ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 861
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 054
АЗИЗЛАР, ҚИШНИНГ ИЛК КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 11月 2024, 20:30
112 054
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳнинг бизга берган неъматлари ва икромлари учун ҳамд ва шукроналар бўлсин!
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ...
Янги фасл, янги кун ~ янги синовлар ва янги имкониятлар демакдир.
Шуни билингки,
Қуйидаги олти тўсиқни босиб ўтмасдан солиҳлик даражасига эришиб бўлмайди:
1. Тўқчиликдан кейин келадиган йўқчиликка сабр қилиш.
2. Иззат-икромдан кейин синов учун юбориладиган хорликка чидаш.
3. Роҳат-фароғат эшигини ёпиб, меҳнат қилиш, интилишда яшаш.
4. Кам ухлаб кўп ибодат қилиш.
5. Мол-дунё тўплаш ҳавасига берилмаслик.
6. Охиратда афсус чекмаслик учун тирикликда кўп савоб қилиш.
Иброҳим ибн Адҳам
Янги бошланган кун барчага эзгулик тароватини бахшида этиб, тинч-хотиржамлик ва офиятда ўтишини тилаймиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 11月 2024, 19:30
112 054
🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...
Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🕊
Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин...
Хайрли оқшом...
Аллоҳимга омонатсиз..
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 11月 2024, 10:40
112 054
МЕН СИЗЛАРНИ СОҒИНДИМ, СИНФДОШЛАРИМ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Синфдошларга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 11月 2024, 10:10
112 054
Айрим нарсаларнинг ўрнини айрим нарсаларга бўшатиб беринг.
Шикоят ўрнини шукрга бўшатинг.
Қайғу ўрнини умидга бўшатинг.
Нафрат ўрнини муҳаббатга бўшатинг.
Қарғиш ўрнини дуога бўшатинг.
Кечиролмасангиз кечирилмайсиз.
Севолмасангиз севилмайсиз.
Дунёга ғазаб кўзлари билан эмас муҳаббат кўзлари ила боқинг.
Муаззам Алиоғлу
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 11月 2024, 09:45
112 054
😡 Асаби тез бузиладиган аёлларга ва уларни тушинмайдиган эркакларга тегишли ибратли воқеа
Бир эркак имомдан сўрабди:
– Домла, уйда хотиним бақираверади. Нуқул асаби таранг. Фарзандларимиз хато иш қилса ҳатто уларга ҳам қаттиқлик билан тушунтиради. Шундай ҳолатда ҳотнимни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг!
Имом жавоб берибди:
– Фарзандларингиз борми?
Ҳалиги эркак:
– Ҳа, учта боламиз бор, Алҳамдулиллаҳ!
Имом шундай дебди:
– Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларигизни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавобни айтаман.
Ҳалиги эркак домлани айтганини қилибди ва икки кундан сўнг имомни олдига борибди. Имом шундай дебди: батафсил... 👈
30 11月 2024, 09:30
01 12月 2024, ~09:35
112 054
ЭРТАГА ЯХШИ БЎЛАР...
🎙Толибжон Исроилов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 11月 2024, 09:18
112 054
РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА
ЭРИШИШ СИРЛАРИ...
1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.
2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, олдин ўзингиз бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.
3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.
4. Эътибор завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч улашинг.
5. Шу лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.
6. Сабрли бўлинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.
7. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш - бахтли бўлишдан устун эмас.
8. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабул қилишга ўрганинг.
9. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.
10. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.
11. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.
12. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.
13. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.
14. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг, шунда сабабларини кўра бошлайсиз. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, уни хеч ким бахтли қилолмайди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 11月 2024, 06:11
112 054
#Латифани_додаси 🤣
Бир эркакнинг иккита хотини бор экан. Аммо иккала хотини ҳам бу ҳақда мутлақо бехабар экан. Бир куни ўша одам иккала хотинини ҳам бирга, битта жойга дам олишга юборибди. Дам олишга борган аёллар ҳеч нарсадан бехабар бир-бирлари билан яқин дугона бўлиб қолишибди, бирга суратларга тушибди. Дам олишдан қайтгач эри биринчи хотинини олдига бориб:⠀
— Хўш, қандай дам олдинг, кимлар билан танишдинг — деб сўрабди.⠀
Шунда хотини:
— Маза қилиб дам олдим. Бир аёл билан танишдим, — деб эрининг иккинчи хотинини расмини кўрсатибди.
— Лекин, жудаям енгилтак аёл экан, ҳар куни ҳар хил эркаклар билан юрди-я, — дебди биринчи хотини.
Бу гаплардан ғазабланган эр эртаси куни иккинчи хотинининг олдига бориб у аёлдан ҳам гапириб беришини сўраса иккинчи хотини шундай дебди:
— Дадаси.. батафсил ўқиш...
Давомини ўқиб қотиб куласиз 🤣👇
30 11月 2024, 06:01
01 12月 2024, ~09:35
112 054
ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ!
