Ruqiya ilmlari
رفتن به کانال در Telegram
Ushbu kanalda siz azizlarimizga sehr-jodu, jin va ko‘z tegishining turlari va ularning muolajalarini havola qilib boramiz! Murojaat uchun @Ruqiyailmlari_admin
نمایش بیشترکشور مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
2 694
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-447 روز
-20730 روز
آرشیو پست ها
2 683
Repost from Ruqiya ilmlari
Ҳурматли Ruqiya ilmlari саҳифаси обуначилари,
06:10 да Instagram саҳифамизда онлайн руқия учун live очилади.
Кириб, 06:30 гача кутиб туришингизни сўраймиз.
Аллоҳ барчангизга шифо ато этсин.
@Ruqiyailmlari
2 683
Ҳурматли Ruqiya ilmlari саҳифаси обуначилари,
06:10 да Instagram саҳифамизда онлайн руқия учун live очилади.
Кириб, 06:30 гача кутиб туришингизни сўраймиз.
Аллоҳ барчангизга шифо ато этсин.
@Ruqiyailmlari
2 683
Repost from Ruqiya ilmlari
Ҳурматли Ruqiya ilmlari саҳифаси обуначилари,
06:40 да Instagram саҳифамизда онлайн руқия учун live очилади.
Кириб, 07:00 гача кутиб туришингизни сўраймиз.
Аллоҳ барчангизга шифо ато этсин.
@Ruqiyailmlari
2 683
📝 Баъзи сеҳрга талуқли жин кириб қолган ҳолатдаги касалликларнинг муолажаси узоқ вақт давом этганига гувоҳ бўлганмиз. Бунинг сабаблари қуйидаги ҳолатлардан бири бўлиши мумкин:⤵️
1️⃣ Ўша сеҳнинг кучига қараб даъволаш муддатига оз ёки кўп вақт кетиши мумкин.
2️⃣ Беморнинг ёки атрофидаги уни муолажа қилишга масъул одамларнинг эътиборсизлигидан вақтида керакли даъво чораларини кўрмасдан фолбинма-сеҳргар олиб юришлари натижасида ҳам муолажа чўзилади.
3️⃣ Беморга тўғри ташхис қўйилмасдан бесамар даъво чораларини кўриш, уни ўз мутахассисига олиб бормасдан бошқа жойлардан даъво излаш.
4️⃣ Сеҳрнинг қайта-қайта қилиниши оқибатида бемор тузалиб, яна қайталаши мумкин.
5️⃣ Руқия ўқувчининг тақвосизлиги, билимининг саёзлиги, ўз ишини пухта билмаслиги, жинлар билан муомала қилишда кўп хато қилиши.
6️⃣ Ошиқ жиннинг мавжудлиги, аёл-қизларга эркак жин, эркакларга аёл жиннинг кириб олиши, бу узоқ муддат ҳатто йиллаб муолажа талаб қилиши мумкин. Жин аввал бирор сеҳр турини бажариш учун кириб ўша тана соҳибини севиб, ошиқ бўлиб қолади, натижада уни сира тарк этмайди.
7️⃣ Бемор шифо топгач шаръиат буюрган амалларни қилмасдан ташлаб қўйиши, айниқса аёл-қизларнинг очиқ-сочиқ юриши, ўзини керакли шаръий қўрғонлар билан қўрғонламаслиги. Бу каби сабаблар кўп бўлиши мумкин. Агар ҳар биримиз етарли илимга эга бўлиб, доимо Аллоҳнинг зикридан чалғимасак, У Зот буюргандек амал қилиб қайтариқларидан қайтсак Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари суннатларига эргашсак ин шаа Аллоҳ Роббимиз доимо Ўз ҳимоясида асрайди. Фаллооҳу хойрун ҳаафизоо ваҳува арҳамур рооҳимийн (Бас Аллоҳ энг яхши ҳимоячидир, У энг раҳмлиларнинг Раҳмлисидир).
Бу дард жуда мураккаб бўлиб, бирор жойдан аниқ маълумот олиш қийин, Қуръон ва Суннатда ҳам батафсил берилмаган, фанда аниқ бир ечим топилмаган. Булар тажрибавий ишлар сирасига киради, асосийси қилинаётган ишларда шаръиатнинг умумий кўрсатмасидан ташқарига чиқмаслик талаб этилади. Валлоҳу аълам.
📱@Ruqiyailmlari
2 683
Мусофирдаги беморлар учун руқия: масофадан туриб даволаниш имкониятлари
Кўплаб инсонлар хорижда ёки ўз ҳудудидан узоқда яшаб, сеҳр ёки жин таъсирига ўхшаш ҳолатлардан қийналаётганини айтиб мурожаат қиладилар. Улар кўпинча:
«Бу ерда руқия мутахассиси йўқ, жуда қийналяпмиз, нима қилсак бўлади?» — деб сўрайдилар.
Бундай ҳолатда ҳам ечим бор. Агар инсонда сабр, тартиб ва Аллоҳга таваккал бўлса, масофадан туриб ҳам руқия орқали даволаниш имкони мавжуд.
⸻
Масофадан туриб руқия олиш мумкинми?
