cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

АДВОКАТ 24

Сизнинг адвокатингиз. Ҳуқуқий масалалар. Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг. Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг! Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг. ☎️ Бизнинг телефон +998338342403

Mostrar más
Advertising posts
7 474Suscriptores
-1324 hours
-197 days
+7530 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

⚡️ Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида келмаса бекор бўлади      🔹 Қонун лойиҳаси билан автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
👍 1
Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади Жиноят кодексининг 141³-моддасига кўра, шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
👍 1
Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади Жиноят кодексининг 141³-моддасига кўра, шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
Йигит қизга қилган тўй ҳаражатини қайтариб олиши мумкинми? ❗️Бу вазиятда синглингиз пулни қайтармасликка ҳақли. Негаки ҳуқуқий жиҳатдан ўша йигит пулларни синглингизга ҳадя қилган. Фуқаролик кодексининг 502-моддасидаа ҳадя қилувчи ҳадя олувчига ашёни текинга мулк қилиб бериши ёки бериш мажбуриятини олиши ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилиши ёинки озод қилиш мажбуриятини олиши ҳадя сифатида қайд этилган. Сизлардаги ҳолатда ҳам айнан ҳадянинг конструксияси қўлланилган. Яъни йигит маълум миқдордаги маблағни синглингизга ҳадя қилган. Ундан ташқари улар ўртасида қонуний никоҳ қайд этилгандан бошлаб уларнинг биргаликдаги олган даромадлари Оила кодексининг 23-моддасига асосан уларнинг умумий мулки ҳисобланади. Ушбу кодекс 24-моддасига асосан улар умумий мулкдан фойдаланишда, уларни тассаруф этишда (сарфлашда) тенг ҳуқуқлидир. Юқоридаги қоидаларга кўра синглингиздан унга берилган пуллар қайтарилмайди. Уларнинг ҳар иккиси ҳеч қандай низосиз (бизнингча, улар ўртасида низо мавжуд. Пулларни қайтариш ҳақидаги масала ҳам низо) биргаликда ФҲДЁга ариза берган тақдирда Оила кодексининг 42-моддасига асосан ФҲДЁ улар ўртасидаги никоҳни бекор қилади. Соддароқ айтганда улар ЗАГС орқали ажрашишлари мумкин. Лекин бизнингча йигит пулни қайтариш ҳақида талаб билан қатъий туриб олса, ФҲДЁ улар ўртасида низо мавжудлиги сабабли никоҳни бекор қилмайди. Бундай ҳолатда никоҳ суд томонидан бекор қилинади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
👍 6 1
"Нехиа 3" ва "Кобальт" русумли автомобилларга мобиль радарлар ўрнатилгани ҳақида ҳайдовчилар огоҳлантирилиши шартми? Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра 5.41 (Фото ва видео қайд этиш) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари Қоидалар талабига риоя этиши электрон қурилмалар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир. Ушбу йўл белгиси Қоидалар талабига риоя этилиши стационар электрон қурилмалар орқали назоратга олинган жойларга ўрнатилади. Қоидаларга асосан 5.43 (Радар) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир. Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилади. ❗️Шунингдек, вилоят, туман, шаҳарлар бошланадиган жойлардаги кўча ва йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ўрнатилиши мумкин. Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар стационар яъни жойидан қўзғалмайдиган махсус техника воситаларига кирмайди. Чунки уларни бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчириш мумкин. 5.43. йўл белгиси эса йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдиради ва ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилиши шарт! ❗️Лекин Йўл ҳаракати Қоидаларида ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ушбу белги ўрнатилиши мумкин дейилган. Бу дегани хоҳласа ўрнатишади хоҳламаса йўқ. Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар борлиги ҳақида огоҳлантиришлари уларнинг ихтиёрида экан. Огоҳлантиришмаса ҳам қонуний бўлаверади. Шу сабабли йўлларда ҳаракат тезлигини белгиланган меъёрдан оширманг! Зеро, йўл қоидаси умр фойдаси. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
