cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Юрист Хизмати | Расмий канал

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
131 536
Suscriptores
-33424 horas
-3 9197 días
-18 68630 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
Келинни уйдан чиқарсак бўладими? @Yurist_Xizmati 4511-савол: Salom menga majburiy uyga kiritish bòyicha ma'lumot kerak. Ukamni shariy nikohdagi xotini (bir nafar farzandi bor) 2022 yil Otamning nomidagi(vafot etganlar) (foydalanuvchi onam) uyga majburiy tartibda sud qarori bilan kiritildi uy joydan onam aka ukalariz meni foydamga voz kechishdi va uy meni nomimga òtgan hozirgi kunda mulkdor menman ammo ukam boshqa uylanib boshqa uyda yashaydi. Kelin har xil baxonalar bilan uyda janjal chiqaradi bir marta menga tuxmat qilib ma'muriy jazo ham oldim. Kelin uyga kelgan qarindoshlarim bilan janjal qilib 41 va 52 moddalari bilan sudlangan. Shundan sòng ham har xil baxonalar bilan janjal qilib kelmoqda u uyda meni oilam va farzandlarimga ham gapirib tenchimni bòzmoqda onamga ikki bor urib tan jarohati yetkazdi shuni uydan chioqish uchun nima ish qilishim kerak ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Бу вазиятда фуқаролик судига ўша шахсни уй-жойдан чиқариш бўйича даъво қилишингиз лозим. Қаранг! Уй-жой кодекси 32-моддасига кўра уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади. Мазкур норманинг мазмунига кўра фақат мулкдорнинг номида бўлган уй-жойда унинг оила аъзолари биргаликда яшаш ҳуқуқига эга. Хатто оилавий муносабатлар тугатилган тақдирда ҳам (ажрашганликни назарда тутдим). Бу ерда икки тушунчани изоҳлаш талаб этилади. Биринчиси мулкдор. Фуқаролик қонунчилигига мувофиқ мол-мулк қонуний унга тегишли бўлган шахс мулкдор ҳисобланади. 💁‍♂ Соддароқ айтганда сиздаги вазиятда уй сизнинг номида бўлганлиги туфайли сиз мулкдор бўласиз. Демак уйда сизнинг оила аъзоларингиз ва сиз рухсат берган шахслар яшашга ҳақли. ➡️ Энди оила аъзолари тушунчасига тўхталиб ўтамиз. Юқоридаги кодекс 32-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Бундан кўриниб турибдики, онангиз, отангиз ва сизлар яъни фарзандлар унинг оила аъзолари деб топилади. Шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин. Бу норманинг мазмунига кўра ота-онангиз ва қолган ака-ука, опа-сингилларингиз ўзаро келишув асосида оила аъзолари деб топилиши мумкин. 🙅‍♂ Бундан кўриниб турибдики, келин оила аъзоси ҳисобланмайди. Бу вазиятда келинни уйдан чиқаришни сўраб сиз мурожаат қилишга ҳақлисиз. ✅ Шундай экан уй-жойдан кўчириш бўйича даъво қилиш орқали сиз келинни уйдан чиқаришингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
17 258108Loading...
02
Эр-хотин ажрашганда фарзанд кимга қолади? @Yurist_Xizmati 4510-савол: Savolim shundan iboratki. Ukam oilasi bilan kelisha olmay qoldi. 1 ta farzandi bor. Jiyanim onasidan koʻra dadasini yaxshi koʻradi. 2 lasi yashamay qolsa farzand kim tomonda qoladi? Onasi haqida eshitsa asabiylashib ketadi. Kelinimiz 14 yanvar kuni uydan farzandi bilan urushib chiqib ketdi. Endi farzandini olmoqchi. Farzand otasida qoladimi yoki onanikimi? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Оила кодексининг 66-моддасининг мазмунига кўра бола қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ушбу кодекс қоидаларига мувофиқ бола ота-онасига биринчи даражали қариндош ҳисобланди. ✅ Шундай экан, фарзандлар отаси билан кўришиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, мазкур кодекс 71-моддасига кўра ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир. Бундан ташқари кодекс 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги ва тарбиялаши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилган. 💁‍♂ Сиздаги ҳолатни янада аниқ очиб берадиган нормага эътиборингизни қаратамиз. Қаранг! Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу норма Оила кодекси 76-моддасида келтирилган. Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда: 👉 боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини; 👉 ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини; 👉 болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини; 👉 ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини; 👉 ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни; 👉 болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади. ✅ Юқоридаги қоидаларга биноан агар укангиз ушбу мезонларга жавоб берса, фарзандини ўз қарамоғига олиши мумкин. ❗️Бунинг учун фуқаролик судига фарзандини ўз қарамоғига олиш бўйича мурожаат қилиши керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
22 404205Loading...
03
Декрет таътилидан ишга чиққанига 5 ой бўлган ходимни мажбурий аттестацияга жалб қилиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4509-савол: Ассалому алайкум Саволим: мен декрит таътилидан ишга чикканимга хали 5 ой булди 1 ярим еш фарзандим бор. Мен мажбурий аттестацияга жалб килинаманм? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-бандига кўра: 👉 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; 👉 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. ❗️Мана шу қоидага кўра, сиз декретдан қайтган вақтингиздан бошлаб 1 йил давомида сизнинг тоифангиз сақланиши керак. Бунда 48-бандига кўра тоифангиз бўйича ҳақ тўлаш давом этади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
26 128170Loading...
