cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ADVOKAT VA YURIST MASLAHATI

Barcha turdagi yurudik xizmatlar Barcha turdagi hujjatlar yozib online joylashtirib berish xizmati Murojaat uchun👇 @Advokat_yurist_konsultatsiya Spam fuqarolarimiz uchun: @Feruzaxon_Toychiyeva_bot Telefon orqali konsultatsiya +998338342403

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
343
Suscriptores
Sin datos24 horas
-27 días
-1730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from АДВОКАТ 24
Субсидия бўйича келаётган кўплаб саволларга жавоблар. Субсидияни яшаш жойидан қатъий назар барча худуддан олиш мумкинми? Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиши мумкин. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли. Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади. Субсидия учун иш ҳқани аниқлашда агар иш ҳақи белгиланган мезонга етмаса фарзанднинг даромади қўшилиши мумкинми? Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин. Талабгаор нечи бал тўплаганда субсидия олишга ҳақли ҳисобланади? Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади. Қайси ҳолатларда субсидияга ариза рад қилинади? Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади: 👉  тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; 👉  тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; 👉  илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда; 👉  жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; 👉  ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори; Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда. Агар талабгорлар сони ошиб кетса, субсидия кимга берилади? Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади. Яъни хужжатни вақтлироқ топшириш ҳам муҳим рўл ўйнайди Субсидия миқдори қанча бўлади? 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади. Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
👍 1
Repost from АДВОКАТ 24
❗️Мактабларда педагоглар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми? ❌ Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри. Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ. 🚫 Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас. Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: 🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. ❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади. ❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❌ Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
Repost from АДВОКАТ 24
Никоҳдан ажрашиш бўйича ариза доимий яшаш жойи бўйича бериаладими? Фуқаролик протсессуал кодексининг 33-моддасида аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилиши қайд этилган. Бу умумий қоида ҳисобланиб, айрим истеснолар белгиланади. Хусусан, ушбу кодекс 34-моддасига асосан даъвогарнинг вояга етмаган болалари борлиги туфайли у жавобгар яшаб турган жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига боришга қийналса, никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг яшайдиган жойидаги судга тақдим этилиши мумкин. ☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада яшаш жойидаги судга ариза бериш мумкинлиги қайд этилган. Бунда доимий яшаш жойи деб алоҳида таъкидланмаган. 33-моддада ҳам фақат доимий яшаш жойи эмас, доимий машғул бўлган жой ҳам келтирилган. ✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда никоҳдан ажрашиш бўйича аризани даъвогар сифатида аёл ўзи ҳозирда яшайдиган (Тошкент шаҳар) манзилдаги судга беришга ҳақли. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
Repost from АДВОКАТ 24
⚡️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК? 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, ➖ субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори: ✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 8 баравари (8 400 000 сўм)гача; ✅ Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 9,2 баравари (9 660 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади. ✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 2 835 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
👍 1
Repost from АДВОКАТ 24
Пенсия ёшига етиб қолдим. Иш стажим етарли эмас. Менга қандай пенсия тайинланади? “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига асосан, пенсиялар иш стажига эга шахсларга тайинланади. 👵 Иш стажига эга бўлмаган фуқароларга ёшга доир нафақа тайинланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига мувофиқ: ёшга доир нафақа аёлларга 60 ёшдан, эркакларга 65 ёшдан тайинланади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
👍 1
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик. Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради. Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇 @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га мурожаат қилинг.
Mostrar todo...
👍 2
Repost from АДВОКАТ 24
Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий МЕЗОНЛАРИ Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
Repost from АДВОКАТ 24
Photo unavailableShow in Telegram
Хусусий университетнинг шикоятини Олий суд ҳам қаноатлантирмади. Хабарингиз бор «TOSHKENT TEXNALOGIYALAR UNIVERSITETI TTU« лицензияси бекор қилингандан сўнг аппеляция ва тафтиш шаклида шикоятлар берганди. Бироқ Олий суд ҳам шикоятларни асоссиз деб топиб. Лицензияси бекор қилингани тўғрисидаги қарорни ўзгаришсиз қолдирди. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
👎 1
Repost from АДВОКАТ 24
⚡️ Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун қанча ариза келиб тушди? 📆 Бугундан my.gov.uz порталида Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш давлат хизматининг янги мақсадли кўрсаткичлар асосида қайта ишга тушганидан хабарингиз бор. Соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган. Шундан: ⏺my.gov.uz портали орқали 45 839 та ариза; ⏺Давлат хизматлари марказлари орқали 17 618 та ариза қабул қилинган. ✅ Маълумот учун: 2024-йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган. 👉 Шундан 20 мингта субсидия янги уй-жой сотиб олиш учун, 7 мингта субсидия якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилади. Жорий йилдан ипотека кредитига давлат субсидиясини бериш тартиби бироз ўзгарди. Субсидиялар ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига тўланади. 🏠Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024-йилдан бошлаб 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
Repost from АДВОКАТ 24
#Кадровик Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги Шу кунларда ўқитувчилар аттестациядан ўтказилмоқда шу сабабли мазкур мақола аттестациядан ўта олмаган ўқитувчиларнинг меҳнат муносабатларига доир бўлади. "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 44-бандида ўқитувчи 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади деб белгиланган. Эътибор берган бўлсангиз бу ерда икки тоифадаги ўқитувчилар бор навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтаётган ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтаётган. Навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаслик Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ерда бир нарсага эътибор бериш керакки, меҳнат шартномаси бекор қилиниши шарт деган қоида мавжуд эмас. Меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчининг ҳуқуқи эканлиги белгиланган. Яъни аттестациядан ўта олмаган ўқитувчига директор томонидан яна бир имконият берилиши мумкин. Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаслик Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди. Меҳнат кодексида аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак деган қоида мавжудми? МКнинг 161-моддаси биринчи қисми 3-бандида ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги белгиланган. Аттестация имтихонларини топшираётган ўқитувчиларга юбориб қўямиз Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
👍 1