fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

رفتن به کانال در Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال Telegram ИБРАТЛИ ДУНЁ

کانال ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 111 039 مشترک است و جایگاه 294 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 472 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 111 039 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 27 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -2 062 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -211 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 27.22% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 18.05% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 30 249 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 20 056 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 35 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 28 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

111 861
مشترکین
-21124 ساعت
+1807 روز
-2 06230 روز
آرشیو پست ها
АЗИЗЛАР, ҚИШНИНГ  ИЛК КУНИ  МУБОРАК  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 نوامبر 2024, 20:30

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳнинг бизга берган неъматлари ва икромлари учун ҳамд ва шукроналар бўлсин!      АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ... Янги фасл, янги кун ~ янги синовлар ва янги имкониятлар демакдир.                            Шуни билингки, Қуйидаги олти тўсиқни босиб ўтмасдан солиҳлик даражасига эришиб бўлмайди: 1. Тўқчиликдан кейин келадиган йўқчиликка сабр қилиш. 2. Иззат-икромдан кейин синов учун юбориладиган хорликка чидаш. 3. Роҳат-фароғат эшигини ёпиб, меҳнат қилиш, интилишда яшаш. 4. Кам ухлаб кўп ибодат қилиш. 5. Мол-дунё тўплаш ҳавасига берилмаслик. 6. Охиратда афсус чекмаслик учун тирикликда кўп савоб қилиш. Иброҳим ибн Адҳам Янги бошланган кун барчага эзгулик тароватини бахшида этиб, тинч-хотиржамлик ва офиятда ўтишини тилаймиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 نوامبر 2024, 19:30

🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда... Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз... 🕊 Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин... Хайрли оқшом... Аллоҳимга омонатсиз.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 نوامبر 2024, 10:40

МЕН СИЗЛАРНИ СОҒИНДИМ, СИНФДОШЛАРИМ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Синфдошларга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 نوامبر 2024, 10:10

Айрим нарсаларнинг ўрнини айрим нарсаларга бўшатиб беринг. Шикоят ўрнини шукрга бўшатинг. Қайғу ўрнини умидга бўшатинг. Нафрат ўрнини муҳаббатга бўшатинг. Қарғиш ўрнини дуога бўшатинг. Кечиролмасангиз кечирилмайсиз. Севолмасангиз севилмайсиз. Дунёга ғазаб кўзлари билан эмас муҳаббат кўзлари ила боқинг. Муаззам Алиоғлу •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 نوامبر 2024, 09:45

😡 Асаби тез бузиладиган аёлларга ва уларни тушинмайдиган эркакларга тегишли ибратли воқеа Бир эркак имомдан сўрабди: – Домла
😡 Асаби тез бузиладиган аёлларга ва уларни тушинмайдиган эркакларга тегишли ибратли воқеа Бир эркак имомдан сўрабди: – Домла, уйда хотиним бақираверади. Нуқул асаби таранг. Фарзандларимиз хато иш қилса ҳатто уларга ҳам қаттиқлик билан тушунтиради. Шундай ҳолатда ҳотнимни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг! Имом жавоб берибди: – Фарзандларингиз борми? Ҳалиги эркак: – Ҳа, учта боламиз бор, Алҳамдулиллаҳ! Имом шундай дебди: – Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларигизни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавобни айтаман. Ҳалиги эркак домлани айтганини қилибди ва икки кундан сўнг имомни олдига борибди. Имом шундай дебди: батафсил... 👈
30 نوامبر 2024, 09:30
01 دسامبر 2024, ~09:35

ЭРТАГА ЯХШИ БЎЛАР... 🎙Толибжон Исроилов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 نوامبر 2024, 09:18

РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШ СИРЛАРИ... 1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг. 2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, олдин ўзингиз бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак. 3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг. 4. Эътибор завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч улашинг. 5. Шу лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг. 6. Сабрли бўлинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади. 7. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш - бахтли бўлишдан устун эмас. 8. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабул қилишга ўрганинг. 9. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради. 10. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак. 11. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади. 12. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз. 13. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг. 14. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг, шунда сабабларини кўра бошлайсиз. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, уни хеч ким бахтли қилолмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 نوامبر 2024, 06:11

#Латифани_додаси 🤣 Бир эркакнинг иккита хотини бор экан. Аммо иккала хотини ҳам бу ҳақда мутлақо бехабар экан. Бир куни ўша
#Латифани_додаси 🤣 Бир эркакнинг иккита хотини бор экан. Аммо иккала хотини ҳам бу ҳақда мутлақо бехабар экан. Бир куни ўша одам иккала хотинини ҳам бирга, битта жойга дам олишга юборибди. Дам олишга борган аёллар ҳеч нарсадан бехабар бир-бирлари билан яқин дугона бўлиб қолишибди, бирга суратларга тушибди. Дам олишдан қайтгач эри биринчи хотинини олдига бориб:⠀ — Хўш, қандай дам олдинг, кимлар билан танишдинг — деб сўрабди.⠀ Шунда хотини: — Маза қилиб дам олдим. Бир аёл билан танишдим, — деб эрининг иккинчи хотинини расмини кўрсатибди. — Лекин, жудаям енгилтак аёл экан, ҳар куни ҳар хил эркаклар билан юрди-я, — дебди биринчи хотини. Бу гаплардан ғазабланган эр эртаси куни иккинчи хотинининг олдига бориб у аёлдан ҳам гапириб беришини сўраса иккинчи хотини шундай дебди: — Дадаси.. батафсил ўқиш... Давомини ўқиб қотиб куласиз 🤣👇
30 نوامبر 2024, 06:01
01 دسامبر 2024, ~09:35

ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ! Замон оғир, дунё мураккаб Яшаяпмиз юракни алдаб Ташвишлар хам бўларда бир гап Ўзингизни эхтиёт қилинг... 🎙Ўлмасбек Самарқандий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 نوامبر 2024, 05:45

СОҒЛИҒИНГИЗНИ  АСРАНГ Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади. Асабийлик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади. Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади. Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади. Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади. Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар оқибати соғлиғингизга зарар келтиради. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 نوامبر 2024, 05:22

АГАР СИЗ ШУ САНАДА ТУҒИЛГАН БЎЛСАНГИЗ 🥰 (1) (8) (11) (16) (21) (26) (2) (6) (13) (19) (23) (30) (3) (10) (15) (20) (22) (27) (4) (7) (12) (17) (25) (29) (31) (5) (9) (14) (18) (24) (28) КИМ ҚАЙСИ САНАДА ТУҒИЛГАН 👇
30 نوامبر 2024, 05:07
01 دسامبر 2024, ~09:35

КУЗ кетмоқда... Куз кетмоқда... Яна бир фасл, Йиға бошлар кўч-кўронини. Аллақачон ҚИШ йўлга чиққан, Тугиб оппоқ дастурхонини.
КУЗ кетмоқда... Куз кетмоқда... Яна бир фасл, Йиға бошлар  кўч-кўронини. Аллақачон ҚИШ йўлга чиққан, Тугиб оппоқ дастурхонини. Ҳазонларин тўкиб улгурмай, Ялтоқланар ношуд келин - КУЗ. Қўли белда, ҳеч нарса демай, ҚИШ ўқрайиб туради ҳануз. -Уйни бўшат!,-дўқ урганча ҚИШ Узар сариқ дарпардаларни. Ва келтирган оқ тўрлар билан, Безатади деразаларни. Кетар чоғи сўнг бор мўлтираб, КУЗ кўзига қалқиб чиқар ёш. Кўнгли бўлмай булут ортига, Ўтиб олиб йиғлайди ҚУЁШ! Совуқ ҳукмин ўтказиб буткул, Йўлакларни супурар шамол. Билмай ғунча туккан атиргул, Очилмайин сўлар эҳтимол. Энди уч ой гулхан ёнида, Бизга эртак айтар изғирин. КУЗ норизо кетган бу уйдан, ҚИШ ҳам бир кун кетиши тайин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 نوامبر 2024, 00:04

#Мувозанат МЕҲР ОҒУШИ Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади. Севимли инсонингизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурроқ ҳис этасиз. Болаларни қучинг – меҳр беришга қодирлигингизни англайсиз. Дўстларни қучинг – самимият ришталарини мустаҳкамлайсиз. Жигарларингизни қучинг – бағрингиз кенгаяди. Ҳаётни қучинг – турмушингиз енгиллашади, гўзаллашади. Бутун ер юзини изласак ҳам: ОНА каби чексиз меҳрибон ОТА каби тенгсиз қадрдон ИЙМОН каби туганмас давлат ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат ТИНЧЛИК каби буюк неъмат топа олмаймиз… Буларга эга эканмиз Аллоҳга шукроналар келтиришни унутмайлик Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 نوامبر 2024, 00:00
30 نوامبر 2024, ~00:03

КУЗ СОНАТАСИ 🎼 Ф. Шопен Сокин куз фасли бизни тарк этмоқда, Азизлар! Маҳзунлик бахш этувчи ёмғирли хавонинг райига енгилмай кунни хуш кайфиятда бошлаб олганларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 نوامبر 2024, 23:08

🆘#Диққат ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!! БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим
🆘#Диққат ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!! БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз... Батафсил малумот:👇 https://kshop2.biz/4gBDNt/ ⁉️Охиргача ўқинг (Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
29 نوامبر 2024, 23:08
30 نوامبر 2024, ~23:53

КУЗ СОНАТАСИ 🎼 Ф. Шопен Сокин куз фасли бизни тарк этмоқда, Азизлар! Маҳзунлик бахш этувчи ёмғирли хавонинг райига енгилмай кунни хуш кайфиятда бошлаб олганларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 نوامبر 2024, 23:01
29 نوامبر 2024, ~23:08

Бугун 30–ноябрь КУЗ ойининг охирги куни!  Бизларга саҳий куз фаслидан ризқ-насиба улашиб, гўзал кунлар хадя қилган Аллоҳга хамдлар бўлсин! Яна кўплаб шундай кузларни, қатормиздан кам бўлмай, соғ-омон кўриб юриш барчамизга насиб қилсин! Эшик қоқаётган ҚИШ фасли хайрли туҳфалар билан келишини Аллоҳдан сўраб қоламиз! ХАЙР,  КУЗ! ​•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 نوامبر 2024, 22:01

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Бугун кузнинг охирги куни, бу тонг қилган дуоларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 نوامبر 2024, 20:45

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ! Аллоҳ насиб этган кузнинг яна бир тонги муборак бўлсин! Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин! Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Бу куннинг файзи ва барокати сизга ҳамрох бўлсин, қадрдон! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 نوامبر 2024, 19:34