04
Ердан 3 йил фойдаланмаса, олиб қўйиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4508-савол: Assalomu alaykum yaxshimisiz kechirasiz bir savolim bor edi Mening uyim M-37 magistral yoʻl yoqasida joylashgan uyimni orqasida 0.15 ga yoʻlni muhofaza zonasi bor men usha yerdan yillar davomida xechqanaqa soliq toʻlamasdan foydalanib kelaman. Usha yerdan bir fuqaroga auktsiondan yer sotilga 09.12.2020 yilda. Endi kelib men ekkan daraxtlarni buzib qurilish qilmoqchi shunga yerni sotib olgan fuqaroni xaqqi bormi. Auktsion bayonnomasida yozilgan 12 oy davomida qurilish qilish va 100 milon soʻm investitsiya kiritish toʻgʻrisida. Oradan uch yil vaqt oʻtdi bayonnoma xali ham oʻz kuchidami ЮРИСТ ЖАВОБИ: Аслида сиз мулкдор бўлмасдан туриб ёки ер участкасига нисбатан ҳуқуқ ўрнатмасдан (ижара, доимий фойдаланиш) аввал, ер участкасига ҳеч нима экишингиз мумкин эмас. Фуқаролик кодексининг 164-моддасига мувофиқ мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 💁‍♂ Шундай экан ерни эгаллаш, унга экин экиш ёҳуд қурулиш қилиш мулкдорга ёки у рухсат берган шахсга тегишли бўлади. Шунингдек, мулкдор ёки ҳуқуқ эгаси, юқоридаги кодекс 228-моддасига биноан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. ☝️Мана шу қоидага кўра, аукционда ғолиб бўлган шахс сиздан ерни қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, Ер кодексининг 36-моддасида шахс қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида ер участкасига нисбатан мазкур шахснинг ҳуқуқлари бекор қилинади. ✅ Ушбу нормага мувофиқ бундай ваколат вилоят ҳокимларига берилган бўлиб, сиз ҳам аукционда ер участкасини ютиб олган шахснинг 3 йил давомидаги ҳаракатсизлиги устидан мурожаат қилиб, ер участкасига нисбатан унинг ҳуқуқларини бекор қилдиришингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
27 510128Loading...
05
❗️68 баробар тўлов тўлиқ бекор бўлмаган. ЙПХ ходими батафсил билиб оламиз
34 010229Loading...
06
#Хушхабар ⚡️Автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш нархи эски ҳолатга қайтди, 68 баробарга арзонлади 2024 йил 3 майдан бошлаб автотранспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланди.
38 954605Loading...
07
⚡️Давлат боғчаларида тўлов миқдори оширилади 2024 йил 1 июндан бошлаб боғча тўлови: 👉 Тошкент шаҳри бўйича - 295 минг сўм; 👉 вилоят бўйсинувидаги шаҳарларда - 247 минг сўм; 👉 туман марказларида - 220 минг сўм.
34 752373Loading...
08
Ўғлим чет элга мусобақага кетяпти, четга чиқиши учун отасидан розилик олиш керакми? @Yurist_Xizmati 4507-савол: Ассалому алайкум. Турмуш уртогим билан конуний ажрашганман. Фарзандим 9 ёшда. Отаси фарзандидан хеч качон келиб хабар олмаган. Фарзандим фан олимпиадасидан чет элган чикиши керак. Мусобака учун. Отасини рухсати керак дейишябди. Алиментни бир - икки йилда номига тулаб куяди. Бирор конуний чораси борми? Нахотки шунча йил хабар олмаган фарзанди. Унинг рухсатисиз четга чиколмаса. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 26-декабрдаги ПҚ-4079-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 22-бандига кўра вояга етмаган фарзандни чет элга чиқишида унинг ота-онаси нотариал розилик бериши белгиланган. Шунингдек, ушбу бандга кўра 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин. Мазкур низомнинг 33-бандида хорижга чиқишда ота-онанинг розилиги олинмайдиган асослар белгиланган. Унга мувофиқ қуйидаги ҳолатларда ота-онадан бирининг розилиги талаб қилинмайди: 👉 ота-онанинг бири вафот этганда; 👉 боқувчиси ёлғиз она бўлган ҳолларда; 👉 боланинг ота-онасидан бири хориж фуқароси бўлганида; 👉 ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, бедарак йўқолган деб топилган ёхуд муомалага лаёқатсиз деб топилганида; 👉 ота-онадан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганида. ❗️Шундай экан сиздаги ҳолатда юқоридаги асослардан бири мавжуд бўлмаса, фарзандингиз қандай мақсадда четга чиқишидан қатъий назар турмуш ўртоғингиз бунга розилик бериши лозим бўлади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
28 19959Loading...
09
❗️500$ долларга Тико олиб балога қолган одам Мана ўша ролик...
30 685231Loading...
10
Боғчаларда ота-оналар тўлови ошгани юзасидан изоҳ берилди Мактабгача таълим агентлиги вакилининг маълум қилишича, 2021 йилда ота-оналарнинг боғча тўловлари болаларнинг овқатланиш харажатларини 60 фоизга қоплаган, ўтган 3 йил ичида эса озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар нархи ошиши ҳисобига бу кўрсаткич 35 фоизга тушиб қолган. Боғча тўлови ошишига 2 сабаб кўрсатилган: 1⃣ Биринчи сабаб: Статистик кўрсаткичларга қарайдиган бўлсак, 3 йил давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифлари 1,4 баробарга, яъни 40 фоизга ошди. Худди шундай озиқ-овқат маҳсулотлари ёки коммунал тўловлари 2 баробардан ортиқ ошди, электр энергияси учун тариф 2021 йилга нисбатан 2,2 баробарга ошди. Худди шундай озиқ-овқат нархлари ва бошқа тарифларнинг ошиши, давлат бюджетидан бир болани овқатлантиришга қилинаётган харажат ошиб кетган; 2⃣ Иккинчи сабаб: ота-оналарга енгиллик бўлиши учун нархлар оширилмасдан, сақлаб келинди, лекин бунинг оқибатида айрим кўнгилсиз ҳолатлар, мисол учун, ҳар хил ўғриликлар [юзага келди]. Шу билан бирга, озиқ-овқатнинг сифатини ошириш мақсадида унга қилинаётган харажатни ҳам орттиришимиз керак. Қанча кўп инвестиция қилинса, шунча сифати ҳам ошиб бораверади”,  📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
35 381240Loading...
11
Қирғизистонда юк машинаси 29 нафар болани уриб юборди Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида музқаймоқ ортилган кичик ҳажмли юк машинаси оммавий тадбир вақтида ўқувчиларни босиб кетди Маълум қилинишича, 9 дан 16 ёшгача бўлган 29 нафар бола жароҳатланган. 18 нафар бола шифохонага олиб кетилган. Улардан 7 нафари реанимацияга ётқизилган. 3 нафарининг аҳволи эса оғир дея баҳоланмоқда. 11 нафар болага воқеа жойида ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга юборилган. Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси тепаликда тўхтаган ҳолатда турган. Воқеа содир бўлган вақтда рулда ҳайдовчи бўлмаган. Юк машина тормоздан чиқиб кетиб, пастликка қараб ҳаракатланган ва республика танловида “Манас” достонини ижро этиш учун сафга тизилган ўқувчилар устидан юриб кетган.
