинг ўктам овози янгради. Висолани аҳволини кўриб турибди. Шу ахволда яна бир ҳафта давом этса, иккисидан ҳам ажралишини тушуниб турибди. -Ойи! -Сен жим тур! Қизини жеркиб берган қайнонам менга юзланди.- Болани отасини розилигисиз қилинган аборт ноқонуний ҳисобланади. Агар сиз бизнинг устимиздан шикоят қилсангиз бизга муаммо яратасиз. Шунинг учун биздаги бир иккита хужжатларга розилигингизни билдириб қўл қўйиб берасиз -Висолани бундан хабари борми? Савол бердим. -Йўқ. Унга айтмадик! -У рози бўлиши керак -Болани отаси сиз. Қўл қўйиб берсангиз... -У рози бўлиши керак! У рози бўлса мен қўл қўйишга тайёрман. Уни бу тарзда қийналишидан рости ўзим қийналиб кетдим. Фақат олдин у рози бўлиши керак! -Яхши, унда у билан гаплашамиз. Қайнонам ўрнидан турди. -Ойи келинг, мен гаплашай. Ўзим гаплашиб тушунтирай. Сиз у билан тортишиб кетасиз -Майли бор. Гаплаш. Ярим соатдан ошиқ вақт ўтсада Вазиранинг ортга қайтмаганлигидан юрагим тошиб кетди. Хонага кирсам, тоғарача олдида қайт қилаяпти. Вазира эса тепасида нима қилишни билмагандек серрайиб турибди. -Йўқ! Бош чайқади. -Мен жавобим йўқ! Тоғарачани зарда билан синглисига тутқазди. -Ойингга бориб айт! Йўқ ва тамом! -Висола бу ойимни гапи эмас нега тушунгинг келмайди -Висоо шошма, ўйлаб кўр.Жуда қийналиб кетдинг ахир! Суҳбатларига аралашдим. Кўзларини катта катта очиб менга тикилиб қолди. -Сиз рози бўлдингизми? Секингина ишонқирамагандек савол берди. -Қийналиб кетдинг ахир. -Сиз рози бўлдингизми? -Висола тутиқушдек бир гапни такрорлама.Сени қийналиб кетганингни кўриб рози бўлишга тайёрман -Йўўўқ! -Бақириб юборди. –Эшитаяпсизми йўқ! -Висолааа -Мендан бошқа нарсани сўранг! Истаган нарсангизни сўранг рози бўламан! Фақат бу нарсани сўраманг! Қанақасига сиз ўз фарзандингизни ўлимига рози бўласиз? Қанақасига менга шуни тушунтириб бера оласизми? Ўрнида тиззалаб туриб мен томон каровот устида судралиб келаётган кўриб ёнига икки ҳатлаб бордим. -Висола ҳали яна...

Эшикни зарда билан шарақлатиб очилганига ҳаммамиз бирдек угрилдик. Шахдам қадамлар билан кириб келган онаси паст овозда берган саломимга алик олмай қизининг тепасига борди..... -Нима бўлди? Вазирага кўзойнак тагидан қаттиқ тикилди. –Нега мен энди хабар топдим. -Мам, мен яхшиман. Успокойся пожалуйста! -Кўриб турибман яхшилигингни! Мен сенга шу палакатдан ажраш девдим! Унингни турган туриши катастрофа билсанг! Хохолаб кулиб юборган қайнонамни кўзи энди менга тушдими бош ирғаб саломлашган киши бўлди. Кафти билан кўзларини ёпиб бош чайқаган Висолага раҳмим келди. Унга онасини тепасида туриб дағдаға аралаш кулгу қилиши айни дамда ортиқчалик қилаётганди. Аммо, онасидан чиқиб кетишини талаб қила олмади. -Ойи бўлди қила қолинг. Энди нафасини ростлади. Вазиранинг мулойим овозда берган танбеҳидан