Замон оғир, дунё мураккаб
Яшаяпмиз юракни алдаб
Ташвишлар хам бўларда бир гап
Ўзингизни эхтиёт қилинг...
🎙Ўлмасбек Самарқандий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 11月 2024, 05:45
112 054
СОҒЛИҒИНГИЗНИ АСРАНГ
Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.
Асабийлик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.
Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар оқибати соғлиғингизга зарар келтиради.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 11月 2024, 05:22
112 054
АГАР СИЗ ШУ САНАДА ТУҒИЛГАН БЎЛСАНГИЗ 🥰
(1) (8) (11) (16) (21) (26)
(2) (6) (13) (19) (23) (30)
(3) (10) (15) (20) (22) (27)
(4) (7) (12) (17) (25) (29) (31)
(5) (9) (14) (18) (24) (28)
КИМ ҚАЙСИ САНАДА ТУҒИЛГАН 👇
30 11月 2024, 05:07
01 12月 2024, ~09:35
112 054
КУЗ кетмоқда...
Куз кетмоқда... Яна бир фасл,
Йиға бошлар кўч-кўронини.
Аллақачон ҚИШ йўлга чиққан,
Тугиб оппоқ дастурхонини.
Ҳазонларин тўкиб улгурмай,
Ялтоқланар ношуд келин - КУЗ.
Қўли белда, ҳеч нарса демай,
ҚИШ ўқрайиб туради ҳануз.
-Уйни бўшат!,-дўқ урганча ҚИШ
Узар сариқ дарпардаларни.
Ва келтирган оқ тўрлар билан,
Безатади деразаларни.
Кетар чоғи сўнг бор мўлтираб,
КУЗ кўзига қалқиб чиқар ёш.
Кўнгли бўлмай булут ортига,
Ўтиб олиб йиғлайди ҚУЁШ!
Совуқ ҳукмин ўтказиб буткул,
Йўлакларни супурар шамол.
Билмай ғунча туккан атиргул,
Очилмайин сўлар эҳтимол.
Энди уч ой гулхан ёнида,
Бизга эртак айтар изғирин.
КУЗ норизо кетган бу уйдан,
ҚИШ ҳам бир кун кетиши тайин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 11月 2024, 00:04
112 054
#Мувозанат
МЕҲР ОҒУШИ
Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади.
Севимли инсонингизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурроқ ҳис этасиз.
Болаларни қучинг – меҳр беришга қодирлигингизни англайсиз.
Дўстларни қучинг – самимият ришталарини мустаҳкамлайсиз.
Жигарларингизни қучинг – бағрингиз кенгаяди.
Ҳаётни қучинг – турмушингиз енгиллашади, гўзаллашади.
Бутун ер юзини изласак ҳам:
ОНА каби чексиз меҳрибон
ОТА каби тенгсиз қадрдон
ИЙМОН каби туганмас давлат
ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат
ТИНЧЛИК каби буюк неъмат топа олмаймиз…
Буларга эга эканмиз Аллоҳга шукроналар келтиришни унутмайлик Азизлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 11月 2024, 00:00
30 11月 2024, ~00:03
112 054
КУЗ СОНАТАСИ
🎼 Ф. Шопен
Сокин куз фасли бизни тарк этмоқда, Азизлар! Маҳзунлик бахш этувчи ёмғирли хавонинг райига енгилмай кунни хуш кайфиятда бошлаб олганларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 11月 2024, 23:08
112 054
🆘#Диққат
ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!!
БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!
Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз...
Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/4gBDNt/
⁉️Охиргача ўқинг
(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
29 11月 2024, 23:08
30 11月 2024, ~23:53
112 054
КУЗ СОНАТАСИ
🎼 Ф. Шопен
Сокин куз фасли бизни тарк этмоқда, Азизлар! Маҳзунлик бахш этувчи ёмғирли хавонинг райига енгилмай кунни хуш кайфиятда бошлаб олганларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 11月 2024, 23:01
29 11月 2024, ~23:08
112 054
Бугун 30–ноябрь
КУЗ ойининг охирги куни!
Бизларга саҳий куз фаслидан ризқ-насиба улашиб, гўзал кунлар хадя қилган Аллоҳга хамдлар бўлсин! Яна кўплаб шундай кузларни, қатормиздан кам бўлмай, соғ-омон кўриб юриш барчамизга насиб қилсин!
Эшик қоқаётган ҚИШ фасли хайрли туҳфалар билан келишини Аллоҳдан сўраб қоламиз!
ХАЙР, КУЗ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 11月 2024, 22:01
112 054
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Бугун кузнинг охирги куни, бу тонг қилган дуоларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 11月 2024, 20:45
112 054
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ насиб этган кузнинг яна бир тонги муборак бўлсин!
Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!
Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!
Бу куннинг файзи ва барокати сизга ҳамрох бўлсин, қадрдон!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 11月 2024, 19:34