28 911159Loading...
12
Алиментни ўз вақтида тўламаётган шахсларга қандай чора кўриш мумкин? @Yurist_Xizmati 4506-савол: Ассалом алекум. Алимент масаласи буйича савол бермокчийдим. 2023 йил 24 октябрда суд карори чиккан. Иккита болам бор. Биттаси 5 ёш, биттаси бир ёш. 18 ёшгача алимет пули ва 3 ёшгача моддий ёрдам берилсин деб суд карор чикариб берган. Турмуш уртогим ойма ой 1 милён 891 минг сумдан тулаши керак. Лекин 500, 700 минг килиб ташаб куйяпти канака чора курсам булади? Ун милёндан ошган карздорлиги. Ундириш учун кимга мурожаат килсам булади? Жавоб учун олдиндан рахмат ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Бу вазиятда алимент қарздорлигини ундириш учун МИБга мурожаат қилишингиз лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-майдаги ПҚ–3016-сон қарорига 4-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги низомга 9-бандига мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. ❗️Шунингдек, низомнинг 12-бандига кўра суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш соҳада МИБ жавобгар ҳисобланади. ☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра суд қарорларини ижро этишга ваколатли ва мажбуриятли орган бу МИБ. Шунга кўра ижрочи сиздаги ҳолат бўйича суд ҳужжатини ундай қандай тартибда ёзилган бўлса, шундай тартибда ижро этиши керак. Энди турмуш ўртоғингизнинг алимент тўламаганлиги масаласига келсак, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4(прим)-моддасига кўра моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик: ➖ ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. ✅ Шунга кўра, мазкур масала МИБ орқали ҳал қилинади деб ҳисоблаймиз. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
27 173186Loading...
13
Пенсия ошганидан илҳомланганиб ёзишибди
33 484231Loading...
14
⚡️ПЕНСИЯ МИҚДОРЛАРИ ОШИРИЛДИ Фармон билан (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.) айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди Унга кўра, 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланди: ➖зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; ➖иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм; ➖ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; ➖боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм; ➖боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм.
35 047255Loading...
15
⚡️БУГУНДАН ЯНГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ Бугун, 2 майдан бошлаб ер эгалари шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда тупроқнинг мавжуд унумдор қатламини сидириб олиши ва сақлаши шарт бўлади. Бунга доир тегишли Қонун кучга кирмоқда. Жорий йилнинг 2 февраль куни Давлатимиз раҳбари томонидан “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонун имзоланган эди. Қонунга кўра ендиликда ер эгалари шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда тупроқнинг мавжуд унумдор қатламини сидириб олиши ва сақлаши шарт этиб белгиланди. Сидириб олинган тупроқнинг унумдор қатламини қурилиш ташкилотлари ҳокимликлар томонидан белгиланган жойларга сақлаш учун олиб чиқади. Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга кириши назарда тутилган эди. Яъни, бугун 2 май кунидан Қонун расман амалда.
30 04355Loading...
16
⚡️Энг кам пенсия миқдори ошди Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди Май ойидан бошлаб тўлиқсиз иш стажи билан пенсияга чиққанлар ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиялар миқдори 621 минг сўмдан 648 минг сўмга етказилди. Президент фармонига кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм деб белгилангани сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори ушбу суммага тенглаштирилди: ➖ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори - 648 минг сўм; ➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори - 648 минг сўм. “Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд сўм қўшимча маблағлар ажратилади”, – дейилади Пенсия жамғармаси хабарида. ✅ Пенсиялар май ойидан бошлаб ошган миқдорда тўланади.
30 595166Loading...
17
Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи компаниялар ўнталиги эълон қилинди Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи топ-10 корхоналар рўйхати очиқланди. Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йил 29 апрел ҳолатига кўра: 1⃣ - ўринни «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ эгаллади, унда 48 308 нафар ишчи ишлайди; 2⃣ - ўринни «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ эгаллади, унда 36 629 нафар ишчи ишлайди; 3⃣ - ўринни «Темирйўлинфратузилма» АЖ эгаллади, унда 34 816 нафар ишчи иш билан таъминлаган. Ушбу кўрсаткич қолган иш берувчилар кесимида қуйидагича кўринишга эга: ➖ «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ –  20 873 нафар; ➖Romstar МЧЖ қўшма корхонаси – 18 800 нафар; ➖ «Ўзбектелеком» АЖ – 17 641 нафар; ➖ «ЎзАвто Моторс» АЖ – 16 628 нафар; ➖ «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 16 309 нафар; ➖ «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 13 926 нафар; ➖ Anglesey food МЧЖ – 12 726 нафар.
27 62057Loading...
18
Давлат боғчалари янгиланган тўловини тасдиқлаш бўйича ВМ қарори Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови микдорларини тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.04.2024 йилдаги 246-сон @generalissimus_uzb
31 245233Loading...
19
Қурувчилар учун Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.04.2024 йилдаги ПҚ-165-сон
27 10028Loading...
20
Бугунги кунда айрим ижтимоий тармоқларда “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда. Мазкур қарор лойиҳаси жорий йилнинг 27 апрель куни Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши йиғилишида атрофлича муҳокама қилинди ва Кенгаш аъзолари томонидан лойиҳа бўйича концептуал таклифлар билдирилди. Кенгаш йиғилишида мутасаддилар томонидан ушбу қарор лойиҳаси бугунги кунда тегишли вазирлик ва идоралар билан ўрнатилган тартибда идоравий келишиш жараёнида эканлиги ҳамда Кенгаш аъзоларининг таклифлари асосида қайта кўриб чиқилиши таъкидланди. Мазкур ҳужжат лойиҳаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказишдан олдин яна бир бор Кенгаш муҳокамасидан ўтказилади. Шу билан бирга, ҳужжат лойиҳаси Ҳукуматга киритилишидан олдин амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда regulation.gov.uz портали орқали  жамоатчилик фикр-мулоҳозасини ўрганиш ва таклифларини олиш учун кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Ушбу жамоатчилик муҳокамалари (тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари, олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ҳамда тавсиялари) асосида лойиҳа тўлиқ қайта кўриб чиқилади ва тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир этувчи тартиб-таомиллар ва талаблар бартараф этилгандан сўнг лойиҳа Ҳукуматга кўриб чиқиш учун киритилади.