шу шўх шаддод қайинсинглим ҳам онасидан бир мунча чучиб туришини англадим. -Бўпти, мен консулумга бир иккита гинекологларни чақиргандим келишсинчи маслаҳат қиламиз. УЗИ қилдингми? -Йўқ. -Иии сен қанақа гинекологсан? Болани соғлигини билишга қизиқмадингми? Ҳушидан кетибди дедингку! Ялт этиб синглисига боққан Висолани кўзларида таънали олов чақнади. Сен етказибсанда! Дегандек қаттиқ тикилди. -Мен энди УЗИ қилишни режа қилгандим. Опасидан нигоҳларини яширган Вазира ойисига суйкалди. -Мам нуқул урушаверасизааа! -Қани олдимга тушчи! Иккимизга бир бир нописанд нигоҳ ташлаб олган қайнонам эшикдан чиқиб кетди. -Жин урсин! Пичирлаб олган Висола бошини ёстиққа ташлади. Мен уни кечирмайман! -Кимни? -Вазирани! Етказма дегандим! Хабар топмасин деб тайинлагандим! Унга фарқи йўқ! Ҳамма нарсани оқизмай томизмай етказади. Кўраяпсизми муомиласини кўрдингизми? Ўзидан бошқа инсон у учун йўқ! Фақат у инсон! Ҳамма уни измида юриши керак! -Бўлди! Асабийлашма! Бўлди қил! Нима бўлган тақдирда ҳам ойинг у! -Мен чарчадим...Чарчаб кетдим уни оёқлари остида топталишдан чарчадим. Йиғлаб юборди. -Бўлди бўлди. Тииссс бўлди бағримга босдим. Уни оёқлари остидан чиқиб кетгансан. Унақа дема. -Ойимга фарқи йўқ. Куксимга тираб турган бошини чайқади. -Бошқа мамлакатга кўчиб кетсам ҳам ортимдан бориб янчиб келаверади. Ғамгин жилмайди. -Ойингни унчалик ёмон кўрма, айтишларича хомиладор аёл кимнидир қаттиқ яхши кўрса ё ёмон кўрса боласи уша инсонга ўхшаб қолармиш -Ааа? Бош кўтариб юзимга анграйиб қолди. Ростданми? -Ҳмм...Қизалоқ туғилсаю чочлари сеникидек жинглак, лекин ўзи бувисидек аждарча бўлиб қолмасин! Жилмайдим. -Госсспиди! Бош бурди. –Астағфируллоҳ денг! Тавба қилдим денг! Шунақа ҳам совуқ ният қиласизми? Менга худодан тилайдиган бошқа азобингиз йўқми? -Тавба қилдим. Астағфируллоҳ Астағфируллоҳ Астағфируллоҳ! -Нега бунақа гапларни гапирасиз? Қараб турсам чин дилдан ҳафа бўлиб йиғлашга тушди. -Атайдан мени азоблаш учун айтингизми? -Мен яна бошқа гап ҳам айтдим. Чалғитиш учун кулгуга бурдим. -Қандай? -Кмнидир қаттиқ севса ҳам ўхшайди дедим. Фақат нафратингдан севгинг устун бўлсинда. -Дадасига ўхшасин! Кафтимдан шарт тутди. -Мингдан минг розиман ўғлим сизга ўхшаса! Кулиб юбордим. -Жинни кел менга нега бунақа ҳазил гапларни прям қабул қиласанааа? Сени гапларингни эшитган одам сени умуман медик деб ўйламайди. -Сизга бир гапда, масалан Муҳаммадалини катта бўлганда бобосига, адажонга ўхшашини истармидингиз -Албатта, дадамга ўхшаса қанийди Жилмайдим. -Мана кўрдизми? Сиз тилингизда дадамни ёмон кўраман, у ,бу дейсиз. Аслида дадангиз билан фахрланасиз. Мен эса бу нарсани ҳатто тушимда кўрсам ҳам қўрқиб кетаман. Лабимга учуқ тошади. Асло истамайман! Тикилиб қолдим. -Ойинг шу даражада сени кўп уриб қийнаганми?

😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶 Батафсил видеода🎥👇👇
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶 Батафсил видеода🎥👇👇

-Иштаҳаси... -Секин секин очилади. Иштаҳа очадиган ҳам юборилди. Хавотирга тушманг. Вооой бирам вахимачи экансизеей. Мен сизни бунақа деб ўйламагандим... Гапини тугатишга улгурмади. Уйқудан қаттиқ тулғониб кўз очган Висола ишора қилишга улгурмай варақлатиб қайт қилиб юборганини кўрган синглисини капалаги учди. -Эййй, вооой нима бўлди? Қараб юборинглар! Эшикка томон овоз берди. Тўхтовсиз қайт қилаётган Висоланинг пешонасидан махкам сиқдим. -Сал четроқ туринг устизга сачрайди. Бош чайқади. -Ишинг бўлмасин қайт қилгинг келдими қайт қил! Пешонасини яна муздек тер босди. Тез тез нафас олиб куксига қўл юборганини кўрган Вазиранинг ранги учиб опасининг тепасига келди. -Ҳаво етишмаяптими? -Ҳаа, буғилиб кетаяпман! Кислород бер! Кислород уланган найчани опасининг бурнига улаган Вазира юзимга қарамай стол устида турган дориларни тезлик билан шприцларга тортиб томиридан юборди. Бир оз вақт ўтиб тинчланган опасининг ёнга ўтириб кафтини қўлига олди. -Ўтиши керак эди. Нега ундай бўлаяпти сенда? Биринчингда бунақа бўлмаганди-ку! -Билмадим. Овқат ҳиди ҳам димоғимга ёқмайди. Нима емай икки баравар бўлиб қайтиб кетаяпти. Эшикни зарда билан шарақлатиб очилганига ҳаммамиз бирдек угрилдик. Шахдам қадамлар билан кириб келган онаси паст овозда берган саломимга алик олмай қизининг тепасига борди.....

🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ✔️ОЗИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС ,ОЧ КОЛМАСДАН ЙЕБ ОЗАСИЗ ✔️ ТУГРИ ОВКАТЛАНИ
🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ✔️ОЗИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС ,ОЧ КОЛМАСДАН ЙЕБ ОЗАСИЗ ✔️ ТУГРИ ОВКАТЛАНИБ СОГЛОМ ОЗАСИЗ.АЛОХИДА БОЗОРЛИК КИЛМАЙСИЗ ✔️🔢 ОЙДА 🔢KГДАН🔢🔢 KГГАЧА ОЗИШ ИМКОНИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИНГ ✔️ДАВЛАТ РУЙХАТИДАН УТГАН ДИПЛОМ ВА СЕРТИФИКАТГА ЭГА ОЛИЙ МАЬЛУМОТЛИ ДИЕТОЛОГ @Malika_Muhammadjonovna ✔️ОЗИШНИ ИСТАГАНЛАР ГУРУХГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ 🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽 https://t.me/CHIROYLIQOMATSOGLOMXAYOT https://t.me/CHIROYLIQOMATSOGLOMXAYOT https://t.me/CHIROYLIQOMATSOGLOMXAYOT

-Ҳалиги... Руҳим азобланиб атрофга боқдим.- Ҳалиги ҳеч нарса бўлмади. Бизнинг оилада унақа уруш жанжал ҳам бўлмайди. -Ўпкам тўлиб йиғи бостириб келди. –Тўсатдан бўлди. У ваннага кирган эди. Кейин мен хонамда...Биз урушмадик, у қайт қилди. Кейин у... Биласизми стресс оладиган иш бўлмади... Мен уни..- Кўзимдан ёш оқаётганини ҳис қилдим -Мен уни урушмадим.. -Почча яхшимисиз?- Ёнимга келган Вазира менга анграйиб қараб қолгани сездим.- Ҳеч ким уни урушдингми демаяпти-ку! Унга нима бўлди деб сўралаяпти сиздан. -Текшириб кўриш керак уни. -Хўп текширамиз бош ирғади. -Уни юрагини кўриш керак...Унда стресс бўлмади.... Ахир кўрмайсизми? Мана бунақа узун қоғоз чиқариб кўрмайсизми? Кўрилади-ку! -Почча уни юраги яхши нега ундай деяпсиз? Сиз ўзингиз яхшимисиз? Менга савол берган доктор аёл ўтирган ерида анқайиб бошимдан оёқ кўз ташлади. -Исмингиз ким ўғлим ?