🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
Ir al canal en Telegram
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Tomchidek ilm,daryodek amal-dengizdek taqvo Gruppa ochilgan sana 24 03 2022
Mostrar más1 043
Suscriptores
+224 horas
-57 días
-2030 días
Carga de datos en curso...
Canales Similares
Nube de Etiquetas
Sin datos
¿Algún problema? Por favor, actualice la página o contacte a nuestro gerente de soporte.
Menciones Entrantes y Salientes
---
---
---
---
---
---
Atraer Suscriptores
julio '26
julio '26
+17
en 0 canales
junio '26
+53
en 2 canales
Get PRO
mayo '26
+114
en 1 canales
Get PRO
abril '26
+41
en 2 canales
Get PRO
marzo '26
+165
en 1 canales
Get PRO
febrero '26
+36
en 3 canales
Get PRO
enero '26
+73
en 2 canales
Get PRO
diciembre '25
+242
en 1 canales
Get PRO
noviembre '25
+105
en 3 canales
Get PRO
octubre '25
+90
en 1 canales
Get PRO
septiembre '25
+59
en 2 canales
Get PRO
agosto '25
+54
en 1 canales
Get PRO
julio '25
+82
en 0 canales
Get PRO
junio '25
+83
en 4 canales
Get PRO
mayo '25
+87
en 5 canales
Get PRO
abril '25
+200
en 3 canales
Get PRO
marzo '25
+239
en 5 canales
Get PRO
febrero '25
+292
en 0 canales
Get PRO
enero '25
+224
en 0 canales
Get PRO
diciembre '24
+173
en 1 canales
Get PRO
noviembre '24
+103
en 0 canales
Get PRO
octubre '24
+105
en 1 canales
Get PRO
septiembre '24
+239
en 2 canales
Get PRO
agosto '24
+118
en 0 canales
Get PRO
julio '24
+213
en 0 canales
Get PRO
junio '24
+176
en 0 canales
Get PRO
mayo '24
+222
en 2 canales
Get PRO
abril '24
+76
en 1 canales
Get PRO
marzo '24
+270
en 0 canales
Get PRO
febrero '24
+136
en 2 canales
Get PRO
enero '24
+179
en 1 canales
Get PRO
diciembre '23
+129
en 0 canales
Get PRO
noviembre '23
+410
en 3 canales
Get PRO
octubre '23
+254
en 2 canales
Get PRO
septiembre '23
+1 130
en 0 canales
Get PRO
agosto '23
+246
en 0 canales
Get PRO
julio '23
+35
en 0 canales
Get PRO
junio '23
+35
en 0 canales
Get PRO
mayo '23
+174
en 0 canales
Get PRO
abril '23
+287
en 0 canales
Get PRO
marzo '23
+573
en 0 canales
| Fecha | Crecimiento de Suscriptores | Menciones | Canales | |
| 13 julio | 0 | |||
| 12 julio | +3 | |||
| 11 julio | +1 | |||
| 10 julio | +1 | |||
| 09 julio | 0 | |||
| 08 julio | +1 | |||
| 07 julio | +4 | |||
| 06 julio | +3 | |||
| 05 julio | 0 | |||
| 04 julio | +1 | |||
| 03 julio | 0 | |||
| 02 julio | +2 | |||
| 01 julio | +1 |
Publicaciones del Canal
📚 Толиби илмнинг дўсти (ҳамроҳи)да топилиши керак бўлган ҳислатлар:
Солиҳ, диндор, тақводор, закий, ҳуш муомала, яхшилиги кўп, ёмонлиги кам ва у билан талашиб-тортишмайдиган, бирор нарсани унутиб қўйса, эслатадиган, агар эсласа, эслашига ёрдам берадиган, муҳтож бўлса ёрдам берадиган, безор бўлса сабрга ундайдиган одам билан дўст бўлишлик лозим.
Али родиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жоҳил ҳамроҳ билан ошна бўлмагин, ўзингни ундан торт. Қанча жоҳил борки, ҳалим унга ошна бўлганда уни йўлдан урган. Киши, киши билан қиёсланади агар ўша билан юрган бўлса».