27 58017Loading...
21
Ёлғиз оналарга солиқ имтиёзи борми? @Yurist_Xizmati 4505-савол: Ассалому алейкум. Ёлгиз оналарга ишлаётган жойидан ушланган подоходный налогни кайтариб берилябдими ЮРИСТ ЖАВОБИ: Солиқ кодексининг 380-моддаси 5-бандига кўра икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар солиқ солишдан қисман (яъни даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлари) озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон Фармонига кўра МҲТЭКМ 1 050 000 сўм этиб белгиланган. ✅ Демак, даромадингизнинг 1 480 500 сўм қисми даромад солиғидан озод қилинади. 💁‍♂ Мисол учун сизнинг ойлик даромадингиз 3 млн сўмни ташкил этса, юқоридаги сумма солиқдан озод қилингани ҳисобига сизнинг 1 519 500 сўм миқдоридаги даромадингиздан ушбу кодекс 381-моддасига биноан 12 фоиз миқодирда даромад солиғи ундирилади. Бунда мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси асосида берилади. Бунда имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади. Энди қаранг! Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (31.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2547)га мувофиқ қуйидагилар ёлғиз она деб эътироф этилади: 👉 никоҳ муносабатларини яратмасдан ёки расмий ажрашгандан кейин уч юз кундан кейин бола туғган; 👉 собиқ турмуш ўртоғи ажрашгандан кейин 300 кун ўтгач, оталигига эътироз билдирган; 👉 никоҳ муносабатларисиз, асраб олиш тартибидан ўтган (эҳтимол жуда камдан-кам ҳолларда, одатда асраб олиш /асраб олиш эр-хотин томонидан тасдиқланади). ✅ Шунга кўра сиз ҳам ушбу тоифалардан бирига кўра ёлғиз она ва қарамоғингизда 2 ёки ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган фарзандингиз бўлса, имтиёз қўлланиди. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
29 321198Loading...
22
⚡️1 майдан нималар ўзгаради? 👉 @Yurist_Xizmati
33 509221Loading...
23
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 648 минг сўм этиб белгиланди Ўзбекистонда 2024 йил май ойидан минимал истеъмол харажатлари миқдори 4,4 фоизга оширилиб, киши бошига 1 ойга 648 минг сўм этиб белгиланди. Маълумот учун, Ўзбекистондаги минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июл ойида 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача, 2024 йилнинг январида эса 568 минг сўмдан 621 минг сўмгача оширилганди.
28 30975Loading...
24
Эҳтиёт бўлинг! Telegram'да маълумот ўғирловчи вирус тарқатилмоқда. У карта маълумотларни ўғирлаш билан бирга, хабарномани контактингиздаги бошқаларга ҳам автоматик жўнатади. Kun.uz расмий канали
32 772301Loading...
25
❗️Фуқаролар ўртасида картадан картага пул ўтказмаларини текширилиши нотўғри сигнал Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари (ҳозирча лойиҳа кўринишида) ижобий таклифлар билан бир қаторда, баҳсталаб, Солиқ қўмитасига яна мутлақ ва назоратсиз ваколатларни тақдим этиш хавфини оширган. Энг ёмони, ушбу идора имкон бўлдики, ўзига қўшимча ваколат ва инструмент олишга интиляпти. Эртага кеч бўлади, бугун ўйлаш керак. Битта нарсани унутмаслик керакки, ҳозирги бюджет тақчиллигини юзага келтирганлар одамлар, кичик ва ўрта тадбиркорлар эмас, балки ҳисобдорлигини унутган ҳукуматнинг палапартиш сарф-харажати, монополия, йирик бизнес олаётган имтиёзу субсидиялар оқибатидир (Мабодо муаммо шунда бўлса). Шунинг учун ҳам икки оёқ бир этикка тиқилган пайт қора халқнинг чўнтагига қўл тиқишга уриниш адолатсизликдан бошқа нарса эмас. Жисмоний шахслар ўртасида P2P пул ўтказмалари устидан назорат ўрнатишга уриниш яна кун тартибига чиқаётгани хавотирлидир. Ваҳоланки, худди шундай уриниш ўтган йили янги Конституциянинг “41, 65–67-моддалари талабларидан келиб чиқиб, шунингдек, мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик мақсадида” бекор қилинган эди. Ëки Президент  тадбиркорлар билан учрашувда “Tax Gap” деган балони бекор қилган ҳолатни эслашнинг ўзи кифоя. Ҳукумат тайёрлаган яширин иқтисодиётга қарши курашиш дастурида ҳам яна шундай казусларни яратадиган чоралар илгари суриляптики, эртага тадбиркорларни, оддий одамларни қийнашга замин яратилиши мумкин. Назоратсиз, тадбиркорни, оддий одамларни “ямлаб ютишга” тайёр турган конторага қўшимча ваколат бериб, афсусланиб юргандан кўра ҳозироқ етти марта ўйлаб, бир марта кесган яхши. Энергетика ва коммунал хизматлар нархлари ошиб, шундоқ ҳам стрессда турган тадбиркорларни, одамларни, қўпол ўхшатиш бўлса ҳам, қатағон қилиш нотўғри қадам ва нотўғри сигналдир. Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик. Умид қиламизки, ҳужжат ушбу ҳолатида қабул қилинмайди. Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгаши бу масалани чуқур ўрганиб, муҳокама қилиб, жамоатчилик ва бизнес вакилларини эшитган ҳолда оптимал ечимга келинади. Манба
25 95388Loading...
26
⚡️Боғчаларда тўловлар миқдори ошди “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди. 🔰Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.
42 969551Loading...