-савол берди. -Рустам -Рустамжон, аёлингизини ҳушидан кетиб қолиши сизга ёмон таъсир қилган кўринади. Илгари ҳеч духтирхонада бўлмаган кўринасиз. Хавотир олманг. Ҳаммаси яхши бўлади Сиз ташқарига чиқиб бир оз дам олиб туринг. Биз текшириб кўрайлик кейин сизни чақирамиз. Йўлакдаги ўриндиқда ўтириб ичкаридан чиқиб келадиган Вазирани юрак ховучлаб кутдим. Ичкаридан чиқиб келади ва очиқ эшикка узоқ вақт суяниб туриб: "Биз уни сақлаб қололмадик,"- дейди. -Рустам! Тепамда янграган овоздан чучиб тушиб ўрнимдан туриб кетдим. -Бўлдими, тугадими? Кетдими? -Ким? Нимани айтаяпсан? Нега бу ерга чақирдинг? -Кетдими? Овозим паст чиқди шекили Ойбек мен томон эгилди. -Нима деяпсан? Эшик очилиб олдин Вазира кетидан халиги доктор аёл чиқиб келди. -Почча, бир иккита капелна улаймиз.- Аёлга қўли билан тўхтанг ишорасини берган Вазира менга қараб изоҳ беришда давом этди. - Куп қайт этиб гиповолимия кузатилибди-да, ўтиб кетади. Хавотир олманг. Иштахага киритамиз. Сал олдинроқ айтмабдида жинни! Хеч қиси йўқ! Тузалиб кетди. Олдига кириб ўтиришингиз мумкин. Бу ер хусусий клиника! Вақтингиз бўлса бир айланиб чиқинг! Маслахатлар берасиз! Кираверинг олдига. Мен рўхсат берганимни айтинг. Санитаркаларимиз ёмон, мени айтмасангиз қувиб чиқаришади! Кулиб юборган қайинсинглим, ёнидаги аёлнинг билагига қўл ўтказиб, ўзора суҳбатларини давом эттирганча йўлак бошига қараб кетишди. -Кирасанми? Елкамдан туртган дўстимга бегона назар билан боқдим шекилли пешонамга кафтини босди. –Яхшимисан ошна? Нега бунақа кайфиятдасан? -Яхшиман... Сен бориб магазиндан сув пув, кейин биронта суюқроқ овқат олиб келда. Чиқишингда чап томонда ошхонага кўзим тушувди шекилли. -Хўп. -Шошма пулини олмайсанми? -Ўчирей! Қўл силтаган дўстим шошилиб кетди. Мен эса ичкарига киришга юрагим урмай жойимда туравердим. Олдимдан ўтиб қайтаётган ҳамширалар менга ғалати назар ташларидан бездим. Ахийри кирмасам бўлмаслигини англаб секингина ичкарига кирдим. Иккала билагига ҳам томчи дорилар уланган Висоланинг оқариб кетган юзга эшик ёнида туриб разм солдим. Хаёлимда нафас олмаётгандек. Томоғимга нимадир тиқилиб тургандек ютиниб олдим. Қурқа писа тепасига оёқ учида бордим. -Висооо Киприклари қимирлади. Ҳайрият. Жилмайиб юзимга боқди. -Яхшимисан? -Ҳмм -Нимадир ейсанми? Жавоб қайтармай билагига ишора қилди. -Тугагач -Хўп. Кўзларини юмди. -Висоо -Ҳмм -Яхшисанаа? -Ҳмм. Яхшиман. Ҳавотир олманг. Ишга боришингиз керакмиди? -Йўқ. -Сиз кўп тик юраяпсиз. Тирноғингиз яна қийшиқ ўсади. -Ҳаа уни ўйлама. Ўзингни ўйла. -Биз яхшимиз. Хавотир олманг қўл узатиб қўлимни тутдида, кафтимни қорнига босди. Биз яхшимиз. Эшикни тақиллатмай кириб келган ҳамшира, тугаган идишни олиб ташлаб янгисини улади. -Қанча кетиши керак? Ҳамширага савол берган Висола толиққан кафтини мушт қилиб очиб ёпди. -Бир ярим литр. -Озроқ дам олсам дегандим. -Ухлайверинг ангиокартдасизку чиқиб кетмайди. Ўзим шу ерда бўлиб тураман. -Уйқунг келган бўлса ухла, мен шу ерда ўтираман. Пешанасига кафтимни босдим . –Кўзингни юм. Тикилиб тепасида ўтирдим. Бу орада Ойбек олиб келган нарсаларини эшикдан менга узатиб қайтиб кетди. Белгиланган суюқлик томиридан кетиб бўлгандан сунг кириб келган Вазира ғурур билан қош учирди. -Мана ҳаммаси жойида. Икки соатларда қайтариб олиб кетсангиз бўлади.

➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ.... .......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулда
➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ.... .......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