Ҳа, мумкин. Агар ишончли ва руқия илмини яхши биладиган мутахассис топилса, у онлайн тарзда руқия ўқиб бериши ва даволаниш тартибини ўргатиши мумкин.
Бу усул айниқса:
• хорижда яшовчилар
• руқия мутахассиси йўқ ҳудуддагилар
• сафарда юрган инсонлар
учун қулай ечим ҳисобланади.
⸻
Онлайн руқия қандай тартибда амалга оширилади?
1. Мутахассис билан боғланиш
Ишончли, руқия илмини яхши биладиган роқийдан онлайн руқия ўқиб беришини сўрайсиз.
2. Руқанинг давомийлиги
Бир кунлик руқия вақти:
• камида 2 соат
• 3 соат бўлса янада яхши
Узоқроқ руқия ўқилиши таъсирни кучайтириши мумкин.
3. Ташхис ва йўл-йўриқ
Роқий ўз тажрибасидан келиб чиқиб:
• сиздаги сеҳр турини тахмин қилади
• уйда бажарилиши керак бўлган амалларни ўргатади
• кунлик вазифаларни белгилайди
4. Уйда амал қилиш
Сиз берилган кўрсатмаларни тартиб билан бажарасиз. Бу жараёнда:
• Қуръон ўқишни билиш
ёки
• атрофингизда Қуръон ўқий оладиган инсон бўлиши
муҳим аҳамиятга эга.
ИншаАллоҳ, шу тартибда роқий ҳузурига бормасдан ҳам шифо топиш мумкин.
⸻
Амалий мисоллар
Қуйида масофадан руқия орқали даволанган икки ҳолат келтирилади.
1-мисол: АҚШдаги оила
2024 йил ёзида АҚШда яшовчи бир инсон боғланиб, ўзи, рафиқаси ва икки қизи узоқ вақтдан бери касалликдан чиқмаётганини айтди. Унга роқийга боришни тавсия қилинганда, у яшаб турган жойда бундай имконият йўқлигини билдирди.
Шундан сўнг ушбу оилага ҳар куни ВҳатсАпп орқали 3 соатдан руқия ўқила бошланди.
• 10 кундан кейин сеҳр таъсири енгиллашгани сезилди
• руқия ҳар куни тўхтовсиз давом эттирилди
• 5 ой ичида оила тўлиқ соғайди
Бу ҳолат сабр ва давомийлик қанчалик муҳим эканини кўрсатади.
⸻
2-мисол: Россияда ишловчи бемор
Яна бир бемор Россияда ишлаётган эди. У ишга борганда қон босими кескин ошиб кетар, ишдан қайтгач эса меъёрга тушарди. Текширувлар жиддий тиббий муаммони кўрсатмади.
Руқия жараёнида уни ишлай олмасин деб сеҳр қилингани тахмин қилинди. Онлайн руқия ва уйда бажариладиган амаллар орқали:
• 1 ой ичида аҳволи яхшиланди
• қон босими мувозанатга келди
• иш фаолияти тикланди
⸻
Масофадан руқияда энг муҳим омиллар
Онлайн руқия самарали бўлиши учун қуйидагилар жуда муҳим:
• сабр ва давомийлик
• кўрсатмаларга аниқ амал қилиш
• Қуръон билан боғлиқлик
• қўрқув эмас, таваккал
Руқия — фақат ўқиш эмас, балки инсоннинг қалби, иймони ва ҳаёт тарзини тўғрилаш жараёни ҳамдир.
Валлоҳу аълам.
✍🏻саидбек роқий
@Ruqiyailmlari
2 683
Ҳурматли Ruqiya ilmlari саҳифаси обуначилари,
06:40 да Instagram саҳифамизда онлайн руқия учун live очилади.
Кириб, 07:00 гача кутиб туришингизни сўраймиз.
Аллоҳ барчангизга шифо ато этсин.
@Ruqiyailmlari
2 683
#Руқия❗️
Ҳурматли саҳифамиз аъзолари,
эртага Тошкент вақти билан 07:00 да ушбу Instagram саҳифамизда онлайн руқия ўқилади!
Ин шаа Аллоҳ❗️
Онлайн руқияни эшитадиган беморларга тавсиялар:
1~ Руқияни эшитишдан олдин таҳорат олиб, 2 ракат нафл намоз ўқинг.
2~ Қўлингизни дуога очиб, Аллоҳдан дардингизга шифо сўраб дуо қилинг.
3~ Руқияни қулоғингизга наушник тақиб, баланд овозда, кўзларни юмган ҳолда эшитинг.
4~ Руқияни эшитишда ҳеч нарсага чалғимай, диққат-эътиборингизни бир жойга жамлаб эшитинг.
5~ Ўзига ишонмаганлар руқия ўқилганда касаллиги қўзғалиб қолса, ёнида ишончли бир киши турсин; мазаси қочганда сув сепиб, сув ичириб турсин.
6~ Қайси оят ўқилган пайтда кўпроқ таъсирланганингизни эслаб қолинг ва савол-жавоб пайтида бизга айтинг.
Саҳифамизни яқинларингизга тавсия қилиб, бизни қўллаб-қувватланг!