27
Клиника очмоқчиман, қайси солиқ турини танлашни тавсия берасиз? @Yurist_Xizmati 4504-савол: Ассалому алайкум. Ўз мулким бўлган бинода тиббий хизмат кўрсатиш бўйича клиника очмоқчиман. (яъни тиббий муолажалар, уколлар, врачлар консултациялари, массаж, дцп билан оғриган болалар учун муолажалар ва врач кўриклари) Қандай шартлари бор ва қайси вариантни танлаганим яхши: фирмами, мчжми ёки яна бошқа вариантлари борми? Солиқдан имтиёзлар бор леб эшитдим. Агар бор бўлса қандай имтиёзлар бор? Лицензия олиш учун нима харакат қилиш керак ва қаерга мурожаат қилиш керак? ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Даставвал, ушбу фаолият учун сизга МЧҲЖ ташкилий ҳуқуқий шаклини тавсия қиламиз. Юридик шахснинг бу турини ташкил этиш учун Фуқаролик кодекси ҳамда Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ жамият ягона муассис томонидан ташкил этилганда Устав ҳужжати тузилади ва муассис томонидан тасдиқланади. Агар жамият 2 дан ортиқ муассис томонидан ташкил этилса, Уставга қўшимча Таъсис шартномаси тузилади. Фуқаролик кодексининг 44-моддаси ҳамда юқоридаги қонуннинг 5-моддасига асосан МЧҲЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Бунинг учун ўзингиз my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин ёки ДХМга борган ҳолда жамиятни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин. Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 7-бандига кўра БХМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлайсиз. Лицензия талаблари Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги 80-сон қарорининг 27-иловасига асосан белгиланган. Унга кўра сиз ариза билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишингиз керак. Лицензия талаблари ва шартларини тўлқилигича бу ерда танишишингиз мумкин: ➡️ Энди эса солиқ имтиёзларига ўтсак, Солиқ кодексининг 59-моддасига биноан тегишли лицензия асосида тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар жумласига киради ва улар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини 0% ставкада қўлланилади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
28 62695Loading...
28
❗️1 фоизлик Солиқ кешбек бериш тартиби бекор қилинади Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида 2024 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар мобиль иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоиз миқдорида кэшбек қайтаришни ҳамда тўловлар нақд пулда амалга оширилганда кэшбек қайтариш тартибини бекор қилишни режалаштирмоқда.
31 600266Loading...
29
Педагогик синфлар ташкил қилинади Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли тайёрлаш ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида 29.04.2024 йилда Ҳукумат қарори қабул қилинди.
40 017457Loading...
30
⚡️Сокращениега тушган соҳалар ва штатлар сони Юқоридаги жадвал орқали қисқаришга тушган соҳалар ва штатлар сонини билиб олишингиз мумкин
42 533702Loading...
31
​​Ижтимоий тармоқларда қисқартириш ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Агар хатда келтирилганидек, қисқартириш бўладиган бўлса, 2024 йилнинг иккинчи ярмига бориб, судларда меҳнат низолари каррасига кўпайиши мумкин. Қисқартириш билан боғлиқ ишдан бўшатиш тартиби анчагина мураккабилиги ва айрим раҳбарларнинг мазкур тартибларга риоя қилмаслигини ёки эътиборга олмаслигини инобатга олсак, бундай ҳолат юзага келиши эҳтимоллиги ниҳоятда юқори. Бу масаланинг биринчи томони. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Бизнингча, вазирликларнинг (қўмита, инспекция) 5тадан ўринбосарлари, 2тадан биринчи ўринбосарларни ойлигининг ўзи энг қуйи ташкилотларда камида 10га яқин ходимнинг ойлигига тенг бўлса керак. Агар қисқартиришни энг юқори даражадаги идораларда амалга оширилса, шунингдек ҳокимларнинг электромибиллар ёки ҳашаматли транспорт воситаларини сотиб олишларини қисқартирса, республика тизимида умумий қисқартишга хожат қолмаса керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
42 055478Loading...
32
Сокращенияга тайёр туринглар Ижтимоий тармоқларда юқоридаги хабар тарқалди
33 958395Loading...
33
Ижтимоий тармоқларда қисқартириш ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Агар хатда келтирилганидек, қисқартириш бўладиган бўлса, 2024 йилнинг иккинчи ярмига бориб, судларда меҳнат низолари каррасига кўпайиши мумкин. Қисқартириш билан боғлиқ ишдан бўшатиш тартиби анчагина мураккабилиги ва айрим раҳбарларнинг мазкур тартибларга риоя қилмаслигини ёки эътиборга олмаслигини инобатга олсак, бундай ҳолат юзага келиши эҳтимоллиги ниҳоятда юқори. Бу масаланинг биринчи томони. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Бизнингча, вазирликларнинг (қўмита, инспекция) 5тадан ўринбосарлари, 2тадан биринчи ўринбосарларни ойлигининг ўзи энг қуйи ташкилотларда камида 10га яқин ходимнинг ойлигига тенг бўлса керак. Агар қисқартиришни энг юқори даражадаги идораларда амалга оширилса, шунингдек ҳокимларнинг электромибиллар ёки ҳашаматли транспорт воситаларини сотиб олишларини қисқартирса, республика тизимида умумий қисқартишга хожат қолмаса керак.
510Loading...
