cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Юрист Хизмати | Расмий канал

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Mostrar más
Advertising posts
136 741Suscriptores
-46324 hours
-3 4217 days
-21 46830 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

❗️Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш ноқонуний @Yurist_Xizmati 4500-савол: Assalomu alaykum. Men 2018- yildan buyon maktabda MMIBDO‘ bosari lavozimida ish olib boraman. Prezidentimiz Shavkat Miromovich tashabbusi bilan davomatni yo‘lga qo‘yish asosida Milliy givardiya xodimlari bilan birgalikda "Xavfsiz maktab" konsepsiyasini keng joriy etish,"Oila - mahalla-maktab" uzviy tizimi asosida voyaga etmaganlar bilan manzilli ishlashni yo‘lga qo‘yish  maqsadida 2024 yil 26 fevralda Maktabgacha va maktab ta‘limi vazirligi hamda Milliy givardiya o‘rtasida 4-k/k va 5-k/k sonli qo‘shma qarori imzolangan. Bu qarorga asosan 1336 ta o‘quvchidan 6 ta o‘quvchi darsga kelmagan. 4-sababli va 2-sababsiz ma‘lumot berganligim uchun M va MTB mudiri va maktab direktori bilan birgalikda majburlab ishdan bo‘shash haqida ariza yozdirib oldi. Ammo arizamni yarim soatda qaytarib oldim. Lekin M va MTB mudiri seni arizang telifonimda rasmi bor deb ta‘kidlayabdi. Menga shu masalada yordam berishingizni so‘rayan. ЮРИСТ ЖАВОБИ: 🙅‍♂ Ходимнинг аризасини мажбуран олиб, уни ишдан бўшатиш ноқонуний. Меҳнат кодексининг 160-моддасига асосан ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Бунда ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир. ❗️Ходим аризани ўз ташаббуси билан (ўз хоҳиши билан) ёзади. Агар иш берувчи аризани бошқа ҳар қандай усулда олса, унда ходимда ишга тикланиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Қаранг! Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 11-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, у ҳақиқатдан унинг меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги хоҳиш-истагини намоён этиши лозим. Бунда қарор 20-бандига кўра қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъий назар аризасини қайтариб олишга ҳақли. ✅ Шундай экан сизда аризани қайтариб олиш ҳуқуқи мавжуд. ❗️Ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаришда эса иш берувчи телефондаги расмни эмас, аксинча аризанинг асл нусхасини олиши керак. Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади (Қарор 21-банди). Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилган. ✅ Шунга кўра сиз бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим. Шуни ҳам айтиш керакки, мактабларда ўринбосарларини ишдан бўшатиш фақат иш берувчининг ваколатига тегишлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сон Фармонига кўра умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилган. Яъни иш берувчи директор ҳисобланади. ❌ Шундай экан сизни ММТБ мудири ишдан бўшатиши яна бир асосга кўра ноқонунийдир. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 31😁 4
Интернет ишламай қолгани учун қайта аттестациядан ўтиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4499-савол: Ассалаумалейкум, мен Қорақалпоғистон Республикаси Қунғирот туманига қарашли 54 мактабнинг қозоқ синфининг бошлангич синф укитувчисиман  19-апрель куни соат10:30да атестация тест синовига катинашдим Синов пайтида интернет алокаси учиб колди, 37дакикани курсатиб компьютерим котиб колди Интернет тикланган пайтида озгина дакика колди деган куркув булиб, саволларни чала укиб, нотугри белгиладим Бир тарафдан аудиторияда интернет ишламай колган пайтида дакикалари хисобланиб кетган укитувчилар шовкин чикаришди, тестни тугри мулохоза килишимга шовкин хам халкит юерди Тестлар козок тилига нотугри таржима килинган, купчилик тест мактабимизга хали етиб келмаган янги китоблардан олинган 19-апрель кунги топширилган тест синови буйича аппеляция ёзиб кетдим, лекин бу курилади ми йук ми ишончим комил эмас Бу холатда яна каерга мурожат килишим мумкин? Айнан 19-апрель куни 10:30да топширган узтозларнинг ахволларига юрагим ачиди Бу холатда тестни кайта топширишга хакким борми? ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Бу ҳолатда зудлик билан аттестация натижаси устидан апелляция беришингиз лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 55-бандига кўра аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин. Бунда ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади. Низомнинг 59-бандига кўра апелляция комиссияси педагог кадрнинг аттестация жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 👉 педагог кадрнинг тўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ва малака синови материалларида хато ва камчиликлар, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш; 👉 педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ёки малака синови материалларида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартириш; 👉 ўқув фани бўйича тест ёки малака синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, тест синовларининг қайтадан топширилишини ташкил этиш. ✅ Шунга кўра сиздаги ҳолатда техникум муаммолар аниқлаган тақдирда сизлар қайтадан аттестация синовларидан ўтишингиз мумкин бўлади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 39
Телеграм бот орқали фирибгарларга пулимни олдириб қўйдим, энди нима қилсам бўлади? @Yurist_Xizmati 4498-савол: Ассалому алайкум телеграм бот орқали кибер товламачига пулимни олдириб қўйдим бирор ёрдам бера оласизми? ЮРИСТ ЖАВОБИ: ❗️Ҳурматли фуқаро бу вазиятда зудлик билан туман прокуратурасига ариза беришингиз лозим. Бунда ўша шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши очилади. ❕Лекин бир нарсани эътиборга олиш керак. Прокуратура ёки бошқа органлар ўша шахсларни аниқлай олсагина жавобгарлик чораси қўлланилади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 36😁 15😢 6
⚡️1 июлдан йўл бўйидаги мактаблар олдида махсус радарлар ўрнатилади Шунингдек, фото ва видео қайд этиш қурилмалари: ▪️камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, ▪️кўп авария бўладиган жойларда, ▪️темир йўл кесишмаларида босқичма-босқич ўрнатилади.
Mostrar todo...
👍 101👏 7👎 4🔥 4🤨 4🤬 2😁 1😇 1🤗 1
Дарёдан шағал қазиб олиш тақиқландими? @Yurist_Xizmati 4497-савол: Assalom alaykum men yuk mashinasida ishtixon tumanidagi daryodan shaģal tosh yuklab chiqayotganimda meni pastdarģom ekologiya hodimlari ushlab jarima qulashi haqida ogohlantirishdi pastdarģom ekologiya hodimlari ishtixon tuman hudidda shtraf yozish huquqi bormi. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 197-6-моддасига асосан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шу жумладан унинг текшириш ўтказишига тўсқинликларни юзага келтирганлик, хўжалик юритувчи субектларнинг ҳудудлари ва иншоотларини кўздан кечириш учун уларга киритишни рад этганлик, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишларини бартараф этишга доир кўрсатмаларини бажармаслик, ➖ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ☝️Мана шу қоидага кўра экология органи ходимининг ҳаракатлари ҳуқуқий асосга эга. 💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2024 йилдаги ПФ-14-сон “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2024-йил 1-майдан бошлаб Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинди. ❌ Шунга кўра 1-майдан бошлаб дарёлардан қум-шағал қазиб олиш тақиқланади. ❗️Бунда мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 38👎 14
Сайёҳлик агентлиги очмоқчиман, мактаб ўқувчиларини экскурсияга олиб юриш тартиби қандай? @Yurist_Xizmati 4496-савол: Ассалому алейкум! Мен сайёхлик агентлиги очмокчиман. Фаолиятимиз мактаб укувчиларни маданий хордик жойларга олиб бориш( театирга, вилоятларга, заводларга). Биз купинча автобусда мактаб укувчиларни олиб юрамиз. Мактаб укувчиларни олиб юриш тартиб ва конунлари кандай(халк таълимига ёзиш, гаи ходимларидан рухсат, автобус техник курик)? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 4-ноябрдаги 482-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташиш Қоидалари 93-бандига кўра болаларни ташишни ташкил этишга буюртманомалар ташувчилар томонидан гуруҳларни ўқитувчиларнинг ёки махсус белгиланган катта ёшдаги кишиларнинг (битта катта ёшдаги кишига 15 боладан кўп бўлмаган) кузатиб бориши шартлари бажарилганда қабул қилинади. ❗️Бунда мактаб ёшидаги болалар гуруҳларини ташишда уларга ҳамроҳлик қилиш учун тиббиёт ходимлари ажратилади. Демак, сиздаги вазиятда ҳам болаларни ташишда мазкур тартибда риоя қилиш лозим. Энди қаранг! Юқоридаги қарорга 