*Ҳусусан, толиби илм, илм олиш босқичида ўзидан савияси паст толиблар билан бирга бўлмаслиги керак. Сабаби, ўзига ўзи маҳлиё бўлиб, кибрга кетади. Ҳамда ўз ҳолига қаноат қилиб, ривожланмай қолади. Толиби илм ҳақиқатдан ривожланишни истаса ўзидан кучли мужтаҳид толиблар билан ҳамроҳ бўлиши керак.
| 2 | Ғор ва олтинлар...
💎
Бир подшоҳ ярим кеча ўз қўшини билан бир ғордан ўтиб борар экан, “Оёғингиз остида учраган нарсалардан олиб кетинг” дея амр қилди. Қўшиндагилардан бир гуруҳи: “Кўп юрдик, жуда чарчаганмиз, энди кечаси билан оёғимиздаги нарсаларни ҳам йиғамизми?” – деб ҳеч нима олмадилар. Иккинчи бир гуруҳ: “Подшоҳимиз айтган экан, бир оз тўплай қолайлик, буйруққа қарши чиқмайлик. Зеро, подшоҳга бўйсуниш керак”, – деб озгина нарса олдилар. Учинчи гуруҳ эса: “Подшоҳимиз бежизга бундай демади, бунда қандайдир ҳикмат бўлиши керак”, – дея тўрваларини тўлгунча қўлга илинган нарсалар билан тўлдирдилар. Кун ёришганда қарасаларки, олтин конининг ёнидан ўтган эканлар. Оёқларига теккан нарсалар эса олтин бўлган экан. Буни билганларида эса, ҳеч нарса олмаган биринчи гуруҳ: “Эҳ, нега олмадик-а!? Нега подшоҳимизнинг гапига кирмадик, қанийди олганимизда... Битта бўлса ҳам олганимизда эдик”, – деб пушаймон бўлдилар. Озгина олган иккинчи гуруҳдагилар: “Эҳ, яна озгина олсак эди. Чўнтакларимизни, халталаримизни тўлдирсак бўлар экан...” – деб қолишди. Кўп олган учинчи гуруҳ эса: “Кошки кераксиз нарсаларимизни ташлаб юбориб, кўпроқ олганимизда эди. Ҳамма нарсаларимизни тўлдирганимизда эди. Бундан ҳам кўпроқ олиб қолганимизда эди...” – дея кўп олганларига қарамай янада кўпроқ олмаганига афсусланишибди.
* * *
📌Қиссадан ҳисса:
Ривоятда келтирилган Подшоҳ - Аллоҳдир! Қўшин - бандалар, ғор – бу дунё, қоронғулик – ҳаётимиз, олтинлар – солиҳ амаллар ва савобли ишлардир! Кун ёришиши – Қиёмат кунидир.
Аллоҳ таоло ҳаммамизга намоз ўқинг, солиҳ амал қилинг деб буюраяпди. Бандаларни бир қисми ҳудди биринчи гуруҳга ўхшаб, намоз нима керак, савоб нима керак деб ўзбошимчалик қилиб гуноҳ қилишда давом этмоқда. Бошқа бир гуруҳ бандалар ихлоси, Охиратга, Жаннат ва Дўзаҳга ишонмасада Аллоҳни айтгани, ёки одамлар кўзи учун кам-кам бўлсада нимадир савоб ишларни қилиб қўйишаяпди. Учинчи гуруҳ бандалар эса Аллоҳн буйруғига тўлиқ амал қилиб савоб ва солиҳ амаллар устида. Бир кун ғордан чиқамиз, яъни Қиёмат қоим бўлиб бу дунёда Аллоҳ буюрган амаллар қанчалар қийматга эгалигини тушунамиз. Лекин унда афсус қилганимиз билан кеч бўлади. Аллоҳ буюрдими, демак ҳикмати ва фойдаси бор. Бажариш керак азизлар!