34
Чиқинди қарздорлигини қайта ҳисоблатса бўладими? @Yurist_Xizmati 4503-савол: Assalomu alaykum! Men 2007 yilda toshkent shahar shayhantoxur tumanidan uy olib usha uyga 2007 yilda doimiy roʻyxatga utganman. Hozirgi kunda Qashqadaryo v. Yakkaboğ tumanidagi onamni nomida bo'lgan uyda yashayapman lekin vaqtincha yoki doimiy roʻyxatga qoʻyilmagan man. Men Toshkentdagi uy uchun u erda yashasam ham yashamasam ham musur uchun pul tulayman. Shunga majbur ekanman. Endi 2018 yildan Qashqadaryo v. Yakkabogʻ tumanida musur xizmati yōlga quyilib xonadonlarda odam soni roʻyhatga olingan. Ular bizning uydan 4 kishini ro'yhat qilishgan. Musur xizmati mahalla bergan ro'hatni deydi, mahalla esa men bergan ro'hatda hatto sizlar yuqsilar deydi. 2018 dan beri 389000 qarz chiqarishgan. Mahalladan hat, maʼlumotnoma va uzimni passport kopiyamni bersam ham o'zgartirmadi. Men qanday yul tutsam buladi adolatli bo'lishi uchun. ЮРИСТ ЖАВОБИ: ✅ Бу ҳолатда қарздорликни доимий ва вақтинча рўйхатда турган фуқароларнинг ҳақиқий сони бўйича қайта кўриб чиқиш мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 6-февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган "Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш" ҚОИДАЛАРИга мувофиқ истеъмолчи бу хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган ҳудудда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролардир. 💁‍♂ Демак, ҳужжат бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлар олиниши керак. Аниқроқ қилиб айтсак, амалда уйингизда неча киши яшаши эмас балки рўйхатда турганлиги бўйича ҳисоблашри керак. Буни ўзгартириш мумкин. ☝️Юқорида келтириб ўтилган Қоидаларнинг 37-бандига мувофиқ абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида хизмат кўрсатувчи ташкилотга тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар аниқланганда, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонига тузатишлар киритилади. Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигининг тасдиғи, чегара (миграция) қайдлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЙ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони ортган ёки камайган (кўчиб кириш, кўчиб кетиш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса — ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади. Шундай экан бу вазият ҳужжатлар билан дасдиқлаб берилиши керак. Бунда, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ушбу Қоидалар талабларига зид равишда Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига ўзгартириш киритилганлиги ёки қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланган ҳолларда Марказнинг ҳудудий филиаллари хизмат кўрсатувчи ташкилотга 5 иш куни муддатида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида электрон тарзда огоҳлантириш юборади. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан мазкур огоҳлантиришда кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, Марказнинг ҳудудий филиали томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига нотўғри киритилган маълумотлар тизимдан ўчирилиши мумкин. ❗️Сиз саволда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтмай яшаётганингизни ёзгансиз. Бу ҳолат қонун ҳужжатларига зид ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик қоидаларининг 223-моддасига кўра вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмай яшаш учун жавобгарлик белгиланган.
31 407114Loading...
35
#Ана_ҳолос ❗️"ГАИ" ходимларининг ўзи қоидани бузмоқда. Жаримадан тушган пуллар эса "талон-торож" қилинмоқда Яқинда судда ишлайдиган бир танишим гапдан-гап чиқиб, кейинги пайтларда судга жарима билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш бўйича аризалар кўпайганини, бу ортиқча юк бўлаётганини айтиб қолди.   Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра, ҳайдовчи махсус машина ёки кўчаларга ўрнатилган кўчма, мобил радарлар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима тўламасликка ҳақли.   Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига кўра, аслида радар шундай қоидабузарликни қайд этганидан сўнг ЙПХ ходими маълум масофадан сўнг сизни тўхтатиб, қоидабузарликни тушунтириши, талабингизга кўра радарнинг кунлик дислокацияси, кўрсаткичлари, қиёслаш сертификати билан таништириши лозим.   Акс ҳолда жарима баённомаси сизнинг аризангиз билан суд орқали бекор қилиниши мумкин. Лекин бундай камералар ҳар куни юзлаб, минглаб автомобилни қармоққа илинтиради. Билган бундай баённома юридик кучга эга эмаслигини билиб судга мурожаат қилади, билмаган жарима тўлайверади. Судга бундайларнинг юздан бири мурожаат қилади, холос.   Буни ЙПХ ҳам билади, лекин нимагадир жарималарни расмийлаштираверади. Аслида уларнинг ўзи ҳам белгиланган тартибни бузиб, ҳадовчиларда норозилик уйғотмоқда. Судларга эса ортиқча ишни кўпайтирмоқда.   Бунинг сабаби жаримадан манфаатдорлик. ЙПХ ходимларини жариманинг маълум фоизи билан рағбатлантириш бекор қилинмас экан, назорат органининг ўзи тартибни бузаверади. Жариманинг атиги 20 фоизи бюджетга йўналтирилади, қолган қисми идоралар томонидан “талон-торож” қилинади. Жаҳонгир Зияев, депутат
42 613423Loading...
36
2018 йилда сотилган уйдан солиқ тўлайманми? @Yurist_Xizmati 4502-савол: 2015-йили бир одамнинг номига Андижон шахрининг иккита жойидан Уй олинади, Уша уйлар 2018- сентябрь ойида сотиб юборилди. 2024-апрель ойида Уша одамнинг номига даромад солиги келди. Шу келган даромад солиги тугрими, шу нарсани батафсил тушинтириб беринг.Шу хакида бирорта Карор борми? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Маълумки 2019-йилнинг 30-декабрида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинди. Сизнинг ҳолатингизда солиқ қарздорлиги эски таҳрирдаги Солиқ кодекси амалда бўлган. Лекин мулкий даромад бўйича иккала кодексда ҳам бир хил қоида кетган. Янги кодекснинг 375-моддасига кўра солиқ солинадиган мулкий даромадлар қаторига солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар киради. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. (Бу қоида экси таҳрирдаги кодексининг 176-моддасида келтирилган.). ✅ Шундай экан бу борада қарздорлик бўйича шубҳа йўқ. Солиқ солинадиган даромад уй-жойнинг сотиб олиш ва сотиб юбориш ўртасидаги харажатлардан ташқари бўлган даромаддан ҳисобланади. ➡️ Энди ушбу солиқни ундириш масаласига келсак. Бу борада тўлиқ янги таҳрирдаги Солиқ кодексига юзланишимиз мумкин. Кодекснинг 88-моддасига биноан солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади. Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан уч йилни ташкил этади. ❗️Агар сизларнинг ҳолатингиз бўйича уйлар нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси бўйича 2018-йил сотилган бўлса, у ҳолда солиқни ундириш бўйича даъво муддати ўтиб кетган ҳисобланади. Шундай экан бу қарздорлик ундирувга қаратилмаслиги керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
31 05649Loading...
37
#Ана_холос Охиригача ўқинг: Машина олдим деб хурсанд бўлган экан, аслида... 500 $ га 2 ой вариантга Тико олдим, ўзимни номимга ўтказиш шарти билан Идорага бордик, тўлови 5 млн экан, акалар, мен адашяпманми ёки улар нима дейсизлар? 500$ га машина олдим, номимга ўтказиш 400$ бўлди. Маҳаллага миниб келсам, махалладагилар қуллуқ бўлсинга битта чойхонага туширишди. Вариантга олган машинамга чойхона қилдик, дастурхони билан 100 $ кетди. Ҳаммасини ҳазм қилдим, лекин янги ойда болалар пули чиқмагани алам қилди, сабаби номимда машина бормиш... Машина олмоқчи бўлган танишларга юборамиз!