Instagram: https://www.instagram.com/ruqiyailmlari?igsh=MWZmN3ZxZjY3MHJ5Nw%3D%3D&utm_source=qr
@Ruqiyailmlari
2 683
Сеҳргарлар, фолбинлар ва сохта “роқийлар” ҳақида: ҳақиқий ёрдамни қандай таниш мумкин?
Инсон ҳаётида шундай даврлар бўладики, тушунарсиз касалликлар, руҳий безовталик, оилавий муаммолар ёки кетма-кет омадсизликлар сабабли у ечим излайди. Айримлар шифокорга боради, айримлар дуога юзланади, яна бошқалар эса ўзини “табиб”, “мулла”, “қасидахон” ёки “тозаловчи” деб таништирадиган шахсларга мурожаат қилади. Ана шу ерда энг катта хатар бошланиши мумкин.
Бу мақолада сеҳргарлар ва сохта роқийлар қандай иш юритиши, уларнинг хавфи нимада экани ва ҳақиқий шаръий руқия билан шуғулланувчи инсонни қандай таниш мумкинлиги оддий ва тушунарли тарзда баён қилинади.
⸻
Нега одамлар сеҳргар ва фолбинларга мурожаат қилади?
Кўпинча бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлади:
• узоқ давом этган касаллик ёки чарчоқ
• никоҳ ва оилавий муаммолар
• тушларда қўрқинчли ҳолатлар
• иш ва молиявий муаммолар
• қўрқув ва умидсизлик
Инсон қийналганда тез ечим излайди. Сеҳргарлар эса айнан шу ҳолатдан фойдаланиб, ўзларини ягона ечим сифатида кўрсатишга уринадилар.
⸻
Сеҳргарлар ва сохта “даволовчилар” қандай ишлайди?
Улар одатда ишонч қозониш учун диний сўзлар ва кўринишлардан фойдаланади. Масалан:
• Қуръон оятларини аралаштириб, тушунарсиз амаллар қилиш
• тумор, ип, қоғоз ёки белгилар бериш
• “сизда кучли жин бор” деб қўрқитиш
• она исмини сўраб, гўё “махсус ҳисоб” қилиш
• қоронғи хонада ёлғиз қабул қилиш
• катта миқдорда пул талаб қилиш
Бундай усуллар инсонни руҳий жиҳатдан боғлаб қўйиш ва ундан манфаат кўришга қаратилган бўлади.
⸻
Нима учун бу йўл хавфли?
Сеҳр орқали “даволаш” деб аталадиган ишлар инсонга ёрдам бериш ўрнига, унинг ҳолатини оғирлаштириши мумкин. Айрим ҳолларда:
• муаммо вақтинча яширилади, лекин йўқолмайди
• инсон сеҳргарга руҳий жиҳатдан қарам бўлиб қолади
• қўрқув ва безовталик кучаяди
• ибодатга бўлган рағбат сусаяди
Энг ёмони — инсон муаммонинг ҳақиқий сабабларини текширмай қўяди.
⸻
Шаръий руқия нима ва у қандай бўлади?
Шаръий руқия — Қуръон оятлари ва саҳеҳ дуолар орқали Аллоҳдан шифо сўрашдир. Унда:
• тушунарсиз амаллар йўқ
• жинлар билан келишув йўқ
• фақат Аллоҳга таваккал қилиш бор
Руқия — сеҳргарлик эмас, балки ибодатнинг бир кўриниши ҳисобланади.
⸻
Ҳақиқий шаръий роқийни қандай таниш мумкин?
Ҳақиқий роқийни таниш учун қуйидаги белгиларга эътибор бериш керак:
• фақат Қуръон оятлари ва маълум дуоларни ўқийди
• тумор ёки сирли нарсалар бермайди
• “шифони Аллоҳ беради” деб таъкидлайди
• аёлларни маҳрамсиз ёлғиз қабул қилмайди
• ортиқча пул талаб қилмайди
• қўрқитиш ёки ваҳима солмайди
Бундай инсоннинг мақсади — одамни Аллоҳга яқинлаштириш ва унинг қалбини хотиржам қилиш.
⸻
Сохта роқий ва сеҳргарни қандай ажратиш мумкин?
Қуйидаги белгилар хавфли эканини кўрсатади:
• тумор, ип, қоғоз ёзиш
• тушунарсиз белгилар ва рамзлар
• ҳайвон сўйиш ёки ғалати амаллар талаб қилиш
• жуда катта ҳақ сўраш
• доимий равишда “сизда жин бор” деб қўрқитиш
• одамни ўзидан бошқа ҳеч ким ёрдам бера олмаслигига ишонтириш
Бу ҳолатлар инсонни руҳий ва моддий қарамликка олиб келиши мумкин.
⸻
Инсон ўзини қандай ҳимоя қилиши мумкин?
Оддий, аммо самарали йўллар мавжуд:
• кундалик зикр ва дуоларни ўқиш
• намозни муҳофаза қилиш
• уйқудан олдин Оятул Курси ва ихлос, фалақ, нос сураларини ўқиш
• ҳожатхона ва ётоқхона одобларига риоя қилиш
• руҳий ва жисмоний саломатликни текшириб туриш
Энг муҳими — қўрқувга эмас, таваккалга таяниш.