t.me/tabibaxonim | 311 |
| 3 | Ким ҳавас қилди, нечта юракчага арзийди🥹
Бехос кўзларимга ёш келди😢
@TasirliVaiBratli 👈ВИДЕОЛАР | 258 |
| 4 | https://youtube.com/shorts/2JE1ko5Fgrc?si=e-M2_pGxOnA-99tf | 471 |
| 5 | Sin texto... | 1 432 |
| 6 | Sin texto... | 904 |
| 7 | KUTUBXONAM | 490 |
| 8 | dd02fb14.mp3 | 947 |
| 9 | ТАОМЛАНГАНДАН КЕЙИНГИ СУННАТЛАР
1. Идишни ялаб, тозалаб қўйиш.
2. Бармоқларни ялаб тозалаш.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу амалга буюриб туриб:
«Барака қайсида эканлигини билмассиз», деганлар.
Муслим ривояти.
3. Аллоҳга ҳамд айтиш.
«Албатта, Аллоҳ таоло банда таом еб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади».
Муслим ривояти.
4. Суннатда келган ҳамдларни айтиш.
Жумладан:
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أطْعَمَنِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ.
«Менинг тарафимдан ҳеч қандай ўзгариш ва куч-қувватсиз ушбуни менга едирган, уни менга насиб этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
Ушбу дуонинг самараси:
«Олдинги гуноҳлари кечирилади».
Абу Довуд, Термизий ва ибн Можалар ривоят қилганлар.
5. Қўлларни ювиш.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисга мувофиқ.
Агар киши бир кунда уч марта таомланса ва мазкур суннатларга амал қилса, у ўттиз олтита суннатга амал қилган бўлади. Орада енгил тамадди қилишлар ҳам қўшилса, янада кўпаяди.
Манба: Islom.uz. , "Кундалик суннат амаллар" Ҳусайнхон Абдулмажид.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 26 январдаги 03-07/538-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди. | 1 122 |
| 10 | ТАОМЛАНИШДАГИ СУННАТЛАР
1. Қўлларни ювиш.
Имом Тобароний Абдуллоҳ ибн Аббосдан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш фақирликни даф қилади ва у пайғамбарларнинг суннатларидандир».
2. «Бисмиллаҳ» дейиш.
3. Ўнг қўл билан ейиш.
4. Таомни ўз олдидан олиш.
Бу уч суннатни қуйидаги ҳадис жамлаган:
«Ҳой болакай. Аллоҳнинг номини айт, ўнг қўлинг билн е, ўз олдингдан ол».
5. Тушиб кетган луқмани олиб, еб қўйиш.
«Бирортангиздан бир луқма тушиб кетса, ундаги зарарни кетказсин, сўнгра есин».
Муслим ривояти.
6. имкон бўлса, учта бармоқда ейиш.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бармоқ билан ер эдилар».
Муслим ривояти.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аксарият ҳолларда шундай ер эдилар.
7. Таомланиш асносида чўккалаб ёки бир тиззани кўтарган ҳолда ўтириш.
Ҳофиз ибн Ҳажар ўзининг «Саҳиҳи Бухорий»га ёзган шарҳида буни мустаҳаб, деган
Манба: Islom.uz. , "Кундалик суннат амаллар" Ҳусайнхон Абдулмажид.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 26 январдаги 03-07/538-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди. | 898 |
| 11 | Sin texto... | 868 |
| 12 | Агар шайтон инсонни гуноҳга бошлашдан ожиз бўлса, уни ибодатдан чалғитади. Агар ибодатдан чалғитолмаса, унинг ниятини Аллоҳдан ўзгага буриб қўяди. Уни то Аллоҳнинг раҳматига етолмайдиган ҳолга келтирмагунича эринмай ҳаракат килаверади. | 920 |
| 13 | Ўзингиз учун қадрли
бўлган инсонларга
юбориб қўйинг. Агар
маниям яқиним деб билсангиз, манга ҳам
қайтиб юборворинг 🥰 | 2 019 |
| 14 | Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
- Машҳур ҳадислардан бирининг аввалги қисмида:
«Абу Бакр мени учратиб қолиб:
«Қандоқсан, Эй, Ҳанзала?!»–деди.
«Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим.
«Субҳаналлоҳи! Нима демоқдасан?!»–деди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганимизда у зот бизга дўзах ва жаннатни эслатадилар. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Қачон у зотнинг ҳузурларидан чиққанимизда, жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.
«Аллоҳга қасамки, биз ҳам шунга дучор бўламиз!»–деди Абу Бакр. Мен Абу Бакр билан тезлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Ул зотнинг олдиларига кириб» деб, давом этилади:
Ҳанзала ал-Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади(У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг котибларидан бўлган эди).
«Эй, Аллоҳнинг Расули! Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим.
«Нима учун?» – дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули! Сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда дўзах ва жаннатни бизга эслатасиз. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Сизнинг ҳузурингиздан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар менинг ҳузуримда бўлган ҳолингизда бардавом бўлсангиз, албатта, мажлисларингизда, йўлларингизда ва тўшакларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ», дедилар».
Ана шунда васатийликка амал қилинган бўлади.
Аллоҳ таоло инсоннинг чин инсон бўлишини хоҳлайди. Унинг фаришта бўлишини ҳам, ҳайвон бўлишини ҳам хоҳламайди. Аллоҳ инсонга ҳам ҳайвоннинг, ҳам фариштанинг хусусиятларидан берган. Жисм, емоқ-ичмоқ, жинсга эҳтиёжлар ҳайвонлик сифатларидир.
Руҳонийлик, ақл, тоат, ибодатга лаёқатлилик фариштанинг сифатларидир. Фаришталик сифатлари ҳайвонлик сифатларидан устун бўлиб, шариат йўлида юрган инсон фариштадан устундир.
Ҳайвонлик сифатлари фаришталик сифатларидан устун бўлиб, еб-ичиш, жинс, дунё ташвишидан бошқани билмаган инсон ҳайвондан бадтардир.
Ислом инсоннинг ҳайвонлик даражасига тушишига рози эмас. Шунингдек, уни фаришталик даражасига кўтарилишга мажбур ҳам қилмайди, даъват ҳам этмайди. Ислом инсондан чин инсон бўлишни талаб қилади, холос.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
(Alloh bu hadisning to'lig'ini yetkazdi. Sababchisidan O'zi rozi bo'lsin) | 965 |
| 15 | Sin texto... | 1 385 |
| 16 | Ашуро қандай кун ва ўша куни нима қилиш керак?
Бугун, Ашуро куни, яъни Муҳаррамнинг 10-куникўплаб муҳим воқеа ва ҳодисалар содир бўлган. Бу ҳақда тарих китобларида батафсил маълумот берилган. Шу ўринда уларнинг айримларини эсга олиб ўтамиз:
1.Одам алайҳиссалом жаннатда тақиқланган дарахт мевасидан еб қўйганлари сабаб, гуноҳкор бўлганлар ва ер юзига туширилганлар. У зот қилган ишларига қаттиқ пушаймон бўлиб, тинимсиз истиғфор айтганлар, тавба қилганлар. Аллоҳ таоло Ашуро куни тавбаларини қабул қилган.
Бу тўғрида Қуръони Каримда марҳамат қилинади: “Бас, (Одам билан Ҳавво) ундан ейишлари билан авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар. Одам Парвардигорига осий бўлиб, янглишди Сўнгра Парвардигори уни поклаб, тавбасини қабул этди ва ҳидоятга йўллади” (Тоҳа сураси, 121-122 оятлар).
2.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ашуро куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари Жудий тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида бундан кейин ҳар йили шу куни рўза тутганлар» (Имом Аҳмад ривояти).
3.Намруд алайҳи лаъна Иброҳим алайҳиссаломни ёқиб юбориш учун катта гулхан ёқиб, манжаниқлар воситасида у зотни оловнинг устига улоқтирган. Лекин Аллоҳнинг марҳамати билан олов гулзорга айланиб, Халилуллоҳга заррача зиён етмасдан омон қолганлар.