👍 3
⚡️2024 йил 1 майдан аҳоли учун белгиланган электр энергияси ва табиий газ тарифлари @advokat24uz
Mostrar todo...
👍 1
#Тезкор Ўқитувчилар учун хушхабар! Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг топшириғи билан: Умумтаълим муассасаларида “Табиий фан“, «Тарбия» ва «Информатика ва ахборот технологиялари» фанларини бошланғич синфларда «Бошланғич таълим» ўқитувчилари, “Табиий фан“ни 5-6-синфларда эса «География», «Биология» ва «Физика» ўқитувчилари, 5-11-синфларда «Тарбия» фанини, Тарих, Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ мутахассислигига эга фан ўқитувчилари дарс ўтишларига: “Табиий фан“ ва «Тарбия» фанидан дарс бераётган бошланғич таълим, шунингдек, физика, география, биология, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан амалдаги малака тоифаларига мос равишда ҳақ тўланишига розилик берилди.
Mostrar todo...
👍 1
Repost from АДВОКАТ 24
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик. Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради. Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇 @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva @Yuridik_yordam_24 га мурожаат қилинг.
Mostrar todo...
Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича А+, А, Б+, Б, C+, C, даражали сертификатлар Раш модели асосида ҳисобланишга ўтилгандан кейин кенг жамоатчиликда устама тўланиши масаласида турли саволлар туғилган. Вазирлик ва бошқа мутассадди ташкилотлар ҳолатга ойдинлик критиши лозим. Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига асосан Тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра: 70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даража; 65 — 69,9 балл олган талабгорга А даража; 60 — 64,9 балл олган талабгорга B+ даража; 55 — 59,9 балл олган талабгорга B даража; 50 — 54,9 балл олган талабгорга C+ даража; 46 — 49,9 балл олган талабгорга C даражали сертификат берилади. Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда: А+, А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади; B+, B, C+, C, даражали сертификат олган абитуриентларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилиши белгиланган. Баллар шу шаклда ҳисобланганда ўқитувчи томонидан қайси даража олинганда унга устама тўланади? Эски тартиб бўйича масалан она тили ва адабиёт ўқитувчили камида саксон фоиз тўплаши керак эди. Янги бахолаш тартиб бўйича устамани ҳисоблашда тушунарсиз ҳолат вужудга келган. Мутасаддилар расмий маълумот асосида изоҳ берса, барча учун манфаатли бўларди. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
👍 2
Никоҳдан ажратиб бахтли бўлишларига сабабчи бўламиз... Оила 3,5 йилдан буён бирга эмас ва эр-хотинлик муносабатлари тугаган, 2 нафар фарзанд она қарамоғида ва уларнинг тарбиясида келишмовчилик йўқ, алимент ўз вақтида тўлаб келинмоқда, жавобгар (эр) аллақачон бошқа оила қурган, даъвогар (хотин) ҳам унаштирилган ва турмушга чиқмоқчи, ҳар икки тараф ҳам никоҳ бекор бўлишидан манфаатдор. Тарафлар 2021 йилда ҳам никоҳдан ажратиш масаласида судга мурожаат қилган, лекин хотиннинг даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилган. Никоҳнинг бекор қилиниши томонларга ғам-қайғу эмас, аксинча улкан хурсандчилик олиб келади. Лекин, шаклланган суд амалиётига содиқ қолган 1-босқич суди ҳам, апелляция судлов ҳайъати ҳам никоҳдан ажратишни рад қилдилар. Кассация инстанцияси эса ишни ҳар томонлама кўриб чиқиб, қуйи судлар ҳужжатларини бекор қилди ва янги қарор билан никоҳдан ажратишни қаноатлантирди. Эр-хотиннинг бахтли бўлишига; баъзан эса тарафларнинг умуман хоҳламай қолган никоҳини бекор қилиб, келгусида бахтли бўлишларига сабабчи бўламиз... Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
Mostrar todo...
👍 8