45 432457Loading...
Келинни уйдан чиқарсак бўладими? @Yurist_Xizmati 4511-савол: Salom menga majburiy uyga kiritish bòyicha ma'lumot kerak. Ukamni shariy nikohdagi xotini (bir nafar farzandi bor) 2022 yil Otamning nomidagi(vafot etganlar) (foydalanuvchi onam) uyga majburiy tartibda sud qarori bilan kiritildi uy joydan onam aka ukalariz meni foydamga voz kechishdi va uy meni nomimga òtgan hozirgi kunda mulkdor menman ammo ukam boshqa uylanib boshqa uyda yashaydi. Kelin har xil baxonalar bilan uyda janjal chiqaradi bir marta menga tuxmat qilib ma'muriy jazo ham oldim. Kelin uyga kelgan qarindoshlarim bilan janjal qilib 41 va 52 moddalari bilan sudlangan. Shundan sòng ham har xil baxonalar bilan janjal qilib kelmoqda u uyda meni oilam va farzandlarimga ham gapirib tenchimni bòzmoqda onamga ikki bor urib tan jarohati yetkazdi shuni uydan chioqish uchun nima ish qilishim kerak ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Бу вазиятда фуқаролик судига ўша шахсни уй-жойдан чиқариш бўйича даъво қилишингиз лозим. Қаранг! Уй-жой кодекси 32-моддасига кўра уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади. Мазкур норманинг мазмунига кўра фақат мулкдорнинг номида бўлган уй-жойда унинг оила аъзолари биргаликда яшаш ҳуқуқига эга. Хатто оилавий муносабатлар тугатилган тақдирда ҳам (ажрашганликни назарда тутдим). Бу ерда икки тушунчани изоҳлаш талаб этилади. Биринчиси мулкдор. Фуқаролик қонунчилигига мувофиқ мол-мулк қонуний унга тегишли бўлган шахс мулкдор ҳисобланади. 💁‍♂ Соддароқ айтганда сиздаги вазиятда уй сизнинг номида бўлганлиги туфайли сиз мулкдор бўласиз. Демак уйда сизнинг оила аъзоларингиз ва сиз рухсат берган шахслар яшашга ҳақли. ➡️ Энди оила аъзолари тушунчасига тўхталиб ўтамиз. Юқоридаги кодекс 32-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Бундан кўриниб турибдики, онангиз, отангиз ва сизлар яъни фарзандлар унинг оила аъзолари деб топилади. Шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин. Бу норманинг мазмунига кўра ота-онангиз ва қолган ака-ука, опа-сингилларингиз ўзаро келишув асосида оила аъзолари деб топилиши мумкин. 🙅‍♂ Бундан кўриниб турибдики, келин оила аъзоси ҳисобланмайди. Бу вазиятда келинни уйдан чиқаришни сўраб сиз мурожаат қилишга ҳақлисиз. ✅ Шундай экан уй-жойдан кўчириш бўйича даъво қилиш орқали сиз келинни уйдан чиқаришингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 104🔥 2
Эр-хотин ажрашганда фарзанд кимга қолади? @Yurist_Xizmati 4510-савол: Savolim shundan iboratki. Ukam oilasi bilan kelisha olmay qoldi. 1 ta farzandi bor. Jiyanim onasidan koʻra dadasini yaxshi koʻradi. 2 lasi yashamay qolsa farzand kim tomonda qoladi? Onasi haqida eshitsa asabiylashib ketadi. Kelinimiz 14 yanvar kuni uydan farzandi bilan urushib chiqib ketdi. Endi farzandini olmoqchi. Farzand otasida qoladimi yoki onanikimi? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Оила кодексининг 66-моддасининг мазмунига кўра бола қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ушбу кодекс қоидаларига мувофиқ бола ота-онасига биринчи даражали қариндош ҳисобланди. ✅ Шундай экан, фарзандлар отаси билан кўришиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, мазкур кодекс 71-моддасига кўра ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир. Бундан ташқари кодекс 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги ва тарбиялаши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилган. 💁‍♂ Сиздаги ҳолатни янада аниқ очиб берадиган нормага эътиборингизни қаратамиз. Қаранг! Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу норма Оила кодекси 76-моддасида келтирилган. Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда: 👉 боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини; 👉 ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини; 👉 болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини; 👉 ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини; 👉 ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни; 👉 болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади. ✅ Юқоридаги қоидаларга биноан агар укангиз ушбу мезонларга жавоб берса, фарзандини ўз қарамоғига олиши мумкин. ❗️Бунинг учун фуқаролик судига фарзандини ўз қарамоғига олиш бўйича мурожаат қилиши керак. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 92😢 6👌 6🔥 4🤬 1
Декрет таътилидан ишга чиққанига 5 ой бўлган ходимни мажбурий аттестацияга жалб қилиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4509-савол: Ассалому алайкум Саволим: мен декрит таътилидан ишга чикканимга хали 5 ой булди 1 ярим еш фарзандим бор. Мен мажбурий аттестацияга жалб килинаманм? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-бандига кўра: 👉 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; 👉 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. ❗️Мана шу қоидага кўра, сиз декретдан қайтган вақтингиздан бошлаб 1 йил давомида сизнинг тоифангиз сақланиши керак. Бунда 48-бандига кўра тоифангиз бўйича ҳақ тўлаш давом этади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 79👏 1🤬 1
Ердан 3 йил фойдаланмаса, олиб қўйиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4508-савол: Assalomu alaykum yaxshimisiz kechirasiz bir savolim bor edi Mening uyim M-37 magistral yoʻl yoqasida joylashgan uyimni orqasida 0.15 ga yoʻlni muhofaza zonasi bor men usha yerdan yillar davomida xechqanaqa soliq toʻlamasdan foydalanib kelaman. Usha yerdan bir fuqaroga auktsiondan yer sotilga 09.12.2020 yilda. Endi kelib men ekkan daraxtlarni buzib qurilish qilmoqchi shunga yerni sotib olgan fuqaroni xaqqi bormi. Auktsion bayonnomasida yozilgan 12 oy davomida qurilish qilish va 100 milon soʻm investitsiya kiritish toʻgʻrisida. Oradan uch yil vaqt oʻtdi bayonnoma xali ham oʻz kuchidami ЮРИСТ ЖАВОБИ: Аслида сиз мулкдор бўлмасдан туриб ёки ер участкасига нисбатан ҳуқуқ ўрнатмасдан (ижара, доимий фойдаланиш) аввал, ер участкасига ҳеч нима экишингиз мумкин эмас. Фуқаролик кодексининг 164-моддасига мувофиқ мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 💁‍♂ Шундай экан ерни эгаллаш, унга экин экиш ёҳуд қурулиш қилиш мулкдорга ёки у рухсат берган шахсга тегишли бўлади. Шунингдек, мулкдор ёки ҳуқуқ эгаси, юқоридаги кодекс 228-моддасига биноан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. ☝️Мана шу қоидага кўра, аукционда ғолиб бўлган шахс сиздан ерни қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, Ер кодексининг 36-моддасида шахс қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида ер участкасига нисбатан мазкур шахснинг ҳуқуқлари бекор қилинади. ✅ Ушбу нормага мувофиқ бундай ваколат вилоят ҳокимларига берилган бўлиб, сиз ҳам аукционда ер участкасини ютиб олган шахснинг 3 йил давомидаги ҳаракатсизлиги устидан мурожаат қилиб, ер участкасига нисбатан унинг ҳуқуқларини бекор қилдиришингиз мумкин. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 58😁 4🤬 1
07:51
Video unavailableShow in Telegram
❗️68 баробар тўлов тўлиқ бекор бўлмаган. ЙПХ ходими батафсил билиб оламиз
Mostrar todo...
