cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Sirdaryo viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali

Publicaciones publicitarias
773
Suscriptores
-324 horas
Sin datos7 días
+330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

13:16
Video unavailableShow in Telegram
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходими Сирдарё вилояти телевидениясида 2024 йил 12 июль куни “Юзма-юз” кўрсатувида очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқотда, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимнинг афзалликлари, божхона органларида жорий этилган “Юк операциялари” ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби ҳамда экспорт товарларини “Экспорт уч қадамда” тизими орқали расмийлаштириш бўйича маълумотлар берилди. Telegram | Facebook
Mostrar todo...
Юзма-юз 12-06-2024.mp466.51 MB
Қува туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. — В Кувинском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по приоритетным задачам социально-экономического развития Ферганской области. #Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида 2024 йилнинг 6 ойи давомида жами 12930 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости томонидан расмийлаштирилган 12930 та божхона декларациялари йўлаклар кесимида: 🟢 яшил йўлакда – 3651 та ёки 28 фоиз; 🟡 сариқ йўлакда – 7491 та ёки 58 фоиз; 🔴 қизил йўлакда – 1788 та ёки 14 фоизни ташкил қилади. 💻 Дастур томонидан 1813 та декларация ёки 14 фоизи инсон омилисиз автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказилди. ✍️Ундирилган божхона тўловлари бўйича давлат бюджетига 466 млрд. сўм миқдордаги пул маблағлари ўтказилди ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 252 млрд. сўм имтиёзлар берилди. ❇️“Хавфни бошқариш” ААТ тизими орқали жами 964 та БЮДда хавф аниқланиб, жами 48,6 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ундирилиши таъминланди. ✅ Корхоналар томонидан ишлаб чиқилган 198 млн. АҚШ долларидан зиёд маҳсулотларни хориж давлатларига экспорт қилинишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Чегарадан ID-карта орқали ўтиш бўйича Қирғизистон билан келишувга эришилгани Фарғона учун имкониятлар эшигини очгани таъкидланди. Қарийб 20 йил ёпиқ бўлган Шоҳимардон ва Ёрдон анклав қишлоқларига ўтган йили 400 мингга яқин турист борди. Лекин, “Водил” ва “Оқ-қия” чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақомга эга эмаслиги боис хорижий туристлар Шоҳимардон ва Ёрдонга Ўш орқали айланиб келишига тўғри келмоқда. Бу масала ҳал бўлса, тадбиркорлар ушбу 2 та қишлоққа 100 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр. Бу борада қўшни мамлакат билан тегишли музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди. Мутасаддиларга Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари, Водил шаҳарчасининг мастер режасини ишлаб чиқиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Mostrar todo...
01:02
Video unavailableShow in Telegram
Diyor Yangiliklari|| Bojxona tizimidagi o'zgarishlar #10iyul #Sirdaryo @Sirdaryo_Mtrk
Mostrar todo...
Диёр божхона.mp48.65 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#donolar_bisotidan #kun_hikmati
Mostrar todo...
Repost from Sirdaryo.uz
Photo unavailableShow in Telegram
Бош прокуратура томонидан яширин иқтисодиётни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган таклифларни қабул қилиш мақсадида "yashirin_iqtisodiyot_takliflar" номли телеграм боти ишга туширилди. Ушбу бот орқали қурилиш, фармацевтика, улгуржи савдо, хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаси, умумий овқатланиш, туризм, кўчмас мулк савдоси, алкоголь, бозорлар, солиқ имтиёзлари, солиқ тўловлари, солиқ текширувлари, солиқ маъмурчилиги, рақамлаштиришдаги мавжуд муаммолар, коррупцияни олдини олиш ҳамда маъмурий тартиб - таомиллар каби бир қатор йўналишларда шаклланган хуфиёна айланмаларни олдини олишга қаратилган таклифлар билдириш мумкин. Таъкидлаш жоиз, ушбу телеграм бот орқали индивидуал мурожаатлар эмас, балки тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган аниқ таклиф ва тавсиялар қабул қилинади ва кўриб чиқилади. Telegram | Facebook | Instagram
Mostrar todo...
Чегара божхона пунктларида фуқаролар билан навбатдаги профилактик тадбирлар ўтказилди Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постининг “Оқолтин” ва “Малик” божхона пунктлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан “Одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнатга қарши курашиш” ҳамда божхона қонунбузилишларини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Профилактик тадбирлар давомида, божхона ходимлари томонидан фуқароларга “Одам савдоси” жабрланувчисига айланмаслик, шунингдек, божхона чегараси орқали ҳаракатланганда товарларни божсиз олиб ўтиш нормалари бўйича тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнггида, коррупция ёки қонунбузилиш ҳолатлари бўйича Божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “Ишонч телефон”ларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтилди.
Mostrar todo...
Божхона қўмитасида АҚШ Давлат департаментининг Тошкент шаҳридаги Наркотикларга қарши халқаро кураш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бюроси (INL) бўлими директори Н.Реттенмайер билан ишчи учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий эътибор Божхона қўмитаси ва INL ўртасида 2024 йилнинг 2-ярим йиллиги учун ҳамкорлик режалари, шунингдек, Божхона қўмитаси ходимларининг малакасини ошириш бўйича долзарб ўқув курслари юзасидан эҳтиёжларни муҳокама қилишга қаратилди. Ҳозирги кунда божхона органлари ходимлари INL молиявий кўмагидаги Контейнерлар ташувини назорат қилиш, Чегараларда ҳамкорлик офиси, Мобил идоралар гуруҳи ва Суд экспертиза каби дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. Йиғилишда Н.Реттенмайер, “Халқаро наркотикларга қарши курашиш” минтақавий янги дастурда Божхона қўмитаси вакилларининг иштирок этиш таклифини билдириб, дастур доирасида Марказий божхона лабораторияси ходимлари учун суд-экспертиза йўналишида ҳам ўқув курсларни ташкил этиш имконияти мавжудлиги ҳақида маълумот берди. Учрашув давомида божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Божхона қўмитаси томонидан билдирилган таклифлар ҳамда лаборатория йўналишида ҳамкорлик қилиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.