4.Золим Фиръавн ва унинг навкарлари Мусо алайҳиссалом ҳамда Бану Исроилга кўп азоб берган. Улар зулмдан қочиб кетаётганларида, душманлар ортларидан қувган. Аллоҳ талонинг инояти билан Мусо алайҳиссалом ва Бану Исроил эсон-омон сувдан ўтиб олган. Фиръавн ва унинг аскарлари эса сувга ғарқ бўлган.
5.Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, яҳудийларнинг Ашуро куни рўза тутаётганини кўриб: “Бу нима? (яъни, нима учун бу кун рўза тутяпсизлар?)”, деб сўрадилар. Улар: “Бу яхши кундир. Бу кунда Аллоҳ таоло Бану Исроилга душманларидан нажот берган. Шунинг учун Мусо алайҳиссалом рўза тутганлар”, деб жавоб беришди. Шунда у зот: “Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман”, дедилар ва шу куни рўза тутдилар, бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).
Энг аҳамиятлиси, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўза тутганлар. Бу нарса биз учун суннатга айланган. У зот умматларини рўза тутишга ундаганлар, қизиқтирганлар. Умматлар учун ўз Пайғамбарининг суннатларига эргашиш саодат, фазилат, барака ва нажотдир.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашуро куни рўзасини тутганларида ўша куни рўза тутишга (бошқаларни ҳам) буюрдилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, бу кунни яҳудий ва насронийлар улуғлашади”, дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Келаси йил келмасдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар” (Муслим, Абу Довуд ва Табароний ривояти).
Демак, Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи куни эмас, балки бир кун олдин ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир.
Саҳобаи киромлар, тобеъинлар ва улардан кейин яшаб ўтган мўмин-мусулмонлар бу кунларда рўза тутишган. Биз ҳам солиҳларнинг йўлларига эргашишга буюрилганмиз. Улар биз учун йўлчи юлдуз, нурли чироқдир.
Абу Қатодадан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ашуро куни рўзаси ўтган йилги гуноҳларга каффорат бўлишидан умид қиламан!” деганлар (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
Бу ҳадисдан Ашуро куни тутиладиган рўзанинг қанчалик фазилатли экани, яъни ўша куни рўза тутган банданинг аввалги йилда қилган гуноҳлари кечирилиши маълум қилинмоқда.
Уламолар Ашуро куни рўза тутиш суннати муаккада, деган хулосага келишган. Қайси банда ният ва ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутса, ваъда қилинган ажр-мукофот ва гуноҳлари кечирилишига эришади. Бу имкониятни қўлдан бой бермаслик, фурсатни ғанимат билиб, солиҳ амалларда пешқадам бўлиш ҳар бир мўмин инсоннинг бурчидир.
Эркин Қудратов,
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси | 2 104 |
| 17 | Kechro ancha malumot tashlayman inshaaAlloh manfaatli bo'ladi
Javoblar uchun rahmat hozirchi | 687 |
| 18 | Савол: Ашуро куни рўза тутиш?
А) Суннат
Б) Мустаҳаб
С) Мубоҳ
Д)Аввал фарз бўлган кейин суннат
Е) Вожиб | 818 |
| 19 | 💭 Sizni shu videodagi gaplarga fikringiz qanday?
Agar bu fikrlarga qoʻshilsangiz, ❤️ qizartirib qoʻying.
🫴 @pishirkuydir | #maslahat | 748 |
| 20 | Бир киши Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан "Ихлос нима? " деб сўради. У зот: Амалларнинг офатларидан халос бўлиш", деб жавоб берди. "Таваккул нима? " деб сўрашганида: "Аллоҳга аниқ ишониш", деб жавоб берди. "Розилик нима? " деб сўрашганида: "Барча ишларда Аллоҳга таслим бўлиш", деб жавоб берди. "Муҳаббат нима? " деб сўрашган эди, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: "Бу саволни Бишр Ҳофийдан сўранглар, модомики у ҳаёт экан, бу саволга мен жавоб бера олмайман", деди.
"Тасаввуф вас- сулук" Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий | 663 |