Валлоҳу аълам. ✍🏻саидбек роқий
@Ruqiyailmlari
2 683
КАНАЛИМИЗ МАҚСАДИ
Сеҳрнинг қай даражада хатарли ва зарарли эканини билдириш ва уни очиб бериш ислом уламолари зиммасида турган вожиб амалдир. Шунингдек, сеҳр теккан инсонлар, ундан халос бўлиш ниятида фожир сеҳргарлар даргоҳига нажот истаб бормасликлари учун сеҳрнинг асл маъносини билдириш ва ундан огоҳ етиш, фолбин ва сеҳргарларнинг кирдикорларини очиб бериш муҳим ишлар сирасига киради. Шояд инсонлар иймон қалъасини вайрон қилиб, ибодатларини зое кетқазувчи иймонсиз фолбин ва сеҳргарларга эҳтиёж сезмасалар. Кўп касалликларнинг ортида жин ва шайтонлар туради. Уларнинг йўлларини тўсиш учун уларнинг оламини ўрганишимиз керак, шундай қилиб мазкур каналимиз орқали жинлар олами ҳақида Қуръон ва ҳадисларда келган хабарлар, сеҳрнинг барча турлари ва уларни шариатга муофиқ муолажалари ҳақида маълумотлар бериб борамиз. Сеҳр касалига йўлиққан, жин ва кўз тегиши билан боғлиқ муаммолари бор мўмин-мусулмонларга иймон-эътиқод тақозосига кўра ўзларини ўзлари даволаш йўлларини ўрганиб борадилар. Қолаверса руқияга тааллуқли саволларга онлайн жавоблар бериб борамиз. Сизларга кичик илтимосимиз бизларга келаётган ҳатларнинг кўплиги сабаб саволларингизни қисқа ва лўнда қилинг. Узундан-узун саволларга жавоб бера олмасак бизни мазур тутинг
https://t.me/+BslvtgxNlWY3ZGI6
2 683
#Руқия❗️
Ҳурматли Каналимиз аъзолари
бугун Тошкент вақти билан 14:00да Ушбу Каналимизда Онлайн Руқия ўқилади!
Ин шаа Аллоҳ❗️
Онлайн Руқияни эшитадиган беморларга Тавсия:
1~ Руқияни эшитишдан олдин таҳорат олиб 2 ракат нафл намоз ўқинг.
2~ қўлингизни Дуога очиб Аллоҳдан дардингизга шифо сўраб Дуо қилинг.
3~ Руқияни қулоғингизга наушникни тиқиб баланд овозда кўзларни юмиб эшитинг!
4 ~Руқияни эшитишда ҳеч нарсага чалғимай диққат эътиборингизни бир жойга жамлаб эшитинг.
5~Ўзига ишонмаганлар Руқия ўқилганда касаллиги қўзғалиб қолса, ёнида ишончли бир киши турсин мазаси қочганда сув сепиб, сув ичириб турсин!
6~ кўпроқ қайси оят ўқилган пайт тасирланганингизни эслаб қолинг, ва савол жавоб пайтида бизга айтинг.
Каналимизни ўз яқинларингизга тавсия қилиб бизни қўллаб қувватланг!
@Ruqiyailmlari
2 683
ЖИН СЕВИБ ҚОЛГАН КЕЛИНЧАК‼️
Бухоро вилоятида янги келинчак тунда ўзига-ўзи гапириб, қабристонга бориб келадиган бўлиб қолди. Бу ҳолатни кўрган эри ва қайнонаси келинни уйга қамаб қўйишди. Бироз вақт ўтиб қабристонга бора олмаган келин оғирлашиб ётиб қолди. Тунда алақсираб бақириб йиғлайдиган бўлиб қолди. Бир куни куёв келин ётган эшикни очиб қўйиб кечқурун ортидан кузатиб қабристонга борди.
Қабристонга кирганларида эса келин бир бурчакдаги ҳеч ким яшамайдиган хонага кириб кимгадир келин салом қилиб кулар эди. Қизиғи келин ўзи ухлаган ҳолатда келинсалом қилиб кулар эди. Ўзи нима қилаётганини билмас эди.
Куёв келинни уйғотмаслик кераклигини, агар қабристонга бир ўзи келганини билса, қўрқиб юраги ёрилиши мумкинлигини англади ва келин ўзи уйга қайтишини кутди. Келин у ердаги ҳеч ким яшамайдиган хонага кимгадир келин салом қилиб уйига қайтди. Уйга келиши билан эри ва қайнонаси уни уйғотишди. Сўрашганда эса ҳеч нимани эслай олмаслигини айтди.
Куёв Имомдан маслаҳат беришини сўраб олдиган боради. Имом яхши бир солих дўсти борлигини, у шунақа назарланиб қолганларни Қуръон орқали даволашини айтди.
Имомнинг дўсти келиб, келинга Қуръон ўқиб беришни бошлади. Биринчи оятларни ўқиганида, у қаттиқ тортинди ва “Мен у билан қоламан, кетмайман!” деб бақира бошлади.
Имом устида Руқя (Қуръон билан шифолаш) амалини ўтказиб, жинни ундан узоқлатишга уринди. Бир неча соат давомида жин асабийлашди, бақирди ва ҳатто қўли билан имомга ҳужум қилмоқчи бўлди. Аммо бир неча дуолардан кейин у оғзидаги сўзларини ўзгартирди: “Мени кетказманг! Мен уни севаман!”