🤬 46👍 22👎 3😁 3🔥 2🤨 2
#Хушхабар ⚡️Автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш нархи эски ҳолатга қайтди, 68 баробарга арзонлади 2024 йил 3 майдан бошлаб автотранспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланди.
Mostrar todo...
👏 41👍 20👎 14🔥 5😁 4 1🤬 1
00:51
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Давлат боғчаларида тўлов миқдори оширилади 2024 йил 1 июндан бошлаб боғча тўлови: 👉 Тошкент шаҳри бўйича - 295 минг сўм; 👉 вилоят бўйсинувидаги шаҳарларда - 247 минг сўм; 👉 туман марказларида - 220 минг сўм.
Mostrar todo...
👎 90👍 28😁 7 2🤬 2👌 2
Ўғлим чет элга мусобақага кетяпти, четга чиқиши учун отасидан розилик олиш керакми? @Yurist_Xizmati 4507-савол: Ассалому алайкум. Турмуш уртогим билан конуний ажрашганман. Фарзандим 9 ёшда. Отаси фарзандидан хеч качон келиб хабар олмаган. Фарзандим фан олимпиадасидан чет элган чикиши керак. Мусобака учун. Отасини рухсати керак дейишябди. Алиментни бир - икки йилда номига тулаб куяди. Бирор конуний чораси борми? Нахотки шунча йил хабар олмаган фарзанди. Унинг рухсатисиз четга чиколмаса. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 26-декабрдаги ПҚ-4079-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 22-бандига кўра вояга етмаган фарзандни чет элга чиқишида унинг ота-онаси нотариал розилик бериши белгиланган. Шунингдек, ушбу бандга кўра 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин. Мазкур низомнинг 33-бандида хорижга чиқишда ота-онанинг розилиги олинмайдиган асослар белгиланган. Унга мувофиқ қуйидаги ҳолатларда ота-онадан бирининг розилиги талаб қилинмайди: 👉 ота-онанинг бири вафот этганда; 👉 боқувчиси ёлғиз она бўлган ҳолларда; 👉 боланинг ота-онасидан бири хориж фуқароси бўлганида; 👉 ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, бедарак йўқолган деб топилган ёхуд муомалага лаёқатсиз деб топилганида; 👉 ота-онадан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганида. ❗️Шундай экан сиздаги ҳолатда юқоридаги асослардан бири мавжуд бўлмаса, фарзандингиз қандай мақсадда четга чиқишидан қатъий назар турмуш ўртоғингиз бунга розилик бериши лозим бўлади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 60👎 24🔥 3🤨 2
01:32
Video unavailableShow in Telegram
❗️500$ долларга Тико олиб балога қолган одам Мана ўша ролик...
Mostrar todo...
😁 72😢 57👍 19 3👎 2👏 2🤬 1
Боғчаларда ота-оналар тўлови ошгани юзасидан изоҳ берилди Мактабгача таълим агентлиги вакилининг маълум қилишича, 2021 йилда ота-оналарнинг боғча тўловлари болаларнинг овқатланиш харажатларини 60 фоизга қоплаган, ўтган 3 йил ичида эса озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар нархи ошиши ҳисобига бу кўрсаткич 35 фоизга тушиб қолган. Боғча тўлови ошишига 2 сабаб кўрсатилган: 1⃣ Биринчи сабаб: Статистик кўрсаткичларга қарайдиган бўлсак, 3 йил давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифлари 1,4 баробарга, яъни 40 фоизга ошди. Худди шундай озиқ-овқат маҳсулотлари ёки коммунал тўловлари 2 баробардан ортиқ ошди, электр энергияси учун тариф 2021 йилга нисбатан 2,2 баробарга ошди. Худди шундай озиқ-овқат нархлари ва бошқа тарифларнинг ошиши, давлат бюджетидан бир болани овқатлантиришга қилинаётган харажат ошиб кетган; 2⃣ Иккинчи сабаб: ота-оналарга енгиллик бўлиши учун нархлар оширилмасдан, сақлаб келинди, лекин бунинг оқибатида айрим кўнгилсиз ҳолатлар, мисол учун, ҳар хил ўғриликлар [юзага келди]. Шу билан бирга, озиқ-овқатнинг сифатини ошириш мақсадида унга қилинаётган харажатни ҳам орттиришимиз керак. Қанча кўп инвестиция қилинса, шунча сифати ҳам ошиб бораверади”,  📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👎 85👍 64🤬 12😁 7