2-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир Талаблари 40-бандига кўра таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги (мансублилиги, маркаси, давлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади. ☝️Мана шу қоидага кўра сиз билан шартнома тузгандан кейин мактаб раҳбарияти юқоридаги ҳаракатни амалга ошириши керак бўлади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан бориладиган қатнов йўлида об-ҳаво ёки йўл шароитларининг номувофиқлиги, шу жумладан, бориш пунктига ҳаракатланишда чекланишлар мавжудлиги, шунингдек, транспорт воситалари ва ҳайдовчилар малакасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига номувофиқлиги ҳолатларида ҳамроҳлик қилиш рад этилиши ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин. ✅ ДЙХХ ижобий хулоса берган тақдирда алоҳида кузатувчи ажратади. Шундан сўнг болаларни экскурсияга олиб бориш мумкин бўлади. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 55😁 3🤬 2👌 2
Бугунги хабар бўйича тушунтириш берилди Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг маълум қилишича, 48 соат ҳақидаги талаб фото ёки видеокамералар ўрнатган субйектларга тааллуқли. Яъни камералар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор чиқарадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилиши керак. Агар тасвирлар ЙПХга 48 соатдан кечикиб келса, ўша ҳолат бўйича иш очилмайди. ❓Хўш, унда ҳайдовчига қанчада етиб келиши керак? ЙПХ маркази маълумот келиб тушгандан кейин 15 кундан кечиктирмай жарима солиш ҳақида қарор чиқариши керак. Ундан кечикса, ўша қарор қонуний ҳисобланмайди. Хулоса: 2 кун (48 соат) — фото ёки видеокамералардан ЙПХ марказига келиб тушиш муддати; 15 кун — ваколатли органнинг қарор қабул қилиш муддати. Жами 17 кун. ✅ Демак, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор қоидабузарлик содир этилгандан сўнг 17 кундан кечикиб чиқарилса, ҳайдовчиларга жарима солинмайди.
Mostrar todo...
👍 91😁 38👎 14🤨 5😢 1
Ўриндош ва соатбай ўқитувчиларга ҳам сертификат учун устама тўланадими? @Yurist_Xizmati 4495-савол: Sertifikat uchun soatbay ya'ni oʻrindosh oʻqituvchilar uchun ham toʻlanishi haqidagi qaror kerak iltimos? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган. Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирди. Унга кўра С1 сертификат учун устама фақат фан ўқитувчиларига ўзлари дарс берадиган фан соатларидан келиб чиқиб тўланиши белгиланган. ✅ Ушбу қарорда устамалар ўриндошлик асосида ишлайдиганларга ҳамда соатбай дарс берадиган ўқитувчиларга ҳам тўланиши белгиланган. ❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда соатбай асосдаги дарсларга ҳам устама тўланиши лозим деб ҳисоблаймиз. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилиш лозим. 📩 Юристга савол юбориш ☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш 📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш Каналимизга уланинг                 👇👇 👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Mostrar todo...
Юрист Хизмати Қабул

Ўзингизни қийнаётган барча саҳаларга оид муаммоли саволларингизни юборишингиз мумкин.

👍 55
❗️Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди Янги қонун лойиҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқишни тугатиш белгиланмоқда. Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Mostrar todo...
Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Янги қонун лойиҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқишни тугатиш белгиланмоқда.

👍 66😁 7
⚡️2024 йил 1 майдан Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойда моддий ёрдам юерилади Қонунчиликка мувофиқ, реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.
Mostrar todo...
Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️2024 йил 1 апрелдан айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–410-сон, 27.12.2023 й.) қабул қилинди 📝 Қарорга кўра, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилади. 🗓 2024 йил 1 апрелдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи 1 нафар шахсга бир йилда бир марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратилади. 🗒 2024 йил 1 майдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларива шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва…

👍 77👏 5😁 3