Бироздан сўнг, у бошини қаттиқ қисиб олиб, қаттиқ бақирди ва бўлган воқеани айтиб берди:
“Мен ҳаммомда ва ҳожатхонада яшардим. Бу келин на ҳаммомга кирганда, на ҳожатхонада дуо ўқир эди. Шу сабаб мен уни кўриб турардим. Дуо ўқилса, биз кўрмаймиз, кўр бўлиб қоламиз ва таъсир ўтказа олмаймиз. Лекин бу қиз дуо ўқимасди ва мен уни севиб қолдим. Энди эса мен уни ўзимники қилмоқчи эдим.”
Имом унга маруза қилиб, Аллоҳ жинларга ҳам Ислом динини буюрганини тушунтирди. Унга дин ҳақида ва ҳақиқий муҳаббат ҳақида сўзлаб берди. Бироздан сўнг, ошиқ жин исломни қабул қилди ва у уйни тарк этди.
Келинчак эса шу кундан бошлаб ҳеч қачон уйга, ҳаммомга ёки ҳожатхонага дуосиз кирмайдиган бўлди.
ҲАММОМГА КИРИШДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ
Таржимаси:
“Ё Аллоҳ! Мен Сендан ёмон жинлардан ва ёмон нарсалардан паноҳ тилайман.”
ҲАММОМДАН ЧИҚҚАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
غُفْرَانَكَ
Таржимаси:
“Сенинг мағфиратингни сўрайман, ё Аллоҳ.”
ХУЛОСА
Ҳаммом ва ҳожатхоналар жинлар учун яширин жойлардан бири ҳисобланади. Агар инсон кирганда дуо ўқимаса, уларнинг таъсирига тушиши мумкин. Сабрина билан содир бўлган воқеа эса, бундай ҳодисаларнинг ҳақиқий мисоли.
@Ruqiyailmlari
2 683
Assalomu alaykum.
Saidbek domla hozirda Toshkent shahrida faoliyat yuritmoqda. Sehr-jodu yoki jin tegishi bilan bog‘liq muammolardan aziyat chekayotgan bemorlar domlaning bo‘sh vaqtlariga qarab kelib, ruqiya o‘qitishlari mumkin.
Hozircha jamoaviy ruqiya o‘qilmaydi — faqat individual tartibda qabul qilinadi. Ayollar albatta mahrami bilan kelishlari shart.
Bog‘lanish uchun telefon raqami: +998 33 054 00 00
Yozilmoqchi bo‘lgan bemorlar bevosita domlaning o‘zlari bilan aloqa qilishlari mumkin.
Ассалому алейкум.
Домла Саидбек в настоящее время ведёт приём в городе Ташкент. Пациенты, испытывающие проблемы, связанные с колдовством, сглазом или воздействием джиннов, могут записаться и прийти на индивидуальное чтение рукъии в удобное для домлы время.
В настоящее время коллективная рукъия не проводится — приём осуществляется только индивидуально. Женщины обязаны приходить в сопровождении махрама.
Контактный телефон: +998 33 054 00 00
Желающие записаться могут связаться напрямую с домлой.
@Ruqiyailmlari
2 683
CЕҲРГАРЛАР
Сеҳргарларни баъзи кино ва мультфилм ёки эртакларда қахрамон қилиб кўрсатишади, аслида сеҳргарлар Аллоҳ ва Расулининг душманидир. Улар Аллоҳга ширк келтириб, шайтонларга хизмат қилишни бўйнига олган ярамаслардир. Сеҳргарлар жинлардан бўлган шайтонларга, уларга ёқадиган куфр ва жирканч амалларни қилиш орқали мурожаат қилишади. Бундан уларнинг мақсади сеҳрда шайтонлар уларга ёрдам беришидир. Сеҳргар бошқа бир сеҳргар билан танишиб, дўст ёки шогирд бўлмоқчи бўлса, кучли жинларидан бирини, яъни бир девини ҳадя қилади. Сеҳргарлар пул учун ҳатто бир-бирлари билан урушади. Уларнинг урушида улар учун жин, шайтонлари урушади. Сеҳргарнинг куфри қанчалик катта бўлса, унга шунчалик кўп ва кучли жин-шайтонлар хизмат қилади. Шунинг учун қайси сеҳргарни жин-шайтонлари кучли бўлса, ўша сеҳргар кучли ҳисобланади. Сеҳргарлар шайтонлар ёрдамида уч-тўрт сўм пул учун тинч яшаб турган эр-хотин, яъни бахтли оилани бузишга ёки иши юриб турган одамни касодга учратишга ёки бирон соғлом инсонни мажнун ёки касал қилишга, ҳатто инсонларни ўлимига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Сеҳргар агар тавба қилмаса, унга охиратда насиба йўқдир. У қаерда бўлса ҳам нажот топмайди. Уларга қатновчи (буюртмачи) ҳасадгўйлар эса, еттита ҳалок қилувчи катта гуноҳлардан бирини қилмоқдалар. Ҳадисларда сеҳрга буюртма қилувчи ҳасадгўйлар жаннатга кирмайдилар, дейилган. Шунинг учун сеҳргар ва уларга қатновчи ҳасадгўйлар, ҳозир имконингиз борида тавба қилиб олинг. Дунё ҳаёти жуда тез ўтиб кетади, охиратда эса сизларни жаҳаннам азоби кутиб турибди. Валлоҳу аълам.
✍🏻 Муҳаммад Ҳабибуллоҳ
@Ruqiyailmlari
2 683
#долзарб
ИЛГИР
Илгир – форсча (إيلغير) сўз бўлиб, “тозалаш” деган маънони англатади. бу иш билан шуғулланадиган шахслар одамнинг томоғидан сеҳр-жоду қилинган тугунча, илму амалларни қўллари орқалик олиб ташлашни даъво қилишади. Бу фирибгарларнинг ҳийла ва кирдикорларини хеч қайси инсон руқия мутахасисларичалик билишмаса керак. Илгир билан шуғулланувчилар бир неча табақага бўлинишади яъни уларнинг турли услублари бор. Илгирчиларнинг энг кўп тарқалганлари бу қўл эпчиллиги, (фокус) билан одамларнинг томоғидан нарса олиб бергандай бўлиб алдаб ишонтиришади. Аслида бу вазиятда томоғдан олинган нарса илгирчи қўлида тўғрироғи бармоқлари орасига яширилган бўлади. Айрим илгирчилар эса гипноз қилишади. Гипноздан фойдаланадиган илгирчи, одам томоғидан нарса олгандай бўлиб кўринади аммо кўзиз билан кўрган нарсангиз аслида ёлғон бўлади. Гипноз ҳолатига тушган одамлар бунга ишониб қолишади ва малъум бир вақтгачам ўзларини яхши ҳис қилиб юришлари мумкин. Гипноз қилувчи илгирчи, қўл эпчиллиги (фокус) қилувчи илгирчига нисбатан кучлироқ ҳисобланади, баъзи илгирчиларда гипноз билан қўл эпчиллиги аралашуви жамланган бўлади. Илгирчилар ичида сеҳр-жоду ишлатадиган ҳамда жинлар билан ишлайдиганлари бор. Булар жуда хатарлик бўлиб, уларнинг олдига шифо талабида келувчи инсонларга сеҳр қилишади. Инсонларнинг томоғида аввалида бўлмаган, кейин пайдо бўлиб қолган нарсаларда бевосита жинларни алоқаси, хизмати бўлади. Хаёлда бирор нарсани туюлтириш, ҳаёлни ўғирлаш, тахйил сеҳри қилиб томоғдан тугунчалар олиб беришади ҳатто сеҳр таъсирида ва жинлар ёрдамида инсон ўзини жуда яхши ҳис қилади, оғриқлар қўйиб юборади, бу орада илгирчи ўз жинини уша инсонга доим ёнида юриши ва мижози бўлиши учун васваса қилиб юришга вакил қилиб қўяди. Ушбу илгирчиларнинг жини инсон танасига хар-ҳил зиёнлар бера бошлайди, масалан томоғга бир нарса тиқилгандек бўлади доимий бош оғриши ваҳоказолар… шифокорга борса соғломсан дейди жин эса инсонга уша илгирчига бор тузаласан деб васваса, фикрлар бера бошлайди. Илгирга борса оғриқлар қўйиб юборади натижада мижозига айланади. Илгирчига қайта-қайта бораверадиган мижозига айланган инсонлар томоғларидан тугунча, илму амаллар олдириб алданиб ҳамда касал бўлиб юраверишади. Тажрибамизда илгирчининг сеҳри ва жинларидан озор чеккан қанчадан-қанча инсонларни гувоҳи бўлдик. Қолаверса баъзи илгирчилар аёлларнинг жинсий аъзосидан ҳам амал оламан деб шу ишни қилишади. Баъзилари эса амал терини орсида деб танани кесиб ҳам амал олишади. Яна улар уйларга бориб уйлардан амал топиб ер кавлатиб, девор буздириб, ёки полни кўчириб, ёки паталок буздириб жинлари беркитган илму амални топади, гапни қисқа қилганда саҳналаштирилган театор. Ҳулоса шуки илгирчи ҳатто табиблар уюшмасига аъзо бўлса ҳам фирибгар ёки сеҳргардир. Бу каби хурофотлардан инсонлар, холос бўлишлари керак. уларнинг алдовларига учмасликлари лозим. Валлоҳуаълам.
✍🏻 Муҳаммад Ҳабибуллоҳ
Канал👉
@Ruqiyailmlari
2 683
Repost from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҲАЙВОНГА ДАМ СОЛИШ
САВОЛ: Биз томонларда қорамол тепадиган ёки шохлайдиган бўлса, емига Қуръон оятларидан ўқиб, дам солиб ҳайвонга берилади. Шу жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу иш жоиз. Мусулмон киши Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда келган дуоларни ўқиб, ўзи ёки ўзгаларга дам солиши мумкин. Буни шаръий руқя дейилиб, у фақат одамларга хос бўлмай, балки ҳайвонларга ҳам тааллуқлидир. Аввалдан уламолар ҳайвонларга кўз текканда, тепадиган ёки шохлайдиган бўлганда, Қуръони карим оятлари ёки ҳадиси шарифларда келган дуоларни ўқиб, ҳайвоннинг ўзи ёки унинг емига дам солиб беришни жоиз амал, деб ҳисоблашган. Бу ишнинг дурустлиги кўплаб салафи солиҳларимиздан нақл қилинган. Бугунги замондош уламолар ҳам бу ишнинг жоизлигига фатво беришган. Фақат ширк ёки бидъат ишлар қўшилмаслиги, ўқиладиган руқя Аллоҳнинг исм-сифатлари ва дуолар билан бўлиши шарт. Шунингдек, бу ишда дам солишнинг ўзи билан эмас, балки Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан шифо топишига эътиқод қилиш керак.
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ хулқи ёмонлашган одам ёки ҳайвонга азон айтилса, бу фойда қилишини айтиб, қуйидагиларни келтиради:
(ﻭﻓﻲ ﺣﺎﺷﻴﺔ اﻟﺒﺤﺮ للخير اﻟﺮﻣﻠﻲ: ﺭﺃﻳﺖ ﻓﻲ ﻛﺘﺐ اﻟﺸﺎﻓﻌﻴﺔ ﺃﻧﻪ ﻗﺪ ﻳﺴﻦ اﻷﺫاﻥ ﻟﻐﻴﺮ اﻟﺼﻼﺓ، ﻛﻤﺎ ﻓﻲ ﺃﺫاﻥ اﻟﻤﻮﻟﻮﺩ، ﻭاﻟﻤﻬﻤﻮﻡ، ﻭاﻟﻤﺼﺮﻭﻉ، ﻭاﻟﻐﻀﺒﺎﻥ، ﻭﻣﻦ ﺳﺎء ﺧﻠﻘﻪ ﻣﻦ ﺇﻧﺴﺎﻥ ﺃﻭ ﺑﻬﻴﻤﺔ، ﻭﻋﻨﺪ ﻣﺰﺩﺣﻢ اﻟﺠﻴﺶ، ﻭﻋﻨﺪ اﻟﺤﺮﻳﻖ، ﻗﻴﻞ ﻭﻋﻨﺪ ﺇﻧﺰاﻝ اﻟﻤﻴﺖ اﻟﻘﺒﺮ ﻗﻴﺎﺳﺎ ﻋﻠﻰ ﺃﻭﻝ ﺧﺮﻭﺟﻪ ﻟﻠﺪﻧﻴﺎ، ﻟﻜﻦ ﺭﺩﻩ اﺑﻦ ﺣﺠﺮ ﻓﻲ ﺷﺮﺡ اﻟﻌﺒﺎﺏ، ﻭﻋﻨﺪ ﺗﻐﻮﻝ اﻟﻐﻴﻼﻥ: ﺃﻱ ﻋﻨﺪ ﺗﻤﺮﺩ اﻟﺠﻦ ﻟﺨﺒﺮ ﺻﺤﻴﺢ ﻓﻲﻫ
яъни: “Хайруддин Ар-Рамлийнинг “Баҳрур-роиқ”га ёзган ҳошиясида шундай дейилган: шофеийларнинг китобларида кўрдим; намоздан бошқа ҳолатларда ҳам азон суннат ҳисобланади. Туғилган болага, ғам-ғуссага ботган одамга, жин теккан кишига, ғазабнок одамга, хулқи ёмонлашган одам ёки ҳайвонга, уруш авж олганда, ёнғин содир бўлганда, маййит қабрга қўйилганда ва жин қайсарлик қилган пайтларда азон айтишлар шунга мисолдир” (“Раддул муҳтор” китоби).
Шунингдек, ҳадисларда бунга далолат қилувчи маълумотлар келган. Жумладан, Суҳайм ибн Навфал шундай дейди:
عَن سُحَيْمِ بْنِ نَوْفَلٍ قَالَ : بَيْنَمَا نَحْنُ عِنْدَ عَبْدِ اللهِ إذْ جَاءَتْ وَلِيدَةٌ أَعْرَابِيَّةٌ إِلَى سَيِّدِهَا وَنَحْنُ نَعْرِضُ مُصْحَفًا ، فَقَالَتْ : مَا يجلسك وَقَدْ لَقَعَ فُلانٌ مُهْرَك بِعَيْنِهِ ، فَتَرَكَهُ يتقلب فِي الدَّارِ كَأَنَّهُ فِي قدر ، قُمْ فَابْتَغِ رَاقِيًا ، فَقَالَ عَبْدُ اللهِ : لاَ تَبْتَغِ رَاقِيًا وَانْفُثْ فِي مَنْخِرِهِ الأَيْمَن أَرْبَعًا ، وَفِي الأَيْسَرِ ثَلاثًا ، وَقُلْ : لاَ بَأْسَ ، لاَ بأس ، أَذْهِبَ الْبَأْسَ رَبَّ النَّاسِ ، اشْفِ أَنْتَ الشَّافِي ، لاَ يَكْشِفُ الضُّرَّ إِلاَّ أَنْتَ ، قَالَ : فَذَهَبَ ، ثُمَّ رَجَعَ إلَيْنَا ، قَالَ : قلت مَا أَمَرَتْنِي فَمَا جِئْت حَتَّى رَاثَ وَبَالَ وَأَكَلَ
“
Биз Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялллоҳу анҳунинг ҳузурида эдик. Шу пайт бир аъробий чўри хўжайинининг олдига келди. Биз эса мусҳафни кўрсатаётган эдик. Чўри: “Нега ўтирибсиз? Тойчоғингизга фалончининг кўзи тегибди. У ҳовлида гўёки қозонда қайнаётгандек ағдарилиб ётибди. Туринг, дам солдирадиган одам қидиринг", деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд рохзиялллоҳу анҳу: “Дам солдирадиган одам қидирма. Унинг ўнг бурун тешигига тўрт марта, чап бурун тешигига эса уч марта дам сол. Сўнг: “Лаа баъса, лаа баъса, азҳибил баъса Роббан нааси, Ишфи, анташ-шаафий лаа якшифуз- зурра илла анта (Маъноси: “Зарари йўқ, зарари йўқ. Эй инсонлар Рабби, дардни кетказ. Шифо бер, Сен шифо берувчисан. Зарарни Сендан бошқа ҳеч ким кетказа олмайди”)", деб айтгин”. Саҳнун айтади: “У кетди, сўнг олдимизга қайтиб келиб: "Сен буюрганингдек қилдим. Келсам, у ҳожат қилиб, бавл қилди ва еди", деди” (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да, Имом Байҳақий “Ад-Даъватул кабир”да ва Ибн Абдулбарр “Ал-Истизкор” китобларида ривоят қилишган). Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2 683
ФОЛБИН ЛЎЛИЛАР
Уйларга лўлилар келиб, уйингизни фалон жойида сеҳр бор деб ер кавлатиб, пол кўчириб, поталок буздириб (илму амал) сеҳр предметларини топиб берганини кўпчилигимиз эшитганмиз. Ушбу ҳолат ҳам сеҳрнинг бир тури бўлиб, лўлиларга бу ишда жин ва шайтонлар ёрдам беради. Уйга қуруқ қўл билан кириб келиб бепул (илму амал) сеҳр предметларини топиб берган лўлиларга аксар уй эгалари ишониб қолишади. Лўлилар бу вазиятдан фойдаланиб уй эгаларига сизларнинг оилангизга сеҳр (илму амал) қилинган экан шунча пул берсангиз тозалаб бераман, бўлмаса ундай-бундай муаммолар бўлади деб ишониб қолган уй эгаларини пулини шилади.
🔸Фолбин лўлиларнинг ишлаш услуби.
Фолбинлар жинлар билан ишлайди. Шу сабабли, лўлилар бирон хонадонга киришдан аввал уларнинг жинлари ўша хонадондаги вазиятни ўрганадилар. Уйда кимлар яшайди. Ким касал, ким уйлана олмаяпти ёки турмушга чиқа олмаяпти, кимнинг иши юришмаяпти, умуман олганда кимнинг нима муаммоси бор, буни лўлиларнинг жинлари ўша ердаги жинлардан ёки ўша уйда яшовчи инсонларнинг ҳамроҳ (қорин) шайтонларидан билиб оладилар. Вазиятни яхшилаб ўрганган жинлар, лўлиларга уй эгалари ҳақида маълумотни бериб, сеҳрга ўхшаш нарсаларни уйнинг бир ерига кўмиб қўйиб, лўлиларга уни қаердалигини айтиб қўядилар. Учадиган жинларнинг жуда тез ҳаракат қиладиганлари бор. Уларнинг баъзилари биз кўз очиб юмгунимизча бир неча марта ерга нарса кўмиб қайтиб чиқариб олишлари мумкин, биз уни ҳатто сезмаймиз ҳам.
Қуръонда Сулаймон алайҳиссаломга жинлардан бўлган ифрит Сабаъ маликасининг тахтини Ямандан Фаластинга 2300 км масофадан. «Мен уни сенга мақомингдан тургунингча келтирурман. Албатта, бунга қувватим ва ишончим бор», деди. (Намл сураси 39-оят). Ушбу оятнинг зоҳиридан Сулаймон алайҳиссалом ўтирган ўрнидан тургуничи жинлардан бўлган ифрит Сабаъ маликасининг тахтини олиб келиши тушинилади.
Жинларнинг хабар ўғирлашлари ҳақида саҳиҳ ҳадислар ҳам бор. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилиб айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. Шунда У зот: “Улар ҳеч ким эмас”, дедилар. Ё Расулуллоҳ! Уларнинг айтган гаплари гоҳида тўғри чиқади? – дейишди. Расулуллоҳ: “Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинларнинг қулоғига қуяди. Фолбин эса, унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради”, деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фолбинларга бориш ва уларга ишонишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким фолбинга борса ва унинг айтган гапига ишонса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди” (Имом Термизий ривояти).
Фолбин лўлиларнинг оддий фолбинлардан зарарлари каттароқ. Сабаби оддий фолбинлар уйма уй юрмайди. Фолбин лўлилар эса, уйма уй юриб, одамларни иймондан чиқариб, фолбинликни реклама қилиб юрадилар. Шу сабаб лўлиларни уйга умуман киргизмаслик керак. Уларга ишониб қолган инсонлар эса кофир бўлиб диндан чиқиб қолишлари мумкин. Валлоҳу аълам
✍🏻 Муҳаммад Ҳабибуллоҳ
@Ruqiyailmlari
